Авторы

  • Ориф Азизов
    старший преподаватель кафедры музыкального образования, Факультет национальной одежды и искусств, Термезский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp206-211

Ключевые слова:

история музыки полифоническое пение подготовка исполнение совершенствование 3-голосное пение 2-голосное пение 4-голосное пение

Аннотация

В статье рассматривается значение современных образовательных технологий в передаче знаний учащимся. В частности, уместно подчеркнуть слова нашего президента: «Необходимо сделать упор на широкое внедрение новых информационно-педагогических технологий в образовательный процесс, усилить внимание к учителям и педагогам, проявляющим энтузиазм в воспитании наших детей совершенными людьми, словом, поднимающих систему образования на совершенно новый качественный уровень».


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Using non-traditional methods at music lessons

Orif

AZIZOV

1

Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

25 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

20 August 2022

The article considers the importance of modern educational

technologies in imparting knowledge to students. In particular, it
is appropriate to emphasize the words of our president:

We

need to focus on the wide introduction of new information and

pedagogical technologies in the educational process, increasing

our attention to teachers who show enthusiasm in raising our
children as perfect people, in short, raising the educational

system to a completely new quality level.

.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp206-211

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

music history,

polyphonic singing,
preparation,

performance,

perfecting,

3rd voice singing,

2nd voice singing,

4th voice singing.

Мусиқа

дарсларида

ноанъанавий

усуллардан

фойдаланиш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мусиқа тарихи,

кўповозли куйлаш,
тайёрлов,

ижро,
мукаммаллаштириш,

2-

овозли куйлаш,

3-

овозли куйлаш,

4-

овозли куйлаш.

Мақолада талабаларга билим беришда замонавий

таълим технологияларининг аҳамияти тўғрисида сўз

борган. Жумладан, Президентимизнинг “Ўқув жараёнига
янги ахборот ва педагогик технологияларни кенг жорий

этиш, болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда

жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчи ва домлаларга

эътиборимизни янада ошириш, қисқача айтганда, таълим

-

тарбия тизимини сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга

кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор” деган

сўзларини таъкидлаш ўринлидир.

1

Senior Lecturer of Music Education Department, Faculty of National Clothing and Arts, Termez State University.

Termez, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

207

Использование нетрадиционных методов на занятиях

музыкой

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

история музыки,
полифоническое пение,
подготовка, исполнение,

совершенствование,

3-

голосное пение,

2-

голосное пение,

4-

голосное пение.

В статье рассматривается значение современных

образовательных технологий в передаче знаний учащимся.

В частности, уместно подчеркнуть слова нашего
президента: «Необходимо сделать упор на широкое

внедрение

новых

информационно

-

педагогических

технологий в образовательный процесс, усилить внимание

к учителям и педагогам, проявляющим энтузиазм в
воспитании наших

детей совершенными людьми, словом,

поднимающих систему образования на совершенно новый

качественный уровень».

Талабаларга билим беришда замонавий таълим технологияларининг

аҳамияти тўғрисида сўз борганда Президентимизнинг “Ўқув жараёнига янги
ахборот ва

педагогик технологияларни кенг жорий этиш, болаларимизни комил

инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчи ва домлаларга
эътиборимизни янада ошириш, қисқача айтганда, таълим

-

тарбия тизимини сифат

жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор”
деган сўзларини таъкидлаш ўринлидир. Мусиқий

назарий предметлар бўлажак

ўқитувчиларга мусиқа санъатини болаларга самарали етказиш йўларини, уларга
ҳаётнинг мусиқий образларда акс этишини, мусиқа ифода воситаларини амалда
қўллашга ёрдам беради.

