Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Responsibility for official crimes under the criminal
legislation of the Republic of Uzbekistan and some foreign
countries: comparative analysis
Jurabek RASHIDOV
1
Prosecutor’s office of the city of
Tashkent
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
20 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
15 August 2022
This article examines the types of official crimes, their
characteristic features and the issue of responsibility based on
the analysis of the criminal legislation of some foreign
countries. Official crimes are directed against public
administration, the state system, the economy, becoming a
source of great damage today. The criminal law statistics of the
countries of the world show that in some states an effective
fight is being conducted against crimes of this category and at
the same time the dynamics of crime is decreasing.
In this connection, there is a need for in-depth analysis by
identifying common characteristic features of official crimes
based on advanced foreign experience.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp54-60
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
criminal law,
official,
official crimes,
foreign experience of
criminal justice,
crimes against public
administration,
corruption.
Ўзбекитон Республикаси ва айрим хорижий давлатлар
жиноят
қонунчилиги
бўйича
мансабдорлик
жиноятлари учун жавобгарлик: қийёсий таҳлил
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят ҳуқуқи,
мансабдор шахс,
мансабдорлик
жиноятлари,
жиноят ҳуқуқи бўйича
хориж тажрибаси,
давлат бошқарувига
қарши
қаратилган
жиноятлар,
коррупция.
Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят
қонунчилиги
таҳлили асосида мансабдорлик жиноятлари
-
нинг турлари, уларнинг характерли белгилари ҳамда
жавобгарлик масаласи ўрганилган. Бугунги кунда мансаб
-
дорлик жиноятлари давлат бошқарувига, давлат тизимига,
иқтисодиётига қарши қаратилган бўлиб, катта зарар
манбаига айланмоқа. Дунё мамлакатларининг жиноий
-
ҳуқуқий статистикаси айрим давлатларда мазкур тоифага
кирувчи жиноятларга самарали кураш олиб борилаёт
-
1
Employee of the prosecutor
’
s office of the city of Tashkent.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
55
ганини, ва жиноятчилик динамикасининг пасайишини
кўрсатмоқда. Шу боис, хорижий давлатларнинг жиноят
қонунчилигини чуқур таҳлил қилиш орқали мансабдорлик
жиноятларини ягона характерли белгиларини аниқлаш ва
уларни таҳлил қилиш зарурати мавжуд.
Ответственность за должностные преступления по
уголовному законодательству Республики Узбекистан
и некоторых зарубежных стран: сравнительный анализ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
уголовное право,
должностное лицо,
должностные
преступления,
зарубежный опыт
уголовного правосудия,
преступления,
направленные против
государственного
управления,
коррупция.
В данной статье рассматриваются виды должностных
преступлений, их характерные признаки и вопрос
ответственности
на
основе
анализа
уголовного
законодательства
некоторых
зарубежных
стран.
Должностные
преступления
направлены
против
государственного управления, государственной системы,
экономики, становясь источником большого ущерба на
сегодняшний день. Уголовно
-
правовая статистика стран
мира показывает, что в некоторых государствах ведется
эффективная борьба с преступлениями данной категориии
и вместе с тем динамика преступности снижается. В связи с
чем возникает необходимость глубокого анализа, путём
определения единых характерных признаков должностных
преступлений на основе передового зарубежгного опыта.
КИРИШ
Ҳозирги
кунда бутун дунёда мансабдорлик жиноятларига қарши курашиш
чора
-
тадбирларини кўчайтириш ва уларнинг олдини олишга тизимли ёндашув
қилиш, коррупциявий жиноятларга хос хусусий белгиларини аниқ белгилаш каби
муаммолар амалга оширалаётган ислоҳатларнинг асосий йўналишларидан бири
бўлиб қолмоқда [1].
Коррупциявий характерга эга бўлган мансабдорлик жиноятларнинг тобора
ошиб бориши давлат аппаратининг нормал фаолиятига қарши қаратилган ҳар
қандай
ижтимоий хавфли ҳаракат жамиятнинг равнақига жиддий путур етказади,
давлат аппаратига ишончсизликни келтириб чиқаради.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда мансаб
-
дорлик жиноятларининг динамикаси 33% га ошган [2]. МДҲ давлатлари Бош
прокурорлари координация кенгашининг берган расмий маълумотига кўра 2019–
2021 йилларда мансабдорлик жиноятлари кўп давлатларда бир ҳил динамикада
қолган, айрим давлатларда (Россия, Озарбайжон, Молдова ҳам Ўзбекистонда) ушбу
турдаги жиноятлар кўрсаткичи ўсиши кўзатилмоқда [3].
