Авторы

  • Уткиржон Мухтаров
    И.о доцента Педагогического института Андижанского государственного университета, доктор философии по философским наукам (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp33-42

Ключевые слова:

этапы «эволюции» мудрость философские школы Пифагорейский союз мышление философское образование философия

Аннотация

Развитие философского образования – процесс, неразрывно связанный с развитием человечества. В дальнейшем развитии философского образования важно уделять особое внимание всестороннему изучению научного и философского наследия великих мыслителей и ученых, внесших достойный вклад в развитие нашего общества. Таким образом, в данной статье анализируется концепция философского образования, этапы эволюции данной основы через изучение научно-философского наследия великих ученых и подчеркивается его значение в развитии философской культуры в Узбекистане.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some aspects of the evolution of the development of the
system of philosophical education

Utkirjon MUKHTAROV

1

Pedagogical Institute of Andizhan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2022
Received in revised form

20 April 2022

Accepted 15 May 2022

Available online

15 June 2022

The development of philosophical education is a process

inextricably linked with the development of mankind. In the

further development of philosophical education, it is important

to pay special attention to the comprehensive study of the

scientific and philosophical heritage of great thinkers and

scientists who have made a worthy contribution to the

development of our society. Thus, this article analyzes the

concept of philosophical education, the stages of the evolution

of philosophical education through the study of the scientific

and philosophical heritage of great scientists and emphasizes its

importance in the development of philosophical education in

Uzbekistan.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp3

3-42

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

philosophy,

philosophical education,

contemplation,

Pythagorean Union,
philosophical schools,
wisdom,

stages of “evolution”.

Фалсафий

таълим

тизими

ривожланиши

эволюциясининг айрим жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

фалсафа,

фалсафий таълим,
тафаккур,

Пифагорлар

Иттифоқи, фалсафий
мактаблар,

донишмандлик,
“тадрижий” босқичлар.

Фалсафий

таълимнинг

ривожи

инсоният

тараққиёти

билан

узвий

боғлиқ

жараёндир

.

Фалсафий

таълимни

янада

ривожлантиришда

жамиятимиз

тараққиётига

муносиб

ҳисса

қўшган

буюк

мутафаккирлар

ва

алломаларни

илмий

-

фалсафий

меросини

ҳар

томонлама

ўрганишга

алоҳида

эътибор

бериш

долзарб

аҳамиятга

эга

.

Шу

боис

,

ушбу

мақолада

фалсафий

таълим

тушунчаси

,

фалсафа

таълимининг

тадрижий

босқичлари

буюк

алломаларнинг

илмий

фалсафий

меросини

ўрганиш

орқали

таҳлил

қилинган

бўлиб

,

Ўзбекистонда

фалсафий

таълимни

ривожлантиришдаги

аҳамияти

ёритиб

берилган

.

1

Acting Associate Professor of the Pedagogical Institute of Andizhan State University, Doctor of Philosophy in

Philosophical Sciences (PhD).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

34

Некоторые аспекты эволюции развития системы

философского образования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

философия,

философское образование,

мышление,

Пифагорейский союз,

философские школы,

мудрость,

этапы «эволюции».

Развитие философского образования

процесс,

неразрывно связанный с развитием человечества. В

дальнейшем развитии философского образования важно

уделять

особое внимание всестороннему изучению

научного и философского наследия великих мыслителей и

ученых, внесших достойный вклад в развитие нашего

общества. Таким образом, в данной статье анализируется

концепция философского образования, этапы эволюции

данной

основы через изучение научно

-

философского

наследия великих ученых и подчеркивается его значение в

развитии философской культуры в Узбекистане.

Бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши бир жамият аъзосининг

ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши

баробарида жамият тафаккурининг ўзгаришида намоён бўлмоқда.

Фалсафий тафаккур тарзи ва йўналишига таъсир кўрсатадиган маълум

даражада ғоявий

-

назарий ролни ўйнайдиган тасаввурлар мавжудки, улар

методологик тамойилларда мужассамлашган. Дарҳақиқат, фалсафа турли

даврларда дунёнинг ҳар хил мамлакатларидан тўпланган билимларни,

тажрибаларнинг якунларини умумлаштиради, яқинлаштиради ва бирлаштиради.

Шу асосда фанларнинг яқинлашуви, муаммоларнинг муштараклашуви инсоният

илмий ва амалий фаолиятининг кенгайиши учун янги имкониятларни юзага

келтиради. Инсон бу тафаккур орқали ўз моҳияти, жамият, табиат, тафаккур

ҳақида

тизимли билимлар кўникмасини ҳосил қилиш билан чекланмай, улар

асосида илмий тафаккур ривожи, амалий фаолияти учун муҳим

бўлган умумий

хулосалар чиқаришга ҳам интилади. Оқибатда фан учун янги кашфиётлар дунё

юзини кўради. Бу эса фаннинг такрорланмас ютуғидир. Сир эмаски, ҳозирги

даврда фалсафа фанига бўлган қараш кескин ўзгариб бормоқда.

Бугунги кунда фалсафий тафаккурнинг янгиланиши бир жамият аъзосининг

ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши

баробарида жамият тафаккурининг ўзгаришида намоён бўлмоқда [12.

