Авторы

  • Хушнудбек Олимжонов
    доцент, ю.ф.б.ф.д.д.н.ф.н. кандидат юридических наук, Ккафедра государственно-правовых наук и прав человека, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp91-97

Ключевые слова:

Конституция прав человека личные политические экономические и социальные права международный пакт демократия правовое государство гражданское общество судебно-правовая структура гражданин государство общество нация народность

Аннотация

В данной статье дан анализ содержанию прав и свобод человека, указанные в основном Законе нашего государства, демократическо-правовым реформам, осуществляемые в области прав человека и их актуальности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The Constitution of the Republic of Uzbekistan as a
guarantee of human rights and freedoms

Khushnudbek OLIMJONOV

1

University of Public Security of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2022
Received in revised form

20 April 2022

Accepted 15 May 2022

Available online

15 June 2022

This article analyzes the content of human rights and

freedoms, mainly the Law of our state, the democratic legal

transformation (reforms) committed in the field of human
rights and their relevance to the content of the transformation

committed in the judicial and legal structure, widely covered by

the most basic direction statistical indicators of the population,

the content of human rights and citizens.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3-pp91-97

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Constitution,

human rights,

personal,

political,

economic and social rights,
International Covenant,

democracy,

legal state,

civil society,

judicial and legal structure,
citizen,

state,

society,

nation,

nationality.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқ
ва эркинликларининг кафолати сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Конституция,

инсон ҳуқуқлари,

шахсий,

сиёсий,

иқтисодий ва ижтимоий

ҳуқуқлар

,

Мазкур

мақолада

мамлакатимизнинг

Асосий

қонунида

белгиланган

инсон

ҳуқуқ

ва

эркинликларининг

мазмун

-

моҳияти

,

инсон

ҳуқуқлари

соҳасида

амалга

оширилган

демократик

-

ҳуқуқий

ислоҳотлар

ва

уларнинг

долзарблиги

,

суд

-

ҳуқуқ

тизимида

амалга

оширилган

ислоҳотларнинг

1

Associate Professor, yu.f.b.f.d. (PhD), Department of State and Legal Sciences and Human Rights, University of

Public Security of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

92

халқаро пакт,

демократия,

ҳуқуқий

давлат,

фуқаролик жамияти,

суд

-

ҳуқуқ тизими,

фуқаро,

давлат,

жамият,

миллат,

элат.

мазмуни

,

ислоҳотлар

натижасида

аҳолининг

энг

муҳим

йўналишлардаги

статистик

-

кўрсаткичлари

кенг

ёритилиб

,

инсон

ва

фуқаролар

ҳуқуқларининг

мазмуни

таҳлил

этилган

.

Конституция Республики Узбекистан как гарантия

прав

и свобод человека

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Конституция,

прав человека,

личные,

политические,

экономические и

социальные права,

международный пакт,

демократия,

правовое государство,

гражданское общество,

судебно

-

правовая

структура,

гражданин,

государство,

общество,

нация,

народность.

В данной статье дан анализ содержанию

прав и свобод

человека, указанные в основном Законе нашего

государства,

демократическо

-

правовым

реформам,

осуществляемые в области прав человека и их

актуальности

.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларга

муносиб турмуш шароитини яратиш, миллатлараро тотувликни таъминлаш ва

ривожлантириш, ҳокимият тизимини демократлаштириш ва фуқароларнинг

ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор

йўналишларига айланиб, “инсон қадри учун” деган улуғ тушунча марказий ўринга

қўйилди

.

Мамлакатимиз Президенти Ш.

Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали

маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида

“Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас.

Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт

кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда

тутамиз”, –

деб таъкидлаб ўтган.

Дарҳақиқат, ҳозирги ривожланиш босқичлари шиддат билан авж олаётган

даврда инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг

қобилиятлари

ва истеъдодларини қўллаб

-

қувватлаш демократик давлатларнинг

бош мезонига айланди. Инсон қадри унинг тинч ҳаёт кечириши ва осуда умр

кўриши, ҳуқуқ ва эркинликларини давлат томонидан ҳимояланганлиги,

ижтимоий

-

ҳуқуқий жиҳатдан таъминланганлиги каби ҳолатлар инсон қадри улуғ

неъмат эканлигини англатади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

93

Аввало, инсон, унинг ҳақ

-

ҳукуқлари ва бахт

-

саодати давлат сиёсати, барча

давлат органлари фаолиятининг энг устувор мақсади бўлиши лозим. Жамият

қурилиши

ва давлат сиёсати ана шу ғояга таяниши ҳамда “Давлат

инсон учун”

