Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Source study of tax relations in the khanate of Khiva
Aziza ABDUKHALILOVA
1
Tashkent state university of oriental studies
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
28 April 2022
Accepted 20 May 2022
Available online
10 June 2022
his article is devoted to the tax relations of the Khiva
Khanate at the end of the XIX and beginning of the XX centuries
to the tax dedicated to the analysis of the source of the Khiva
Khanate. The study of the existing tax system was carried out on
the basis of documents of local historians, Russian autors and
documents of Devon.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp114-120
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
manuscripts,
Munis,
Ogakhi,
Komyob,
Vamberi,
Muravyov,
A. Kun,
Tarkhon yarliks,
tax books,
arzdasht,
mubaraknama,
hukmnama,
tax pattas.
Хива хонлиги солиқ муносабатлари манбашунослиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қўлёзма
асарлар,
Мунис,
Огаҳий,
Комёб,
Вамбери,
Муравьёв,
А.
Кун,
тархон ёрлиқлари,
саноқ дафтарлари,
арздошт,
муборакномалар,
ҳукмнома
,
солиқ паттаси.
Ушбу мақола Хива хонлигининг XIX аср охири XX аср
бошлари солиқ муносабатларининг манбашунослик
таҳлилига бағишланган. Маҳаллий муаррихлар, рус
сайёҳлари ва хонлик девонхона ҳужжатлари асосида
мавжуд солиқ тизими тадқиқи амалга оширилган.
1
PhD student, Tashkent state university of oriental studies. E-mail: baxtiyorovich91@bk.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
115
Источниковедение налоговых отношений в Хивинском
ханстве
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Рукописи,
Мунис,
Огахи,
Комеб,
Вамбери,
Муравьев,
А.
Кун,
тарханские ярлыки,
счетные книги,
арздашт,
мубаракнама,
хукмнама,
налоговые квитанции.
Данная
статья
посвящена
источниковедению
налоговым отношениям Хивинского ханства в конце XIX и
начале XX веков. Изучение существующей налоговой
системы проводилось на основе документов местных
историков, русских путешественников и документами
канцелярии ханства.
Ҳар
қандай давлатнинг иқтисодий
-
ижтимоий ҳолатини ва аҳолининг
муайян иқтисодий тизим шароитидаги яшаш тарзини акс эттирувчи соҳалардан
бири солиқ тизими ҳисобланади. Солиқ тизимини тарихийлик нуқтаи назаридан
ўрганиш ҳукмрон сулоланинг иқтисодий сиёсатини аниқлаш ва аҳолининг моддий
аҳволи даражасини акс эттирувчи омил ҳисобланади. Ўзбекистон тарихининг
ажралмас қисми бўлган Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи даври солиқ
тизимини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан хонлик солиқ
маъмуриятчилиги, солиқ турлари ва амалиётининг манбашунослик таҳлилини
амалга ошириш мазкур соҳа тадқиқи учун
аҳамиятлидир.
Хива хонлиги солиқ тизимига доир турли
кўринишдаги тарихий манба
-
ларнинг мазмун
-
моҳиятига кўра 3 гуруҳга ажратиш мумкин:
1.
Хива хонлиги маҳаллий муаррихлар томонидан ёзилган тарихий асарлар.
2.
Хива хонлари архиви ва девонхонаси ҳужжатлари.
3.
Рус шарқшунослари, элчилар ва саййёҳлар эсдаликлари.
