Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Peculiarities of the contract of safekeeping of valuables in the
bank and the contract for the provision of an individual bank
safe as non-traditional banking services
Алишер ҒАЙБУЛЛАЕВ
1
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
In addition to financial services, banks have the right to carry
out activities of storing valuables or renting an individual bank
safe. Banks may also carry out any transactions necessary for
the provision of financial services and other permitted
activities. Non-traditional banking services are not as common
as financial and banking services, but today there is increased
competition between banks, the search for new customers, and
the introduction of innovative banking services. The article
provides a comparative analysis of the structure of a lease
agreement and an agreement for the storage of valuables in a
bank, examines the specifics of agreements for the storage of
valuables in a bank and the provision of individual bank safes as
a special type of non-traditional banking services, explores their
purpose, and develops proposals on this matter.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp583-591
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
storage,
obligation,
right,
agreement,
civil law,
responsible for storage,
individual bank safe,
property lease,
storage agreement,
storage of valuables in a
bank.
Банкда қимматликларни сақлаш шартномасининг ўзига
хос хусусиятлари ҳамда якка тартибдаги банк сейфини
тақдим этиш шартномаси ноанъанавий банк хизматлари
сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
омонат сақлаш,
мажбурият,
ҳуқуқ
,
шартнома,
Банклар
молиявий
хизматлардан
ташқари
қимматликларни
омонат сақлаш бўйича фаолиятни амалга
ошириш ёки якка тартибдаги банк сейфини мулк ижараси
(аренда)га бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, банклар
1
Independent researcher at Tashkent State Law University
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
584
фуқаролик ҳуқуқи,
омонат сақловчи,
якка тартибдаги банк
сейфи,
мулк ижараси,
омонат сақлаш
шартномаси,
қимматбаҳо
ашёларни
банкда сақлаш.
молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда рухсат этилган
бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳар
қандай битимларни тузиши мумкин. Ноанъанавий банк
хизматлари молиявий тусдаги банк хизматлари каби
сезиларли даражада кенг тарқалмаган, бироқ бугунги
кунда банклар ўртасида рақобат кучайиши, янги мижозлар
қидириш, инновацион банк хизматларини жорий этиш
орқали ушбу турдаги хизматлар миқдорининг ҳам ўсиши
кузатилмоқда. Мақолада омонат сақлаш шартномаси ва
қимматбаҳо
ашёларни
банкда
сақлаш
шартномаси
конструкциялари
қиёсий
таҳлил
қилиниб,
қимматликларни банкда сақлаш ва якка тартибдаги банк
сейфини
тақдим
этиш
ҳақидаги
шартномаларнинг
ноанъанавий банк хизматлари ҳамда омонат сақлаш
шартномасининг махсус тури сифатида ўзига хос
жиҳатлари, уларнинг мақсади тадқиқ қилинган, бу борада
таклифлар ишлаб чиқилган.
Особенности договора хранения ценностей в банке и
договор на предоставление индивидуального банковского
сейфа как нетрадиционные банковские услуги
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
хранение,
обязательство,
право,
договор,
гражданское право,
ответственный по
хранению,
индивидуальный
банковский сейф,
аренда имущества,
договор хранения,
хранение ценностей в
банке.
Помимо финансовых услуг, банки вправе осуществлять
деятельность по хранению ценностей или сдавать в аренду
индивидуальный банковский сейф. Банки также могут
совершать
любые
операции,
необходимые
для
предоставления финансовых услуг и осуществления других
разрешенных
видов
деятельности.
Нетрадиционные
банковские услуги не так распространены, как финансово
-
банковские услуги, но сегодня наблюдается усиление
конкуренции между банками, поиск новых клиентов,
внедрение инновационных банковских услуг. В статье
проводится сравнительный анализ структуры договора
аренды
и договора хранения ценностей в банке,
исследуется специфика договоров хранения ценностей в
банке и предоставления индивидуальных банковских
сейфов как особого вида нетрадиционных банковских
услуг,
исследовано
их
назначение,
разработаны
предложения по этому поводу.
Якка тартибдаги банк сейфининг мижозларнинг банк сандиқлари
жойлашган ҳамда махсус техник воситалар билан жиҳозланган (зирҳланган банк
эшиги, қўриқлаш сингализацияси, панжара тўсиқлар ва ҳ.к.) махсус банк биноси
сифатидаги муаллифлик тушунчаси фанга киритилган, шунингдек, якка
тартибдаги банк сейфини тақдим этиш шартномасини омонат сақлаш, мулкий
ижара (аренда) ҳамда қўриқлаш хизматларини кўрсатиш шартномалари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
585
элементларини ўз ичига оладиган аралаш шартнома сифатида эътироф этиш
таклиф этилган.
