Авторы

  • Гуломжон Тошматов
    teacher, Namangan state university, Namangan, Uzbekistan Ўқитувчи, Наманган давлат университети, Наманган, Ўзбекистон
  • Гулмира Даминова
    Студентка, Наманганский государственный университет, Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp50-57

Ключевые слова:

кредитный модуль академический кредит академический модуль студент преподаватель система самостоятельное обучение

Аннотация

В статье описывается кредитно-модульная система и ее история, преимущества, виды, способы реализации в зарубежных странах и в нашей стране, кредитная система ECTS, академический кредит, академический модуль, независимое обучение студента (TMI), под руководством преподавателя, самостоятельное обучение студентов (ОРТИ) и его составляющие, сведения об утвержденных индивидуальных учебных планах обучающихся.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Principles of organization of independent education in the
credit-module system

Gulomjon TOSHMATOV

1

, Gulmira DAMINOVA

2

Namangan state university

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form

28 April 2022

Accepted 20 May 2022

Available online

10 June 2022

The article describes the credit-module system and its

history, its advantages, types, how to implement it in foreign

countries and in our country, ECTS credit system, academic
credit, academic module, independent student education (TMI),

teacher-led independent student education (ORTI) and its

components, information about students

approved individual

curricula.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp50-57

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

credit-module,

academic credit,

academic module,

student,

teacher,

system,

independent learning.

Кредит

-

модуль тизимида мустақил таълимни ташкил

этиш тамойиллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

кредитмодуль,

академик кредит,
академик модуль,

талаба,

ўқитувчи,

тизим,

мустақил таълим.

Мақолада кредит

-

модуль тизими ва унинг тарихи,

унинг афзаллиги, турлари, хорижий мамлакатларда

ва мамлакатимизда қандай жорий этилиши, ECTS кредит
тизими, академик кредит, академик модуль, талабанинг

мустақил таълими(ТМИ), ўқитувчи раҳбарлигида талаба

-

нинг мустақил таълими (ЎРТМИ) ва унинг таркибий

элементлари, талабаларнинг тасдиқланган шахсий ўқув
режалари ҳақида маълумотлар берилган.

1

Teacher, Namangan state university. Namangan, Uzbekistan. E-mail: gulomjon-1985@gmail.com.

2

Student, Namangan state university. Namangan, Uzbekistan. E-mail: gulidaminova39@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

51

Принципы организации самостоятельного обучения

в кредитно

-

модульной системе

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

кредитный модуль,

академический кредит,

академический модуль,

студент,

преподаватель,

система,

самостоятельное

обучение.

В статье описывается кредитно

-

модульная система и ее

история, преимущества, виды, способы реализации в

зарубежных странах и в нашей стране, кредитная система

ECTS, академический кредит, академический модуль,

независимое обучение студента (TMI), под руководством

преподавателя, самостоятельное обучение студентов

(ОРТИ) и его составляющие, сведения об утвержденных

индивидуальных учебных планах обучающихся.

Билим ва илмнинг шаклланиши бевосита таълим тизимига бориб тақалади.

Таълим тизими самарадорлигини ўқитувчи

савияси, талаба эҳтиёжи, ўқув

адабиётлари мазмуни ҳамда мустақил таълимни шакллантиришга қаратилган

инфратузилма бевосита таъминлаб беради. Демак, илғор кадрларни тайёрлаш,

уларни меҳнат бозори талабларига мувофиқ рақобатдошлигини ошириш, ижодий

фикрлайдиган мутахассисларни етиштириш ўқув

даргоҳларида йўлга қўйилган

таълим бериш

жараёни билан чамбарчас боғлиқ.

Бу жараёнда кредит

-

модуль

тизимига ўтиш таълим тизимининг янада ривожланишига олиб келади.

Кредит

-

модуль тушунчаси икки сўздан иборат: “Кредит”

ва “Модуль”

[1].

