Авторы

  • Гулнора Гулямова
    к.э.н., доцент, Международная исламская академия Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp24-32

Ключевые слова:

туризм туристическая зона инновация цифровая экономика цифровизация цифровые технологии

Аннотация

XXI век связан с активным внедрением процесса цифровизации на основе информационной революции в мировой экономике. В настоящее время продолжается внедрение в экономику конкурентоспособных на глобальном уровне цифровых технологий. В частности, происходит процесс перевода экономики в цифровой формат или, другими словами, формирование
цифровой экономики передовых производственных, информационных, телекоммуникационных, а также систем искусственного интеллекта, виртуальной реальности. Специалистами отмечаются большие возможности для развития всех видов туризма в Узбекистане. В то же время изучение зарубежного опыта развития данной отрасли, подтвердило необходимость широкого применения инноваций в туризме.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The importance of modern technologies in the
development of tourism

Gulnora GULYAMOVA

1

International Islamic Academy of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2022
Received in revised form

20 April 2022

Accepted 15 May 2022

Available online

15 June 2022

The 21st century is associated with the active

implementation of the process of digitization in the world

economy on the basis of the information revolution. Currently,
the introduction of globally competitive digital technologies in

the economy continues. In particular, advanced manufacturing,

information, telecommunications, as well as artificial

intelligence systems, virtual reality and, accordingly, the
process of digitalization of the economy or, in other words, the

formation of a digital economy. Specialists note high

opportunities for the development of all types of tourism in

Uzbekistan. At the same time, the study of foreign experience in
the development of the industry showed the need for a wide

application of innovations in tourism.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp24-32

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

tourism,

tourist zone,

innovation,

digital economy,
digitalization,

digital technologies.

Туризмни

ривожлантиришда

замонавий

технологияларнинг аҳамияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

туризм,

туристик ҳудуд,

инновация,

рақамли иқтисодиёт,
рақамлаштириш,

рақамли технологиялар.

ХХ

I

аср

жаҳон

иқтисодиёти

ахборот

инқилоби

асосида

рақамлаштириш

жараёнининг

фаол

амалга

ошириши

билан

боғлиқ

.

Ҳозирги

вақтда

иқтисодиётга

глобал

рақобатбардош

рақамли

технологияларни

жорий

этиш

давом

этмоқда

.

Жумладан

,

илғор

ишлаб

чиқариш

,

ахборот

-

телекоммуникация

,

шунингдек

,

сунъий

интеллект

тизимлари

,

виртуал

ҳақиқат

ва

шунга

мувофиқ

равишда

иқтисодиётни

рақамли

форматга

ўтказиш

ёки

,

бошқача

қилиб

айтганда

,

рақамли

иқтисодиётни

шакллантириш

1

Doctor of Philosophy in Economics, Associate Professor, International Islamic Academy of Uzbekistan. Tashkent,

Uzbekistan. E-mail: ggulyamova@yandex.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

25

жараёни

юз

бермоқда

.

Ўзбекистонда

туризмнинг

барча

турларини

ривожлантириш

имкониятлари

юқорилиги

мутахассислар

томонидан

таъкидланмоқда

.

Шу

билан

бирга

,

соҳани

ривожлантириш

бўйича

хориж

тажрибасини

ўрганиш

туризмда

ҳам

инновацияларни

кенг

қўллаш

заруриятини

кўрсатиб

берди

.

Значение современных технологий в развитии
туризма

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

туризм,

туристическая зона,
инновация,

цифровая экономика,
цифровизация,

цифровые технологии.

XXI век связан с активным внедрением процесса

цифровизации на основе информационной революции в

мировой экономике. В настоящее время продолжается

внедрение

в

экономику

конкурентоспособных

на

глобальном уровне цифровых технологий. В частности,

происходит процесс перевода экономики в цифровой

формат

или,

другими

словами,

формирование

цифровой экономики передовых производственных,
информационных, телекоммуникационных, а также систем

искусственного интеллекта, виртуальной реальности.

