Авторы

  • Жаҳонгир Бокиев
    Ташкентский государственный юридический университет преподаватель кафедры Конституционного права

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp130-137

Ключевые слова:

управление высшим образованием качество образования академическая независимость «французская» модель оценки качества образования «английская» модель оценки качества образования

Аннотация

Во многих развитых странах осуществляется государственная поддержка в сфере образования, предоставляя широкие возможности для осуществления права получения образования, в том числе и высшего образования. По этой причине экономики стран, уделяющих большое внимание образованию, развивались не только в сфере обеспечения внутреннего рынка труда квалифицированными кадрами, но и для экспорта своих потенциальных кадров. В данной статье анализируются компетенции государственных органов в сфере высшего образования и их влияние на качество образования на основе опыта развитых стран.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Powers of state bodies in the field of higher education
related to ensuring the right to education

Bokiev JAHANGIR

1

Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

20 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

15 August 2022

In many developed countries, state support is provided in

the field of education, providing ample opportunities for

exercising the right to receive education, including higher
education. For this reason, the economies of countries that pay

great attention to education have developed not only in the field

of supplying the domestic labor market with qualified

personnel, but also in order to export their potential personnel.
This article analyzes the competences of state bodies in the field

of higher education and their impact on the quality of education

based on the experience of developed countries.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp130-137

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

higher education
management,

education quality,

academic independence,

French

model for assessing

the quality of education,

English

model for

assessing the quality of
education.

Олий таълим соҳасида давлат органларининг таълим
олиш ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ ваколатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

олий таълим менежменти,
таълим сифати,

академик мустақиллик,
таълим сифатини
баҳолашнинг “француз”

модели,

таълим сифатини
баҳолашнинг “инглиз”

модели.

Ривожланган давлатларнинг аксарияти таълимни

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаб, шахснинг билим

олиши

учун, шу жумладан, олий таълим олиши учун кенг

имкониятлар яратади. Шу сабабли ҳам бугун таълимга

катта эътибор берган давлатларнинг иқтисодиёти
ривожланган, нафақат ички меҳнат бозорини малакали

кадрлар билан таъминлай олган, балки ўзининг

салоҳиятли кадрларини экспорт қилишга ҳам эришган.

Мазкур мақолада олий таълим соҳасидаги давлат
органларининг ваколатлари, уларнинг таълим сифатига

таъсири ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида

1

Teacher of the "Constitutional Law" department, Tashkent State Law University


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

131

таҳлил қилинган.

Полномочия государственных органов в области

высшего образования по обеспечению права на

образование

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

управление высшим

образованием,

качество образования,

академическая

независимость,

«французская» модель

оценки качества

образования,

«английская» модель

оценки качества

образования.

Во

многих

развитых

странах

осуществляется

государственная поддержка в сфере образования,

предоставляя широкие возможности для осуществления

права получения образования, в том числе и высшего

образования. По этой причине экономики стран,

уделяющих большое внимание образованию, развивались

не только в сфере обеспечения внутреннего рынка труда

квалифицированными кадрами, но и для экспорта своих

потенциальных кадров. В данной статье анализируются

компетенции государственных органов в сфере высшего

образования и их влияние на качество образования на

основе опыта развитых стран.

КИРИШ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар

натижасида кўпгина соҳалар каби таълим соҳасида, айниқса, олий таълим

соҳасида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Инсон қадри учун муҳим

бўлган ушбу ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари сифатида 2017 йил 7 февралда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил

8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонларини ҳамда

2020 йил 23 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги

Қонунни

кўрсатиб ўтиш мумкин.

Мазкур ҳужжатларда олий таълим соҳасида ваколатли органларнинг

фаолиятига ва уларни такомиллаштириш чора

-

тадбирларига доир бир қатор

масалалар ўз аксини топди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг 4.4

-

бандида

таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш

асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини

ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма

-

босқич

кўпайтириш мустаҳкамланган бўлса [4], Концепцияда 14 та йўналиш бўйича

амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор чора

-

тадбирлар, хусусан, олий таълим

муассасаларини

тизимли

ривожлантириш

ва

бошқарув

фаолиятини

такомиллаштириш масалаларида аниқ ишлар белгилаб берилди [3].