тамойили асосида ташкил этилиши даркор. Мазкур тамойилга амал қилиш эса

инсонни ва унинг манфаатларини давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг асосий

мезонига айлантириш лозимлигидан далолат беради. Бу нафақат юртимизда,

балки бутун дунёда мазкур ислоҳотларнинг энг демократик тамойилларга

мослиги, уларнинг пировард мақсади ва давлат сиёсатининг устувор йўналиши

инсон

манфаатлари,

ҳақ

-

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини

таъминлашга

қаратилганининг

эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирги

даврда мамлакатимиз ўзининг дунёда муносиб ўрнини эгаллагани,

аввало, истиқлол шарофати билан танланган йўл ва қабул қилинган

Конституциямизнинг ҳаётий қоидалари самараси орқали дейишимиз мумкин.

Мазкур йўналишдаги ислоҳотларимизнинг туб моҳиятида эркин ҳуқуқий

шароит, қонуний кафолат ётади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши

натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган, халқаро

ҳуқуқ

нормаларига мос муҳим манба бўлиши билан бир қаторда, амалга

оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бош ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.

1948 йил 10 декабрь куни қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон

декларациясига мувофиқ, ҳар бир инсон жамият аъзоси сифатида миллий куч

-

ҳаракатлар

ҳамда халқаро ҳамкорлик воситасида ва ҳар бир давлатнинг тузилиши,

шунингдек, ресурсларига мувофиқ ижтимоий таъминотга ва ўзининг қадр

-

қимматини

сақлаш, шахснинг эркин ривожланиши учун зарур бўлган иқтисодий,

ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқини амалга оширишга ҳақли.

Конституция мамлакатнинг асосий юридик ҳужжати

бўлиб, унинг устувор

нормалари давлат тузуми ва ижтимоий ҳаёт меъёрларини белгилаб беради. Бош

қомусимиз

умуминсоний демократик принципларни ўзида мужассам этувчи,

инсонни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эътироф қилувчи

давлат ҳамда жамият

тузумининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи юридик

ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93

-

моддаси 1

-

бандига

мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг

кафилидир.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз Президенти томонидан сўнгги беш йил ичида

кўплаб ишлар амалга оширилди. Фуқароларга яратиб берилаётган шарт

-

шароитлар ва имкониятлар, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган

ислоҳотлар мисолида амалда кўришимиз мумкин. Жумладан, 2021 йилда

4

мингдан

ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб,

8

мингга

яқин фуқарога

нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилгани,

859

нафар

шахс

оқлангани суд

-

тергов соҳасидаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир.

“Халқимизга

хос

кечиримлилик,

бағрикенглик

ва

олижаноблик

тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб

-

билмай жиноят содир этган, қилмишига

чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий

ўтган шахсларга нисбатан

афв институти мунтазам қўлланмоқда. Шу борадаги ишларимизнинг давоми

сифатида Конституция куни арафасида яна бир фармонга имзо чекдим. Унга кўра,

шу тоифага мансуб

182 нафар

шахс муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга

қайтарилмоқда”,

деб таъкидлаб ўтди

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

94

Ҳар

бир давлатнинг Конституцияси ўзига хос жиҳатларига эга бўлиб, унинг

миллий хусусиятлари, анъаналаридан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг мазмун

-

моҳиятига, биринчи навбатда, инсон қадри энг олий

қадрият эканлиги сингдирилиб, унинг асосий мантиқий йўналиши “инсон

-

жамият

-

давлат” манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Ҳақиқатан

ҳам, Конституцияда инсон ҳуқуқларининг устунлигига,

фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришига, инсонпарвар демократик ҳуқуқий

давлат барпо этишга, халқ тинчлиги ва миллий тотувлик ғояларига алоҳида
аҳамият берилган. Шунингдек, Конституцияда барча демократик давлатларда
бўлгани каби барчанинг қонун олдида тенглиги, шахснинг давлатга нисбатан
устуворлиги каби инсонпарварлик

тамойилларига катта аҳамият берилган.

Хусусан,

Конституциянинг

43–

46-

моддаларида

“Давлат

фуқароларнинг

Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлайди, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг
ғайриқонуний хатти

-

ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи

кафолатланади, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг
ҳуқуқлари

давлат ҳимоясидадир, хотин

-

қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”,

-

деб қайд этилган.