Специалистами отмечаются большие возможности для

развития всех видов туризма в Узбекистане. В то же время
изучение зарубежного опыта развития данной отрасли,

подтвердило

необходимость

широкого

применения

инноваций в туризме.

КИРИШ

ХХI аср жаҳон иқтисодиётида ахборот инқилоби асосида рақамлаштириш

жараёнининг фаол амалга ошириши билан боғлиқ. Ҳозирги

вақтда иқтисодиётга

глобал рақобатбардош рақамли технологияларни жорий этиш давом этмоқда,
жумладан, илғор ишлаб чиқариш, ахборот, телекоммуникация, шунингдек сунъий
интеллект тизимлари, виртуал ҳақиқат ва шунга мувофиқ равишда иқтисодиётни
рақамли форматга ўтказиш ёки, бошқача қилиб айтганда, рақамли иқтисодиётни
шакллантириш жараёни юз бермоқда. Ўзбекистонда туризмнинг барча турларини
ривожлантириш

имкониятлари

юқорилиги

мутахассислар

томонидан

таъкидланмоқда. Шу билан бирга, соҳани ривожлантириш бўйича хориж
тажрибасини ўрганиш туризмда ҳам инновацияларни кенг қўллаш заруриятини
кўрсатиб берди.

Туризм индустриясини ривожлантириш давлат аҳамиятига молик

вазифадир, чунки у турдош тармоқлар ривожланиши самараси ҳисобига
ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ўсишини рағбатлантиради, шунингдек,

хорижда мамлакат обрўсини шакллантиришга ёрдам беради. Мамлакатимизда
қабул

қилинган “2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм

соҳасини ривожлантириш Концепцияси”да 2019–2025 йилларда туризм соҳасини
ривожлантиришда туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига
айлантириш, туристик хизматларни диверсификациялаш ва сифатини ошириш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

26

ҳамда

туристик инфратузилмани, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб

қилиш ва самарали реклама

-

маркетинг ишларини олиб бориш эвазига

такомиллаштириш орқали эришиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, 2018 йил

21 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида” Фармони эълон қилиниб, унда “Илм

-

фан ва техника

ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа
соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш
Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шарти” эканлиги
белгилаб қўйилди.

Ўзбекистонда туризмнинг барча турларини ривожлантириш имкониятлари

юқорилиги мутахассислар томонидан таъкидланмоқда. Шу билан бирга, соҳани
ривожлантириш

бўйича

хориж

тажрибасини

ўрганиш

туризмда

ҳам

инновацияларни кенг қўллаш заруриятини кўрсатиб берди.

Рекреация ва туризм соҳасидаги инновацион фаолиятнинг роли,

биринчидан, глобаллашув шароитида халқаро рақобатга қарши туришда,
иккинчидан, минтақавий туризм ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини
оширишда намоён бўлади. Шу билан бирга, 2020 йилда бошланган COVID

-19

пандемиясининг туризм соҳасига кўрсатган салбий таъсирини камайтиришда ҳам
соҳага инновацион ва рақамли технологияларни қўллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бундай

шароитда

тезкор

инновациялар

ва

ахборот

технологиялари

имкониятларининг кенгайиши туризм сектори ривожланишининг муҳим омили
бўлиб хизмат қилади.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Сўнгги йилларда ривожланган мамлакатлар тадқиқотчилари томонидан

туризм секторини ривожлантиришда инновация фаолиятининг аҳамияти,
туризмда инновацион маҳсулот, туризм бозорини рақамлаштириш масаласида бир
қатор

тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш, туризм бозорининг рақамлаштириш масалалари С.Ю.

Арчакова,

А.О.

Бианкина, Г.

Абрате, С.

Бенетт, К.

Бруно, С.

Бехмани, Ч.

Ватанабе, Т.

Ваёно,

Д.

Ким, Ф.