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугунги кунда олий

таълим сифатини ошириш, шахснинг олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш,

бунинг учун бошқарув органларининг фаолиятини

самарали ташкил этиш билан

боғлиқ ҳуқуқий асослари етарли бўлса

-

да, бироқ мазкур соҳадаги илмий

изланишлар етарли даражада олиб борилмаган. Бу эса қуйидаги йўналишлар

бўйича илмий тадқиқот олиб боришни тақозо этади:

1)

олий таълим соҳасида ваколатли бўлган давлат органларининг вазифа ва

функцияларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

132

2)

таълим сифатини оширишга давлат органларининг ваколатлари таъсири;

3)

таълим тизими, шу жумладан, олий таълим ривожланган давлатларнинг

тажрибасини таҳлил қилиш асносида ижобий амалиётни миллий қонунчиликка

жорий қилиш масалалари.

МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР

Олий таълим соҳасида давлат органларининг ваколатлари қонунчиликда

белгиланган бўлса

-

да, улар илмий жиҳатдан етарли даражада таҳлил

қилинмаганлиги, шунингдек, рақамлаштириш шароитида ривожланган хорижий

мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш ва унинг асносида миллий

қонунчиликни

такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги

сабабли ушбу тадқиқот ишида, асосан, қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил методидан

фойдаланилди. Шу билан бирга, кузатиш, умумлаштириш, индукция ва дедукция

методлари қўлланилди.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Олий таълим соҳасидаги давлат органларининг ваколатларини таҳлил

қилишдан

аввал ҳуқуқшунослар

С.

Муратаев,

Б.

Мусаев

ҳамда

Д.

Артиков

ларнинг

ишларини таъкидлаб ўтиш мумкин. Уларнинг илм

-

фан ва таълим соҳаси давлат

ва жамият ривожланишининг локомотиви ҳисобланиши, олий таълим

муассасаларининг сони эмас, сифатига, тайёрланаётган мутахассисларнинг

малакасига эътибор қаратиш лозимлигига алоҳида урғу берганликлари жуда ҳам

тўғри ҳисобланади

[1].

Олий таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларини қуйидаги иккита

турга ажратиш мумкин:

1.

Олий таълим олиш ҳуқуқини таъминловчи давлат органи.

2.

Олий таълим сифатини назорат қилувчи давлат органи.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

мамлакатимизда шахснинг олий таълим олиш ҳуқуқини

таъминлаш, олий таълим

муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирадиган давлат органи ҳисобланади.

“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ вазирлик олий таълим соҳасида қуйидаги

ваколатларга

эга:

олий таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

олий таълим соҳасидаги тармоқ давлат дастурларини ишлаб чиқади,

тасдиқлайди ва амалга оширади;

олий таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга

услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларида кадрларнинг

маълумоти даражасига ҳамда касбий тайёргарлиги сифатига қўйилган

талабларнинг таълим ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан назоратни

амалга оширади;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари ишлаб

чиқилишини таъминлайди ҳамда уларни тасдиқлайди;

таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш

тартибини белгилайди;

профессионал таълимнинг касблар ва мутахассисликлар, олий таълимнинг

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари,

шунингдек, билим соҳалари ва таълим соҳалари рўйхатини белгилайди;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

133

олий таълим жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик

технологиялар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари жорий этилишини

таъминлайди;

олий таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги

сифатини оширишга қаратилган чора

-

тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув

дастурларини такомиллаштиради;

ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни

ташкил этади;

ўзлаштиришни баҳолашга, ўқув жараёнини, таълим олувчиларнинг якуний

давлат аттестациясини ташкил этишга оид норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

тасдиқлайди;

давлат олий таълим муассасаларининг ректорларини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

олий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлашни,

қайта

тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

олий таълим ташкилотларида моддий

-

техника ресурсларидан фойдаланишга

доир талабларни ишлаб чиқади;

олий таълим соҳасидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда

иштирок этади;

олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. [2]

Бундан ташқари, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш

фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда бу соҳаларда олий таълим олиш
уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка мувофиқ
амалга оширилиши ҳам ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

(

Маълумот учун:

Ички ишлар академияси ички ишлар органлари учун олий

маълумотли кадрларни тайёрлайди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Академияси тугалланган олий таълим (магистратура босқичи) олиш ҳуқуқини
таъминлайди

).

Иккинчи турдаги, яъни таълим сифатини баҳолаш ва назорат қилиш давлат

органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини кўришимиз мумкин.
Мазкур орган таълим тизимида ўқув

-

тарбия жараёни, профессор

-

ўқитувчилар

таркиби, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
сифати устидан назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган,
таълим соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ инспекция олий таълим соҳасида
қуйидаги

ваколатларга эга:

олий таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан,

шунингдек, олий таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан
ўтказади;

олий таълим ташкилотларида таълим

-

тарбия жараёнининг сифати

мониторингини амалга оширади;

олий таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлайди. [2]

Халқаро тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, дунёда таълим сифатини

баҳолашнинг иккита модели мавжудлигини кўришимиз мумкин [7]

.

