Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some considerations on ritual economy
Аkbar BABABEKOV
1
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2022
Received in revised form
10 September 2022
Accepted 25 October 2022
Available online
15 November 2022
This article highlights the concept of ritual, types of ritual,
explains the theoretical and methodological aspects of ritual
economy based on the results of scientific literature and field
ethnographic research. The emphasis is on the fact that the
issues of ritual economy are an important object of study not
only for sociology, philosophy or economics, but also for
anthropology and ethnology. In the article, the author
substantiated the concept of ritual and meaning of “hashar” and
mutual assistance in ritual economy.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp1-7
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
ritual,
custom,
economy,
economic anthropology,
hashar,
mutual assistance.
Маросим иқтисодиёти хусусидаги баъзи мулоҳазалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маросим,
одат,
иқтисод,
иқтисодий антропология,
ҳашар
,
ўзаро ёрдам.
Ушбу мақолада маросим тушунчаси, маросим турлари ва
типлари, маросим иқтисодиётининг назарий
-
методологик
жиҳатлари
илмий
адабиётлар,
дала
этнографик
тадқиқотлар натижалари асосида ёритиб берилган.
Маросим иқтисоди масалалари нафақат социология,
фалсафа ёки иқтисоднинг, балки антропология ва
этнологиянинг ҳам муҳим ўрганиш объекти эканлигига
эътибор
қаратилган.
Мақолада
муаллиф
маросим
тушунчаси ва маросим иқтисодиётида ҳашар ва ўзаро
ёрдамнинг аҳамиятини асослаб берган.
1
Head of department of Anthropology and Ethnology, Faculty of History, National University of Uzbekistan.
Tashkent, Uzbekistan. E-mail: akbar.bababekov@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
2
Некоторые размышления о ритуальной экономике
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ритуал,
обычай,
экономика,
экономическая
антропология,
хашар,
взаимопомощь.
В данной статье освещается понятие ритула, виды
ритула,
разъясняются
теоретико
-
методологические
аспекты ритуальной экономики на основе результатов
научной
литературы
и
полевых
этнографических
исследований. Акцент делается на том, что вопросы
ритуальной экономики являются важным объектом
изучения не только социологии, философии или
экономики, но и антропологии и этнологии. В статье автор
обосновал понятие ритуала и значение хашара и
взаимопомощи в ритуальной экономике.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ.
Мақоланинг тадқиқот методологияси сифатида қиёсий таҳлил қилиш,
таққослаш,
анализ,
кузатиш
-
таҳлил,
фанлараро
ёндашув
усулларидан
фойдаланилган. Маданий антропология, этнология ва иқтисодий этнография
фанларининг соҳавий билимлардаги алоқадорлиги, туташ фанлар доирасида
(иқтисодий антропология) мавзуларни тизимлаштириш, бир
-
бирига боғлаш,
аниқланаётган масалаларни илмий тадқиқ этиш имкониятини беради.
МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ.
Турли халқларни ўзаро ажратиб турувчи
муҳим этнографик белгилардан
бири ҳисобланган маросимлар ҳозирги интеграциион ва глобаллашувлар
шароитида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан
бошлаб, маросимларни антропологик, этнологик ва социологик жиҳатдан назарий
жиҳатдан ўрганишга кенг эътибор берила бошланди.
Маросим ва унинг назарий концептуал жиҳатлари ҳақида антропологлар
Клод Леви
-
Стросс (1944 й.), Э. Дюркгейм (1954 й.), Арнольд Ван Геннеп (1960 й.),
Тернер (1969 й.) Гоффман (1967 й.), К. Гирц (1973 й.) ва Фуко (1975 й.), Кэтрин
Бэлл (1992, 2009), Леонор ван ден Энде (2015)
тадқиқотларида сўз юритилган.
Мустақиллик йилларига келиб, Ўзбекистонда ҳам замонавий этнологик
мавзулар, жумладан этник ва маданий ўзликни англаш, замонавий ўзбек қишлоғи,
этноэкология, тиббий антропология, зиёрат туризми, гендер
тадқиқотлар,
маданий антропология, шаҳар антропологияси, ҳамда
меҳнат миграцияси ва
маросим иқтисодиёти йўналишларида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Маросим иқтисодиёти йўналишидаги дастлабки тадқиқотлар, қадамлар сирасига
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тарих институти “Этнология ва
антропология” илмий маркази томонидан
бажарилган илмий лойиҳаларни ҳамда
2013 йилда Ижтимоий ва маданий антропология журнали (Zeitschrift für Ethnologie
(ZfE) / Journal of Social and
Cultural Anthropology)да тадқиқотчи Алишер Илҳомов
томонидан нашр этилган “Labour Migration and the Ritual Economy of the Uzbek
Extended Family” (“Меҳнат миграцияси ва катта ўзбек оиласининг маросим
иқтисоди”) номли мақоласини қайд этиш лозим [1].