P. 90].

Шу ўринда савол туғилади: фалсафа нима учун ўргатилади? Бу саволга жавоб

беришда икки хил қарашлар мавжуд. Биринчи қараш аллақачон эскирган. Унга

кўра, фалсафа одатий университет мавзуси бўлиб, унинг мақсади фалсафий билим

орқали интеллектуал маданиятни шакллантиришдир. Ҳозирги вақтда таълим

тизимида жорий этиладиган меъёрлар фалсафани ўқитишнинг мақсадлари

бошқача талқин қилиниши кераклигини талаб этмоқда. Ушбу мақсадлар эса

инсоннинг шахсий малакаларини шакллантириш билан боғлиқдир. Шахсий

ривожланиш мақсадлари билан боғлиқ фалсафага бундай киришнинг зарурлигини

Карл Ясперс “инсон бор экан, фалсафага муҳтож бўлади” деб изоҳлаган эди.

Ҳар

қандай ижтимоий

-

гуманитар билимлар сингари фалсафа ҳам матн билан

ишлайди ва матн маданиятини шакллантиради. Шу нуқтаи назардан қараганда,

фалсафага тегишли бўлган ўқув қўлланма ва дарсликларни қайтадан таҳлил

қилиш

бугунги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

35

Фалсафа олий таълимнинг турли соҳаларида касбий тайёргарликда алоҳида

ўрин тутади. Кейин фалсафанинг вазифаси нафақат шахсий фазилатларнинг
шаклланиши, балки муайян шароитларда ҳаракат қиладиган “профессионал –

касбий тайёргарлик –

кутилмаган келажак” шартларини билишни талаб этади.

Ушбу танловга тайёр бўлиш ёш файласуф кадрларнинг қобилият даражаси билан
боғлиқликда

намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, фалсафий таълим –

бу фалсафа

соҳасида илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш тизимидир.

Фалсафий таълим биринчи бўлиб Пифагорлар Иттифоқи, Сократ мактаблари

доирасида пайдо бўлган. Антик даврда фалсафий таълимнинг ривожланишида
икки зиддият кузатилади. Улардан бири фалсафий таълимнинг инкор этган
оғзаки таълим ва ўз

-

ўзини тарбиялашга қаратилган софистлар фаолияти бўлса,

иккинчиси эса доимий мактабларни ташкил этишда мураккабликлар билан
белгиланади. Суқрот Афинадаги уч йиллик фалсафадан дарс берувчи доимий
мактабни яратди.

Суқротнинг қарашлари диалогга асосланиб, маъно диалектикаси турли

фикрларда ўз ифодасини топади. Ва ҳақиқатга эришишда турли фикрларни
эшитиш зарурлигини кўрсатиб, суҳбат Суқрот таълимининг асоси сифатида
кўрилади. Суқротча суҳбатлар моҳияти шундан иборатки, у рад қилиш орқали
суҳбатнинг моҳиятига етиб боради. Суҳбатдан мақсад моҳиятни биргаликда
топиш. Суқрот ўқувчига ўзини билимлилиги учун тепадан қараб эмас, балки хеч
нарсани билмайдиган одам сингари муносабатда бўлади. Суқрот ўзининг услубини
“таъсир қилиш санъати” деб атаган. Бу усулнинг ўзига хослиги –

у инсондаги энг

яхши жиҳатларини намоён қилиш, уларни ривожлантириш, қайта дунёга
келтиришга йўналтирилган [11.

P. 4003].

Афина шаҳридаги дастлаб

тўртта фалсафий мактаб

Платон Академияси,

Аристотел, Эпикурия ва Стоик мактаблари иш бошлаган.

Римда фалсафий таълим зодагонлар оилаларига таклиф этилган уй

ўқитувчилари ва риторика мактаблари томонидан амалга оширилган. Римнинг
риторик мактабларида Cремона, Афина, Антиохия, Искандария фалсафаси барча
таълим тизимининг бошланғич нуқтаси сифатида талқин қилинган. Римнинг
фалсафий мактаблари орасида энг таниқли ва ҳатто давлат томонидан қўллаб

-

қувватланган

стоиклар ва эпикурийлар бўлган. Республикадан империяга ўтиш

фалсафанинг марказлашувига олиб келган. Римдаги мактабларда 176 та фалсафа
мактабини бирлаштириш ва хусусий риторик мактабларни ёпиш, давлат
тартибини кескин ошириб бориши билан боғлиқ ҳолатлар шулар жумласидандир.
Рим Атҳенаум мактаби ва Константинопол олий мактаби махсус императорлик
ёрдамига эга эдилар. Афина фалсафа мактаби 529 йилда император Жустиниан
томонидан ёпилган. Оқибатда эса фалсафа дарслари, асосан, Константинополдаги
ўрта мактаб, патриархал мактабда ва хусусий мактабларда олиб борилган.

Ўрта асрларда фалсафа турли ибодатхоналарнинг мактабларида, черков

бобларида, аббейларда ўрганилган. Бунда фалсафий таълим билан шуғулланувчи
олимлар асосан антик файласуфларнинг қўлёзмаларини йиғиш, ёзишмалар ва
таржима фаолияти билан шуғулланганлар.