Эрбетт каби тадқиқотчилар ишларида таҳлил этилган. Туризм

-

рекреация соҳасини рақамлаштириш ва соҳанинг ахборот таъминоти масалалари

Л.М.

Максимова, Г.А.

Карпова, М.А.

Морозов, Е.В.

Шарафутдинова, Р.

Кляйнлайн,

А.

Гарсиа

-

Фаура, Д.М.

Монтеро, Т.

Мацуо, М.

Самешима, К.

Хашимото, В.

Вува бошқа

муаллифлар ишларида баён этилган. Туристик дестинациялар ва туристик
хизматларнинг интернет маркетинги бўйича А.П.

Дурович, Т.П.

Розанова,

Ю.Н.

Шамсутдинова, А.Л.

Флит, К.

Лейт, М.

МакДоналд, Х.

Уилсон, Д.

Стотлар, Д.

Бич,

С.

Чедвик ва бошқалар тадқиқотлар олиб борганлар. Бугунги кунда туризмнинг

ахборот қўллаб

-

қувватлаш тизимини ривожлантириш ва рақамли трансформация,

рақамли иқтисодиёт ривожланиши нуқтаи назаридан туристик ҳудудларнинг
ривожланиши масалалари етарли даражада ўрганилмаган ва ушбу муаммо бўйича
тадқиқотлар тизимли ёндашувни талаб қилади.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Мавзуни илмий ўрганиш, тарихий

-

мантиқийлик, таҳлил ва тадқиқ этиш

жараёнида тизимли таҳлил, статистик таҳлил ва илмий абстракция каби
усулларидан фойдаланилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

27

Хусусан, кўплаб миллий ва хорижий адабиётлар ҳамда мавзуга доир

тадқиқотлар ўрганиб чиқилди ва

таҳлил этилди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

2020

–2021 йиллар давомида давом этган COVID

-

19 пандемияси жаҳон

мамлакатлари туристик секторида чуқур инқироз юз беришига олиб келди.

2019 йилда халқаро туристларнинг сони 1,5 млрд. кишини ташкил этган бўлса,
2020 йилда бу кўрсаткич 381 млн. кишига тенг бўлиб, 74% га қисқарган. Туризм
сектори даромади йил давомида 1,3 трлн. АҚШ долларига, сектордаги иш жойлари
100 мингдан 200 минггача қисқарди. Шу билан бирга, 2021 ва 2022 йилларда бу
қисқариш суръатларининг пасайганлигини кўриш мумкин. Мавжуд сўнгги
маълумотларга асосланиб, 2022

-

йил январь ойида халқаро сайёҳлар сони

2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайганлигини таъкидлаш мумкин (+130

%)

2022 йилнинг биринчи ойида бутун дунё бўйлаб қайд этилган сайёҳларнинг сони
2021 йилга нисбатан 18 миллионга кўпроқ бўлган. Бу рақамлар 2021–2022 йиллар
давомида

кузатилган

ижобий

тенденцияни

тасдиқласа

-

да,

туризмни

ривожлантиришнинг анъанавий турларига муқобил йўлларини излаш масаласи
хали ҳам долзарбдир. Шу сабабли ҳам Жаҳон туризм ташкилоти томонидан

(UNWTO) COVID-

19 нинг туризм секторига таъсирини юмшатиш ва туризмни

тиклаш борасида мамлакатлар ҳукуматларининг сиёсати таҳлил этилиб, уларга
туризм секторига молиявий ёрдам кўрсатиш, бозорни ўрганиш ҳамда давлат ва
хусусий сектор шерикчилигини кенгайтириш, иш жойларини сақлаб қолиш, янги
туристик йўналишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилган.