Ушбу нормада мустаҳкамланган қоидаларнинг ҳаётимизда тўлиқ амалий

ифодаси топганлигини бугунги кунда мамлакатимизда

130

дан

ортиқ миллат ва

элат вакиллари ўзаро ҳамкорликда, дўстона ва ҳамжиҳатликда тинч ва фаровон
яшаб келаётганликларидан ҳам, шунингдек,

16

та

конфессияга мансуб диний

ташкилотлар эркин фаолият юритаётганидан ҳам кўришимиз мумкин.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган асосий мақсадлар, яъни бозор

иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат қуриш, инсон
манфаатлари, қонун устуворлиги ва давлатда истиқомат қилувчи турли миллат ва
элат вакиллари учун уларнинг миллати, тили, дини, ирқи, жинси, ижтимоий келиб
чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида
тенглик тамойили таъминланадиган фуқаролик жамиятини такомиллаштиришни
мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раиси

А.Саидов ўзининг нутқида: “Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф
этилган принцип ва нормалари устунлиги конституциявий асосда эътироф
этилади. Бугунги кунда мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича

70

дан

зиёд

халқаро ҳужжатлар, хусусан, БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича қабул
қилинган

10 та

мажбурий халқаро шартномаларни ратификация қилиб, ўзининг

халқаро мажбуриятларини мунтазам равишда бажариб келмоқда”, –

деб тўхталиб

ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Конституциямиз, қонунлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган
халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб
чиқиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва
миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, мамлакатимизда
инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, ҳуқуқларнинг ҳимоя қилишнинг турли
жиҳатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни амалга оширмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

95

Мустақиллик йилларида миллий қонунчилигимизда инсонпарварлик

тамойилларининг кучайтирилганлиги фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари

муҳофазасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, инсон манфаатлари устуворлиги

мустақиллик йилларида амалга оширилган барча ислоҳот ва янгиланишларнинг

муҳим мезонига айланди.

Конституцияда

мустаҳкамлаб

қўйилганидек,

фуқаро

ва

давлат

муносабатлари алоҳида аҳамият касб этиб, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан

боғланиши белгилаб берилган бўлиб, инсоннинг Конституция ва қонунларда

белгиланган ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда эркинликларини одил суд қарорисиз ҳеч

қайси

йўл билан чеклаш мумкин эмас, улар дахлсиздир.

Ҳар

бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади.

Ҳуқуқ ва эркинликларни суд орқали ҳимоя қилиш, ҳар қандай ташкилот ва

фуқароларнинг қонун бузилиш ҳолатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқлари

мавжуд бўлиб, айрим ҳолатларда уларга нисбатан кўрилган жазо чоралари

юзасидан ҳимояланишлари мумкин.

Мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинган кун, яъни 8 декабрь

санаси

ҳар

йили халқимиз томонидан кенг байрамона нишонланиб келинади.

Айни шу кунда халқимизнинг эзгу орзу ва интилишларини ўзида ифода этадиган

,

жамиятимиз ривожига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб

олинади ва бу йўналишлар кенг ривожлантирилади.

Шу ўринда статистик маъмулотларга тўхталиб ўтсак,

2017

–2021 йилларда

инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Жумладан, мамлакат аҳолиси учун узоқ йиллардан буён оғриқли масала бўлиб

келган “прописка”

тизими тубдан ислоҳ қилинди. Фуқаролик бериш тартибининг

соддалаштирилиши натижасида 2018–2021 йилларда

70

минг

дан ортиқ шахс

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Узоқ йиллар давомида мамлакат учун тамға бўлиб келган Жаслиқ жазони

ижро этиш колонияси тугатилди. Қийноқларнинг олдини олиш масаласига Давлат

раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада 2017–2021 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

5 та

фармони ва

6 та

Қарори қабул

қилинди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёев томонидан афв этиш тизими йўлга қўйилди. 2017–2021 йилларда жазо

муддатини ўтаётган

6

мингга

яқин маҳкумга нисбатан афв этиш актлари

қўлланилди.

Эътибор қаратадиган бўлсак, охирги беш йилликда

3 513

нафар, фақат

2021 йилнинг ўзида

743

нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Шунингдек,

18 026

нафар шахс суд залидан озод қилиниб,

33 515

фуқарога

нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловлардан чиқарилди ёки ўзгартирилди.

Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер тенглик масалаларига

катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу соҳадаги ишларнинг самараси ўлароқ биргина

мисол, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 48

фоизини аёллар

ташкил қилмоқда. Бу эса мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг айнан

Конституциянинг 46

-

моддасида белгилаб қўйилганидек, хотин

-

қизлар ва

эркаклар тенг ҳуқуқларга эга эканлигини яққол намоён қилмоқда.