Фалсафий таълимнинг ривожланиши Шарқда, хусусан, Марказий Осиёда илк

ўрта асрлар даврида кенг тарқалган тасаввуф таълимотидаги комил инсон
мақоми, нафсни тийиш, бағрикенглик, диний донишмандлик, Мусо ал

-

Хоразмий,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

36

Форобий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк алломаларнинг илмий ва фалсафий
қарашларида ўз аксини топган. Уларнинг фандаги янги йўналишлари биринчи
галда мусулмон Шарқи, қолаверса, бутун жаҳон табиий

-

илмий ва фалсафий

тафаккурининг равнақига таъсир ўтказиб келган.

Маълумки, VIII

-

IX асрларда Марказий Осиё халқлари араб халифалиги

таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари

Бағдод ва Дамашқда

маданият, илм

-

фан равнақ топди. IX аср бошида Бағдодда “Байт ул ҳикма”

“Билимлар уйи”,

Хоразмда эса “Маъмун академияси” ташкил этилди.

Бу даргоҳда

турли шаҳарлардан таклиф қилинган олимлар фалсафа ва бошқа фанларни
синчиклаб ўргандилар.

Бу даврда ал

-

Хоразмий, Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино ва бошқа

буюк алломалар ўзларининг фалсафа мактабларини яратганлар. Араб
халифалигининг пойтахти Бағдодда барпо қилинган “Байт ул

-

ҳикма”га Муҳаммад

ал

-

Хоразмий раҳбарлик қилган.

Профессор Н.А.

Шермухаммедова ўзининг “Фалсафа” номли дарслигида улар

яратган асарлар аҳамиятига кўра ўша даврни Марказий Осиё уйғониш даври деб
номлаб, Уйғониш даври фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятларини
қуйидагилардан

иборат деб кўрсатиб ўтади:

1.

Барча одамларни маърифатли қилишга интилиш, бу йўлда ўтмиш

меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютуқларидан фойдаланиш,
табиий

-

фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириши.

2.

Табиатни ўрганиш, табиий

-

илмий билимларни оқилоналикка таяниб

ривожлантириш, ақлнинг кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни билишга
қаратиш, ҳақиқатни инсон билимининг негизи деб билиши.

3.

Инсонга хос табиий, бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш,

инсонпарварликни улуғлаш, баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий
қонунларга

риоя қилиши.

4.

Универсализм

борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг барча муаммоларига

қизиқиш, бу давр маданиятининг муҳим жиҳатларидир [10. Б. 62].

Фалсафий таълимнинг ривожланишида араб тилидаги олий мактабларнинг

пайдо бўлиши муҳим аҳамият касб этди. Шарқда ташкил этилган фалсафа
дарслари манбалари (биринчи Бағдодда 832 йилда ташкил этилган) дастлаб
Каролинглар сулоласи даврида (VIII

-IX-

асрлар) Реимс, Утрехт, Чартрес, Парижнинг

ибодатхона

мактабларида ўқитилди. Бу ибодатхона

мактаблари кейинчалик

(Болония, Париж, Неапол, Падуа, Оксфорд, Кембриж, Прага) университетларга
айланади. XIII

-

XIV асрларда Европанинг университетлари орасида илм

-

фан ва

фалсафани ўрганиш маркази Либерал санъатлар факультети бўлган ва у Париж
университетида етакчи ўринни эгаллаган. Бу даврга келиб дин, фалсафа ва фан
муаммолари жиддий тадқиқ қилинган [9. C. 39].

Фалсафа ўз аслий табиатига кўра ҳам, номининг маъносига кўра ҳам

донишмандлик, яъни ҳикмат илмидир. Донишмандлик эса ҳаёт, унинг маъноси

нимада эканини билишдадир. Айни шу жиҳати билан асл ҳикмат маъносидаги

фалсафа фандан катта фарқ қилади. Шунинг учун ҳам у илмий

-

техника

инқилобига қадар инсоният маданиятида муҳим ўрин эгаллаб

келган эди. Чунки у

ҳамиша фақат ўз даври ҳаётининг маъносини ёритиш билангина чекланмасдан,

жамият кейинги тараққиёти йўлини ҳам кўрсатиб келган. Масалан, Гуссерл ўз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

37

фаолиятини дастлаб (математик) олим сифатида бошлаган, кейинчалик Брентано

ёрдамида фалсафани ўрганган ва фалсафани аниқ фанга айлантириш йўлида катта

изланишлар олиб борган эди. Бу изланишлар уни илмий билимлар доирасидан

анча кенг ва чуқур билимлар

мавжудлигини ва шу маънода фалсафани аниқ фанга

айлантириш мумкин эмаслигини ва илмий кризисларнинг асосий сабаби ҳам

фанда

назарий тафаккурнинг чекланган имкониятларига таянилишининг оқибати

эканини тушуниб етишига олиб келди. Ўзининг мазкур изланишлари натижасини

у

“Европа фанларининг кризиси ва трансцендентал феноменология” (1954) номли

махсус асарида эълон қилди.

Фалсафага кучли эҳтиёж вужудга келишининг бир қатор сабаблари бор.

Жаҳондаги барча мамлакатлар ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олаётган

глобаллашув ва интеграллашув жараёни бу сабаблар орасида биринчиси ва

асосийсидир. Зеро, глобаллашув шароитида кенг фалсафий мушоҳадасиз турли

маммлакатлар орасида мулоқотлар олиб бориш, улар орасида вужудга

келадиган

зиддиятларни ечиш йўлларини излаб топиш мумкин эмас.

