Авторы

  • Наргиза Ибрагимова
    Главный специалист отдела Управления проектами, инновации и маркетинга в Университете мировой экономики и дипломатии

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp189-194

Ключевые слова:

профилактика правонарушений борьба с преступностью наказание

Аннотация

В статье описывается общее понятие профилактики правонарушений и создание механизма выявления и устранения факторов, порождающих преступность в нашем обществе. Также автор изучил понятие и определение профилактики правонарушений в законодательстве зарубежных стран, провел сравнительный анализ национального законодательства нашей республики.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

General concept and legal framework for prevention of
offenses

Nargiza IBRAGIMOVA

1

University of World Economy and Diplomacy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form

28 April 2022

Accepted 20 May 2022

Available online

10 June 2022

The article describes the general concept of crime

prevention and the creation of a mechanism for identifying and

eliminating the factors that generate crime in our society. The
author also studied the concept and definition of crime

prevention in the legislation of foreign countries, conducted a

comparative analysis of our national legislation.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp189-194

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

crime prevention,

crime control,

punishment.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг

умумий

тушунчаси ва ҳуқуқий асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,
жиноятчиликка қарши
курашиш,

жазо.

Мақолада

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг

умумий тушунчаси ва жамиятимиздаги ҳуқуқбузар

-

ликларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда

бартараф этиш механизмининг йўлга қўйилиши

ёритиб

берилган. Шунингдек, муаллиф томонидан хорижий

мамлакатлар қонунчилигида ҳуқуқбузарликлар профилак

-

тикаси тушунчаси ва таърифлари ўрганиб чиқилиб,

миллий қонунчилигимиз билан қиёсий таҳлил ишлаб

чиқилган.

1

Chief Specialist in the Department of Project Management, Innovation and Marketing at the University of World

Economy and Diplomacy. E-mail: ibragimovanargiza92@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

190

Общее понятие и правовая основа профилактики

правонарушений

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

профилактика
правонарушений,

борьба с преступностью,

наказание.

В статье описывается общее понятие профилактики

правонарушений и создание механизма выявления и

устранения факторов, порождающих преступность в нашем
обществе. Также автор изучил понятие и определение

профилактики правонарушений в законодательстве

зарубежных стран, провел сравнительный анализ

национального законодательства нашей республики.

Фуқаролик жамияти шиддат билан ривожланиб боргани сари инсоният

қулайликлар билан бирга қатор қийинчиликлар ва тўсиқларга ҳам дуч келиши
табиий. Яъни ҳар қандай жамиятнинг ривожланишида инсониятнинг ўзаро
муносабатлари ҳам секин

-

аста мураккаблашиб боради. Бундай ҳолларда ушбу

муносабатларни тартибга солувчи қоидалар, яъни қонунларнинг ишлаб
чиқилишига зарурат туғилади.

Тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар бир даврнинг олимлари ўзлари

яшаб турган жамиятнинг ҳуқуқий тизимини тартибга солувчи фикрларини илгари
суришган ва инсонлар онгига сингдиришга, уларни тарбия қилишга ҳаракат
қилишган. Шунингдек, жамият ва давлатларнинг тобора ривожлангани сари турли
халқаро конвенциялар ва пактлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини,
манфаатларини ҳимоя қилишда асосий фактор сифатида қарала бошлади.

Бугунги кунда ҳар бир инсон ўз давлатида еки чет мамлакатларда тинч ва

осойишта яшаши учун шарт

-

шароит яратилишини, унинг қонуний ҳуқуқ ва

эркинликларининг таъминланишини ҳамда ҳаёти, соғлиғи ва мол

-

мулкининг

ҳуқуқбузарларнинг

ғайриқонуний тажовузларидан ҳимоя қилинишини истайди.

Хусусан, мамлакатимиз Конституциясининг 43

-

моддасида “Давлат фуқароларнинг

Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлайди”, деб кўрсатилган [1].

Охирги юз йилликларда инсоният ҳаётида кескин ўзгаришлар амалга

оширилганлиги боис фан

-

техника тараққиёти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва

маданияти, турмуш даражаси, меҳнат унумдорлиги шиддат билан ривожланиб
келмоқда. Бироқ ривожланиш билан бирга, қашшоқлик, саводсизлик ва ишсизлик
даражалари ҳам ортиб бораётганлиги жамиятда ҳуқуқбузарликлар кўламининг
кўпайишига олиб келади. Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир бўлиши оқибатида
ушбу ҳолатни содир қилган шахсга нисбатан жазо чоралари уларни қайта
тарбиялаш мақсадида жорий этилади. Аммо бугунги куни жазоланган жиноятчи
еки ҳуқуқбузар кейинчалик жамиятда ўз ўрнини тўлиқ топиб, қинғир йўлга бошқа
қайтмаслик

ҳолатлари амалиётда жуда ҳам кам учрамоқда.