Қўнғиротлар
сулоласи (1763–1920) ҳукмронлик қилган даврда яратилган
қўлёзма асарларда Хива хонлигининг иқтисодий ҳаёти, хусусан, солиқ тизимига
доир айрим маълумотлар учрайди. Бу даврда ижод қилган сарой муаррихлари –
Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарларида Хива хонлигининг иқтисодий
ҳаётига, шу жумладан, солиқ тизимига оид кўп қимматли, фактларга бой
материаллар мавжуд. Мазкур муаррихлар хонликка яқин жойлашган бошқа
давлатлар билан бўлган савдо
-
иқтисодий алоқалари, Россия билан
бўлган савдо
-
дипломатик муносабатлар каби масалаларни ёритиш билан бир қаторда, хонлик
-
даги ер эгалиги ва солиқ турлари, ўлпон йиғувчилар ва солиқ имтиёзлари, Хива
хонлигида яшовчи аҳоли тоифаси ва улардан йиғиб олинадиган солиқ,
деҳқончилик ва суғориш ишлари ҳамда бошқа кўпгина масалалар ҳақида ҳам ёзиб
қолдирганлар [1:118].
“Фирдавс ул
-
иқбол” асарида хоннинг қорақалпоқлар устига юриши
тафсилотларини ёритиш жараёнида уларга масъул этиб белгиланган амалдорлар
тўғрисида маълумот келтиради: “...ва Янгидарё аҳлиға
моли омон учун маблағи
касир ҳавола қилиб қўшбегини вазоратмаоб, низомулмулк вал миллата Юсуф
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
116
меҳтарнинг иниси Ниёзмуҳаммадбой ва қўшбегининг ўз иниси Муҳаммадқулбек
ила ул мол таҳсилиға муқаррар қилди. Ва бугунғи қорақалпоқ эйлотининг таахиз
ва закотин доғи анинг райи савобнамои оларомойиға ружу қилди.
[2:215]”
Юқорида асардан келтирилган мазкур парча қорақалпоқ эли бўйсундирилгандан
сўнг, бошқарув учун қолдирилган Ниёзмуҳаммадбой ва Муҳаммадқулбекларнинг
закот учун қолдирилганлиги таъкидланмоқда.
Баёнийнинг “Шажараи Хоразмшоҳи” асарида Россия империяси томонидан
Хоразм диёрининг эгалланиши, жанг тафсилотлари ва музокаралар масалаларига
оид маълумотларни келтириш жараёнида: “...Хоразм аҳолисига солинган икки
милион икки юз манот солиқнинг уч юз минг маноти ёвмутлар ҳиссасига тушади”
[3:177] Муаллиф томонидан Хива хонлиги девонхонасида иш юритиш масала
-
ларига оид маълумоти ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Хусусан, муаррих саройда
архив ҳужжатлари хазина билан биргаликда, алоҳида бинода, махсус ажратилган
кишиларнинг назорати остида тартиб билан жуда пухта сақлаб келингани, ҳар
қайси дафтарнинг алоҳида рақами бўлганлигини қайд этади
[3:19].
Хива хонлигининг
ижтимоий
-
иқтисодий ҳаёти тўғрисида Мунис, Огаҳий ва
Баёнийнинг
тарихий асарлари қаторида, Хамид Тура Камёб “Таварих ул
-
хаванин”
ва Жуманиёз Ходжа Хоразмий ал
-
Хивақининг “Исфандиёр даврининг вокеалари”
асарлари ҳам хонлик иқтисодий ҳаёти тўғрисида
маълумот берувчи манбалардан
ҳисобланади.
Иккинчи гуруҳни ташкил этувчи манбалар Ўзбекистон Республикаси
Миллий
архивида (кейинги ўринларда ЎзР МА) Хива хонлари архиви
И
-
125 фондида сақланаётган ҳужжатлар тўплами бўлиб, улар даврий жиҳатдан
XIX асрнинг 30
-
йилларидан 1920 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Икки
рўйхатдан иборат бу фонд солиқ тизимига оид ҳукмдор тархон ёрлиқлари, солиқ
қайдномалари, саноқ дафтарлари, амалдорларнинг солиқ йиғиш жараёни
тўғрисидаги ахборотлари, арздошт ҳужжатлари, солиқ патталари каби ҳужжат
-
лардан ташкил топган.
