Авторы

  • Сайорахон Юлдашова
    докторант 1-го курса кафедры методики профессионального образования Ташкентского государственного педагогического университета имени Низами, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp73-76

Ключевые слова:

технология профессия компетенция личность гибкость прогресс производство

Аннотация

В данной статье рассматриваются проблемы, возникающие в процессе направления учащихся в профессию на технологических занятиях, и пути их решения на основе компетентного подхода.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Socio-psychological training methodology for students in
technology courses

Sayoraхon

YULDASHOVA

1

Tashkent state pedagogical university named after Nizami

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form

28 April 2022

Accepted 20 May 2022

Available online

10 June 2022

This article discusses the problems that arise in the process

of sending students to the profession in technology classes and

their solutions based on a competency-based approach.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp73-76

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

technology,

profession,

competence,

flexibility,

development,

production.

Технология дарсларида ўқувчиларни ижтимоий

-

психологик

ёндашган

ҳолда

касбга

йўллаш

методикаси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

технология,

касб,

компетенция,

шахс,

мослашувчанлик,
тараққиёт,

ишлаб чиқариш.

Ушбу мақолада технология дарсларида ўқувчиларни

касбга йўллаш жараёнида юзага келаётган муаммолар

ва уларнинг компетенциявий ёндашув асосидаги ечимлари

ҳақида сўз боради.

1

1st course doctoral student, Department of methodology of professional education, Tashkent state pedagogical

university named after Nizami. E-mail: sayyorayuldasheva08@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

74

Методика профессиональной ориентации учащихся

с социально

-

психологическим подходом на уроках

технологии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

технология,

профессия,

компетенция,

личность,

гибкость,

прогресс,

производство.

В

данной

статье

рассматриваются

проблемы,

возникающие в процессе направления учащихся в

профессию на технологических занятиях, и пути их

решения на основе компетентного подхода.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг таълим

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган
умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва
касбга

йўналтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Касбга йўнал

-

тиришдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни онгли ва мустақил равишда
касб танлашга тайёрлашдан иборат бўлиб, бу жараён шахснинг бўлғуси касбий
фаолият субъекти сифатида шаклланишини назарда тутади ҳамда унинг бозор
иқтисодиёти муносабатларига мослашиб боришига кўмаклашади.

Касбга йўллаш, аввало, инсон имкониятлари,

яъни унинг ижтимоий

-

психологик хусусиятлари ва яшаб турган муҳитнинг бир қанча шароитларини
ўрганишдан бошланади. Касбий қизиқиш вазиятга қараб ўзгариши мумкин.
Шунинг учун уларга зарур шароитлар яратиш,

ўқитувчи томонидан келгусидаги

фаолият турини белгилаб олишга маслаҳат берилиши лозим.

Касбга йўллаш

жараёнида ўқувчининг шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатувчи
психологик хусусиятлари орасида касбий

қизиқиш

ва мойилликни аниқлаш

асосий босқичлардан бири ҳисобланади.

Қизиқиш

шахс сифати бўлиб, унинг

таркибига маълум фаолиятга қизиқиш ва уни бажаришга интилиш, ўз

-

ўзига

асосланган баҳо бериш киради. Маълумки, ёш улғайган сари боланинг содда,
ноаниқ қизиқишлари доимийга айланиб, аниқ бир фаолият соҳасида тўхталади.
Аммо бу ҳар доим ҳам кечавермайди. Баъзи ҳолларда ўсмирлик ва ўспиринликда
қизиқиш ва мойилликлар аниқ кўринмайди, баъзан шунчалик кўп хилки, бунда
асосий қизиқишни ўткинчи қизиқишдан ажратиш жуда қийин бўлади. Табиийки,
ушбу ҳолат касб танлаш бўсағасида турган ўқувчилар учун бу жараён иккиланиш
ва касб танлашга нотўғри ёндашишга олиб келиши мумкин. Қобилиятлар
ривожланганлигининг юқори даражаси аниқ бир фаолият турига қанчадир
қизиқишининг

кўрсаткичи сифатида қаралади ва табиийки, ушбу ҳолат фаолиятга

нисбатан мойиллик борлигининг гувоҳидир.