Биринчи модель

“француз”

модели бўлиб, унга кўра, таълим сифати ташқи

кўринишга асосланган ҳолда, яъни университетни жамият ва давлат олдидаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

134

масъулияти нуқтаи назаридан аттестация, аккредитация, текшириш орқали
баҳолайди. Бундай модель Скандинавия мамлакатлари, Чехия, Латвия, Эстония ва
бошқа мамлакатларда қўлланилади [7].

Францияда олий таълим муассаларидаги таълим сифати Олий таълим

муассасаларини баҳолаш Миллий қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қўмита
муайян муддатда аниқ олий таълим муассасасини ҳамда мамлакатдаги умумий
таълим сифатини ўрганади. Баҳолаш натижалари ахборот ва тавсиявий характерга
эга бўлиб, маълумотлар аввал президентга, парламентга, ҳукуматга, сўнгра эса
оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка эълон қилинади.

Россияда ҳам таълим сифати француз моделига асосланган ҳолда баҳоланади.

Таълим вазирлиги баҳолашни мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат таълим
стандартларига мувофиқ амалга оширади.

Иккинчи модель “инглиз” модели ҳисобланиб, унга кўра, баҳолаш ички тарзда,

яъни университет академик жамоасига қараб амалга оширилади. Ушбу модель,
асосан, Буюк Британия, Германия, АҚШ ҳамда Лотин Америкасининг бир қатор
давлатларида қўлланилади.

Германия

да худди Буюк Британиядаги каби таълим сифати олий таълим

муассасалари профессор

-

ўқитувчиларининг, бошқарув ходимларининг илмий

салоҳияти ҳамда масъулиятига қараб олий таълим муассасаларининг ўзлари
томонидан

белгиланади.

Янада

аниқроқ

айтганда,

университетларнинг

факультетлари томонидан тузилган махсус комиссиялар ўқув жараёнидан ва
профессорларнинг компетенцияларидан келиб чиқиб, таълим сифатига ички баҳо
беради [1].

Америка Қўшма Штатларида “француз” ҳамда “инглиз” моделларидан ҳам

самарали фойдаланилади. Бироқ ички баҳолаш тизими нисбатан самарали эканлиги
ўз исботини топди. Бунга сабаб эса Америка олий таълим муассасаларида, биринчи
навбатда, ўзлари томонидан назорат амалга оширилишидир [8].

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, сўнгги вақтларда “француз” моделига амал

қилувчи

Европа мамлакатларида ҳам олиш таълим муассалаларининг ички баҳолаш

тизимига ўтиш тенденцияси кузатилмоқда. Масалан, Скандинавия давлатларида
таълим сифатини, ўқув жараёнларини, шунингдек, олий таълим муассасаси
профессор таркибининг компетенцияларини баҳолаш, биринчи навбатда, ушбу олий
таълим муассасаларининг ўзлари томонидан амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, таълим сифати ҳақида фикр юритар эканмиз, бу хусусида бир

қатор

тадқиқотчиларнинг ҳам ўринли фикрларини қайд этишимиз мумкин. Хусусан,

A.С.

Запесоцкий

ўз тадқиқотларида таълим сифатини қуйидагича кўриб чиқади:

1)

таълим сифати –

бу мутахассиснинг касбий муҳитда ва умуман, жамиятда

талаб қилинадиган билим, кўникма ва малакалар тизими бўлган натижа;

2)

таълим сифати –

бу нафақат фуқаролар, балки ташкилотлар, жамият ва

давлат

эҳтиёжларини

қондириш

қобилиятини

таъминлайдиган

таълим

жараёнининг хусусиятлари ва хусусиятлари йиғиндиси бўлган жараён [10].

Г.A.

Бордовский, A.A.

Нестеров, С.Ю.

Трапицын

таълим сифатини турли

даражадаги истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондира оладиган хусусият сифатида

белгилайди [11].

Бизнинг фикримизча, тадқиқотчи

Л.Н.

Давыдова

нинг фикрларида бир мунча

асослар мавжуд. Унинг фикрига кўра, таълим сифати таълим жараёнининг ўзига хос


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

135

хусусиятлари, шу жумладан, унинг мақсадларини амалга ошириш, замонавий

технологиялар, ижобий натижаларга эришиш учун зарур бўлган шарт

-

шароитлар

яратиш билан боғлиқдир [12].

Дарҳақиқат, таълим сифатини таъминлаш учун, аввало, унинг аниқ

мақсадларини белгилаб олиш, сўнгра эса ушбу мақсадларга эришиш учун барча

зарур шарт

-

шароитларни яратиш бирламчи омиллар ҳисобланади.

