Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of Alisher Navoi
’
s views in the Nakshbandi
learning system
Markhabo PARDAEVA
1
Bukhara regional branch of the Republican Center for Spirituality and Education
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
25 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
20 August 2022
The article analyzes the role of Alisher Navoi
’
s views in the
system of Naqshbandi teachings. The views of Khoja Akhrar Vali
and Alisher Navoi in the teachings of Naqshbandiy were studied.
The essence of the expression of the principles of the teachings
of Nakshbandi in their works is revealed. It also focuses on the
mystical views of Alisher Navoi and the ideas of the Nakshbandi
teachings. The emphasis is on the descriptions given to
enlightened Sufis in the thinker
’
s works. Examples are given
from Navoi
’
s thoughts that in order for a person to be perfect, it
is necessary first of all to know God, to know his qualities.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp16-21
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Sufism,
Naqshbandiya,
man,
principle,
love,
perfection.
Нақшбандия таълимоти тизимида Алишер Навоий
қарашларининг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Тасаввуф,
нақшбандия,
инсон,
тамойил,
муҳаббат,
комиллик.
Мақолада нақшбандия таълимоти тизимида
Алишер
Навоий
қарашларининг
ўрни
таҳлил
қилинган.
Нақшбандия тариқатида Хожа Аҳрор Валий ва Алишер
Навоий ўртасидаги муносабатлар тадқиқ қилинган.
Нақшбандия таълимоти тамойилларининг улар асарларида
ифодаланиши мазмун моҳияти очиб берилган. Шунингдек,
Алишер Навоийнинг
тасаввуфий қарашларига, нақшбандия
таълимотининг асосий ғояларига эътибор қаратилган.
Мутафаккир
асарларидаги
маърифатли
сўфийларга
берилган таърифларга урғу берилган. Навоийнинг инсoн
бaркaмoл бўлиши учун, aввaлo, Xудoни тaниши, унинг
фaзилaтлaри, xислaтлaрини билиш зарурлиги ҳақидаги
фикрларидан мисоллар келтирилган.
1
Head of the Bukhara regional branch of the Republican Center for Spirituality and Education, PhD in Philosophy,
Assistant Professor.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
17
Роль взглядов Алишера Навои в системе учения
Накшбанди
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Суфизм,
Накшбандия,
человек,
принцип,
любовь,
совершенство.
В статье анализируется роль взглядов Алишера Навои в
системе учения Накшбанди. Были изучены взгляды Ходжи
Ахрара Вали и Алишера Навои в учении Накшбандия.
Раскрывается сущность выражения принципов учения
Накшбанди в их произведениях. А также уделяется
основное внимание на мистические воззрения Алишера
Навои и идеям учения накшбанди. Акцент делается на
описаниях,
данных
просветленным
суфиям
в
произведениях мыслителя. Приводятся примеры из мыслей
Навои о том, что для того, чтобы человек был совершенным,
необходимо прежде всего познать Бога, познать его
качества.
Маълумки, Алишер Навоий нақшбандия тариқатига алоҳида эътибор билан
қараган, шунингдек ўзи ҳам ушбу тариқатнинг кўплаб кўрсатмалари, йўл
-
йўриқларига риоя этиб, нақшбандий пирлар билан яқин муносабатда бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Навоийнинг нақшбандия тариқатига кириб келиши тасодифий
ҳол эмас эди, албатта. Унинг фаолиятида ушбу буюк таълимотнинг чуқур илдиз
отиб, янада юксалиши учун зарур бўлган маънавий
-
руҳий имконият мавжуд эди. XV
асрда Мовароуннаҳрда энг катта мулк эгаси ва ўша замон нақшбандий сулукининг
саромади Хожа Аҳрор Валий бўлса, Хуросонда худди шундай инсон Алишер Навоий
эди.
Навоийшунос олим Ботурхон Валихўжаев Алишер Навоий “Ҳайрат ул аброр”,
“Мажолис ун
-
нафоис” ва “Насойим ул
-
муҳаббат” асарларида Хожа Аҳрор ҳақида
кенгроқ, “Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер”асарида қисман тўхталганини маълум қилади
[1]. Алишер Навоийнинг “Хамсат ул
-
мутаҳаййирин” асарида ҳам Хожа Убайдуллоҳ ва
Алишер Навоий ўртасидаги муносабатлар ўз аксини топган. Хожа Аҳрорнинг хатлари
жуда катта таъсир кучига эга бўлган ва Алишер Навоий бу мактубларни жамлаб бир
китоб қилган. Бу китоб “Навоий алъбоми”
*
деб номланади.
