Авторы

  • Дилдора Юсупова
    Доцент, доктор философии (PhD) по философским наукам Университета Общественной безопасности Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp22-28

Ключевые слова:

ислом омили метафора в переводе “тўлқин” араб дунёси “Араб баҳори” Яқин Шарқ

Аннотация

В данной статье автор акцентирует внимание на анализе феномена «арабской весны», который явился предвестником проблем на Ближнем Востоке. Это также отражает этапы метафоры волны. Анализируются изменения в политике региона в связи с «арабской весной» и факторы, приведшие к сохраняющейся сегодня нестабильности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The “Arab spring” phenomenon and the islamic factor in

the middle east

Dildora YUSUPOVA

1

University of Public Security of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

25 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

20 August 2022

In this article the author focuses on the analysis of the

phenomenon of the

Arab spring

, which was a harbinger of

problems in the Middle East. It also reflects and analizes the
stages of the wave metaphor. The changes in the policy of the

region in connection with the

Arab spring

and the factors that

led to the ongoing instability today.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp22-28

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Middle East,

Arab spring

,

Arab world,

wave

,

metaphor,

Islamic factor.

Яқин шарқда “Араб баҳори” феномени ва ислом омили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Яқин Шарқ,

“Араб баҳори”,

араб дунёси,

“тўлқин”,

метафора,

ислом омили.

Ушбу мақолада муаллиф Яқин Шарқдаги муаммоларга

муқаддима ясаган “Араб баҳори” феноменининг таҳлилига
аҳамият қаратади. Шунингдек, тўлқин метафорасининг

босқичлари хусусида фикр юритади. “Араб баҳори” туфайли

минтақа сиёсатининг ўзгариши ва бугунги кундаги
беқарорликларнинг

давом

этишига

сабаб

бўлган

омилларни таҳлил қилади.

1

Associate Professor, Doctor of Philosophy (PhD) of Philosophical Sciences University of Public Security of the

Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

23

Феномен “Арабской весны” и исламский фактор на

ближнем востоке

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Ближный Восток,

«арабская весна»,

арабский мир,

«волна»,

метафора,

исламский фактор.

В данной статье автор акцентирует внимание на анализе

феномена

«арабской

весны»,

который

явился

предвестником проблем на Ближнем Востоке. Это также

отражает этапы метафоры волны. Анализируются

изменения в политике региона в связи с «арабской весной»

и факторы, приведшие к сохраняющейся сегодня

нестабильности.

КИРИШ.

Шарқ мамлакатлари ичида Яқин Шарқ минтақаси геополитик ҳудуд

ҳисобланиши билан бирга ғоя ва мафкуралар тўқнашадиган макон ҳамдир. Шу боис,

турли мафкуралар тўқнашуви вужудга келадиган ҳудудларни ўрганиш тарихчилар,

сиёсатчилар, файласуфлар, иқтисодчиларнинг доимий қизиқиш ва ўрганиш

объекти бўлган.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари араб мамлакатлари

ҳисобланиб, у ўз ҳудудий таркибига 23 та давлатни қамраб олган. Булар:

Жазоир,

Баҳрайн, Жибути, Миср, Саҳрои Кабир, Яман, Иордания, Ироқ, Қатар,

Қувайт, Ливан,

Ливия, Мавритания, Марокаш, БАА, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Сомали,

Судан, Тунис, Уммон султонлиги ва Комор ороллари

каби давлатлар ҳисобланади.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида “Араб баҳори” номи остида

содир бўлган сиёсий беқарорликлар хусусида тадқиқот олиб борган О.А.

Колобов,

Э.Э.

Шульц, А.В.

Кива, С.П.

Хантингтон, Е.А.

Антюхова каби тадқиқотчиларнинг

ишларини келтириб ўтиш мумкин.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ.

Мақолани ёритишда мавзуга оид илмий адабиётлар, хорижий манбалар,

монографиялардан, шунингдек, мантиқийлик ва қиёсий таҳлил усулларидан

фойдаланилди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР.

“Араб баҳори” феномени.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидаги

оммавий тартибдаги ижтимоий норозиликлар ҳамда сиёсий жараённи чуқур

ўзгартиришга қаратилган инқилобий воқеаларга нисбатан “Араб баҳори” атамаси

ишлатилади. Инглиз тилида бундай ҳодисалар “spring” деб таснифланади, яъни

кутилмаган зарба. Рус тилига “арабская весна” сифатида кириб келган [1,

119].