Туризмни тиклашда етакчи омил сифатида туризмда инновация

фаолиятини ривожлантириш, соҳани рақамлаштириш бўлиши мумкин. Туризм
индустриясида

инновацион

фаолият

масалаларини

таҳлил

этган

тадқиқотчиларнинг аксарияти ушбу омилдан туризм ривожланиши учун етарлича
фойдаланилмаяпти, деган хулосага келишади. Муаллифлар бунинг сабабларини
инновацион фаолиятни амалга оширишнинг иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан
қўллаб

-

қувватланмаслигида кўришади. Ўзбекистон Республикасининг 2019–

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш
стратегиясининг мақсадларидан бири иқтисодиётнинг тараққиёт инновацион
йўлига ўтишини таъминлайдиган рақобатбардош бозорни шакллантириш ва
ресурслардан самарали фойдаланишга кўмаклашишдир. Шу билан бирга, қайд
этилган стратегик ҳужжат фаолиятининг аксарият қисми саноат ишлаб
чиқаришини ривожлантиришга қаратилган. 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат
қилинг” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан
ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини

9 миллион нафарга етказиш мақсади қўйилган. Туризмнинг ҳудудий
ривожланишида инновацион фаоллик омили ривожланишнинг катализатори
сифатида фойдаланиш ушбу натижага эришишда муҳим қадам бўлади.

Туризмнинг ҳудудий ривожланишининг муҳим йўналишларидан бири

ҳозирги даврда муҳим бўлган фаолиятни рақамлаштириш ёки рақамли
технологияларни қўллашдир.

Рақамли иқтисодиётга ўтишнинг асоси сифатида рақамлаштириш жараёни

объектив воқелик талаблари билан белгиланади ва, биринчи навбатда, унинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

28

субъектлари фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишга таянади.
Рақамли технологиялар иқтисодий фаолиятни ташкил этиш шаклларининг
ўзгаришига олиб келади, ҳодисаларнинг моҳиятини мураккаблаштиради, уларни
ўзгартиради. Сўнгги пайтларда турли мамлакатларда рақамли иқтисодиёт устувор
йўналиш бўлиб келмоқда, буни рақамли технологияларни ривожлантириш ва
рағбатлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва стратегиялари мавжудлиги
ҳам

кўрсатмоқда. Фақат Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларида, Европа

Комиссиясининг

маълумотларига

кўра,

2019

йилда

иқтисодиётни

рақамлаштириш бўйича 30 дан ортиқ миллий ва минтақавий дастурлар мавжуд
эди. Рақамли ривожланиш индекси (ДЭСИ) бўйича рақамли технологияларни
ривожлантиришда етакчи ўринларни Норвегия, Швеция, Швейцария, Дания,
Финляндия, Сингапур, Жанубий Корея, Буюк Британия, Гонконг ва АҚШ
эгаллайди. Рақамли иқтисодиёт ва жамият индексини ҳисоблаб чиқувчи Европа
комиссияси маълумотларига кўра, 2018 йилда Финляндия, Швеция, Нидерландия
ва Дания иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича етакчи бўлди. Аммо шуни
таъкидлаш керакки, етакчи давлатларнинг позицияси ўзгариши мумкин. Фақат
инновацияларга очиқлик, уларни фаол амалга ошириш учун институционал шарт

-

шароитлар яратиш иқтисодиётни янада ривожлантириш учун имкониятлар
яратади.

Экспертлар бир қатор давлатларни, жумладан, Хитой ва Ҳиндистон каби

мамлакатлар ҳозирда рақамли технологияларни ривожлантиришнинг пастроқ
даражасида, лекин ўсишга тайёрлигини кўрсатмоқда, улар инвесторлар учун
жозибадор ва динамикаси секинлашган мамлакатларни сиқиб чиқариши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлида
дастлабки қадамлар қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон

2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни

самарали амалга ошириш

чора

-

тадбирлари тўғрисидаги Фармони билан

тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон

2030” стратегияси иқтисодиёт тармоқлари,

ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини
таъминлаш, шу жумладан, электрон давлат хизматларини кўрсатиш
механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди
ҳамда

рақамли технологиялар миллий бозори учун қулай муҳитни яратиш ва

истиқболли “рақамли” стартапларни ривожлантириш мақсади қўйилди. Мамлакат
иқтисодиётини рақамлаштириш йўналишлари белгилаб олинди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи ўринларни эгаллаши зарур бўлган

туристик фаолият субъектлари фаолиятнинг турли соҳаларига инновацияларни
жорий этиш учун майдон бўлиб хизмат қилади. Шу боис рақамли технологиялар,
мобил интернетдан фойдаланиш замонавий туризмни ривожлантириш манбаи
бўлиши мумкин.