Банк томонидан қўриқланмайдиган якка тартибдаги банк сейфини тақдим
этиш шартномасини ФК даражасида махсус тартибга солиш таклиф этилган, чунки
ўз мол
-
мулки сақланишини таъминлаш мақсадида мижознинг банк сейфидан
фойдаланиши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни ФКда
номланган ва номланмаган шартномалар билан лозим даражада тартибга солиш
имконсиздир. Банклар томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш (жумладан,
хизмат кўрсатиш жараёнига янги технологиялар ва инновацион хизматлар жорий
этиш орқали) сифатини ошириш зарурияти таъкидланган.
Банк хизматларининг замонавий бозори бир қатор хизматларни таклиф
этади, улар орасидан омонат сақлаш хизматларини алоҳида гуруҳда кўрсатиш
мумкин бўлиб, уларнинг терминологик келиб чиқиши “хизматлар” ва омонат
сақлаш” сўзлари билан боғлиқ. Мос равишда ушбу терминларни этимологик
жиҳатдан тадқиқ этиш натижасида омонат сақлаш бўйича хизматларни муайян
субъект томонидан амалга ошириладиган, мол
-
мулкни бут сақланиши ҳамда
муҳофаза этилишини таъминлаш орқали фойдали самара берадиган ҳаракатлар
сифатида таърифлаш мумкин. Бугунги кунда истеъмолчиларга кўрсатиладиган
хизматлар орасида банк хизматлари алоҳида ўрин эгаллайди. И.А.
Бесклубый ўз
монографиясида, кенг маънода, банк хизматларини кўрсатиш деганда банк
муассасасининг истеъмолчилар эҳтиёжларини
қондиришга қаратилган, пировард
мақсади фойда олишдан иборат бўлган профессионал фаолиятини тушунади.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунинг 5
-
моддасига мувофиқ,
банк хизматларига қуйидагилар киради: 1)
чекланмаган доирадаги жисмоний ва
юридик шахслардан банк металлари ва воситаларни омонатга (депозитга) жалб
қилиш
; 2)
мижозларнинг жорий (корреспондент) ҳисобварақларини, жумладан,
банк металлари ва шартли салқаш ҳисобварақлари (эскроу)ни очиш ва юритиш;
3)
омонат сақлашга (депозитга), жумладан, жорий ҳисобварақларга жалб этилган
воситалар ва банк металларини ўз номидан, ўзи таваккал қилиб жойлаштириш.
Банклар молиявий хизматлардан ташқари қимматликларни омонат сақлаш
бўйича фаолиятни амалга ошириш ёки якка тартибдаги банк сейфини мулк
ижараси (аренда)га бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, банклар молиявий хизматлар
кўрсатиш ҳамда рухсат этилган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур
бўлган ҳар қандай битимларни тузиши мумкин.
Ноанъанавий банк хизматлари молиявий тусдаги банк хизматлари каби
сезиларли даражада кенг тарқалмаган, бироқ бугунги кунда банклар ўртасида
рақобат кучайиши, иқтисодий инқироз туфайли йўқотилган банк тизимига бўлган
ишончни тиклаш учун янги мижозлар қидириш, банк хизматларини кўрсатиш
жараёнини янги технологиялар билан жиҳозлаш ва инновацион банк
хизматларини жорий этиш орқали ушбу турдаги хизматлар миқдорининг ҳам
ўсиши кузатилмоқда.
