Авторы

  • Нормурод Бекмуродов
    Доктор философии по юридическим наукам (PhD), заместитель начальника кафедры оперативно-розыскной деятельности Академии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
  • Сайдулла Калауов
    Кандидат технических наук, доцент Начальник кафедры автомобильной подготовки Академии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp123-131

Ключевые слова:

Автомобиль транспортное средство специальное транспортное средство иное имущество преступление угон кража разбой хищение чужого имущества объект преступления субъект преступления безопасность владение обман дорожное движение оперативно-розыскная деятельность информация уголовная ответственность подразделения органов внутренних дел

Аннотация

В статье научно рассматриваются понятия преступления кражи и угона транспортного средства, уголовно-правовые определения, ответственность за совершение преступлений данного вида, некоторые проблемы уголовного права, мнения ученых об их решениях. Также авторами были внесены предложения и рекомендации по некоторым недостаткам в норме, установленной законом для данного вида преступлений


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Criminal and legal characteristics of crimes related to theft
and theft of motor vehicles

Normurod BEKMURODOV

1

, Saidulla KALAUOV

2

Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

25 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

20 August 2022

The article scientifically examines the concepts of the crime of

theft and theft of a vehicle, criminal law definitions,

responsibility for committing crimes of this type, some problems
of criminal law, the opinions of scientists and their solutions. The

authors also made suggestions and recommendations on some

shortcomings in the norm established by law for this type of

crime.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp123-131

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

car,

vehicle,

special vehicle,

other property,

crime,

theft,

robbery,

stealing,
theft of someone else

s

property, object of crime,
subject of crime,

security,

possession,

deception,

traffic,

operational search activity,

information,

criminal liability,

divisions of internal affairs

bodies.

1

Deputy Head of the Department of Operational Investigative Activities of the Academy of the Ministry of

Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, PhD in Law.
E-mail: bekmurodovnormurod2001@gmail.com.

2

Head of the Department of Automotive Training Academies of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of

Uzbekistan, PhD in Technical Sciences, Associate Professor. E-mail: kalauov@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

124

Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш

жиноятларининг жиноий

-

ҳуқуқий тавсифи

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Автомобиль,

транспорт воситаси,

махсус автотранспорт,

ўзгалар мулки,

жиноят,

олиб қочиш,

ўғирлик,

талончилик,

босқинчилик,

ўзгалар мулкини

талон

-

тарож қилиш,

жиноят объекти,

жиноят субъекти,

хавфсизлик,

эгалик қилиш,

алдаш,

йўл ҳаракати,

тезкор

-

қидирув

тадбирлари,

маълумот,

жиноий жавобгарлик,

ички ишлар органлари

бўлинмалари.

Мақолада транспорт воситасини ўғирлаш ва олиб қочиш

жиноятининг тушунчалари, жиноий

-

ҳуқуқий тасифлари, бу

турдаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарлик,

жиноят қонунчилигидаги айрим муаммолар, уларнинг

ечимлари бўйича олимларнинг фикрлари илмий жиҳатдан

кўриб чиқилган. Шунингдек, муаллифлар томонидан бу

турдаги

жиноят

учун

қонунчиликда

белгиланган

нормадаги айрим камчиликлар юзасидан таклиф ва

тавсиялар берилган.

Уголовно

-

правовая характеристика преступлений,

связанных с кражей и угоном автотранспортных

средств

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Автомобиль,

транспортное средство,

специальное

транспортное средство,

иное имущество,

преступление,

угон,

кража,

грабеж,

разбой,

хищение чужого

имущества,

объект преступления,

субъект преступления,

безопасность,

владение,

обман,

дорожное движение,

оперативно

-

розыскная

деятельность,

информация,

уголовная

ответственность,

подразделения органов

внутренних дел.