Мазкур ҳолат жиноятчиликка қарши курашишда комплексли ёндашув ва
тизимли чора
-
тадбирларни амалга ошириш, бунда илғор хориж тажрибасини
ўрганиш талаби мавжудлигини тақазо этади.
Мансабдлорлик жиноятлари ҳар бир давлат жиноят қонунчилигида турлича
классификация қилиниши боис, биз биринчи навбатда мансабдор шахс ва у
томонидан содир этиладиган жиноятларга асосий ўрғуни беришга ҳаракат қилдик.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
56
Доктринада постсовет ҳудудидаги давлатларда жиноят ҳуқуқининг кўплаб
масалаларига ёндашувларнинг бирлиги сақланиб қолинганига эътибор
қаратилди. Шу билан
бирга, расмий жиноятлар тизимини қуриш таҳлили уларни
жиноий жавобгарликка тортиш ва қонунда расмий жиноятлар таркибининг
ҳуқуқий
хусусиятларини расмийлаштириш масаласида ягона ёндашув йўқлиги
тўғрисида хулоса чиқаришга асос беради. Буни айрим давлатлар расмий жиноят
қонунчилигида мавжуд бўлган бобларнинг номларини қиёсий таҳлили аниқ
кўрсатиб турибди. Биз таҳлил қилган манбаларнинг ҳеч бирида бир ҳил номланиш
кўзга ташланмади.
МЕТОДОЛОГИЯ
Турли мамлакатларнинг жиноят қонунчилигининг махсус қисмининг ҳар
қандай институтини, шу жумладан бир тоифадаги жиноятларни қиёсий ёндашув
-
нинг элементи сифатида қиёсий таҳлил қилиш тегишли жиноятлар гуруҳининг
умумий тушунчасини ва унинг муайян давлат жиноят кодексининг махсус қисми
институтлари тизимидаги ўрнини аниқлашни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, Арманистон жиноят кодексида 29
-
боб “Давлат хизматига
қарши
жиноятлар” [4], Литва жиноят кодексида –
33-
боб “Давлат хизматига қарши
жиноятлар ва жиноий ҳуқуқбузарликлар ва жамоат манфаатлари” [5], Латвия
жиноят кодексида –
24-
боб “Давлат муассасаларида хизмат қилишда жиноий
ҳаракатлар” [6], Молдова жиноят кодексида 15
-
боб “мансабдор шахслар томонидан
содир этилган жиноятлар” [7]. Тожикистон жиноят кодексида 30
-
боб “Давлат
ҳокимиятига, давлат хизматининг манфаатларига қарши жиноятлар” деб
номланган [8]. Шу билан бирга, юқоридаги боб номларининг барчаси “давлат”
тоифасидан фойдаланаётганига эътибор бермаслик мумкин эмас, бу эса ушбу
тоифадаги жиноятлар объекти мазмуни, яъни давлат хизматининг манфаатлари
тўғрисида хулосага қилишга имкон беради.
