Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Foundation of legal culture democratic development
Rayhona SUROBOVA
1
Namangan state university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
28 April 2022
Accepted 20 May 2022
Available online
10 June 2022
This article describes the issues of raising the level of legal
awareness of citizens and a high legal culture is a key factor in
achieving democratic development.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp58-63
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
society,
democracy,
legal norm,
law,
civil society,
legal culture,
public control.
Ҳуқуқий
маданият –
демократик тараққиёт пойдевори
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жамият,
демократия,
ҳуқуқий
норма,
қонун
,
фуқаролик жамияти,
ҳуқуқий
маданият,
жамоатчилик назорати.
Ушбу мақолада фуқаролар ҳуқуқий онг даражасини
ошириш масалалари ва юксак ҳуқуқий маданият
демократик тараққиётга эришишда асосий омиллиги баён
этилган.
Правовая культура –
фундамент демократического
развития
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общество,
демократия,
правовая норма,
закон,
гражданское общество,
правовая культура,
общественный контроль.
В данной статье проанализированы вопросы о
повышении уровня правосознания граждан и о высокой
правовой культуре, которой является ключевым фактором
достижения демократического развития.
1
Basic doctoral student, Namangan state university. Namangan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
59
Ҳар
томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган,
замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш
Ўзбекистоннинг стратегик
мақсади этиб белгиланди. Бугунги кунда ушбу улуғвор мақсадга эришиш учун
мамлакатимизнинг барча соҳаларида
кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширил
-
моқда. Бу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, ўз навбатида, мамлакати
-
мизнинг ривожланган демократик ҳуқуқий давлатлар сафидан ўрин олишини
таъминлашга хизмат қилади.
Албатта, давлат ва жамиятнинг ривожланганлигини белгилайдиган бир
қатор муҳим омиллар бор. Биз қисқа қилиб, бунинг учта жиҳатини санаб ўтамиз:
биринчидан,
жамият аъзоларининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти,
ҳуқуқий саводхонлик даражаси баланд бўлиши лозим;
иккинчидан,
ривожланган жамият аъзоларининг, давлат
фуқароларининг
ижтимоий
-
сиёсий фаоллиги юксак бўлиши керак;
учинчидан,
давлат фуқароларининг жамиятдаги ислоҳотларга нисбатан
дахлдорлик туйғуси мавжуд бўлиши шарт.
Тўғрисини айтиш керак, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхон
-
лик ҳақида гап кетганда, кўпчилигимизда фақат қонунларни билиш ёки улардан
хабардорлик даражаси тушунилади. Аслида, бу жуда кенг тушунча бўлиб, юқорида
санаб ўтилган давлат ва жамиятнинг ривожланганлигини белгилайдиган учала
омилни ҳам ўз ичига олади.
Чунки ҳуқуқий маданияти
юксак инсонлар қонунларга итоаткор бўлади,
ҳамиша унга бўйсунади ва қонунларга нисбатан ҳурмат билан қарайди. Бундай
инсонлар қонунларда белгиланган қоидаларга зид хатти
-
ҳаракат қилмайди,
аксинча, бошқаларни ҳам қонунларда белгиланган қоидаларга зид хатти
-
ҳаракат
қилмасликка даъват этади. Бунда жамоатчилик назорати ҳуқуқий маданияти
юксак инсонлар томонидан самарали амалга оширилади.
Мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик
жамиятини ривожлантиришни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтир
-
масдан амалга ошириб бўлмайди.
Шу муносабат билан, бугунги сиёсий
-
ҳуқуқий воқеликни ҳисобга олган
ҳолда
мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билим
-
лар тарғиботини тубдан яхшилаш зарур.
Ҳуқуқий
маданият юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги
деган
юксак тушунчаларга ҳамоҳанг қадриятдир. Ҳуқуқий маданият диалектик жуфтлик
бўлган давлат ва жамиятнинг ажралмас элементидир.
Юксак ҳуқуқий маданият
–
эркинлик ва қонунга бўйсуниб яшаш
демакдир.
Ҳаётимизни ҳуқуқсиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки ҳуқуқни амалга ошириш ва
уни ҳимоя қилиш учун шахс ҳуқуқий маданиятга эга бўлиши шарт. Шу боис
ҳуқуқий
маданият демократик тараққиётга эришишнинг давлат
-
ҳуқуқий
воситасидир.
Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини юксалтириш
Ўзбекистоннинг стратегик мақсади қилиб қўйилган ҳар
томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, замонавий
демократик давлатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Ушбу муҳим масалани онгли равишда англаб етган ҳолда тинимсиз меҳнат,
ташаббускорлик ва интилишлар эвазига қўлга киритилаётган ютуқ ва муваф
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
60
фақиятларга маҳлиё бўлиб қолмаслик, сохта обрў олиш учун раҳбарлар меҳнатини
қуруқ
мақташ ва олқишлаш билан чегараланиб қолмаслик, аксинча, астойдил
ҳаракат
қилиш, ташаббускор
-
тадбиркор, элпарвар раҳбарга кўмакдош бўлиш, ўз
зиммасига юкланган масъулиятни ҳис этиш, вазифани сидқидилдан бажариш, ён
атрофдагиларга шахсий ўрнак бўлиш ҳар
бир масъул инсон, жумладан, мансабдор
шахслар фаолиятининг асосий мезони бўлиши шарт. Ҳар бир фуқаро инсон
ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, давлат суверенитети ғояларига содиқ бўлиши лозим.