Фундаментал фанлар тараққиётида амалга ошган жиддий ўзгаришлар

фалсафага кучли эҳтиёжни вужудга келтирган иккинчи омил

бўлди. Зеро, илгари

физика, физиология, руҳшунослик, умуман,

фанларнинг барча асосий соҳалари ўз

тадқиқотларида фалсафадан

мустақил иш олиб борган бўлса, эндиликда

уни

четлаб ўтиш мумкин бўлмай қолди. Бу даставвал квант механикаси, умумий

нисбийлик назарияси, нейрофизиология ва бошқа соҳаларда, улар дуч келган

мураккаб ва серқирра муаммоларни фаннинг тор маънода мутахассислик

доирасида ечиш мумкин эмаслиги, кенг маънода

фалсафий уфқлар майдонида

фикрлаш тақозо этила бошлаганидаёқ кузатилган эди. Шу икки омилнинг ўзиёқ

бундан буён ҳеч қандай билим ва фаолият

теран фалсафий маданиятнинг ўрнини

боса олмаслигини кўрсатди. Зеро, асл ҳикмат сифатидаги фалсафа инсоннинг

оламга, табиатга, борлиққа бевосита муносабатини, мавжудлик усулини

ифодаловчи маънавий қадриятдир. Шундай бевоситалик йўқлиги туфайли фан бу

қадрият

мазмунини қоплай олмайди. Чунки “фан инсонни табиат билан ва

ўзининг асл ўзлиги билан яқинлаштириш ўрнига унинг табиатдан устунлигига,

табиатдан

хоҳлаганича

эркин

фойдаланиши

мумкинлигига

ишончини

ривожлантириб келиб, уни табиатдан ҳам, ўзлигидан ҳам бегоналашувига олиб

келди. Бу “ўзидаги нарсалар” ўзлигича буюк қадрият эканини, ўз борлиғида

мутлоқ эканини инкор этган илмий объективлик

туфайли содир бўлди”

[1. C. 28].

Аввало, юнон маданиятида “философия” атамаси қандай маънони

ифодалашини эслаб олайлик. Зеро, гарчи бу борада барча фалсафий адабиётларда

кўп гапирилган бўлса

-

да, бизнингча, уни тушунишда ҳамон тўлиқ аниқлик йўқ.

Бу

атамани юнон файласуфи Пифагор киритган бўлиб,

унинг луғавий маъноси икки

тушунча

“фило”–

муҳаббат ва “софия”

донишмандлик (ҳикмат) маъносини

билдирувчи

тушунчаларнинг

бирикувидан

ташкил

топган.

Лекин

“донишмандлик” (ҳикмат) атамаси нимани билдиришини нафақат кундалик онг,

балки назарий илмий ва ҳатто рационал фалсафий даражадан туриб ҳам тушуниш

қийин. Донишмандликни тушунишда фалсафанинг ўзидаёқ қарама

-

қарши

муносабатларнинг шакллангани

кўрсатади.

Буни биз ХХ аср бошлари рус фалсафаси мисолида қисқача кўриб ўтишимиз

мумкин. Масалан, В.

Соловьев, С. ва Е.

Трубецкойлар, С.Н.

Булгаков, П.

Флоренский,

А.Ф.

Лосев кабилар учун донишмандлик илмий билимлардан мустақил бўлган ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

38

инсонга махсус ҳолатда аён бўладиган билим сифатида алоҳида аҳамиятга молик

ҳисобланган

эди. Айни шу даврда Г.Г.

Шпет донишмандликни соф билим, фалсафа

эмас, у Ғарбга эмас, кўпроқ Шарққа хос бўлган ғайрифалсафий ҳодиса деб қараган

ва “Айнан Шарқ

донишмандлик, ҳар хил эртак, афсона ва мифларнинг ватани,

деган эди у, –

Шарқ рефлексия нималигини билмайди, оқилона яшаш

унга ёт;

фикрий дангасалик

унинг бору йўқ табиати ва эзгулигидир” деган эди [2. C. 228].

Айни пайтда қадимги файласуфлар донишманднинг билишдан мақсади ҳам

бошқаларникига ўхшамаслигида деб уқтирганлар. Уларнинг талқинида
донишманд ўз кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, муайян ижтимоий
мартаба, амал ёки шуҳрат қозониш учун эмас, балки дунёнинг энг чуқур
яширинган сирига дохил бўлиш учунгина билимга интиладиган одамдир. Буни биз
Пифагор, Диоген, Суқрот, Эпикур ва бошқа жуда кўп файласуфлар мисолидан
биламиз.

Антик давр фалсафасини ўрганиш билан махсус шуғулланган француз

тарихчиси Пьер Адонинг таъкидлашича, “Бутун Антик даврда

донишмандликка

ғайриоддий одамнинг (сверхчеловек) бошқа кишиларникидан мутлақо фарқ
қиладиган

яшаш усули ва ҳолати деб қаралган” [3. C. 236]

.