ФКга кўра, банклар омонат сақлаш бўйича қуйидаги хизматларни тақдим
этади: омонатларни (депозитларни) қабул қилиш, қимматликларни омонат
сақлаш ва қимматликларни якка тартибдаги банк сейфларида сақлаш. ФКнинг
896-
моддаси қимматликларни банкда сақлашнинг қуйидаги шаклларини
белгилайди: ашё топширувчига унинг номи ёзилган ҳужжатни топшириш билан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
586
тасдиқланадиган омонат сақлаш; якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш ва
фойдаланиш билан омонат сақлаш. Якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш
билан омонат сақлаш шартномаси сейф сақланиши учун банк жавобгарликни
олган (жавобгарликсиз) ҳолда тузилиши мумкин. ФКнинг 896
-
моддаси еттинчи
қисмига
мувофиқ банкнинг пўлат сандиғида бойликларни сақлаш қоидалари банк
ўз пўлат сандиғини мулк ижараси шартлари асосида фойдаланиш учун бошқа
шахсга берадиган ҳолларга тааллуқли бўлмайди. Ҳуқуқий конструкцияси бўйича
қимматликларни
банкда сақлаш шартномаси икки томонлама, реал, ҳақ эвазига
тузиладиган,
оммавий,
фидуциар
ва
қўшилиш
шартномаси
саналади;
мажбуриятларни йўналтирилганлиги бўйича хизмат кўрсатиш шартномалари
гуруҳига мансуб, чунки омонат сақлаш хизматларини тақдим этиш ва улардан
фойдаланиш орқали янги ашёвий натижа яратилмайди.
ФКнинг 896
-
моддасига мувофиқ, банк омонат сақлаш учун қимматли
қоғозларни, қимматбаҳо металлар ва тошларни, бошқа бойликларни, шунингдек,
ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиши мумкин. Афтидан, бу ўринда
“қимматликлар” ҳужжатлар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар
учун турга хос аломатларни белгиловчи тушунча бўлиб хизмат қилади. Банкда
қимматликларни
сақлаш шартномаси банк томонидан ашё топширувчига номи
ёзилган ҳужжат топшириш билан расмийлаштирилиши мумкин бўлиб, ушбу
ҳужжат тақдим этилиши банкдаги қимматликларни қайтариш учун асос бўлади.
Қимматли
қоғозларни сақлаш (депозит) шартномасида назарда тутилган
ҳолларда банк уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлашдан ташқари ушбу
қоғозларга
нисбатан битимларни ҳам амалга ошириши мумкин.
ФКнинг 896
-
моддасини батафсил ўрганиш омонат сақлаш шартномаси ва
қимматбаҳо
ашёларни банкда сақлаш шартномаси конструкцияларини қиёсий
таҳлил қилиш заруратини келтириб чиқаради. Рим ҳуқуқида омонат сақлаш ёки
депоситум
хусусий аломатлари билан
белгиланадиган ашёнинг омонат сақловчига
топширишни назарда тутувчи реал, икки томонлама келишувни назарда тутган,
бунда омонат сақловчи ашёни юк топширувчининг талаб қилгунга ёки келишувда
белгиланган муддат ўтгунга қадар бепул сақлаши ва ашёни юк топширувчига
зарар етказмасдан қайтариши шарт бўлган
[4, б. 249]. Ушбу ҳуқуқий модел омонат
сақлаш шартномасининг қуйидаги хусусиятларини белгилаб берган: омонат
сақлаш шартномасининг предмети хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашё
бўлган; омонат сақловчи ашёларни сақлаш мажбуриятларини маълум муддат учун
амалга оширган; омонат сақлаш объекти юк берувчига қайтарилиши лозим
бўлган.
ФКнинг 875
-
моддасининг биринчи қисмида мустаҳкамланган омонат
сақлаш шартномасининг модели бўйича сақлаш объекти омонат сақловчига
топширилиши шарт, шунинг учун банкда қимматбаҳо ашёларни сақлаш бўйича
ҳуқуқий
муносабатлар фақат ҳужжатлар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо
металлар, тошлар ва бошқа ашёларни топшириш пайтида юзага келади. Банкда
қимматбаҳо
ашёларни
сақлаш
шартномаси
бўйича
омонат
сақловчи
мажбуриятининг мазмуни ашёларни сақлашга қабул қилиш, уларнинг
сақланишини таъминлаш ва юк топширувчига қайтариш бўйича ҳаракатлардан
иборат. Бинобарин, банкда қимматбаҳо ашёларни сақлаш шартномасида омонат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
587
сақлашга хос бўлган барча элементлар мавжуд бўлиб, бу уни омонат сақлаш
шартномасининг бир тури сифатида квалификация қилиш учун асос бўлади.
