Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the historical sources of the Amu Darya and Aral
waterways
Salamat SULAYMANOV
1
Karakalpak State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
This scientific article is devoted to studying historical source
of the Amudarya and the Aral Sea, given their importance in the
history of transport communications in the region. The scientific
article focuses on history of studying the Amu Darya and the Aral
Sea, based on the oldest written sources, works of foreign
countries, local scientists and archival materials.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp285-289
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Amudarya, Aral Sea, Arabian
travelers, Russian
expeditions, funds of
Archive.
Амударё ва Орол сув йўли тарихи манбашунослиги
таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Амударё, Орол денгизи,
араб сайёҳлари, рус
экспедициялари, архив
фондлари
Бу илмий мақола Амударё ва Орол денгизи ҳудуднинг
транспорт
коммуникацияси
тарихидаги
аҳамиятини
инобатга олган ҳолда уларнинг тарихи манбашунослигини
ўрганишга бағишланган. мақолада Амударё ва Орол
денгизининг энг қадимги ёзма манбалар, хорижий
давлатларнинг, маҳаллий олимларнинг асарларига ҳамда
архив фондлари материалларига таянган ҳолда ўрганилиш
тарихига тўхталиб ўтилган.
1
Candidate of History, Associate Professor, Karakalpak State University, Nukus, Uzbekistan
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
286
Анализ исторических источников Амударьинского и
Аральского водных путей
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Амударья, Аральское море,
арабские
путешественники, русские
экспедиции, фонды архива
Данная научная статья посвящена источниковедению
Амударьи и Аральского моря, учитывая их значение в
истории транспортных коммуникаций региона. В научной
статье основное внимание уделяется истории изучения
Амударьи и Аральского моря на основе древнейших
письменных источников, трудов учёных зарубежных стран,
отечественных ученых и архивных материалов.
Мавзуга доир манбалар катта ҳажмга эга бўлиб, уларнинг ички ва ташқи
таҳлили муаммонинг ёритишда муҳим аҳамият касб этади. Орол денгизи ҳақидаги
дастлабки ёзма маълумотлар зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да
учрайди. Олимлар «Авесто»да сув ва ҳосилдорлик худоси Ардивига бағишланган
шеърда келтирилган Вурукша денгизи ва унга қуйиладиган Арьянам ҳақида
маълумотларни Орол денгизи ва Амударё билан боғлайдилар.
Антик давр тарихчиси Клавдий Птоломей ҳам Орол денгизи ҳақида
маълумотлар ёзиб қолдирган. У Сўғд тоғларидан оқиб, Каспий денгизига
қуйиладиган Окс билан Яксарт дельтасининг оралиғидаги Оксиан кўлини қайд
этиб ўтган. Кўл унинг харитасида ҳам кўрсатилган [1]. Ёки “Алмагест” (“Буюк
қурилиш”) номли асарида ер шарининг 27 та бўлимдан иборат харитасини
тузганлиги айтилади. Унинг 22
-
харитасида ҳозирги Орол билан Каспий денгизи
тасвирланган. Зарафшон ва Амударёнинг (Оксус) Каспий денгизига қуйилиб
турганлиги кўрсатилган.
Византия элчиси Земарх Килийский Турк ҳоқонлигига сафарида «Кўлнинг
қумли соҳиллари билан 12 кун давомида юриб ўтганлиги»ни ёзган. В.Бартольд
ушбу маълумотни Орол денгизи бўлиши мумкин деб башорат қилади [2].
Орол денгизи ҳақида IX ва X асрларда яшаб ўтган араб саёҳатчи олимлари Ибн
Хордадбек, Ибн Русте, Маъсуди, Истахри, Ибн Хавкалнинг келтирган маълумотлари
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улардан шу вақтдаги Орол денгизининг ҳажми билан
соҳилларининг тузилиши ҳақида маълумот олиш мумкин. Ибн Хордадбех «Китаби
-
ал
-
масаллиқ вал мамлик» (Саёҳатлар билан давлатлар китоби») номли асарида
Амударёни Жайҳун, Орол денгизини Курдер кўли деб атайди. Ибн
-
Рустенинг
Амударё билан Орол денгизи ҳақида ёзганлари ғоятда ноёб бўлиб, унинг
маълумотлари бўйича Орол денгизининг ҳажми 80 фарсах бўлиб, денгизнинг
ғарбий соҳилларидаги ороллар Сиякун (қора тоғлар) деб аталади. Ўнг соҳили
ботқоқ бўлиб, унда қалин ўрмон ўсган [5].
