Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Important issues of protection of the rights and interests of
the victim
Abdullah NISHANOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
25 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
20 August 2022
This article analyzes the situation of protection of the rights
and interests of the victim based on studying the experience of
foreign countries, based on which the mechanism of protection
of victims in the form of compensation, restitution, and
rehabilitation.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp82-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
criminal proceedings,
victim,
victim support,
compensation to the victim,
compensation,
restitution,
rehabilitation.
Жабрланувчининг хуқуқ ва манфаатларини муҳофаза
қилишнинг долзарб масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят процесси,
жабрлаанувчи,
жабрланувчини қўллаб
-
қувватлаш,
жабрланувчига
етказилган зарарни
қоплаш,
компенсация,
реституция ва
реабилитация.
Ушбу мақола орқали хорижий давлатлар тажрибасини
ўрганиш
асосида
жабрланувчининг
ҳуқуқ
ва
манфаатларини муҳофаза қилиш ҳолати таҳлил қилинган,
шу асосда
жиноят натижасида жабрланувчиларга
компенсация, реституция ва реабилитация шаклларида
ҳимояланиш механизми ўрганилади.
1
Teacher of Environmental Law Department, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
83
Важные
вопросы
защиты
прав
и
интересов
потерпевшего
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
уголовный процесс,
потерпевший,
поддержка потерпевшего,
компенсация
потерпевшему,
компенсация,
реституция,
реабилитация.
В статье рассмотрена ситуация с защитой прав и
интересов потерпевшего. На основе изучения опыта
зарубежных
стран,
разработан
механизм
защиты
потерпевших в виде компенсации, реституции и
реабилитации.
Дунёда ҳар йили ўртача 450 млн.дан ортиқ жиноят рўйхатга олиниб, 550
млн.дан зиёд шахс жабрланувчи сифатида эътироф этилмоқда. Аммо 700 млн.га
яқин жиноятлар расмий рўйхатга киритилмай қолмоқда. Бу эса жиноятдан
жабрланган шахсларга оид ҳақиқий ҳолатни тўлиқ акс эттириш имконини
бермаяпти. Ҳозирги вақтда суд
-
тергов амалиётида жабрланувчи сифатида эътироф
этилганларнинг 30 % ига яқини ўз ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга
қодир эмаслиги ҳам ачинарли ҳолатдир.
БМТнинг норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларида жиноятдан жабрланган ҳар
қандай шахснинг ҳуқуқи –
унинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий
келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, –
муҳофаза
қилиниши, жиноят натижасида унга етказилган маънавий, жисмоний ва моддий
зарар қопланиши назарда тутилган, реабилитация қилиш шартлари белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, тарихда жиноятдан жабрланган шахснинг ҳеч қандай
амалий процессуал ҳуқуқи
бўлмаган. Эҳтимол бу ўша даврда ҳукмронлик қилган
мафкура билан боғлиқдир. Бунда жиноят процессида жабрланувчининг
манфаатларини жиноят процессини юритаётган суриштирувчи, терговчи,
прокурор ёки судда айбловчи сифатида қатнашаётган шахс ҳимоя қилган
.
Жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш ва уларга жиноят
натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги қонун биринчилардан бўлиб
Янги Зеландия (1963 йил) ва Буюк Британияда (1964 йил) қабул қилинган, шунингдек,
“Жиноят қурбонларини қўллаб
-
қувватлаш тўғрисидаги дастур”
нинг қабул
қилиниши натижасида жабрланувчига етказилган зарар жиноят суди тартибида
маҳаллий, махсус фондлар ёки давлат ҳисобидан компенсация қилиниши тўғрисида
қонун қабул қилинган, жабрланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
муҳофаза қилиниши, ҳуқуқлари тикланишига Европа давлатлари қўшилганликлари
ҳамда жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш масалалари юзасидан бир қатор
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
1972 йилда Австрияда
“Жиноят қурбонларига ёрдам кўрсатиш
тўғрисида”
ги Қонун қабул қилинган. 1976 йил 11 майда Германия Федератив
Республикасининг
“Зўравонлик жиноятлари оқибатида жабрланганларга
етказилган зарарни қоплаш тўғрисида”
ги Қонуни қабул қилинган.
1981 йил 1 январда Японияда
“Жиноят қурбонларига нақд пул тўлаш
тўғрисида”
ги Қонун кучга кирган. Унга кўра, шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига ёки
бундай тажовуз натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига жиноий
тажовузлардан жабрланганларга, агар улар етказилган зарарни айбдорлардан
ундириб ололмаса, давлатдан пул тўловларини олиши мумкин бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
84
Ҳуқуқбузар
ва жабрланувчи ўртасидаги қариндошлик ёки унинг ўзи жиноят
содир этишга сабабчи бўлган бўлса, ушбу қонун қўлланилмаслиги ҳам таъкидлаб
ўтилган.