Августин донишмандликнинг табиатини оддий билимларникидан янада

аниқроқ ажратиб, донишманд нарсаларни илоҳийлик нури орқали билса,
бошқаларнинг билимлари яратилган нарсаларни билиш орқали ҳосил бўлади, шу
маънода улар орасида иерархия муносабат мавжудлигини кўрсатган, бошқа билим
ҳам

умуман яхшилигини, инсон илмсевар бўлиши кераклигини, лекин илм

донишманликдан юқори тура олмаслигини уқтирган эди. Француз дин файласуфи
Жак Маритен (1882–1973) ҳам билимнинг донишмадликдан фарқлантирувчи
жиҳатига эътибор қаратади. “Илм” сўзи, олий илмларга қарама

-

қарши қўйиб

қаралади

дейди у.

У

фан сифатида донишмандликнинг(ҳикматнинг) қарама

-

қаршисидир, шу маънода у кундалик ҳаёт эҳтиёжларига энг яқин туради, шунинг
учун

ботаник ҳикмати, лингвист ҳикмати дейилмайди, балки ботаника илми,

лингвистика илми ҳақида гапирилади. Ҳикмат

энг олий манбалардан олинувчи

билимдир, у энг теран ва оддий тасаввурда пайдо бўлади; фан илми эса бу

икир

-

чикирлар ҳақидаги, тажрибавий, ёки кўриниб турадиган нарсалар ҳақидаги
билимлардир” [4. C. 229]

.

Юқоридаги жиҳатларига кўра, асл фалсафа (донишмандлик илми)

ахлоқийликдан (шариатдан, этиканинг ёлғиз ўзидан) ҳам анча олий маънавий
қадриятдир. Чунки файласуф учун муҳими фақат яхшини ёмондан ажратиш эмас,
шунчаки билимни жаҳолатдан ажратиш ҳам эмас, балки ҳақиқий ва чуқур
билимни сохта ва юзаки билимдан ажратиш ҳамдир. Зеро, донишманд наздида
барча ёмонлик

билимнинг саёзлиги, бирёқламалигининг оқибатидир. Чуқур

билим ёрдамисиз одамларни яхшиликка ўргатиб бўлмайди, деб ҳисоблайди
файласуфлар. Лекин билимнинг чуқурлиги деганда, қадимги файласуфлар ҳозирги
давр фани кашф этган билимлардан мутлақо бошқа сифатдаги билимни назарда
тутганлар.

Шунинг билан бирга, донишманд фақатгина теран сирлар

билимдонигина

эмас, балки ўз билимларини қандай қўллаш кераклигини, уни ахлоқий баҳолашни
ҳам

биладиган, барча одамларга, атроф табиатга, ундаги барча жонзотларга

ҳамдардлик қила оладиган, улар билан уйғунлаша оладиган одам ҳамдир. Бу эса


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

39

ахлоқийликнинг юксак босқичини ифодалайди. Ваҳоланки донишмандликнинг
санаб ўтилган барча бу белгилари Шарқда шаклланган, хусусан, тасаввуф
таълимотида ҳам қайд этилган

комил инсон идеалига мувофиқ келади. Шундай

қилиб, биз қадимги фалсафа ўз предметига кўра, моҳиятни билиш илми экани ва
моҳиятни билган файласуфлар қандай сифатга эга бўлган зотлар экани

ҳақида

тасаввурга эга бўлдик. Ушбу тасаввурларнинг ҳозирги маънавиятимиз учун
аҳамияти катта. Зеро, бусиз биз ўз ҳаётимиз маъносини кўрсатиб бера оладиган
асл донишмандликни қадрлай билмаймиз, аксинча, фан томонидан тўпланган
“хавфли” билимлар исканжасида халокат сари илгарилаб кетаверамиз.

Шарқда ҳам Конфуций ва Моний, ал

-

Хоразмий ва Абу Наср Форобий, Имом

Бухорий ва Имом Термизий, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино, Баҳовуддин
Нақшбанд ва Алишер Навоий каби алломаларимиз ўз ҳаётий кузатишлари ҳамда
тажрибаларини умумлаштириш, инсонга хос хато ва камчиликлардан сабоқ
чиқариш, башарият томонидан тўпланган билим, тажрибаларни ўзлаштириш
орқали донишманд мақомига

кўтарилганлар.

Абу Наср Форобий Х асрда фалсафага қуйидагича таъриф берган эди:

“Мавжудот ҳақидаги билим қўлга киритилса, шу ҳақда таълим берилса,
мавжудотдан бўлган нарсанинг зоти билинса, нарсанинг маъноси тушунилса,
ишончли далил

-

ҳужжатлар асосида шу нарса ҳақида мияда бир турли ишонч ва

тасаввур пайдо бўлса, мана шу маълумотга доир фанни фалсафа деймиз”

[5.

Б

. 183].

Ҳақиқатан

ҳам, “фалсафа

воқеликдаги

барча

нарса

ва

ҳодисаларнинг

энг

умумий

алоқадорлиги

ва

ривожланиш

қонуниятларини

,

уларнинг

туб

моҳиятини

билишга

қаратилган

фандир”

[6.

Б

. 326].

Форобий

ўзининг

“Ал

-

ҳуруф” (Ҳарфлар

)

асарида

шундай

дейди: “Агар

дин

барча

умумий

жиҳатлари

билан

такомиллашадиган

фалсафага

итоат

этса

,

унда

у

ҳақ

ва

тўғридир

.