X асрда яшаган номаълум муаллифнинг форс тилида ёзган «Ҳудуд ал «Олам»
(Шарқдан Ғарбгача олам вилоятлари) номли қўлёзмасида ҳам Орол денгизининг
ҳажми 300 фарсахга тенг келиши, яна соҳилларининг қумли экани ёзилган.
Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири Ал
-
Беруний шу замондаги араб
географларининг тўплаган маълумотларига қараб, Орол денгизи билан унинг
ёнидаги ҳудуднинг жуда тўлиқ сифатини берган. Унинг чизган харитасида Орол
денгизи Хоразм деган ном билан акс эттирилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
287
Шимолий Хоразмда балиқчилик касбининг катта ўрин тутганлиги ҳақида
IX-
XI
асрларда яшаган араб географларидан
бири Ибн
-
Русте дельтанинг шимолий
қисмидаги Халижан деб номланадиган жой тўғрисида «У ерда балиқчилар қишлоғи
бўлиб, улар лой билан қамишдан ишланган ертўлаларда туради, балиқ овлашда шу
қамишдан фойдаланади ва уни Хоразм шаҳарларига сотувга чиқаради»
-
деб
маълумот берган [4].
Таъкидлаш лозимки, Орол денгизини ҳар томонлама ўрганиш ва географик
жиҳатдан батафсил тадқиқотлар олиб бориш XVI асрдан сўнг бошланди. XVII асрда
яшаган Хива хони Абулғози Боҳадурхон ўз асарларида Орол денгизи ҳақида
маълумотлар бериб ўтган. У Амударёнинг XVI аср охиригача Каспий денгизига
қуйилганлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Шунингдек, Орол денгизи ҳақида 1627 йили
ишлаб чиқилган Москва давлатининг харитасидан ҳам маълумот олиш мумкин.
Унда Орол «Кўк денгиз» деган ном билан берилган.
1592 йилларгача «Барсакелмес» оролининг ғарбий томони қуруқликдан
ажралган ҳолда бўлган. XVI асрнинг охири
-
XVII асрнинг бошларида денгиз суви
тармоғининг пасайиши билан боғлиқ «Барсакелмес», «Қасқа қулан», «Көз жетпес»
«Уялы», «Бектаў», «Возрождения» каби денгизли ороллар пайдо бўлган.
Орол
денгизини саёҳатчилар ҳар асрда харитага тушириб келган. Хусусан, 1658 йили
А.Дженкинсон, 1664 йили голландиялик Николай Витсен, 1723 йили Далилия, 1734
йили Крилов, 1741 йили Муравин, 1834 йили Левшин ва бошқалар шулар
жумласидандир [6].
1696
йили Россия ҳукумати Қозоғистон ерларининг географик харитасини тузиш
шартини қўяди. Бу иш Тоболь ходими С.У.Ремезовга топширилди. Натижада Ремезов
икки хил харита тайёрлаб, иккала харитада ҳам Орол денгизи ўрин олган эди.
XVIII асрдан бошлаб, Россия империяси Ўрта Осиё ва Қозоғистон ерларини
ўрганиш мақсадида экспедициялар ташкиллаштира бошлади. 1740
-
1741 йиллари
Сирдарё ва Орол бўйларига юборилган И.Муравин бошчилигидаги экспедиция Орол
денгизи ҳақидаги маълумотларга бир қанча аниқлик киритиб, Орол денгизининг
шарқини харитага туширган. XVIII аср давомида Н.Бичурин [3], Т.С.Бурнашев [8],
А.С.Безносиковлар ўз саёҳатлари давомида денгиз ҳақида қатор маълумотлар
берган.
XVIII асрдан бошлаб, Қозоғистон ерига махсус рус экспедициялари келиши
билан Орол денгизи ҳақидаги манбалар пайдо бўла бошлайди. Шулардан бири –
1740-
1741 йилларда Сирдарё ва Оролга юборилган махсус экспедиция ҳисобланади.
Экспедицияда қатнашган Э.Муравин Орол денгизининг рельеф формаларига
таъриф бериб ўтган. Иван Муравин биринчи марта Орол
денгизининг Шарқ
соҳилларидан махсус съёмкаларни олишни ташкиллаштириш билан уларни
харитага туширган [9].
