Авторы

  • Рислигой Xамидова
    Андижанский государственный педагогический институт научный сотрудник

Биография автора

  • Рислигой Xамидова, Андижанский государственный педагогический институт научный сотрудник

    Андижанский государственный

    педагогический институт

    научный сотрудник

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp1-4

Ключевые слова:

урок истории современный спрос дифференцированный подход учебный процесс домашнее задание ученик учитель

Аннотация

В статье научно анализируются урок истории и его современные требования, а также дифференцированный подход к деятельности учащихся на уроке и его основные аспекты.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Modern requirements for history lessons

R

ISLIG’OY

KHAMIDOVA

1

Andijan State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022

Received in revised form

25 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

20 August 2022

The article scientifically analyzes the history lesson and its

modern requirements, as well as a differentiated approach to the

activities of students in the lesson and its main aspects.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp1-4

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

history lesson,

modern demand,

differentiated approach,

educational process,

homework,

pupil,

teacher.

Тарих дарсига бўлган замонавий талаблар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тарих дарси,

замонавий талаб,

дифференциал ёндашиш,

дарс жараёни,

уй вазифаси,

ўқувчи,

ўқитувчи.

Мақолада тарих дарси ва унга бўлган замонавий

талаблар ҳамда дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига

дифференциал ёндашиш ва унинг асосий жиҳатлари илмий

жиҳатдан таҳлил қилинган.

Современные требования к урокам истории

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

урок истории,

современный спрос,

дифференцированный

подход,

учебный процесс,

домашнее задание,

ученик,

учитель.

В статье научно анализируются урок истории и его

современные требования, а также дифференцированный

подход к деятельности учащихся на уроке и его основные

аспекты.

1

Researcher


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

2

Бугунги кунда ўқувчиларни ўқишга қизиқишлари борасида турлича

ёндашишларнинг бир хил эмасликлари яққол кўзга ташланмоқда. Ёшларнинг ўраб

турган ижтимоий муҳит ўқувчилар дунёқарашида ўз тамғалари билан из қолдирмоқда.

Бундай шароитда тарих ўқитувчисининг вазифаси синфда мавжуд бўлган барча

ўқувчилар диққат

-

эътиборини уларга нисбатан дифференциация усулини қўллаб, бир

вақтда уларнинг ҳаммалари учун мақбул бўлган тарихий материални баён қилиш билан,

иккинчи томондан ҳар бир ўқувчининг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда унга

индивидуал ёндашишга ҳаракат қилмоғи керак.

Дарс жараёнида ўқувчилар фаолиятига дифференциал ёндашиш қандай назорат

этилса, уларни уй вазифаларини бажаришларини назорат этиш ҳам ўша принципда

амалга оширилиб борилмоғи керак. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тарих дарсининг

замонавий талаби мустақил Ўзбекистон Республикасининг ёшлар орасида олиб

бориладиган мафкуравий ишлар вазифаларига мос келиши, тарих ўрганишнинг турмуш

билан алоқасини боғланганлигида, Ўзбекистон келажаги буюк давлат бўлишини

назарий ва амалий ишлар билан боғлаб олиб боришга йўналтирилган бўлмоғи лозим [1].

Инсон билими чексиз бўлмаганидек, тарих ўқитиш услубиёти, айниқса, тарих

дарслари турлари ҳам жамият тараққиёти ва илмий

-

техникавий инқилоб жараёнида

янгидан янги турли вариантлар билан бойиб бориши зарурлигини, умуман таълим

назарияси ва услубиёти бир жойда тепсиниб турмасдан диалектик ҳаракатда бўлишини

унутмаслик керак. Замонавий тарих дарсларининг турлари

-

семинар дарси, муаммоли

дарслар, экскурсия дарсларидан иборат. Президент асарларини ўрганишга бағишланган

махсус дарслар, теледарслар дидактикага фаол кириб келаётганлигини ва дарс

самарадорлигини ошириш билан бирга ўқувчилар билим доираларини беқиёс

ривожлантириб боришда муносиб ҳисса қўшаётганлигини ҳам табиий бир ҳол деб қараш

керак. Республика тарихчи

-

методик олимлари вазифалари мавжуд педагогик меросдан

тарихнинг бугунги даври талаби асосидан илмий

-

услубий ва дидактик йўлларини юқори

савияда ишлаб чиқишдан иборатдир.

Илмий

-

услубий ва дидактик жиҳатдан тўғри ташкил этилган тарих таълим дарс

жараёнида самара берадиган турли

-

туман шакл ва усуллардан оператив равишда

фойдаланишни тақозо этади. Тарих ўқитиш деганда фақатгина ўқувчини воқеалар

тўғрисидаги ҳикояни тинглаш

у, келгуси дарсда уни ўқувчилардан сўрашгина эмас,

балки, тарих ўқитиш жараёнида биз ўқувчиларимизни фикрлаш ва тарихий воқеаларни

таҳлил этиш ўрганилаётган тарихий материал асосида хулосалар чиқариш ва уларни

умумлаштириш, аниқ тарихий позицияда туриб тафаккур этиш, ўрганилаётган ҳамма

мавзулар ва курснинг етакчи ғояларини онгли равишда мустаҳкам ўзлаштириб

олиш,

уларни тарихий ҳужжатлар ва айниқса, Президент асарлари, нутқлари матни устида

мустақил ишлаб режалар ва конспект, хронологик ва синхронологик жадваллар тузишга,

уларни таҳлил этишга, қисқача маърузалар тайёрлашга, тарихий хариталар билан

ишлаш ва тўғри тарихий мўлжал олишга қунт билан ўргатиш жараёнига айтилади.

