Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal aspects of management and organization of higher
education institutions in Uzbekistan
Kozimbek GOZIEV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
28 May 2022
Accepted 20 June 2022
Available online
25 July 2022
This scientific article examines the legal and organizational
features of the organization and management of higher
education organizations in the Republic of Uzbekistan as well as
the basics of financial independence. During the analysis, on the
basis of the current national legislation, the peculiarities of the
management of higher educational institutions are revealed. In
addition, the circumstances hindering the development of the
education sector in national legislation are highlighted by clear
evidence and statistical data. A particular obstacle was the issue
of reducing the absolute power of the state and the highest
representative bodies in the organization and management of
higher education, granting broad autonomy and freedom to this
area. At the same time, the issue of adapting the foundations of
higher education financing to the requirements of today, the
creation of funds based not only on traditional sources of
financing, but also on foreign experience was raised. A study
was conducted to initiate the processes of abandoning the
administrative and managerial responsibilities of the state by
increasing investment attractiveness and creating broad
opportunities for the private sector. It was analyzed that
education in all developed countries can be regulated by one
ministry. Based on a comparative analysis, the procedure for
creating state and non-state organizations of higher education,
licensing, accreditation as well as problems of legislation in this
area and the experience of foreign countries are presented.
Modern solutions to the problems of full financial independence
of higher educational institutions are shown. It is also revealed
that, although today higher education institutions are granted
financial independence, it is impractical, state-funded student
education based on quotas for state and non-state educational
Keywords:
financial independence,
private education,
endowment,
educational organization,
literacy,
management
.
1
Lecturer of Administrative and financial law department Tashkent state university of law.
E-mail: goziev.kozimbek@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
132
organizations undermines financial independence. Also, using
the example of foreign countries, the issues of solving these
problems of the inability to spend a certain amount of
educational organizations without the permission of the
Treasury are analyzed. Having analyzed the main directions of
development of higher education organizations in Uzbekistan,
proposals aimed at improving the legislative framework were
developed.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp131-155
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини бошқариш
ва ташкил этишнинг ҳуқуқий
жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
молиявий мустақиллик,
хусусий таълим,
эндаумент,
таълим ташкилоти,
саводхонлик,
бошқариш,
менеджмент.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида олий
таълим ташкилотларини ташкил этиш ва бошқаришнинг
ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари ҳамда молиявий
мустақиллик асослари ёритилган. Мавжуд миллий қонун
-
чилик асосида таҳлил этиш асносида олий ўқув юртларини
бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
Шунингдек, миллий қонунчиликдаги таълим соҳаси
ривожига тўсқинлик қилаётган ҳолатлар аниқ далиллар ва
статистик маълумотлар билан ёритилган. Олий таълим
соҳасини ташкил этиш ва бошқаришдаги давлатнинг ва
олий вакиллик органларининг мутлақ ваколатини
қисқартириш, мазкур соҳага кенг автономия ва эркинлик
бериш масаласига алоҳида тўҳталиб ўтилган. Шу билан
бирга, олий таълимни молиялаштириш асосларини
бугунги кун талабларига мослаштириш, фақатгина
анъанавий молиялаш манбаси эмас, балки хорижий
тажриба асосида фондлар ташкил этиш масаласи
кўтарилган. Инвестициявий жозибадорликни ошириш,
хусусий секторга кенг имконият яратиш орқали давлат
-
нинг маъмурий
-
буйруқбозлик механизмларидан воз кечиш
жараёнларини бошлаш тадқиқ этилган. Ривожланган
мамлакатларнинг барчасида таълимни битта вазирлик
билан тартибга солиш мумкинлиги таҳлил этилган. Давлат
ва нодавлат олий таълим ташкилотларини ташкил этиш
тартиби ва механизмлари, лицензиялаш, аккредетация
қилиш ва бу борадаги қонунчилик муаммолари ва хорижий
мамлакатлар тажрибаси қиёсий таҳлил асосида кўрсатил
-
ган. Олий таълим ташкилотларининг тўлиқ молиявий
мустақиллик
борасидаги
муаммоларини
бартараф
этишнинг замонавий ечимлари кўрсатилган ҳамда ҳозирги
кунда олий таълим ташкилотларига молиявий мустақил
-
лик берилган бўлса
-
да, амалда ундай эмаслиги, давлат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
133
томонидан давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига
квота асосида талабаларнинг бюджет асосида ўқитилиши
молиявий мустақилликка путур етказиши очиб берилган.
Шунингдек, таълим ташкилотлари бир сўмини ҳам
ғазначилик рухсатисиз сарф эта олмаслиги, бу муам
-
моларни ечиш масалалари хорижий мамлакатлар мисолида
таҳлил этилган. Ўзбекистонда олий таълим ташкилот
-
ларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари таҳлил
қилинган ҳолда, қонунчилик асосларини такомиллаш
-
тиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Правовые аспекты управления и организации высших
учебных заведений в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
финансовая
независимость,
частное образование,
эндаумент,
образовательная
организация,
грамотность,
менеджмент
.
В данной научной статье рассматриваются правовые и
организационные особенности организации и управления
организациями высшего образования в Республике
Узбекистан, а также основы финансовой независимости. В
ходе анализа, на основе действующего национального
законодательства, выявляются особенности управления
высшими
учебными
заведениями.
Кроме
того,
обстоятельства, препятствующие развитию сектора
образования
в
национальном
законодательстве,
подчеркиваются
четкими
доказательствами
и
статистическими данными. Особым препятствием был
вопрос о сокращении абсолютной власти государства и
высших представительных органов в организации и
управлении высшим образованием, предоставлении
широкой автономии и свободы этой сфере. В то же время
был поднят вопрос адаптации основ финансирования
высшего образования к требованиям сегодняшнего дня,
создания фондов, основанных не только на традиционных
источниках финансирования, но и на зарубежном опыте.
Было проведено исследование с целью инициирования
процессов отказа от административных и управленческих
обязанностей
государства
путем
повышения
инвестиционной привлекательности и создания широких
возможностей
для
частного
сектора.
Было
проанализировано, что образование во всех развитых
странах может регулироваться одним министерством. На
основе сравнительного анализа представлена процедура
создания
государственных
и
негосударственных
организаций высшего образования, лицензирования,
аккредитации, а
также проблемы законодательства в этой
сфере и опыт зарубежных стран. Показаны современные
решения проблем полной финансовой независимости
высших учебных заведений. Также выявлено, что, хотя
сегодня высшим учебным заведениям предоставлена
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
134
финансовая
независимость,
это
нецелесообразно,
финансируемое государством обучение студентов на
основе квот для государственных и негосударственных
образовательных организаций подрывает финансовую
независимость. Также на примере зарубежных стран
анализируются
вопросы
решения
этих
проблем
невозможности
потратить
определенную
сумму
образовательных организаций без разрешения казначейства.
Проанализировав
основные
направления
развития
организаций
высшего
образования
в
Узбекистане,
были разработаны предложения, направленные на
совершенствование законодательной базы.
КИРИШ
Ўзбекистон ривожланган давлатлар қаторига кириши учун ундан тез
ўзгариб турувчи ақлий меҳнат бозори эҳтиёжларига мослашиш имкониятига эга
бўлган олий таълим соҳасини яратишни қатъий тақозо қилмоқда. Шу жиҳатдан
олиб қараганда, мамлакатимизда фаолият юритаётган олий таълим
ташкилотларининг молиявий мустақиллигини ошириш, рақобатбардошликни
ривожлантириш, миллий қонунчиликдаги хусусий олий ўқув юртлари ташкил
этишни қийинлаштирувчи қоидаларни бартараф этиш, олий ўқув юртларига
талабаларни қабул қилиш механизмини ислоҳ қилиш, уларнинг молиявий
мустақиллигини хақиқатда таъминлаш ва олий ўқув юртлари ваколатини
кенгайтириш бугунги кунда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда –
ОТТ) фаолиятининг
ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан, хусусан, ушбу соҳада
хусусий сегментни жорий этишдан асосий мақсад давлатимизда бугунги кун
талабларига жавоб берадиган, халқаро ҳамжамият меҳнат бозорида рақобатлаша
оладиган, информацион технологиялардан фойдалана оладиган, чет тилларни
ўрганган, мустақил фикрловчи креатив ёш мутахассис кадрларни тарбиялашдир.
Маълумки, жаҳон иқтисодиётининг шаклланишидаги асосий тенденция
-
лардан бири бу жуда ақлли инсон капитали билан таъминланган замонавий
технологияларни ривожлантиришдир.
Жаҳон тадқиқотлари шуни кўрсатадики, барча мамлакатлар жаҳон
иқтисодиётининг глобаллашуви ва минтақавий интеграция жараёнлари
шароитида миллий таълим тизимларининг рақобатбардошлигини сақлашга
интилишади, натижада, таълим соҳасидаги қиёсий тадқиқотларга қизиқиш ортиб
бормоқда.
2021 йилда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида Ш.M.
Мирзиёев:
"Таълим сифатини тубдан яхшилаш учун, аввало, ўқитувчилар учун ўқув
дастурлари, ўқув қўлланмаларини илғор халқаро стандартларга мослаштириш
зарур", дея қайд этади. Яъни Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги
миллий сиёсатининг енг муҳим стратегик мақсадларидан бири бу мамлакатнинг
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишининг зарур шарти бўлган таълимнинг
қулайлиги
,
сифати ва самарадорлигини оширишдир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
135
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–
5847-
сонли
Фармонида мамлакатимизда олий таълимни янги босқичга олиб чиқиш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган йўналишлар ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан
кўрсатиб ўтилган.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР
Тадқиқот доирасида барча ҳуқуқий фанлар учун муҳим бўлган илмийлик,
холислик, тизимлилик,
детерменизм принциплари, хронологик услуб, қиёсий
-
таҳлил, формал
-
юридик, индукция, дедукция ва бошқа илмий методлар
қўлланилди
.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Олий таълим соҳасида эришилган ижобий ютуқлар билан бир қаторда ҳал
қилиниши
лозим бўлган қуйидаги муаммолар ҳам борлигини кўрсатиб ўтиш
мумкин:
Биринчи,
аҳолининг саводхонлик даражасининг пастлиги ва аҳолининг
олий таълим билан жуда кам миқдори қамраб олинганлиги –
12,9 % (Ўзбекистонда
2021 йилда барча олий таълим ташкилотларини битирган талабалар
103,9 минг
нафарни ташкил этиши), қабул учун қатъий квотанинг ўрнатилганлиги (Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги “Давлат олий
таълим ташкилотларига қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги
ПҚ–
279-
сонли Қарорига кўра, кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим
шаклига жами 110.707 нафар абитуриент талабаликка қабул қилиниши белги
-
ланган), бироқ ҳар йили 800 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширади ва
уларнинг фақатгина кундузги таълим шаклига 77 мингга яқини талаба бўлиши
мумкин ва олий таълим билан ҳаммани қамраб олиш имконининг йўқлиги,
натижада, мавжуд мазкур амалиётнинг ҳалқаро тан олинган стандартларга мос
келмаслиги.
