Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Components of competence and their features
Nigora RUZIKULOVA
1
Tashkent State Pedagogical University named after Nizomi
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
It is known that competence has own components and
specific features, and this article indicated the components of
competence and their characteristics.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp226-231
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
competence,
component,
person,
life activities,
potential opportunities of
the person,
activity,
educational system,
feature-characteristics of the
person.
Компетентлиликнинг таркибий компонентлари ва
уларнинг хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
компетентлилик,
компонент,
шахс,
ҳаётий
фаолиятлар,
шахснинг потенциал
имкониятлари,
фаолият,
таълим тизими,
шахснинг характер
-
хусусияти.
Маълумки,
компетентлилик
ўз
таркибий
компонентларига ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
ушбу
мақолада
компетентлиликнинг
таркибий
компонентлари ва уларнинг хусусиятлари баён қилинган.
1
Doctoral student (DSc) of Tashkent State Pedagogical University named after Nizomi.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
227
Структурные компоненты компетентности и их
особенности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
компетентность,
компонент,
личность,
жизнедеятельность,
потенциальные
возможности личности,
деятельность,
система образования,
черты
-
характеристики
личности.
Известно, что компетентность имеет свои компоненты и
специфические черты, и в данной статье указаны
компоненты компетентности и их характеристики.
Шахсда шаклланадиган ва ривожланадиган компетенциялар ижтимоий
хусусият (шахснинг ижтимоийлашуви) касб этади. Компетенцияларнинг
ижтимоий табиати ва ижтимоий тузилишини, уни ривожлантириш ва
такомиллаштириш йўлларини ўрганишда мана шу жиҳатни эътиборга олиш
муҳим ҳисобланади.
Гронинген (Нидерландия) ва Деусто (Билбао, Испания) университетлари
томонидан амалга ошириб келинаётган “Tuning Educational structures in Europe”
лойиҳаси тадқиқотлари доирасида олиб борилган изланишларга кўра,
компетентциялар уч гуруҳга –
инструментал, шахслараро ва тизимли
компетенцияларга ажратилди [7].
Демак, компетенцияларни ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлардан қатъи назар
ўз аҳамиятини йўқотмайдиган шахсий хусусият сифатида
қараш
ҳам мумкин.
Адабиётларда компетентликнинг бир неча компонентлари кўрсатилади. Масалан,
объектив зарурий билимлар, объектив зарурий кўникмалар, позициялар,
йўналтирмалар, шахсий хусусиятлар.
Барча ҳаётий фаолиятлар учун зарур тайёргарликларга эга бўлган шахсни
тайёрлаш таълим тизимини ривожлантиришнинг янги векторини белгиловчи
компетентлик ёндашуви ва компетентлик тушунчаси, илмий билимларни турли
соҳаларда қўллай олишни ўрганиш тажрибасини бирлаштириш ва нафақат
маълум билимларга эга бўлиш, балки бу билимларни реал вазиятларда қўллаш,
фаолиятларнинг самарадорлигига эришиш учун уларни аниқ кўникмаларга
айлантириш қобилияти, зарур компетенцияга эга шахс сифатида тайёрлаш учун
ўқув мақсадларида фойдаланишни кўзда тутади.
Н.А.
Муслимов [2] компетентлик алоҳида билим ва малакаларнинг
эгалланиши эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар
ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилиши эканлигини таъкидлайди.
Компетенция шахсий сифат бўлиб, турли хил вазиятда педагогик фаолият ва
ижтимоий ҳаётда ифодаланадиган қобилият, билим, кўникма ва малака
хисобланади [4].
Компетентлик шахснинг барча ҳаётий фаолиятлардаги ўрни ва ролини
аниқлаб беради. Шахснинг потенциал имкониятларини намоён қилади,
фаолиятлардаги муваффақиятини белгилайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
228
Компетентлиликнинг ривожланганлигини, аввало, илмий билиш ташкил
қилади. Яъни илмий билишнинг:
а)
маълум бир мақсадли йўналганлиги;
б)
воқеликни акс эттиришнинг аниқлиги;
в)
мураккаблик даражаси компетенциялар ривожланганлигининг дастлабки
қадами сифатида намоён бўлади.
Компетентлиликнинг ривожланганлигини кейинги қадам сифатида илмий
билимларнинг қўллай олиш кўникмалари белгилаб беради. Билимларни қўллай
олиш:
а)
билимларнинг мақсадли ва манзилли қўлланилиши;
б
)
амаллар бажарилишининг маълум мантиқий ва композицион тузилма ва
структурага ҳамда алгоритмга эга бўлиши;
в)
амалларнинг умумлашган ёки соҳа бўйича чуқурлашган кўринишда
намоён бўлиши.