Мусиқа тарихи, асосий йўналишлар услуб ва жанрларнинг ривожланиши,

йирик бастакорларнинг ўзига хос ижод йўли ҳақидаги билимлар таълим
олувчиларнинг

мусиқий

дидини

тарбиялаш,

уларнинг

дунёқарашини

шакллантиришга ёрдам беради. Бир ижрочилик синфи –

якка куйлаш, дирижёрлик,

мусиқа асбоби, махсус мусиқа репертуари фақатгина ижрочи –

мусиқачини

тайёрлабгина қолмай, балки келажакда мактаб ўқувчилари билан ишлашда
уларнинг овозини сақлаш ва ривожлантириш, хор билан ишлаш, мусиқий асарни
ижрода

кўрсатиш ва таҳлил қилиш малакалари шаклланишини

тарбиялашга

кўмаклашади. Психология, педагогика фанлари ҳозирги пайтда жамият олдида
турган вазифалар, умумтаълим мактаблари ва ўқитувчилар олдига қўйиладиган
талаблар, ўқув

-

тарбиявий жараён қонуниятлари ва

шакллари, ўқувчиларнинг ёш ва

психологик хусусиятлари, умумий мусиқий таълимда мусиқий тарбиянинг мақсад
ва вазифалари, унинг тузилишини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳозирги

кунда жаҳон тажрибасидан кўриниб турибдики, таълим жараёнига

ўқитишнинг янги, замонавий усул ва воситалари кириб келмоқда ва самарали
фойдаланилмоқда. Барча ўқув муассасаларида ҳам инновацион ва замонавий
педагогик ғоялар илгари сурилмоқда: ўқитувчи билим олишнинг ягона манбаи
бўлиб қолиши керак эмас, балки талабаларнинг мустақил ишлаш жараёнида
ташкилотчи, маслаҳатчи, ўқув жараёнининг менежери бўлиши лозим. Таълим
технологиясини ишлаб чиқиш асосида айнан мана шу ғоялар ётади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

208

Бошланғич синфда кўповозли хор бўлиб куйлашга ўргатишнинг тарихий

-

назарий асослари ва замонавий услубларининг таҳлили ҳамда кичик синф
ўқувчиларининг кўповозли мусиқани идрок этишдаги психо

-

физиологик

механизмларини шакллантиришдан мақсад –

ўрганилаётган муаммонинг энг

асосий назарий бўғини –

мактаблар бошланғич синфларида кўповозли куйлаш

малакаларини шакллантиришнинг умумий босқич ва даврларини белгилашдир.
Ушбу назарий масаланинг ҳал қилиниши амалиёт,

ўргатиш услуби билан чамбарчас

боғланган. Республикамиздаги

мавжуд бошланғич мактаби ўқувчиларини

кўповозли хорда куйлашга ўргатиш жараёнини мукаммаллаштириш муҳим
аҳамият касб этади. Сўнгги пайтларда

педагогик жараённи режали ташкил

қилишда педагогиканинг кибернетика фани билан алоқаси катта фойда
келтирмоқда. Аммо таълим жараёнини режалаштиришдан (дастурлаштиришдан)
аввал бу жараённинг мантиқийлигини, унинг ижтимоий

ва биологик даражада

тузилиш механизмини аниқлаш керак. Ўрганилаётган мусиқавий

-

педагогик

жараённинг умумий тузилиши бир

-

бири билан ўзаро боғланган мураккаб

ижтимоий ва психо

-

физиологик механизмга эга. Ўқувчиларнинг мусиқа

дарсларидаги ҳамда бошқа фанларда синф ва мактабдан ташқари фаолиятлари
билан бевосита ва билвосита алоқага эга бўлган кўповозли куйлашга ўргатиш
жараёни –

бу маша шу ижтимоий

механизмни ҳосил қилади. Чолғу мусиқасининг

акустик хусусиятлари эса бу жараённинг психофизиологик механизмини ташкил
этади.

Маълумки, малакалар шаклланишига таълимнинг мақсадга мувофиқ

йўналтирилган режали жараёни фаол таъсир кўрсатади. Шундай қилиб,
малакаларни шакллантиришга қаратилган кўповозли куйлашга ўргатиш жа

-

раёни

кўповозли мусиқа идрокини ривожлантиради, бу эса ўз навбатида кўповозли
мусиқани ижро этишда янги, янада мукаммал малакалар ҳосил қилишга имкон
беради.