Кредит

Олий таълим соҳасида кредит кўпчиликка банк ва молия соҳаси

орқали таниш бўлган қарздорлик ёки молиявий мажбурият тушунчасини

англатмайди. Шунинг учун олий таълим соҳасида кредит сўзи, кўпинча,

“академик”

сўзи билан бирга ишлатилади.

Академик кредит

олий

таълимнинг муайян босқичида ушбу таълим

даражасини қўлга киритиш мақсадида талаба томонидан мунтазам равишда

тўплаб бориладиган рамзий ўлчов бирлиги. Бу бирлик талаба маълум миқдордаги

ўқиш юкламасини бажарганлиги ва муайян ўқиш натижаларини муваффақиятли

тарзда эгаллаганлигини англатади.

Модуль

ECTS тизимида ўқув дастури бир неча модуллардан ташкил

топади. Талаба кредитларни фақат модуллар оркали қўлга киритиши мумкин.

Хўш, ECTS тизимида модуль нимани англатади?

Академик модуль

яхлит, муайян ўқув натижалари эришишга қаратилган,

ўзининг баҳолаш мезонларига эга бўлган тизимли, изчил ўқиш ва ўрганиш

ҳаракатлари жамланмаси. У, одатда, бир семестр давом этади, лекин айрим

ҳолларда бир неча соатдан иборат бўлиши ҳам мумкин. ECTS тизимида ҳар бир

модуль ўзида

муайян миқдордаги кредитларни акс эттиради [2].

Юқоридаги таърифга кўра, ўқув дастуридаги ҳар бир фан бу модуль

ҳисобланади. Чунки у яхлитликка эга, муайян ўқиш натижаларига эришишга

йуналтирилган, ўзининг тизими ва баҳолаш мезонларига эга бўлган изчил ўқиш ва

ўрганиш ҳаракатлари жамланмасидир. Лекин модуллар фақат фанларнинг

ўзидангина иборат эмас. Юқоридаги таърифга мос келадиган ва тегишли

миқдорда кредитларни ўзида акс эттирадиган ҳар қандай тизимли ва изчил

ўрганиш ва машғулотлар жамланмасини модуль дейиш мумкин. Бунга ўқув

дастурига киритилган амалиёт иши, диплом иши ёки диссертация ишини мисол

тариқасида келтириш мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил

8 октябрдаги ПФ–

5847-

сон

Фармони

билан

тасдиқланган

“Ўзбекистон

Республикаси

олий

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концеп

-

цияси”да олий таълим

жараёнларига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш

усулларни жорий

этиш,

ёшларни

илмий

фаолиятга

кенг

жалб

этиш,

кредит

-

модуль

тизимини

жорий

этиш,

ўқув

режаларида

амалий

кўникмаларни

оширишга

қаратилган

мутахассислик

фанлари

бўйича

амалий

машғулотлар

улушини

ошириш

бўйича

аниқ

вазифалар белгилаб

берилган.

1999 йилда 29 та давлат томонидан Болоньяда ягона таълим муҳитини

яратиш жараёнида иштирок этиш ҳақидаги Декларация имзоланди. “2017–

2021-

йилларда

Ўзбeкистон

Рeспубликасини

ривожлантиришнинг

бeшта

устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”да Болонья

дeкларациясига қўшилиш

масаласининг белгилаб қўйилганлиги бу масаланинг олий

таълим

учун

қанчалик

муҳим

эканлигини

кўрсатмоқда.

Таъкидлаб

ўтилганидек,

Болонья

декларациясини

киритишни

икки

босқичли

олий

таълимни

жорий

қилишни

кўзда

тутади,

бунда

биринчи

босқич

талабаларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос ижрочилик малакаларини

ўзлаштиришига,

иккинчиси эса –

ижодий қобилиятларни ривожлантиришга

йўналтирилган.

Таълим

дастурларини

ўлчаш

ва

таққослашнинг

синов

бирликлари

тизими

(ёки кредит тизими) Ғарбий Европа ва Америка университетларида

кўплаб

ўн

йилликлар

мобайнида

қўлланилмоқда.