Тарих институти “Этнология ва антропология” маркази ходимлари
томонидан 2015–
2021-
йилларда Германиянинг Тюбенген университети билан
ҳамкорликда
амалга оширган “Wolkswagen” фондининг “Сирдарё ҳавзаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
3
аҳолисининг ижтимоий ва экологик маданияти тарихи” номли тадқиқоти ва
2019 йилдан Франция Ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда Европа
Иттифоқининг “Марказий Осиёда маросим иқтисодиёти” халқаро илмий
лойиҳаларини мазкур йўналишдаги тадқиқотлар сифатида алоҳида ажратиб
кўрсатиш жоиз [2].
АСОСИЙ ҚИСМ.
Инсон ҳаётининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилувчи маросимлар
инсон ҳаётидаги моддий ва маънавий турмушнинг талаб ва эҳтиёжи туфайли
юзага келган ва келадиган ҳодиса сифатида таърифланади. Инсон бутун умри
давомида ўнлаб
маросимлар гувоҳига айланади. Ушбу маросимларда гоҳида у
ташкилотчи, ўтказувчи, иштирокчи ёхуд кузатувчи сифатида гавдаланади.
Миллий қадриятларнинг қайта тикланиши ва маросимларга бўлган эътиборнинг
ортиши натижасида уларни иқтисодий антропологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш
ҳамда
моҳиятини тўлиқ
очиб беришга бўлган эҳтиёжни юзага келтирди.
Ҳар
қандай маросим халқнинг маълум бир тарихий тараққиёт босқичидаги
ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ривожланиш даражасини кўрсатувчи
асосий белгиларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда вужудга келади ва мавжуд
бўлади [3]. Таниқли этнограф олим И.
Жабборов маросимнинг муҳим белгилари ва
хусусиятлари сифатида “...уларнинг барқарорлиги ва оммавийлиги, ривожланишдаги
такрорийлиги, давомийлиги ва узлуксизлигидадир” [4] дея қайд этади.
Бугунги кунда ҳар бир халқнинг ижтимоий
-
маданий, иқтисодий турмушида
муҳим аҳамиятга эга бўлган табиий, ижтимоий ва иқтисодий воқеа
-
ҳодисалар
маҳаллий аҳоли томонидан ўзига хос турли маросимлар шаклида нишонланиб
келинмоқда.
Шу ўринда, энг аввало, маросим атамаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш
мақсадга мувофиқдир. Маросим атамаси аслида араб тилидаги “марсум” сўзидан
истеъмолга кириб келган бўлиб, луғатларда “чизилган”, “расм қилинган”, “одат
тусига кирган”, “жамоавий расмий йиғин” деган маъноларини англатиши қайд
этилган [5]. Одатда, “маросим” сўзи жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган
катта тадбир маъносини ҳам билдиради [6].
Кўплаб адабиётлар ва илмий тадқиқотларда маросим икки турга: биринчиси,
диний ва анъанавий урф
-
одатлар муносабати билан ўтказиладиган маърака, йиғин:
диний маросим, тўй, дафн маросимлари бўлса, иккинчиси тантаналар билан
ўтказиладиган расмий йиғин: юбилей, мукофот бериш, ҳайкалнинг очилиш
маросимлари ва шунга ўхшаш урф
-
одатлар” [7] ажратиб кўрсатилган бўлса, этнолог
тадқиқотчилар томонидан эса ўзбек маросимлари иккита катта гуруҳга –
оилавий
-
маиший ва мавсумий маросимларга бўлиб ўрганиш таклиф этилган бўлиб, ҳозирда
уларнинг шакли ва моҳиятидан келиб чиқиб, маросимлар таснифига алоҳида
туркум –
диний маросимлар ҳам қўшилган [8].
Маросим (ритуал) тушунчасини илмий таҳлилий ўрганиш XIX асрдан
бошланди. Европада маросим (ритуал) атамаси дастлаб халқ тажрибасининг
универсиал категорияси (тоифаси) сифатида
тушунилган бўлиб, бу атама Европа
маданиятини бошқа маданиятлар ва динлар билан таққослаш услубидаги янгича
қарашларни ўзида акс эттирувчи тушунча сифатида ифодалана бошланди [9].