Бу
ўринда
батафсилроқ
ва
мураккаброқ
масалага
–
ФКнинг
896-
моддасида назарда тутилган шартномаларни –
сейфга хизмат кўрсатиш
бўйича банк жавобгарлиги билан ва жавобгарлигисиз тақдим этиладиган
индивидуал банк сейфидан фойдаланиш билан омонат сақлашни фарқлаш
заруриятига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Якка тартибдаги банк сейфини
тақдим этиш тўғрисидаги шартномада сейфни мижозга бир вақтнинг ўзида
фойдаланиш учун топшириш ва қимматбаҳо ашёларни камерага жойлаштириш
кўзда тутилмайди, бу эса уни консенсуал деб тавсифлаш имконини беради. Омонат
сақлаш жойи (банк камераси)ни банд қилганлик бўйича мижоз шартнома билан
белгиланган таърифларга мувофиқ банкка ҳақ тўлайди, бу мазкур шартномани ҳақ
эвазига тузиладиган шартномалар гуруҳига киритиш ҳақида хулоса қилишга асос
бўлади. Банкка тўлов амалга ошириш тартиби индивидуал банк сейфини тақдим
этиш ҳақидаги шартноманинг муддатли амал қилиши ҳарактери билан узвий
боғлиқ. Цивилистлар орасида вужудга келган ёндашувга кўра, ушбу турдаги
шартномалар омонат сақлаш шартномасининг махсус турини ташкил этади. Банк
томонидан сейфга ашёларни жойлаштириш устидан назорат бор
-
йўқлигига
боғлиқ равишда банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни сейфни сақланиши
бўйича банк жавобгарлиги билан ёки бундай жавобгарликсиз тузиладиган ижара
шартномаси конструкциясидан фойдаланиб расмийлаштириш мумкин.
Фикримизча, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда ижара шартномаси
эмас, балки кўпроқ қўриқлаш хизматларини кўрсатиш шартномаси конструкцияси
элементлари мавжуд. Масалан, А.А.Беляневич амалда ушбу турдаги барча
шартномаларда банк зиммасига нафақат мижоз фойдаланиши учун банк сейфини
тақдим этиш мажбуриятини олади, шу билан бирга, сейф жойлашган омонат
сақлаш жойига кириш бўйича назоратни амалга ошириш; мижоз розилигисиз (ёки
унга хабар бермасдан) ушбу жойга бошқа шахсларнинг киришига йўл қўймаслик;
мижоз ёки у вакил қилган шахсларга ашёлар сақланаётган жойга эркин кириш
имкониятини яратиш; сейфга қимматликларни жойлаштириш имкониятини
бериш; шартнома ва мижоз тўғрисидаги, қимматликларни сақлаш учун мижозга
сейф берилганлиги факти тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор
қилмаслик, шартнома шартлари махфийлигига риоя этиш ва бошқаларни
таъминлаш мажбуриятини ҳам олади. Қоида тариқасида тегишли шартномада
тарафлар банк сейф жойлашган бинони қўриқланиши, банк муассасида бўлган
пайтда мижоз ёки унинг ишончли вакиллари хавфсизлигини, сейфдан
фойдаланиш имкониятини назарда тутади.
Мижоз банк томонидан сақлаш жойини бериш бўйича бир қатор ҳаракатлар
амалга оширилмай туриб (мижозга сейф калитини; сейфдан фойдаланиш
ҳуқуқини
тасдиқловчи карточкалар, бошқа бегли ёки ҳужжатни тақдим этиш),
мижоз сақлаш учун муайян жойдан фойдаланишни бошлай олмайди. Бундан
ташқари, тегишли шартномани тузиш мақсадларида сейфни муайян турдаги мол
-
мулк ёки қимматликларни сақлашда фойдаланиш учун тақдим этиш назарда
тутилади. Шу тарзда ФКнинг 896
-
моддасида назарда тутилган шартномани тузиш
ҳолатларида
банк биносида жойлашган сейф мижозга тақдим этилади, ундан
фойдаланилади, ушбу салқаш жойи банк томонидан қўриқланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
588
Фуқаролик ҳуқуқи назариясида “якка тартибдаги банк сейфи” тушунчаси
тадқиқ этилмаган, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли категорияларни
мустаҳкамлаш бўйича АТМ
-
сейфи тушунчасини учратиш мумкин (масалан, банк
бинолари муҳофазасини таъминлаш бўйича қоидаларда мустаҳкамланган, техник
ҳолати
миллий стандарти (ДСТУ эН 1143
-
1 “Хавфсиз сақлаш воситалари. Бузиб
киришга қарши текшириб кўриш талаблари, турлари ва методлари. 1
-
қисм:
сақлаш жойи, эшиклар, сейфлар ва АТМ
-
сейфлар”; сейф –
механик ҳимоя ускунаси
бўлиб, унинг техник ҳолати ДСТУ эН 1143
-
1 талабларига мувофиқлик сертификати
билан
тасдқиланади)
талабларига
мувофиқлик
сертификати
билан
тасдиқланадиган, қимматликлар сақланадиган АТМ
-
тизими таркибига кирувчи
сейфлар).