Кредит

тизими

ўқув

дастурларини

шаффоф

ва,

энг

асосийси,

таққосланувчан

қилади,

бу

эса

талабаларнинг

академик

мобиллигини

оширишга

имконият

яратади.

Кредит таълим тизимига ўтиш Ўзбекистон Республикасининг таълим

соҳа

-

сининг даражалари, босқичлари, академик даражаларини аниқ баҳолашга

имкон

беради

ва

уларни

шаффоф,

ташҳисланадиган

ва

тан

олинадиган

ҳолатга

келтиради.

Бу эса жаҳон таълим муҳитига қўшилишнинг бош шартларидан

бири

ҳисобланади.

Академик

кредитнинг

жорий

қилиниши

ўқув

режаларини

такомил

-

лаштириш,

интеграллашган

ўқув

курслари,

қўшма

таълим

дастурларини яратиш

орқали олий таълим тизимини янгича ташкил қилиш

учун

асос

бўлади

ва

жаҳон

бозорида

бизнинг

таълимимиз

ва

мутахассисларимизнинг

рақобатбардошлигини

таъминлайди.

Шулар

билан

бир

қаторда,

олий

таълимга

қарашларда

“teaching”

форматидан

“learnin

g

” форматига томон ўзгаришлар содир бўлмоқда, яъни

талабани

“ўқитиш”

эмас,

балки

талаба

“ўқиши”

керак,

деган

ғоя

устувор

бўлмоқда.

Бу

ғояга

кўра,

инсон

бутун

умри

давомида

ўқийди,

талаба

фанга

оид

билим, кўникма ва малакаларни

мустақил тарзда ўзлаштиради, ўқитувчининг

вазифаси эса

талабанинг шахсий

қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда унга

зарур

ёрдамларни

кўрсатишдир.

Бакалавриат

дастури

касбий

фаолиятнинг

умумий,

интеграллашган

жиҳат

-

ларини

инобатга

олиш,

касбий

ижодкорликни

ривожлантириш

ва

мустақил

билим

олиш

кўникмасини

шакллантириш

орқали

ихтисослик

фанлари бўйича билимлар

асосини эгаллашни назарда тутувчи кенг таянч

касбий тайёргарлигини назарда

тутади.

Ўзбекистон

Республикасининг

олий

ўқув

юртларида

кредит

таълим

тизимини жаҳон таълим соҳасидаги замонавий йўналишларни ҳисобга олиб,

хорижий кредит тизимларини таҳлил қилиб ва умумлаштирган

ҳолда жорий

қилиш

мақсадга мувофиқ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

53

Хўш, таълимнинг кредит

-

модуль тизими ўзи нима? У қандай ишлайди?

Кредит

-

модуль тизими қандай шароит ва эҳтиёжлар асосида пайдо бўлган?

Ушбу тизим бизга нималарни беради? Унинг амалдаги таълимни бошқариш

тизимидан афзалликлари нима? Кредит

-

модуль тизимида ўқув дастурлари қандай

яратилади? Кредит

-

модуль тизимига ўқиш учун талаба яна қандай мустақил

ишларни амалга ошириш керак? Қуйида ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат

қиламиз.

“Кредит

соат”

тизими

дастлаб

АҚШ

да

пайдо

бўлган

ва

такомиллашган.

1969 йилда Гарвард университети Президенти, Америка таълимининг атоқли

намояндаси

Чарльз

Элиот

биринчи

бўлиб

“кредит

-

соат”

тушунчасини

киритди

ва

1870

1880

йиллар

давомида

фан

ҳажмини

кредит

-

соатларда

ўлчашга

имкон

берувчи тизимни жорий қилди. 1892 йилдан “кредит

-

соат” тизимини жорий

қилишнинг

иккинчи

босқичи

бошланди.