Ижтимоий ҳаётда ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги ўзининг фуқаролик ва
инсонийлик масъулиятини англаши зарур. Ўзбек давлатчилиги ривожланишининг
тарихий тажрибаси асосида миллий ҳуқуқий қадриятларни эъзозлаши ва уни ҳар
томонлама тарғиб этиши керак. Демократик қадриятларни ҳурмат қилиши ва
ижтимоий адолатга садоқатли бўлиши, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат
барпо этишга ўзининг муносиб ҳиссасини
қўшиши, юрт тинчлиги ва миллий
тотувликни таъминлаш масъулиятини чуқур ҳис этиши лозим.
Зеро, “Токи жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва
масъулиятини пухта билмас экан, уни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамас экан,
бизнинг ислоҳот, янгиланиш ҳақидаги барча сўзларимиз, саъй
-
ҳаракатларимиз
бесамар кетаверади. Бугун одамларнинг дунёқараши, онги, тафаккурини
ўзгартириш мана шу масала билан чамбарчас боғлиқ” [1].
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти томонидан ҳудудий адлия органлари билан ҳамкорликда
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш: долзарб
муаммолари ва муваффақият омиллари” мавзусидаги ижтимоий сўров
Президент
-
нинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини
тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ–
5618-
сон Фармони ҳамда
“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик
назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
4551-
сон Қарори ижросини
таъминлаш мақсадида
2019-
2020 йилларда республика миқёсидаги 70 та туман
ва шаҳарларда
ўтказилган [2].
Социологик сўровномаларда қуйидаги натижалар олинган. Хусусан,
биринчи
социологик тадқиқот 2019 йилнинг июнь
-
сентябрь ойларида аҳоли орасида
анкеталаш услуби орқали ахборот жамлаш ва йиғилган маълумотни умумлаш
-
тириш ҳамда таҳлил қилиш орқали амалга оширилиб, жамоатчилик фикрини
ўрганиш Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
1871 нафар респондент қамровида ўтказилган.
Анкеталаш ҳар бир маъмурий
-
ҳудудий бирликда танламага асосан марказ ва
тўртта туман тамойили асосида амалга оширилди. Танламага тушган ҳар бир
маҳаллий бирликда ўртача 22
-
25 нафардан респондент фикри ўрганилган.
Респондентлар ёши ва жинси жиҳатдан Ўзбекистондаги демографик шароитни акс
эттирувчи нисбатда танланган.
Иккинчи социологик тадқиқот 2020 йилда мамлакатимизда карантин
қоидалари
юмшатилганлиги муносабати билан анкеталаш усулини қўллаш орқали
санитар
-
эпидемиологик шароитларга мосланган ҳамда респондентлар сонини
2019 йилга нисбатан камайтирилган ҳолда ўтказилган. Сўров республика
миқёсида марказ ва тўртта туман тамойили асосида 70 та туман/шаҳарларда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
61
ўтказилди. Социологик тадқиқотда 1075 нафар респондент иштирок этди.
Респондентлар ёши ва жинси жиҳатдан Ўзбекистондаги демографик шароитни акс
эттирувчи нисбатда танланди. Мазкур жамоатчилик фикрини ўрганишнинг
амалий босқичини ҳудудларда ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ходимлари
анкетёр сифатида жалб этилган [3].
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўртасида ижтимоий сўровноманинг
қуйидаги
саволларига респондентларнинг жавоблари муҳокама қилинди. Хусусан,
“Сизнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқингиз поймол бўлган деб ҳисоб
-
лаганингизда, бу ҳақида қилган мурожаатингизни мутасадди ташкилот
ҳал
қилмаганидан сўнг қандай йўл тутасиз? деган саволга респондентларнинг
50,5% юқори турувчи ташкилотга, 35,5% –
ушбу ташкилот раҳбариятига такроран
мурожаат қилишини, 25,8% –
Президент қабулхонасига, 23,5% –
судга, 21,8% –
прокуратурага, 20,9% –
адлия бошқармасига мурожаат қилишини, 4,3% –
давлат
ташкилотидаги бирор танишидан ёрдам сўрашини, 4,5% –
бошқа ҳеч қаерга
мурожаат қилмаслигини, 1,7% респондентлар эса бошқа турдаги хатти
-
ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида жавоб беришган.
