Авторы

  • Абдухоликов Мингноров
    Кандидат исторических наук, доцент, кафедра новейшей истории Узбекистана, Ташкентский государственный педагогический институт имени Низами, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp13-17

Ключевые слова:

безбожники опиум МТС КХС ячейка

Аннотация

В результате политики большевиков в 20-30-е годы прошлого века были разграблены не только богатства нашего народа, но и изъяты его религиозные и национальные ценности. Такие процессы нашли отражение на страницах периодической печати. Эта статья раскрывается по материалам периодической печати, которая считается одним из источников того времени.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The soviets brought in relation to religion period the
press of the increasingly policy coverage on pages

Abdukholik MINGNOROV

1

Tashkent state pedagogical institute named after Nizami

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2022
Received in revised form

20 April 2022

Accepted 15 May 2022

Available online

15 June 2022

As a result of the policy of the Bolsheviks in 20-30 years of

the last century, not only the wealth of our people was

plundered, but also religious and national values were noticed.
Such processes are reflected in periodical press pages. This

article was revealed through periodical press materials, which

were considered one of the sources of that period.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp13-17

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

godless,

opium,

MTS,

KXS,

Сell

.

Советларнинг

динга

нисбатан

олиб

борган

сиёсатининг

даврий

матбуот

сахифаларида

ёритилиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

худосизлар,

афюн,

МТС,

КХС,

ячейка

.

Ўтган

асрнинг

20-30-

йилларида

большевиклар

сиёсати

натижасида

нафақат

халқимизнинг

бойликлари

талон

-

тарож

этилди

,

балки

диний

ва

миллий

қадриятлари

паймол

этилди

.

Бундай

жараёнлар

даврий

матбуот

саҳифа

-

ларида

акс

этган

.

Ушбу

мақола

эса

ўша

даврдаги

манба

-

лардан

бири

ҳисобланган

даврий

матбуот

материаллари

орқали

очиб

берилган

.

1

Candidate of historical sciences, associate professor, Tashkent state pedagogical institute named after Nizami,

Department of the newest history of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: mingnorov62@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

14

Освещение советской политики в отношении религии

в периодических изданиях

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

безбожники,

опиум,

МТС,

КХС,

ячейка

.

В результате политики большевиков в 20

-30-

е годы

прошлого века были разграблены не только богатства

нашего народа, но и изъяты его религиозные и

национальные

ценности.

Такие

процессы

нашли

отражение на страницах периодической печати. Эта статья

раскрывается по материалам периодической печати,

которая считается одним из источников того времени.

Ўтмиш тарихга манбаларга суянмасдан баҳо бериб бўлмайди. Чунки тузум

мафкураси бўлиб ўтган воқеаларни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Собиқ совет

тузуми даврида ҳам худди шундай жараёнлар бўлганлигини кузатиш мумкин. Манба

эса бўлиб ўтган воқеаларни ўрганишда асосий маълумот сифатида хизмат қилади.

Ушбу мақолада ўтган асрнинг 20

-30-

йилларидаги сиёсий жараёнларни ўрганишни

даврий матбуот материаллари орқали ёритиб беришга ҳаракат қилинди.

Большевиклар ҳокимият тепасига келиб, социалистик жамиятини қура

бошлар экан, нафақат синфсиз жамиятни юзага келтириш учун, балки барча

нарсага фақат ўз кучи билан эриша оладиган динсиз, йўқсиллар мамлакатини

барпо қилиш мақсадида динга қарши аёвсиз кураш олиб бордилар.

Совет ҳукуматининг Ўзбекистон жумҳуриятидаги динга бўлган муносабати

даврий матбуотда кенг тарзда тарғиб этилган ва ёритиб борилган.

Совет ҳукумати Ўзбекистон Республикасида динга қарши кураш олиб бориш

мақсадида “Худосизлар” номли журнал чиқара бошлади.

Ушбу журналдаги аксарият мақолалар ва турли маълумотлар сиёсий

тизимга хизмат қилганлиги боис, барча эътибор динга қарши қаратилган эди. Бу

эса коммунистларнинг Ўзбекистонда динга бўлган муносабатини янада тўлиқроқ

очиб бериш имкониятини беради. Шу билан бир қаторда, бошқа даврий матбуот

органларининг саҳифаларида ҳам динга қарши тарғибот ишлари олиб борилган.

Ўтган асрнинг 20

-

йиллар охири ва 30

-

йилларда динга қарши кураш коммунистлар

партиясининг энг асосий вазифаларидан бирига айланди.