Расмий ҳужжат турига кирувчи хон томонидан берилган ва солиқ
иммунитетига эга тархон ёрлиқлари хонлик солиқ тизимини ўрганишда бирламчи
манбалардан саналади. Мавзуимиз доирасида ўрганилган ЎзР МА фондда
сақланаётган тархон ёрлиғи матнидан маълум бўладики, ёрлиқ саййидлар авлоди
Нуруллоҳ Маҳдум хонадонига барча солиқ ва мажбуриятлардан, хусусан, қозу,
қочу, бегар, дивон пули, қозон харжи, ипакларидин мол, илчи, улоғ, дарвозабон
пулидан озод қилиш, шунингдек, бошқа йиғимлар учун улардан тўлов талаб
қилмасликлари
учун берилган
[4:16]. Одатда, бундай ёрлиқлар сулола вакил
-
ларига,
саййидлар авлодига ва сарой юқори амалдорларига маълум хизматлари
эвазига берилган ҳамда уларда хонликда мавжуд бўлган солиқ, тўлов ва турли
йиғимларнинг номларини тадқиқ этишда аҳамиятли саналган.
Хива хонлиги тархон ёрлиқларида қуйидаги солиқ, тўлов ва мажбурият
-
ларнинг турлари учрайди: жариб, танобона, ипаклариндин мол, илчи ёки йўлчи
(улов тутув, қўнолға тўловлари билан бирга келади), қўнолға, улоғ, сўйсун,
борсбон, каштибон, қўруқбол ёки қўруқбон (“қўруқ” қабристон, хоннинг ов жойи
ва “мол”, “бон”, “чи”
шаклида учрайди, нима мақсадда олинганлиги аниқ эмас),
дарвозабон, қозу, қочу, бигар, ҳашар, бож, тамға, чаҳол ек, роҳдорлиқ, хазиначилиқ,
амалат, олғот, дуд, равонот (форсча “бормок”, қандай солиқ ёки тўловлиги аниқ
эмас), қазон харжи, сари
-
мард (“сар”
бош ва “мард” киши), билежат [5:39
-49].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
117
Хива хонлиги солиқ тизими тарихини ўрганишда яна бир энг муҳим манба
хонлик девонхонасида юритилган солиқ тушуми ва сарфи қайд этиб борилган
санок дафтари деб номланувчи
ҳужжат
ҳисобланади. Бундай турдаги ҳужжат
аворижа дафтари [6]
ва
тавжиҳа [7] дафтаридан иборат бўлган.
Саноқ дафтарлари қуйидаги тартибда ёзилган: 1. Дафтарнинг қайси амалдор
томонидан юритилиши (Хива хонлигида солиқ ишлари билан девонбеги, қўшбеги
ва меҳтар шуғулланишган). 2. Кун, ой, йил. 3. Солиқ йиғилган ҳудуд, масжид
қавмининг номи ва хўжаликлар сони. 4 Солиқ тўловчилар рўйхати. 5 Уларнинг ер
миқдори ва олинган солиқ миқдори. 5 Баъзи ҳолларда кесир миқдори ва имтиёзга
эга бўлса, у ҳам кўрсатилган (янги ўзлаштирилган ер маъносида) 6. Ва сўнгида
йиғилган
умумий сумма қайд этилган. Хива хонлари архивидан ўрин олган
қуйидаги солиқ дафтари масаланинг ойдинлашишига имкон беради. “Меҳтар
оқони саноғи”
сарлавҳали ҳужжат, “Қўй йили жумоди аввал ойинда Душанба куни
меҳтар оқо саноғ дафтарини олғондан бошлаб, 146 пухта тилло олдуқ”, деб
бошланиб, сўнгра масжид номлари ва олинган солиқ суммаси
келтирилган.
“Масжиди Абдураҳимбой йигирма олти тилло олинди,
масжиди Саидназар ўн икки
тилло олинди, Масжиди Мулла Мухаммад Рахимбой йигирма ёрим тилло олинди...
[8:382
]”
.
