Авторы

  • Аббос Тешабоев
    Преподаватель Наманганского государственного университета

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp165-170

Ключевые слова:

махалля Стратегия действий Стратегия развития Нового Узбекистана сход граждан выборы аксакалов

Аннотация

В данной статье описаны правовые основы организации института махалли, его место и роль в обществе, а также внимание, уделяемое этому институту главой нашего государства.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The effectiveness of the organization of the activities of

assistant governors in the neighborhoods

Abbos TESHABOYEV

1

Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022

Received in revised form

20 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

15 August 2022

This article describes the legal framework for the

organization of the makhalla institute, its place, and role in

society, as well as the attention paid to this institute by the head

of our state.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp1

65-170

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

makhalla,

Action strategy,

Development Strategy of

New Uzbekistan,

citizens

assembly,

election of elders.

Ўзбекистонда маҳалла институти фаолиятини ташкил

этишнинг ҳуқуқий асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маҳалла,

Ҳаракатлар

стратегияси,

Янги Ўзбекистон

Тараққиёт стратегияси,

фуқаролар йиғини,

оқсоқоллар сайлови.

Ушбу мақолада маҳалла институти фаолиятини ташкил

этишнинг ҳуқуқий асослари, жамиятдаги ўрни ва роли

ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу институтга

берилаётган эътибор ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Правовые

основы

организации

деятельности

института махалли в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

махалля,

Стратегия действий,

Стратегия развития

Нового Узбекистана,

сход граждан, выборы

аксакалов.

В данной статье описаны правовые основы организации

института махалли, его место и роль в обществе, а также

внимание, уделяемое этому институту главой нашего

государства.

1

Teacher of Namangan State University


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

166

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат

қилиши

керак”, [1] –

дейди Президентимиз Ш.М.

Мирзиёев.

Маҳалла институти ўзини

-

ўзи бошқариш органи сифатида муайян ҳудуддаги

ижтимоий

-

сиёсий, маданий ва бошқа масалаларда мустақил фаолият

олиб борувчи

ижтимоий тузилмадир. Сўнгги йилларда мазкур институтга эътибор кучайди.
Аҳолининг барча муаммолари энди маҳалланинг ўзида ҳал этиладиган бўлди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ташкил этилди. Аҳоли билан
ишлашнинг “маҳаллабай”, “хонадонбай” тизими йўлга қўйилди [2].

Маҳалла, ҳақиқатан ҳам, жамиятимизнинг энг халқчил институти

ҳисобланади. Бу маскандаги оила аталмиш қўрғонларда мамлакатимиз тарақ

-

қиётини

ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланмиш инсон зоти шаклланиб, катта

ҳаётга қадам қўяди. Бу жойларда фаолият кўрсатаётган таълим

-

тарбия, шифо

муассасалари тобора замонавийлашиб, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик
субъектлари кўпайиб, маҳаллаларнинг инфратузилмалари ривожланиб бораётир [3].

Президент фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол

маҳалла йили” давлат дастурида маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга
қаратилган ва янгиланган “Фуқароларнинг ўзини

-

ўзи бошқариш органлари

тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилаб берилган. Ва унинг қабул
қилиниши, сўзсиз, маҳалланинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаб,
самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Республикада фуқароларнинг ўз

-

ўзини бошқариш органлари фаолияти

самарадорлигини ошириш, ўз

-

ўзини бошқариш органларини аҳолига яқинлаш

-

тириш, жамият ҳаётида маҳалланинг ролини кучайтириш ва фуқаролар
йиғинларининг умумий манфаатларини аҳоли

турмуш сифатини оширишга

қаратилган халқ тузилмаси сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда

. 2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан

-

тириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳалланинг ролини кучайтириш,
жумладан, “маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти
самарадорлигини ошириш,

... замонавий ахборот

-

коммуникация технология

-

ларини жорий этиш”

бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Шу нуқтаи

назардан, аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муаммоларини ечиш,
маҳаллий бошқарув органларининг ўрни ва фаолияти самарадорлигини
оширишда, уларнинг фаолиятини мониторинглашда замонавий техник восита

-

ларни ва маълумотларни қайта ишлашнинг замонавий усул ва алгоритмларини
қўллаш

ниҳоятда долзарб масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–

4947-

сонли ва

2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий

-

маънавий муҳитни соғломлаш

-

тириш, маҳалла институтини янада қўллаб

-

қувватлаш ҳамда оила ва хотин

-

қизлар

билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ–

5938-

сонли Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг
рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 485

-

сонли Қарори ҳамда

жорий фаолиятга оид бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган

вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади [4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

167

Адолат учун айтиш керакки, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини

-

ўзи бошқариш

органлари тўғрисида”ги Қонунни идрок этиш ва нормаларини амалиётда қўллаш
анча қийинроқ, унда декларатив нормалар мавжуд, терминларга эса (маҳалла
нима, фуқаролар йиғини нима ва ҳ.к.) ҳуқуқий жиҳатдан изоҳлар берилмаган

.