Бундан келиб чиқадики, ҳуқуқбузар ёки жиноятчига қандай жазо тайинлаш

керак ва уни қандай қайта тарбиялаш кераклигини эмас, балки бундай тоифадаги
шахслар доирасининг пайдо бўлишига сабаб бўладиган омилларни ўрганишимиз
зарур. Чунки бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқ

-

даки, жиноят қонунчилигини такомиллаштириб бориш, тезкор

-

қидирув


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

191

фаолиятини амалга оширишда энг янги усул ва воситалардан фойдаланиш
жиноятчилик даражасини камайтиришда кутилганидек самара бермаяпти. Деярли
барча давлатларнинг жиноят қонунчилигида такроран содир этилган ва рецидив
жиноятлар ҳақидаги қоидаларнинг мавжудлиги ва бу турдаги жиноятларнинг тез

-

тез содир этилаётганлиги жиноят учун берилган жазо ҳуқуқбузарларни ахлоқан
қайта

тарбиялаш вазифасини жуда қийинчилик билан бажараётганлигидан

далолат беради.

Кўпчилик давлатларнинг жиноят қонунчилигида жиноятчилар

томонидан

такроран жиноятлар содир этилиши, ҳаттоки рецидив жиноятчиликнинг
кўпайиши кузатилмоқда. Ваҳоланки, Европа давлатлари тарбия колонияларида
маҳбусларнинг қайта тарбияланиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўплаб
имкониятлар ва шароитлар яратилган. Шунга қарамай, ҳуқуқбузарни қайта
тарбиялаш учун тайинланаётган жазолар ўз натижаларини кутилганидек
кўрсатмаяпти.

Жиноятчиликка қарши курашиш бу –

жиноятни аниқлаш, уни фош этиш,

жиноятчини топиб жазо тайинлаш эмас, балки ушбу процессуал ҳолатнинг қандай
бошланганлигини, келиб чиқиш ўчоғини топиб бартараф этиш, керак бўлса ,ушбу
учоқларнинг пайдо бўлишига замин яратувчи омилларни аниқлаб бартараф этиш
демакдир.

Ушбу фикрдардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, жамиятда тинчлик

-

осойишталик ўрнатишда, энг аввало, жиноятчиликка қарши курашишнинг кичик
элементи бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикасига этибор қаратишимиз жоиз.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактиканинг асосий вазифаси жамиятда ҳуқуқий

онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш,

ҳуқуқ

-

бузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт

-

шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чора

-

тадбирларини кўришдан

иборат.

Бу борада юртимиз ҳуқуқшунос олимлари З.С.

Зарипов ва И.

Исмаиловлар

умумий тартибдаги жиноятларнинг олдини олишга, жиноятчиликнинг олдини
олиш фаолиятининг субъектлари томонидан ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари

-

даги унинг сабаб ва шароитлари, бошқа детерменантларни аниқлаш ва уларни
бартараф қилиш, таъсирини йўқотиш, кучсизлантириш бўйича чора

-

тадбирларни

амалга оширишдир, деб таъриф беришади. Ушбу таърифда асосий эътибор
жиноятларининг сабаб ва шароитларини аниқлашга ва бартараф этишга
қаратилиб, имкон қадар уларнинг таъсирини йўқотиш, батамом йўқотиш имкони
бўлмаганида, кучсизлантиришга доир профилактик чора

-

тадбирларни амалга

ошириш назарда тутилган. М.Ю.

Кержнер ва Ғ.Т.

Абдуллаходжаевлар эса умумий

профилактика “давлат миқёсида ташкил” этилади ва жиноятчиликка қарши
курашни ташкил этишдаги давлат сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади”, –

деб таъкидлаб ўтишган [2].

Шунингдек,

Қ.Р.

Абдурасулова

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасига

нисбатан теранроқ фикрни илгари сурган. Унинг фикрича, “Умумижтимоий

профилактика ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт

-

шароитларини аниқлаш,

уларни бартараф этиш еки нейтраллаштиришга, бошқа ғайриижтимоий қилмиш

-

ларга қарши курашишга, фуқаролар ва мансабдор шахсларни қонунга ҳурмат

руҳида тарбиялашга, ижтимоий ахлоқ қоидаларини бузувчиларни қайта тарбия

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

192

лашга қаратилган ижтимоий

-

сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий ва тарбиявий тадбир

-

ларни қамраб олади” [3]. Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз жоизки, мамлакатимиз

-

даги ҳар бир норматив ҳужжат, авваламбор, ушбу жамиятда яшаётган аҳолининг

яшаш тарзи, менталитети, урф

-

одатларини, ҳаттоки, оиладаги тарбия, одоб

-

ахлоқ

қоидаларини

ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарур. Чунки ҳар қандай

қонунни ишлаб чиқишда у ўзининг келажакдаги кутилган натижасини бериши

учун жамиятдаги социологик омиллар улкан аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шу ўринда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича

мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб

ўтишимиз зарур.

