Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of non-governmental non-profit organizations in
supporting women
’
s entrepreneurial initiatives
Fatima JUMANAZAROVA
1
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
In the article, the activity of non-governmental non-profit
organizations in raising the position of women in social life and
supporting business initiatives is widely covered. The activities
of these organizations are aimed at protecting the rights of the
population, including women, and ensuring their employment.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp232
-237
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
entrepreneurship,
non-governmental non-
profit organizations,
“
Women
’
s wing
”
,
“
Business start-up
”
,
export management.
Хотин
-
қизлар тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб
-
қувватлашда
нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тадбиркорлик,
нодавлат нотижорат
ташкилотлар,
“Aёллар қаноти”,
“Бизнес старт
-
уп”,
экспорт менеджменти.
Мақолада
хотин
-
қизларнинг
ижтимоий
ҳаётдаги
мавқеини юксалтиришда, тадбиркорлик ташаббусларини
қўллаб
-
қувватлашда
нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг
фаолияти
кенг
ёритилган.
Бу
ташкилотларнинг фаолияти аҳолининг, жумладан, хотин
-
қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг
бандлигини таъминлашга қаратилган.
1
Researcher National University of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
233
Роль негосударственных некоммерческих организаций
в поддержке женских предпринимательских инициатив
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
предпринимательство,
негосударственные
некоммерческие
организации,
«Женское крыло»,
«Бизнес
-
стартап»,
управление экспортом.
В
статье
широко
освещается
деятельность
негосударственных некоммерческих организаций по
повышению статуса женщин в общественной жизни и
поддержке
предпринимательских
инициатив.
Деятельность этих организаций направлена на защиту
прав населения, в том числе женщин, и обеспечение их
занятости.
Ўзбекистонда хотин
-
қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеи билан боғлиқ
муносабатларда, жумладан, уларнинг бандлигини таъминлашда нодавлат
нотижорат ташкилотлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки давлатимиз бозор
иқтисодиёти шароитида нафақат давлат, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар
фаолиятига ҳам кенг имкониятлар берган. Бу
ташкилотларнинг фаолияти
аҳолининг, жумладан, хотин
-
қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг
бандлигини таъминлашга қаратилган.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ республикамизда аёлларнинг
сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини шакллантиришга
кўмаклашаётган
аёллар ташкилотларининг муайян тизими яратилган. Ушбу тизимнинг асосини
Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси ташкил этади. Хотин
-
қизлар қўмитаси
1991 йил 23 февралда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги энг фаол ва кенг
миқёсли (ҳам географик,
ҳам аъзолари сони бўйича) жамоат бирлашмаларидан
бири ҳисобланади.
Хотин
-
қизлар қўмитасининг асосий мақсади жамиятда иқтисодий
-
ижтимоий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнларида ҳамда давлат ва
жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида хотин
-
қизларнинг фаол
иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, мустаҳкам
оилаларни барпо этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин
-
қизларни
турли ёт оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда маънавий камолотини
юксалтиришдан иборатдир.
Хотин
-
қизлар қўмитаси ўз мақсадларига эришиш учун жамоатчилик
назоратини ўрнатади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
–
хотин
-
қизларнинг жамиятда ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий фаоллигини,
ҳуқуқий билимларини, ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этилишига
кўмаклашиш;
–
хотин
-
қизларнинг маънавий, интеллектуал, касбий салоҳияти ва меҳнат
фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириб бориши учун шарт
-
шароитлар яратиш ҳамда уларнинг жамоат ишларида манзилли иштирокини
таъминлаш;
–
кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган,
ногирон хотин
-
қизлар ва ёлғиз аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
234
–
хотин
-
қизлар ўртасида миллий ғоя, миллий қадриятларимиз, урф
-
одатларимиз ва анъаналаримизга содиқлик туйғуларини (кийиниш маданияти,
муомала маданияти, саломлашиш одоби) қизларни ҳар томонлама етук инсонлар
қилиб
тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш йўналишида институтда алоҳида режа
асосида турли маданий
-
маърифий тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, дебатлар
ва конференциялар ўтказиш;
–
ижтимоий
-
маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм,
миссионерлик, ақидапарастлик каби носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб
қолишларининг олдини олиш;
–
халқимизнинг руҳиятига, турмуш тарзига ёт бўлган ҳуқуқбузарлик,
жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш
каби ҳолатларнинг олдини олиш, кийиниш маданияти, институтнинг ички меҳнат
интизоми, одоб
-
ахлоқ қоидаларига амал қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;
–
қўмита ўз олдига қўйган вазифаларни ҳал етишда республика, вилоят,
шаҳар, туман ва тармоқлар хотин
-
қизлар қўмиталари, тиббиёт муассасалари,
давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
–
хотин
-
қизларнинг китоб мутолаасига қизиқишларини ошириш ва
китобхонлик маданиятини шакллантириш, иш жараёнида, кундалик фаолиятида
фойдаланиш учун замонавий ва миллий адабиётлар билан бойитилган ахборот
-
ресурс марказларига мунтазам қатновларини ташкил этиш;
–
талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ижтимоий
фаолликка йўналтириш, улар ўртасида ижтимоий фойдали меҳнат тури билан
шуғулланадиган, ибрат намунасига эга бўлган хотин
-
қизларнинг ҳаёт
фаолиятлари ва турмуш тарзларини кенг тарғиб қилиш
;
–
хотин
-
қизларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш, турли спорт
мусобақаларини ташкиллаштириш, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт
-
шароитлар яратиш каби ишларни амалга оширади.