Динга қарши оммавий тарғибот олиб бориш ишлари икки қисмдан ташкил

топди:

1.

Тарғибот қисми. Бунда маърузалар тайин қилиниб, улар клублар ва қизил

чойхоналарда амалга оширилади.

2.

Кеча қисми. Бунда байрамлар арафасида турли хил кечалар ташкил

этилиб, уларнинг дастурига:

қисқа

маърузалар;

театр ўйини;

шеърий чиқиш;

ашулалар киргизилиб” [1], аҳолини ўз томонига ушбу йўл орқали тортган.

Коммунистлар динни ўзларининг асосий душманлари сифатида кўриб,

динга нисбатан таъқибни борган сари кучайтириб борганлар. Шунинг учун ҳам

улар “Дин ва диний ташкилотлар маданий инқилоб душманлари”

[2] ва “Диннинг

зарарлигига кам баҳо бериш, диний мафкурани тўғридан

-

тўғри қувватлашдир”

[3],

деган дастуруламал билан динга қарши аёвсиз кураш олиб борганлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

15

1925 йилда Тошкент, Қўқон каби шаҳарларда худосиз ташкилотларда, фирқа

ячейкалари ҳузурида тўгараклар, район қўмиталари, бюролари пайдо бўлиб,
худосизлар ҳаракати жонлана борди.

1928 йилнинг ноябрь ойида худосизлар союзи марказий ташкилот бюро

томонидан I Ўзбекистон жумҳурияти худосизлар қурултойи чақирилиб,
жумҳурият худосизлик ҳаракатига раҳбарлик қилиб туриш учун марказий худо

-

сизлар шўроси сайланди.

“Ўзбекистоннинг кенг шаҳар меҳнаткашлар оммаси, колхозчилар, совхоз ва

МТС ишчилари орасида динга қарши ҳаракат социалистик қурилишининг биринчи
беш йиллиги тўртинчи йилида шунчалик кенгайдики, у 1928 йилга қараганда

13 маротаба ўсди. Курашчан худосизлар союзининг аъзолари:

1929

йилда 12 000 та

,

1930

йилда 19 000 та,

1931

йилда 40 000 та,

1931 йилда 90

000 та,

1932 йилда 160

000 нафар” [4],

бўлди, дейилган маълумот берилади.

1932

–1933 йилларда ёппасига коллективлаштиришни тамомлаш учун,

биринчидан, ҳар бир савхоз, колхоз, МТС қошида КХСнинг ячейкаларини ташкил
қилиш

зарурлиги; иккинчидан, қишлоқда динга қарши курашни ривожлан

-

тиришга тўсқинлик қилувчиларга қарши қатъий кураш зарурлиги; учинчидан, хат
ёзувни араб ҳарфидан лотин ҳарфига кўчириш зарурлиги”

[5]

белгилаб берилган

эди.

Большевиклар томонидан маҳаллий аҳолини худосизлантириш нафақат

республика маркази Тошкент шаҳрида, балки чекка вилоятларда ҳам олиб
борилди [6]

.

Агар шўролар жумҳурияти ва Украинада динга қарши тарғибот ишлари

1922

–1923 йилларда бошланган бўлса, Ўзбекистонда бундан икки йилгина илгари

бошланди. Бироқ шу қисқа муддат ичида худосизлик ишчилар оммасининг кенг
қатламлари

ичига тарқалди. Биз ҳозир ўн мингдан зиёд “курашчан худосизлар

союзи”га эга. Шу йил 15 октябрдан бошлаб, бутун Ўзбекистонда саводсизликни
тугатиш учун маданий юриш эълон қилинди. Саводсизликни тугатиш учун
бошланган маданий юришда худосизларнинг вазифалари:

1.

Худосизлар союзининг ячейкалари саводсизликни тугатиш учун маданий

юришнинг аҳамиятини кенг равишда тушунтириш кераклиги.

2.

Саводли худосизнинг саводсизга таълим бериш кераклиги.

3.

Шу район ёки қишлоқдаги саводсиз меҳнаткашларни ҳисобга олиш,

саводсизликни тугатиш пунктларини ташкил этиш.

4.

“Саводсизликни тугатиш ва дин” ёки “омма саводсизлиги ва маданияти

-

нинг душмани” мавзусида кўргазма ва бурчаклар ташкил этиш зарур”

[7],

дейилган йўлланмалар асосида фаолият олиб бордилар.

Дин заҳарли модда сифатида баҳоланган ва шунга қарши кураш олиб

борилди ва “Дин –

халқ учун афюндир” [8],

деб баҳо берилди.