Шу вақтда яшаган олим П.И.Рычков (1712
-
1777) Орол
-
Каспийнинг
гидрогеографик ҳолатига батафсил баҳо берган ва шу денгизда тирикчилик
қиладиган балиқларнинг турини аниқлаган. Бу бўйича унинг 1762 йили босмадан
чиққан «Оренбург топографияси» номли китоби муҳим аҳамиятга эга.
Жанубий Орол бўйларини ўрганиш мақсадида XVIII
-
XIX асрларда Хива
ҳудудига кўп элчи, саёҳатчилар келиб, хонликдаги аҳвол ҳақида, уларнинг касби,
иқтисодий шароити тўғрисида кўплаб маълумотлар йиғишга муваффақ бўлганлар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
288
Улар орасида Гладышев, Муравин, Рычков, Данилевский
,
Макшеев, Бутаков,
Залесов, Майер, Галкин, Кун, Веселовский алоҳида ўрин тутади.
XVIII
асрда Россияда фанларнинг шаклланиши ва ривожланиши
,
айниқса
,
Орол бўйларида қадимдан яшаб келаётган қорақалпоқлар ва оролликлар ҳақидаги
дастлабки маълумотларнинг тўпланишига имкон берди.
1753 йилда
Хива шаҳрига савдогар Данил Рукавкин келади. У Оренбург
-
Уральск
,
Сарайчик қўрғони
-
Устюрт
,
Қиёт
-
Хива йўли билан келиб, сўнг
Қизилқумнинг
шимолий
томонидан
Сирдарё
бўйлаб
қайтган.
Самара
савдогарларининг ҳисоботида Орол, Амударё, Сирдарё, Қуандарё бўйи ерлари,
элатлари ҳақида маълумотларни учратиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, гарчи ушбу
маълумотлар расмий характерга эга бўлмаса
-
да, улардан Орол денгизи атрофидаги
йўллар, жой номлари, йўл машрутлари тўғрисида қатор маълумотларни олиш
мумкин.
XIX асрнинг 20
-
йилларида Бухорога А.Негри бошчилигидаги элчилар келган.
Бу экспедиция Россияда Ўрта Осиё хонлари билан иқтисодий, сиёсий
муносабатларнинг кенгая бошлаганини кўрсатади. Элчилар таркибида Х.Пандер,
Э.А.Эверсманлар бўлган. 1821 йилнинг баҳорида экспедиция қатнашчилари
Россияга қайтиб кетишган. Мазкур жараёнда Э.А.Эверсман Турон, Ўрта Осиё,
айниқса, Қувондарё ва Жанадарё тармоқлари ҳақида, Орол денгизи соҳиллари
ҳақида муҳим маълумотларни тўплайди [9].
Шунингдек, Э.А.Эверсман ўз тадқиқотларини 1825
-
1826 йилларда Устюртда
Ф.Берг экспедицияси таркибида давом эттирди. Тўпланган маълумотларни
Эверсман 1840 йили «Оренбург ўлкасининг табиий тарихи», «Оренбургдан
Бухорога саёҳат (1823 й) номли китобларида эълон қилди. Бу асарда Каспий, Орол
денгизи, Устюрт, Турон ерларининг географик шароитлари билан бирга
этнографик, экологик манбаларни ёзиб қолдирган.
XIX аср 20
-
30 йилларида (1819
-
1820 йй.) капитан Николай Муравин
бошчилигидаги гуруҳ Амударё тармоғидан Узбой бўйлаб Хивага саёҳатни амалга
оширган. Унинг тадқиқотида Туркманистон ва Хива ерларининг ҳолати, суғориш
иншоотлари, туркман, ўзбек, қорақалпоқларнинг тарихи, этнографияси, ижтимоий
тузуми, қалъалар, ҳунармандчилик, савдо ҳақида маълумотлар ўрин олган [7].
Шунингдек, Оролбўйи ерлари тарихини ўрганиш мақсадида денгизчи саёҳатчи
А.И.Бутаковнинг 1848
-
1849 йилларда Орол денгизини географик жиҳатдан тадқиқ
қилган.
XVIII асрнинг охирида Орол атрофига келган рус тадқиқотчиларининг бири
-
М.Бекчурин бўлиб (1740
-
1821йй. ), у Оренбургдан Бухорогача ўзи босиб ўтган йўли
ва қумларнинг шаклларини классификациялашга ҳаракат қилди.