Бунда

АҚШ

миллий

таълим

қўмитаси

“коллеж

-

мактаб”

бўғинини

яхшилаш,

ўрта

мактабларда

ўқув

дастурларини

стандартлаш

мақсадида

нафақат

коллежларда,

балки

ўрта

мактаблар

учун

ҳам

“кредит”

тушунчасини

жорий

қилди

ва

кейинчалик

бакалавриат

дастурлари

мазмунини

баҳолашнинг

кредит

тизимини

магистратура

ва

докторлик

таълим

босқичларигача

кенгайтирди.

Бакалавр даражани олиш учун талаба белгиланган миқдордаги кредит

-

соатларни

тўплаши зарур. АҚШ да қабул қилинган USCS (US Credit System)

тизимида

кредит

-

соат

бу ўқиш вақтига асосланган ўлчовдир. Масалан,

бакалавриатда

1 кредит

-

соат талабанинг семестр давомида ҳар ҳафтадаги

1 академик соат

аудитория

ишига

тенг.

Бундан

ташқари,

ҳар

бир

аудитория

машғулотига

2

соат

(100

минут)

мустақил

иш

қўшиб

берилади.

Магистратурада

ва,

айниқса,

докторантурада

бу

меҳнат

ҳажмида

мустақил

ишнинг

ҳиссаси

кўпайиб

бориши

назарда тутилади.

АҚШ да бакалавр даражасини олиш учун 4 йилда камида 120 кредит –

соат,

магистр

учун

1-2

йилда

мос

равишда

30-60

кредит

-

соат,

докторлик

дастурларида

эса 3

-

4 йилда мос равишда 60

-

90 кредит

-

соат тўплаш талаб

этилади [3].

Голландия университетларида талабалар уларнинг мураббийлари билан

биргаликда

тайёрланган

шахсий

ўқув

режалари

бўйича

ўқишади.

Ўқув

режаларида

мажбурий фанлар ва танлов фанлари кўзда тутилган. Ҳар бир

фаннинг

ҳажми

университет

каталогларида

кўрсатиладиган

синов

бирликлари

билан

ўлчанади.

Университетдаги ўқув йили 5 семестрга ажратилган, ҳар бир семестрда

талаба амалда фақат 2

-

3 фанни ўрганади. Бунинг сабаби, модулли таълим

тизими

қўлланилиши

ва

ҳар

бир

фан

бўйича

дарс

суръатининг

жуда

юқорилигидир (бир

фан бўйича бир кунда бир неча соат дарс машғулотлари

ўтилиши мумкин). Ўқув

материалларини мустақил ўрганиш ва ўз мавзуси

бўйича илмий тадқиқотлар олиб

бориш университет дастурларининг муҳим

қисмлари

саналади.

Буюк

Британияда

таълим

тизимида

CATS

бўйича

академик

йил

1200

шартли

ўқув

соатлари

ёки

120

кредитни

ўз

ичига

олади,

1

Британия

кредити

10

шартли

ўқув

соатларига

тенг.

Шартли

ўқув

вақти

дейилганда,

талаба

фанни

ўзлаштириши

учун

сарфлайдиган

соатлар

миқдори

тушунилади.

Шартли

вақт

аудитория

машғулотлари,

асосий

амалий

ишлар,

лойиҳа

устида

ишлаш,

мустақил

таълим

машғулотларини,

имтиҳонларга

тайёргарлик

ва

уларни

топшириш

каби

фаолият

-

ларни,

яъни

барча

турдаги

ўзлаштириш

учун

зарур

бўлган

ўқув

фаолиятларини

ўз

ичига қамраб

олади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

54

Юқорида келтирилганлардан кўриш мумкинки, нафақат

давлатларнинг

таълим тизимларида, балки “кредит” атамасини тушуниш ва

уни талқин қилишда

ҳам сезиларли фарқлар мавжуд. Агар Европа кредити ўз

ҳажми бўйича барча

аудиториядаги контакт соатларни ва ундан ташқаридаги

соатларни

акс

эттирса,

Америка

кредит

соати

қатъий

равишда

фақат

аудиториядаги контакт соатларни

ўзида ифодалайди ва талаба икки баробар

кўпроқ мустақил шуғулланишини, шу

жумладан, ўқитувчи раҳбарлиги остида

ҳам

мустақил

шуғулланишини назарда

тутади [4].