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши

курашиш бўйича комплекс чора

-

тадбирлари амалга оширилиб, жамиятда ҳуқуқни

муҳофаза қилишда, шунингдек, криминоген ҳолатнинг сезиларли даражада ўсиши

йўлга қўйилди.

Шунингдек, мамлакатнинг ва жамиятнинг тинчлиги, осойишталиги, аввало,

оилада, маҳаллада ва таълим даргоҳларида ёш авлодга, айниқса, хотин

-

қизлар

тарбиясига боғлиқ.

Хусусан, одоб

-

ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва ён

-

атрофдаги одамларга

нисбатан меҳр

-

оқибатли бўлиш, озгина бўлса

-

да номақбул иш қилишдан уялиш

ҳисси

жамиятимиздаги ҳар битта хотин

-

қизларнинг онгига сингдирилиши даркор.

Ахир, ота

-

бобомиздан қолган шундай гап бор: “Бир болага етти маҳалла тарбиячи”.

Бундан ташқари, хотин

-

қизлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишда давлат

органларининг ҳам қатор вазифалари мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти И.А.

Каримовнинг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августдаги сессиясида

сўзланган “Адолат –

қонун устуворлигида” номли маърузаларида: “Суд,

прокуратура органларининг асосий вазифаси, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқий

маданиятини ошириш, уларнинг ўз ҳуқуқларини, қонунларни яхши билишларига

эришиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб боришдан

иборатдир. Биз мана шу оддий ҳақиқатни тушуниб етсак, ўшанда жамиятимизда

жиноятчилар сони ҳам, эҳтимол, бу соҳада ишловчи ходимларнинг сони ҳам

кескин камаяди”.

Шунингдек, ушбу муаммо бўйича ривожланган мамлакатлар ҳуқуқшунос

олимлари ҳам ўзларининг илмий изланишлари натижасида эришилган ютуқ

-

ларини қонунчиликка татбиқ этиш йўли билан аҳоли ўртасида ҳуқуқбузар

-

ликларнинг олдини олиш бўйича кўплаб чора

-

тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, Россия Федерацияси қонунчилигида: “Ҳуқуқбузарлик

-

ларнинг умумий

профилактикаси ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва уларнинг

содир этилишига имкон берган ёки осонлаштирган шароитларни аниқлаш ва

бартараф этишга, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш ва

ҳуқуқий билимини оширишга йўналтирилган” [4].

Қирғизистон

Республикаси қонунчилигида “ҳуқуқбузарликларнинг умумий

профилактикаси

республикада ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини

бартараф этиш (нейтраллаштириш)га йўналтирилган” [

5].

Беларусь Республикаси қонунчилигида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси субъектларининг “Ҳуқуқбузарликлар профи

-

лактикаси бўйича фаолиятининг асослари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

193

ҳужжатларга

мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуққа

хилоф ҳарақатларини содир этишга

йўл қўймаслик мақсадида ижтимоий жараён ва уларнинг содир этилишига имкон

берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора

-

тадбирларни

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш фаолияти” [6].

Ҳар

битта давлатнинг ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқшунос

олимларининг фикрларини таҳлил қиладиган бўлсак, барчасида ҳуқуқбузар

-

ликлар профилактикасига умумий таъриф бериб ўтилганлигининг гувоҳи

буламиз. Яъни ушбу ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг қандай амалга

оширилиши, олдига қўйган мақсадлари, вазифалари, шунингдек, ҳуқуқбузар

-

ликлар профилактикаси юзасидан қабул қилинган нормативёҳуқуқий ҳужжатлар

-

нинг процессуал ҳуқуқда ўз аксини қай тарзда топиши ва келажакда қандай

натижаларга эришилиши тўлиқ кўрсатиб ўтилмаган.