Аммо

агар

дин

тўғри

таҳлилий

фалсафа

ҳали

шаклланмай

,

балки

халқ

тафаккури

,

ғояси

бўлган

риторика

(

балоғат

санъати

,

сўзамоллик

),

диалектика

(

баҳс

)

ва

софистика

(

ҳар

қандай

восита

билан

бўлса

ҳам

рақибни

сўзда

лол

қолдириш

)

билан

банд

бўлган

даврда

пайдо

бўлса

,

бундай

фалсафага

бўйсунган

дин

ҳам

ёлғон

ва

хатолардан

холи

бўлмайди

.

Кўп

ҳолларда

у

бошидан

охиригача

нотўғри

бўлиб

чиқади

.

Фалсафа

динга

нисбатан

ҳам

бирламчи

мавқега

эга

,

чунки

фалсафа

мағз

,

дин

пўстлоқ

,

аниқроғи

фалсафанинг

қуролидир”

[7.

Б

. 67].

Ибн

Сино

фалсафий

илмларни

назарий

ва

амалий

қисмга

бўлиб

ўрганади

.

Бунда

назарий

қисмнинг

мақсади

ҳақиқатни

билиш

;

амалий

қисмнинг

мақсади

саодатга

эришишдир

.

Фалсафий

фанлар

,

Ибн

Сино

таъкидича

,

икки

турга

бўлинади

:

биринчиси

бизнинг

шахсий

хатти

-

ҳаракатимиз

билан

таништиради

ва

у

“амалий

илмлар” деб

номланади

.

Чунки

бу

билимларнинг

фойдаси

,

биз

бу

дунёда

нажот

топишга

умид

қилишимиз

учун

,

ундаги

ишларимиз

тартибли

бўлиши

учун

керак

бўлади

.

Иккинчиси

эса

бизни

руҳиятимиз

шаклланиши

ва

бу

дунёда

бахтли

бўлишимиз

учун

нарсалар

оламининг

ҳолатини

бизга

англатади

.

Ўз

ўрнида

тушунтириладиган

бу

илм

назарий

деб

номланади

[8.

Б

. 104].

Эндиликда

қадимги

фалсафанинг

предмети

ва

тузилишида

содир

бўлган

бу

ўзгаришларни

фалсафанинг

муайян

тарихий

даврларда

жамият

маънавий

ҳаётида

қандай

ўринларни

эгаллаб

келганлиги

масаласига

эътибор

қаратайлик

.

Фалсафа

босиб

ўтган

тарихий

даврларга

назар

солсак

,

ҳар

бир

тарихий

босқичда

жамият

фалсафий

онги

ўзига

хос

“эволюция” босқичларини

босиб

ўтганини

кўрамиз

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

40

Биринчи фалсафа кишилик фалсафий маданияти тарихининг биринчи

босқичида афсонавий дунёқараш билан узвийликда бўлиб, у антик даврдан анча
олдин, қадимги Шарқда, яъни қадимги Миср, Бобил, Марказий Осиё, Ҳиндистон,
Хитойда бошланган ва бу дунёқараш ўз предметининг глобаллиги, билимнинг
синкретивлиги ва тузилишиининг монолитлиги ва мутлақо сирли (мистик) характери
билан ажралиб туради. Миф тадқиқотчиларининг хулосаларига кўра, бу даврда “сирга”
дохил бўлган хос зотлар ҳаётнинг маъно ва моҳиятини Ҳақнинг ўзидан, манбадан
олган, деб ҳисобланади ва улар жамиятда ҳукмрон мавқени эгаллаган ва улар
мистериялар орқали халқ ҳаётини одилона бошқарганлар. Улар қадимги Хитойда
“Осмон ўғиллари”, қадимги Мисрда коҳинлар, қадимги Ҳиндистонда браҳманлар ва
бошқа номлар билан юртга раҳбарлик қилганлар. Бу даврда ҳикмат илми сўзлар
орқали ифодаланмаган. Чунки бу даврда буюк ҳикмат ўзининг интуитив

-

эмоционал ва

интуитив

-

интеллектуал жиҳатлари узвий бирлигини ва борлиқни синкретик қабул

қилиш

қобилиятини узвий бирликда сақлаган.

Иккинчи босқич ҳозирги Ғарб фалсафасига тааллуқли бўлиб (Шарқ

фалсафасида эзотерик анъана, яъни биринчи босқич ҳамон сақланиб келмоқда),
унинг асоси ва манбаи ва гуллаб яшнаган

олтин даври (биз уни классик фалсафа

деб ҳам атаган эдик) деб ҳисобланадиган антик фалсафа (Пифагор, элеатлар,
Гераклит, Демокрит, софистлар, Суқрот, Платон, Аристотел, эпикурчилар,
стоиклар, скептиклар). Бу

даврда фалсафа ўз предметига кўра, моҳиятни билиш ва

уни севиш илми эди. Ва у мазмунининг

яхлитлигига кўра мифологияга жуда яқин

эди. Айни пайтда бу даврда фалсафанинг тузилишига

тегишли қисмлар, яъни

эзотерик, экзотерик, ноамалий ва амалий аспектлар аниқ

шаклланган ва

бир

-

биридан ажралиб турар эди. Кўп ўтмай фалсафанинг сўзларда ифодаланган

экзотерик аспекти, яъни доктрина ёки таълимот мазмунигина оммалашди.
Эзотерик аспекти эса кўпчилик хотирасидан ўча бошлади.