Диннинг

социал

илдизлари

тўғрисида

коммунистларнинг

“буюк

доҳийси”нинг: “Дин меҳнаткашларни эксплуататор синфлар қўлида қул қилиш
қуролидир” [9], деган асоссиз ғоясига амал қилиб, динга қарши аёвсиз кураш олиб
борилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

16

1927 йилда Ўзбекистон коммунистлар фирқаси Марказқўмининг 6

-

ялпи

йиғилиши “Кимки динга тарафдор бўлса, у фирқага аъзо бўлмайди” деган
қарорини

амалга оширишни талаб қилади.

Коммунистлар ҳар қандай динга тааллуқли ёки диний ҳаёт тарзида кун

кечирадиган одамни улар совет тузумининг душманлари деб ҳисоблар эди.
Шунинг учун ҳам улар дастлаб бундай одамнинг мол

-

мулкини тортиб олиб, сўнгра

турли хил ноҳақ айблар билан уни тузум душмани сифатида отишга ҳукм этишар
эди.

Беҳбудий (Қарши)даги клуб биносида Нумонхон эшон суди бўлиб, унда

эшонга тегишли 228 таноб ери, 145 пуд уруғлик арпа, 2 та от ва ҳўкизи тортиб
олинади ва у яшайдиган уйга пойғоқчи(кўзатувчи)лик қилганлар

-

эшоннинг

қаҳри

ва норозилигидан уни ерини олган инсонлардан бири тезда вафот этган

бўлса, иккинчиси шол бўлиб қолади. Бироқ бу ҳолни сиёсий тузум халқнинг
фикрини чалғитиш учун унга бошқа айб, яъни заҳарлаб ўлдирди, деган айб билан
Нумонхон эшонни отишга ҳукм этиб, унинг ўғлини эса Қашқадарёдан бадарға
қилиб юборганлигини” [10] кўрсатиб ўтиш мумкин.

Совет ҳукумати тезда пахта мустақиллигига эришиш учун аҳолини кўпроқ

қишлоқ

хўжалигига тортиш ишида бунга асосий тўсиқни дин деб билганликлари

учун аҳолини чалғитиб турли хил нотўғри маълумотлар бера бошлайдилар: “Рўза
тутиб, тартибсиз овқатланган киши касал бўлади. Бундай кишилар ишга ярамай
қолади”.

Совет ҳукумати Ўзбекистонда хотин

-

қизларни “дин асорати”дан озод қилиш

эмас, балки шу динга қарши курашиш баҳонасида, гўё хотин

-

қизларни озод қилиш

орқали совет иттифоқи учун олтинга тенг бўлган пахта хомашёсини етказиб
берадиган миллионлаб тайёр ишчи кучини яратишдан иборат эди.

Маданий инқилоб ҳаракати орқали юзлаб масжид, мадрасалар

-

у аждод

-

ларимиздан қолган иморатлар бузиб ташланди, биноларнинг

баъзилари эса

коммунистларнинг тарғибот

-

ташвиқот марказларига айлантирилди.

“Туркистонда масжид қолмади, деярли даражададир. Энг катта ва тарихий

мадраса ва масжидларимиз коммунист клубларига айлантириб, махраб(пештоқ)

-

ларига Ленин ва бошқаларнинг суратлари осилди. Бир куни Андижонда тонг
намозига чиқмоқчи бўлган мўминларни тутиб қамаган ва имом билан сўфини
“халқни ҳукуматга ташфиқ учун тўплагансиз” деб айблаб Сибирга сургун қилган.
Бундай холлар ҳар томонда бўлиб турилган”[11]лиги тўғрисида маълумот
берилган.

Коммунистлармаҳаллий ёш болаларни “коммунистик руҳда” тарбиялашга

катта эътибор қаратди. Бу тўғрида даврий матбуотда жуда кўплаб маълумотларни
учратиш мумкин. [12]

“Анъаналар ва урф

-

одатларга қарши курашмасдан туриб, иқтисодиётда ва

кишилар онгида бўлган буржуа сарқитларни йўқотмасдан, меҳнаткашларни
синфсиз социализм жамиятини онгли ва фаол қурувчиларига айлантириш мумкин
эмас, бу шиор бизнинг барча ишларимиз учун асос бўлмоғи керак” [13], деган
мазмунда

ташвиқот олиб борилди.