Шунингдек, маросимларнинг ижтимоий фукционал жиҳатлари аниқлаша борди.
Масалан, маросимлар ва расм
-
русумлар ижтимоий гуруҳ аъзоларининг ўзаро
ҳамкорлигини
мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусидаги француз
социологи Э.Дюргеймнинг нуқтаи назари
фикримиз далилидир [10].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
4
ХХ асрдан ўрталаридан бошлаб, маросимлар ҳақидаги билим ва қарашлар
анча кенгайиб, мукаммаллашиб борди. ХХ асрнинг сўнгги йигирма йиллигида бир
қатор турли соҳалар каби иқтисоди антропологияда маросимларни маданий
-
иқтисодий таҳлилнинг янги шакллари учун муҳим янги йўналиш сифатида қайд
этила бошланди. Маросим атамасига илмий таърифлар ва ёндашувлар кўпая
борди. Жумладан, А.Р.
Раппапорт [11], Ф.
Сталл
[12], Клод
-
Леви Стросс [13],
К.
Гирц [14], Г.Т.
Тавадов [15], Б.
Малиновский, М.
Мосс [16],
С.А.
Кан [17] каби
антропологларнинг таърифларини келтириб ўтиш мумкин.
Ҳозирги
вақтга келиб, замонавий тадқиқотларда диний маросимлар икки
асосий йўналишга ажратиб кўрсатилмоқда. Биринчидан, Э.Дюркгейм томонидан
бошлаб берилган ҳамда ХХ аср ўрталаридан замонавий тадқиқотчилар Виктор
Тернер ва Энтони Гидденс томонидан давом эттирилган назарий муаммовий
социологик мавзу
сифатида тан олинади [18].
Тадқиқотчи Т.Г.
Тавадовнинг ёзишича, “маросимни биргаликда бажариш
инсонлар ўртасида умумий бирдамлик кайфиятини ҳосил қилади. Улар турли юз
ифодаси (мимика), имо
-
ишораларда жамоавий хурсандчилик кайфиятида ўз
аксини топади” [19]. Ана шундай ижобий хусусиятлар анъанавий маросимларни
асрлар оша сақланиб, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб давом этиб
келишининг асосий сабабидир.
Ижобий хусусиятга эга ўзбекона маросимлардан бири бу ҳашардир.
Ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос хусусияти сифатида шаклланган ўзаро ёрдам, ҳашар
одати ҳозирги кунда ҳам ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Таъкидлаш жоизки, собиқ совет ҳокимияти йилларида ҳам халқ
–
ҳашарлари
одат
сифатида “янги мазмун” касб этган. Бу совет халқи ўртасидаги коллективизм,
биродарлик бирдамлиги ва социалистик ўзаро ёрдамнинг ифодасига айланди.
Ҳашарларнинг маросим сифатида янада ривожланишида Водил ва Фарғона
вилоятларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳашар усулида қурилган
Лаган ва Катта Фарғона каналлари (1939–1940), шунингдек, 1966 йилги
зилзиладан кейин Тошкентнинг қайта тикланиши, Сирдарё ва Жиззах, Қарши ва
Сурхон
-
Шеробод чўл
-
даштларининг ўзлаштирилиши ва бошқалар алоҳида ўрин
тутганлиги каби кўплаб мисолларни келтириб ўтиш мумкин [20].
Ўзбеклар маросим иқтисодида муҳим аҳамият касб этган ҳашар ва ўзаро
ёрдам одати азалдан у ёки бу тарзда ўзбеклар хўжалиги ва турмуши масалалари
билан шуғулланган бир қатор муаллифларнинг эътиборини тортган. Бу одатнинг,
хусусан, ХIХ асрнинг иккинчи ярми
–
ХХ асрнинг бошларида ўзбеклар орасида кенг
тарқалганлиги Шаниязов
К.Ш., Исмоилов
Х.И., Жабборов
И.М., Кармишева
Б.Х
.
ва бошқа муаллифлар асарларида ўз ифодасини топган [21].
Аксарият ҳолларда ўзбеклар ўзаро ёрдам, ҳашарга кўпроқ экиш ёки
ўрим
-
йиғим мавсумида мурожаат қилган. Ҳ.И.