Иккинчи,
мамлакатимизда келажакда яратилиши мумкин бўлган иш
ўринларинг сонига тўлиқ мос келадиган кадрларни тайёрлашга қаратилган сиёсат
олиб борилмоқда. Аммо, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, хорижий
давлатларда олий ўқув юртлари қабул квотасини белгилашда тўлиқ мустақил
саналади ва квотани аниқлашда “ҳар бир битирувчи ишга жойлаштирилиши шарт”
деган тамойилга асосан иш юритилмайди.
Учинчи,
салоҳиятли кадрларни хорижий давлатларга, асосан, МДҲ
давлатларига чиқиб кетаётганлиги. Хусусан, 01.01.2020 йил ҳолатига кўра,
ЮНЕСКОнинг Статистика институти маълумотларига кўра, 53 минг
нафар
талабалар, асосий қисми Россияга (расмий манбаларга кўра, 30 мингдан ортиқ),
Украина, Қозоғистонга (2020 йилда Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари
учун ОТТларда 10 минг ўрин ажратган) ва бошқа Шарқий ва Ғарбий Европа ҳамда
Осиё давлатларига чиқиб кетмоқда.
Тўртинчи,
ОТТларнинг кадрлар таркиби ва уларнинг салоҳияти талаб
этиладиган зарур мутаҳассисларни тайёрлашга имкон бермайди. ОТТларда мансаб
окладлари даражасининг рақобатбардош эмаслиги, мавжуд муҳит педагогларнинг
ўз устида ишлашини рағбатлантирмаётганлиги, шунингдек, ОТТ бошқарувнинг
қатъий марказлашганлиги ҳамда педагог ходимларни ўқув ишларига боғлиқ
бўлмаган ташкилий ишларга мунтазам равишда жалб этилаётганлиги яққол
намоён бўлаётган муаммолардир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
136
Бешинчи,
талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасининг пастлиги ҳам
ўқув жараёнига хорижий мутаҳассисларни жалб этишга, инглиз тилидаги
адабиётлардан фойдаланишга ва таълим соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни
ривожлантиришга имкон бермайди.
Олтинчи,
ҳар
бир йўналиш бўйича ОТТ фаолияти ва ўқув дастурларининг
давлат таълим стандартлари билан белгиланиши, ОТТларни реал эҳтиёждан
келиб чиққан ҳолда ўз ўқув дастурлари ва таълим стандартларини мустақил
белгилаш имконини бермайди. Бу, ўз навбатида, мазкур амалиётни умумэътироф
этилган халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти механизмлари асосида
тартибга солиш имконини бермаяпти.
Еттинчи,
мамлакатда мавжуд давлат ОТТларнинг хақиқатда молиявий
мустақил эмаслиги таълим соҳасида рақобатни йўққа чиқармоқда. Ўзбекистон
қонунчилиги
ОТТларни тижорат ташкилоти шаклида ташкил қилишга ёки давлат
олий таълим ташкилотларини хусусийлаштиришга имкон бермаслиги таълим
бизнесига 10
-
15 млн. долларгача инвестиция киритишга қодир бўлган
инвесторлар олдидаги жозибадорлигини пасайтиради ва сифатли таълим хизмати
кўрсатиш имконини берадиган ҳусусий ОТТларни ташкил қилишга йўл бермайди.
Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари фаолиятининг бугунги
ҳолати
ва ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар.
Ўзбекистонда таълим соҳасида
бошқарувни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар
Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва соҳаларга ихтисослашув
бўйича тегишли 17 та вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий
таълим ташкилотлари сони 167 тага, шундан университет 32 та, институт 48 та,
академия 3 та, консерватория 1 та, ҳудудлардаги филиаллар 26 та, хорижий
университетлар филиаллари 30 та ва нодавлат таълим ташкилотлар сони 27 тага
етди. Хорижий университетлар филиалларининг аксарият кўпчилиги Тошкент
шаҳрида жойлашган. Булар Вебстер университетининг филиали, Вестминстер
халқаро университети, Москва давлат университети филиали, Сингапур
менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, ва Инҳа университети
ва бошқалар.
Сўнгги бир йилда Ўзбекистонда ўндан ортиқ таълим ташкилоти ва уларнинг
филиали ташкил этилди ҳамда олий таълимда иқтисодиётнинг реал секторидаги
талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда сиртқи, кечки ва онлайн ўқув
йўналишлари очилди.
Олий таълим соҳасидаги муаммолар ва уларни ечиш йўллари сифатида
қуйидагилар
кўрсатиб ўтиш мумкин:
Ўзбекистонда олий таълим олишга бўлган
эҳтиёжнинг юқорилиги ва ажратилган квоталар сонининг камлиги.
Республикамизда янги олий таълим ташкилотларининг ташкил этилиши,
олий таълим ташкилотларига квоталарнинг қисман оширилиши, шунингдек,
таълим йўналишида кечки ва сиртқи бўлимларнинг жорий қилиниши ёшларнинг
олий таълим олишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконини бермайди.
Сўнгги 5 йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, олий таълимга бўлган
эҳтиёж, яъни олий таълим ташкилотига ўқишга кириш истаги бўлган фуқаролар
сони тобора ортиб бормоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
137
Хусусан, 2016 йилда 663298 нафар, 2017 йилда 729947 нафар,
2018 йилда
679000 нафар, 2019 йилда 1.066.925 нафар 2020 йилда 1.483.211 нафар 2021 йилда
948211 нафар абитуриент олий таълим ташкилотига ўқишга кириш учун ариза
топширган.
Бироқ йилдан йилга олий таълимга бўлган талаб ошиб боришига қара
-
масдан квоталар сони 2017 йилда 66586 нафардан 2022 йилда 77477 нафаргагина
оширилган.
Бундан кўриниб турибдики, олий таълим олиш учун ўқишга қабул қилинмай
қолган
абитуриентлар қисми кейинги абитуриентларнинг сонига қўшилган ҳолда
йилдан
йилга кўпайиб борган. Бу эса олий таълимдаги асосий муаммолардан бири
ҳисобланади. 2017 йилда 729947 нафар абитуриентдан 66586 нафари талабалар
сафига қабул қилинган бўлиб, бу эса жами абитуриентларнинг
9.1%ни
ташкил этади.
Хорижий давлатлардаги олий таълим олиш учун абитуриентларнинг
мурожаатлари ва талабалар сафига қабул қилинган талабалар сонини таҳлил
этишда ЮНЕСКОнинг
Gross entry ratio to first tertiary programmes
индикатори
маълумотига алоҳида эътибор қаратиш зарур:
№
Давлат
Ўқишга қабул қилиш
% ҳисобида
1.
Сербия
97,4
2.
Янги Зеландия
95,6
3.
Туркия
92,3
4.
Чили
87,9
5.
Швейцария
86,9
6.
Дания
85,4
7.
Беларусь
84,4
8.
Россия
84,2
9.
Япония
81,1
10.
Қозоғистон
80,2
11.
АҚШ
50,9
11.
Афғонистон
15
Ўзбекистондаги кўрсаткич қўшни давлатлардан саккиз маротаба кам
миқдорни ташкил этмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар билим даражаси юқори бўлган қобилиятли
абитуриентларнинг хорижда таҳсил олиши учун мамлакатни тарк этишига сабаб
бўлмоқда. Хусусан, 2017–2021 йиллар ўрганилганда абитуриентлар таҳсил олиш
учун сезиларли даражада хорижга чиқиб кетишган. 2013 йилда 8243 нафар,
2014 йил 26070 нафар, 2015 йил 27918 нафар, 2020 йилда эса ўзбекистонлик
талабаларнинг 30 мингга яқини Россияда, 3
529 нафари Қозоғистонда,
2061 нафари Украинада, 727 нафари Германияда, 700 нафари Жанубий Кореяда,
671 нафари Малайзияда, 556 нафари Туркияда, 481 нафари АҚШ да ва бошқа
давлатларда таҳсил олмоқда.
Сўнгги йиллар тенденцияси ўзбекистонлик ёшларнинг, асосан, Россия,
Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Чехия, Болтиқ бўйи давлатлари (Литва,
Латвия, Эстония)га ўқишга киришга бўлган эҳтиёжини кўрсатмоқда. Бунинг
асосий омилларидан бири Ўзбекистонда мавжуд чекланган квота миқдори бўлса,
бошқа тарафдан хусусий олий таълим ташкилотларнинг кам эканлигини
кўрсатиш мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
138
Ўзбекистонда олий маълумотга эга бўлган фуқароларнинг сони ошишида
олий таълим ташкилотларининг сони ўсиб бориши ҳам ҳал қилувчи омил
ҳисобланади. Айни кунда мамлакатимизда 35 миллиондан ортиқ аҳоли учун 167 та
олий таълим ташкилоти (университетлар филиаллари ва хорижий давлатлар
университетларини қўшиб ҳисоблаганда) фаолият юритмоқда.
Бу кўрсаткични бошқа давлатлар билан солиштирсак, тафовут яққол кўзга
ташланади. Россияда 607 давлат ва 358 нодавлат олий таълим ташкилоти фаолият
юритади, уларда жами 4,7 миллион талаба таҳсил олади (аҳолиси тахминан
144 миллион). Қозоғистонда 122 олий ўқув юрти мавжуд ва уларда 496 мингдан
ортиқ талаба ўқийди (аҳолиси тахминан 17 миллион). Қирғизистонда 56 олий
таълим даргоҳи 230 мингдан ортиқ талабани қамраб олган (аҳолиси тахминан
7 миллион). 2018
-
2019 йил статистикасига кўра, Буюк Британияда 164 олий
таълим ташкилоти мавжуд (аҳолиси тахминан
68 миллион). Талабалар сони
2020
–2021 йилдаги маълумотларга кўра,
2 миллион 500 мингдан ошиқ, шулардан
тахминан 440 минги хорижий талабалар эканлигини ҳам таъкидлаш лозим. Ушбу
рақамлар олий таълим қамрови бўйича кўрсаткичларимиз нисбатан анча паст
эканлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–
5847-
сон Фармонида олий таълим
ташкилотларига талабалар қабул қилишнинг умумий кўрсаткичларини
2030 йилгача босқичма
-
босқич 50 фоиздан ошириш назарда тутилган.