Бундан ташқари ғалла, дафтарлари ҳам бўлганки, бу турдаги дафтарлар
тадқиқи хонликда ер солиғи солғутдан ташқари маҳсулот билан тўланган ушр ҳам
олинганлиги, йиғилган доннинг миқдори ва сарфланиши девонхонада қайд этиб
борилганлиги, маҳсулот кўринишида
топширилган солиқнинг миқдорини
аниқлаш имконини беради.
Жумладан, ушр дафтарида “Хижрий
1263. Қўй йили,
ражаб ойининг 15 синда хон ҳазратларининг Рафаниқдаги ҳовлисидан
3547 ботмон буғдой, Султон Маҳмуд тўрадан 453 ботмон, жами 4000 ботмон”
давомида у(буғдой)дан ушр бериб, Полвон Низ Маҳрамга 160 ботмон, қуб шайхга
40 ботмон, Қул Мурод сардорга 60 ботмон берилди”[9:94]. Юқоридаги ҳужжат
матнидан маълумки, давлат ерларидан ушр олинган ва турли амалдорлар,
уламолар, мударрислар ва бошқа тоифадаги шахсларга
ойлик маош ва рағбат
сифатида тарқатилган.
Иш юритиш ҳужжатлари туркумига кирувчи арздошт ҳужжатлари ҳам Хива
хонлиги Қўнғиротлар сулоласи даври солиқ тарихини ўрганишда
муҳим манбалар
сирасига киради. Улар мазмунан, хон ёки унинг юқори амалдорларига аҳоли
томонидан бирор масала юзасидан илтимос, шикоят ва хабар беришдан иборат
бўлган. Тадқиқотимиз доирасида ўрганилган ҳужжат мазмунидан англашиладики,
бу турдаги ҳужжат солиқ тўлашга қийналган ёки
имкони мавжуд бўлмаган
ҳолларда юборилган ва аксарият ҳолларда ижобий ҳал этилган
[10:489].
Учинчи гуруҳни ташкил этувчи манбалар гуруҳига махсус вазифалар билан
хонликка юборилган, хонлик турли соҳаларини, шу жумладан, иқтисодий
аҳволини аниқлаш учун тоифасига рус савдогар, сайёҳ, элчиларнинг эсдаликлари,
кундаликлари, мемуарлар, ҳисоботлари киради.
Улар мазмунан шахсий хусусиятдаги
ва статистик материаллар гуруҳларига
бўлинади.
1819
–1820 йилларда Хива хонлиига ташриф буюрган рус ҳарбий хизматчиси
Н.
Муравьёв хонликда яшовчи туркманлар, ўзбеклар, қорақалпоқлар хақида,
хонлик шаҳарлари, аҳолиси, иқтисодий ҳаёти, жумладан, савдо
-
сотиқ ва солиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
118
тизими тўғрисида алоҳида тўхталиб, божхона тўлови хонлик даромадининг
асосини ташкил этиши ҳақида маълумот беради. Тўловни амалга ошириш учун
божхоналар
бўлиб, у ерда солиқ миқдори олиб келинаётган маҳсулот
таннархининг 30/100 миқдорига тенг келишини қайд этади
[11:74].
1842 йилда Хива хонлигини ҳар томонлама ўрганиш учун махсус миссия
билан жўнатилган подполковник Ф.И.
Данилевский хонлик шаҳарлари, қишлоқ
-
лари, савдо, саноат, қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни келтирар экан,
муаллиф хонликда мавжуд бўлган тўловлар ва мажбуриятлар, хусусан, закот
тўғрисида тижорат маҳсулотларидан олинадиган солиқ осиёликлардан 2,5%ни,
рус савдогарларидан эса 5 % миқдорда олинганига гувоҳ бўлади.. Муаллиф
келтирган маълумотларга қараганда, 1842 йилнинг ўзида божхонада олинган
закотнинг миқдори 35000 рублга тенг бўлган
[12:97].