Мос равишда банк сейфини унда мижозлар банк сандиқлари жойлашган,
махсус техник ускуналар билан жиҳозланган (зирҳланган сейф эшиклари,
қўриқлаш
сигнализацияси, тўсиқлар ва бошқалар) банк биноси сифатида
таърифлаш мумкин. Ўз навбатида, банк сандиқлари деганда, мижоз ашёларини
алоҳида сақлашга мўлжалланган банк биносининг бир қисмини тушуниш мумкин.
ФКнинг 896
-
моддасини таҳлил қилиш асосида хулоса қилиш мумкинки,
ушбу
моддаларда
назарда
тутилган
фуқаролик
-
ҳуқуқий
шартномалар
конструкциялари бир
-
биридан қуйидагиларга кўра фарқ қилади: 1) мижоз
томонидан қимматликларни индивидуал банк сейфига (дан) жойлаштириш
(олиш) устидан банк назорати мавжудлиги; 2) сейфга жойлаштиришда (олишда)
юк топширувчи томонидан тақдим этиладиган қимматликларни банк томонидан
қабул
қилиб олиш мавжудлиги (мавжуд эмаслиги).
Юқорида қайд этилганидек, қўриқлаш хизмати ФКнинг 896
-
моддасида
назарда тутилган шартномалар предметининг ажралмас қисми ҳисобланади,
бироқ айни пайтда банкнинг сақлашга топширилган ашёларнинг қимматликлар
ёки мол
-
мулк йўқолганлиги учун жавобгарлиги масаласи ҳал этилмай қолади.
ФКнинг 896
-
моддасида назарда тутилган шартнома тузилганида банк якка
тартибдаги банк сейфида сақланадиган қимматликларни қабул қилади, уларни
сейфга жойлаш ва ундан қайтариб олиш устидан назоратни амалга оширади ва
қимматликларни
юк топширувчига қайтаради. Банк ушбу қимматликлар
йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади,
бундан ашёларнинг йўқолиши (кам чиқиши) ёки шикастланганлиги енгиб бўлмас
куч натижасида ёки ушбу ашёларнинг хоссалари туфайли ёки юк топширувчининг
қўпол
эҳтиётсизлиги ёки қасддан ҳаракат қилиши натижасида юзага келган
ҳоллар мустасно.
Сейф сақланиши учун жавобгарликсиз якка тартибдаги банк сейфини
тақдим этиш ҳақидаги шартномани тузиш бўйича юзага келадиган муносабатлар
амалда ижара муносабатларига олиб келади, бунда банк ижарага берувчи, мижоз
эса якка тартибдаги банк сейфини ижарага олувчи бўлиб ҳисобланади.
Суд амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, банклар ушбу шартнома
бўйича мол
-
мулк йўқолганлиги учун жавобгарликни инкор этишади. Хусусан,
10.04.2019 йилдаги Вилоят судининг № 372/4948/15
-
ц сонли иш бўйича ШАХС_3
«Банк Сич» ОАЖга нисбатан якка тартибдаги банк сейфидан фойдаланиш
шартномаси шартлари бузилганлиги натижасида етказилган моддий ва маънавий
зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этади. Даъво
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
589
аризасига мувофиқ ШАХС_3 ва «Банк Сич» АЖ ўртасида 13.05.2015 йилда якка
тартибдаги банк сейфидан фойдаланиш бўйича шартнома тузилиб, унга кўра
мижоз қимматликлари ва ҳужжатларини сақлаш учун банк биносида жойлашган 1
-
рақамли якка тартибдаги сейфни тақдим этади, мижоз эса уни ижарага олади.
Ушбу сейфга қиймати 46
650,00 доллар ва 3
250,00 евро бўлган маблағлар
қўйилади. 22.07.2015 йилда ШАХС_3 бегона шахс унинг пул маблағларини яширин
тарзда қўлга киритганлиги ва ҳодиса жойидан ғойиб бўлганлигини аниқлайди.