Бугунги кунда интернет асрида

яшаётганимизни инобатга олган ҳолда шуни айтишим мумкинки, ҳозирги авлод
маълум қолипга солинган ва бир хилликка асосланган дарс муҳитидан зерикади.

Шундай экан, технология дарсларидаги касбга йўллаш жараёнида касб

-

ҳунар

асослари бўлимини ўқитишда

ҳам

янгича ёндашувга асосланган, ортиқча

юкламалардан холи бўлган қизиқарли машғулотларни ташкил этиш

мақсадга

мувофиқ бўлади. Масалан, ўқувчидаги бирон

-

бир фаолият турига нисбатан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

75

қизиқиш

ва мойилликни аниқлаш

ёки мавжуд қизиқишни янада ривожлантирш

учун

қуйида

келтирилган ноодатий

методларни қўллаш мумкин: “Дебат” усули

асосида ўқувчилар билан келажакда қандай касб эгаси бўлишни хоҳлашлари ва
танлаган касбларининг ўзига хос хусусиятлари, нима учун шу касбга қизиқишлари
ҳақида

суҳбат олиб борилади. “Мен келажакда қурувчи (шифокор, ўқитувчи,

муҳандис, учувчи) бўлмоқчиман” мавзусида ташкил қилинган суҳбат натижасида
ўқувчиларнинг қурувчи, шифокор, ўқитувчи, муҳандис, учувчи касблари ҳақидаги
тушунчалари кенгаяди, касбга бўлган қизиқишлари ортади, ўз мақсади, орзусини
амалга ошириш учун илк қадам қўйилади. 9

-

синфдан бошлаб аста

-

секин

танлаган

йўналиш билан танишиш мақсадида институт ва университетлардаги “Очиқ
эшиклар” кунларида иштирок этиш мақсадга мувофиқ.

“Пиктограмма” (рамзий белгилар) ўйинининг мақсади

турли касблар

вакилларининг меҳнат шароитлари ва мазмуни ҳақидаги тасаввурларни
шакллантириш.

Ўйининг бориши:

бошловчи иштирокчиларни учтадан гуруҳларга

бўлади. Ҳар бир гуруҳ бирор

-

бир касбнинг номини ўйлайди ва уни пиктограмма

ёрдамида қоғозда акс эттиради. Танланган касбни таснифлашда фақат расмлардан
фойдаланиш мумкин, рақамлар ва ҳарфлардан фойдаланиш тақиқланади.
Касбнинг пиктографик расми тайёр бўлганда, кейинги гуруҳга берилади ва улар
акс эттирилган тасвирни таҳлили қиладилар ва касб номини айтадилар. Касб
номини топишда учта уриниш рухсат берилади. Бошловчи касбни тасвирлашга ва
топишга вақт чегараланганини айтиб ўтади. Гуруҳларнинг бир қисми
тасвирланган касбни топгандан кейин ўйин бошидан бошланади, лекин бу сафар
пиктографик тасвир учинчи гуруҳга берилади. Шу тариқа ўйин бир неча марта
такрорланади. Ўйинни муҳокама қилишда иштирокчилар тасвирлаш жараёнида ва
касб номини топишда қандай қийинчиликлар бўлганини, қандай касбларни топиш
қийин

бўлганини, шунингдек, вазифани бажаришга нима ёрдам берганини

аниқлайдилар. Ўйиннинг давомийлиги 30

-

45 дақиқа бўлади.

“Истакларни тизимлаштириш”.

Қоғоз

олиб,

ўқувчи ўзи қизиқтираётган

касбларни вертикал равишда ва танланажак касбдан нимани исташини
горизонтал равишда жойлаштириб чиқади. Жадвални иложи борича батафсил
тўлдириш керак. Танланган касб соҳаси ва киши ундан нималарни кутаётгани бир

-

бирига мос келса, “+”, мос бўлмаса “

-

” ишораларини қўйишингиз лозим. Бу ўз

истакларини аниқлаштиришга ёрдам беради ва шу истакка мос касб ҳақидаги
тасаввурни аниқлаштиради.