Қуйида

мусиқа дарсида кўповозли куйлаш малакаларини шакллантиришдаги

таъсирнинг асосий босқичларини

кўриб чиқамиз.

1-

босқич –

тайёрлов.

Ўқитувчи таклиф этмоқчи бўлган кўповозли қўшиқ намунасини куйлашдан

олдин уни тинглаш. Бунда ўқувчилар кўповозли куйлашга мослашадилар. Бу
босқичда ўқувчи ўз билим ва малака даражасига мувофиқ равишда идрок этади.

2-

босқич –

тайёрлов.

Кўповозли қўшиқ намунасини куйлашга ўргатиш. Кўповозли куйлаш

малакалари, улар устида ишлаш фаол педагогик таъсир натижаси ўлароқ
(тушунтириш –

кўрсатиш –

айрим қисмларни куйлаш) амалга оширилади.

3-

босқич –

ижро.

Ўрганилган кўповозли намуна яхлитлигича ижро этилади. Бу босқичда

кўповозли куйлаш малакалари шаклланади ва улар ижрони такрорлаш орқали
янада турғунлашади.

4-

босқич –

мукаммаллаштириш.

Эгалланган малакаларини янги кўповозли намуна қўшиқда қўллаш

жараёнида янги мусиқага мос равишда малакалар ўзгаради ва мукаммаллашади. Бу
босқич мазмунан ўзгарган ҳолда биринчи босқични такрорлайди. Бу тўртта босқич
кўповозли куйлаш малакаларини ҳосил қилишнинг умумий ривожланиш йўлини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

209

кўрсатади ва ўқувчилар дарсда иштирок этадигаи бошқа мусиқа фаолиятлари
(мусиқа тинглаш,

мусиқа чолғуларида жамоа бўлиб чалиш) кўповозли йўналиш

билан узвий боғлиқ. Бундай тўғридан

-

тўғри алоқадан ташқари фанлараро алоқа,

мусиқавий бўлмаган образли фаолиятлар орқали амалга ошириладиган боғлиқлар
ҳам мавжуд. Масалан, мусиқа ва ранг

-

тасвирнинг ўзаро алоқалари ҳақида

Н.Б.

Зубарева шундай ёзади: “Етакчи ва жўр бўлувчи овозларга бўлинган мусиқавий

таркибнинг ўзиёқ релъеф ва фон муносабатларини моделлаштиришга қодир”.

Н.К.

Рерих расмларига хос бўлган турли ранг узвийлигини ўзлаштириш

хусусияти полифоник тузилишдаги мусиқани идрок этишга ўйшайди.

Бундай ўхшашлик нисбатларини фақат мактабдаги тасвирий санъат дарсида

эмас, балки тил, адабиёт, математика, жисмоний тарбия, меҳнат каби фанлар
ўртасида ҳам кузатиш мумкин. Кўриб чиқилган бу ўхшашлик муносабатларининг
асосий

белгиси

бу

унинг

кўптомонламалигидир.

Кўповозли

куйлаш

малакаларининг ривожланиши мусиқа дарсларида эгалланган билим, малака ва
кўникмаларнинг шаклланиши билан ҳам боғлиқ бўлиб,

бунинг негизида ҳар

томонлама фикр юритиш ҳамда ҳаракат ётади.

Масалан, ўзбек халқ полифонияси

учун хос бўлган кўп оҳангли

ва политембрлар ҳамда чолғу оцинат

-

фонли унсурлари

кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун кўповозли қўшиқлар ижросида таянч бўлиб
хизмат қилади.

Ўсмирларни кўповозли куйлашга ўргатиш бошқа фаолият турлари каби

замонавий таълим мазмунига нисбатан ўргатувчи ва ўрганувчининг диалектик
бирлиги жараёни деб ҳисобланади. Ўргатиш жараёни ва унинг асосий босқичлари
бўйича иш юритганда ДТС ва дастур талабларига асосланади. Хусусан, бизнинг
изланишларимизда бир

томондан ишлаб чиқилган ва ривожлантирган ақлий

ҳаракатларнинг босқичма

-

босқич шакллантириш назарияси муҳим ўрин тутади.