В статье научно рассматриваются понятия преступления

кражи и угона транспортного средства, уголовно

-

правовые

определения,

ответственность

за

совершение

преступлений данного вида, некоторые проблемы

уголовного права, мнения ученых об их решениях. Также

авторами были внесены предложения и рекомендации по

некоторым недостаткам в норме, установленной законом

для данного вида преступлений.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

125

Автомобиль ҳозирги кунда алоқани амалга ошириш ҳамда юк ва одам ташишнинг

самарали воситаси ҳисобланади. Бу билан автотранспорт аҳолининг турмуш даражаси ва

фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Дунёда биринчи ўғирланган

машина “Peugeot”

машинаси эканлиги ҳамма маълум ҳақиқатдир. Бироқ, биринчи автомобилни ўғирлаш

ҳолатларининг бир нечта тусмоллари мавжуд, улар бир

-

бирига зиддир. Асосий

тусмолга

кўра, “Peugeot” эгаси Жулиан Бероннинг шахсий механиги томонидан ўғирланган

бўлиши мумкин деган тусмол илгари сурилган. Олиб борилган қидирувлар давомида

машина тезда топилган, чунки ўша пайтда бутун Париж автопарки энг кўпи билан ўнта

машинадан иборат бўлган [1. С

. 8].

Ҳозирги

кунда

автотранспорт воситалари кўпайиши билан уларнинг, шунингдек

улардаги тегишли қисмларининг ўғирланиши ва олиб қочилиши борган сари кенг

тарқалмоқда.

Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш катта шаҳарларга хос

жиноят туридир. Бунга шаҳарларда автомобиллар ва транспорт воситаларининг жадал

ривожланиб бориш жараёни, одамлар ҳаётида автомобиллар аҳамиятининг ортиб

бориши, ушбу катта қийматга эга мулкка жиноий қизиқишнинг юқорилиги шароит

яратмоқда. Автотранспорт воситаларининг турли тажовузлардан ҳимояланмаганлиги

айрим ҳолларда олиб қочиш учун уринишни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида транспорт ҳаракатининг ҳуқуқий ва ташкилий

асослари, ҳаракат тартиби ва хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси;

“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги 1998 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни;

“Темир

йўл

транспорти

тўғрисида”ги

1999

йил

15 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; “Йўл ҳаракати хавфсизлиги

тўғрисида”ги 2013 йил 10 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни; Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2015

йил

24

декабрдаги

370-

сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” ва бошқа норматив

ҳужжатлари билан тартибга солинади [2].

Тадқиқотлар давомида ўтказилган ўрганишларнинг натижасига кўра, автомобил

ёки бошқа транспорт воситасини қонунга хилоф равишда олиб қочиш билан боғлиқ

жиноятларнинг ҳозирги кун ҳолати ва динамикаси бу турдаги жиноятларга қарши

курашиш бўйича мавжуд жиноий

-

ҳуқуқий чоралар етарли эмас деган хулоса келиш

мумкин.

Кўплаб таниқли олимлар жиноят қонунчилигини тартибга солишдаги мавжуд

бўшлиқларни ва автомобилни ёки бошқа транспорт воситаларини ноқонуний олиб

қочиш жиноятини квалификациясини, шунингдек, уни тегишли жиноятлардан фарқлаш

ва олиб қочишнинг индвидуал белгиларини ҳуқуқий баҳолаш масалаларини ўз илмий

тадқиқот ишларида кўриб чиққанлар, мисол учун: Д.Н.

Зарипов, А.В.

Арендаренко,

В.С.

Чуканов, Л.Р.

Аветисян, К.P.

Анциферов, А.A.

Богданов, А.В.

Козун, В.В.

Иванова,

Г.Н.

Борзенков, Г.В.

Ишчук

бу турдаги жиноятларни содир этиш сабаб ва шароитларини,

жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш

бориш борасидаги муаммоларни кўриб

чиқишган.

Шу билан бирга, ушбу ва бошқа кўплаб муаллифларнинг илмий ишларида

ўғриликка қарши кураш бўйича жиноят сиёсатининг умумий йўналишлари таҳлил

қилинганига қарамай, жиноий

-

ҳуқуқий тартибга солиш ва автомобил ёки бошқа

транспорт воситасига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш жинояти

квалификациясининг кўплаб муаммолари ўрганилмаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят

кодекси транспорт воситаларини олиб қочиш жиноятига қарши курашни кўзда тутувчи


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

126

энг асосий ҳуқуқий манбалардан биридир. Чунки, айнан ушбу қонунда транспорт
воситаларини олиб қочиш жинояти жиноят сифатида эътироф этилиб қонун чиқарувчи
томонидан алоҳида модда билан белгиланган. Ўз навбатида Жиноят кодекси нафақат
транспорт воситаларини олиб қочиш жиноятига, балки бошқа барча турдаги
жиноятларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят кодексининг асосий вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини,
жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният
хавфсизлигини

жиноий

тажовузлардан

қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика
Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир [3].

Автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларига ноқонуний эгалик қилиш ўғирлик

содир этиш мақсадида

автомобилни олиб қочиш жинояти

ўзгалар мулкини талон

-

торож

қилиш [4, Х

-

боби] жиноятлар туркумига киради. Ушбу жиноятнинг объекти ўзгалар

мулки ҳисобланади.

Қонунда

транспорт воситасини олиб қочиш [4, 267

-

моддаси] жинояти Транспорт

ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар туркумига киради [4,
XVIII боби]. Бу ўғирлиқ қилиш мақсадини кўзламаган ҳолда транспорт воситасини
қонунга хилоф равишда эгаллаб олишдир. Агар автотранспорт воситасини эгаллаб
олишдан кўзланган мақсад уни ўғирлаш бўлса, бундай жиноят ўғрилик деб
таърифланади [4, XVIII боби].

Транспорт воситалари тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг Автомобиль

транспорти тўғрисида қонунида [5,

3-

моддаси] ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда

берилган. Унга кўра:

автомобиль транспорти –

таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи,

иқтисодиёт ва аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан почтани
автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқариш

-

технология

мажмуи;

автотранспорт воситалари –

йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус

ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва
ярим тиркамалар;

Автотранспорт воситалари йўловчилар автотранспорти, юк автотранспорти ва

махсус автотранспорт воситаларига бўлинади.

Йўловчилар автотранспорти воситалари жумласига автобуслар, микроавтобуслар,

енгил автомобиллар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар киради.

Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи

автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Конструктив жиҳатларига ҳамда
қай мақсадларда фойдаланилишига кўра юк автотранспорти воситалари умумий ва
махсус транспорт воситаларига бўлинади.

Н.

Хасанова транспорт воситаларига

қуйидагича

яъни “Транспорт воситаларига,

жумладан, темир йўл, сув ва ҳаво транспорти, автомобиль транспорти, шунингдек,
мотоцикл, мопед, велосипед, от

-

улов ва шу кабиларни киритиш мумкин. Махсус ишларни

бажаришга мўлжалланган транспорт воситалари жумласига йўл ётқизиш, қурилиш,
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш учун ихтисослаштирилган машиналар
(экскаваторлар, грейдерлар, автокранлар, скреперлар, автоюклагичлар) киради” деб
таъриф берган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

127

Жумладан, махсус автотранспорт воситалари жумласига турли махсус ишларни,

кўпроқ нотранспорт ишларини бажаришга мўлжалланган автомобиллар, тиркамалар ва
ярим тиркамалар (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар,
автокранлар, супуриш

-

сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар)

киради [2].

Юридик адабиётларда транспорт воситалари деганда енгил ва юк

автомашиналарнинг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар,
троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50

см3

дан кам бўлмаган

мотоцикл ва мотороллерлар, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган
ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва
бошқалар) тушунилади [2] деб кўрсатиб ўтилган.

Маълумки, транспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш ғаразли жиноятлар

туркумига киради. Уларнинг объекти фуқароларнинг шахсий мулкчилик муносабати,
жиноий тажовузнинг предмети эса шахсий ёки давлат мулкининг муҳим ва қимматли
ашёларидан бири –

автотранспорт воситаси ҳисобланади. Автотранспорт воситасини

ўзбошимчалик билан олиб қочишда ҳуқуқбузар шахс ҳаракат хавфсизлигига тажовуз
қилади [4,

XVIII боби]. Айни вақтда мулкчилик ҳуқуқи бузилади. Агар олиб қочиш вақтида

айбдорнинг қасди, шунингдек транспорт воситасидан бошқа жиноятлар (юкларни
ўғирлаш, талончилик, босқинчилик ва бошқалар)да фойдаланишга қаратилган бўлса,
ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари ушбу жиноятлар мажмуи бўйича тавсифланади.