Компетентлиликнинг ривожланганлигини кейинги қадам сифатида илмий
билимлар ва уларни қўллай олиш кўникмаларининг шахсий сифатлар билан
интеграцияси белгилаб беради. Яъни шахснинг барча фаолияти унинг илмий
билимлари, билимларни қўллай олиш кўникмалари ва шахсий сифатлар бирлиги
ифодалайди.
Копетентлилик шахс хусусиятларини баҳолашга ҳам имкон беради ва унинг
характеристикасини намоён қилади.
Таълим жараёнида компетенциявий ёндашув таълим олувчининг фаол
позицияни танлашини, илмий билишни қабул қилишга тайёрлигини, ўзини
намоён қилиш шаклларини ва индивидуаллигининг намоён бўлишини
таъминлайди.
Шуни таъкидлаш керакки, компетентликни баҳолашда унинг тузилмаси
етарли
даражада
аниқликка
эга
бўлиши,
ушбу
компетентликнинг
шаклланганлигини кузатиш, унинг ривожланишининг зарур етарлилик даражаси
ҳақида хулоса чиқариш имконини берувчи таркибий қисмларни ажратиб
кўрсатиш муҳим.
Демак, компетенцияларнинг йиғиндиси шахснинг характер
-
хусусиятини
ташкил этиб, шахснинг атрофдаги воқеликни адекват (адекват (лот. adaeguatu
s
–
тенглашган, мос, айнан бир, ўхшаш) –
билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг
хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган, аниқ ва
мос англашини кўрсатади. Инсон онги объектив борлиқни ижтимоий амалиёт
асосида адекват акс эттира боради [9]) тушуниш, англаш ва қабул қилишга ёрдам
беради:
1.
Билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ва алоқаларини
уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган, аниқ ва мос қилиб билиб олиш [6].
2.
Ҳар
жиҳатдан мослик, тенг келадиган; ўхшашлик, мувофиқлик [6] асосида
идрок этиш ва унга жавоб бериш қобилиятини намойиш қилади.
Ҳар
қандай фаолият, соҳага доир зарурий тайёргарликлар масалаларига
тўхталадиган илмий адабиётларни таҳлил қилиш шуни айтишга имкон берадики,
тадқиқотчилар назарий ва амалий компетентлик блоки қаторида, унинг
тузилишидаги шахсиятга оид блокни ажратиб кўрсатишади. Компетентлик
масалаларини кўриб чиққан ҳолда, тадқиқотчилар, хусусан, Н.Н.
Лобанова унинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
229
таълимий, фаолият ва шахсий таркибий қисмларини ажратиб кўрсатади [1].
Яъни
тадқиқотларда компетентлиликда саводхонлик (билимлар), маҳорат (ўз
билимларидан фойдаланиш қобилияти) ва аҳамиятга эга шахсий фазилатларни
кўрсатиб ўтади [3]. Демак,
компетентлик таркибида назарий (билим) ва амалий
(кўникма ва малака) блоклари билан бир қаторда, ўз мақсадларига, индивидуал,
гуруҳда, жамоада намоён бўлувчи шахснинг ўзига хосликлари ва хусусиятлари
тўпламини назарда тутувчи шахсий компонентларни ажратиб кўрсатиш ўринли.
Тадқиқотчилар бундай шахсий фазилатлар орасида, хусусан, самарали
фаолиятга имкон яратувчи характер
-
хусусиятларни қайд этадилар.
Таълим
олувчиларда
компетентлиликни
шакллантириш
ва
ривожлантиришда рефлексия муҳим ўрин тутади. Чунки компетентлиликни
шакллантириш ва ривожлантириш фақат доимий фикрлаш, ўз фаолияти, хатти
-
ҳаракатларини таҳлил қилиш билан амалга оширилади.
Адабиётларда рефлексияга “инсон тафаккурининг тамойили, уни ўз шакллари
ва фикрларини англаш ва амалга оширишга йўналтириш; билимнинг ўзини объект
сифатида кўриб чиқиш, унинг мазмуни ва билиш усулларини танқидий
таҳлил
қилиш; инсон руҳий дунёсининг ички тузилиши ва ўзига хос хусусиятларини очиб
берадиган ўз
-
ўзини билиш фаолияти” деб таъриф берилади [5].
Рефлексия, биринчи навбатда, таълим олувчининг ўз ўқув фаолиятини
таҳлил қилиш, умумлаштириш, тушуниш, уни
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
нуқтаи назардан баҳолаш истаги билан боғлиқ бўлиб, шахснинг ўз хатти
-
ҳаракатларига, фаолиятига ўзининг муносабатини
қамраб
олади ва таълим
олувчининг ўзига бўлган муносабатини белгилайди. Бу, асосан, таълим
олувчининг ўз ўқув
фаолияти ва шахсиятини танқидий баҳолаш имконини беради,
шу билан ўзи ҳақидаги фикрини шакллантиради.