Худди шунга ўхшаш фикрлар

М.М.

Поташник

томонидан

таълим сифатини

мақсадлар ва натижаларнинг нисбати, талабанинг потенциал ривожланиши

соҳасида тезкор ва прогноз қилинган мақсадларга эришиш ўлчови сифатида

белгиланади. Яъни таълим сифатини баҳолаш қуйидаги элементлардан иборат

бўлган натижалар сифатини ҳисобга олади:

билим, кўникма, малака;

шахсий ривожланиш кўрсаткичлари;

таълимнинг салбий оқибатлари;

ўқитувчининг касбий компетенцияси ва унинг ўз касбига муносабати [13].

Умуман олганда, юқоридаги барча фикрлардан ҳам кўринадики, шахснинг

олий таълим олишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш билан боғлиқ масалалар, ушбу

ҳуқуқни

амалга оширувчи давлат органларининг ваколатлари бир

-

бирига

чамбарчас боғлиқ бўлиб, таълим сифати ҳамда уни баҳолаш ва назорат қилиш

муҳим асослардан бири ҳисобланади.

ХУЛОСАЛАР

Олиб борилган таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, шахснинг олий таълим

олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, бу соҳадаги ваколатли давлат

органларининг фаолияти самарадорлиги юзасидан қуйидаги таклифлар илгари

сурилади.

Биринчидан,

шахснинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланган таълим олиш

ҳуқуқидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ёшларнинг олий таълим олиш ҳуқуқини

таъминлаш учун уларнинг олий таълимга қамровини янада ошириш лозим. Бу,

биринчи навбатда, кўпроқ фуқароларимизнинг олий таълим олиш ҳуқуқини

таъминласа, иккинчидан, олий таълим муассасалари моддий

-

техник базасининг

яхшиланишига хизмат қилади. Юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, таълим

сифатида таълим муассасасининг моддий техник базаси қанчалик яхши эканлиги

муҳим роль ўйнайди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг

янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали

маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида

ҳам келажак авлоднинг таълим олишига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек,

Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида кўрсатилган чора

-

тадбирларни амалга

ошириш натижасида битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш

даражаси

28 фоиздан 50 фоизга

етказилиши назарда тутилган [5].

(

Маълумот учун:

бугунги кунда битирувчи ёшларни олий таълим билан

қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 28 фоизга етказилган

) [15].

Иккинчидан,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг айрим

ваколатларини таълим муассасаларининг ўзига ўтказиш. Яъни соддароқ қилиб

айтганда, олий таълим муассасаларининг мустақиллиги ва академик эркинлигини

кучайтириш чораларини кўриш. Бунинг натижасида таълим муассасалари ўз

фаолиятларини амалга оширишда бир қатор бюрократик тўсиқлардан озод


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

136

бўлади. Масалан, олий таълим муассасалари профессор

-

ўқитувчилари томонидан

тайёрланадиган ўқув, ўқув

-

услубий қўлланмаларни нашрга рухсат этиш вазирлик

томонидан амалга оширилади.

Бу эса ўқув адабиётларини такомиллаштиришга,

бунинг натижасида талабалар янгиланган манбалардан фойдаланиш имкониятига

ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ,

академик эркинлик ва академик мустақиллик билан боғлиқ киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган лойиҳада ҳам айнан ушбу масалага

эътибор берилгани ҳам бежиз эмас.

Учинчидан,

олий таълим муассасалари томонидан таълим сифатини

мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш лозим. Ўзбекистонда, асосан,

ташқи баҳолаш, яъни “француз” моделига асосланган ҳолда Таълим сифати

инспекцияси томонидан амалга оширилади. Лекин юқоридаги таҳлилдан

кўриндики, сўнгги йилларда таълим сифатини ички баҳолаш, яъни “инглиз”

моделини ҳам ўзига жорий қилган мамлакатларда таълим сифати сезиларли

даражада ошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Таълим сифатини ички баҳолаш

моделини ҳам амалиётга кенг жорий этиш, албатта, олий таълим муассасаларидан

юқори малакали профессорлар таркибини, юқори даражадаги моддий техник

базани талаб этади. Академик мустақиллик ушбу имкониятларга эга бўлиш учун

ҳам

замин яратади.