Кўриб чиқилаётган ҳаракатнинг объектив томони транспорт воситасига

ноқонуний эгаликда ифодаланади, бу унинг эгасининг иродаси ва розилигига қарши
вақтинча фойдаланишга ўтказилишини англатади.

Эгалик қилиш яширин, алдаш ёки

очиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, очиқ эгалик автомобил эгасига қарши таҳдид ёки
зўравонлик фойдаланиш билан бирга бўлиши мумкин

[6].

Мазкур ҳолатни биз қуйидаги мисолда кўриб чиқишимиз мумкин: “Х”

исмли

йўловчи сифатида таксида ҳаракатланиб,

ҳайдовчининг

бўйнига пичоқ тираб ва уни

белгиланган жойга олиб боришни талаб қилади. Мисолдан кўриниб турибдики, "Х" ўз
ҳаракатлари билан такси ҳайдовчисини машинасини тасарруф этиш имкониятидан
маҳрум қилди ва ҳақиқий зўравонлик таҳдиди остида унинг иродасига қарши уни
кўрсатган йўналишда ҳаракат қилишга мажбур қилади, яъни у аслида транспорт
воситасини эгаллаб олди. Бизнинг фикримизча, бундай ҳолатда "Х" ҳаракатлари
Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

кодексининг

267-

моддаси бўйича квалификация қилинади. Амалиётда айрим ҳолларда эса бу каби

ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164

-

қисми билан жиноят

иши қўзғатилади.

Ушбу қонунбузарликнинг квалификацияси автомобилни ва бошқа транспорт

воситасини ноқонуний эгалик қилишда

мақсад ўғирлик қилиш бўлмаганлиги сабабли

баъзи қийинчиликларни келтириб чиқаради. “Ўғирлик мақсадини кўзламай” ва “ўғрилик
мақсадда” ўртасидаги чегараларни амалда белгилаш баъзи қийинчиликларни келтириб
чиқаради. Ҳақиқатан ҳам бу жиноятни исботлаш билан боғлиқ муаммолар ҳозирда
мавжуд.

Бу турдаги жиноятни суъекти тўғрисида тўхталиб ўтадиган бўлсак, транспорт

воситаларини олиб қочиш жиноятига қарши курашиш чора тадбирларини тадқиқ
қилган олим Л.Г.Шайбазяннинг фикрича

транспорт воситасини олиб қочиш

жиноятининг субъекти муассаса, ташкилот, корхоналарга тегишли транспорт


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

128

воситаларидан рухсатсиз фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахслар бўлиши мумкин [7. С. 7].

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 263, 267

-

моддаларида назарда

тутилган жиноятларнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган, тўлган шахс ҳисобланади [2].

Автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини ноқонуний эгалик қилиш, олиб

қочиш жиноятининг қонунчиликдаги таърифи, айниқса суд ва тергов амалиётига
жиноятнинг квалификациясини белгилашда айрим муаммоларни юзага келишига олиб
келади, бу эса олиб қочиш жиноятини тугалланганлигини аниқлаш билан боғлиқ ноаниқ
ёндашувларнинг пайдо бўлишига олиб келади [2.

C. 180].

Автотранспортни олиб қочиш уни ўғирлашга қараганда камроқ содир этилади.

Ушбу жиноятларга қарши кураш тажрибасининг кўрсатишича, уларнинг нисбати ўртача
1/3га тўғри келади.

Бизнинг

фикримизча,

ўғрилик

ва

олиб

қочишлар

асосан

якка

фойдаланувчиларнинг транспорт воситаларига нисбатан содир этилади, чунки улар
давлат

ва жамоатга қарашли ҳамда одатда қўриқланадиган автокорхоналар (автобус ва

таксомотор парклари, автобазалар, гаражлар)да сақланадиган давлат ва жамоат
транспортига қараганда камроқ ҳимоялангандир.

Ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфи кўпинча оғирроқ жиноят (талончилик,

ўғрилик, ғайриқонуний ташиш, босиб кетиш ва бошқа)ларни содир этиш учун
тайёргарлик босқичи бўлиши билан хавфи ортади. Жиноятчилар транспорт воситасига
эга бўлгач янада ҳаракатчан бўлиб, воқеа жойидан тезликда яширинишга ҳаракат
қилишади, уларни излаб топиш анча қийинлашади. Транспорт воситаларини олиб
қочишнинг алоҳида ижтимоий хавфи кўпинча оғир оқибатларга олиб келадиган йўл

-

транспорт ҳодисаларининг содир этилиши хавфи аниқлиги билан боғлиқ. Транспорт
воситаларини олиб қочувчилар транспорт воситасини бошқариш учун зарур
кўникмаларга эга бўлмагани ҳолда, қўзғалган (жунбушга келган) ҳолатда, жумладан
мастлик туфайли, кўп ҳолларда атрофдагиларга катта хавф туғдиради.

Мазкур муаммоларни ўрганган В.M.

Хомич транспорт воситасини ноқонуний олиб

қўйишда ўғирликнинг мақсади бор

-

йўқлигини аниқлашга имкон берадиган типик

объектив ҳолатларни аниқлашга ҳаракат қилган. Натижада, тадқиқотчининг
таъкидлашича, "ўғирланган автомобилни жиноятчи томонидан ихтиёрий равишда
бирор жойда қолдириб кетиши, қоида тариқасида, ўғирлик мақсади йўқлигини
кўрсатади" деб фикр билдирган [9. С

. 49].

Транспорт воситасининг кўриниши жиноий тажовуз объекти сифатида унинг

хусусиятларидан келиб чиқади. Бу автомобиль ёки бошқа транспорт воситасининг
нархига ва унинг мустақил равишда ҳаракат қилиш қобилиятига боғлиқ бўлиб,
жиноятчига жиноят жойидан тезда яширинишга имкон беради [1. С

. 6];

Транспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочишнинг йил ойлари бўйича

тақсимланиши, маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, ушбу
жиноятларнинг аксарияти апрель ойидан сентябрь ойигача содир этилади. Мазкур ҳолат
шу билан боғлиқки, жиноятчилар одатда транспорт воситаларини ўғирлаш ва яширишга
мураккаб тайёргарлик ишларини амалга оширадилар. Бу эса қулайроқ вазият бўлишини
талаб қилади. Вазият эса қишда аксарият якка фойдаланувчиларнинг транспорт
воситалари консервация ҳолатида бўлиши, шунингдек ушбу воситаларни ҳайдаб кетиш
ёки транспортировка қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар сабабли қийинлашади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

129

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда

-

ки, олиб қочишларнинг аксарияти

соат 18:00дан 24:00гача, ўғриликлар эса кечқурун 18:00дан эрталаб 6:00гача содир
этилади. Бу шу билан боғлиқки, кечқурун ва тунда айрим кўчалар яхши ёритилмайди ва
бу вақтда кўчада фуқаролар кам бўлади. Умуман олганда, жиноятчиларнинг транспорт
воситаларини қонунга хилоф тарзда эгаллаб олишда фойдаланиладиган усулларини
учга бўлиш мумкин:

1)

ёпиқ гаражлардан содир этиш, бунда олиб қочувчилар турли бузиш

қуролларидан, масалан, қулфларни бузиш учун турли воситалар, сигнализацияни олиб
ташлаш учун сканерлар ва шу кабилардан фойдаланадилар;

2)

очиқ кўчаларда содир этиш;

3)

ҳайдовчилар ёки автомобиль эгалари бўлгани ҳолда, бунинг устига кўпинча

уларга нисбатан куч ишлатиб ёки куч қўллаш билан таҳдид қилиб содир этиш.

Ўғриликлар асосан

техник мосламалардан фойдаланган ҳолда содир этилади, олиб

қочиш эса кўпинча тамбалловчи воситаларни бузиш учун махсус воситаларни
қўлламаган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, амалиётда транспорт воситаси
сақланадиган жойга кириш ва уни олиб қочиш учун махсус тайёрланган қуроллардан
фойдаланган ҳоллар ҳам маълум, бу автомобилга ўрнатилган сигнализацияни электрон
тарзда бузиш, эшикларни мустақил равишда (калитсиз) очиш ва двигателни ишга
туширишга қодир электрон воситалардир. Масалан, жиноятчилар стандарт қулфлар
ҳамда олиб қочишга қарши воситаларнинг мураккаб бўлмаган технологияларини яхши
ўрганиб ва ўзлаштириб, калитларни танлаш ёки ясаш, олиб қочишга қарши воситаларни
арралаш ёки ўчириш орқали автомобиль салонига осонлик билан кириб оладилар.