“Араб баҳори” атамаси Тунисда 2010

-

йил декабрь ойида бошланган мураккаб

сиёсий ва ижтимоий жараёнларни ифодалаш учун ишлатилади [2].

“Араб баҳори” атамаси Ғарб давлатларида эйфория даврида оммавий

норозилик ҳаракатлари Тунис ва Миср президентларининг ҳокимиятдан

четлатилишига олиб келгани ва араб дунёсида тез тарқала бошлагани сабабли

пайдо бўлди [3, 77]. Шу тариқа Шимолий Африка ва Яқин Шарқ минтақаси

давлатларининг ички сиёсий зиддиятлари тарихга “Араб баҳори” (арабча

عيبرلا

يبرعلا

)

ёки “Буюк араб инқилоби” номи билан муҳрланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

24

Аслида, “Араб баҳори” номининг ўзи баҳсли ҳисобланади. Маълумки, “Баҳор”

сўзи табиатнинг янгиланишига нисбатан ишлатилади. Бироқ, араб давлатларида

“баҳор” сўзи сиёсий вазиятларни тасвирлашда ишлатилади. Хусусан, жаҳон

тарихида бўлиб ўтган қўзғолонлар, инқилоблар ҳам “баҳор” сўзи билан

ифодаланади. Масалан: Европадаги “Халқлар баҳори”, Чехословакиядаги “Прага

баҳори”, араб дунёсидаги “Бербер баҳори”, “Дамашқ баҳори”, “Араб баҳори” ва ҳ.

Маълумки, “Араб баҳори”нинг илк тўлқини қиш

фаслида бошланди ва у

туфайли араб дунёсининг сиёсатида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Араб

мамлакатларидаги аҳолининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари учун

кураши “Араб баҳори” ибораси билан ифодаланди.

“Араб баҳори” тўлқини.

“Араб баҳори” Тунисда 2010 йил 17 декабрда ҳаддан

ташқари умидсизлик ва тақдиридан ғазабланган мева сотувчи 26 ёшлик йигит

Муҳаммад Баузизининг полиция қаттиққўллигига қарши ўзини ёқиб юбориши

натижасида бошланди. Бу ўлим худди

осмондаги чақмоқ сингари Яқин Шарқ

оламига ёйилди ҳамда унинг манзарасини ўзгаришига сабаб бўлди.

Тунислик Муҳаммад Баузизи исмли 26 ёшлик йигит ўқиган бўлишига

қарамай, доимий иш топа олмай кўча мева ва сабзавот сотувчиси сифатида

тирикчилик қилиб, онаси ва опа

-

сингилларини қийинчилик ва очарчиликдан омон

сақлаб қолишга уринган. Муҳаммад Баузизи сингари мамлакатда ўқимишли, бироқ

иш топа олмаган ёшлар кўпчиликни ташкил қилган. Айниқса, ўша пайтда амалдаги

президент Бен Али томонидан ўрнатилган авторитар тузумнинг халқни

қийноқларга солганлиги ҳамда уларга нисбатан қаттиққўллик илан муносабатдла

бўлганлиги жамиятда ижтимоий портлашни пайдо қилди. Натижада, ёшлар кўчага

чиқиб, ўз норозиликларини турли ижтимоий гуруҳларга қўшилиш билан намоён

қилишди. Бен Али Тунисдаги вазиятни бостиришга ҳаракат қилса

-

да, бироқ

армиянинг унга қўшилмаганлиги Бен Алини Тунисни тарк этиб, 2011 йил

14 январда Саудия Арабистонига қочиб кетишига сабаб бўлди.

“Араб баҳори” 2010–2011 йиллардаги воқеаларда янада жиддий тус олди.