Хожа Аҳрорнинг 23
-
рашҳалари нақшбандия таълимотининг моҳияти
ҳақидадир. Унда айтилганки, “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирраҳу
ойтибдиларким, халқдин оғирлик кўтармак керак ва бу муяссар бўлмас, магар ҳалол
касб била, “Даст ба кор, дил ба Ёр”, деган сўз хожагон қаддису Оллоҳу таъоло арвоҳаҳум
тариқларида амри муқаррар турур”. [2] Мазкур рашҳада нақшбандия таълимоти
аҳлининг асосий мақсади халқнинг оғирини енгил қилиш эканлиги, бунинг учун ҳалол
меҳнат қилиш лозимлиги айтилиб, машҳур “Даст ба кор, дил ба Ёр” шиори
келтирилмоқда. Биринчидан, биз эътиборни қаратмоқчи эдикки, “Даст ба кор” –
“қўл
иш билан” бўлиши “дил ба Ёр” –
“қалб Оллоҳ билан бўлиши”дан олдин келмоқда.
Демак, инсон танаси яралган экан, унда инсонни меҳнат қилиши учун барча
*
Алъбом Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшаган 16 муаллифнинг 594 дона дастхат руқъаларини ўзида жамлаган.
Улардан 337 таси Абдурахмон Жомий, 128 донаси Хожа Убайдуллоҳ
Аҳрор қаламига мансуб
ва уларнинг имзоларига эга. Қолган хатлар Хожа Аҳрорнинг ўғиллари, куёвлари, муридлари ва беш нафар
Хуросон зиёлилари томонидан ёзилган. Алъбомнинг тузилиш йили –
1492 йил.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
18
имкониятлар берилган, Оллоҳга шукроналикнинг белгиси, мезони, асоси буларни
эзгу, хайр ишларга сафарбар этишдир. Меҳнат жараёнида Оллоҳ қалбда бўлиши
инсонни тамаъ, риё, кибрдан йироқ қилиб, меҳнатни эзгу ниятлар билан, одамлар
оғирини енгил қилиш мақсадида қилишига ундайди. Бундай гўзал равиш
халқпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик каби ижобий фазилатларни
шакллантиради [3].
“Даст ба кор”
-
ликка меъёридан ортиқ боғланиш дунёпарастлик, молпарастлик,
моддийликка берилишга олиб келиши ва инсон бир томонлама, бир ёқлама, чекланган
ҳолда “бир қанотли қуш” каби бўлиб қолиши мумкин. “Дил ба Ёр”ликнинг фақат
ўзигина
бўлса инсонни фақат охиратпарастлик, руҳиятпарастликка олиб келиб, ундай
одам жамият ҳаётидан узилиб, бир ёқлама бўлади.
Хожа Аҳрор бу билан инсон қалби ойнаси бўлган кўздан фақат бутун борлиққа
дўстона назар, илоҳий меҳр
-
муҳаббат порлаб турсагина, ҳақиқий инсон номига
уйғун бўлади, дейди.
Хожа Аҳрорнинг бу мисралари Алишер Навоийнинг:
Одамий эрсанг, демагилки одами,
Йўқ анинг халқ ғамидин ўзга ғами –
мисралари билан ҳамоҳангдир.
Алишер Навоий “тасаввуф”га бағишлаб муайян асарлар ҳам ёзган. Хусусан
“Насойим ул муҳаббат”, ҳамда “Лисон ут тайр” диний
-
фалсафий асари ҳам шулар
жумласидандир. Шоир ўзининг “Насойим ул муҳаббат” асарида сўфийлик ва
тасаввуф ҳақида жуда қимматли маълумотлар берган. “Насойим ул
-
муҳаббат”да
валийларнинг амаллари, феъл ва муомалалари зикр қилинган бўлиб, улар тавба,
луқмаи ҳиллият, шариат риояти (шаҳодат калимаси, салоти хамса, закот, рўза, ҳаж),
тариқат одоби, ҳилм, бурдборлиғ (чидам, бардош), ризо, сабр, сидқ, азим
риёзатлардир”.
Алишер Навоий “Ҳайратул
-
аброр” достонида мақолотлардан
аввал келган
ҳайратларда коинотда барча мавжудотлар орасида инсоннинг ўрни, инсон Тангри
яратган жаннат –
фаришталар оламининг нафосати, чексиз гўзалликларини кўриб,
ҳайратланишини тасвирлайди.