Россия Федерация Жиноят кодекси 285
-
моддаси диспозициясида доимий,
вақтинча ёки махсус ваколат асосида ҳокимият вакили функцияларини
бажарадиган ёки давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида,
давлат ва маҳаллий муассасаларида, давлат бюджетдан ташқари фондларида,
давлат корпорацияларида, давлат компанияларида, оммавий
-
ҳуқуқий компания
-
ларда,
давлат ва маҳаллий давлат ҳокимиятига қарашли унитар корхоналарида,
шунингдек олий бошқарув органида, Федерация субъектлари ёки маҳаллий
бошқарув органларининг бевосита ёки билвосита (уларга бўйсунувчи шахслар
орқали) эллик фоиздан юқори овоз бериш ҳуқуқи мавжуд бўлган ёки акционерлик
жамиятларда махсус ҳуқуқ берувчи
акция пакети мавжуд бўлган хўжалик
юритувчи субъектларда, шунингдек Россия
Федерацияси Қуролли Кучларида,
бошқа қўшинлари ва ҳарбий тузилмаларида ташкилий
-
бошқарув ва маъмурий
-
хўжалик функцияларни бажарувчи шахслар мансабдор шахс эканлиги
кўрсатилган. РФ Жиноят кодексининг 318
-
моддаси диспозициясида ҳокимият
вакили тушунчасига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра ҳокимият вакили ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ва бошқа ташкилотнинг мансабдор
шахси ҳисобланган, қонун билан белгиланган тартибда хизмат юзасидан ўзига
бўйсунмайдиган шахсларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати
берилган шахслар ҳисобланади [9]. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан
фарқли равишда Россия Федерацияси Жиноят кодексида нодавлат тижорат ҳамда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
57
нотижорат ташкилотнинг мансабдор шахси тушунчаси мавжуд эмас. РФ Жиноят
кодексининг 30
-
боби
“Давлат бошқарувига қарши жиноятлар” деб номланган
бўлиб, у асосан давлат ҳокимиятига қарши жиноятлар, давлат хизматининг
манфаатлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида хизмат қилиш
тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган. Шунга кўра, ушбу жиноятлар
ушбу
тажовуз гуруҳининг умумий объекти бўлган давлат ҳокимияти манфаатларига
тажовуз қилади.
Украина Республикаси Жиноят қонунчилигида мансабдор шахс тушунчаси
умуман мавжуд эмас. Балки мазкур давлат Жиноят кодексида “хизматдаги шахс”
тушунчаси мавжуд бўлиб, “хизматдаги шахс” бу, вақтинчалик ёки берилган махсус
ваколат билан ҳокимият вакили ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти вазифасини
бажарадиган, шунингдек доимий ва вақтинчалик давлат органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар или муассасаларда
ташкилий
-
бошқарув ёки маъмурий
-
хўжалик вазифаларни бажарувчи, ёхуд ушбу
функцияларни ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат органи, марказий
давлат бошқарув органи,
корхона, муассаса, ташкилотнинг ваколатли мансабдор
шахси, суд ёки қонун
билан белгиланган махсус фармойиш билан бажарувчи шахс.
Мазкур таърифга мос келувчи ҳар қандай шахс томонидан содир этилган
жиноятлар мансабдорлик жиноятлари сифатида малакаланади [10]. Бундан
ташқари, Украина Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисида”ги
қонунида
мансабдор шахс тушунчаси берилган. Унга кўра, давлат органлари ва уларнинг
аппаратлари раҳбарлари ва раҳбарларининг ўринбосарлари, қонунлар ёки бошқа
меъёрий ҳужжатлар билан ташкилий
-
бошқарув ва маслаҳат функцияларини
амалга ошириш юкланган бошқа
давлат хизматчилари мансабдор шахс
ҳисобланадилар [11].
Белоруссия Республикаси Жиноят кодексининг 4
-
моддаси (Жиноят
кодексдаги алоҳида атамаларнинг тушунчаси) мансабдор шахс тушунчасига изоҳ
берилган.
Жумладан, Белоруссия Республикаси Жиноят кодексига кўра қуйидагилар
мансабдор шахс ҳисобланади:
1)
ҳокимият
вакиллари,
яъни
Белоруссия
Республикаси
Миллий
Aссамблеяси Вакиллар палатаси депутатлари, Белоруссия Республикаси Миллий
Aссамблеяси Кенгаши аъзолари, маҳаллий депутатлар Кенгашлари депутатлари,
шунингдек, хизматда ўзларига бўйсунмайдиган шахсларга нисбатан ўз
ваколатлари доирасида буйруқлар ёки кўрсатмалар бериш ҳамда қарорлар қабул
қилиш
ҳуқуқига эга бўлган давлат хизматчилари;
2)
жамоат вакиллари, яъни давлат хизматида бўлмаган, лекин жамоат
тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, одил судловни
таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришда белгиланган тартибда ҳокимият
вакили ваколатига эга бўлган шахслар;
3)
доимий, вақтинчалик ва махсус ваколат бўйича тайинланган, муассаса,
ташкилот ва корхоналарда (мулкчилик шаклидан қатъий назар), Белоруссия
Республикаси Қуролли кучларида, Белоруссия Республикасининг бошқа қўшинли
ва ҳарбий тузилмаларида ташкилий
-
бошқарув ёки маъмурий хўжалик вазифа
-
ларни бажарувчи ёки юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш учун
тегишли равишда ваколат берилган шахслар;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
58
4)
хорижий давлатларнинг мансабдор шахслари, яъни хорижий давлатлар
-
нинг қонунчилигига мувофиқ 1
-3-
бандларда кўрсатилган ваколатларга ўхшаш
ваколатларга эга бўлган шахслар, шу жумладан арбитрлар ва судьялар, шунингдек
халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари, халқаро парламент ассамблея
-
лари аъзолари, судьялар ва халқаро судлар мансабдор шахслари.