Исмолов ҳашар ва унинг ХIХ асрнинг
40-60-
йилларидаги ўзбеклар ҳаёти ва турмушида тутган ўрни ҳақида ёзар экан,
ўзбеклар орасида қишлоқ хўжалигидаги юмушларни бажаришда ўзаро ёрдам кенг
тарқалганлигини қайд этиб, унда қариндошлар ҳам, қўни
-
қўшнилар ҳам,
қишлоқдошлар
ҳам қатнашганлигини таъкидлайди. Улар далага ўғит ташиш,
шудгорлаш, экин экиш, экин парваришлаш, ўрим
-
йиғим, хирмон, уй ҳайвонлари
учун озуқа (пичан ҳашар) тайёрлаш ва бошқа ишларда ёрдам бериш учун
йиғилганлар
[20].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
5
Жамоа билан биргаликда бажариладиган ишлар билан бир қаторда, таъбир
жоиз бўлса, кичик ҳашарлар ҳам ўтказилиб, унда оила аъзолари, қўни
-
қўни,
қариндош
-
уруғ, қариндош
-
уруғлар иштирок этган. Ҳозирда бундай ҳашарлар энг
кенг тарқалган бўлиб, улар жумласига ҳовли атрофига девор қуриш, ҳовли уйнинг
деворларини сувоқ қилиш, турар жойни таъмирлаш ва бошқа шу каби бир неча
соатдан, бир
-
икки кунгача давом этувчи ўзаро ёрдам(юмуш)ларни киритиш
мумкин. Шу боис, турар
-
жой ва бошқа хўжалик биноларини қурилишида ҳашар уч
марта чақирилган: “девор ҳашар”, “том ҳашар”, “сувоқ ҳашар”
[22].
Кўпинча бундай
“хашар” уй қуришда, қурилиш тошини қазиб олиш ва йиғиш, пойдевор қўйиш,
девор қуриш ва сувоқ қилиш, “лўмбоз босиш”да чақирилган. Ҳамда мазкур
ҳашарда
биринчи навбатда, яқин қариндошлар ва қишлоқдошлар, қўни
-
қўшнилар
тўпланиб ёрдам берган. Ҳашарда иштирок этмаслик, маънавий ҳақорат,
шармандалик сифатида қаралишига олиб келган [23]. Бу эса ўз навбатида,
иқтисодий заруратдан келиб чиққан ҳолда патриархал
-
оилавий жамиятда муҳим
ўринга эга бўлишига, ўзаро ёрдам (ҳашар) одати ўзбеклар ижтимоий
-
иқтисодий
ҳаётининг меъёрига айланишига олиб келди.
Демак, ўзбек халқининг улуғвор меҳнат анъаналари ва маросимлари,
жумладан, ҳашарлар ўтказиш ёшларга улкан тарбиявий таъсир кўрсатган ҳолда,
уларда бирдамлик ва жамоавийлик туйғусининг шаклланишига хизмат қилади
дейишимиз мумкин.
ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР.
Хулоса
ўрнида шуни таъкидлаш керакки, кишиларнинг ижтимоий ва шахсий
ҳаётининг барча томонларини ўзида қамраган ва ўзаро муносабатларининг турли
жиҳатлари ва шакллари тарзида намоён бўлувчи, муайян қоидалар асосида махсус
ўтказиладиган, халқ орасида қатъий анъанага айланиб қолган хатти
-
ҳаракатлар
ҳамда
одат тусига кирган тадбирларни маросим дея аташимиз мумкин.
Маросимлар ўзбек халқининг маданияти, семантик хусусиятлари, миллий
менталитет, ўзбекларнинг этник хусусиятлари, урф
-
одат ва анъаналари таъсирида
шаклланганлиги ва турли даврларда халқнинг иқтисодий аҳволига боғлиқ тарзда
оила бюджети, ижтимоий
-
иқтисодий турмуши, ҳаёт фаровонлиги даражаси
шахсий деҳқончилик хўжалиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келганлиги билан
изоҳлаш мумкин.
Патриархал
-
оилавий жамоа негизида вужудга келган ва унга хос бўлган
ишлаб чиқариш муносабатларининг инъикоси бўлган қўшничилик, жамоавий
хусусиятга эга ўзаро ёрдам ҳашар одати турли тарихий даврларда ривожланишда
давом этиб, ўзига хос хусусиятларини сақлаб келмоқда.
Айниқса ёшларнинг бу масалада қарашлари кекса авлодникидан фарқ
қилиши
уларнинг маросимлар иқтисоди хусусидаги маълумотларининг
чекланланганлиги ёхуд билмаслиги билан изоҳланади. Шунинг учун фарзанд
тарбиясида алоҳида маросим иқтисоди ҳақида кенгроқ маълумот бериш,
этнологик тадқиқотларни олиб бориш мазкур масала билан боғлиқ кўплаб
муаммоларни олдини олиш имконини тақдим этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН
АДАБИЁТЛАР
РЎЙХАТИ
:
1.