Шуни назарда тутиш керакки, ўқувчининг бирон

-

бир касб ёки фаолиятга

бўлган

қизиқиш

ва мойилликларни таҳлил қилишда бирор

-

бир усулни қатъий

-

лаштирмаслик керак. Узоқ мудддат давомида болаларни мақсадли кузатиш,
ўқувчилар, педагоглар, ота

-

оналар билан суҳбат ўзини касбий аниқлашни фаол

-

лаштириш ишини тузиш ва режалаштиришда жуда ҳам ишончли маълумотни
бериши мумкин. Ўқувчилар ўзларига касб танлаётганликларида ўқитувчилар
ҳаддан ташқари ўз таъсирларини ўтказмасликлари лозим. Ўқувчиларда касбга
қизиқишни

тарбиялаш касбни тўғри танлашни назарда тутадиган етакчи

мотивлардан бири ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик керакки,

асосий танловдан

ташқари қўшимча равишда эътиборга олинувчи “захира”

танлов ҳам бўлиши

керак. Чунки ҳаётни олдиндан прогнозлаштириб бўлмайди, унда ҳар қандай ҳолат
рўй бериши мумкин. Танланган йўналиш бўйича ўқишга кира олмай қолган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

76

тақдирда тушкунликка тушмаслик, бошқа оптимал вариантларни ҳам кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларни касб

-

ҳунарга йўналтириш ишлари таълим

-

тарбия билан узвий кечадиган, унинг барча қирраларини қамраб оладиган
узлуксиз жараёндир. Мактабгача, умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари,

касб

-

ҳунар таълими муассасалари, жамоа ташкилотлари ҳамда ота

-

оналарнинг

ўзаро ҳамкорлиги бу жараённинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Бундай ҳамкорлик ўсиб келаётган ёш авлодга онгли касб танлаш, ўз касбий
истиқболини белгилаш ҳамда жамият равнақига муносиб ҳисса қўшиш имконини
яратади.

Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, касбга йўналтиришнинг асосий

мақсади

бу умумтаълим мактабларининг ўқувчи ва битирувчиларини онгли ва

мустақил равишда касб

-

ҳунар танлашга тайёрлаш, келгуси таълимнинг

йўналишини ва касб

-

ҳунар эгаллашнинг усулларини аниқлашдир. Зеро, касб

танлаш –

ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан биридир. Касб

нафақат

даромад топиш манбайи, балки умрнинг асосий қисми сарфланадиган фаолият
ҳамдир

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

-

йил 8

-

октябрдаги

“Ўзбекистон республикаси Олий Таьлим тизимини 2030

-

йилгача ривожлантириш

консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–

5847-

сон Фармони.

2.

Давлатов

К. “Меҳнат ва касб таълими назарияси ҳамда методикаси” –

Тошкент: Ўқитувчи, 1995

й. –

Б.

206.

3.

Қўйсинов

О.А. “Меҳнат таьлими кичик мутахассисини тайёрлашда амалий

таьлим олиш жараёнини ташкил этиш” // Педагогик таьлим. –

Тошкент, 2008

й

.

№1. –

Б.

152

155.

4.

Муслимов

Н.А. “Бўлажак меҳнат таьлими кичик

мутахассис меҳатини

шакллантириш”. Монография. –

Т.: Фан, 2004.й –

Б.

128.

5.

http://www.istedod.uz/.

6.

http://www.pedagog.uz/.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон республикаси Олий Таьлим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармони.

Давлатов К. “Меҳнат ва касб таълими назарияси ҳамда методикаси” –Тошкент: Ўқитувчи, 1995 й. – Б. 206.

Қўйсинов О.А. “Меҳнат таьлими кичик мутахассисини тайёрлашда амалий таьлим олиш жараёнини ташкил этиш” // Педагогик таьлим. – Тошкент, 2008 й. – №1. – Б. 152–155.

Муслимов Н.А. “Бўлажак меҳнат таьлими кичик мутахассис меҳатини шакллантириш”. Монография. – Т.: Фан, 2004.й – Б. 128.