Бундан ташқари, Қонуннинг айрим нормалари аксига ишлаб келмоқда. Мисол
учун, 3

-

моддадаги нормаларга биноан, “Фуқароларнинг ўзини

-

ўзи бошкариши

фукароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан,
миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф

-

одатлар ва анъаналардан

келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги қонунлари билан кафолатланган
мустақил фаолият”, дея эътироф этилган. Маҳалла мисолида гапирадиган бўлсак, у
ўз фаолиятини бирор даврда мустақил равишда амалга оширмаган, у доимо
буйруқбозлик, ишига аралашув жараёнида фаолият юритиб келган ва келмоқда [5].

Шу маънода, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган

Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил –

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол

маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил

этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида
Президентимиз стратегиянинг инсон қадрини юксалтириш ва халқпарвар давлат
барпо этиш йўналишидаги қуйидаги вазифаларни белгилаб берди:

маҳаллани

жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш;

халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш;

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа ҳудудий дастурларни

жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш;

давлат органларини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш;

электрон давлат хизматлари улушини амалдаги 54 фоиздан 90 фоизга

етказиш;

жамоатчилик фикрини мунтазам ва илмий асосланган ҳолда тизимли

ўрганиш.

Дарҳақиқат, ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилсагина, ҳаётий аҳамият

касб этади. Инсон қадр

-

қиммати

эса, энг аввало, маҳаллада намоён бўлади.

Маҳалла

аҳолига, оилаларга энг яқин тузилма. Шу жиҳатдан кейинги

йилларда маҳаллаларда замонавий инфратузилма яратиш, “маҳаллабай” ишлаш
тизимини жорий этиш бўйича муҳим чора

-

тадбирлар амалга оширилди.

Эндиликда бу борадаги ишлар янгича йўналиш ва мазмун билан давом
эттирилади, маҳалланинг фаол модели яратилади.

Маҳалла

демократик институтнинг, халқ билан мулоқотнинг энг қуйи

бўғини сифатида ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Бу институт дунёда бошқа
аналоги бўлмаган

ноёб институт ҳисобланади. Халқимизда азалдан каттаю кичик

кенгашли ишлар маҳалла

-

кўй билан бамаслаҳат қилинган. Маҳалла оқсоқоллари

-

нинг йўл

-

йўриқларию, маслаҳатларига қулоқ тутилиб, иш кўрилган. Шу боис

маҳалла раиси одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган, ҳаёт тажрибасига эга,
салоҳиятли, катта обрўга эга бўлган бош ислоҳотчи бўлмоғи лозим. Айни кунларда
мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини
ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Маҳалла раиси сайловини ўтказиш Сайлов кодекси билан эмас, балки

алоҳида махсус қонун билан тартибга солинади. Яъни 2018 йилда қабул қилинган

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун билан амалга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

168

оширилади.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг

105

-

моддаси,

“Фуқароларнинг ўзини

-

ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг

23-

моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги

Қонуннинг

8-, 10-

ва 11

-

моддаларига мувофиқ, шунингдек, фуқаролар йиғинлари

раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги йиғилишида

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини

2022 йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу куни

Кенгаш қарори асосида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини муносиб

тарзда ўтказиш учун Республика кўмаклашувчи комиссияси ташкил этилди ва

унинг иш режаси тасдиқланди. Республика кўмаклашувчи комиссияси 23 кишидан

иборат бўлиб, унинг таркибига турли соҳа вакиллари киритилган. Улар мазкур

сайловни ташкил этиш ва муносиб ўтказиш масалаларида ёрдам беради. 23 киши

14

ҳудудга

бириктирилди. Улар сайловга тайёргарликдан тортиб, уни ўтказиш ва

якунлаш жараёнигача ҳудудларга кўмаклашади. Қонунчиликка кўра, Республика

кўмаклашувчи комиссиясига Сенат Раиси раислик қилади. Унинг битта ўрин

-

босари Сенатдан, биттаси эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб

-

қувватлаш

вазирлигидан сайланди. Яъни бу икки механизм бирга ишлаши керак. Улар

маҳалладаги жараённи ўрганса, биз ташкил этиш механизмини назоратга

олишимиз лозим. Жорий йилнинг 24 март куни вилоятларда, 25 март куни эса

туманларда ҳам кўмаклашувчи комиссиялар шакллантирилди. Вилоят кўмак

-

лашувчи комиссия вакили туманга, туман кўмаклашувчи комиссияси вакиллари

эса тўғридан

-

тўғри маҳаллаларга бириктирилган ҳолда иш олиб боради. Айни

пайтда мавжуд 9 минг 349 та маҳаллада ишчи гуруҳлар шакллантирилган ва

сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча ишлар тўлиқ олиб борилмоқда. Улар

томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш

масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ташкил этилди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш

тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда

ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Номзодлар, аввало, Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари, қоида тариқасида, олий маълумотли, бевосита сайловга

қадар

камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши лозим.