Хива хонлиги иқтисодий ҳолати ва солиқ масалалари бўйича статистик
характердаги ишлардан бири, шарқшунос олимларининг жамоавий ишларини
ўзида мужассамлаштирган “Хива или географическое и статическое описание
Хивинского ханства” деб номланган асарида хонликнинг иқтисодий аҳволи, савдо
муносабатлари, амалдаги пуллар ва солиқ тизими тўғрисида: “Хонлик даромад
манбаини солиқлар ташкил этади. Улар ер солиғи, божхона, савдо карвонларидан
олинадиган, хонликка сотиладиган нондан ва уруш вақтлари фавқулодда
солиқдан иборат бўлганлигини, хонликдаги туркманлар ва ҳарбий хизматчилар
солиқлардан озод қилинган, улар тижорат ишлари билан шуғулланган тақдирда
бож тўловини тўлайди”
[13:180].
Хива хонлиги солиқ тизими тўғрисида маълумот берувчи манбалар орасида
даврий нашрларда илмий тадқиқотлари эълон қилинган шарқшунос олимлар
мақолалари ҳам алоҳида ўрин тутади. Улардан бири
Россия империясининг Хивага
қарши ҳарбий юришида иштирок этган шарқшунос А.
Кун ҳисобланади. Унинг
“Туркистон тўплами”да эълон қилинган мақоласида: “Хон саройи мусодара
килинганида, кўлёзмалар билан биргаликда ҳужжатлар ҳам тўпланди. Бу
ҳужжатларни
икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчи гуруҳга хонликнинг
даромадлари ва харажатларига доир дафтарлар ҳамда бир канча вакф ва мулк
ҳужжатларини, иккинчи гуруҳга хатлар ва дипломатик ёзишмаларни киритиш
мумкин. Дафтарлар орасида солиқларга доир ёзувлар, солғут, закот
дафтарлари
ва Матмурод девонбегининг хон харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлари мавжуд
[14:198].
Хива хонлигида ер эгалиги масалаларини тадқиқ этиш учун келган
О.Шкапский хонлик ер эгалиги муносабатлари билан бир қаторда солиқ
муносабатлари тўғрисида муҳим маълумотлар келтиради. Муаллиф давлат солиқ
солиш тартиби ва солиқ тўловчилар, фойдаланилаётган ер миқдоридан катъи
назар, уч тоифага тақсимланиши ва агар махсус солиқдан озод қилинганлик
тўғрисида ёрлиққа эга бўлмаса, ери 5 танобдан ортиқ бўлмаса, у ҳолда
1 тиллодан,
5
–10 таноб ери бўлганда 2 тиллодан, 10 танобдан ортиқ ери бўлганлар 3 тиллодан
солиқ тўлаб келганликларини маълум қилади
[15:133].
Хива хонлиги ҳақида
статистик маълумотлар берувчи манбалар орасида
В.А.
Гиршфелд ва А.С.
Галкиннинг тўплами муҳим ўрин эгаллайди. Муаллиф
-
ларнинг ёзишича, хонликнинг асосий аҳолиси
ер солиғи (солғут), даҳяк
чорва
молларидан закот, кесим (қўшни давлатлардан олиб келинган маҳсулот учун),
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
119
тагижой, тарози пули, паспорт тўлови, чўп пули (давлат ерларида чорвасини
ўтлатгани учун) тўлашар эди. Уларнинг умумий миқдори 538000 рублни ташкил
этган [16:48].
ХУЛОСА
Юқоридаги манбалар таҳлили асосида хулоса қилиш мумкинки, Хива
хонлиги солиқ тизими тарихи манбашунослиги бугунги кунга қадар етарлича
тадқиқ этилмаган. Хива хонлиги солиқ тизими давлат сиёсий тарихини тадқиқ
этиш жараёнида қисман ёритилган.