Европа

кредитларида

доим

талаба

қанча

вақт

аудиторияда

шуғулланиши

ҳақидаги масала очиқ қолади ва бу рақам фан, ўқитувчи ёки университетга

қараб

ўзгариши

мумкин.

2004

йилнинг

апрелида

Ednet

таълим

тармоғи

томонидан

ўтказилган “Таълим бозорини глобаллаштириш: Марказий Осиё

университетлари

реформалари” мавзусидаги 4

-

Халқаро анжуманда 1 ECTS

кредити

аудитория

машғулотлари,

коллоквиумлар,

анжуманлар,

кутубхоналардаги

баҳс

-

мунозаралар,

ташқи

тадбирлар

ва

шу

кабида

қатнашишни, яъни барча турдаги контакт

машғулотларини ҳам ҳисобга олган

ҳолда 24

-

36 иш соатларига тенг деган хулосага

келинган. ECTS тизимида

тахминан 60 кредит –

бир академик йил, 30 кредит –

бир

семестр, 20 кредит –

бир

триместрдаги

таълимга

мос

келади.

Америка

кредити

(бир

семестрда

аудиториядаги

12-18

соат

машғулотга тенг)

билан

таққослаш

учун

айтиш

мумкинки,

Европа

давлатларида

талабалар

тахминан

худди

шунча

миқдорда аудиторияда шуғулланишади, қолган вақтн ўқитувчи раҳбарлигидаги
мустақил иш деб ҳисоблаш мумкин.

Кредит таълим тизимида умумий

ҳафталик

юклама

бакалавриатда

60

соатни

ташкил

этади,

ундан

30

соати

аудиторияда

ва

30

соати

талабанинг

мустақил

таълимига

ажратилади,

шу жумладан, 8

-

14 соатини ўқитувчи раҳбарлигидаги

мустақил таълим ишига

ажратилиши

мақсадга мувофиқ.

1-

жадвалга

мувофиқ

талабанинг

вақт

бюджети

қуйидагича

бўлади:

назарий

таълим

240х30=7200

соат,

шу

жумладан,

аудиторияда

15х240=3600

соат

ва

мустақил

таълим

шаклида

шуғулланиш

учун

15х240=3600

соат

кўзда

тутилади.

Бундан

кўриш

мумкинки,

талабанинг

семестрдаги

ўқув

юкламаси

аудитория

ва мустақил таълим юкламаларининг 1:1 нисбатдаги йиғиндиси

сифатида

30

кредитни

ташкил

қилади

(240 кредит

: 8

семестр

=

30 кредит).

Кредит

таълим

тизими

жорий

ўқув

йили

учун

профессор

-

ўқитувчиларнинг

ҳамда

талабаларнинг

шахсий

таълим

траекториясидаги

ўқув

фаолиятларини

режалаштиришни

назарда тутади.

Ҳар

қандай

ўқув

жараёни

асосида

талабанинг

шахсий

ўқув

режаси

ётади,

у

ўқув

жараёнлари

бошланишидан

олдин

талаба

томонидан

эдвайзернинг

маслаҳати

билан

тузилади.

Уни

тузиш

учун

намунавий

ўқув

режаси

асос

бўлади,

унинг

таркибига

малака

талабларида

кўрсатилган

мажбурий

фанлар

ва

танлов

фанлари

киради.