Транспорт воситаларини олиб қочиш ва кейинчалик улардан бошқа жиноятларда

фойдаланиш мақсадида транспорт воситаларини ниқоблаш чоғида жиноятчилар давлат
рақамларини деярли ечмайдилар, бу билан улар кейинчалик жиноятнинг фош
этилишини қийинлаштирадилар. Ўғирланган автомобилларни эса жиноятчилар
кейинчалик сотиш мақсадида эҳтиёт қисмларига ажратиб ташлашга ҳаракат қиладилар.

Жиноий фаолиятнинг энг муҳим элементларидан бири, криминологик жиҳатдан,

жиноятчининг шахси (жиноят субъекти) ҳисобланади. Бу шу билан боғлиқки, гумон
қилинувчиларга хос турли шахсий хислатлар уларнинг жиноят содир этиш усулларини
танлашларига жиноятга қадар, жиноят вақтида ва ундан кейинги хатти

-

ҳаракатларига

катта таъсир кўрсатади. Ушбу хусусиятларни билиш қидирув тадбирларини ўтказиш
йўналишини тўғри танлашга, тусмолларни илгари суришга, айрим тезкор

-

қидирув

тадбирларини ўтказиш тактикасини белгилашга имкон беради.

Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш билан шуғулланувчи

шахслар ўзларининг ёш ва касбга хос хусусиятларига, ўзига хос криминологик
белгиларига эга.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жиноий тажовузларнинг ҳар бештадан биттаси

гуруҳ томонидан содир этилади. Айни вақтда олиб қочишни ёлғиз жиноятчилар ҳам

содир этиши мумкин. Одатда (22

% ҳолларда) ўғирлаш ва олиб қочишлар икки нафар

шахсдан иборат гуруҳ томонидан содир этилади. Бироқ бу кўрсаткич ҳақиқий аҳволни

унчалик аниқ акс эттирмайди. Гап шундаки, ўрганилган ишларга кўра мазкур жиноятни

содир этганлик учун 68

% ҳолларда фақат битта гумон қилинувчи жавобгарликка

тортилган.

Тадқиқот

натижаларига кўра гуруҳ таркибида (жумладан, катталар ҳам бўлган)

вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг улуши автотранспорт

воситаларини ўғирлаш ва олиб қочишлар орасида 40

%дан ортиқни ташкил қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

130

Мазкур жиноятлар субъектларининг

ёш таркиби асосан 20

-

35 ёш. Ушбу жиноятларни

содир этишда кўпчиликни ишламайдиган (70

%дан ортиқ) шахслар ташкил қилади,

илгари судланганлар эса (иккала тоифадаги жиноятлар бўйича) 28

-30 %.

Олиб қочишни содир этиш учун қасд кўп ҳолларда алкоголь таъсирида

қаровсиз

қолдирилган транспорт воситасини кўрганда юзага келади. Ўғирлаш эса анча пухта

ўйлаб тайёрланади. Аксарият олиб қочувчилар маҳаллий аҳоли ёки қўшни туманлар

аҳолиси

бўлиб,

бу

жойни

яхши

биладилар.

Бунинг

устига

18% ҳолларда айбланувчилар жабрланувчилар билан таниш бўлган ёхуд улар билан бир

шаҳар

-

туманда яшаганлардир.

Тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар автомобилни ўғирлаш мақсадисиз

олиб қочиш

фақат мулкка қарши жиноят сифатида тавсифлайди. Мисол учун,

Л.Г.