Биринчи ҳайратнинг сарлавҳасидаёқ Навоий фалсафий
-
эстетик қарашларини
изҳор қилади: “Кўнгулнинг адам (йўқлик) тунидин қутулиб, вужуд субҳига ҳамнафас
бўлиб, малаклар олами баҳористоннинг ранго
-
ранг изҳори (гуллари) ва гуногун
ашжарин (дарахтларини) томоша қилғани (ва аларнинг барчаси Тангрига тасбиҳ
(мадҳу сано, субҳ) билан машғуллигини билиб, димоғида ҳайрат гуллари очилғони ва
ул гуллар атридан ҳуш олиб, беҳуш йиқилғони”. Навоий тасаввурича, жаннат,
фаришталар олами ҳам шу коинотдадир. Бу олам Қуёш, Ой, юлдузлар биланр
безатилган.
Ёзди фалак тоқига қилқи қазо,
Ояти “Ваш
-
Шамс” била “Ваз
-
Зуҳо”...
Куйди Қуёш ўтиға зулмат туни,
Учти ҳаво узра нужум учқуни...
[4]
Асарнинг 2
-
нчи ва учинчи ҳайратларида кўнгил қуши бу оламдан бошқа
ғаройиб оламларни томоша қилиб, турли манзиллардан ўтиб, охири Тангрининг Ер
юзидаги вакили, халифаси мартабасига етгани айтилади. Достоннинг 21
-
боби
тасаввуфда тариқат пири Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Аҳрор мадҳига бағишланади,
булар риёзатлар, машаққатлар синовидан ўтиб, камол топгани тасвирланади:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
19
Жонга чекиб ранжу ано нақшини,
Чизмоқ учун
анда фано нақшини,
Жони чу ул нақш макони бўлуб,
Нақшдин ўзга бори фоний бўлуб.
Хожа Баҳовуддин издоши бўлган Хожа Аҳрор янада юксакроқ мартаба,
мақомларга эришади:
Юз қўйибон қуллуғига шоҳлар,
Базмида беҳуд ўлуб огоҳлар,
Хизматидин ҳар киши огоҳ ўлуб,
Гарчи гадо, маъни ила шоҳ ўлуб
. [4.
Б.
61
–
62]
Алишер Навоий фикрича, Хожа Аҳрор баъзи аввалги авлиёлардай, хилватда
беркинмай, халқнинг мушкулларини ҳал этиш, оғирини енгиллатиш учун
подшоҳларга, вазирларга вакиллари билан номалар юборади. “Мулки жаҳон мазраи
(экинзори) деҳқони ул, Балки жаҳон мулки нигоҳбони ул, Йўқки, мамоликка
нигаҳбон ўлуб, Барча салотин уза султон ўлуб. Руқъалари етса не шаҳ қошнға, Иш
ани қўймоғлиғ ўпуб, бошиға ... Ҳақ сўзини элга қилурда адо, Тенг кўрушуб оллида
шоҳу гадо”. Хожа Убайдуллоҳнинг асҳоблари, шогирдлари ҳам баркамол, етук
инсонлардур. Замона подшоҳлари шу инсонларга яқин бўлиб, Хожанинг
ҳузурига
йўл топишга интилар эдилар.
Алишер Навоий фикрича, Хожа Аҳрор тижорат билан шуғулланиб, бир жойда
доимий турмаса ҳам, унинг савдосидаги юклари оддий юклар эмас, балки
“Сиймлари (кумушлари) борча фано конидан. Дурлари йўқлиқ суви уммонидин.
Навоий вазир сифатида Хожа Аҳрорнинг мактубларида айтилган кўп
илтимосларини бажарган эди. Мир Алишер бошқа мусулмонлар каби ҳажга, Каъба
зиёратига
боришни орзу қилган эди. Аммо Хожа Убайдуллоҳ ўз мактубида Навоий
ўз ватанида кўп жафокаш мусулмонларга ёрдам, ҳимоят кўрсатишни Каъба
зиёратидан хайрлироқ эканлигини тушунтиради. Навоий бир ғазалида келтирган
байтида Хожа Аҳрорнинг бу фикрига кўшилганини
билдиради:
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотиран шод айлагай,
Онча борки Каъба вайрон бўлса обод айлагай.
Фонийнинг “Минҳожун
-
нажот” (“Кутулиш йўли”) қасидасида Тангри яхши
кўриб, азиз ва мукаррам, софдил қилиб яратган инсон шайтон сўзига киргани,
таъқиқли мевани егани учун жаннатдан қувилгани, аввалроқ у Ер юзини обод
қилгани, яна нафс сўзига кириб, турли ахлоқий ва ижтимоий иллатларга берилгани,
макру ҳийлада шайтонни ҳам орқада қолдиргани тасвирланади. Бу қасида Навоий
сатираси энг кучли ифодаланган асарларидан биридир. Форсийда ёзилган “Ситтаи
зарурия” таркибидаги олтинчи қасида “Насимул
-
Хулд” (“Жаннат шабадаси”)
тасаввуф фалсафасига бағишланган. Бу қасидани Н.Комилов “Нақшбандия
тарқатининг шеърий баённомаси деса бўлади”, дейди [4
.