Мазкур Фармон қабул қилингандан сўнг Олий таълим тизимини комплекс
ривожлантириш дастурида мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрлари
белгиланган. Унга кўра, 2021 йилга бориб квоталар 2016 йилга солиштирганда
гуманитар соҳа бўйича 54,8%, ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ бўйича
5,2%,
ишлаб чиқариш ва техник соҳа бўйича 25,2%, қишлоқ ва сув хўжалигида 5,9%,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида
25,7%, хизматлар соҳасида
39,7 фоизга ошишига олиб келди. Агар мана шу ҳисоб
-
китобга қарайдиган бўлсак,
2022 йилда 100.000 мингдан ортиқ абитуриент ўқишга қабул қилиниши керак.
Жорий йил учун бу анча кам миқдор эканлигини бу йил 1 млн.дан ортиқ
абитуриент ҳужжат топшириши кутилаётганлигидан ҳам кўрса бўлади.
Ўзбекистонда режали иқтисодиётдан аллақачон воз кечилган бўлса
-
да,
таълим
тизимида ҳали
-
ҳануз квоталар ва режалаштиришнинг самарасиз усул
-
ларидан фойдаланилмоқда, таълим соҳасида бозор иқтисодиёти механизмлари
жорий қилинмаган.
Ушбу соҳадаги муаммони қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1.
Ўзбекистонда бугунги кунда мавжуд олий таълим ташкилотлари қатъий
белгиланган квоталар туфайли ҳар ўқув йилида юзага келадиган абитуриент
-
ларнинг талаб ҳамда эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга эмас.
2.
Мавжуд олий таълим ташкилотларининг инфраструктураси, педагог
ходимлар билан таъминланганлик даражаси ва ўқув техник таъминоти квотадан
ташқари абитуриентларни қамраб олиш имкониятига эга эмас.
3.
Хорижий университетларнинг филиалларини очиш механизмларининг
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ белгиланмаганлиги ва ушбу филиалларнинг
фаолият юритиш моделларининг ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда давлат олий
таълим ташкилотларининг хусусийлаштириш имкониятининг мавжуд эмаслиги.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
139
4.
Олий таълим ташкилотлари ўртасида рақобат йўқлиги. Ривожланган
давлатларда олий таълим ташкилотлари иқтидорли талабаларни ўзига жалб
қилиш учун рақобат олиб боради. АҚШ тажрибасида самарали қўлланидиган
стандартлаштирилган тестлар –
SAT ёрдамида абитуриентлар билими ва
салоҳиятини аниқлаштириш орқали барча абитуриентлар билимини баҳолашни
унификациялаштириш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, белгиланган квота кўрсаткичлари аҳоли сонига ва
йилдан йилга ошиб бораётган абитуриентлар сонига нисбатан жуда кам
ҳисобланади, шу нуқтаи назаридан мазкур соҳани бозор иқтисодиёти
механизмлари асосида тартибга солиш талаб қилинади.
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг касбий малакалари
-
нинг паст даражада эканлиги.
Бугунги кунда олий таълим соҳасидаги асосий
муаммолардан бири бу тегишли таълим муассасалари битирувчиларининг олган
дипломлари бўйича мутахассислиги юзасидан
етарли даражада малака ва амалий
кўникмаларга эга эмаслигидир. Ўзбекистон олий таълим тизимини ўрганган
БМТнинг Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича қўмитаси ва DGP Research &
Consulting экспертларининг хулосаларига кўра, кадрлар тайёрлаш жараёнида
назарий билимлар, амалий кўникмалар ва малакалар эгаллашда жиддий муам
-
молар мавжуд. Хусусан, экспертларнинг фикрича, талабаларнинг ишлаб чиқариш
амалиёти самарали ташкил этилмаганлиги боис битирувчиларнинг муайян қисми
ишга жойлашганларидан кейин хизмат жойларида мутахассисликлари бўйича ўз
малака ва кўникмаларини қўшимча равишда ўзлаштиришга мажбур бўлмоқдалар.
Шунингдек, экспертларнинг таъкидлашича, бундай салбий ҳолатларнинг
юзага келишига таълим сифати устидан назорат механизмларининг самарасиз
-
лиги, олий таълимда малакали педагогик ва бошқарув кадрларининг танқислиги,
хорижнинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг суст ташкил
қилинганлиги
кабилар сабаб бўлмоқда. Бунинг оқибатида, кўпинча, олий ўқув
юртлари битирувчилари ўз мутахассисликлари бўйича юзаки билимга эга
бўладилар, чуқур назарий билим эгалари эса уларни амалиётда қўллай
олмайдилар.
Ушбу соҳадаги яна бир муаммо сифатида олий ўқув юртлари ўз
битирувчиларининг кейинги тақдири билан қизиқишдан манфаатдор эмаслигини
кўрсатиш мумкин. Аслида, битирувчининг тез ва сифатли ишга жойлашиш
даражаси муайян олий ўқув юртининг самарадорлигини белгиловчи асосий омил
бўлиши лозим. Ривожланган мамлакатларда абитуриентлар бирон
-
бир универ
-
ситет ва дастурни танлашлари учун асосий кўрсаткичи (индикатори
)
битирувчи
-
ларнинг ишга жойлашиш статистикаси ҳисобланади. Бунда битирувчиларни
қанчалик
тез ва нуфузли ишга жойлашганликлари битирувчилар сифатини
белгилаб берадиган асосий мезон сифатида эътироф этилади.
Ўз навбатида, таълим сифатини оширишда олий таълим ташкилотлари
ўртасида соғлом рақобатнинг бўлиши ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. ОТТ ўртасида
чинакам рақобат бўлиши учун бир хил йўналиш бўйича кадрлар тайёрлайдиган
университетлар кўпайиши керак. Башарти, айнан шу йўналишда кадр тайёрлай
-
диган ОТТ бўлмаса, монополист ОТТ ўз кўрсаткичларини яхшилашдан манфаатдор
бўлмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
140
Ушбу қайд этилган ҳолатлар олий таълим муассасида маркетинг ва
менежмент асосларини чуқур эгаллаган бозор иқтисодиёти, жамият ривожи
эҳтиёжларини англаган замонавий бошқарувчиларнинг ҳамда
таълимга
инновацион ёндашадиган педагог кадрларнинг етишмаслиги билан изоҳланади.
Олий таълим тизимини бошқаришни эркинлаштириш ва ушбу соҳада
хусусий таълимни жорий этиш заруратини мавжудлиги.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бозор муносабатларига ўтиш
муносабати билан олий ўқув юртлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида
олий таълимни бошқариш анча марказлашган ҳолда амалга оширилганлиги
маълум. Шу билан бирга, бозор муносабатларининг босқичма
-
босқич чуқурлашиб
бориши баробарида юқори турувчи назорат
органларининг олий ўқув юртлари
фаолиятига тез
-
тез аралашуви ва бу муассасаларда тегишли ваколатларнинг
етарли эмаслиги каби омиллар олий таълим сифатига салбий таъсир кўрсата
бошлади.
Бинобарин, жамият ҳаётининг барча соҳаларида ўзгаришлар ва ислоҳотлар
ривожланиш суръатлари тобора ошиб бораётган бугунги кунда олий таълим
ташкилотлари қарорлар қабул қилишда мустақил бўлишлари ва вазиятга қараб
тезкор ҳаракат қилишлари талаб этилади. Улар иқтисодиёт ва бизнес
эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори даражада ташкиллаша олиш лаёқатига
эга бўлишга интилишлари лозим бўлади. Шу нуқтаи назардан олий таълим
ташкилотларининг ваколатлари жиддий кенгайтирилиши зарур. Энг аввало, олий
таълим ташкилотларига корпоратив бошқарув ва академик мустақиллик прин
-
циплари асосида уларнинг фаолиятини таъминлайдиган ваколатларни бериш
керак бўлади.
Бугунги кунда олий таълим тизимига хусусий секторнинг кириши ва
таълимнинг тижоратлашиши қатъий чегараланган. Мавжуд олий таълим
ташкилотлари аксарият ҳолларда монопол мавқега эга ва улар ривожланишни
хоҳлашмайди.
Агар хусусий олий таълим ташкилотлари ташкил этилса, уларга малакали
профессор
-
ўқитувчиларни ўтиши кузатилиши табиий. Мисол учун, бугунги кунда
қўшни
Қозоғистон Республикасида 60 та давлатга қарашли олий таълим
муассалари мавжуд бўлса, 71 та хусусий олий таълим ташкилотлари фаолият
юритмоқда. Соҳалараро рақобат муҳити яратилган.
АҚШ университетлари дунёда энг кучли рақобат шароитида ўз фаолиятини
кўрсатмоқда. Шанхай рейтингига кўра, дунёнинг 30 та энг рейтинги баланд
университетларининг 22 таси, 100 та энг машҳур университетнинг 51 таси АҚШ
ҳудудида фаолият юритади.
Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришга молиявий ресурсларнинг
чекланганлиги, аксарият ҳолларда хусусий секторни жалб қилишнинг оқсаши,
маъмурий
-
буйруқбозлик элементларини ўзида сақлаб қолган тизим томонидан
тартибга солишнинг мавжуд модели ҳам тўсқинлик қилмоқда.
Олий таълим соҳасини тартибга солишда Вазирлар Маҳкамаси ва Олий ва
ўрта
-
махсус таълим вазирлигининг ваколатлари юқорилиги, мазкур органлар
томонидан ташкилий
-
молиявий ва таълим фаолияти йўналишларининг барчаси
белгилаб берилиши бу соҳани ривожлантириш учун шароит берилмагани ҳолда
улар ўртасидаги рақобатни йўққа чиқаради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
141
Профессор
-
ўқитувчилар меҳнат фаолиятига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш,
тўлов
-
контракт шартнома асосида талабаларни ўқишга қабул қилиш квоталари,
ҳақ миқдори давлат томонидан тўлиқ белгилаб берилади. Янги йўналишдаги
бакалавриат ва магистратура мутахассисликларини жорий этишни асослашнинг
мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён эканлигини алоҳида қайд этиш зарур.