Ташкилотчилик қобилиятига, иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва

аҳоли ўртасида обрў

-

эътиборга эга бўлиши керак. Сайланадиган раис бугунги кун

талабларига тўла жавоб бериши лозим. Маълумки, бугунги кунда маҳалла

таркибига давлат органлари кириб келди: ҳоким ёрдамчиси, хотин

-

қизлар бўйича,

ёшлар бўйича вакил ҳамда профилактика инспектори фаолият олиб боряпти. Янги

маҳалла раиси ана шу тўртта бўғинни бириктириб, маҳалла аҳолисининг

ижтимоий ҳимоясини, даромадларини ошириш ва аҳолини камбағалликдан

чиқариш масалалари ижросини таъминлашга кучи ва билими етиши керак бўлади.

Биз мана шу ишларнинг уддасидан чиқа оладиган раисни топиб сайлашимиз

керак. Ана шунда раис эл корига ярайди. Раиснинг ўзи шахсан маҳаллани “ипидан

игнасигача” билиши, маҳалланинг аҳиллигини, бирлигини таъминлаши керак. Ҳар

бир оилани билиши, аҳолини қўллаб

-

қувватлаши, эҳтиёжманд оилаларга

кўмаклашиши лозим. Шу маънода, ана шу ишларга қодир бўлган кучли инсон

сайланиши мақсадга мувофиқ. Айни пайтда барча маҳаллаларга номзодлар

кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Қонунчиликка кўра, ҳар бир маҳалла фуқаролар

йиғини раислигига муқобиллик асосида 2 ва ундан ортиқ номзод кўрсатилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

169

Маҳаллада ўтказиладиган сайлов 5 кун олдин шу маҳалла аҳли учун эълон

қилиниши

керак. Ҳокимнинг рухсати билан, аҳолининг тавсияси ва ишчи

гуруҳининг розилиги билан рухсат берилган номзодларнинг исм

-

фамилияси,

расми ва дастури маҳалла идорасининг олдига аҳоли кўрадиган жойга илиб
қўйилади

ва вақти, куни ҳамда сайлов бўлиб ўтадиган жойигача кўрсатилади.

Ушбу сайловда маҳалла фуқароларининг вакиллари овоз беради. Бунда вакиллар
сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг
камида 12 фоизини ташкил этади. Дейлик, бундай ҳолатда маҳаллада яшовчи
ўртача 3 минг сайловчи номидан 360 вакилнинг сайловда иштирок этиши
таъминланади. Сайлов куни, аввало, номзодларнинг ҳисоботлари эшитилади.
Яъни маҳалла учун нима қилиб бера олади, қандай ишларни амалга оширади? Бу
борадаги ҳисоботи тинглангандан кейин вакил кабинага кириб, бюлетенни
тўлдиради ва урнага ташлайди. Бюлетенларни санаш шу ернинг ўзида

вакилларнинг кўз ўнгида амалга оширилади. Натижалар ҳам шу ернинг ўзида
эълон қилинади. Агар тўпланган овоз 50 фоизга етмаса, қайта овоз бериш жараёни
ўтказилади. Умид қиламизки, ушбу сайловда юртимиз маҳаллаларига энг фаол,
ташаббускор ва ислоҳотчи номзодлар раис этиб сайланади [6].

Ҳаракатлар

стратегиясида маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги

ўрни ва фаолиятининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада такомил

-

лаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 февралда имзоланган

Фармонида маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналиш

-

лари белгилаб берилган [7].

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Олий Мажлис Сенати, Маҳалла ва

нуронийларни қўллаб

-

қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда

“Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва
ўтказишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар

-

тренинг ўтказилди.

Тадбирда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова, Олий

Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси
ўринбосари Т.

Мадумаров, Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият

вакиллик органлари фаолиятининг кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
масъул котиби А.

Бобоев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб

-

қувватлаш вазири

ўринбосари А.