Шахсий

ўқув

режаларида

меҳнат

бозорининг

эҳтиёжлари,

иш

берувчи

-

ларнинг талаблари ва талабаларнинг қизиқишлари акс эттирилиши

лозим. Шу

билан бирга, улар бакалаврларнинг меҳнат бозорида эркин мўлжал

олишлари

ва

келгусида

таълимни

давом

эттиришлари

учун

умумий

саводхонликнинг,

ижтимоий

-

иқтисодий,

ташкилий

-

бошқарув,

умумилмий,

касбий ва ихтисослик

малакаларининг шаклланишига ёрдам беради. Шунга

кўра,

олий

ўқув

юртлари

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

55

нинг

аниқ

йўналишлари

ва

мутахассисликлари

бўйича

шахсий

ўқув

режаларини

тузишда

талабаларга

давлат

таълим

стандартлари ва малака талабларида

белгиланган касбий малакаларни тўлиқ

эгаллашга

имкон

берадиган

фанлар

рўйхати

тавсия

қилинади.

Ишчи ўқув режалар барча талабаларнинг тасдиқланган шахсий ўқув

режалари асосида тузилади. Бунда талабаларнинг онгли равишда ёндашиши

учун

шароитлар

яратиш

жуда

муҳим.

Бўлғуси

мутахассиснинг

касбий

тайёргарлик

даражаси талабаларнинг таълим траекторияси қанчалик пухта

ўйланганлиги ва

мукаммаллигига боғлиқ. Шу сабабли олий ўқув юртлари ўз

ташкилий

тузилмасида

эдвайзерлар

хизматини

йўлга

қўйишлари

зарур

бўлади.

Эдвайзерлар

сифатида

талабаларнинг

шахсий

ўқув

режаларини

шакллантириш

лаёқатига

эга

бўлган

мутахассислик

кафедраларининг

тажрибали

ўқитувчилари

ҳамда

ўриндош

сифатида

фаолият

кўрсатаётган

корхона

мутахассислари фаолият

юритишлари

мумкин.

Талаба

ўзининг

шахсий

ўқув

режасини

шакллантиришда

ҳар

бир

семестр

учун 30 кредит ҳажмдаги фанларни

ўзлаштиришни кўзда тутиши

лозим,

улар

таркибида

намунавий

ўқув

режасидаги

мажбурий

фанлар

бўлиши

шарт.

Булардан ташқари, талаба фан ўқитувчиларини танлаш ҳуқуқига ҳам

эга.

Талабаларга

ўқитувчиларнинг

илмий

даражаси,

лавозими

ҳақида

маълумотлар

ҳамда

улар

томонидан

ишлаб

чиқилган

ўқув

-

меъёрий

ҳужжатлар

тақдим этилиши

зарур бўлади. Талабаларнинг ўқитувчини танлашига шароит

яратиш мақсадида

ўқув семестрининг дастлабки ҳафтасида фанни ўқитишга

талабгор ўқитувчи

-

ларнинг очиқ дарслари ўтказилади, бу ўқитувчиларнинг

дарслари

турли

вақт

-

ларга

режалаштирилиши

мақсадга

мувофиқ.

Ўқитувчиларнинг

умумий

педагогик

юкламасига

барча

турдаги

аудитория

юкламалари

(маъруза,

амалий,

лаборатория

ва

ҳ.к.),

ўқитувчи

раҳбарлигидаги

талабаларнинг мустақил иш турлари (ҳисоб ишлари, курс

ишлари,

битирув

ишлари,

магистрлик

диссертациялари),

малакавий

амалиётлар ва бошқалар

киради.

Ўқув

жараёни

тасдиқланган

ўқув

режалари,

академик

тақвим,

профессор

-

ўқитувчилар

штатлари

жадвали,

академик

поток

ва

гуруҳлар,

дарслар

жадвали

ва

талабаларнинг

ўқитувчи

раҳбарлигидаги

мустақил

ишлари

асосида

ташкил

қилинади.

Ўқув

жараёнини

ташкил

қилиш

бўйича

барча

маълумотлар

факультет

ва

кафедраларнинг

ойналарига,

ҳамда

олий

ўқув

юртининг

сайтига жойланади.