Олий таълим ташкилотлари Бошқарув Кенгашлари таркибий ўзгартириш
-
ларни ҳам амалга оширишга тўлиқ ҳақли эмаслиги, соҳа бўйича вазирлик ва
идоралар томонидан фаолиятига аралашиш, таркибий тармоқларнинг сони
иерархик тартибда белгиланиши меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф эҳтиёжини
аниқлаш имкониятини чеклайди.
Ўзбекистонда олий таълим тизимини хусусийлаштириш заруратини
қуйидагилар
билан асослаш мумкин:
–
Давлат раҳбари томонидан давлат ва жамиятни ривожлантиришда
хусусий
секторни кенгроқ жалб қилишга кенг имконият яратиш асосий мақсад қилинган
даврда давлат таълим ташкилотларида хусусийташтириш жараёнларини бошлаш;
–
Топ
-
1000 таликка кирган таълим ташкилотларининг аксарияти хусусий
университетларидир. Улар ўз рейтингини сақлаб
қолиш ва ошириш учун сифатли
кадрни меҳнат бозорига олиб чиқиш учун курашади;
–
хусусий таълимнинг ортиши соғлом рақобатни юзага келтиради ҳамда
таълим сифатига алоҳида эътибор берилади;
–
хусусий таълимда сифатни таъминлаш учун малакали,
рақобатбардош,
хорижий тилларни ўзлаштирган, профессор
-
ўқитувчилар таркиби шаклланишига
ҳаракат
қилинади, бу эса, ўз навбатида, ижтимоий ва иқтисодий кафолатларни
яхшилашга,
хорижий
давлатлардаги
юқори
малакали
профессорларни
мамлакатимизга жалб қилишга имконият яратади;
–
Олий таълим ташкилотларидаги иш берувчилар ҳам номзоднинг дипломи
-
дан кўра унинг билим ва савиясига эътибор бериши, таниш
-
билишчиликнинг
олдини олиш имкони мавжуд бўлади, бу эса, ўз навбатида, таҳсил олувчи
талабанинг ҳеч ким томонидан «мажбуран» таълимга жалб қилиниши шарт
бўлмайди;
–
Сингапур тажрибасидан келиб чиққан ҳолда инсон ресурсидан яхшироқ
фойдаланиш мамлакат иқтисодиётини янада яхшироқ ривожлантиради. Бу эса
таълимни ривожлантириш унга қулайлик ва озодликни ҳадя қилиш баробарида
хусусий секторнинг давлат секторидан кўра доимо сифатлироқ ишлашини
исботлайди.
–
давлат олий таълим ташкилотларини тўлиқ хусусийлаштириш талаб
-
таклиф мувозанатини тўлиқ таъминлайди ва аниқлаштиради.
Хусусий олий ўқув юртларини ташкил этишда қонунчиликдаги
чекловлар.
Амалдаги қонунчиликда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш
соҳаси билан боғлиқ қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғри
-
сида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 мартдаги 241
-
сонли “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги
фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида
белгилаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
Қонунининг
“Таълим ташкилотининг ҳуқуқий мақоми” деб номланган 29
-
модда
-
сига кўра, таълим муассасасини аккредитациялаш ваколатли давлат органи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
142
томонидан аттестацияга асосан
амалга оширилади. Таълим ташкилоти юридик
шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади. Нодавлат
таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган
тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс
ҳуқуқлари
ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат бюджет маблағи етарли бўлмаган ҳамда олий маълумотга талаб
ортиб бораётган ва таклиф етарли бўлмаган ҳозирги шароитда давлат таълим
ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ва хусусий таълим секторининг
ривожланиши рақобатга йўл очади. Бироқ бизда рақобатни ривожлантириш
таълим соҳасидаги миллий дастурининг асосий мақсадларидан бири бўлса
-
да,
Ўзбекистонда бугунги кунда 14 та хусусий олий таълим ташкилоти рўйхатдан
ўтган халос.
Бунинг оқибатида бир
-
бирига боғлиқ бўлган салбий муаммоларнинг
занжири шаклланмоқда: амалдаги қонунчиликда лицензия олиш учун, албатта,
хўжалик юритувчи
субъект бўлиш лозимлиги, аммо қонун бўйича таълим соҳасида
унга аккредитациядан кейин эга бўлиши белгиланган. Аккредитацияни эса
таълим сифати белгиланган стандартлар ва талабларга жавоб беришини
исботлаш лозим бўлган жараёнлар тугаганидан сўнг олиш мумкин.
Юқорида қайд этиб ўтилган қонун ва қарорнинг мазмунидан олий таълим
соҳасида хусусийлик асосида ўқув юртини ташкил қилишга тўсқинлик йўқдай
бўлиб кўринса
-
да, бугунги кунда мамлакатимизда бундай шаклдаги бор
-
йўғи
10 дан ортиқ ўқув муассасаси ташкил этилган
.
Лекин мактабгача таълим ва ўрта таълим босқичларида нодавлат ўқув
муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241
-
сонли “Нодавлат таълим
хизматлари
кўрсатиш
соҳасидаги
фаолиятни
лицензиялаш
тартибини
такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида ҳамда бошқа ҳужжатларда хусусий
таълим муасасасини очиш, унинг қандай мақомдаги юридик шахс сифатида
фаолият юритиши (акционерлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият,
тижорий юридик шахслар бирлашмалари ва бошқалар) каби масалалар аниқ ўз
ифодасини топмаган.
Хусусий олий ўқув юртларини ташкил этиш борасида аниқ қонунчилик
базасининг етарли даражада эмаслиги таълим ташкилотларини ташкил этиш
Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кириши
туфайли лицензия олишни
сўраб Вазирлар Маҳкамаси ва Таълимни назорат қилиш инспекциясига қилинган
мурожаатларни кўриб чиқиш масаласи қийинлигича қолиб кетмоқда.
Олий таълим ташкилотини бошқаришга замонавий таълим менедж
-
ментини чуқур эгаллаган кадрларни кўпроқ жалб этиш зарурати.
Таъкидлаш ўринлики, замонавий таълим менеджменти амалиётини заиф
даражада билишлик олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлашнинг паст
даражада эканлигининг ички сабабларидан бири ҳисобланади. Олий таълим
ташкилотларининг кўпчилик раҳбарлари ходимларни бошқаришнинг замонавий
принциплари ҳақида етарли даражада бохабар эмаслар, улар кадрлар билан
ишлашда, асосан, қаттиқ маъмурий услубларга таянадилар, оқибатда, ижодий
тафаккурли шахслар ишдан бўшаб кетишади ва уларнинг ўрнини ташаббуссиз ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
143
кам малакали ўқитувчилар эгаллайди. Бундай аҳволда кадрларни танлаш, одатда,
қолоқ
усуллар асосида амалга оширилиб, асосий эътибор номзоднинг илмий
интеллектуал салоҳиятига эмас, балки
ижрочилик жиҳатига қаратилади. Бундай
ёндашув натижасида ўқув ва ўқув методик ишлар олиб боришнинг илғор халқаро
тажрибаси билан чуқур таниш бўлмаган педагог ходимлар таркиби
шакллантирилади.
А.
Ҳамидованинг
фикрича, “ОТТ томонидан таклиф этилган таълим хизмат
-
лари сифати аккредитация бўйича давлат органларининг расмий баҳолаш
ўтказиши асосида амалга оширилади. Битирувчиларнинг билим натижалари эса
иш берувчилар томонидан баҳоланади. Бироқ аниқлаш лозимки, қайси асосий
омиллар таълим жараёнига таъсир кўрсатади? Албатта, бу таълимни молия
-
лаштириш, қулай шароитларни яратиш, ОТТнинг юқори ривожланган ташкилий
таркибининг мавжудлиги, юқори даражада техник қуролланганлик ва бошқалар
ҳисобланади. Бироқ талабаларнинг юқори билим даражасини таъминловчи энг
муҳим аҳамиятли
ресурс –
педагогик кадрлар ҳисобланади”, деб қайд этган.
Шунингдек, Б.Қодиров: “Олий таълим муассасаларига педогог ходимларни
танлов асосида ишга қабул қилиш механизми ҳар доим тўлақонли ишламаёт
-
ганлиги, илмий кенгашларда ўтказилаётган танловлар,
овоз беришлар, муқобил
номзодларни шакллантириш кўп ҳолларда сунъий равишда ташкил этаётган
-
лигини” кўрсатган.
Олий таълим даргоҳларида билим бераётган педогогик ходимларнинг
касбий даражаси, маҳорати, малакаси ва бошқа омиллари битирувчилар билимини
бахолаш даражасини аниқлайди.
Профессор О.Мусурмонованинг фикрича, “Педагог кадрлар креатив бўлиши,
бу унинг ўз фаолиятига инновацион ёндашувлари билан шаклланиши,
ташаббускорлик, самарали мулоқот, юксак сиёсий ва ижимоий мавқе, олдиндан
кўра олиш интуицияси ривожланганлиги ва ташкилот фаолиятининг қаерга
йўналишини тезда пайқаб олиш билан характерланиши” билан тавсифланишини
кўрсатган.
Шу сабабли ҳам таълим ташкилотлари педагогик ходимларнинг ролини
ошириши ва уларни самарали бошқариш усулларини такомиллаштириши зарур.
Шундай экан, бу ҳолат ўқув юртларининг барча фаолият турлари билан
чамбарчас боғлиқдир. ОТТда педагогик кадрларни бошқариш сифатини таъмин
-
лашга эътиборни қаратиш, улар билан ўзаро алоқадорлик самарадорлигини
ошириш ҳамда фаолият натижаларидан манфаатдорлигини таъминлаш зарур.
Бунда хусусий олий таълим ташкилотларининг ташкил этилиши маълум даражада
педагог ходимлар ўртасида соғлом рақобатни юзага келтиради. Зеро, юқори иш
ҳақи
тўланадиган, таълим бериш учун кенг шароитлар яратилган ва замонавий
инновацион хусусий таълим муассасасида ишлаш учун педагоглар ҳам тегишли
билим ва малака компетенцияларига эга бўлишлари керак бўлади.