Учинчи босқичда, яъни Ғарб Ўрта асрлар даврида фалсафа таълимот

(доктрина) сифатида қадр топди, яъни у диний эътиқодни назарий асослаш
воситасига (схоластикага) айланди. Буни фалсафа тарихчилари фалсафанинг
илоҳиётшунослик хизматига ўтиши дея талқин этадилар. Шарқда мавжуд бўлган
илк ўрта асрлар цивилизацияси бутун Ғарбга ижобий таъсир ўтказган, кейинчалик
Ғарбда шаклланган цивилизация Шарқ тараққиётига ўз ижобий таъсирини
ўтказган ва шу аснода цивилизациялар миллат, халқ ва мамлакатларнинг ўзаро
яқинлашувида ҳам ижобий аҳамиятга эга бўлиб келган.

Тўртинчи босқич Европада уйғониш даври фалсафаси деб аталган. Бу давр

фалсафаси ўз диққат

-

марказига

инсонни қўйди. Бу ишда антик фалсафа

ғояларини қайта тиклашга уриниш кузатилади. Лекин бу уриниш муваффақиятли
амалга ошмади. Аксинча, инсоннинг ўзига асосий эътибор қаратилиши
натижасида, аввало, рационаллашувга, кейинчалик фан ва техника тараққиётига
кучли туртки берди.

Бешинчи босқич фалсафада рационализм даврининг бошланиши билан

характерли. Яъни бу давр фалсафасида рационал тафаккурга таянадиган илмий
билимлар ҳукмрон ўринга чиқди. Мистика, эзотеризм диний дунёқарашга
тегишли ҳисобланиб, назардан соқит қилинади. Ақлга асосланадиган
маърифатчилик ғоялари гуллаб

-

яшнайди. Фалсафанинг предмети эса инсонга

бўйсундириш мақсадида ташқи оламни,

табиатни ўрганишдангина иборат бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

41

Олтинчи босқич

ХIХ–ХХ аср ноклассик фанининг шаклланиши даври

бўлиб,

бу давр фалсафанинг предметига мавҳум қарашлар келиб чиқди. Зеро, бу даврга
келиб фалсафа энди керакми ё йўқми? (позитивизм). У бундан буён фойдали

бўла

оладими? (пагматизм). Ақл оламни билишга ожизлик қилади! (ҳаёт фалсафаси).
Ҳамма

уринишлар беҳуда!

(экзистенциализм) каби кайфиятлар авж олди. Айни шу

даврда марксча материализм

ҳам

шаклланган эди.

Еттинчи босқич. Бу биз яшаётган давр бўлиб, ўтган босқичдаги

ноаниқликлар давом этиши билан бирга, фалсафани мазмунан қайта кўриб чиқиш
бўйича муайян ижобий ўзгаришлар ҳам амалга оширилганлиги билан характерли.
Энг аввало, бу

онтологиянинг ва, айниқса, метафизиканинг борлиқнинг дастлабки

ғайриҳиссий бош принциплари ҳақидаги илм сифатидаги аввалги мавқеини қайта
тиклаш тамойилининг шаклланишида намоён бўлди (Хайдеггер, Х.О.

-

и

-

Гассет,

Н.А.

Бердяев, С.Л.

Франк, Э.

Гартман, К.

Ясперс ва б.). Эндиликда Европада

неометафизикани, яъни метафизиканинг ҳозирги даврга мувофиқ янгидан
шаклантириш муаммоси бўйича муайян изланишлар юзага чиққани ҳақида
гапириш мумкин. Айни вақтда амалий фалсафанинг (тарих фалсафаси, ижтимоий
фалсафа, иқтисод фалсафаси, сиёсат фалсафаси, техника фалсафаси, фан
фалсафаси), инсон фалсафасининг (маданият фалсафаси, ижод фалсафаси, дин
фалсафаси, муҳаббат фалсафаси) ва бошқа (ХХ аср таҳлилий фалсафаси ва
рационализми, фалсафий антроплогия, ХХ аср психоанализи, постмодернизм каби)

айрим альтернатив фалсафий оқимларнинг мустақил тараққиёти давом этмоқда.

Шўролар

тизими

барҳам

топганидан

кейин

барча

ҳамдўстлик

мамлакатларида миллий фалсафий дунёқарашни шакллантириш йўлида изланиш
жараёни бошланди. Бу жараёнда, аввало, материалистик фалсафа якка
ҳукмронлиги

даврида сиқиб чиқарилган ўтмиш миллий фалсафий қадриятларни

ўрганиш ва қайта тиклаш ҳамда жаҳон фалсафий маданиятида содир бўлган барча
жараёнларни таҳлилий

ўрганиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширила

бошланди.