Кредит

таълим

тизимида

фаолият

юритаётган

олий

ўқув

юрти

ўз

талаба

-

ларига Давлат таълим стандартлари ва малака талаблари доирасида

мутахас

-

сислик фанларини ўзлаштиришлари ҳамда ўқишни муваффақиятли

якунлаб

академик

даража

олишлари

учун

максимал

даражада

қулай

шароитлар яратиши

лозим. Бунда олий ўқув юрти ўқув жараёнининг услубий

таъминоти учун жавобгар

ҳисобланади.

Шу

мақсадда

қуйидагилар

ишлаб

чиқилади:

1)

ҳар

бир

талаба

учун

маълумотнома

-

йўриқнома;

2)

ҳар

бир

фан

бўйича

силлабуслар

(ишчи

ўқув

дастурлари);

3)

фанлар бўйича аудитория

машғулотлари учун ўқув материаллари

(маъруза матнлари, амалий ва лаборатория машғулотлари баёни, интерфаол

тарқатма

материаллар,

мультимедиа

иловалари

ва

ҳ.к.);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

56

4)

талабаларнинг

ўқитувчи

раҳбарлигидаги

мустақил

таълими

учун

материаллар

(уй

вазифалари

ва

топшириқлари,

ўз

-

ўзини

баҳолаш

учун

назорат

материаллари, реферат ва курс ишлари (лойиҳалари) мавзулари ва уларни

бажариш

бўйича

услубий материаллар,

электрон

ўқув

материаллари);

5)

талабаларнинг

мустақил

иши

учун

материаллар

(дайжестлар,

кўп

сўра

-

ладиган савол

-

жавоблар банки (FAQ), ўргатувчи дастурлар, масофавий

таълим

платформаси ва форумлар [5

].

Талабаларнинг мустақил иши (ТМИ)

бу талабанинг ўзига хос ўқув

фаолияти

бўлиб, у дидактик топшириқларни мустақил равишда бажаришга,

ўқишга

қизиқтиришга

ва

муайян

фан

соҳасида

билимларни

оширишга

йўналтирилган.

ТМИ

мазмуни

мантиқий

фикрлашни,

ижодий

фаолликни,

ўқув

материалини

ўзлаштиришда

тадқиқотчилик

ёндашувини

шакллантиришга

имкон

берувчи

амалий топшириқларни

бажариш

билан

боғлиқ

бўлади.

Одатда, ТМИ талабанинг тўла

мустақил фаолияти билан биргаликда

аудиториядан

ташқарида

бажариладиган

ўқитувчи

раҳбарлигидаги

талабанинг

мустақил

ишини (ЎРТМИ)

ҳам

ўз

ичига

олади.

Кундузги таълим шаклида бакалавриатда ТМИ нинг умумий соатлари

фан

ҳажмининг ярмини ташкил этади ва унинг ҳам деярли ярми ЎРТМИ га

ажратилади.

Сиртқи

таълимда

ТМИ

ҳажми

фан

ҳажмининг

4/5

қисмини

ташкил

этиши мақсадга мувофиқ [6].

ЎРТМИ

юкламаси

ўқитувчининг

юкламасига

тўлалигича

кирмайди,

бироқ

контакт машғулотлар учун ўқитувчига алоҳида юклама белгиланади

(ҳисоб

-

чизма

иши,

курс

иши,

курс

лойиҳаси,

битирув

иши,

магистрлик

диссертацияси, илмий

изланувчига

раҳбарлик, таянч докторантга раҳбарлик

ва

ҳ.к.).

ТМИ

ни

ташкил

қилиш

олий

ўқув

юртининг

асосий

меъёрий

ҳужжатлари,

жумладан, ишчи ўқув дастурлари (силлабус), фан модулларини

мустақил

ўрганиш

бўйича талабларга

мувофиқ

тарзда

амалга

оширилади.