Ҳудудий

туризм секторини рақамли иқтисодиётга жалб қилиш қуйидаги

усуллар билан амалга оширилиши мумкин (1

-

расм):

янги бизнес моделларини шакллантиришга олиб келадиган ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида туризм секторини
рақамлаштириш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

29

туризм фаолиятини рақамлаштириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш

ва амалга ошириш.

Пандемиядан кейинги даврда чекловлар

босқичма

-

босқич

бекор

қилингандан сўнг туризм соҳаси тиклана бошлади ва туристик оқимларни
бошқариш ва янги шароитларда фуқароларнинг хавфсиз фаолиятини
рағбатлантириш учун замонавий воситалардан фойдаланиш жуда муҳимдир. Бу
бизнес

моделлари

ва

жараёнларининг

рақамли

трансформациясининг

долзарблигини оширади.

Ўзбекистон вилоятларида туристик кластерларни ривожлантиришнинг

асосий мақсади ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, минтақада

тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, иш ўринларини
кўпайтириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашдир. Ўзбекистонда туризм
саноатининг муваффақияти ушбу соҳани давлат томонидан қай даражада қўллаб

-

қувватланишига

бевосита боғлиқ. Тошкент вилоятида туризм саноатининг

муваффақиятли ривожланиши учун туристик фаолиятнинг барча секторлари
фаолиятини мувофиқлаштирадиган кенг қамровли минтақавий ривожланиш
стратегиясини ишлаб чиқиш керак. Хорижий аналогларга нисбатан минтақавий
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида туризм индустриясини
минтақавий меҳмондўстлик саноатининг ривожланишида кўпаювчи таъсирни
яратишга қодир деб ҳисоблаш керак, айрим корхоналарда эса ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш режаларининг асоси бўлиши керак.

Ўзбекистон вилоятларида туристик кластерларни ривожлантиришнинг

асосий мақсади ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, минтақада

тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, иш ўринларини
кўпайтириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашдир. Ўзбекистонда туризм
саноатининг муваффақияти ушбу соҳани давлат томонидан қай даражада қўллаб

-

қувватланишига бевосита боғлиқ. Тошкент вилоятида туризм саноатининг
муваффақиятли ривожланиши учун туристик фаолиятнинг барча секторлари
фаолиятини мувофиқлаштирадиган кенг қамровли минтақавий ривожланиш
стратегиясини ишлаб чиқиш керак. Хорижий аналогларга нисбатан минтақавий
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида. Туризм индустриясини
минтақавий меҳмондўстлик саноатининг ривожланишида кўпаювчи таъсирни
яратишга қодир деб ҳисоблаш керак, айрим корхоналарда эса ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш режаларининг асоси бўлиши керак.

Кўпгина мамлакатлар, масалан, Бразилия, Эквадор, Боливия, Австралия,

АҚШ, Андорра, Агрентина, Греция, Кения ва Япония туристларни қизиқтириш ва
келажакда саёҳатни режалаштиришни рағбатлантириш учун виртуал турлар ва
ижтимоий медиа компаниялари ёрдамида “рақамли туризм”ни ривожлантира
бошлади. Шунингдек, сайёҳлик йўналишларини оммалаштириш учун қизиқарли
блоглар, веб