Мамлакатимизда 2014 йил 14 майда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг

тўлақонли механизм яратилишини таъминлади. Чунки Қонунда “ҳуқуқбузарлик”

тушунчаси доирасида қамраб олинувчи жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойил шахсларнинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворга эгалиги пайтиданоқ

қайси

турдаги профилактик таъсир кўрсатиш чора

-

тадбирларининг қўлланилиши,

ҳуқуқбузарликнинг содир этилишида жабрланувчининг айбли ёки айбсиз

ҳолатлари

,

улар виктимлигининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсларни ахлоқан тузатиш, бу борада умумий, махсус, якка тартибдаги ва

виктимологик профилактик чораларни қўллаш фаолиятини ташкил этиш ва

мувофиқлаштириш механизми аниқ кўрсатиб берилди.

Мазкур йўналишда ҳукуматдан то энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла

идоралари, ҳаттоки, оддий фуқарогача бўлган субъектлар тизими шакллан

-

тирилди ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасига оид

вазифалар тақсимланди. Шу билан бирга, Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилак

-

тикасининг 4 та асосий тури белгиланди: ҳуқуқбузарликларнинг умумий

профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси, ҳуқуқбузарлик

-

ларнинг якка тартибдаги профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик

профилактикаси. Профилактиканинг ҳар бир тури бўйича тегишли чора

-

тадбирлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март

-

даги ПҚ–

2833-

сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши

курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғри

-

сида”ги Қарорида давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси

сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор

қаратмаяпти”, деган танқидий фикрда ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

фаолият эканлиги таъкидланган (7).

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, маҳалла, таълим даргоҳлари, оилада ҳам

ҳуқуқбузарликлар порфилактикасида аник мақсад ва вазифаларга таянган ҳолда

натижали чора

-

тадбирлар амалга оширилиши лозим. Шунингдек, ҳуқуқбузар

-

ликлар профилактикаси тушунчасини тўлиқ ва содда тилда аҳолига етказиш, яъни

бу жиноятчи ёки ҳуқуқбузарни тўтиб жазолаш билан қўрқитиш эмас, балки имкон

қадар ушбу жиноятнинг содир бўлмаслигига ҳаракат қилиш эканлиги тушун

-

тирилиши керак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

194

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси https://lex.uz/docs/20596

(кўрилган

сана: 21.04.2022).

2.

Криминология: дарслик (170 варақ) /З.С.Зарипов, А.С.Якубов, Г.А.Аванесов,

ва бошқалар. Проф. З.С.

Зарипов таҳрири остида. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИБ

Академияси, 2006. Юрист ахборотномаси ISSN 2181

-9416 Doi Journal

10.26739/2181-9416 (3-

сон 1

-

жилд) Тошкент 2020

.

3.

Абдурасулова

Қ.Р. Криминология: Дарслик. (104 варақ)Масъул муҳаррир

ю.ф.д.,проф. М.Ҳ.

Рустамбаев. Т.

,

ТДЮИ нашриети. 2008

й.

4.

Федеральный Закон Российской Федерации от 23 июня 2016 года №182

-

ФЗ «Об основах системы профилактики

правонарушений в Российской

Федерации» http://mvd.ru/document.

5.

Закон Киргизской Республикой от 25 июня 2005 г № 82 «О профилактике

правонарушении в Киргизской Республике» //www.cbd.minjust.gov.kg.

6.

Закон Республики Беларусь от 4 января 2014 г №122

-

3 «Об основах

деятельности по профилактике правонарушении» //www.pravo.by.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил

14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликларпрофилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

2833-

сонли қарори // URL: http://www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси https://lex.uz/docs/20596 (кўрилган сана: 21.04.2022).

Криминология: дарслик (170 варақ) /З.С.Зарипов, А.С.Якубов, Г.А.Аванесов, ва бошқалар. Проф. З.С. Зарипов таҳрири остида. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИБ Академияси, 2006. Юрист ахборотномаси ISSN 2181-9416 Doi Journal 10.26739/2181-9416 (3-сон 1-жилд) Тошкент 2020.

Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик. (104 варақ)Масъул муҳаррир ю.ф.д.,проф. М.Ҳ. Рустамбаев. Т., ТДЮИ нашриети. 2008 й.

Федеральный Закон Российской Федерации от 23 июня 2016 года №182-ФЗ «Об основах системы профилактики правонарушений в Российской Федерации» http://mvd.ru/document.

Закон Киргизской Республикой от 25 июня 2005 г № 82 «О профилактике правонарушении в Киргизской Республике» //www.cbd.minjust.gov.kg.

Закон Республики Беларусь от 4 января 2014 г №122-3 «Об основах деятельности по профилактике правонарушении» //www.pravo.by.

Ўзбекистон Республикаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил

мартдаги “Ҳуқуқбузарликларпрофилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-сонли қарори // URL: http://www.lex.uz.