Б.
56]. “Насимул
-
Хулд”
Афзалиддин Ҳоқоний Ширвоний, Амир Хусрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомий
қасидаларига татаббу қилиб, шулар услубида ёзилган. Асарда тасаввуф
фалсафасининг муҳим масалаларидан бири Ақл ва Ишқ муносабати, уларнинг
қандай фарқланиши қиёсий тадқиқ этилади.
Муаллим Ишқу пири Ақл шуд тифли дабистонаш,
Фалак дон, баҳри таъдиби вай, инак чархи гардонаш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
20
Яъни, Ишқ мактаб муаллими, Ақл унинг ўқувчи боласидир. Айланувчи фалак
ҳам муаллим бўлиб, Ақлга адаб денгизида чўмилишни ўргатади. Аммо, –
дейди
Фоний
,
–
Ишқ учун Ақл муносиб шогирд эмас. Бир умр сабоқ берилса ҳам Ақл камол
тополмайди. Дил, кўнгил камол топади. Аллоҳни ва ғайб оламини билишга ожизлик
қилади. Инсон ақлий, рационал билишдан ирфоний, иррационал, яъни идеялар,
ғоялар оламини билишга ўтса комиллик мартабасига яқинлашади. Бу фикрлардан
Шарқ тасаввуфи Афлотун ва Плотин –
янги афлотунчилик фалсафасига
ҳамоҳанглигини билиш мумкин. Ақл фақат ўз фойдасини ўйлайди, Ишқ эса маъшуқ,
маъбуд, Тангрига хизмат қилишни, яхши, гўзал хулқ ва хайрли иш
-
амаллар билан
Тангрини ризо қилишни ўйлайди. Ақл кўп ёмонликлар, ёвузликлар қилади. Ишқ ҳеч
қачон, ҳеч кимга ёмонлик қилмайди, аксинча севгилисига муносиб бўлиш учун
камолотга интилади. Беғараз, соф, илоҳий Ишқнинг табиати шундай.
Мутафаккир шоир фикрича, Ишқ ва
ақлнинг устоз
-
шогирдлиги яхши натижа
бермайди. Чунки, Ишқ –
нур, Ақл –
зулматдир, улар ўзаро келишолмайди. Ишқ инсон
руҳини поклаб, уни нафс хирси чангалидан халос этади [6
-9].
Шундан сўнг шоир тасаввуф аҳли –
дарвеш, сўфийларга аталган жаннат боғини
тасвирлайди (Қуръон асосида). Бу жаннат боғи Иймон, соф виждон боғидир. Унда
анҳорларда зилол, тиниқ сувлар оқади. Жаннат ҳовузидан сув ичганлар абадий ҳаётга
етишадилар. Бу жаннат аҳли Навоий фикрича, ботиний, руҳий олами саришта, зоҳирий
олами паришон, яъни,
бу дунёда қийналиб яшаган, сабр, шукр, қаноат қилган... Уни
(сўфий, дарвешни) бу дунёда маломат қиладилар, устидан куладилар. Аммо, унинг
дили тоза, иймони мустаҳкам, руҳи кўз очиб
-
юмгунча мағрибу машриқни кезиб
чиқади. Нафсини тийиб олган, ҳиммати осмон қадар. Дунё воқеалари, фалак
ҳодисалари уни чалғитолмайди. У гўё Арш фариштасидай, Нуҳ тўфонидан ҳам
кўрқмайди. Аммо дарвеш, сўфий бу камолот даражасига етгунча, юз хил бало, офатлар,
хирс, эҳтирос шерининг ўкиришлари, ноумидлик, хафачилик, шайтоний васвасаларни
пири раҳномолигида енгиб ўтиши зарур.