Замонавий тарих дарсига бўлган талаб нима билан белгиланади? Энг аввало, тарих

таълими давомида ўқувчи ёшларни тарихий билим ва кўникмалар билан

қуроллантириб, уларни ўтмишда ва бугунги кунимизда содир бўлаётган ижтимоий

ҳодисаларни тўғри баҳолаш ва хулосалар чиқариш, “ҳар

бир инсоннинг айниқса,

эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларни онгига шундай фикрни сингдириш

керакки, улар ўртача қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни

бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат

-

шижоатига, тўла

-

тўкис фидокорлигига ва чексиз

меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

3

давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир” [2] –

деган қатьий

хулосага олиб келсин.

Тарих ўқитувчиси ўзининг педагогик фаолиятида илмий билимларни тез

суратларда ўсиб бораётганлигини албатта ҳисобга олмоғи керак. Илмий техника

инқилоби даврида ўқувчи ёшлар ҳам ўз билимларини мустақил ҳолда узлуксиз

такомиллаштириб боришлари, илмий ва сиёсий ахборотлар оқимида

тўғри хулоса

чиқаришга эришмоқлари лозим.

Ҳозирги

вақтда

ўқувчи

ёшларнинг

акселерацияси,

яъни

болалар

ривожланишининг тез суратлар билан бориши, бу жараён уларнинг ҳам ақлий, ҳам

жисмоний жиҳатдан ривожланишларида яққол намоён бўлаётганлигини алоҳида

таъкидлаш лозим. Мустақил юрт талаблари ёшлигиданоқ радио, телевидение, газета,

журнал ва турли китоблар, информация каналлари орқали кўп замонавий илмий

-

техникавий янгиликлардан бохабар бўлмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси ўқувчи ёшларнинг

дунёқарашлари қўламини кенгайишига олиб келмоқда. Ўқувчи ўз уйида телевидение

орқали, ёки кино

-

театрда тарихий мавзусидаги асарни томоша қилиб, унинг мазмуни

билан чуқур танишишга муваффақ бўлгани ҳолда, ўқитувчи дарс жараёнида фақатгина

дарслик материал билангина чегараланаётган бўлса, у ҳолда ўқувчида мазкур дарс учун

ҳеч қандай қизиқиш пайдо бўлмайди. Ана шундай инқирозли шароитдан чиқиб кетиш

учун ўқитувчи тарихий таълимида эмоционал маҳоратини ошириб бориб, ўқувчиларни

мавзунинг мазмунига бўлган қизиқишларини ошириб бориб, унинг ҳар томонлама

мустаҳкамланишига эришмоғи керак.

Тарих дарслари ўқувчи ёшларда шундай қатъий тушунчани мустаҳкам

шакллантирмоғи керак, тарих дарслари самарадорлигини ошириб бориш учун ўқитувчи

тарих фанининг ривожланиб боришини тизимли равишда кузатиб бормоғи керак.

Айниқса, юқори синф ўқувчиларини тарихдан чоп этилаётган янги асарлар мазмуни

билан таништириб боришлари ўқувчи ёшларда тарих ўрганишга бўлган қизиқишларини

янада ўсишга олиб келади. Кўп йиллар давомида мактаб тарих фанларини ўқитиш

тажрибаси шуни кўрсатадики, тарихдан ўтказиладиган таълим

-

тарбия ишларини

ташкил этиш ва самарадорлигини ошириб бориш, шунингдек кутилган ижобий

натижаларга эришмоқнинг асосий шакли

дарсдир. Ўқувчиларга таълим

-

тарбия бериш,

уларнинг билиш қобилиятлари ва тафаккурларини муттасил ривожлантириб бориш

юзасидан турли илмий

-

услубий ишлар асосан дарс жараёнида амалга ошириб борилади

[3].

Ҳар

бир дарс тарихдан ўргатилаётган алоҳида олинган мавзунинг, бир вақтда

бутун бир курс юзасидан ўтказиладиган дарслар системасининг мантиқан шаклланиб

борадиган ягона занжирини ташкил этади. Тарих дарсига бўлган талаблар жамиятда

содир бўладиган ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар талаби даражасида, шунингдек, илм

-

фан, маданият ва айниқса, маънавиятда содир бўладиган ўзгаришлар талаби асосида

доимо ривожланиб боради. Мазкур ўринда биз Ўзбекистон

ва жаҳон тарихини ўрганиш

жараёнида мустақил ўзбек давлатини ривожлантиришнинг маънавий

-

аҳлоқий

негизларига қандай ёндашмоғимиз

ва амалий жиҳатдан бу долзарб вазифани қандай ҳал

этилиши муаммоларини сезиб турибмиз.