Тўлов масаласи бўйича қарор полиция устидан умумий назоратни амалга
оширадиган Жамоат хавфсизлиги комиссиясининг ваколати доирасига киради.
Хусусан, 1981 йилда 152 та аризачидан 97 нафари ҳар бири ўртача
3400
000 иендан товон олган.
АҚШда 1982 йилдан буён жабрланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари
“
Жиноят натижасида жабрланганларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”
ги Билль
асосида муҳофаза қилинади. Масалан, 1984 йилда АҚШнинг
“Жабрланувчини
қўллаб
-
қувватлаш тўғрисида”
ги Қонуни асосида Федерал фонд ташкил қилиниб,
унинг ҳар йиллик сармояси 9 миллиард долларни ташкил қилмоқда.
Ушбу маблағ ҳисобидан
Нью
-
Йорк, Мериленд ва Калифорния штатларида
жиноятдан жабрланганларга соғлиғини тиклаши, ўқиши, малакасини ошириши ёки
хўжалигини таъминлаши учун тўланадиган компенсациянинг энг кам миқдори
1000
–5000 АҚШ доллари, энг кўп миқдори эса 10000–15000 АҚШ
доллари этиб
белгиланган. Фонд жарималар, солиқлар, гаров пуллари, турли давлат божлари, суд
харажатлари ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўлайдиган йиғимлар
ҳисобидан тўлдирилади.
1990 йил 22 февралда Буюк Британия парламенти Жиноят қурбонлари
хартиясини қабул қилди. Ҳозирда бу кун жиноят қурбони куни сифатида кенг
нишонланиб келмоқда.
1996 йилда АҚШнинг 50 та штатида Мажбурий реституция тўғрисида қонун
қабул қилинган. АҚШда фуқаровий даъво институти мавжуд эмас, лекин
реституция институти яхши ривожланган ва жиноят жабрдийдаларига етказилган
зарарни қоплаш (компенсация ва реституция шаклида) амалга оширилади.
Таиланд Конституциясига асосан, жабрланувчи ёки унинг оиласига давлат
Адлия вазирлиги қошидаги махсус фонддан реституция тарзида компенсация
тўлайди. Бу фонд хуқуқбузарликлар учун тўланган жарималар, маҳкумларнинг иш
ҳақлари, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар, жиноятчиларнинг хатланган ва
сотилган мулки ҳисобидан тўлдириб борилади.
Ушбу махсус фонд Таиланд президентининг Декрети
(1998.27.05.) асосида
ташкил этилган бўлиб, жабрланувчининг даволаниши учун –
400 минг Тайвань
доллари (12 минг 400 АҚШ доллари), вафот этган марҳумни кўмиш учун –
300 минг Тайвань доллари, вафот этган жабрланувчининг оиласига ва иш
қобилиятини
йўқотган шахсга –
1 млн Тайвань доллари тўланади.
Ҳозирги
вақтда Австрия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия,
Германия, Дания, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Латвия, Литва,
Люксембург, Мальта, Нидерландия, Норвегия, Руминия, Словакия, Словения,
Финляндия, Франция, Чехия, Швеция, Швейцария ва Эстонияда жабрланувчиларга
етказилган зарарни давлат томонидан қоплаш мақсадида ноқонуний топилган
даромадлар ва ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун тўланадиган жарималар
ҳисобидан махсус “фонд”лар ташкил этилган.
Эндиги навбатда эса Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилик
тизимида жабрланувчига етказилган зарарни қоплашда давлатнинг иштирокаини
таҳлил қиламиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
85
Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчлигида жиноят
натижасида жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш масаласи тўлиқ тартибга
солинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Суд
-
ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
4850-
сонли Фармони, 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят
-
процессуал
қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
3723-
сонли қарорларида “Жиноятдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни
қоплаш ва кўмаклашишнинг самарали механизмларини ўрнатиш”га оид бошқа
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Жиноят
-
процессуал кодекси такомиллаштирилмоқда.
Ушбу фармон ва қарорлар натижасида 2019 йил 14 январда
“Жабрланувчиларни,
гувоҳларни
ва
жиноят
процессининг
бошқа
иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
515-
сонли Қонуни қабул қилинди.
Унга асосан, жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа
иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол
-
мулкига тажовуз
таҳдиди мавжуд
бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга
кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига
оладиган чора
-
тадбирлар тизимини, шунингдек, уларни қўллашнинг асослари
ҳамда тартибининг умумий йўналишлари белгилаб берилган.
Лекин юқоридаги норматив хужжатларда жабрланувчиларга компенсация
тўлаш масаласининг аниқ механизми ишлаб чиқилмаган.
1985 йил 29 ноябрда БМТ томонидан
“Жиноят ва ҳокимиятни суиистеъмол
қилиш жабрланувчилари учун адолатнинг асосий тамойиллари тўғрисида”
ги
Декларацияси қабул қилинган. Унга кўра, жабрланувчиларга етказилган зарар
ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ ундириб олиниши айтиб ўтилган. Агар етказилган
зарарни хуқуқбузардан ёки бошқа манбалардан қоплаш имконияти мавжуд
бўлмаса, давлат жабрланувчиларни компенсация билан таъминлаш чораларини
кўриши лозимлиги қайд этилган.
