Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of ensuring the effectiveness of mutual cooperation
between employees of investigative and operational-
search bodies
Shokhrukh PULATOV
1
Ministry of Emergency Situations of the Republic of Uzbekistan.
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
The article deals with the issues of ensuring the interaction
of operational-investigative bodies with the investigator, the
tactics of implementing the interaction process and the
organizational and tactical aspects of this process.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp48-53
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
investigator,
operational-investigative
div,
tactics,
interaction,
organizational and tactical
aspects.
Тергов ва тезкор
-
қидирув органлари ходимларининг
ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини таъминлаш
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
терговчи,
тезкор
-
қидирув органи,
тактика,
ҳамкорлик
,
ташкилий
-
тактик
жиҳатлар.
Мақолада терговчининг тезкор
-
қидирув органлари
ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини
таъминлаш масалалари, бугунги кунда ушбу жараённни
амалга ошириш тактикаси, ушбу жараённинг ташкилий
-
тактик жиҳатлари ёритилган.
1
Deputy Head of the Legal Service of the Ministry of Emergency Situations of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
49
Вопросы обеспечения эффективности взаимного
сотрудничества
сотрудников
следственных
и
оперативно
-
розыскных органов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
следователь,
оперативно
-
розыскной
орган,
тактика,
взаимодействие,
организационно
-
тактические аспекты.
В
статье
рассмотрены
вопросы
обеспечения
взаимодействия
оперативно
-
розыскных
органов
с
следователем,
тактика
реализации
процесса
взаимодействия и организационно
-
тактические аспекты
данного процесса.
Тергов қилиш, жиноятни очиш ва унинг олдини олишнинг самарадорлиги
кўп жиҳатдан терговчининг ушбу жараённинг бошқа иштирокчилари –
тезкор
-
қидирув
ходимлари, мутахассислар ва экспертлар, шунингдек оммавий ахборот
воситалари билан ҳамкорлигига боғлиқдир. Бундай ҳамкорлик жиноят иши
бўйича ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бўлади.
Терговчининг тергов жараёни иштирокчилари билан ҳамкорлиги нисбатан
шартли ҳисобланади, чунки процессуал нуқтаи назардан бундай ҳолатда
тенгликнинг бўлиши мумкин эмас. Терговчининг мақоми юқори бўлиб,
терговдаги асосий вазифа, унинг натижалари ва қабул қилинаётган қарорлар учун
шахсий жавобгарликни аниқлаб беришдан иборат. Тергов иштирокчиларининг
фаолияти терговчининг олдига қўйилган вазифаларга бўйсундирилган ва улар
билан боғлиқ.
Агар дастлабки терговга эҳтиёж бўлмаса ва иш бутунлай бошланғич тергов
органи томонидан олиб борилса, ҳамкорликка эҳтиёж қолмайди. Бу дастлабки
тергов органи ходими ҳеч ким билан алоқада бўлмайди, дегани эмас.
Ўзаро алоқа жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
босқичида, яъни терговга қадар текшириш жараёнидаёқ зарур. Айбдор шахс
аниқланмагани ёки у қочиб яширингани туфайли дастлабки тергов тўхтатиб
турилганидан кейин ҳам бундай ўзаро алоқасиз ишни кўриш мумкин эмас.
Терговга қадар текшириш босқичида ўзаро алоқа жиноят ишини қўзғатиш
зарурлигини асословчи материалларни олиш, уларни ҳар томонлама баҳолашга
қаратилади. Дастлабки терговни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул
қилинганидан кейин ўзаро алоқа қочиб яширинган жиноятчини аниқлаш ёки
қидириш билан боғлиқ [1].
Режалаштирилган тергов ҳаракатлари бажарилганидан кейин жиноят
очилмаган, айбдор шахс эса номаълум бўлиб қолган ёки жиноят тўлиқ очилмаган
деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолда ўзаро алоқа айниқса долзарб
аҳамият касб этади. Тергов қилинаётган жиноятнинг муҳим ҳолатлари
аниқланмаган, асосланган тусмоллар текширилмаган, далиллар тизимида
бўшлиқлар мавжуд бўлган, белгиланган тергов ҳаракатларини ўтказишда жиддий
қийинчиликлар туғилаётган ҳолларда ҳам ўзаро алоқасиз иш кўриш мумкин эмас.