Белоруссия Республикаси Жиноят кодексида масъулиятли лавозимни
эгаллаган мансабдор шахслар деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, ушбу тоифадаги
мансабдор шахсларга қуйидагилар киради: а) Президент, Вакиллар палатаси раиси
ва Миллий Aссамблеяси Кенгаши раиси, Бош вазир ва уларнинг ўринбосарлари;
б) Президент, парламент, ҳукумат ва уларнинг ўринбосарларига бевосита
бўйсунадиган ёки унга ҳисобот берадиган давлат органларининг раҳбарлари;
в) маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари, ижро етувчи ва бошқарув органлари
раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари; г) судялар; д) вилоятлар, Минск
шаҳри, туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар прокурорлари, туманлараро
ва уларга тенглаштирилган транспорт прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари;
е) тергов бўлинмалари, суриштирув органлари раҳбарлари ва уларнинг
ўринбосарлари, терговчилар; ё) давлат назорати органлари, ички ишлар, давлат
хавфсизлиги, чегара хизмати, молиявий тергов, божхона, солиқ органлари,
фавқулодда вазиятлар бўйича органлар ва бўлинмаларнинг раҳбарлари ва
уларнинг ўринбосарлари; ж) лавозимлари Давлат раҳбарининг кадрлар реестрига
ва Вазирлар Кенгашининг кадрлар реестрига киритилган бошқа мансабдор
шахслар [12].
Юқорида кўриниб турибдики, Белорусия қонунчилигида мансабдор шахс
тушунчасига нисбатан аниқроқ изоҳ берилган. Украина ва Белларусь жиноят
қонунчилигида
ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари хизматчилари бевосита
мансабдор шахс ҳисобланиши аниқ белгиланган.
Қозоғистон
Республикаси Жиноят кодексининг 3
-
моддаси (Жиноят
кодексининг айрим атамаларининг маъноси) да мансабдор шахс тушунчасига
таъриф берилган.
Унга кўра мансабдор шахс –
доимий,
вақтинча ёки махсус ваколат асосида
ҳокимият вакили функцияларини бажарадиган ёки давлат органларида, маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органларида, шунингдек, Республика Қуролли Кучларида,
Қозоғистон
Республикасининг бошқа қўшинлари ва ҳарбий тузилмаларида
ташкилий
-
бошқарув ёки маъмурий
-
хўжалик вазифаларини бажарувчи шахс.
Қозоғистон
Республикаси Жиноят қонунчилигининг ўзига хос томони
шундаки, унда ҳокимият вакили, ташкилий
-
бошқарув ва маъмурий
-
хўжалик
ваколатлари тушунчаларига бевосита изоҳ берилган.
Жумладан, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, давлат
хизматида бўлган, Қозоғистон Республикаси қонунида белгиланган тартибда
ўзига қарам бўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий ваколатларга ега бўлган, шу
жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки махсус давлат органи, ҳарбий полиция
органи, жамоат тартибини таъминлашда иштирок этувчи аскарлар ҳокимият
вакили ҳисобланишади.
Ташкилий
-
бошқарув функциялар
–
Қозоғистон
Республикаси қонунида
белгиланган тартибда хизматда бўйсунувчилар томонидан бажарилиши мажбурий
бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш, шунингдек уларга нисбатан рағбатлан
-
тириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
59
Маъмурий
-
хўжалик функциялари
–
Қозоғистон
Республикаси қонунларида
белгиланган тартибда ташкилот балансидаги мол
-
мулкни бошқариш ва тасарруф
етиш учун берилган ҳуқуқ [13]. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексида
иккита алоҳида боб мавжуд бўлиб, 15
-
боб “Давлат хизмати ва бошқарувига қарши
қаратилган
коррупциявий характердаги ва бошқа турдаги жиноятлар” ва 16
-
боб
“Бошқарувга қарши жиноятлар” деб номланган. Мазкур иккита бобнинг фарқли
жиҳатлари шундаки, 15
-
боб асоссан давлат органлари мансабдор шахслари
томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса, 16
-
боб
хусусий сектордаги мансаб жиноятларини ўз ичига олган.