Мамлакатимизда ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан кўпроқ қайси восита
орқали хабардор бўласиз, деган саволга респондентларнинг 53,0% телеви
-
дениедан, 26,8% норасмий интернет манбаларидан (ижтимоий тармоқлар,
сайтлар, форумлар), 11,5% интернетдан, 2,9% босма ОАВдан, 2,0% радиодан, 0,8%
расмий интернет манбалари (расмий каналлар, сайтлар), 0,4% эса бошқа
манбалардан хабардор бўлиши ҳақида маълумот берган [3].
Социологик сўров якунларига мувофиқ тўпланган маълумотлар базаси
Ўзбекистондаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг 2019
-
2020 йиллардаги
ҳолати
бўйича ишончли манбаалардан бири сифатида қўлланиши мумкин.
Мазкур социологик тадқиқот натижалари ҳамда тўпланган маълумотлар
асосида соҳага доир бир қатор қўшимча тадқиқотларни олиб бориш, шу жумладан,
олиб борилаётган ислоҳотлар динамикасини узоқ муддатда кузатиб бориш
мақсадида ҳудудларнинг “Ҳуқуқий маданият индекси”ни баҳолаб бориш
имконини беради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ва ўтган вақт мобайнида
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари ва услублари
яратилди ҳамда фаолиятни амалга ошириш учун қатор қонунчилик базаси
яратилди.
Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссининг
ортиши ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назорати
остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамияти шаклланиши
жараёнининг муҳим шартларидандир. Яъни давлат органлари халққа ўз сиёсати,
ҳаракатларини
тушунтириб бериши, унинг олдида ҳисобот бериб бориши
лозимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлда Давлат орган
-
лари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбир
-
лари тўғрисида ПҚ–
3837-
сон Қарори қабул қилинди. Қарорга асосан:
–
Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг асосий
вазифалари,
функциялари, ваколатларини ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
62
–
Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган,
доимий фаолият юритувчи маслаҳат
-
кенгаш органи ҳисобланиши белгиланди;
–
Жамоатчилик кенгаши давлат органининг марказий аппарати ҳузурида
ташкил этилади ва унинг фаолияти мазкур давлат органининг барча ҳудудий
бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади;
–
Жамоатчилик кенгаши давлат органи раҳбарининг қарори билан ташкил
этилади;
–
Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга ҳисоб
-
ланади [4].
Жамоатчилик Кенгашининг тўкис ишлаши кўп жиҳатдан фуқароларнинг
ҳуқуқий
онгига, жамоатчилик фикри кучига ҳам боғлиқ. Шу сабабли жамоатчилик
назорати институтининг амалда ишлаши учун мамлакатимизда яшайдиган ва шу
гўзал Ўзбекистонимизни ўзига Ватан деб биладиган ҳар бир фуқаронинг сиёсий,
ҳуқуқий
ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади. Бунинг учун ҳар бир
маҳаллада, ҳар бир жамоада, оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик
назорати хусусида доимий тарғибот ишларини олиб бориш керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2019 йилдаги “Жамиятда
ҳуқуқий
онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан
такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ–
5618-
сон Фармони. https://lex.uz/docs/
4149765.
2.
“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада
жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–
4551-
сон Қарори.
https://lex.uz/docs/4647329.
3.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммолари
юзасидан ўтказилган социологик тадқиқотлар онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.
https://hsti.uz/?p=26688.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлда Давлат
органлари ҳузурида
жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида ПҚ
-3837-
сон Қарори. https://lex.uz/docs/3808838.
5.
Каримов
И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2002. –
Б.
28.
6.
Одилқориев
Х. Ҳуқуқий қадрият ва шахс ижтимоий ҳимояси // Миллий
қадриятлар ва шахс ижтимоий ҳимоясининг ҳуқуқий механизмларини
такомиллаштириш. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2007.
–Б. 44.
7.
Surobova R. (2022) Formation of the legal basis of public control in the republic
of Uzbekistan. Asian Journal of Research in Social Sciences and Humanities. ISSN: 2249-
7315. 2022. 12 (2), 89
–
92.
8.
Juraev R. (2020) Uzbekistan
’
s Experience of Ensuring the Proportionality of
State and Territory Interests. East European Scientific Journal 2 (11 (63)), 4
–
10.
9.
Juraev R. (2016)
“
Uzbek Mode
”
of Development of Parliamentarism. Theoretical
& Applied Science (2016), 11 (43), 147
–
150.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
63
10.
Tukhtasinov B. (2021) The state as a carrier of historical and cultural
traditions. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal 11 (6),
146
–
149.
11.
Tukhtasinov B. (2022) The State is a Factor for Preserving National Values
and Traditions of Society. International Journal of Development and Public Policy 2 (4),
120
–
123.
12.
Тухтасинов
Б
. (2022)
Давлат–жамият
ижтимоий
ҳаёти
ва
фаолияти
ташкил
этилишининг
ноёб
шакли
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
, 3 (3/S), 461
–
468.