Мазкур таҳлиллар натижасидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида

олиб борилаётган ишлар негизида инсон қадри энг юқори даражада

турганлигини, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояси давлат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

96

томонидан таъминланаётганлигини, шунингдек, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар

институти нормаларида инсоннинг яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик

ҳуқуқи, айбсизлик ҳуқуқи, шаън ва обрўга қилинган тажовузлардан, шахсий

ҳаётига

аралашишдан ҳимояланиш ва тураржойи дахлсизлиги ҳуқуқи, бир жойдан

иккинчи жойга кўчиш, фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, ўз ҳуқуқ

ва

манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан

танишиб чиқиш ҳуқуқи, виждон эркинлиги каби конституциявий тамойиллар ўз

ифодасини топган бўлиб, бугунги кунда ушбу тамойиллар асосида

мамлакатимизда амалга оширилаётган, хусусан, суд

-

ҳуқуқ тизимидаги

ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатларига

қаратилганлигини

кўришимиз мумкин

.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилни

юртимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилингани
ҳамда Ўзбекистонни 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

100 та

мақсадли Давлат

дастурининг ишлаб чиқилганлиги мамлакатимизда инсон ва фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминлаш механизмларини янада
ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Халқимиз истиқлол йилларида эришган бундай ютуқлар, тинч

-

осойишта,

тўкин ва фаровон ҳаётимиз –

буларнинг барчасининг негизида Конституциямиз

турибди. Зеро, Асосий қонунимиз демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон
ҳуқуқлари

устуворлигини, миллат ва элатлараро тинчлик

-

осойишталикни

таъминлашдек улкан мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини

таъминлашни янада такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар мавжуд,
биринчидан, судлар фаолиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш,
иккинчидан, адвокатлар фаолияти ваколатларини кенгайтириш, учинчидан,
хотин

-

қизларнинг мамлакат бошқарувидаги рўлини янада ошириш лозим.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари, озодлик, барқарорлик ва тараққиёт мажмуини ифодалайдиган
демократик ҳуқуқий ва адолатли давлатни мустаҳкамлашлашнинг янги
механизмларини жорий этиш, қонун

устуворлиги ҳамда қонунийликни

мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли

ҳимоя

қилишга

қаратилган суд

-

ҳуқуқ тизимини

изчил демократлаштириш

ва либераллаштириш,

инсон

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини

таъминлашга

масъул

бўлган

ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз

.

Бунинг

натижасида

мамлакатимизда

инсон

хуқуқ

ва

эркинликларини таъминлаш, юртимизда демократия

ва умуминсоний

принципларга тўлиқ

роия этишга қаратилган юксак мақсадлар амалиётини

яратишими мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йил 10 декабрь //

https://constitution.uz/uz/pages/humanrights.

2.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –

Т., “Ўзбекистон” НМИУ. 2017 –

Б.

16

17.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

3 (2022) / ISSN 2181-1415

97

3.

Ш.М.

Мирзиёев Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида

демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз / Янги сайланган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш
тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма
мажлисидаги нутқи. 06.11.2021. // www.president.uz

.

4.

Ш.М.

Мирзиёев ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ. –

Тошкент “О‘zbekiston”,

2021.

464 бет.

5.

Ш.М.

Мирзиёев

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг

29 йиллигига муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги.

07.12.2021. // www.president.uz

6.

Ш.М.

Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган

байрам табригидаги нутқи // 2022

-yil

“Inson qadrini ulug‘lash va

faol mahalla yili

deb

e’lon qilindi –

Gazeta.uz.

7.

Ш.М.

Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–

60-

сонли Фармони // www.lex.uz

.

8.

Саидов

А.Х. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш –

бош мақсадимиз //

https://constitution.uz/uz/pages/maqola55

9.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати // https://strategy.uz/

index.php?news=1014.

10.

https://uza.uz/uz/posts/harakatlar-strategiyasi-bilan-besh-yil-islohotlar-

sarhisobi_344372.

Библиографические ссылки

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йил 10 декабрь // https://constitution.uz/uz/pages/humanrights.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Т., “Ўзбекистон” НМИУ. 2017 – Б. 16–17.

Ш.М. Мирзиёев Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз / Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи. 06.11.2021. // www.president.uz.

Ш.М. Мирзиёев ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ. – Тошкент “О‘zbekiston”, 2021. – 464 бет.

Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

йиллигига муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги. 07.12.2021. // www.president.uz

Ш.М. Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригидаги нутқи // 2022-yil “Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili” deb e’lon qilindi – Gazeta.uz.

Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сонли Фармони // www.lex.uz.

Саидов А.Х. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсадимиз // https://constitution.uz/uz/pages/maqola55

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати // https://strategy.uz/ index.php?news=1014.