Агар ўтмиш етмиш йил ичида тоталитар социализм мафкурасининг халқ

миллий фалсафасини “қафас” ичида (изоляцияда) сақлагани ва бу давр ичида
жаҳон фалсафий тафаккурида содир бўлган ўзгаришлар кўламини, боз устига
унутилган ёки беркитиб ташланган ўтмиш маънавий қадриятларимизни қайта
ўрганиш зарурати ҳам борлиги ҳисобга олинса, ҳозирги давр МДҲ мамлакатларида
фалсафанинг асл мақомини амалда тиклаш борасида ҳали кўп ишлар кутиб
турганини тан олишга тўғри келади. Бу ишларимизда биз ҳозирги давр Ғарб
маданиятида қадимги фалсафанинг илмийликдан анча

юқори мақоми

тан олина

бошланганини ва эндиликда фалсафанинг шу унутилган

мавқеини қайта тиклаш

зарурлиги тушуниб етилаётганини эътиборга олишимиз зарур.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фалсафий билимни ўзлаштириш ва уни

мақсад билан амалиётда қўллаш мураккаб ва узоқ муддатли жараён бўлиб, уни
ўрганишда барча ижтимоий

-

гуманитар фанлар методологиясига таяниш тақозо

этилади. Жамиятимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ишлари бевосита
ёки билвосита миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга
қаратилмоқда. Бу эса интенсив ривожланиб ва

ўзгариб бораётган ижтимоий

ҳаётда фалсафа фанининг илмий салоҳиятини яна ҳам юксалишига мустаҳкам
замин яратмоқда. Шунингдек, бугунги кунда фалсафага кучли эҳтиёж вужудга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

42

келишининг бир қатор сабаблари бор. Жаҳондаги барча мамлакатлар ҳаётининг
барча жабҳаларини қамраб олаётган глобаллашув ва интеграллашув жараёни бу
сабаблар орасида биринчиси ва асосийсидир. Зеро, глобаллашув шароитида кенг
фалсафий мушоҳадасиз турли мамамлакатлар орасида мулоқотлар

олиб бориш,

улар орасида вужудга келадиган зиддиятларни ечиш йўлларини излаб топиш
мумкин эмас.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Майоров Г.Г. Философия как искание абсолюта: опыты теорет. и ист. –

М.:

Едиториал УРСС, 2004. –

С.

416.

2.

Шпет

Г.Г. Мудрость или разум? // Шпет

Г.Г. Философские этюды. –

М.,

1994.

С

. 376.

3.

Адо

П. Что такое античная философия? / Пер. с фр. М., 1999. –

С.

320.

4.

Маритен

Ж. Краткий очерк о существовании и существующем // Проблема

человека в западной философии. –

Москва: 1988. –

С.

552.

5.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –

Тошкент: А.Қодирий номидаги

халқ мероси нашриёти, 1993. –

Б.

224.

6.

Фалсафа.

Қисқача

изоҳли

луғат.

Муаллифлар

Абдуллаева

М.Н.,

Абдурашидов

М. ва б. –

Тошкент: Шарқ, 2004. –

Б.

384.

7.

ةفسلافلا

ةيملاسلاا

و

ءانب

ناسنلاا

،رصاعملا

،ةرهاقلا

١٩٩٧

،

ص

.

٦٧

. //

Муаллифлар жамоаси.

Ислом фалсафаси ва ҳозирги замон кишисининг асли. –

Қоҳира, 1997.

8.

Камилов

А.Ш. Физические труды Ар

-

Рази и Ибн Сины: диссертация

кандидата исторических наук. –

Душанбе, 1991. –

С.

104.

9.

Корбен

А. История исламской философии. –

Москва: Академический

проект, 2016. –

С.

367.

10.

Шермухамедова

Н.А. Фалсафа. –

Тошкент, 2010. –

Б.

574.

11.

Mukhtarov U. The historical forms and conceptual peculiarities of

philosophical education. // International Journal of Scientific & Technology Research.

2020.

T. 9.

№.

3.

C. 4002

4006.

12.

Mukhtarov U. Family education instead of personnel immunity of the youth

and public health // ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal.

2019.

Т

. 9.

№.

3.

С. 89–

92.

Библиографические ссылки

Майоров Г.Г. Философия как искание абсолюта: опыты теорет. и ист. – М.: Едиториал УРСС, 2004. – С. 416.

Шпет Г.Г. Мудрость или разум? // Шпет Г.Г. Философские этюды. – М., 1994. – С. 376.

Адо П. Что такое античная философия? / Пер. с фр. М., 1999. – С. 320.

Маритен Ж. Краткий очерк о существовании и существующем // Проблема человека в западной философии. – Москва: 1988. – С. 552.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. – Б. 224.

Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат. Муаллифлар Абдуллаева М.Н., Абдурашидов М. ва б. – Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 384.

الفلاسفة الاسلامية و بناء الانسان المعاصر، القاهرة، ١٩٩٧، ص. ٦٧. // Муаллифлар жамоаси. Ислом фалсафаси ва ҳозирги замон кишисининг асли. – Қоҳира, 1997.

Камилов А.Ш. Физические труды Ар-Рази и Ибн Сины: диссертация кандидата исторических наук. – Душанбе, 1991. – С. 104.

Корбен А. История исламской философии. – Москва: Академический проект, 2016. – С. 367.

Шермухамедова Н.А. Фалсафа. – Тошкент, 2010. – Б. 574.

Mukhtarov U. The historical forms and conceptual peculiarities of philosophical education. // International Journal of Scientific & Technology Research. – 2020. – T. 9. – №. 3. – C. 4002–4006.

Mukhtarov U. Family education instead of personnel immunity of the youth and public health // ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal. – 2019. – Т. 9. – №. 3. – С. 89–92.