Шу муносабат билан ШАХС_3 суддан жавобгардан ўзининг фойдасига якка
тартибдаги банк сейфидан фойдаланиш ҳақидаги шартнома шартлари
бузилганлиги натижасида етказилган 100
190
640,00 сўм миқдорида моддий
зарар, 300
000,00 сўм миқдорида маънавий зиённи ундиришни сўрайди.
Туман судининг 13.07.2017 йил санасидаги қарори билан даъвогар
томонидан маблағлар якка тартибдаги банк сейфида сақланганлигини
тасдиқловчи ишончли ва қонуний далиллар мавжуд этмаслигини ҳисобга олиб,
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилади.
Олий суд қуйи судлар чиқарган қарорлар тўғри эканлигини тасдиқлайди ва
даъвогар томонидан ижарага олинган якка тартибдаги сейфда 100
190
640 сўм
миқдорида пул маблағлари мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи ишончли ва
қонуний
далиллар тақдим этилмаганлигини қайд этади.
Вилоят қарорида даъвогар томонидан тақдим этилган далилларнинг
таҳлили мавжуд эмас, лекин улар биринчи ва апелляция инстанциялари судлари
томонидан ҳар томонлама ўрганилган. Улар орасида, хусусан, даъвогарнинг
маблағлари борлигини, уларнинг келиб чиқиш манбалари ва уни банк сейфида
сақлаш ниятини тасдиқлаган бир қатор гувоҳларнинг
кўрсатмалари мавжуд. Иш
бўйича сўроқ қилинган банк филиали раҳбари даъвогарга банк сейфини ижарага
бериш йўли билан шахсан ўзи банк хизматини таклиф қилганлигини тасдиқлади,
бу ҳақида даъвогар билан тегишли шартнома тузилган. У даъвогар банкнинг
кассасида
маълум миқдордаги пулни текшириб, ўтказганини кўрган, шундан сўнг
гувоҳ уни банк депозитарига олиб борган ва у ерда даъвогарни бир муддат
қолдирган. Сейфда пул йўқлиги аниқлангандан сўнг ШАХС_3 туман ички ишлар
бўлимига тегишли ариза билан мурожаат қилади
ва унга асосан ушбу шахсга
киритилган жиноий иш қўзғатилади. Даъво кўриб чиқилган кунга қадар терговга
қадар
тергов ҳаракатлари давом этган. Кўрсатилган жиноят иши бўйича
ўтказилган трасологик экспертизаси натижаларига бўйича эксперт хулосасига
кўра, юқоридаги қулф яхши ҳолатда тадқиқ қилиш учун тақдим этилган. Тақдим
этилган қулфда бегона преметларнинг излари бор. Аммо якуний натижа сифатида
қулфни
очиш фактини аниқлаш мумкин эмас эди, чунки улар “ёпиқ” ҳолатида ҳам,
“очилган” ҳолатида ҳам шаклланиши мумкин эди.
Бироқ юқоридаги далиллар судларнинг ШАХС_3 учун салбий бўлган
хулосаларига таъсир қилмади, хусусан, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
шартнома қоидаларини таҳлил қилишдан кўриниб турибдики, бу келишув банк
томонидан ҳимояланмаган якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш
тўғрисидаги шартномага тегишли (ФКнинг 896
-
моддаси). ФКнинг 896
-
моддаси
ҳамда
мулкни ижарага бериш (аренда) тўғрисидаги қоидалари сейфнинг
салқаниши таъминланиши учун банк жавобгарлигисиз шахсга банк сейфи бериш
тўғрисидаги шартномага нисбатан қўлланилади. 2015 йил май ойидан бошлаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
590
сейфдан фойдаланиш даврида ШАХС_3 фойдаланиш учун қабул қилинган
индивидуал банк сейфининг камчиликлари бўйича ҳеч қандай даъволарни
кўрсатмади. Шу муносабат билан “Банк Сич”
АЖ даъвогарга тегишли сифатли
шахсий сейфдан фойдаланишни топшириш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажарган. Яъни тузилган шартномага кўра, даъвогар юк топширувчи эмас,
жавобгар эса даъвогардан ҳужжатлар ва қимматбаҳо нарсаларни тавсифга кўра
сақлашга қабул қилмаган, фақат даъвогарга маълум бир мулкдан вақтинчалик ҳақ
эвазига фойдаланиш учун (ижарага) банк сейфини берган.