Олий таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиб ва асосларини
янада такомиллаштиришнинг зарурлиги.
Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат олий таълим ташкилотларини молия
-
лаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2021 йилдаги
“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
61-
сонли Қарори асосида амалга оширилаётган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
144
бўлса
-
да, Ўзбекистонда давлат бюджетидан ҳар бир талабага тўғри келувчи
харажат бошқа давлатларга қараганда анча паст даражани ташкил этади. Масалан,
Туркияга нисбатан 3 марта, Малайзияга нисбатан 7 марта кам. 2021 йилдан бери
олий таълимни молиялаштиришнинг умумий миқдорида давлат ғазнасидан
харажатлар 60 фоиздан 35 фоизача камайди. Давлат харажатлари камайиши билан
олий ўқув юртлари кўпроқ таълим учун тўловлар ҳисобига молиялаштиришга
ўтмоқда.
Бундан ташқари, мазкур Қарорнинг 5
-
бандида молиявий мустақиллик
берилаётган давлат олий таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлган
бюджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланиши қайд этилган
бўлиб, бу эса биз айтаётган молиявий мустақилликни йўққа чиқаради.
Сабаби, агарда таълим ташкилоти бюджетдан маблағ олувчи бўлса, унинг
молиявий мустақиллиги хақида асос сўроқ остида қолади.
Ўзбекистонда олий таълимни хусусий молиялаш даражаси (60 фоиз) АҚШга
нисбатан (57 фоиз) ва Буюк Британияга нисбатан (52 фоиз) ҳам юқори. Баъзи
ривожланган давлатларда олий таълимни молиялаштириш 30
-
40 фоизни ташкил
қилади.
Ўзбекистонда эса молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилот
-
ларида эса қабул қилинаётган талабалар сонининг ортиши, балки табақалаш
-
тирилган тўлов
-
контракт тизими жорий этилиши билан ҳам
қопланмоқда.
Бироқ табақалаштирилган тўлов
-
контракт тизимида супер контракт ёки
гиперконтракт орқали молиявий ресурсларни ошириш мумкин бўлса
-
да,
имтиҳонларда белгиланган балларни тўплай олмаган ёки умуман балл олмаган
абитуриентларнинг талаба бўлиши, келажакда сифатсиз кадрларнинг етишиб
чиқишига ва таълим ташкилоти имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, олий ўқув юртларидаги таълимни тўлов
-
контракт асосида
белгилашнинг давлат томонидан минимал ва максимал миқдорлари белгилаб
берилиши ва маблағларнинг молия ва ғазна бўлимлари рухсатисиз бир сўмини
хам ишлата олмаслиги олий ўқув юртларининг молиявий ресурсларидан
фойдаланиш имкониятларини чеклайди.
Айрим ривожланган мамлакатларда ЯИМга нисбатан 2
-
3 фоиз атрофидаги
давлат бюджети харажатлари катта рақамлардаги олий таълим билан қамров
даражасини кўрсатиб беради. Бунинг сабаби эса хусусий манбалардан самарали
фойдаланиш миқёсининг сезиларли эканлиги билан изоҳланади.
Албатта, бу фикрни асосли деб айтиш жоиз. Таълим ташкилоти
томонидан
тўлиқ молиявий мустақилликни таъминлаш учун контракт тизимидан ташқари
ноанъанавий молиявий ресурсларни жалб этиш йўлларини излаш лозим.
Дунёдаги таълим тизими жуда тараққий этган АҚШ ва Буюк Британия каби
давлатларда эндаумент
-
инвестиция фонди орқали маблағ жалб этиш билан олий
ўқув юртларининг молиявий мустақиллигини таъминлашга ҳаракат қилинади.
Бунинг ижобий томони бу маблағлар, асосан, хайрия мақсадларида бўлади
ва турли хил солиқлардан озод этилган бўлиб, олий ўқув юртларининг барқарор
молиявий мустақиллигини таъминлайди.
С.
Кульпиннинг фикрича, эндаумент
-
инвестиция фонди “бу университет
-
ларнинг давлатдан катта мустақиллик ва автономия йўлидан боришга ҳаракат
қилаётганининг
натижасидир. Мамлакат иқтисодиётининг капиталлашуви
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
145
университетларнинг янги даромад моддаларини излашга ундайди. Баъзи
экспертлар фонд маблағларини давлат харажатларининг ўсиши ва ижтимоий
соҳани тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлмаган ижтимоий инвестициялар
институтлари деб билишади”.
Гарвард университети эндаументи қадимий фондлардан бири бўлиб,
дастлабки хайрияни 1649 йилда ўз битирувчиларидан ер участкаси кўринишида
олган бўлса, 2021 йил июнь ҳолатига кўра, фонднинг маблағлари миқдори
53,2 млрд долларга баҳоланаётган бўлса, 2021 молия йилининг ўзида 10 миллиард
доллардан даромад қилган ва унинг тарихидаги энг катта ўсишни қайд этган
ҳамда бу дунёдаги энг йирик академик асос ҳисобланади.
Мазкур маблағлари профессор
-
ўқитувчиларнинг иқтсиодий
-
ижтимоий
кафолатларига, университетнинг моддий
-
техник базасини ривожлантиришга,
Гарвард университетида техник ва кўмакчи ходим сифатида ишлаётган
талабаларнинг ойлик маошларига ва бошқа фаолиятларга сарф қилинади.
Ню
-
Жерси коллежи жамғармаси июнь ойидаги якунланган йилда
30 фоизга
ўсди ва 22.7 миллиардга, ЙЕЛ университети сармоясининг белгиланган
рентабеллиги 11,5 фоизга етди ва унинг фонд маблағлари 42,3 миллиард
долларга
баҳоланди.
Олий таълим ташкилотлари шунга ўхшаш фондларни ташкил қилиш учун,
биринчи навбатда, малакали топ
-
менеджерларни жалб қилиши, натижада эса
йиллик даромаднинг 50
-6
0 фоизини белгилаши мумкин.
Эндаумент
-
фондларини ташкил қилиш таълим сифатини оширишда беқиёс
аҳамият касб этади. Айрим ҳолларда битирувчилар фаолиятининг кейинги
муваффақиятлари билан белгиланади.
Маълум бир вақт ўтганидан сўнг, ҳаётда муваффақиятга эришган
битирувчилар ўз маблағларидан таълим олган ўқув юртларига хайрия қилиб,
фонд маблағларини ошишига ва таълимнинг ривожланишига ҳисса қўшадилар.
Ўзбекистонда олий ўқув юртлари учун маблағларни яратиш динамикаси
жуда хилма
-
хилдир, бу, биринчи навбатда, уларни яратиш ва ривожлантиришнинг
баъзи муаммоларини ҳал этиш орқали жахон таълим тизимига интеграция
-
лашувни тезлаштиради.
Булар донорлар ва фуқароларнинг менталитетида хайрия ва хайр
-
эҳсон
қадриятларининг, хайр
-
эҳсон учун мотивация воситаларининг ривожлан
-
маганлиги, ҳомийлар учун етарли солиқ имтиёзларнинг етишмаслиги, маблағ
йиғиш воситаларининг ривожланмаганлиги, университетларнинг юқори
даражадаги бошқарувига қизиқмасликдир. Мана шуларни бартараф этиш орқали
топ
-
1000 университетлар қаторига қўшилиш мумкин. Чунки жаҳон амалиётида
олий ўқув юртлари рейтингини тузишда эндаументга тушумлар мезони муҳим
кўрсаткич сифатида қўлланилади.
Айниқса, айрим лавозимларни (масалан, магистратура бўлим бошлиғи)
мавжуд талабалар сони билан боғланганлиги ишни тўғри ташкил
қилишга салбий
таъсир кўрсатмоқда. Агар талабалар сони магистратура бўлим бошлиғи
лавозимини жорий қилиш учун етарли бўлмаса, унда ушбу лавозимга
0,5 ставкага ходимга ишга олиниши лозимлигига оид қонуности ҳужжатларни
мавжудлиги бугунги кун талабларига мутлақо тўри келмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
146
Олий таълим тизимини ташкил қилиш бўйича айрим ривожланган
давлатлар тажрибаси.
Олий таълимни, айниқса, хусусий олий таълимни ташкил
этиш борасида жаҳонда катта ижобий тажриба тўпланган. Мамлакатимизда олий
хусусий таълимни ташкил этиш ва ривожлантиришда хорижий давлатларнинг
илғор тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Япония.
Бу мамлакатдаги таълим тизими ҳукуматнинг юқори даражадаги
таълим соҳасига эътибори натижасида ривожланиб бормоқда.
1996 йилда Бош вазир Хашимото томонидан туб умуммиллий ислоҳотлар
бошланиши 2001–2003 йиллар давомида вазирликлар ва идораларни тубдан
қайта ташкил этиш ва тартибга солишга олиб келди. Ушбу ислоҳот доирасида
автоном бошқаришни институционализация қилиш учун "мустақил маъмурий
муассаса" тизими
жорий этилди. Вазирликлар таркибида ташкил этилган илмий
-
тадқиқот институтларининг аксарияти 2001 йил апрель ойида ажралиб чиқди ва
мустақил маъмурий муассасаларга айлантирилди.
Ушбу ислоҳотлар муаллифларининг фикрича, нафақат олий ўқув юрти ўз
дипломининг сифати учун масъулиятини оширади, балки раҳбариятни фаннинг
бизнес билан алоқаларини йўлга қўйишга йўналтирилган фаолиятини
кучайтиришга ундайди. Корпорациялар ўз дастурлари ва ўқув режаларини
яратишлари, ўз университетининг ихтисослашувини белгилашлари,
эркин
либераллаштириш ва диверсификациялаш сиёсати юритиш имкониятидан
тўлақонли фойдаланадилар.
Бугунги кунда ислоҳотлар натижасида Японияда меҳнатга қобилиятли
25-
65 ёшли аҳолининг 78,6 фоизи олий маълумотга эга бўлиб, бу ҳолат
мамлакатда ишлаб чиқариш юқори даражада автоматлаштирилганлиги ва у оддий
ишчилардан ҳам юқори даражадаги тайёргарлик талаб қилиши билан
тавсифланади. Япония мамлакатида 600 та университет, шу жумладан, 425 та
хусусий университет мавжуд бўлиб, уларда 2,5 млн. талаба таҳсил олмоқда.