-

сайтлар ва платформалар пайдо бўлди, жумладан, коуч тоурисм

(диван) туризми

Чили ҳақидаги бир қатор мақолалар ва тўпламлар (озиқ

-

овқатдан тортиб мамлакат ҳақидаги китобларга ва дастурларга қадар), Аргентина
платформалари (360), Пуерто Рико (виртуал саёҳат ва Зоом воситасида), Эквадор
(мамлакатни маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсда тарғиб қилиш учун
рақамли платформа) кабилар ишга солинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

30

Туризм соҳасида янги ечимлар ва бизнес моделларини рағбатлантириш учун

бир қатор мамлакатларда туризм акселераторлари ва инновацион марказлар
яратилмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқида рақамли инновацион марказлар
шаклланмоқда. Бундай марказлар компанияларга техник экспертизадан ўтиш
имкониятини яратади ва уларга сармоя киритишдан олдин турли хил инновацион
технологияларни синаб кўришга имкон беради. Рақамли инновацион марказлар,
шунингдек, муваффақиятли рақамли трансформация учун зарур бўлган
консалтинг хизматларини, ўқитиш ва кўникмаларни ривожлантиришни
таъминлайди.

Австралия, Бразилия, Сингапур, Кариб денгизи мамлакатлари, Янги

Зеландия, Эквадор, Чили, Аргентина ва Филиппин янги, трансформациялашган
туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, кичик ва ўрта бизнес ва туризм соҳасида
ишлайдиган одамларга инқироздан чиқиб олиш учун ёрдам бериш мақсадида
масофавий ўқитиш курслари ташкил этилди. АҚШда зарар кўрган туристик
компаниялар, хусусан, меҳмонхона бизнеси вакилларига тезда иш топишга имкон
берадиган платформа яратилди. Таиланд, Филиппин, Колумбия ва Бельгия
пандемиядан зарар кўрган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тезлик билан ўз
бизнесини тиклашга имкон берадиган платформалар яратдилар.

Ўзбекистон туризм соҳасида ҳам бу борада жиддий ижобий ўзгаришлар рўй

бермоқда. Бир қатор мамлакатлар фуқаролари учун визаларни бекор қилиш,
меҳмонхоналар қуриш ва янги йўналишларни ривожлантириш билан биргаликда
мамлакатимизга келган саёҳатчилар учун қулайлик яратувчи инновацион
ечимларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички
ишлар

вазирлиги

билан

биргаликда

электрон

меҳмонхонанинг

автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқди. Мазкур тизим ишга
туширилгач, давлат бошқаруви органларига ҳисобот тақдим этишни
ҳужжатлаштириш

бекор қилинди.

Яна бир лойиҳа доирасида “Ўзбекистон Пасс”

ягона дисконт картаси жорий

этишдан иборат бўлиб, карта сайёҳлик ҳудудларига ташриф буюриш, болалар,
ёшлар, кекса фуқаролар, ногиронлар, кўп болали оилалар ва давлат сектори
ходимлари учун меҳмонхоналарда, курортларда ва дам олиш жойларида яшаш
учун имтиёзли шароитлар ва чегирмалар тақдим этиши кўзда тутилган.

Меҳмонхоналарни миллий онлайн брон қилиш “MyBooking” тизими ҳақида

ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Бу тизим орқали туристлар бир неча дақиқада хонани
брон қилишлари ва меҳмонхонада яшаш учун пул тўлашлари мумкин. Тизим

VISA ва MasterCard карталаридан, шунингдек, мослашувчан

чегирмалар тизимидан

фойдаланади –

бу омиллар нақд пулсиз тўловларнинг ўсишини рағбатлантиради.