Шайбозян тадқиқотига кўра, фақат

12

% ҳолларда транспорт воситасини олиб қочиш

йўл

ҳаракати

қоидаларини

бузиш

билан

боғлиқ

эди; ўғирланган транспорт воситасини бошқарадиган шахсларнинг атиги

16

% ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган; қонуний транспорт воситасини

бошқараётган шахслар томонидан содир этилган йўл

-

транспорт ҳодисалари даражаси,

олиб қочилган

тарнспорт воситаларида содир этилган бундай ҳодисаларнинг улушидан

юқори [7. С. 12].

Буларнинг барчаси, Л.Г.

Шайбозяннинг фикрига кўра, ўғирлашнинг ижтимоий

моҳияти айнан йўл ҳаракати

хавфсизлиги эмас, балки ушбу жиноятни содир этишда

зарар кўрадиган мулкий муносабатлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳар доим ҳам зарар

етказиш хавфи остида эмас деган хулосага шубҳа туғдиради [7. С

. 13].

Айрим олимлар автомобилни олиб қочиш жиноятига қарши

курашда уни ўғирлик

мақсадида ёки ўирлик қилиш мақсадидсиз содир этилганлигини фарқлаш билан эмас,

балки мақсадидан қатъий назар ҳар қандай транспорт восиитасини олиб қочиш учун

қаттиқроқ жавобгарлик ўрнатиш орқали катта таъсир кўрсатиш мумкин деб ҳисоблайди

[10].

Мазкур жиноятларнинг олдини олиш самарадорлигининг асосини жиноий қасд

юзага келиши ёки амалга ошишига йўл қўймаслик имконини берувчи тезкор

-

қидирув ва

бошқа маълумотлар ташкил этади. Автотранспорт воситаларига тажовузларга қарши

курашдек кўп қиррали муаммони муваффақиятли ҳал этишнинг имкониятларидан бири,

ички ишлар органларининг тезкор

-

қидирув фаолиятини жадаллаштириш билан бир

қаторда, мазкур жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт

-

шароитлар ҳақидаги ахборот, ҳайдовчилар орасида ҳуқуқий ва тушунтириш ишларининг

даражасини сезиларли даражада ошириш, автомобиль ишқибозларини жамоат

тартибини сақлаш жараёнига кенг жалб этиш ҳисобланади.

Амалиётнинг кўрсатишича, айрим фуқаролар, айниқса ёшлар мазкур жиноятлар

(айниқса автотранспортни олиб қочганлик) учун жавобгарлик чораларидан хабардор
эмаслар. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб ушбу ҳаракат воситаларини
нотўғри сақлаш ҳамда уларнинг олиб қочилишига олиб келиш фактларини кўрсатиш,
ушбу объектларга жиноий тажовузлар содир этилишига тўсқинлик қилувчи чораларни,
жумладан муайян қурилмаларни тавсия этиш зарур.

Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочишга оид айрим ҳолатлар

ҳақида ва уларнинг оқибатлари тўғрисида хабар бериш лозим. Шунингдек, ҳайдовчи
ўзига ёки бошқа ҳайдовчига тегишли транспорт воситаси олиб қочилган тақдирда нима
иш қилиши кераклигини тушунтириш зарур.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

131

Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочишнинг олдини олишга

қаратилган чоралар орасида техник хусусиятга эга чоралар, жумладан техник ҳимоя
воситалари –

транспорт воситаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга тўсқинлик

қилувчи мосламалар ўрнатилишини тарғиб қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Бундай
воситаларнинг самарадорлиги уларнинг хилма

-

хиллиги билан боғлиқ –

уларнинг

айримлари автомобилга кириш учун енгиб бўлмас тўсиқ яратади, бошқалари двигателни
ишга туширишга тўсқинлик қилади, яна бошқалари бошқарув рулидан фойдаланишга
ёки тезликни ўзгартириш тизимидан фойдаланишга имкон бермайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, транспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб

қочишнинг жиноий

-

ҳуқуқий тавсифини аниқлаш ва пухта ўрганиш бу турдаги жиноятни

олдини олиш ва фош этиш бўйича чора тадбирларини самарали ҳакмда мақсадга
қаратилган

тарзда ташкил қилиши ва ўтказишига реал имкон беради. Бу эса умуман

олганда, ушбу

турдаги жиноятларга қарши курашнинг самарадорлигига ижобий таъсир

кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Джумшудов

Д.Э. Неправомерные завладение автомобилем или иным

транспортным средством без цели хищения. Магис.дисс. Томск.