Япониянинг олий таълим тизими ўзига хос бўлиб, сўнгги ўн йилликларда рўй
берган барча ўзгаришларга қарамасдан у жаҳондаги энг консерватив таълим
-
лигича қолмоқда. Айни пайтда таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали япон
жамиятини янгилаш рўй бермоқда.
Хитой.
Хитойда кўп босқичли олий таълим тизими шаклланган бўлиб,
охирги йилларда мамлакатда олий ўқув юртлари сони кескин кўпаймоқда. Бугунги
кунга келиб, Хитойда давлат университетларининг сони 2500 дан ортиб кетган.
Хитойда давлат ОТТлари билан бирга нодавлат таълим муассасалари ҳам фаолият
юритади. Жамоатчилик томонидан ташкил этилган нодавлат таълим
муассасалари давлат муассасалари фойдаланадиган ҳуқуқлардан бир хилда
фойдаланади. 1997 йилда ўтказилган аккредитация натижасида 1200 та нодавлат
ОТТдан атиги 21 таси давлат намунасидаги диплом бериш ҳуқуқини қўлга
киритди. Нодавлат ОТТларга ўқув адабиётларини ва мутахассисликлар йўналиш
-
ларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган. Уларнинг ўқув режалари ва дастур
-
лари маҳаллий иқтисодиётнинг эҳтиёжларига йўналтирилган бўлиб, давлат
ОТТлари қамраб олмаган бўшлиқни тўлдиришни мақсад қилиб қўйган.
Хитойда ўқиш учун ҳамма пул тўлаши шарт, стипендиялар тизими амал
қилади. Олий ўқув юртлари битирувчилари мустақил равишда ишга жойлаша
-
дилар ёки аспирантурага кирадилар.
Хитой олий ўқув юрти ўз талабаларини ўқиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
147
ва стажировка учун чет элга жўнатиши мумкин. Олий таълим кўлами бўйича
Хитой жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди ва олий таълим сифати бўйича халқаро
рейтингларда Хитойнинг ўнлаб университетлари муносиб ўрин эгаллаган.
Британиянинг “
The Times
”
журналининг 2009 йилдаги сўнгги рейтингида
Хитойнинг олтита олий ўқув юрти жаҳондаги 200 та энг яхши университетлар
қаторидан
жой олган. Ушбу рўйхатда Пекин университети 52
-
ўринда турибди.
Таққослаш учун: МДУ бу рўйхатда 155
-
. Хитой бизнес мактабларининг нуфузи
ортди. Улардан энг яхшиси Шанхайнинг CEIBS мактаби бўлиб, у “
Financial Times
Executive
”
MBA Rankings бўйича 2009 йилда 100 энг яхши мактаб ичида 22
-
ўринни
эгаллади. 2006 йилда у 21
-
ўринда эди, 2001 йилда эса энг яхши юзталикка умуман
кирмаганди. Ислоҳотларнинг дастлабки беш йили давомида Хитой олий ўқув
юртларини давлат томонидан молиялаштириш икки мартадан ортиқроқ ўсди ва
йилига $10,4 млрд.га етди. Қўшимча харажатларнинг бир қисми хорижда
муваффақиятга эришган олимларни олиб келишга йўналтирилади: уларга ҳатто
америкаликлар ўлчови бўйича ҳам яхшигина маошлар таклиф қилинади ва
Ғарбдагидек
меҳнат шароитлари яратилган.
Хитойда хусусий олий таълим эгалари турли хил субъектлар бўлиб, улар ўз
ичига қуйидагиларни олади: собиқ ўқитувчилар, истеъфога чиққан амалдорлар,
тадбиркорлар; ижтимоий тузилмалар, масалан, сиёсий партиялар; корхоналар,
хусусий ОТТни ташкил этишда катта роль ўйнайдиган таълим гуруҳлари; давлат
ОТТ нинг филиаллари; бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ташкил этилган
ОТТлар.
Хусусий ОТТнинг молиялаштириш манбалари турлича: таълим учун
тўланадиган тўловлар ва бадаллар; ҳомийларнинг маблағлари; хайрия
ажратмалари; банк заёмлари; махсус давлат фондлари; хорижий инвестициялар;
тадбиркорликдан тушган даромадлар ва бошқа
манбалар.
ОТТ давлатдан катта молиявий ёрдам олмаганлиги боис Хитойда хайрия
қилиш
маданияти унча ривожланмаган, шу туфайли кўпчилик коллеж ва
университетлар таълим учун жуда катта маблағ тўлайдиган талаба учун ўзаро
рақобатлашиб, шу тариқа таълим хизматлари бозорини бошқарадилар.
Корея.
Корейс олий таълими бир вақтнинг ўзида ҳам барчага тенг ва
нуфузли ҳисобланади. Бир томондан, ҳукумат олий таълим олиш учун “тенг
имкониятлар” сиёсатини онгли равишда ва изчил амалга оширмоқда, иккинчи
томондан, корейс олий ўқув юртлари аниқ иерархик пирамидани ҳосил қилиб,
унда турли университетлар дипломларининг “баҳоланиши” турлича бўлиши
мумкин. Бундай мувозанатлаштирилган ва пухта ўйланган сиёсат ўзининг ижобий
самараларини берди. 2005 йилга келиб Жанубий Кореяда 25
-3
4 ёшли киши
-
ларнинг 97 фоизи олий маълумотга эга эдилар. Таққослаш учун, 1960 йилларда
Жанубий Кореянинг миллий даромади Мексика ва Жанубий Америка мамлакат
-
ларининг миллий даромадидан паст эди, таълим малакаланиши бўйича эса
Жанубий Корея Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ташкилотининг
30 мамлакати рейтингида энг қолоқ мамлакатлар қаторида эди. Эришилган
муваффақият шундан иборатки, мамлакат ўз аҳолисининг таълимга бўлган
муносабатини ўзгартиришга ва талабнинг ўсишига мос тарзда жавоб бера олишга
эришди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
148
Кореяда олий таълим икки категорияли икки гуруҳга бўлинади: оммавий
ёки хусусий ўқув юртлари ва касбий таълим муассасаси(коллежларга ўхшаш) ва
университетлар. Айни пайтда бу давлатда университетлар ўз мақоми ва рейтинги
бўйича бир
-
биридан кескин фарқ қилади, бир университет дипломи бошқа
университет дипломига нисбатан битирувчи олдида кўпроқ имкониятлар очиши
мумкин. Университет нуфузи унинг молиялаштириш мақомига эмас (хусусийми ё
оммавий), балки ОТТнинг илмий салоҳияти ва ўқув дастурлари сифатига боғлиқ
бўлади. Кореянинг давлат университетлари хусусий ОТТлардан фақат ўқув курси
қиймати билангина фарқланади, масалан, давлат университетида бакалавр
дипломини олиш қиймати хусусий таълим муассасасига нисбатан 2 баравар арзон
бўлиши мумкин.
Ҳозирги
кунда Корея Республикасида фаолият олиб бораётган 419 олий ўқув
юртлари (ундан 24 тасигина давлатга тегишли) маълум бир “иерархик
пирамида”ни ташкил этади, абитуриент ўқишга кирмоқчи бўлганда ушбу
иерархияда тегишли университетнинг тутган ўрнига эътибор қаратади. Гарчи
барча университетлар Таълим вазирлиги томонидан назорат қилиниб турилса
-
да
ва ҳар бир университетнинг ўз ўқув режалари ва шаклланган таълим бериш
кўникмалари мавжуд бўлса
-
да, Кореяда айнан қайси университетни тугатганлик
муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, “яхши” университет дипломи ўз эгасига ишга
жойлашишда, кейинчалик лавозими кўтарилишида, ҳатто шахсий ҳаётини
қуришда
ҳам салмоқли роль ўйнайди.
Расман Кореяда олий таълим ташкилотларининг 5 типи мавжуд бўлиб, улар
қуйидагилардир: университетлар, коллежлар, педагогик институтлар, кундузги ва
сиртқи университетлар. Бундан ташқари, яққол ҳарбий ёки диний йўналишга эга
бўлган ўқув массасалари ҳам мавжуд.
Сингапур.
2020 йилдаги The Legatum Prosperity Index маълумотларига кўра,
Сингапур давлати таълим сифати бўйича дунёда биринчи ўринда эканлигини
кўриш мумкин.
Сингапурда ўқитувчилар давлат хизматчиси ҳисобланиши ва таълим
вазирлиги бюджети Мудофаа вазирлигидан кейин иккинчи ўринда (ЯИМнинг 5%)
туради. Мазкур давлатда ҳар йили таълим соҳасига тахминан
12,9 миллиард
доллар сарфланиб, давлат умумий бюджетининг (68,6 миллиард доллар) 18,7%
ини ташкил қилади. Мамлакатда аҳолининг саводхонлик даражаси 96% ни ташкил
қилади
.
Сингапур таълим тизими нолдан яратилган ва 45 йил ичида юқори
кўрсаткичга эришган. Сингапур таълим инфратузилмаси ихчам ва мукаммал
мамлакат иқтисодиётининг таркибига интеграция қилинган. Ҳозирги вақтда
давлат иқтисодий гигант ҳисобланади. Бу иш билан таъминлаш масалаларини
тўлиқ ҳал қиладиган, ишлаб чиқариш суръати ва фуқаролар фаровонлигини
оширадиган кўп миллатли компанияларни жалб қилиш билан боғлиқ эди.
Сингапур таълим тизимининг муваффақиятли ривожланишининг асосий
жиҳати шундаки, аҳолининг сифатли таркиби иқтисодий ривожланишда кескин
ютуқ учун ишлатилган ягона ресурс эди. Билимга асосланган иқтисодиётга
эътибор қаратилди, шу сабабли таълим соҳасини доимий ривожлантириш ва
модернизация қилиш мавжуд.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
149
Бугунги кунда Сингапурда 34 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда
900 мингга яқин талаба таҳсил олади.
Сингапур фуқароларини хорижий университетларда ўқитиш шартлари ҳам
қонун билан тартибга солинади, яъни грантлар ва стипендиялар бериш шартлари
белгиланади. Ушбу қарор иқтисодиётни модернизация қилиш ва унинг
рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, жаҳон тажрибасини мамлакатда
рағбатлантириш ва мослаштириш мақсадида қабул қилинди.