УзCард хизматидан фойдаланиш ва миллий валютада тўловларни қабул қилиш
имконияти ички туризмни қўллаб

-

қувватлаш, хизмат сафарларини ташкил

этишда қулай восита бўлиб хизмат қилади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Рақамли технологияларни жорий этиш соҳа рақобатбардошлигини

оширишда, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан потенциал сайёҳларни
таништиришда муҳим аҳамият касб этади. Туризм соҳасида рақамли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

31

технологияларни қўллашда онлайн хизматлари алоҳида ўрин тутади. Одатда,
туризм соҳасида қуйидаги онлайн хизматлари кенг тарқалган:

авиа, темир йўл, автобус ва автомобил маршрутлари бўйича билетларни

онлайн усулда заказ қилиш ва сотиб олиш;

туризм бўйича онлайн маслаҳат бериш

хизматлари;

автомобилларни онлайн ижарага бериш хизмати;

саёҳатларга, махсус турларга ва кўргазмаларга заказлар бериш ва уларни

сотиб олиш бўйича хизматлар;

билетларнинг,

турларнинг

ва

турли

хилдаги

саёҳатларнинг

калъкуляциясини электрон усулда тақдим қилишнинг онлайн сервислари;

онлайн усулда меҳмонхоналарни заказ қилиш хизматлари;

шаҳарлар, музейлар ва кўргазмаларга виртуал саёҳатлар уюштириш

сервислари ва бошқалар.

Рақамли кўникмалар туризм сектори учун кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам

касбий маҳоратнинг ажралмас қисмига айланиши зарур. Рақамли иқтисодиётда
илғор технологик лойиҳаларни амалга ошириш қатор қатъий, мослашувчан ва
махсус рақамли ваколатларга эга мутахассисларга талаб шаклланади. Шу сабабли
ҳам

туризм соҳасига кадрларни тайёрлашда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор

бериш зарур:

ўз соҳасини чуқур англаш, шунингдек, ёндош соҳаларда ҳам билим ва

тажрибага эга бўлиш;

янги технологияларни қўллаш билан боғлиқ имкониятлар ва хатарларни

тушуниш;

лойиҳани бошқариш усулларига эгалик қилиш;

“рақамли эпчиллик”;

катта маълумотлар ва визуализация воситалари билан ишлаш

кўникмаларига эга бўлиш;

киберхавфсизлик асосларини тушуниш;

маълумотлар базалари билан ишлаш қобилиятлари;

тизимли фикрлаш;

ҳиссий

интеллект;

жамоавий иш;

узлуксиз ўрганиш қобилияти;

ноаниқлик шароитида мослашиш ва ишлаш.

Иқтисодиётни рақамлаштириш туризм соҳаси учун учун янги имкониятлар

ва истиқболларни очади. Рақамли технологиялардан фойдаланиш туризмга
харажатларни

камайтириш,

компаниялар

самарадорлиги

ва

рақобатбардошлигини ошириш, рақамли товар ва хизматлар бозорида ўз ўрнини
эгаллаш учун янги турдаги туристик маҳсулотларни чиқариш имконини беради.
Шу билан бирга, инвестицияларни излаш, туристик фаолият субъектларининг
рақамли трансформация шароитида муваффақиятли ҳаракат қилиш имконини
берувчи янги ваколатларини шакллантириш билан боғлиқ янги муаммолар ҳам
вужудга келади. Бу соҳада туристик фаолият билан шуғулланувчи хусусий
тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш тизимини шакллантириш

зарур.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

32

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

05.01.2019

йилдаги

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора

-

тадбирлар тўғрисида” ПФ–

5611-

сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2019–2021

йилларда

«Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида»ги 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ–

5544-

сонли Фармони.

3.

COVID-19 and tourism.2020: A year in review. https://www.unwto.org/covid-

19-and-tourism-2020/

мурожаат

санаси

01.05.2022.

4.

UNWTO Tourism Recovery Tracker, 2021. https://www.unwto.org/tourism-

data/unwto-tourism-recovery-tracker/

мурожаат

санаси

1.05.2022.

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

21.09.2018

йилдаги

“2019–

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

инновацион

ривожлантириш

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида” ПФ–

5544-

сонли

Фармони

, https://lex.uz/ru/

docs/3913188?otherlang=1.