Тегишли идоралар суриштирув органларининг тегишли хизматлари
томонидан амалга ошириладиган тезкор
-
қидирув тадбирлари нопроцессуал,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
50
разведка, кузатиш
-
текшириш, қидирув хусусиятини касб этади. Улар махсус
ошкора ва ноошкора усуллар ва воситалар билан амалга оширилади.
Ўтказиладиган тезкор
-
қидирув тадбирларининг турлари “Тезкор
-
қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14
-
моддасида белгиланган. Уларнинг бош
мақсади жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва
уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор
шахсларни аниқлаш ҳамда топиш, қочиб яширинган айбдор шахсларни
қидиришдан
иборат.
Тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказиш масалалари “Тезкор
-
қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида ишлаб чиқилган идоравий норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлари билан тартибга солинади. Тезкор
-
қидирув тадбирларини
ўтказиш тезкор
-
қидирув органларининг мутлақ ваколатлари жумласига киради,
терговчилар ушбу тадбирларда
иштирок этишга ҳақли эмас [2].
Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ЎзР ЖПК ва “Тезкор
-
қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонунда терговчига юқорида зикр этилган органларга
тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида топшириқлар бериш, айрим
тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни улардан талаб қилиш имконини
берадиган анча кенг ваколатлар берилган. Терговчининг ёзма топшириқлари
ушбу органларга ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади. Шундай қилиб,
терговчилар жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш учун суриштирув
органларининг тезкор
-
қидирув имкониятларидан фаол фойдаланишлари мумкин
ва лозим.
Тергов ва тезкор
-
қидирув фаолияти кўпинча параллел амалга оширилади,
шу сабабли айнан лозим даражада ташкил этилган ўзаро алоқа жиноятларни фош
қилиш
ишида терговчи ва тезкор ходимлар ҳаракатларининг келишилганлигини
таъминлайди.
Ўзаро алоқа эпизодик –
терговчининг айрим топшириқларини бажариш
билан боғлиқ ҳамда доимий бўлиши –
мураккаб иш ёки ўзаро боғлиқ ишлар гуруҳи
бўйича тергов жараёнида амалга оширилиши мумкин. Доимий
ўзаро алоқа одатда
тергов
-
тезкор гуруҳи ёки тергов гуруҳи томонидан бажариладиган тергов
жараёнида амалга оширилади.
Терговчининг тезкор
-
қидирув органлари билан самарали ўзаро алоқаси
қуйидаги
принципиал шартларга қатъий риоя этишни тақозо қилади: 1) ўзаро
алоқани жиноят
-
процессуал қонуни, қонун ости норматив ҳужжатлари ва касб
одоби талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш; 2) ўзаро алоқани
жой, вақт ва мақсадлари бўйича ўтказилаётган тергов режаси ва жараёни билан
мувофиқлаштириш; 3) терговнинг барча босқичларида терговчининг раҳбарлик
ролини таъминлаш, ўзаро алоқа субъектларининг процессуал ва тезкор
-
қидирув
функцияларини аниқ белгилаш, шунингдек терговчи ўз олдига қўйган
вазифаларни ҳал қилиш усуллари ва воситаларини танлашда тезкор
ходимларнинг
мустақиллиги; 4) барча тергов (процессуал) ва тезкор
-
қидирув
(ноошкора) имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ёрдам кўрсатиш, қўйилган
мақсадларга эришиш учун шахсий жавобгарлик.
Тергов ўтказиш жиноятни очишда ҳамкорликнинг биринчиси –
терговчи
томонидан иш материалларини таҳлил қилишдан иборат. Бунда дастлаб терговчи
томонидан ҳамкорлик субъектлари аниқланади. Қўшма фаолиятга энг кўп
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
51
жиноят
-
қидирув, уюшган жиноятчилик ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш
хизмати, ички ишлар органларининг криминалистик хизматлари, турли хил
идоралар ходимлари жалб этилади.
Яна бир муҳим вазифа вазиятга оид маълумотларни ҳамкорлар ўртасида
алмашинувидир. Маълумот алмашинувида тергов ҳамда тезкор
-
қидирув
тадбирлари режасининг қай даражада мослиги аниқланади, чунки тергов
ҳаракатлари, унинг муваффақияти тезкор
-
қидирув иштирокчиларининг тадбирни
белгиланган муддатда ва кетма
-
кетликда ижро этишларига боғлиқ. Ўз вақтида,
етарли алоқа алмашинуви тезкор
-
тергов гуруҳи аъзолари учун алоҳида аҳамият
касб этади. Унинг шакллари турлича: ТТГ таркибининг йиғилиши, унинг алоҳида
иштирокчиларининг ўзаро алоқаси ва ҳоказо. Шу билан бирга тергов сирларини
сақлаш, тезкор маълумотни четга чиқишига йўл қўймаслик жуда муҳим.