Дастлаб, “араб баҳори” араб мамлакатларида узоқ вақтлардан бери давом этиб

келаётган авторитар режимларга қарши халқнинг оммавий норозиликларини

ўзида акс эттирди. Форс кўрфазидан то Шимолий Африкагача бўлган араб дунёсида

“Араб баҳори” худди бўрон каби кўтарилди. Шунингдек, узоқ йиллардан бери

сиёсатдан узоқда ушланган диний руҳдаги сиёсий партиялар учун ҳам “Араб

баҳори” ҳокимиятга келиш йўлини очиб берди. Бунга 2011 йил Мисрдаги

демократик парламент сайловларининг натижаларини мисол қилиб келтириш

мумкин. 2011 йил охирида бўлиб ўтган илк демократик парламент сайловларида

мандатларнинг қарийб учдан икки қисми исломий партиялар –

“Озодлик ва адолат”

(Мусулмон биродарлар сиёсий қаноти) ва “Салафий Нур” партияси томонидан қўлга

киритилди. Бироқ, 2012 йил июнь ойида парламент суд қарори билан тарқатиб

юборилган. Худди шу ойда “Мусулмон биродарлар” аъзоси Муҳаммад Мурсий Миср

президенти этиб сайланди. Шу тариқа Мурсий мамлакатнинг ҳарбий бўлмаган

биринчи президенти бўлди.

Маълумки, Яқин Шарқ мамлакатлари XX

-

аср бошидан то бугунги кунга қадар

халқаро

ўйинчиларнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари тўқнаш келадиган

“кескин нуқталардан” бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, араб дунёсининг ижтимоий

-

иқтисодий муаммолари негизида келиб чиққан воқеаларга нисбатан “тўлқин

метафораси” ҳам қўлланилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

25

Сиёсатшунос олим Самуэл Хантингтон “Учинчи тўлқин: XX аср охирида

демократлаштириш” [4, 366 p] номли китобида учта “демократлаштириш
тўлқини”ни тасвирлаб берган: ХIХ аср тўлқини, 1945

-

йилдан 1960–

1970-

йиллар

оралиғида содир бўлган иккинчи тўлқин ва 1970

-

йилларнинг ўрталарида

бошланган ва 1990

-

йилларгача давом этган учинчи тўлқин. Баъзи кузатувчилар

араб дунёсидаги воқеаларни ушбу учинчи тўлқиннинг давом этишининг далили
сифатида келтирсалар, бошқалари уларни тўртинчи тўлқиннинг бошланиши деб
билишади [5, 36].

Умуман олганда, “тўлқин” метафорасининг ҳам ижобий ҳам салбий

хусусиятлари мавжуд. Чунки, ўз вақтида ечилмаган муаммолар, аҳоли ичидаги
исёнлар вақти келиб сиёсий даражага кўтарилгандагина ечим топиши мумкин.
Бироқ, бу “тўлқинлар” ҳар бир давлатда турлича усулларда намоён бўлади.
Аҳолининг дини ва тили бир бўлса

-

да, бироқ ҳудудий муаммолар, иқтисодий

-

ижтимоий ҳаёт тарзи турли

-

туман эканлиги “тўлқин”нинг ҳам турлича бўлишини

кўрсатади. Бунинг ёрқин мисолини биз Яқин Шарқ ва Шимолий Африка
мамлакатларида 2010 йил декабрь

ойидан 2011 йил феврал ойигача давом этган

“Араб баҳори” воқеаларининг ушбу ҳудудларда турлича вазиятда кечганида ҳам
гувоҳ бўламиз. Чунончи, баъзи ҳудудларда намойишчилар ислоҳотларни,
бошқалари эса амалдаги тузумни ағдаришни талаб қилишлари “тўлқин”нинг

ҳам

турли кечганлигидан далолат беради. Баъзи ҳудудларда норозилик намойишлари
тинч йўл билан ҳал этилган бўлса, аксинча бошқаларида эса, шиддатли тус
олганлиги билан фарқ қилди.

1-

жадвал [6]

Мамлакатлар бўйича норозиликларнинг

қисқача

мазмуни

Норозилик

-

нинг

бошланиши

Мамлакат

Норозилик

-

нинг

тугаши

Норозилик

турлари

Оқибати

Вафот

этганлар

сони

2010 йил

17 декабрь

Тунис

2011 йил

14 январь

Муҳаммад Буа

-

зизининг ўзини

ёқиб юбориши

Оммавий намо

-

йишлар; умум

-

миллий норо

-

зилик; офислар

ва мулкларга

ҳужумлар.