Рефлексия орқали ўз
-
ўзини англаш, бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланиш,
бошқаларнинг ўзини қандай қабул қилишлари ҳақидаги маълумотларни олишга
тайёрлиги, ўзининг барча фаолиятлар (ўқув
-
билиш фаолияти, ҳаётий
фаолиятлар)ини таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари нуқтаи назаридан
тушуниш, уларга нисбатан мос муносабат ва мулоҳаза юритиш қобилиятини
ишлаб чиқиш билан тавсифланади.
Рефлексив жараёнлар ўқувчининг бошқаларнинг нуқтаи назарини қабул
қила олиши, унинг мулоҳазаларини таҳлил
қилиши, юзага келиши мумкин бўлган
қийинчиликларни олдиндан кўра билиши, муайян вазиятни қабул қила олиши,
ҳаракатлар
алгоритмини тушунтириб бера олиши, ўзини англаш ва тушуниши,
унинг шахсий хусусиятларини, ҳиссий реакцияларини, бирор нарса ҳақидаги
тушунчаларини баҳолашига хизмат қилади.
Рефлексия асосида ўқувчилар доимий фикр
-
мулоҳазаларни излайди, олинган
маълумотларни кўриш ва баҳолашга интилади ва шунга мувофиқ таълим жараёнида
ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Рефлексия даражаси етарли бўлмаганда,
ўқувчи маълумотларни мажбуран қабул қилишга мойил бўлади. Ностандарт
вазиятларда стандарт вазиятларга мувофиқ амалга ошириладиган амалларни
бажаради. Шунинг учун ўқувчиларнинг компетентлилигини шакллантириш ва
ривожлантиришда энг муҳим шартлардан бири унинг рефлектив нуқтаи назарини
такомиллаштириш ҳисобланади. Яъни қийинчиликларни кўриш ва баҳолаш, олинган
натижанинг самарадорлигини баҳолашга ўргатиш, ўқувчи фаолиятини рефлексив
тартибга солиш асосида амалга оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
230
Шу билан бирга, ўқувчи фаолиятини рефлексив тартибга солиш
ўқувчиларнинг шахсий, мотивацион ва бошқа хусусиятларига, уларнинг ҳиссий
соҳасига, фикрлашнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Тадқиқотчиларнинг
мавжуд
илмий
тажрибасидан
келиб
чиқиб,
компетентлик таркибида учта блокни ажратиб кўрсатиш зарур: назарий
(билимлар), амалий (кўникмалар) ва шахсий (шахсий хусусиятлар). Яъни
компетентлиликни
шахснинг
билимлари,
кўникмалари
ва
шахсий
хусусиятларининг яхлит мажмуи сифатида таърифлаш мумкин. Шу билан бирга,
компетентлик таркибидаги ҳар бир блок ўзининг таркибий тузилишига эга.
Хусусан, компетентликнинг назарий блоги билимлар мажмуи
билимларни
ўзлаштиришга мотивация, ўзлаштирилган билимларнинг аниқлиги ва муҳимлиги,
маълум мақсадга йўналганлигини назарда тутади. Компетентлик таркибидаги
амалий блок ижтимоий (ҳаётий) аҳамиятли амаллар, ўқув фаолиятига оид
амаллар, мантиқий
-
композицион амалларни ўз ичига олади. Ўқувчининг шахсий
хусусиятлари сифатида ўқувнинг ижобий шахсий
хислатлари билан бирга
рефлексив фикрлаши ва эмпатиясини ўз ичига олади.
Компетенциялар
тадқиқотчилар
томонидан
эътироф
этилганидек,
фаолиятлар билан боғлиқдир. Бунда шахснинг фаолиятлари (ўқув фаолияти,
касбий фаолият, кундалик
-
ҳаётий фаолиятлар, шунингдек, бошқа шахсларнинг
фаолиятларига мувофиқлик ёки қарама
-
қаршилик, муносабат) ва шахсда
шаклланган (ёки ривожланган) компетенциялар муқаррар равишда кесишади.
Бунда ихтиёрий фаолият тури шахс компетенцияларининг шаклланишига
(ёки ривожланишига), шу билан
бирга, шахсда шаклланган (ёки ривожланган)
компетенциялар унинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Шунингдек,
фаолиятлараро ва компетенциялараро таъсирни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Шахс
фаолиятининг кўп қирралилиги ва мураккаблик даражаси унда шаклланадиган
компетенцияларнинг мустаҳкамлигига (ёки аксинча) боғлиқ.