Шу ўринда мавзу юзасидан бошқа манбаларга ҳам эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқдир. Жумладан,
1848-
1849 йилларда Украиналик маърифатпарвар ва
рассом Т.Г.Шевченко тарихда илк марта акварел ва қаламлар ёрдамида Орол
денгизи, ундаги ороллар ва соҳиллар расмини чизди. Шунингдек, ХIХ асрнинг
йилларидаги қайиқларнинг кўриниши рус рассоми Каразиннинг суратлари,
хусусан, Амударёда кема судровчиларни ёритган асари ҳам муҳим аҳамият касб
этади.
Мавзуга доир туркум манбалар асосан Ўзбекистон Миллий архиви
фондларида сақланади. Россия империяси даврини акс эттирувчи маълумотлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
289
1,715-
фондлар ҳужжатларида акс этган. Унда Орол флотиясининг ташкил этилиши
ва фаолияти билан боғлиқ тарихий факт ва маълумотлар ўрин олган. Собиқ
иттифоқ даврида минтақада сув йўлларининг ривожланиши билан соҳанинг
таркибий жиҳатдан шаклланиши ҳамда фаолиятига боғлиқ кенг кўламли
ҳужжатлар тўпланди. Хусусан, 9
-
фонднинг қатор йиғма жилдларида Ўрта Осиё ички
сув йўллари бошқармасининг 1926
-
1927 йиллардаги фаолиятига бағишланган
маълумотлар акс
этган. Шунингдек, айнан мавзу доирасидаги ҳужжатлар эса 244
-
фондда сақланмоқда.
Архив манбалари ҳақида сўз кетганда Қорақалпоғистон Республикаси
Марказий Давлат Архиви фондларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Унинг
87,88,96, 150,168 ва бошқа жамғармаларида
республикадаги сув йўлларида юк
ташиш, Чимбой ва Тўрткўл жамиятлари фаолияти билан боғлиқ қимматли
ҳужжатлар тўпланган.
Тадқиқот иши доирасида манбаларнинг навбатдаги туркумини матбуот
материаллари ташкил этади. Россия империяси даврига тегишли маълумотлар
«Туркестанские ведомости» газетаси
сонларида эълон қилинган. Унда Орол
-
Каспий
ҳавзасини
ўрганишга
доир,
Орол
флотиясининг
фаолияти,
Амударёда
қайиқчиликнинг ривожланиши каби қатор мақолалар муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш лозимки, 1924 йилдан бошлаб, Қорақалпоғистонда «Советская
Каракалпакия» газетаси чоп этила бошланди. Ушбу газетанинг кўплаб сонларида
сув йўллари тарихи билан боғлиқ туркум мақолалар ўрин эгаллади. Хусусан,
Хўжайли кема таъмирлаш заводи фаолияти, кема капитанлари ҳаётини акс
эттирувчи ҳужжатли материаллар, ишчилар касаба уюшмаси томонидан
тайёрланган мақолалар эълон қилиб борилган. Умуман олганда тадқиқотнинг
манбалари катта ҳажмдаги маълумотларни ўзида акс эттириши билан аҳамиятли
бўлиб, уларни қиёсий жиҳатдан таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир
.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
1989.
Арал тағдыры. Алматы.
2.
Бартольд В.В. 1963
.
Сочинения т
. III.
3.
Бичурин Н.Я. (Иакинф)., 1998. Собрание сведений
о народах, обитавших в
Средней Азии в древние времена. В трех частях. –
Алматы: ТОО “Жалын Баспасы”, Ч.
II.
–
С. 145
-348.
4.
Гудкова А.В. и Ягодин В.Н.
,
1961. Археологические исследования по
городище
Ток кала. Общественные науки Узбекистана. №
5 67-71.
5.
Гулямов Я., 1959. Хоразмнинг суғорилиш тарихи.
6.
Камалов С., 1968. Каракалпаки в
XVIII-XIX
вв.
7.
Мамбетуллаев М., 2011. Туребеков М. Қаракалпақстан тарийхы.
8.
Путешествие Т. С. Бурнашева от Сибирской линии до города Бухары в 1794
г. и обратно в 1795 г. Изложено Г. Спасским // Сибирский вестник, 1818.
9.
Тилеумуратов М., 1993. Исторические и культурные связи каракалпаков с
Россией и Башкирией в
XVIII-
начале
XX
вв.