Тўртинчидан,

талабаларнинг олий таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш

учун олий таълим муассасаларининг талабанинг

келажакдаги даромадига

қаратиладиган кредитлаш тизимини босқичма

-

босқич жорий этиш. Ушбу

шаклдаги кредитлаш тизими АҚШ ва Буюк Британияда 1970 йиллардан

бошланган. Бундай кредитлар, одатда, 10

-

15 йилга берилиб, келажакда талаба

олийгоҳни тамомлаб, ўз меҳнат фаолиятини амалга оширишни бошлагандан

кейин кредитни қоплаш чораларини кўради. Мазкур

кредитлаш туридан

талабаларнинг 65

-

85 фоизи доимий фойдаланиб келишади. Ўзбекистон

Республикасида ҳам таълим кредитлари мавжуд, лекин у банклар томонидан

ажратилганлиги ҳамда уни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар узоқроқ

вақт талаб қилиши абитуриентнинг бу кредитни олиб, олий таълим олиш

фикридан қайтишига сабаб бўлиши мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://le

x.uz/docs/20596.

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Таълим

тўғрисида”ги

Қонуни

https://lex.uz/docs/5013007.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш

тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/4545884

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

https://lex.uz/docs/3107036.

5.

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг

лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари

қўшма

мажлисидаги нутқи –

https://president.uz/uz/lists/view/4743.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

137

6.

С.А.

Муратаев, Б.Т.

Мусаев, Д.Р.

Артиков. Маъмурий ҳуқуқ ва процесс. –

Тошкент: Тошкент давлат юридик университети, 2020. –

Б.

423.

7.

Ю.М

.

Зеновчик.

“Зарубежный

опыт

оценки

качества

высшего

образования”., статья.

8.

Петрик

А.А. Университетский комплекс КубПУ: инновации, качество,

потребительский аспект / А.А.

Петрик, В.Г.

Лобанов, В.С.

Симанков. –

Краснодар,

2006.

С.

320.

9.

Палонский

В.М. Инновации в образовании: методологический анализ /

В.М.

Полонский // Инновации в образовании. –

2007.

№ 2. –

С. 4–

14.

10.

Запесоцкий

А.С. Образование: философия, культурология, политика. –

М.:

Наука, 2002. –

С.

456.

11.

Бордовский

Г.А., Нестеров

А.А., Трапицын

С.Ю. Управление качеством

образовательного процесса. –

СПб.: Изд

-

во РГПУ им. А.И.

Герцена, 2001. –

С.

359.

12.

Давыдова

Л.Н. Различные подходы к определению качества образования

// Качество. Инновации. Образование. –

М., 2005. –

№ 2. –

С. 5–

8.

13.

Управление

качеством

образования.

Практикоориентированная

монография и методическое пособие / под ред. М.М.

Поташника. –

М.:

Педагогическое общество России, 2000. –

С.

448.

14.

ОECD (2019), Educаtiоn аt а Glаnce 2019: ОECD Indicаtоrs, ОECD Publishing, Pаris.

15.

Янги Ўзбекистонда олий таълимни халқаролаштириш бўйича амалга

оширилаётган ислоҳотлар –

https://edu.uz/uz/news/view/2814.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://lex.uz/docs/20596.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни https://lex.uz/docs/5013007.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/4545884.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/3107036.

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи – https://president.uz/uz/lists/view/4743.

С.А. Муратаев, Б.Т. Мусаев, Д.Р. Артиков. Маъмурий ҳуқуқ ва процесс. – Тошкент: Тошкент давлат юридик университети, 2020. – Б. 423.

Ю.М. Зеновчик. “Зарубежный опыт оценки качества высшего образования”., статья.

Петрик А.А. Университетский комплекс КубПУ: инновации, качество, потребительский аспект / А.А. Петрик, В.Г. Лобанов, В.С. Симанков. – Краснодар, 2006. – С. 320.

Палонский В.М. Инновации в образовании: методологический анализ / В.М. Полонский // Инновации в образовании. – 2007. – № 2. – С. 4–14.

Запесоцкий А.С. Образование: философия, культурология, политика. – М.: Наука, 2002. – С. 456.

Бордовский Г.А., Нестеров А.А., Трапицын С.Ю. Управление качеством образовательного процесса. – СПб.: Изд-во РГПУ им. А.И. Герцена, 2001. – С. 359.

Давыдова Л.Н. Различные подходы к определению качества образования // Качество. Инновации. Образование. – М., 2005. – № 2. – С. 5–8.

Управление качеством образования. Практикоориентированная монография и методическое пособие / под ред. М.М. Поташника. – М.: Педагогическое общество России, 2000. – С. 448.

ОECD (2019), Educаtiоn аt а Glаnce 2019: ОECD Indicаtоrs, ОECD Publishing, Pаris.

Янги Ўзбекистонда олий таълимни халқаролаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар – https://edu.uz/uz/news/view/2814.