Дарс самарадорлигини ошириш ҳар бир ўқитувчидан таълим

-

тарбия жараёнини

оптимал, яъни

қулай

вариантларни пухта ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб

этади. Дарснинг оптимал варианти деб, дарс жараёнида таълим

-

тарбия ва ўқувчиларни

комплекс ривожланишларини таъминлайдиган ва бир вақтда дарснинг шундай ижобий
натижаларини амалга оширишда шу дарс (мавзу) учун ўқув режаси, шу фанда тематик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

4

календар режада мўлжалланган мавзуни ўрганишга дарс давомида шу дарсга, уй
вазифаларини бажариш ва текшириш учун ўқувчи ва ўқитувчига ажратилган вақтдан
мақсадга мувофиқ фойдаланилиб, эришилган максимал ижобий илмий

-

услубий ва

дидактик натижалар комплексига

айтилади. Ҳар бир дарсни ўқитувчи томонидан

сифатли қилиб ўтмоқ учун унга яхшилаб тайёргарлик кўриш керак. Тарих фанидан
тематик режаларини тузиш ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўришининг биринчи
босқичи бўлиб, бу босқичда ўқитувчи дастур, дарслик ва ўқув қўлланмаларини ўрганади,
улар орасидаги мутаносибликни солиштириб чиқади. Натижада ўқув дастурига
асосланган ўқитувчи дарсликда нималар ортиқчаю, нималар етишмаслигини ва уни
қандай тўлдириш лозимлиги муаммоларини ҳал этади [4].

Мустақиллик йилларида такомиллаштирилган дастурлар жорий этилганлиги

муносабати билан календар тематик режалаштиришга қўйилган талаблар ҳам ўзгарди. У
ўқитувчига дарс режасини, ҳам дарсдан

ташқари ишлар режасини тузишда дастурнинг

ҳамма компонентларидан комплекс суратда фойдаланишда, ўқувчиларда халқимизнинг
маънавий меросига сидқидилдан қизиқиш ҳис

-

туйғуларини шакллантириш ўқув

меҳнати ва малакаларни, фаол ҳаётий позицияларини собитқадамлик билан
такомиллашиб боришига ёрдам бериши керак.

Ўқитувчи бўлажак дарслар мазмунини таҳлил этар экан, у ҳар бир дарсдаги асосий

ва бошқарувчи ғояларни, дарсликда келтирилган хулосалар, тушунчалар, у ёки бу воқеа
ва ҳодисаларга берилган баҳолар, шунингдек, асосий фактларни атрофлича таҳлил этади.

Ўқувчининг уй вазифасини бажариш учун сарф этадиган вақти, унинг натижалари

ҳам дарс самарадорлигини педагогик жиҳатдан тўғри ташкил этилишига бевосита
боғлиқдир. Матбуот саҳифаларида, халқ таълимига бағишланган анжуманларда ўқув
машғулотлари учун вақт кундан

-

кунга ортиб бораётганлигига одилона шикоятлар

қилинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ўқувчини мактабга дарсга келишидан тортиб, уйига

қайтиб

келишига қадар 6

-

7 соат вақт талаб этилса, турли синфларда ўқувчиларни уй

вазифаларини бажариш учун сарфлайдиган вақтлари 1соатдан 3

-

4 соатгача етади.

Шундай қилиб кўп ҳолларда, айниқса, юқори

синфларда ўқувчининг ўқув ҳафтаси

кўпинча 60 соатдан ошиб кетади. Бу аҳвол ўз навбатида бошқа муаммо

ўқувчини

меҳнат, спорт, шунингдек, техника ва санъат билан, қолаверса, уларни умумтаълимий
тайёргарликлари ва ҳар томонлама ўсиб, камол топишларига ёрдам берадиган
машғулотлар билан шуғулланишлари учун вақтлари етмайди,

вақт танқислиги

муаммолиги келиб чиқади. Ўқувчининг мактабда ўқув машғулотлари билан ортиқча
банд бўлишлари ўқувчини доимо ҳаракатда бўлиш вақтини минимумга камайтиради.
Ниҳоят, буларнинг ҳаммаси ўқувчининг руҳияти ва саломатлигига салбий таъсир
кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мактабда тарих ўқитиш методикаси.

Тошкент: Ўқитувчи, 1993. –

Б.

45.

2.

Каримов

И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –

Тошкент.

Ўзбекистон, 1992. –

Б.

23.

3.

Содиқов

С. Тарих фанида инновацион методлардан фойдаланиш. –

Тошкент:

Фан, 1998. –

Б

. 76.

4.

Тарих фанларида тушунчалар билан ишлаш.

Тошкент: Фан, 2020.

Б.

83.

Библиографические ссылки

Мактабда тарих ўқитиш методикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1993. – Б. 45.

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент. Ўзбекистон, 1992. – Б. 23.

Содиқов С. Тарих фанида инновацион методлардан фойдаланиш. – Тошкент: Фан, 1998. – Б. 76.

Тарих фанларида тушунчалар билан ишлаш. – Тошкент: Фан, 2020. – Б. 83.