Қўмита
қошида хотин
-
қизларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда
турли
-
туман профессионал ва ижодий уюшмалар фаолият кўрсатади. Жумладан,
“Тадбиркор аёл”, “Олима”, “Соғлом авлод учун”, “Шарқ аёли” каби ташкилот ва
халқаро жамғармалар фаолият юритмоқда.
1991-
йил 27
-
декабрда Термиз конференциясида Ўзбекистон хотин
-
қизлар
қўмитаси
таъсис этилди. У Ўзбекистон хотин
-
қизларининг ихтиёрий асосда
ташкил этилган ўзини
-
ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилоти
ҳисобланади. Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитасининг юқори органи Конференция
ҳисобланади. Конференция қоидага кўра, 50
-
60 кишидан иборат хотин
-
қизлар
қўмитасининг
бошқарувини сайлайди, унинг таркибига Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин
-
қизлар қўмиталари раислари
киради. Хотин
-
қизлар қўмитаси Раёсат фаолиятига раҳбарлик қилади.
Хотин
-
қизлар қўмитасининг етакчи йўналишларидан бири давлат
ҳокимияти
ва бошқаруви органлари, сайланадиган органлар, сиёсий партиялар ва
турли жамоат ташкилотлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш
ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004
-
йил 25
-
майдаги “Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш
тўғрисида”ги Фармони хотин
-
қизларнинг давлат бошқарувидаги иштироки,
уларнинг ижтимоий
-
сиёсий фаоллигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
235
хизмат қилди. Aёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда қўмита ҳар бир сиёсий
партия таркибидаги “Aёллар қаноти” билан биргаликда партиялар аъзоси бўлган
аёллар тўғрисидаги маълумотлар банкини яратди ҳамда ушбу қўмита аёлларнинг
сиёсий фаолиятига доир статистика маълумотлари таҳлилини мунтазам равишда
олиб бормоқда.
Қўмита
2006-
йилдан бошлаб сиёсий клуб фаолиятини йўлга қўйган. Мазкур
клуб аъзолари ўз сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш билан биргаликда
республика сиёсий майдонида ўз иқтидорларини намоён этишга интилмоқдалар.
Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотлари таълим соҳасида қуйидаги
йўналишлар бўйича фаолият олиб боришмоқда:
✓
“Бизнес старт
-
уп”ни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини олиб
бориш, бизнес
-
режа, ҳисоб
-
китоб, маркетинг, менеджмент, фермер хўжалигини
юритиш мутахассисликлари бўйича ўз педагог
-
тренингларини тайёрлаш;
✓
қандолатчилик, гиламдўзлик, кулолчилик, зардўзлик, меҳмонхона иши
каби 28 та йўналиш бўйича касбий таълим бериш;
✓
ҳуқуқий
соҳа ва етакчилик санъати бўйича таълим бериш фаолияти билан
шуғулланади.
Шунингдек,
маслаҳатчилик
йўналишида
ташкилот
бизнес
-
экспорт
менеджменти, турли кўргазмалар ўтказиш, ҳамкорлик, жиҳоз, товар сотиш учун
хорижий шерикларни излаш ва ўзаро фойдали мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга
интилади. Бундан ташқари, психология, этика, қулай иш ва меҳнат шароитларини
яратиш ҳамда ташкилотчиликни ривожлантириш бўйича турли маслаҳат
амаллари йўлга қўйилган.