Ҳукуматни

ағ

-

дариш Прези

-

дент Бен Али ва

унинг оиласи

мамлакатни тарк

этди (2011 йил

14 январь)

219

2010 йил

28 декабрь

Жазоир

2011 йил

24 февраль

Oммавий намо

-

йишлар

Президент

19 йил давом

этган фавқу

-

лодда ҳолат

бекор қилин

-

ганини эълон

қилди

(2011-

йил

3-

февраль)

8


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

26

2011 йил

13 январь

Ливия

2011 йил

20 октябрь

Ливия раҳба

-

рининг 40

йиллик бошқа

-

рувига қарши

мамлакат бўй

-

лаб намойиш

-

лар фуқаролар

уруши ва ин

-

тервенцияга

айланган.

Муаммар Қад

-

дафийнинг ўл

-

дирилиши, ҳо

-

кимиятнинг

ўтиш даври

миллий кенга

-

шига ўтиши.

Жамаҳарияни

йўқ қилиш,

Ливия давла

-

тини эълон

қилиш

50 000

2011 йил

14 январь

Иордания

Кичик норо

-

зилик намойиш

-

лари

Қирол

Абдулла II

ҳукуматни

тарқатиб юборди

(2011-

йил

1-

февраль)

2

2011 йил

17

январь

Мавритания

2011 йил

17 январь

Ўз

-

ўзини ёқиш

3

2011 йил

17 январь

Судан

Кичик норо

-

зилик намо

-

йишлари, Жа

-

нубий Судан

мустақиллиги

референдуми

Жанубий Судан

мустақиллигини

тан олиш

1

2011 йил

17 январь

Оман

Намойишлар,

тартибсиз

-

ликлар

Султон ваколат

-

ларнинг бир

қисмини парла

-

ментга

ўтказади

6

2011 йил

18 январь

Яман

Ҳукуматнинг

Президент сиё

-

сатидан норози

-

лиги, оммавий

намойишлар

Президент мам

-

лакат вице

-

пре

-

зидентига вако

-

латларни ўтка

-

зиш тўғрисида

-

ги фармонни

имзолади

(2011-

йил 23

-

ноябрь).

1500

2011 йил

21 январь

Саудия

Арабистони

Ўз

-

ўзини ёқиш,

намойишлар

Саудия Арабис

-

тони қироли

Абдуллоҳ бин

Абдул

-

Азиз Ал

Сауд 16 милли

-

ард доллар иж

-

тимоий нафақа

ваъда қилди

10

2011 йил

25 январь

Миср

2011 йил

11 февраль

Оммавий норо

-

зилик ва қўзғо

-

лонлар

Ҳукумат

алма

-

шинуви (2011

йил 29 январь)

Ҳусни

Муборак

-

нинг президент

-

ликдан кетиши

(2011-

йил

11-

февраль)

887


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

27

2011 йил

26 январь

Сурия

Давом

этмоқда

Ўз

-

ўзини ёқиб

юбориш, омма

-

вий намойиш

-

лар, тартибсиз

-

ликлар

Президент 48

йил давом этган

фавқулодда ҳо

-

лат бекор қили

-

нишини эълон

қилди.

371 200

дан

ортиқ

2011 йил

20 февраль

Марокко

2011 йил

20 февраль

Ўз

-

ўзини ёқиб

юбориш, норо

-

зилик

Марокаш қиро

-

ли Муҳаммад VI

ўз фуқароларига

мурожаат қи

-

либ, конститу

-

циявий ислоҳот

-

ларни тубдан

ўтказиш нияти

-

да эканлигини

маълум қилди.

9

2011 йил

1 февраль

Жибути

2011 йил

1 февраль

Кичик норози

-

лик намойиш

-

лари

2

2011 йил

13 февраль

Сомали

Кичик норози

-

лик намойиш

-

лари

5

2011 йил

4 февраль

(

намойишла

р расман

14 февралда

бошланган)

Баҳрайн

Намойишлар,

тартибсизликла

р

Қирол

Ҳамад

давлат ҳар бир

оилага 1000

динор (79 500

рубл) тўлашини

маълум қилди

(11-

февраль)

86

2011 йил

10 февраль

Ироқ

Намойишлар

35

2011 йил

18 февраль

Қувайт

Кичик

норозилик

намойишлари

Қувайт

ҳукумати

давлат хизматчи

-

ларининг маош

-

ларини оширди,

талабалар сти

-

пендияларини

оширди, шу

-

нингдек, маҳал

-

лий қувайтларга

грантлар тўлади.