Шуни таъкидлаш керакки, дунё мамлакатларининг учдан бир қисми (34%)
давлат бюджетининг 1% дан камини 23 ёшдан ошган одамлар учун таълимга
сарфлайди. Сингапур тажрибасини шу нуқтаи назардан ҳисобга олган ҳолда, қисқа
вақт ичида у ахборот
-
коммуникация технологиялари, шунингдек, таълим соҳасида
етакчи бўлишга муваффақ бўлганлигини таъкидлаймиз. Албатта, Сингапурнинг
иқтисодий ўсишини таъминлаган асосий омиллардан бири экспорт йўналиши,
хорижий инвесторларни жалб
қилиш, неолиберализм ва коррупцияга қарши
кураш йўналиши, шунингдек, давлатнинг барқарор иқтисодий ривожланишга
ўтишини таъминлайдиган таълим ислоҳоти.
Ўзбекистонда хорижий давлатлар университетларининг филиалларини
очиш бўйича мавжуд амалиёт ва уни такомиллаштириш масалалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги
“Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги 620
-
сонли Қарорига асосан, хорижий
университетлар битирувчиларининг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши
механизмига айрим ўзгаришлар киритилди.
Унга асосан, битирувчининг хорижий давлатларда таълим олганлик
тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш қуйидаги ҳолларда тўғридан
-
тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади, башарти таълим халқаро тан
олинган ташкилотларнинг олий таълим ташкилотлари рейтингида биринчи
1000 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда
Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган
таълим муассасаларида олинган бўлса. Бу билан, ўз навбатида, хорижий
давлатлардаги университетларнинг ўзбекистонлик битирувчилари кўп йиллардан
буён дуч келаётган жиддий муаммо бартараф этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг
қўшма қарори билан шундай ОТТлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга кўра, учта
халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди. Булар
:
1) QS
–
Quacquarelli Symonds;
2) ARWU
–
The Academic Ranking of World Universities;
3) THE
–
Times Higher Education.
Мазкур
ўзгартишлардан
келиб
чиққан
ҳолда
юқоридаги
рейтинглардаги
дастлабки
1000
та
университетларига
Ўзбекистонда
ўз
филиалларини
очиш
,
процедурани
либераллаштириш
таклиф
қилинади
.
Дастлаб
бугунги
кунда
хорижий
давлатлар
университетларини
очиш
бўйича
амалдаги
тартибга
эътибор
қаратиш
зарур
.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
билим олиш ҳуқуқи давлат ва нодавлат таълим муассасаларида амалга
оширилиши белгиланган. Нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
150
Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган
пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш
ҳуқуқига
эга бўлади.
Бугунги кунда фаолият юритаётган 30 та хорижий университетларнинг
филиалларининг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ёки
Вазирлар Маҳкамасининг махсус Қарорига асосан ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикасида хорижий университет филиалларини ташкил
қилиш
ва олий таълим тизимига хорижий таълим хизматларини кўрсатувчи
корхоналарни жалб қилиш бўйича самарали механизм жорий этилмаган. Худди
шундай самарали механизмларни жорий қилган ва у ўз самарасини бераётган
давлат сифатида Малайзия, Хитой, Қатар, БАА ва Жанубий Корея республикасини
кўрсатиб ўтиш зарур.
Айниқса, Жанубий Кореяда хорижий давлатлар университетларининг ягона
мажмуасини яратиш ва мазкур соҳага инновацион ёндашилиб, Инчихон эркин
иқтисодий зонасида Глобал университетлар мажмуаси фаолият юритади. Инчихон
глобал университетлар мажмуаси Корея таълим тизимии инновацион
ривожлантириш, таълим, иқтисодиёт, саноат, маданият ва санъат соҳаларида янги
авлод етакчиларини тарбиялаш учун Корея ҳукумати ташаббуси билан ташкил
этилган лойиҳадир.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард доллар миқдорида
инвестиция киритилган. Ҳозирда
мазкур ҳудудда 10 га яқин хорижий давлат
университетларининг филиаллари, хусусан, Утах университети, Масон универ
-
ситети, Чент университети фаолият юритади. Мазкур лойиҳани амалга
оширишдан мақсад Инчиҳон шаҳрини дунёнинг етакчи инновацион шаҳарларидан
бўлган Сингапур ва Дубай каби шаҳарлар қаторига қўшишдан иборат.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, бугунги кунда хорижий давлатларнинг
нуфузли университетлари учун бошқа давлатларнинг ҳудудида ўз филиалларини
очишдан кўзланган энг асосий мақсад тижорат
мақсади бўлиб, бу ривожланган
давлатларда таълимнинг бозор иқтисодиёти механизмларига тўлиқ ўтганлигини
англатади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий давлатлар университетларини очиш
учун қуйидаги ҳуқуқий моделлардан фойдаланиш мумкин:
1.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилинадиган таълим
ташкилотини масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил қилиб, мазкур
ташкил қилинган нотижорат ташкилоти хорижий давлат университети билан
комплекс тадбиркорлик шартномаси (франшизинг) шартномаси тузади. Мазкур
шаклдаги ҳамкорликнинг асосий шарти хорижий университетга кўрсатилган
таълим хизматлари учун ҳар ўқув йили якунида шартномада белгиланган аниқ
пул суммаси тўланади.
Мазкур шаклда ташкил қилинган университет филиаллари сифатида
Американинг Вебстер университети, Инҳа университети, Халқаро Вестминстер
университетларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу шаклдаги ҳамкорлик доирасида
хорижий давлат университети янги ташкил қилинган филиални тўлиқ ўқув ва
ўқув услубий қисми, яъни таълим сифати, ўқув дастурлари ва талаблари,
талабалар билимини баҳолаш, ўқув жараёнин мувофиқлаштириш ва
режалаштириш, ўқитувчиларни танлов асосида ишга олиш ҳамда уларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
151
малакасини ошириш, хорижий университет дипломини беришга жавоб беради. Шу
сабабли ўқув ишлари бўйича проректор ва декан лавозимига хорижий
университет вакили тайинланади. Ушбу шаклдаги ҳамкорлик доирасида
университетнинг эгаси уни ташкил қилган Ўзбекистон юридик шахс(лар)и
ҳисобланади. Шу сабабли янги ташкил қилинадиган университетнинг биноси ва
барча инфраструктура, моддий
-
техник таъминот ҳамда маркетинг хизмати
Ўзбекистон томонидан таъминланади.
Мазкур шаклда университетни ташкил қилишнинг салбий томони сифатида
хорижий ҳамкорнинг университет фаолиятида кўрилган зарар учун жавобгар
бўлмаслигидир. Барча иқтисодий таваккалчилик Ўзбекистон тарафи зиммасига
юклатилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам (кам миқдордаги абитуриентларнинг ўқишга
топширишидан қатъи назар) Ўзбекистон тарафи белгиланган қатъий суммани
хорижий университетга тўлашга мажбур.
2.
Хорижий давлат университети бир томондан ва Ўзбекистон тарафи
иккинчи томондан масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида қўшма корхона
ташкил қилиш. Ушбу амалиёт Ўзбекистон тажрибасида Тошкент шаҳрида
жойлашган Сингапур менеджментни ривожлантириш институти тажрибасида
мавжуд. Ушбу ҳолатда МЧЖ таъсисчилари белгиланган устав капиталини
киритган ҳолда университет филиалини очиш бўйича барча чора
-
тадбирларни
бирга амалга оширадилар ва фойда ҳамда зарар учун тенг миқдорда жавобгар
бўлади.
Ушбу ҳолатда хорижий давлат университетининг устав капиталини
шакллантириш бўйича ҳиссаси таълим сифати, ўқув дастурлари ва талаблари,
талабалар билимини баҳолаш, ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва
режалаштириш, ўқитувчиларни танлов асосида ишга олиш ҳамда уларнинг
малакасини ошириш, хорижий университет дипломини бериш
билан белгиланса,
Ўзбекистон тарафи университетнинг биноси ва барча инфраструктура, моддий
-
техник таъминот ҳамда маркетинг хизмати билан ўз ҳиссасини киритади. Ушбу
моделнинг салбий тарафи сифатида хорижий инвесторлар томонидан келгусида
университетни бошқариш
ҳуқуқини берувчи ҳиссасининг ошиши ва уни
бошқариш ҳамда
назорат қилишда Ўзбекистон тарафининг ваколатларининг
камайиши билан белгиланади. Бундан ташқари, қўшма корхона сифатида ташкил
қилинган
университет филиалига келгусида бошқа хорижий университетларни
жалб қилиш имконияти мавжуд эмас.
Ижобий тарафи сифатида ҳар йили аниқ белгиланган пул миқдорини
Ўзбекистон тарафи тўлашга мажбур бўлмайди. Тижорат таваккалчилиги
иштирокчилар ўртасида тенг тақсимланади. Университет филиалини бошқаришда
ҳар икки тараф тенг қатнашади ва буни МЧЖ бошқарув органи ҳал қилади.
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва
тавсиялар:
1.
Мамлакатимизда олий таълим соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича талаб ва
таклиф ўртасида номувофиқликнинг юзага келганлиги ва Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 41
-
моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ҳар
кимнинг билим олишга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли кафолатлаш мақсадида
давлат тасарруфидаги олий ўқув юртлари фаолиятини такомиллаштириш билан
бир қаторда, хусусий олий таълим ташкилотларини ташкил этишга жиддий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
152
эътибор қаратиш талаб этилмоқда. Бинобарин, дунёда олий таълим
ташкилотлари битувчиларининг учдан бир қисмини хусусий олий таълим
ташкилотларининг битирувчилари ташкил этади.
2.
Хусусий олий ўқув юртлари нафақат миллий кадрларни етиштириш,
балки турли соҳаларда тадқиқот олиб бориш, изланишлар натижаларини даромад
келтирувчи тармоқларга айлантириш, минглаб иш ўринларини яратиш ва олий
таълим соҳасида рақобат муҳитини юзага келтиришга хизмат қилади.
Энг эътиборлиси, хусусий олий ўқув юртлари фаолияти учун давлат
бюджетидан маблағ ажратиш шарт эмас. Барчаси хусусий тадбиркорлар,
муассислар, донорлар зиммасида бўлади. Олий ўқув юртларини молиялаштириш
-
нинг ноанъанавий методларни қўллаш, яъни эндаумент инвестицион фондларини
(бугунги кунда Европа мамлакатлари, хусусан, АҚШ ва Буюк Британияда таълим,
маданият ва ижтимоий соҳаларда ушбу фондлар кенг фаолият юритади.