Хулоса

қилиб шуни айтиш мумкинки, совет тузуми даврида ислом динига

нисбатан аёвсиз тарзда кураш олиб борилган. Большевиклар ўзларининг
шовинистик сиёсатини динга қарши кураш орқали амалга оширадилар. Бу тўғрида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

17

ўша даврдаги даврий матбуотда жуда кўп маълумотлар

бор. Ўтмиш тарихни

манбалар орқали ўрганиб, халқимизга, айниқса, камол топаётган ёш авлодга
етказиб бериш бугуннинг асосий вазифаларидан биридир. Бу эса ёшларимизнинг
ўтмиш тарихимизни теран англашга ва тўғри хулоса чиқаришига ёрдам беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Тошкентда динга қарши тарғибот. Худосизлар. 1929й.

№ 2. –

Б.

66

70.

2.

Дин ва диний ташкилотлар маданий инқилоб душманлари. // Худосизлар.

1928.

№7

-8.

Б.

22.

3.

Диннинг зарарлигига кам баҳо бериш, диний мафкурани тўғридан –

тўғри

қувватлашдир

// Худосизлар. 1933. –

№1

-2.

Б.

41

42.

4.

Динга қарши ишчи тўгаракларининг программаси. // Худосизлар. 1933

й.

№ 4. –

Б. 43–

49.

5.

Ўзбекистонда худосизлик ҳаракати.

//

Худосизлар. 1933

й. –

№ 3. –

Б. 16–

19.

6.

Бухорода курашчан худосиз ташкилоти, Самарқанд худосизлашади //

Худосизлар. 1929. –

11

12.

Б. 75–

78.

7.

Дин билан кураш социализм учун курашдир //

Худосизлар.1929. –

№10. –

Б. 3–

8.

8.

Дин –

халқ учун афюндир. //

Худосизлар. 1932. –

5

6.

Б.

14

17; //

Бухоро ҳақиқати.

1938й. 23 октябрь №

151.

9.

Динга қарши ишчи тўгаракларининг программаси. Худосизлар. 1933

й –

№.4.

Б. 31

.

10.

Машҳур Нумонхон эшон қора курсида жавоб берди // Қизил Ўзбекистон.

1926

й. 26 апрелб. № 96.

11.

Туркистоннинг бу кунги ҳоли // Ёш Туркистон. 1930. –

№ 7–

8.

Б.

48.

12.

Мактабларда динга қарши тарбия //

Худосизлар. 1928. –

№7–

8.

Б.

35

39.

13.

Мактаб болалари орасида динга қарши тарбия // Худосизлар. 1929. –

2.

Б. 45–

47.

14.

Ёшлар орасида динга қарши тарғиботни кучайтирайлик.

Худосизлар.

1932

й. –

№ 5–

6.

Б. 12–

13.

Библиографические ссылки

Тошкентда динга қарши тарғибот. Худосизлар. 1929й. – № 2. – Б. 66–70.

Дин ва диний ташкилотлар маданий инқилоб душманлари. // Худосизлар. 1928. – №7-8. – Б. 22.

Диннинг зарарлигига кам баҳо бериш, диний мафкурани тўғридан – тўғри қувватлашдир // Худосизлар. 1933. – №1-2. – Б. 41–42.

Динга қарши ишчи тўгаракларининг программаси. // Худосизлар. 1933 й. № 4. – Б. 43–49.

Ўзбекистонда худосизлик ҳаракати. // Худосизлар. 1933 й. – № 3. – Б. 16–19.

Бухорода курашчан худосиз ташкилоти, Самарқанд худосизлашади // Худосизлар. 1929. – № 11–12. – Б. 75–78.

Дин билан кураш социализм учун курашдир // Худосизлар.1929. – №10. – Б. 3–8.

Дин – халқ учун афюндир. // Худосизлар. 1932. – № 5–6. – Б. 14–17; // Бухоро ҳақиқати. 1938й. 23 октябрь № 151.

Динга қарши ишчи тўгаракларининг программаси. Худосизлар. 1933 й – №.4. – Б. 31.

Машҳур Нумонхон эшон қора курсида жавоб берди // Қизил Ўзбекистон. 1926 й. 26 апрелб. № 96.

Туркистоннинг бу кунги ҳоли // Ёш Туркистон. 1930. – № 7–8. – Б. 48.

Мактабларда динга қарши тарбия // Худосизлар. 1928. – №7–8. – Б. 35–39.

Мактаб болалари орасида динга қарши тарбия // Худосизлар. 1929. – № 2. Б. 45–47.

Ёшлар орасида динга қарши тарғиботни кучайтирайлик. Худосизлар. 1932 й. – № 5–6. – Б. 12–13.