Ҳамкорлик
иштирокчилари тергов вазияти ўзгариши билан режага ва
мақсадларга тузатиш киритиши керак. Тезкор
-
қидирув режалари алоҳида тезкор
ходим томонидан режалаштирилади. Белгиланган тадбирлар ва тергов
ҳаракатларининг
вақти, жойи, муддатига алоҳида эътибор бериш зарур. Тузилган
режа тергов бўлинмаси ва тегишли тезкор хизмати раҳбарлиги томонидан кўриб
чиқилади. Айниқса терговнинг дастлабки босқичи жуда муҳимдир. Бу нарса
жиноятни излар босилмай туриб очилиши, айбдорни аниқлаш ва топиш,
ўғирланган мулкни қидириш билан чамбарчас боғлиқдир.
Ҳамкорликнинг
процессуал ва нопроцессуал (ташкилий
-
тактик) турлари мавжуд.
Терговчи тезкор
-
қидирув ишларини амалга ошириш ҳақида топшириқ берар
экан, у ички ишлар органлари олдига фақат вазифа қўяди, аммо уни ечиш йўли ва
воситаларини белгиламайди, чунки бу дастлабки тергов органлари ваколатига
кирмайди. Терговчи талабига кўра тезкор
-
қидирув ходимлари қонунда
белгиланган процессуал мажбурлаш чораларини амалга оширади; қуролланган
жиноятчини қўлга тушириш ва таъқиб қилиш учун пистирма, қувлаш, қуршов,
турли хил тўсиқ тадбирлар кўради, терговчининг ҳудудига келишдан бош
тортаётган шахсни олиб келиш, ҳодиса ва тинтув жойини ўраб олиш, терговчига
қаршилик кўрсатиш ҳолларини олдини олиш каби ҳолларда ёрадамлашади.
Дастлабки тергов ходимлари терговчига мураккаб ва катта ҳажмдаги тергов
ҳаракатларини
тайёрлаш ва амалга оширишда ёрдам берадилар, ушбу ҳаракатлар
давомида у ёки бу вазифаларни бажарадилар
[3].
Терговчининг мутахассислар билан ҳамкорлиги қуйидагиларда намоён бўлади:
а)
мутахассисларни тергов ҳаракатларига жалб этиш;
б)
суд экспертизаларини ўтказиш;
в)
тафтиш белгилаш ва ўтказиш.
Умумий қоидага кўра, тергов
-
тезкор гуруҳ аъзоларининг барча ҳаракатлари
аввалдан келишилган режага бўйсундирилган бўлсада, баъзи бир сабабларга кўра
режалаштирилмаган ҳаракатларни амалга ошириши ҳам мумкин. Масалан,
жиноятчиларни жиноят устида қўлга олиш, тинтув ва кечиктириб бўлмайдиган
ҳаракатларни амалга ошириш.
Тергов
-
тезкор гуруҳ терговчи раҳбарлигида ишлайди. У ишни тергов
қилишга, ҳамкорлик субъектлари олдига ўз вақтида вазифалар қўйишга, тақдим
этилган маълумотлардан тўлалигича фойдаланишга жавобгардир.
Тергов
-
тезкор гуруҳ одатда қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
52
1)
ҳодиса
жойини кўздан кечириш. Бундай гуруҳлар вақтинча бўлиб, ички
ишлар органлари навбатчи қисмларида бўлади ва ўрнатилган жадвалга мувофиқ
алмашади. Гуруҳ таркиби ҳар доим янгиланиб туради; унинг таркибига терговчи,
жиноят қидирув ходими, мутахассислар –
криминалист ва суд
-
тиббиёт
мутахассиси, кинолог киради. Гуруҳ мажбуриятлари –
ҳодиса жойини малакали
кўздан кечириш ва шу билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари
ва тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказишдан иборатдир. Ички ишлар органи
хизмат кўрсатадиган аҳолининг сони ва ҳудуднинг катта
-
кичиклигига қараб бир
вақтнинг ўзида бир неча тергов
-
тезкор гуруҳ навбатчилик қилиши мумкин.