Таълим жараёнида ўқувчилар ақлий жиҳатдан босқичма

-

босқич шаклланиб, ташқи

томондан ички ҳолатга ўта бошлайди. Бу кўникмалар қисқартирилган кўринишга
эга бўлади. Бу эса кўповозлиликни енгиллаштиради ва янги малакалар яратишга
хизмат қилади. Кўп оҳангли (тақлидий, жўр овоз) гармоник мусиқа ижроси учун
лозим бўлган куйлаш малакалари умумий (товуш ҳосил қилиш, нафас, талаффуз,
ансамбл ва созга асосланади). Кўповозли куйлаш малакалари қайта

-

қайта

қўшиқларда турғунлашиб, ўз ривожида бир қатор босқичлардан ўтади. Ўзбекистон
шароитида синф ўқувчиларининг кўповозли куйлашни фаол ўзлаштиришларига
ёрдам берувчи, ўзбек мусиқа анъаналари билан боғлиқ

табиий ва мантиқий бўлган

турли босқичларини белгилаш мумкин.

1-

босқич.

Ритмик, оцинат

-

фонли (2, 3, 4 овозли куйлаш).

Ўргатиш кўповозли куйлашнинг шундай шаклларида олиб бориладики,

бунда жўр бўлувчи овозлар ладнинг асосин турғун пардаларида жарангловчи ритм

-

оцинат ва оцинат

-

фон товушлар кўринишига эга бўлади.

3-

овозли куйлаш.

Асосий куй, орган пункти ва куйланадиган усул билан боғланади.

2-

овозли Куйлаш.

а)

куй орган пункти билан боғланади;

б)

куйланадиган усул билан боғланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

210

Бу босқичда илгари ҳосил қилинган малакалар қайта ишланади ва

мустаҳкамланади.

4-

овозли куйлаш.

а)

куй –

орган пункти, оддий ва мураккаб куйланадиган усул билан боғланади;

б)

куй оддий усул билан ҳамда узлукли ва узлуксиз орган пункти билан

боғланади;

в)

куйнинг мураккаб усулда ҳамда узлукли ва узлуксиз орган пункти билан

боғланиши.

2-

босқич.

полифоник (2, 3 овозли куйлаш).

Ўргатиш икки овозли полифоник шаклларда олиб борилади.

1.

Яширин полифония (бир овозли куйнинг ўзидан тармоқланиш имконияти).

Тақлидий (имитацион) полифония.

Жўр овозли полифония.

Контрац полифония.

3-

босқич.

Бирлаштирувчи (4, 5, 6 овозли куйлаш).

Ўргатиш кўповозлиликнинг шундай шаклларида олиб бориладики, бунда

жўровозлар оҳангли

-

оцинат ва оцинат

-

фон кўринишда содо бўлувчи овозлар

(асосий куйловчи овозлар) эса иккиовозли полифоник тузилишда бўлади.

Кейинги босқичда баъзан гармоник шаклдаги терсия овозли қўшиқларни

қўллаш мумкин. Буларни жўр бўлувчи овозларга хос фон билан қўшиб олиб бориш
мақсадга мувофиқдир.

4-

босқич.

Гармоник (2, 3, 4, 5 овозли куйлаш).

Кўповозликка ўргатишнинг асосий тури бу гармоник тузилишдаги

қўшиқларни ўзлаштиришдан иборат. Бу –

терсияли икки овозли қўшиқлар ҳамда

терсияли икки овозлиликнинг оҳангли

-

оцинат ва фонли икки

-

уч овозли

қўшиқларнинг уйғунлашиб келишидир. Кўп овозли куйлаш малакаларини
шакллантиришнинг бундай тартиб орқали олиб борилишидаги тамойил

асосий ўта

кескин фарқланувчи йўлларининг изчил яқинлашувидир, бунда тобора
мураккаблашиб бораётган кўповозли материал вақтинчалик енгил тус олади. Ўз
ўрнида ана шу енгилликка қараб бориш эса маълум бир малакаларни
осонлаштиради ҳамда мураккаброқларини ҳосил қилишга ўтиш имконини беради.