Фаолиятнинг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
–
фаолият субъекти;
–
фаолиятга бўлган эҳтиёж;
–
фаолиятга бўлган мотивлар;
–
фаолият акти (фаолиятнинг бирлиги, бошқа шахсга қаратилган ва унга ўз
объекти сифатида қаратилган яхлит ҳаракат).
–
фаолият вазифалари (бу муайян шароитларда фаолият жараёнида турли
мақсад учун хизмат қилувчи йўналтирилган ҳаракатлар ва вазифалар).
–
фаолият воситалари (фаолият ҳаракатларини амалга оширувчи
операциялар);
–
фаолият маҳсулотлари (фаолият натижасида яратилган моддий ва
маънавий объектлар).
Фаолиятнинг ҳар бир таркибий қисмини амалга ошириш шу таркибий
қисмни
амалга оширишга хизмат қилувчи амаллар учун зарур компетентлиликни
талаб қилади. Шунингдек, ўз ўрнида компетенцияларнинг ривожланишига асос
бўлади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, компетенцияларнинг шахслар фаолиятларида
намоён бўладиган муҳим хусусиятлари:
•
ижтимоий хусусияти –
компетенцияларнинг табиати ижтимоий хусусият
касб этиб, бу унинг мақсад ва вазифаларида намоён бўлади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
231
•
мувофиқлаштирувчи хусусияти –
компетенциялар фаолият давомида
амалга ошириладиган ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ва фаолиятнинг умумий
натижаларига эришишга хизмат қилади
;
•
субъект
-
субъект хусусияти –
компетенциявий ёндашув асосида амалга
оширилаётган жараён иштирокчилари бир
-
бири билан субъект
-
субъект
муносатида бўлади;
•
компетенцияларнинг фаолият билан боғлиқлиги хусусияти –
ҳар қандай
компетенция фаолиятни амалга оширишга хизмат қилади ва ўз ўрнида
фаолиятлар давомида компетенциялар ривожланади.
•
тартибга солувчи хусусияти –
компетенциялар нафақат фаолиятни амалга
ошириш, балки уларни тартибга солиш вазифасини бажаради.
Демак, компетенциянинг барча муҳим хусусиятлари уни шахснинг ўзига хос
хусусияти сифатида тушунишда акс этади. Компетенция фаолиятларнинг амалга
оширилишига
имкон
беради.
Таълим
жараёнида
компетенцияларни
шакллантиришда (ёки ривожлантиришда) айнан мана шу жиҳатларини ҳисобга
олиш муҳим аҳамият касб этади.
Фикр
-
мулоҳазаларни умумлаштириб, баъзи муҳим жиҳатларни таъкидлаб
ўтиш керак. Биринчидан, компетентлик фаолият туридан қатъи назар, уни амалга
ошириш керак бўлган зарурий тайёргарликни белгилаб беради. Иккинчидан,
компетентлик фаолият туридан қатъи назар, уни амалга ошириш керак бўлган
зарурий тайёргарлик ва хулқ
-
атвор йиғиндисида кўриб чиқиш зарурлигини
англатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Лобанова
Н.Н.
Профессионально
-
педагогическая
компетентность
преподавателя
системы
повышения
квалификации
и
переподготовки
специалистов как условие совершенствования их образования / Н.Н.
Лобанова //
Профессиональная педагогическая компетентность преподавателя системы
повышения квалификации и переподготовки специалистов: проблемы, поиск,
опыт. СПб., 1992. –
С. 12–
19.
2.
Муcлимoв
Н.А. Кacб тaълими ўқитувчисини кacбий шaкллaнтиришнинг
нaзaрий –
метoдик acocлaри. Пед. фан. дoк. ... диc. авторе. –
Тoшкент, 2007.
–
Б
. 45.
3.
Татарникова
Н.С.
Совершенствование
деятельности
педагога
в
гуманистической парадигме образования: Монография / Н.С.
Татарникова. –
Н.Новгород: ВГИПА, 2005. –
С.
117.
4.
Турсунова Ш. Педагогик компетентлик ва уни самарали ривожлантириш.
“
Science and Education
”
Scientific Journal. March 2021 / Volume 2 Issue 3.
–
PP. 377
–
381.
5.
Фельдштейн
Д.И. Актуальные проблемы национального самоопределения;
Этнос в общественном развитии; Конфликт в системе отношений этносубъектов /
Д.И. Фельдштейн II Свобода или воля. –
Кишинев, 1994.
6.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Таҳрир ҳайъати: Э.
Бегматов ва бошқалар. –
Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. –
Б.
367.
7.
http://www.ehea.info/cid101886/tuning-educational-structures-
europe.html#:~:text=Tuning%20Educational%20structures%20in%20Europe%20was%2
0a%20pilot%20project%20with,framework%20of%20the%20Socrates%20programme.
8.
https://qomus.info/encyclopedia/cat-a/adekvat-uz/.