2)
излар босилмай туриб ишлаш. Бу ҳодиса жойига чиққан гуруҳнинг айнан
ўзи, кўздан кечириш билан чекланмай жиноятни очиш ва жиноятчини ушлаш
билан шуғулланади;
3)
хавфли жиноятларнинг муайян турларини очиш: ўғирлик, босқинчилик,
жинсий жиноятлар ва ҳоказо. Бундай тергов
-
тезкор гуруҳ доимий бўлиб, хизмат
кўрсатиш ҳудудида содир этилган жиноят турини очишга ихтисослашади;
4)
уюшган жиноятчилар томонидан содир этилган ҳар қандай жиноятни
тергов қилиш ва очиш. Бу ҳолатда тергов
-
тезкор гуруҳ таркибига ички ишлар
уюшган жиноятчиликка қарши курашиш махсус бўлинмаларининг тезкор
ходимлари киради;
5)
мураккаб, кўп эпизодли ишларни тергов қилиш бўйича тергов
-
тезкор
гуруҳ таркиби ўзгарувчан бўлади; тергов давомида унинг таркибига турли
ихтисосликлар бўйича тезкор ходимлар ва қўшимча жалб этилган терговчилар
қўшилади
;
6)
аввалги йилларда очилмаган жиноятларни тергов қилиш бўйича. Гуруҳ
доимий асосда ишлайди ва маълум бир турдаги жиноят бўйича ихтисослашган
бўлиши мумкин.
Тезкор
-
қидирув гуруҳи ва терговчилар гуруҳининг таркиби турли хил
бўлиши мумкин бўлиб, улар иштирокчилар доираси, вазифалари тактик
ҳамкорлик усули билан фарқланади.
Ушбу маълумотлар тури ва улардан фойдаланиш имкониятлари қуйидагича:
1.
Жиноятга алоқадор шахсларнинг ҳаракатлари ҳақида терговчни
йўналтирувчи тезкор маълумотлар (гумон қилинувчи, айбланувчининг жиноий
фаолияти ҳақида маълумот; жиноятни яширган шахсларнинг ҳаракатлари ҳақида
маълумот; терговнинг боришига қаршилик қиладиган ҳаракатларни амалга
оширилиши ҳақида маълумот; кўрсатилган маълумотлар ва ашёвий далиллар
эгалари ҳақида маълумот). Бу маълумотдан бевосита ва билвосита йўл билан
фойдаланиш мумкин.
2.
Ишга алоқадор объектларининг жойлашиш ва терговчини йўналтирувчи
тезкор маълумот. Ушбу маълумотдан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади (тинтув
ўтказиш, олиб қўйиш, мулкни ҳибсга олишда; мазкур маълумотларга процессуал
тус бериш, мақсадида далилллар доирасига киритиш учун амалга ошириладиган
ҳаракатларда
).
3.
Тезкор ходим томонидан ёки мутахассис ёрдамида олинган тезкор
маълумот. Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунга кўра, маълумотлар
тезкор ходим томонидан предмет ва ҳужжатларни ўрганиш, бино ва иншоотларни,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
53
жой ва транспорт воситаларини кўздан кечириш орқали ҳамда алоқанинг техник
каналларидан олиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда терговчининг тезкор
-
қидирув органлари
ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги энг муҳим жараёнлардан бири саналади.
Ушбу жараёнларни пухта ва олдиндан тузилган режа асосида амалга
оширилиши ўз ижобий самарасини беради. Терговчининг иши осонлашади ва ўз
вақтида белгиланган вазифаларни амалга оширишга улгуради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сайпулаев
З.М. Взаимодествие следователя с оперативно
-
розыскными
органами. Закон и право. 04
-2021.
–
С.
125.
2.
Гордин
А.В. Взаимодействие оперативно
-
розыскных служб и следователя
органов внутренних дел при расследовании преступлений. Дисс. на соиск. к.ю.н.
2005 й. –
С.
58.
3.
Бахарев
Н.В.,
Малков
В.П.,
Оржак
А.С.
Принципы
взаимодействия
следователей с работниками органов дознания по расследованию преступлений //
Проблемы совершенствования расследования и профилактики преступлений на
современном этапе. Уфа, 1990. –
С. 88.