Хулоса қилиб айтганда, кредит таълим тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш

шуни кўрсатадики, дунёнинг турли давлатларида у ўзига хос хусусиятларга эга.
Шунга қарамасдан, кредит таълим тизимининг самараси ва мақсадга мувофиқлиги
унинг кўплаб дунё давлатлари таълим тизимларида кўпроқ тарқалганлиги билан
асосланилади, чунки таълим дастурларининг талабаларда мустақил ишлаш кўник

-

маларини ривожлантиришга қаратилиши ижодий фаолликни ва билим олишга
ўзини сафарбар қилишга, охир

-

оқибат таълим сифатини оширишга имкон беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Jobirkhon Jurakhanovich Gaziyev*; Gulomjon Olimjonovich Toshmatov** ACTS

CREDIT MODULE SYSTEM AND ITS IMPLEMENTATION ACTIVITIES IN HIGHER
EDUCATIONAL PROCESS. Asian Journal of Multidimensional Research (AJM) 467

472 pp.

2.

Ўзбекистон

республикаси

Олий

таълим

ташкилотларида

ECTS

кредит

-

модуль

тизими

:

В

.

Ўринов

,

“Эл

-

юрт

умиди”

жамғармаси

,

республика

олий

таълим

кенгаши

ва

Тошкент

давлат

иқтисодиёт

университети

ҳамкорлигида

тайёрланган

.

2020

й

. ISBN 978-9943-04-404-3.

3.

Ўзбекистон

республикаси

Олий

таълим

ташкилотларида

ECTS

кредит

-

модуль

тизими

:

Асосий

тушунча

ва

қоидалар

В

.

Ўринов

,

М

.

Султонов

,

А

.

Умаров

.

Т

.:

“Маънавият”

, 2020.

96

бет

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

57

4.

“Кредит

-

модуль

ўқитиш

тизими

ҳақида” Пўлатхон

Лутфиллаев

Наманган

давлат

университети

Ҳалкаро

ҳамкорлик

бўлими

Тақдимоти

2020

й

.

5.

Process and European Commission in 2015.

Европа

Кредитларни

Кучириш

ва

Жамғариб

Бориш

Тизими

бўйича

Фойдаланувчига

Қўлланма

(ECTS).

Бу қўлланма

ECTS кредит

-

модуль.

6.

“Халқ сўзи”

газетаси. Кредит

-

модуль тизимига ўтиш нима учун керак?

2020 йил 5 август, № 163 (7665).

Библиографические ссылки

Jobirkhon Jurakhanovich Gaziyev*; Gulomjon Olimjonovich Toshmatov** ACTS CREDIT MODULE SYSTEM AND ITS IMPLEMENTATION

ACTIVITIES IN HIGHER EDUCATIONAL PROCESS. Asian Journal of Multidimensional Research (AJM) 467-472 pp

Ўзбекистон республикаси Олий таълим ташкилотларида ECTS кредит-модуль тизими: В.Ўринов, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, республика олий таълим кенгаши ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида тайёрланган. 2020 й.ISBN 978-9943-04-404-3

Ўзбекистон республикаси Олий таълим ташкилотларида ECTS кредит-модуль тизими: Асосий тушунча ва қоидалар В.Ўринов, М.Султонов, А.Умаров. - Т.: «Маънавият», 2020. - 96 бет.

“Кредит-модуль ўқитиш тизими ҳақида” Пўлатхон Лутфиллаев Наманган давлат университети Ҳалкаро ҳамкорлик бўлими Тақдимоти 2020 й.

Process and European Commission in 2015. Европа Кредитларни Кучириш ва Жамғариб Бориш Тизими бўйича Фойдаланувчига Қўлланма (ECTS). Бу қўлланма ECTS кредит-модуль.

«Халқ сўзи» газетаси. Кредит-модуль тизимига ўтиш нима учун керак? 2020 йил 5 август, № 163 (7665).