Эндаумент фондларини бошқаришдан олинган маблағлар олий ўқув юртлари
бюджетининг 35
-
45% ини ташкил этади) ривожлантириш олий ўқув юртлари
моддий техника базасини кучайтиришга, молиявий мустақиллигини кенгай
-
тиришга ёрдам беради ва олий ўқув юртларини рейтингини тузишда эндаументга
тушумлар мезонидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда олий
ўқув юртларини рейтингини тузиш улар ўртасидаги
рақобат муҳитини баҳолаш, таълим сифат даражасини ошириш жаҳон таълим
тизимига интеграциялашувини кучайтирган бўлар эди. Олий ўқув юртлари
рейтингни қуйидаги баҳолаш мезонлари орқали ҳисоблаш ва мунтазам равишда
оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш лозим:
–
битирувчиларнинг ўртача ойлик маошлари миқдори;
–
битирувчиларнинг таълимга сарфлаган харажатларининг қопланганлиги;
–
ишга жойлашишлари ва лавозимининг кўтарилиши;
–
ўқитувчилар таркибида илмий даражага эга бўлган профессор
-
ўқитув
-
чилар улуши;
–
ўқиётган хорижий талабалар сони;
–
олий ўқув юртини молиялаштиришда эндаументнинг улуши.
3.
Мамлакатимизда хусусий олий ўқув юртларини ташкил этиш учун
тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш талаб этилади. Хусусан,
Фуқаролик кодекси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Нодавлат таълим хизматлари
кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш
тўғрисида”ги Низом ва бошқа бир қатор соҳага оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
-
ларда хусусий олий ўқув юртларининиг ҳуқуқий мақоми, уларни аккреди
-
тациялаш, молиялаштириш манбалари, ташкилий
-
ҳуқуқий шакли каби масалалар
ўзининг ҳуқуқий ечимини топиши керак.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунида
хорижий университет филиалларини очиш, уларнинг ташкилий
-
ҳуқуқий шакли ва
хусусий университетларни ташкил қилишнинг ўзига хослигини кўрсатиб ўтиш
зарур. Бундан ташқари, келгусида олий таълим тизимини бозор иқтисодиёти
механизмларига мослаштириш, давлат, хусусий ва хорижий университетларнинг
филиаллари ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини яратиш учун давлат олий
таълим ташкилотларини хусусийлаштириш таклиф қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
153
4.
Ҳудудлардаги
илмий
-
педагогик салоҳияти паст даражада бўлган
ОТТларни бир бирига қўшиб йириклаштириш орқали уларнинг моддий
-
техник
базасини кучайтириш ва тайёрланаётган мутахассисларнинг рақобатбардош
-
лигини оширишга эришиш мумкин.
5.
Соҳавий ва соҳалараро мутахассисликлар бўйича хусусий ОТТларни
ташкил этиш орқали таълим соҳасини тижоратлаштириш зарур. Бунда тижорат
ташкилотларига хусусий ОТТларни рўйхатдан ўтказишнинг ва таълим дастур
-
ларини аккредитациялашнинг, тижорат банклари томонидан таълим кредит
-
ларини ажратишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, тайёрлов курслари ва марказларнинг яхлит бир тизимини яратиш
ҳамда олий таълимда ўқитишнинг масофавий шаклларини жорий этиш зарур.
6.
Олий таълим ташкилотлари сони ва сифатини ошириш орқали қабул
сонини ошириш ҳамда босқичма
-
босқич қабул квоталарини бекор қилиш ҳамда
олий таълимга қабул қилинадиган талабалар сонини белгилашни таълим
муассасаларининг ўзи томонидан белгиланишига шароит яратиш лозим.
7.
Меҳнат бозори эҳтиёжларидан ва иқтисодиётнинг ривожланиш
суръатидан келиб чиқиб, олий таълимда ўқитиш сифатини оширишга бевосита иш
берувчилар ва кадрлар буюртмачиларини жалб қилиш тизимини бозор
конъюнктураси нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
8.
Хусусий ОТТларни ташкил этишда давлатнинг иштироки, асосан, улар
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва аккредитациялаш, таълим соҳасида
фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш билан чекланиши лозим.
Бунда хусусий ОТТлар ўз фаолиятларини меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб
чиқиб йўналтириши, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишдан мустақил
бўлишлари ва таълимга кўпроқ ижодий ёндашишлари мумкин бўлади.
9.
Хорижий давлатларнинг университетлари филиалларини очиш тарафлар
томонидан биргаликда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва хорижий
давлатларда фойдаланаётган таълим дастурларини мослаштириш имкониятини
беради. Агар Ўзбекистонда талабаларнинг хорижий давлатда жойлашган универ
-
ситетнинг таълим дастурлари билан тўғридан
-
тўғри ўқитилиши ҳам юридик ҳам
амалий жиҳатдан муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли
биргаликда таълим дастурларини 70% хорижий давлат, 30% миллий хусусият
аралашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
10.
Бугунги кунда хорижий университетлар филиалларини очишдаги
мавжуд тартиб ва уларнинг ташкилий
-
ҳуқуқий шаклини инобатга олган ҳолда,
халқаро тан олинган таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик
рўйхатига киритилган хорижий университетлар филиалларини очишда соддалаш
-
тирилган тартиботни жорий қилиш, шунингдек, уларга очилган давридан бошлаб
10 йил давомида турли солиқ имтиёзларини тақдим этиш мақсадга мувофиқ.
11.
ОТТ фаолияти ва ўқув дастурларини
белгилаб берувчи давлат таълим
стандартларини бекор қилиш таклиф қилинади. ОТТларга реал эҳтиёждан келиб
чиққан ҳолда ўз ўқув дастурлари ва таълим стандартларини мустақил белгилаш
ҳуқуқини
бериш зарур. Энг муҳим масала бу сифатли таълим. Шу боис ушбу
амалиётни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти
механизмлари асосида тартибга солиш зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
154
12.
Халқаро миқёсда етакчи нуфузга эга бўлган университетлар филиал
-
ларининг мажмуасидан иборат бўлган эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш ва
бу орқали Марказий Осиёда етакчи инновацион марказни ташкил этиш
мамлакатимизда илм
-
фанни ривожлантириш учун катта қадам қўйишга сабаб
бўлган бўлар эди. Шу сабабли Тошкент вилояти ҳудудида ўзида ишлаб чиқариш,
қайта
ишлаш ва таълим бериш жараёнларини қамраб олувчи хусусий
университетлар ёки хорижий университетлар филиалларини ташкил қилиш, олий
таълим тизимида
education hub
ташкил қилиш орқали ушбу ҳудудга эркин
иқтисодий зона мақомини бериш таклиф қилинади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
А.
Хамидова. Олий таълим тизимида таълим жараёни сифатини бошқариш
самарадорлигини ошириш. 04.09.2015 №7 (91)
-2015. http://www.biznes-daily.uz/.
2.
Қодиров
Б.Б., Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида кадрлар
тайёрлашнинг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
// Юр.фан док
дисс. Автореферат. –
Тошкент 2019 й., Б
-25.
3.
Мусурмонова
О.,
Креативлик
-
педогог
кадрлар
компетентлигини
белгиловчи муҳим индикатор сифатида. Олий таълим: муаммо ва ечимлар
-
Республика илмий
-
амалий конференция тўплами
.
–
Тошкент 2020 й., Б
. 27.
4.
Хўжаев
Ғ., Олий таълим муаммолари: таққос ва статистика. 03.07.2017
kun.uz/67316320?q=%2F67316320.
5.
Ташходжаев
М.М., Олий таълим тизимини молиялаштиришда давлатнинг
роли. // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
// Илмий
электрон журнал.
№2, март
-
апрель 2021 йил. –
Б
. 44.
6.
Кульпин
С.В., Эндаумент
-
фонды вузов: целесообразность, перспективы,
наилучшие практики. https://elar.urfu.ru/bitstream/10995/55508/1/978
-5-7996-
2231-2_059.pdf.
7.
Анвар Хўжаев, Сингапер туълим тизими: жахон
мароифида етакчи брендга
айланган
// https://isrs.uz/uz/maqolalar/singapur-talim-tizimi-zaon-maorifida-etakci-
brendga-ajlangan.
8.
Masahiro Horie & Yuko Kaneko, Independent Administrative Institution:
Innovation of Public Organizations in Japan, 2 Int'l J. Civ. Soc'y L. 52 (2004).
9.
Семенюк Н.В., Горощенова О.А. Образовательная система Сингапура.
Молодёжный вестник ИрГТУ Том 10 №2 2020 –С.–
164.
10.
Shao, Zhemin Yale's endowment reaches $42.3 billion, posting highest rate of
return since 2000. Yale Daily News (October 14, 2021).
11.
Ivy League Endowments 2015: Princeton University on Top as Harvard
Struggles with Low Investment Return". Retrieved June 26, 2020.
12.
Harvard
’
s Endowment Soars to $53.2 Billion, Reports 33.6% Returns". The
Crimson. 2021-10-14. Retrieved 2021-10-14.
13.
К.Ғозиев., Олий таълимни ташкил қилиш бўйича айрим ривожланган
давлатлар тажрибаси// Vol. 1 No.4 (2022) Б
-3-15.
14.
Қонун
хужжатлари миллий тўплами //
lex.uz.
15.
https://edu.uz/
16.
http://marifat.uz/marifat/ruknlar/olii-talim/1349.htm?cv=1.
17.
https://www.statista.com/statistics/1168605/largest-universities-in-the-uk/.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
155
18.
http://review.uz/ru/post/kolumnisti/kolumntist 12884.
19.
https://www.ibtimes.com/ivy-league-endowments-2015-princeton-
university-top-harvard-struggles-low-investment-2131005.
20.
https://tradingeconomics.com/japan/labor-force-with-advanced-education-
percent-of-total-wb-data.html#:~:text=Labor%20force%20with%20advanced%
20education%20(%25%20of%20total%20working%2Dage,compiled%20from%20offici
ally%20recognized%20sources.
21.
The legatum prosperity index 2020. Creating the Pathways from Poverty to
Prosperity. // URL https://www.prosperity.com/rankings.
22.
https://www.topuniversities.com.