Турсунов, Адлия вазирлиги ходимлари, Олий суд судьялари,

маъмурий судлар судьялари ҳамда видеоконференцалоқа воситасида жойларда
сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари аъзолари иштирок
этишди. Қайд этилганидек, фуқароларнинг ўзини

-

ўзи бошқариши

Конституция ва

қонунлар билан кафолатланган мустақил фаолият бўлиб, унинг асосий
вазифалари аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан
жамоатчилик назоратини амалга оширишдан

иборат. Шу аснода мамлакатимизда

муҳим сиёсий тадбир

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқолллари)

сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Айтиш керакки, сайловлар амалдаги
қонунчиликка

риоя қилинган ҳолда шаффофлик тамойили асосида ўтказилса,

вужудга келиши мумкин бўлган низолар ва қонунбузарликлар бартараф этилади,
натижада, сайловчиларнинг ишончи ортади. Семинар

-

тренинг давомида маҳалла

оқсоқолларини сайлаш тизимидаги долзарб масалалар ва вазифалар атрофлича


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

170

муҳокама қилиниб, тажриба алмашилди. Сайлов тартиби масаласида тегишли
ташкилотлар вакиллари ҳамда мутасаддилар ўз маърузалари билан фаол
қатнашди. Тадбирда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга
кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти, сайловни ўтказиш тартиби ва сайлов
жараёнининг асосий тамойиллари ҳамда бу борада амалга оширилган ташкилий
чора

-

тадбирлар, шунингдек, сайловга оид ишларни маъмурий судда кўриш каби

мавзулар муҳокама қилинди[8].

Шундай қилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини

эркинлаштириш, уларни халқ эҳтиёжлари ва манфаатларига яқинлаштириш,
уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик ва
ҳамкорлигини

ривожлантириш, ҳеч шубҳасиз, пировардида давлат аппарати

фаолияти самарадорлигини оширишга, давлатнинг жамият манфаатларига янада
кўпроқ хизмат қилувчи институтга айлантиришга қулай имконият яратади.
Ҳозирги даврда халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш орқали жамоатчилик
назоратини такомиллаштириш, нодавлат

-

нотижорат ташкилотларини, оммавий

ахборот воситаларини янада ривожлантириш, шунингдек, маҳалланинг жамият
ҳаётидаги ролини кучайтириш назарда тутилмоқда[9].

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, маҳалла институти бирданига пайдо бўлиб

қолган

институт эмаслигини унинг тарихий илдизи қадимги аждодларимизга

бориб тақалиши орқали

кўришимиз мумкин. У орқали маҳалладаги муаммолар

жуда оқилона ҳал этилади. Шу боисдан ҳам ҳозирги кунда маҳаллага бўлган
эътибор анчайин юқори даражада.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Bugungi O

zbekiston. 2022-yil 22-fevral.

№ 3 (3) Seshanba 1 sahifa

.

2.

Янги Ўзбекистон. № 99 (621), 2022 йил 19 май, пайшанба. 1 саҳифа

.

3.

Istiqbol yo‘li. 2022 йил 28 январ № 4 (8401). 1 саҳифа

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–

4947-

сон

«Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантиришнинг

Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисидаги» Фармони.

5.

Mahalla gazetasi. 2022-yil 12-

fevral. № 6. (2040) 1

-sahifa.

6.

Mahalla.

шанба

, 7

май

, 2022

йил

№ 18 (2052) 3

-

саҳифа

.

7.

Oʻzbekistonni rivojlа

ntirish str

а

tegiyasi. fuq

а

rolik j

а

miyati. (o

quv uslubiy

majmua). T.: 2019.

B. 74.

8.

Mahalla.

шанба

, 7

май

, 2022

йил

№ 18 (2052) 1 саҳифа

.

9.

Oʻzbekistonni rivojlаntirish strаtegiyasi. fuqаrolik jаmiyati.

(o

quv uslubiy

majmua). T.: 2019.

B. 67.

Библиографические ссылки

Bugungi O‘zbekiston. 2022-yil 22-fevral. № 3 (3) Seshanba 1 sahifa.

Янги Ўзбекистон. № 99 (621), 2022 йил 19 май, пайшанба. 1 саҳифа.

Istiqbol yo‘li. 2022 йил 28 январ № 4 (8401). 1 саҳифа.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» Фармони.

Mahalla gazetasi. 2022-yil 12-fevral. № 6. (2040) 1-sahifa.

Mahalla. шанба, 7 май, 2022 йил № 18 (2052) 3-саҳифа.

Oʻzbekistonni rivojlаntirish strаtegiyasi. fuqаrolik jаmiyati. (o‘quv uslubiy majmua). T.: 2019. – B. 74.

Mahalla. шанба, 7 май, 2022 йил № 18 (2052) 1 саҳифа.

Oʻzbekistonni rivojlаntirish strаtegiyasi. fuqаrolik jаmiyati. (o‘quv uslubiy majmua). T.: 2019. – B. 67.