Ушбу ҳужжатда жабрланувчига етказилган зарар қуйидаги усуллар орқали
таъминланиши кўрсатилган:
1.
Рестуция;
2.
Компенсация;
3.
Реабилитация;
4.
Жабрланувчиларга зарур бўлган моддий, тиббий, психологик ва ижтимоий
ёрдам.
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида
реабилитация
ҳамда
жабрланувчиларга зарур моддий, тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш
амалиёти қўлланилиб келмоқда.
Хусусан, Жиноят
-
процессуал кодексининг 83
-
моддасида реабилитация учун
асослар мавжуд бўлиб, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи иш қўзғатилган
ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз
бермаган бўлса, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, унинг содир этилган
жиноятга дахли бўлмаса, шахс айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши
лозимлиги акс этган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
86
Реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт
чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига
жойлаштирилгани, паспортининг амал қилиши қонунга хилоф равишда тўхтатиб
турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли
вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага
қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий
зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб
қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, жабрланувчиларга зарур моддий, тиббий, психологик ва
ижтимоий ёрдам кўрсатиш амалиёти ҳам
жорий этилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги
“Одам савдоси
жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика
реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида”
ги 240
-
сонли қарорига асосан
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация
маркази ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази
ҳам ўз фаолиятини самарали олиб бормоқда. Ушбу марказларда жабрланувчиларга
тиббий, психологик, юридик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.
Жиноят
-
процессуал кодексида жиноят натижасида етказилган зарар
хуқуқбузардан ундирилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, зарар деганда, ҳуқуқбузарлик
натижасида жабрланувчига тегишли мол
-
мулк, мулкий ҳуқуқ ҳажмининг
камайишида ёки йўқотилишида намоён бўладиган моддий зарар ёки номоддий
неъматнинг (жисмоний шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи) шикастланиши ёинки ундан
маҳрум бўлиши тушунилади. Шу сабабли зарар моддий ёхуд жисмоний характер
касб этади. Моддий зарар кўрган жабрланувчи жисмоний шахс ҳам, юридик шахс
ҳам бўлиши мумкин.
Жабрланувчига етказилган зарарни хуқуқбузардан ундиришнинг имконияти
мавжуд бўлмаган ҳолатдаги вазиятини кўриб чиқамиз, яъни ушбу ҳолатда
хуқуқбузар етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш имкониятига эга
бўлмайди.
Ушбу ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий бўшлиқ сифатида қолиб кетмоқда,
жабрланувчилар ўзига етказилган зарарни ундира олишмаяпти. Давлат
жабрланувчига етказилган зарарни фақат ҳуқуқбузардан ундириб бериш чорасини
кўрмоқда, холос. Ушбу ҳолатда давлат зарарни ундиришда пассив мақомга эга
бўлиб қолмоқда. Натижада эса минглаб жабрланувчилар компенсация олиш
ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмоқда.
Юқоридаги хорижий ва миллий тажрибалар таҳлили натижалари асосида
миллий қонунчилигимизда жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
мақсадида компенсация тизимини жорий этиш ва унинг махсус механизмини
яратиш зарур эканлиги ойдинлашмоқда.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноят
натижасида жабрланувчиларга этказилган зарар учун компенсация тўлаш
макжбуриятини давлат ўз зиммасига олиши лозим.
Бундан ташқари, жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда Одам савдоси
жиноятларининг
жабрланувчиларига
компенсация
тўлаш
масаласини
такомиллаштириш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
87
Ҳулоса
қилиб айтганда, жабрланувчиларга компенсация тўловларини
молиялаштириш учун алоҳида фонд ташкил этиш ва ушбу фонд хуқуқбузарликлар
учун тўланган жарималар, маҳкумларнинг иш ҳақлари, жиноий фаолиятдан
олинган даромадлар, жиноятчиларнинг хатланган ва сотилган мулки ҳисобидан
тўлдириб борилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. –
Т.: “Адолат”, 2020
-
йил,
661-
модда.
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал Кодекси. –
Т.: “Адолат”, 2020
-
йил.
3.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 10 августдаги
“Суд
-
тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
4.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил
25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
27-
сонли қарори // Тўплам, 2
-
жилд. –
Б.
127.
5.
М.
Усмоналиев. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун
дарслик. –
Т., “Янги аср авлоди”, 2010, –
Б.
536.
6.
Рустсмбоев
М.Х. Жиноят ҳуқуқи курси. 2
-
жилд. Дарслик. 2
-
нашр,
тўлдирилган ва қайта ишланган. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий
-
техник институти, 2018. –
Б.
369.
7.
www.lex.uz.
8.
www.norma.uz.