Шу тарзда, бу ҳолатда мулк ижараси (аренда) (якка тартибдаги банк сейфи
мижоз фойдаланишига топширилади) ва қўриқлаш хизматлари бўйича шартнома
(банк мижоздан бошқа
бегона шахсларни банк сейфига кириши учун имкон
бермаслиги керак) элементларини ўзига оладиган аралаш шартнома юзага келади.
Якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш ҳақидаги шартнома
ФК
даражасида махсус ҳуқуқий тартибга солиниши зарур деб ҳисоблаймиз,
чунки
мол
-
мулки сақланишини таъминлаш учун банк сандиғидан фойдаланиш билан
боғлиқ
ҳолда
вужудга
келадиган
муносабатлар
ФКдаги
номланган
ва номланмаган шартномалар билан лозим даражада тартибга солинмаган.
Юқоридагиларни умумлаштириб айтиш мумкинки, қимматликларни банкда
сақлаш
ва
якка
тартибдаги
банк
сейфини
тақдим
этиш
ҳақидаги
шартномаларнинг ноанъанавий банк хизматлари ҳамда омонат сақлаш
шартномасининг махсус тури сифатида юқорида кўрсатиб ўтилган ўзига хос
жиҳатларига қарамасдан, уларнинг мақсади умумий –
мижоз мол
-
мулки
сақланишини таъминлаш. Бироқ ушбу мақсадга турли усуллар билан эришиш
мумкин: қимматликларни банкда омонат сақлаш шартномасини ижро этиши учун
мижоз қимматликларни банкка омонат сақлашга топшириши лозим; якка
тартибдаги банк сейфини тақдим этиш шартномасини ижро этиш учун банк
мижоз фойдаланишига сейфни (унинг қисми ёки махсус бинони) топшириши
лозим бўлиб, ушбу шартнома мазмуни банк мижоз мол
-
мулки ёки ашёларини
омонат сақлашга қабул қилиб олишини назарда тутмайди.
Банк томонидан ноанъанавий хизматлар кўрсатилиши кўриб чиқилган
фуқаролик
-
ҳуқуқий шартномолар тарафлари учун бир қатор устунликлар беради
ва банк томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишда, жумладан,
хизмат кўрсатиш жараёнига янги теҳнологиялар ва инновацион хизматлар татбиқ
этишда уларни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ожегов
С.И., Шведова
Н.Ю. Толковый словарь русского языка: 80
000 слов и
фразеологических выражений / Российская академия наук. Институт русского
языка им. Виноградова
В.В. 4
-
е изд., дополненное. М.: ООО «А ТЕМП», 2006.
2.
Безклубий
І.А.
Банківські
правочини:
цивільно
-
правові
проблеми:
монографія. К.: Видавничо
-
поліграфічний центр «Київський університет», 2005.
3.
Про банки і банківську діяльність: Закон України від 7 грудня 2000
року №
2121-
III. Відомості Верховної Ради України. 2001. № 5
-6.
4.
Пухан Иво, Поленак
-
Акимовская Мирьяна. Римское право (базовый
учебник). Перевод с македонского д.ю.н. проф. Томсинова
В.А. и Филиппова
Ю.В. /
Под ред. проф. Томсинова
В.А. М.: Издательство ЗЕРЦАЛО, 1999.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
591
5.
Беляневич
О. Відповідальність банку за договором про надання
індивідуального банківського сейфа. Юридична газета. 2016. № 12.
URL: https:
//yur-gazeta.com/vidpovidalnist-banku-za-dogovorom-pro-nadannya-individualnogo-
bankivskogo-seyfa.html
6.
Правила з організації захисту приміщень банків в Україні, затверджені
Постановою Правління Національного банку України 10.02.2016 року № 63. URL:
https://zakon.rada.gov.ua/laws/show/v0063500-16.
7.
Постанова Верховного Суду у складі колегії суддів Другої судової палати
Касаційного цивільного суду по справі № 372/4948/15
-
ц від 10.04.2019 року.
Протокол:
юридичний
інтернет
-
ресурс.
URL:
https://protocol.ua/ua/vs_ktss_pri_ukladenni_dogovoru_pro_nadannya_bankivskogo_sey
fa_bez_vidpovidalnosti_banku_opis_tsinnostey_shcho_zberigayutsya_v_nomu_ne_zdiysny
uetsya_a_bank_vidpovidae_tilki_za_zovnishnyu_nedotorkanist_seyfu_(vs_ktss_372_4948_
15_ts_10_04_19).