Континентал ҳуқуқ тизимига мансуб айрим давлатлар жиноят қонунчилиги
таҳлили МДҲ давлатларига мансуб ва улардан фарқли белгиларни аниқлашга
имкон берди. Хусусан, Италия жиноят кодексида мансабдорлик жиноятлари
“давлат маъмуриятига қарши жиноятлар” бўлимида умулаштирилган бўлиб,
мазкур бўлимнинг 2
-
боби “мансабдор шахсларнинг жиноятлари тўғрисида” деб
номланган [14]. Германия жиноят кодексида “хизмат вазифаларини бажарувчи
шахслар томонидан амалга оширилган давлат органларига қилинган уринишлар
тўғрисида” 2
-
бобда барча турдаги мансабдорлик жиноятлари ўз аксини топган
[15]. Дания жиноят қонунида “давлат функциясини амалга оширишда содир
этилган жиноятлар” деб номланган 16
-
боб мансабдорлик жиноятларини тоифа
-
лашга ёрдам беради [16]. Мансабдорлик жиноятларига мансуб алоҳида боб
Швеция жиноят кодексида ҳам назарда тутилган бўлиб, “хизмат мавқеини
суиистеъмол қилиш тўғрисида” 20
-
боб барча жиноятларни битта бобда
мужассамлантирган [17]. Голландия жиноят кодексида ҳам ухшаш боб мавжуд
бўлиб, унда “мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятлар”
таркиби таъкидланган [18].
ХУЛОСА
Амалга оширилган таҳлил Ўзбекистон Республикасида мансабдорлик
жиноятлари учун жиноий жавобгарликни оптималлаштиришга қаратилган
қоидаларни
шакллантиришга имкон беради аввало, хизматдаги жиноий
ҳаракатсизлик алоҳида нормада жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Бундан
ташқари, юридик шахслар фаолияти давлат бошқаруви, давлат хизмати каби
соҳаларга бевосита таъсир кўрсатган ҳолатларда, ундаги мансабдор шахсларнинг
ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, мансаб соҳтакорлиги ёки моддий ва
номоддий бойликлар орттириш мақсадида содир этилган ҳаракат ёки ҳаракат
-
сизлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши шарт деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/corruption.shtml.
2.
https://www.stat.uz/uz/rasmiy-statistika/crime-and-justice-2.
3.
http://www.ksgp-cis.ru/about/obzory/sostojanie-prestupnosti-v-2020-godu.
4.
http://www.parliament.am/legislation.php?ID=1349&lang=rus&sel=show.
5.
https://www.litres.ru/v-p-kazanskene/ugolovnyy-kodeks-litovskoy-
respubliki/chitat-onlayn/.
6.
https://lawyer-khroulev.com/wp-content/uploads/2019/09/ugolovnij-zakon-
latvii.pdf.
7.
https://continent-online.com/Document/?doc_id=30394923.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2022) / ISSN 2181-1415
60
8.
https://continent-online.com/Document/?doc_id=30397325.
9.
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/.
10.
https://continent-online.com/Document/?doc_id=31197178.
11.
https://kodeksy.com.ua/ka/o_gosudarstvennoj_sluzhbe.htm.
12.
https://kodeksy-by.com/ugolovnyj_kodeks_rb.htm.
13.
https://online.zakon.kz/document/?doc_id=31575252#sub_id=0.
14.
https://www.imolin.org/imolin/amlid/data/ita/document/penal_code.html.
15.
https://www.gesetze-im-internet.de/englisch_stgb/.
16.
https://www.ojp.gov/ncjrs/virtual-library/abstracts/danish-criminal-code-
english-version.
17.
https://www.ilo.org/dyn/natlex/natlex4.detail?p_isn=53916.
18.
https://sherloc.unodc.org/cld/document/nld/1881/penal_code_of_the_nether
lands.html?.