Бундай табиий вақтинчалик илгарилашларга қарамасдан, умумий йўналиш

тобора мураккаблашиб бориши билан кўзга ташланади. Ўрганилаётган
материалдаги овозларнинг сони ҳар доим ҳам унинг мураккаб эканлигини
англатмайди. Масалан, қийинчилик туғдирмайдиган 3, 4 овозли оҳангли

-

оцинат ва

оцинат

-

фонли шаклларни куйлашдан кейин ўқувчилар 2, 3 овозли полифонияга

ўтадилар, бу эса юқорироқ даражадаги шаклланган кўповозли куйлаш малакалари
бўлишини тақозо этади. Албатта, таклиф этилган даврлар муқим ҳолат деб
қаралмаслиги керак. У фақат бошланғич синф ўқувчилари томонидан кўповозли
куйлашни ўзлаштиришларидаги асосий ҳолат ва умумий йўналишни белгиловчи
моделдир. Бу давр босқичлари турли ҳолат ва шароитларда ўзгариши мумкин.
Масалан, кўповозлилик қўлланилганда уни бир овозли қўшиқлар ва
кўповозликнинг турли хиллари билан қўшиб олиб бориш яхши самара беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

4 (2022) / ISSN 2181-1415

211

Ўргатиш материалини ўз вақтида алмаштприб туриш ўқитиш жараёнининг
сифатига ижобий таъсир кўрсатади. У чарчоқни бартараф этади, ўқувчилар
диққатини фаоллаштиради, уларнинг қизиқувчанлигини оширади, демакки ўқув
материалининг ўзлаштирилиши ҳам ортади.

Хулоса килиб айтганда, шаклланишнинг ҳар бир босқичида ўқитувчи

ўқувчилар имкониятини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Д.

Каримова Мусиқий педагогик маҳорат аcоcлари. Т.

,

Иқтисод молия. 2008.

2.

Р.Ж.

Ишмухаммедов. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим

самарадорлигини ошириш йўллари. Низомий номидаги ТДПУ 2004 йил.

3.

Зимина

А. Основы музыкального воспитания и развития. Москва, Владос, 2000.

4.

Йўлдошев

Ж.

“Ўзбекистонда

мусиқа

тарбияси

ва

таълимнинг

ривожланиши”. Тошкент, 1995.

5.

Н.Х.

Хўжаев, Б.Ю.

Ходиев, “Янги мусиқий

-

педагогик технологиялар”. “Фан”

нашриёти. 2002 йил.

6.

Малла Очилов. “Янги мусиқий

-

педагогик технологиялар” Қарши, “Насаф”

нашриёти, 2000 йил.

7.

Азизхўжаева

Н. “Мусиқий

-

педагогик таълим назарияси ва амалиёти”.

Тошкент. 2004 йил.

8.

Азизходжаева

Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.

Т., Ўқитувчи, 2006.

9.

Ишмухаммедов

Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим

самарадорлигини ошириш йўллари. Т.

Низомий номидаги ТДПУ, 2004.

Библиографические ссылки

Д. Каримова Мусиқий педагогик маҳорат аcоcлари. Т., Иқтисод молия. 2008.

Р.Ж. Ишмухаммедов. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Низомий номидаги ТДПУ 2004 йил.

Зимина А. Основы музыкального воспитания и развития. Москва, Владос, 2000.

Йўлдошев Ж. “Ўзбекистонда мусиқа тарбияси ва таълимнинг ривожланиши”. Тошкент, 1995.

Н.Х. Хўжаев, Б.Ю. Ходиев, “Янги мусиқий-педагогик технологиялар”. “Фан” нашриёти. 2002 йил.

Малла Очилов. “Янги мусиқий-педагогик технологиялар” Қарши, “Насаф” нашриёти, 2000 йил.

Азизхўжаева Н. “Мусиқий-педагогик таълим назарияси ва амалиёти”. Тошкент. 2004 йил.

Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.

Т., Ўқитувчи, 2006.

Ишмухаммедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Т. Низомий номидаги ТДПУ, 2004.