Фоний тахаллуси билан форс тилида ёзилган бу қасидаларда тилга олинган
масалаларни Навоий ўзбек тилида “Ҳайратул
-
аброр” достони бобларида
ва мақолотларида баён қилган. Навоий достоннинг 26
-
бобидан ўрин олган
3-
мақолотида султонларни Ҳақ таоло “Инналлоҳа йаъмуру бил
-
адли вал эҳсон”
(Аллоҳ уларни адл ва эҳсон қилишга буюрган) бўлса
-
да, бу вазифани адо этмай,
“зулм боғида май ичиб гул сочарлар” деб танқид қилади. Достоннинг
4-
мақолотида Навоий сохта, риёкор сўфийлар ва маърифатли чин сўфийларни
фарқлайди. Шоир 5
-
мақолотда карам, меҳр
-
шафқат фазилатини улуғлайди.
У 6
-
мақолотда кичиклар ва улуғлар одоби ҳақида ёзади. Шоир 7
-
мақолотда
қаноатни, 8
-
мақолотда вафони, 9
-
мақолотда ишқни, 10
-
мақолотда ростликни,
11-
мақолотда илм, маърифатни, 12
-
мақолотда қалам аҳлини, 13
-
мақолотда
саҳоватни, 14
-
мақолотда фалак найрангларини, 15
-
мақолотда жаҳл аҳлини,
16-
мақолотда худбинликни, 17
-
мақолотда йигитлик баҳорини, 18
-
мақолотда
машаққатларга, ғам
-
қайғуга чидам, бардошлиликни тавсифлайди, 19
-
мақолотда
дорус
-
салтана Ҳирот ободлиги, 20
-
мақолотда шаҳзода Бадиуз
-
Замон таърифи
берилади. Асарда бу мавзулар, ғоялар турли ҳикматлар, ибратли ҳикоятлар билан
далилланади.
“Насойим ул муҳаббат” соф тасаввуфий
-
тарихий асар ҳисобланса, “Лисон ут
тайр” тасаввуфий
-
адабий, ҳамда фалсафий асар ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
21
Хулоса қилиб айтганда, тасаввуф Ислом фалсафаси бўлиб, унинг асосини
Илоҳсеварлик, маънавият, ахлоқ, комиллик сари интилиш ташкил этади. Алишер
Навоий тасаввуф фалсафасига бағишлаб, форс тилида Фоний тахаллуси билан ёзган
“Руҳул
-
қудс”, “Айнул
-
ҳаёт”, “Туҳфатул
-
афкор”, “Қутул
-
қулуб”, “Минҳожун
-
нажот”,
“Насимул
-
Хулд” қасидаларида бошдан оёқ тавҳид, тафсир, калом илмларига доир
фалсафий масалаларни муҳокама қилади. Афсуски, Фонийнинг бу нодир асарлари
Ўзбекистон фалсафа тарихида ҳали илмий, муомалага киритилмаган. Ҳолбуки бу
асарларда фақат тасаввуф билан чекланилмаган, уларда аксиология, антропология,
гносеология, онтология, этика ва эстетикага доир масалалар муҳокама қилинган.
Буларни ўрганиш учун олимларимиз мумтоз Шарқ фалсафаси манбаларини яхши
билиши зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Валихўжаев Б. Хожа Аҳрори Вали. Самарқанд. Зарафшон, 1993. –
Б. 122.
2.
Фахриддин Али Сафий. Рашаҳот (Оби ҳаёт томчилари). (Табдил:
М.
Ҳасаний
.)
–
Т.: Абу Али ибн Сино номли тиббиёт нашриёти, 2003. –
Б. 346.
3.
Наврўзова
Г. Нақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон
тарбияси. –
Тошкент: Фан, 2005. –
Б. 203–
225.
4.
Алишер Навоий. Ҳайратул
-
аброр // Танланган асарлар. –
Т.: Юнисеф,
2009.
–
Б. 52–
55.
5.
Кенжаева
Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим
-
тарбия
масалалари.
Общество и инновации,
2(6/S), 18
–
24.
6.
Пардаева
М.Д. (2021). Ўтмиши шарафли, келажаги буюк халқ маънавиятида
ҳазрат Алишер Навоий қарашларининг ўрни.
Инновации в педагогике и
психологии,
4(3).
7.
Pardaeva M.D. (2020). The role of the Jadid's thinking views in the fight against
enlightenment against ignorance.
Ўтмишга назар журнали,
10(3).
8.
Пардаева
М.Д., Узбекистан
Р., & Голди
-
Скотт
М.Р. (2020). Реформа
школьного образования в Узбекистане: переосмысление методики обучения и
оценки.
ISBN 978-5-9929-0917-
3© ОГУ имени ИС Тургенева, 2020© МОО «Академия
информатизации образования», 2020© Коллектив авторов, 2020, 25.
9.
Пардаева
М.Д. (2018). Использование средств народной педагогики в
воспитании толерантности у молодежи.
Проблемы педагогики, (6 (38)).