Хотин
-
қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган яна бир нодавлат
нотижорат ташкилоти бу “Тадбиркор аёл”
Ўзбекистон ишбилармон аёллари
уюшмаси ҳисобланади. Мазкур уюшма 1991
-
йил 21
-
июнда ташкил этилди.
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг асосий
мақсади шаклланаётган меҳнат бозорида аёлларнинг фаол ижтимоийлашуви учун
қулай
шароитлар яратиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тадбиркорлик
ташаббусларини қўллаб
-
қувватлаш, молиявий ресурслардан фойдаланишини
таъминлашга кўмаклашиш, Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари аёлларининг
бизнес ва маданий алоқаларининг интеграциялашувига кўмаклашишдан
иборатдир. “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ташкил
этилганидан буён юз минг нафардан зиёд хотин
-
қизлар орасида таълим
дастурларини ўтказди. Қирқ минг нафар аёл касбий кўникмаларга ўқитилди,
уларнинг 80 фоизи ишга жойлаштирилди, шу жумладан, касаначилик меҳнатига
жалб этилди.
Республика ҳукуматининг тадбиркорларни молиявий жиҳатдан
қўллаб
-
қувватлаш борасидаги тизимли ислоҳотларида соҳага ажратилаётган имтиёзли
кредитлар сифатидаги микрокредитлар муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Микрокредитлар (инглизча microcredit
–
кичик кредит) аҳолининг камбағал
қатламига, кичик тадбиркорлик билан шуғулланувчиларнинг молиявий аҳволини
яхшилашлари учун мўлжалланган бўлиб, кўпгина давлатларда аҳолининг ночор
тоифаларига берилади. Ўзбекистонда эса микрокредитлар улардан фарқли ўлароқ,
кенг аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида бозор
муносабатларига ўтишнинг кўп босқичли эканлиги, бозор билан бирга вужудга
келаётган янги шарт
-
шароитларни ҳисобга олиб, аҳоли қатламининг ижтимоий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
236
ҳимояга
муҳтож қисм вакилларига, хусусан, хотин
-
қизларга ҳам ажратилади.
Микрокредитлаш тизими бугунги кунда жаҳоннинг кўпгина давлатларида,
жумладан, AҚСҲда ҳам қўлланилади. Мустақиллик йилларида тадбиркорларни
молиявий қўллаб
-
қувватлаш мақсадида 1993–
1997-
йиллардан бошлаб кичик ва
ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма (Бизнес
-
фонд)
томонидан микрокредитлар берилди. Республикада жаҳон тажрибасидан
фойдаланган ҳолда 2000
-
йилда кичик ва ўрта бизнес субъектларига микрокредит
ажратиш механизми ишлаб чиқилди, 2006
-
йилда эса “Микрокредитбанк”
акциядорлик тижорат банки ташкил этилди. Давлат раҳбарининг
тадбиркорлик
субъектларига микрокредитлар ажратиш тизимини ривожлантиришга қаратилган
қатор
қарор ва фармонларига асосан, кичик бизнес, тадбиркорлик ҳамда
фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий
бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш,
айниқса, қишлоқ жойларида аҳоли кенг қатламларига микромолиявий маблағлар
беришни янада ривожлантириш борасида кўпгина тизимли ишлар амалга
оширилди. 2012
-
йил 16
-
мартда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий
тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. ЎзЛиДеП 2012
-
йилдан бошлаб
“Оилавий тадбиркорликдан –
мустаҳкам оилага” лойиҳасини амалга ошириб,
ҳамкор
ташкилотлар билан биргаликда хотин
-
қизлар тадбиркорлигини қўллаб
-
қувватлашга кредитлар ажратмоқда. Aгар 2012–
2013-
йилларда лойиҳа ғолиблари
бўлган 2180 нафар хотин
-
қизларга 3 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда кредитлар
ажратилган бўлса, 2017
-
йилда эса 2558 нафар хотин
-
қизларга 11 млрд.сўмдан
ортиқ кредитлар ажратилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастурига асосан, Ўзбекистон Хотин
-
қизлар
қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин
-
қизлар қўмиталари, БМТнинг УН
WОМЕН тузилмаси билан ҳамкорликда “Микрокредитбанк” AТБ кўмагида
“Қорақалпоғистон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш”
лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳанинг
асосий мақсади Қорақалпоғистон
Республикаси Мўйноқ туманидаги “Тикозек”, “Бозатай” ва “Мадели” қишлоқларида
яшаётган эҳтиёжманд оила аёлларидан ўзаро ёрдам гуруҳлари тузган ҳолда гуруҳ
кафиллиги остида имтиёзли кредит маблағларини ажратиш ва шу орқали қишлоқ
аёлларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилалардаги иқтисодий
фаровонликка қўшаётган ҳиссасининг ортишига кўмаклашишдир. Лойиҳа
натижасида 2014
-
йил апрел
-
май ойи давомида 14 та ўзаро ёрдам гуруҳларидаги
71 нафар аёлга гуруҳ кафиллиги остида 3 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилди.