0

2011 йил

26 февраль

Ғарбий

Саҳара

Kичик норози

-

ликлар, тартиб

-

сизликлар

56

2011 йил

27 февраль

Ливан

Кичик норози

-

лик намойиш

-

лари

17

Жами вафот этганлар:

420

000 дан ортиқ

“Араб баҳори” тўлқинининг намойишчилари турли гуруҳ қатламлари бўлиб,

улар либерал, феминистдан тортиб то исломчиларгача бўлган ёшлар ва ўрта синф
вакилларини ташкил этган эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

28

“Араб баҳори” воқеалари минтақада экстремистик ва террористик

ҳаракатларда ифодаланган радикал сиёсий кайфиятнинг кучайиши оқибатларидан
бири бўлди [7, 15]. Шу боис, “Араб баҳори” воқеаларида Тунисдан тортиб то
Суриягача

бўлган ижтимоий норозиликларда радикализмни намоён қилувчи

занжир сценарийси мавжуддек кўринади. Ушбу сценарий эса, Яқин Шарқнинг барча
мамлакатларида амалга оширилди.

ХУЛОСА.

Хулоса қилиб айтганда:

Биринчидан,

араб дунёсидаги қўзғолонлар “Араб баҳори” деб номланиши

унда янгиланиш, яъни ислоҳотлар назарда тутилганлигидан далолат беради.

Иккинчидан,

Яқин Шарқ мамлакатларидаги беқарорликларнинг кўпчилиги

“Араб баҳори” жараёнидан илҳомланган ҳолда давом этиб келмоқда.

Учинчидан

,

Яқин Шарқ мамлакатларидаги ички муаммолар “Араб баҳори”

натижасида намоён бўлган ва сиёсий тус олган.

Тўртинчидан,

“Араб баҳори” номи остида Шимолий Африка ва Яқин Шарқ

минтақаси давлатлари ички сиёсатида ижтимоий

-

иқтисодий, маданий, диний,

ҳарбий масалалар синкретлашиб, авторитар режимларга қарши норозилик
намойишларини вужудга келтирди.

Бешинчидан

,

“Араб баҳори” қисқа муддат давом этган бўлса

-

да, бироқ унинг

узоқ муддатли оқибатлари 2014 йилда ИШИДни пайдо бўлишига ҳам олиб келган.

Олтинчидан

,

“Араб баҳори” Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақақсидаги

беқарорликлага муқаддима

бўлди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Колобов

О.А., Шульц

Э.Э. “Арабская весна”: технологии бунта. / ПОЛИТИЯ,

№1 (72). 2014.

2.

Все что нужно знать об

арабской весне /

https://postnauka.ru/faq/61168.

3.

Кива

А.В. Арабский узел: кто выиграл, кто проиграл от “Арабской весны”.

Россия и современный мир. 1 (82). –

Москва: 2014.

4.

Samuel P. Huntington, The Third Wave: Democratization in the Late Twentieth

Century (Norman: University of Oklahoma Press, 1991).

5.

The Arab Uprisings: what everyone needs to know / James L. Gelvin

Second

edition. Oxford University Press, 2012.

6.

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%90%D1%80%D0%B0%D0%B1%D1%81

%D0%BA%D0%B0%D1%8F_%D0%B2%D0%B5%D1%81%D0%BD%D0%B0

(Мурожаат санаси: 21.04.2022).

7.

Антюхова

Е.А. Подход НАТО к урегулированию конфликтов «арабской

весны». Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
политических наук. –

Москва: 2016.

Библиографические ссылки

Колобов О.А., Шульц Э.Э. “Арабская весна”: технологии бунта. / ПОЛИТИЯ, №1 (72). 2014.

Все что нужно знать об арабской весне / https://postnauka.ru/faq/61168

Кива А.В. Арабский узел: кто выиграл, кто проиграл от “Арабской весны”. Россия и современный мир. 1 (82). - Москва: 2014.

Samuel P. Huntington, The Third Wave: Democratization in the Late Twentieth Century (Norman: University of Oklahoma Press, 1991).

The Arab Uprisings : what everyone needs to know / James L. Gelvin — Second edition. Oxford University Press, 2012.

Антюхова Е.А. Подход НАТО к урегулированию конфликтов «арабской весны». Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата политических наук. – Москва: 2016.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)