Хива хонлигининг солиқ сиёсатини ўрганишда маҳаллий тарихнавислар
томонидан яратилган асарлар муҳим манбалардан бўлиб, мазкур адабиётларда
солиқнинг аниқ миқдори ва солиқ тўловчилар ижтимоий холати тўғрисида аниқ
маълумот мавжуд бўлмаса
-
да, улар ўзида хонликда мавжуд солиқ турлари, уларни
йиғиб олиш усуллари, солиқ йиғиб олиш учун қайси шаҳарларга кимлар тайин
этилгани, солиқ масаласида кўтарилган халқ норозиликлари, оммавий
қўзғолонларнинг бостирилиши, бўйсунмас ва солиқ тўлашдан бош тортганлар ва
хоннинг аскар тортиб бориб, солиқ ундириши каби маълумотларни ўзида
жамлаганлиги билан аҳамиятлидир.
Хива хонлари архив ҳужжатлари ҳам хонлик солиқ тизимини тадқиқ этишда
аниқ рақамлар, солиқ амалиёти ва у билан боғлиқ вазиятлар тўғрисида кенг
маълумот беради. Шунингдек, холис ва ҳаққоний тарихни
яратишда бирламчи
манбалардан унумли фойдаланиш ишнинг илмий аҳамиятини оширади. Хива
хонлигида Қўнғиротлар даври солиқ тизимини тадқиқ этишда айнан ушбу
ҳужжатлар бизга номаълум бўлган кўплаб маълумотларни берибгина қолмай,
балки
хонлик иқтисодий ҳаётининг тўлиқ манзарасини шакллантиришга ёрдам
беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Муниров
Қ. Хоразмда тарихнавислик (XVII–
XIX
ва XXаср бошлари).
Тошкент, 2002. –
Б. 118.
2.
Мунис ва Огаҳий. Фирдавс ул
-
иқбол. –
Тошкент “Янги аср авлоди”.
2010.
–
Б.
259.
3.
Баёний. Шажараи Хоразмшоҳий..Қўлёзмa манбалар асосида нашрга
тайёрловчи Иқболой Адизова. –Т.1991. –
Б.177.
4.
Ўз МА И. 125
-
фонд, 2
-
рўйхат,
16-
йиғма жилд.
5.
W. Wood. A collection of tarkhan from the Khanate of Khiva. Bloomington. IN.
2005. Pappers on Inner Asia. No. 38.
–
PP. 39
–
49.
6.
Хива хонлигида солиқ тушуми дафтари.
7.
Хива хонлигида солиқдан тушган маблағларнинг сарфланишиб чиқим
дафтари.
8.
ЎзР
МА
И.125
-
фонд, 2
-
рўйхат, 382
-
йиғма жилд, 1
-
варақ.
9.
ЎзР МА
И.125
-
фонд, 2
-
рўйхат, 94
-
йиғма жилд.
10.
ЎзР МА
И.125
-
фонд, 2
-
рўйхат, 489
-
йиғма жилд.
11.
Муравьёв
Н. Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг.
гвардейского генерального штаба капитана Николая Муравьева. –
М., 1822. Ч. I
-II.
–
С. 74.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
120
12.
Данилевский
Г.И. Описание Хивинского ханства // Записки русского
географического общества. –
М.,1851. Кн. V. –
С. 97.
13.
Хива или географическое и статическое описание описание Хивинского
ханства. М.1840. –
С.
180.
14.
Кун А. Научные работы во время Хивинского похода
// Туркестанские
ведомости
–
1873.
–
№50. –
С.
198.
15.
Шкапский
.
Аму
-
Дарьинские очерки. К аграрному вопросу на Нижней Аму
-
Дарье. Земледелие и землевладение в Шураханском участие Аму
-
Дарьинского. –
Т.1900. –
С. 133.
16.
Гиршфельд
В.А., Галкин
А.С. Военно
-
статическое описание Хивинского
ханства. 1900. Ч.2 –
С.
48.