ЎзЛиДеП “Aёллар қаноти”нинг 2016
-
йил “Оилавий тадбиркорликдан –
мустаҳкам
оилага” лойиҳасининг туман (шаҳар) босқичларида эса 561 нафар хотин
-
қизларнинг
бизнес режалари молиялаштирилиб, етакчи тижорат банклари
томонидан уларга 12 млрд. 637 млн. 373 минг сўм миқдорида кредитлар
ажратилди ва 1302 та янги иш ўринлари яратилди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 17 мартдаги “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли
қатламига
микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан яқин келажакда 18 та фаолият турлари
(асосан, маиший хизматлар) билан шуғулланадиган, янги рўйхатга олинган
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган, якка тартибдаги
тадбиркорлар ва оилавий
тадбиркорлик субъектларига микрокредитларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
237
расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод
этиш имтиёзи берилди. Тадбиркорларга молиявий кўмак беришга қаратилган
давлат сиёсатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Хотин
-
қизлар қўмитаси, “Тадбиркор
аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, ЎзЛиДеП “Aёллар қаноти”
хотин
-
қизларни иш билан таъминлаш, оиладаги иқтисодий аҳволни
барқарорлаштириш ва маънавий қўллаб
-
қувватлаш орқали жамиятда уларнинг
муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашди. Демак, бу борада оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат билан банд бўлмаган хотин
-
қизларни
тадбиркорликка, касаначиликка жалб этиш, фаол ишбилармон аёллар
тажрибасидан унумли фойдаланиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва
ишлаб чиқаришга жорий этишда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар
ассоциациясининг фаолиятлари алоҳида аҳамиятлидир.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда хотин
-
қизларнинг ижтимоий
-
сиёсий
фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш ҳамда
бандлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни беқиёс
саналади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Хотин
-
қизлар қўмитаси. http://konservatoriya.uz.
2.
Балтабайева М.М. Ўзбекистон Республикаси хотин
-
қизларининг кичик
бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки
(1991-
2019 йиллар).
07.00.01
–
Ўзбекистон тарихи. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД)
диссертацияси автореферати. Aндижон –
2019. 17-
бет.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Микрокредитбанк”
аксиядорлик тижорат банкини ташкил етиш тўғрисида”ги ПФ–
3750-
сонли
Фармони. 2006 йил 6 май. http://www.norma.uz.
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг“Микрокредитбанк”
аксиядорликтижорат
банкининг
тадбиркорлик
субъйектларини
қўллаб
-
қувватлаш
борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–
4051-
сонли Фармони. 2008 йил 10 ноябр, “Таълим муассасалари
битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб етиш борасидаги қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–
4232-
сонли Фармони 2010 йил 28 июл.
http://www.lex.uz.
5.
Микрокредит ҳақида маълумот. http:/
/www.m.wikipedia.org.uz.
6.
ЎзЛиДеП “Aёллар қаноти”нинг жорий архив маълумотлари. 2017 йил,
7-
жилд, 32
-
варақ.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин
-
қизларнинг меҳнат
ҳуқуқлари
кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб
-
қувватлашга оид чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
4235-
сонли Қарори.
2019 йил 7 март. https://lex.uz/
8.
Олима аёллар уюшмаси” ва Тошкент шаҳар хотин
-
қизлар қўмитасининг
тадбири бўлиб ўтди. 2017 йил 23 октябр. http://new.tdpu.uz/