6.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

28.01.2022

йилдаги

ПФ

-60-

сон

“2022–

2026

йилларга

мўлжалланган

Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси

тўғрисида”ги

Фармони

.

7.

Индикаторы цифровой экономики: 2021: статистический сборник /

Г.И.

Абдрахманова, К.О.

Вишневский, Л.М.

Гохберг и др.; Нац. исслед. ун

-

т «Высшая

школа экономики». –

М.: НИУ ВШЭ, 20

21.

C. 380.

8.

Калитвинцева М.В. Инновационная деятельность в туризме: понятийный

аппарат и особенности развития//Российское предприниметельство. 2011.

№10 –

C. 152

159.

9.

https://vc.ru/flood/85973-cifrovaya-transformaciya-v-turizme-trendy-2020/

мурожаат санаси 01.05.2022.

10.

https://review.uz/post/cifrovizaciya-turizma.

11.

Ҳусанов

Ч.К. Туризмда рақамли технологиялардан фойдаланиш

хусусиятлари. Шарқ мамлакатларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси:
имкониятлар ва муаммолар. Республика илмий

-

амалий анжумани материаллари

тўплами. –

Т.: 2021. –

Б.

245.

12.

Astanakulov, O. (2019). Real options as a financial instrument to evaluate a

project with a high degree of uncertainty: the specifics of application. Economic Annals-
XXI, 179(9-10), 105-114. (Scopus) doi: https://doi.org/10.21003/ea.V179-09.

13.

Шеина

Е.Г.,

Астанакулов

О.Т.

Совершенствование

трансфертного

ценообразования с целью минимизации налоговых и финансовых рисков
предприятий // Известия вузов. Северо

-

Кавказский регион. Серия: Общественные

науки. 2019. №3

(203).

14.

Асатуллаев

Х.С.,

Астанакулов

О.Т.,

Собиров

З.А.

Инновационная

активность в условиях конкуренции: сущность и анализ // Актуальные проблемы
гуманитарных и естественных наук. 2016. –

10-1.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5611-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019–2021 йилларда «Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ–5544-сонли Фармони.

COVID-19 and tourism.2020: A year in review. https://www.unwto.org/covid-19-and-tourism-2020/ мурожаат санаси 01.05.2022.

UNWTO Tourism Recovery Tracker, 2021. https://www.unwto.org/tourism-data/unwto-tourism-recovery-tracker/ мурожаат санаси 1.05.2022.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2018 йилдаги “2019–

йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ–5544-сонли Фармони, https://lex.uz/ru/ docs/3913188?otherlang=1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Индикаторы цифровой экономики: 2021: статистический сборник / Г.И. Абдрахманова, К.О. Вишневский, Л.М. Гохберг и др.; Нац. исслед. ун-т «Высшая школа экономики». – М.: НИУ ВШЭ, 2021. – C. 380.

Калитвинцева М.В. Инновационная деятельность в туризме: понятийный аппарат и особенности развития//Российское предприниметельство. 2011. –

№10 – C. 152–159.

Ҳусанов Ч.К. Туризмда рақамли технологиялардан фойдаланиш хусусиятлари. Шарқ мамлакатларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: имкониятлар ва муаммолар. Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. – Т.: 2021. – Б. 245.

Astanakulov, O. (2019). Real options as a financial instrument to evaluate a project with a high degree of uncertainty: the specifics of application. Economic Annals-XXI, 179(9-10), 105-114. (Scopus) doi: https://doi.org/10.21003/ea.V179-09.

Шеина Е.Г., Астанакулов О.Т. Совершенствование трансфертного ценообразования с целью минимизации налоговых и финансовых рисков предприятий // Известия вузов. Северо-Кавказский регион. Серия: Общественные науки. 2019. №3 (203).

Асатуллаев Х.С., Астанакулов О.Т., Собиров З.А. Инновационная активность в условиях конкуренции: сущность и анализ // Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. 2016. – № 10-1.