2019

С

. 8.

2.

Н.

Хасанова. Транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан хавфсизлигини

бузганлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш ва ушбу
тоифадаги жиноятларни олдини олиш. Asrnews.uz.

http://asrnews.uz/5954/ (мурожаат

санаси 2022 йил 30 август)

.

3.

Зарипов

Д.Н. Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш

жиноятининг ҳозирги замон ҳолати ҳамда ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларини
мазкур жиноятга қарши курашишдаги ўрни. nternational Conference on Developments in

EducationHosted from Toronto, Canadahttps: econferencezone.org June 15 th 2022.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. https://lex.uz/acts/111453.

5.

Ўзбекистон Республикасининг Тошкент ш.,

1998 йил 29 августдаги “Автомобиль

транспорти тўғрисида”ги Қонуни 3–моддаси. https://lex.uz/acts/22964 (мурожаат санаси
2022 йил 30 август)

.

6.

Чуканов

В.С.

Проблемы

квалификации

неправомерного

завладения

автомобилем

или

иным

транспортным

средством

без

цели

хищения.

http://dnevniknauki.ru/ images/publications/ 2017/12/law/Chukanov.pdf.

7.

Шайбазян

Л.Г., Правовые меры борьбы с угоном транспортных средств

(уголовно

-

правовой и криминологический аспекты). Автореферат дисс.кан.ю.н. Т.: 1997.

8.

Алврцян

Ж.А., Проблемы уголовно

-

правового регулирования и квалификации

неправомерного завладения автомобилем или иным транспортным средством без цели
хищения. Общество и право 2011 –

№ 4(36) –

C. 180

182.

9.

Хомич

В.М. Уголовная ответственность за угон транспортных средств. Минск,

1982.

С. 49

.

10.

В.В.

Тимощенко, А.И.

Мартынюк., актуальные вопросы совершенствования

уголовно

-

правовой нормы об угоне транспортных средств. Право и демократия:

сб.науч.тр./редкол. В.Н.Бибило (гл.ред.) [и.др.].

Минск.: БГУ.

2007.

Вып.

18.

Библиографические ссылки

Джумшудов Д.Э. Неправомерные завладение автомобилем или иным транспортным средством без цели хищения. Магис.дисс. Томск .2019 С-8

Н.Хасанова. Транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан хавфсизлигини бузганлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш ва ушбу тоифадаги жиноятларни олдини олиш. Asrnews.uz.http://asrnews.uz/5954/ (мурожаат санаси 2022 йил 30 август)

Зарипов Д.Н. Автотранспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш жиноятининг ҳозирги замон ҳолати ҳамда ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларини мазкур жиноятга қарши курашишдаги ўрни. nternational Conference on Developments in EducationHosted from Toronto, Canadahttps: econferencezone.orgJune15th2022.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. https://lex.uz/acts/111453

Ўзбекистон Республикасининг Тошкент ш.,1998 йил 29 августдаги «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни 3–моддаси. https://lex.uz/acts/22964 (мурожаат санаси 2022 йил 30 август)

Чуканов В.С. Проблемы квалификации неправомерного завладения автомобилем или иным транспортным средством без цели хищения. http://dnevniknauki.ru/ images/publications/ 2017/12/law/Chukanov.pdf

Шайбазян Л.Г., Правовые меры борьбы с угоном транспортных средств (уголовно-правовой и криминологический аспекты). Автореферат дисс.кан.ю.н. Т.: 1997.

Алврцян Ж.А., Проблемы уголовно-правового регулирования и квалификации неправомерного завладения автомобилем или иным транспортным средством без цели хищения. Общество и право 2011 № 4(36) 180-182.

Хомич В. М. Уголовная ответственность за угон транспортных средств. Минск, 1982. С. 49;

В. В. Тимощенко, А. И. Мартынюк., актуальные вопросы совершенствования уголовно-правовой нормы об угоне транспортных средств. Право и демократия: сб.науч.тр./редкол. В.Н.Бибило (гл.ред.) [и.др.].-Минск.: БГУ.2007.-Вып.18