Ilkhamov
А
. Labour Migration and the Ritual Economy of the Uzbek Extended
Family // Zeitschrift für Ethnologie (ZfE) / Journal of Social and Cultural Anthropology.
Special Issue: Mobility and Identity in Central Asia Bd. 138, H. 2, 2013, pp. 259-284.
https://www.jstor.org/stable/i24364948.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
6
2.
http://fati.uz/site/centers-and-
departments?id=6 04.10.2022 йил.
3.
Саримсоқов
Б. Маросим фольклори // Ўзбек фольклори, очерклар. –
Т.: 1988. –
Б.
152.
4.
Жабборов
И.М. Ўзбеклар (анъанавий хўжалиги, турмуш тарзи ва
этномаданияти). Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. –
Т.: “Шарқ”
нашриёт
-
матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2008. –
Б.
143.
5.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати (араб сўзлари ва улар
билан ҳосилалар) II
-
жилд. –
Т.: Университет, 2003. –
Б.
238. / www.ziyouz.com
kutubxonasi.
6.
Панжиев Қ.Ўзбек маросим қўшиқлари ва уларнинг тарбиявий ҳамияти //
Замонавий таълим / Современное образовние. 2016, 6.
–
Б.
47.
7.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти. –
Т.: 20
03.
–
Ж. 5. –
Б.
248.
8.
Тавадов
Г.Т. Кўрсатилган асар. –
М.: АНО “Диалог культур”, 2007. –
С. 422–
423.
9.
Catherine Bell. Ritual theory, ritual practice. Oxford University Press, 2009.
–
P. 15.
10.
Гидденс Э. Социология: Олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма /
Таржимонлар Н. Маматов ва Ж.Бегматов –
Т.: Шарқ, 2002. –
Б.
510.
11.
“... Мен
маросимни
асосий
ижтимоий
акт
дея
ҳисоблайман” / Roy
A.
Rappaport, Ecology, Meaning and Religion (Richmond, Calif.: North Atlantic Books, 1979),
–
Р
. 174. Emphasis in the original.
12.
“Маросим
–
бу
маъно
ва
мақсадга
эга
бўлмаган
фаолият” / Frits Staal.
“The Meaninglessness of Ritual,” Numen 26, no. 1 (1975). –
Р.
10.
13.
“Маросим ўйиннинг энг яхши намаунасига ўхшайди” / Claude Levi
-Strauss.
The Savage Mind, trans. George Weidenfeld and Nicolson Ltd. Chicago: University of
Chicago Press, 1966.
–
P. 30.
14.
“Маросимда
яшаётган
дунёмиз
ва
тасавввур
қилинган
дунё
...
бир
хил
дунё
бўлиб
чиқади” / Clifford Geertz.
The Interpretation of Cultures (New York: Basic
Books, 1973).
–
P. 112.
15.
Тавадов
Г.Т. Этнология современнный словарь
-
справочник. –
М.: АНО
“Диалог культур”, 2007. –
С. 422–
423.
16.
Marcel
М
. Essai sur le don. Forme
et raison de l'échange dans les sociétés
archaïques. –
L.: Cohen & West, 1966.
–
P. 160. https://archive.org/details/
giftformsfunctio00maus.
17.
Kan S.A. Symbolic Immorality. The Tlingit Potlach of the nineteenth century.
–
Washington, L., 1990.
–
P. 154.
18.
Olaveson T. Collective Effervescence and Communitas: Processual Models of
Ritual and Society in Emile Durkheim and Victor Turner // Dialectical Anthropology.
–
2001. № 26. –
P. 89-124; Shilling C., Mellor P. Durkheim, Morality and Modernity:
Collective Effervescence, Homo Duplex and the Sources of Moral Action // The British
journal Sociology. 1998. № 49
-2.
–
PP. 193
–
209.
19.
Тавадов Г. Т. Этнология современный словарь
-
справочник. –
М.: АНО
“Диалог культур”, 2007. –
С. 422–
423.
20.
Исмаилов
Х.И. Хашар и его роль в трудовом и интернациональном
воспитании масс // Общественные науки в Узбекистане. № 2, 1983. –
С. 25.
21.
Кармышева
Б.Х. Узбеки
-
локайцы Южного Таджикистана // Труды
АН
ТаджССР. Т. XXVIII. –
Сталинабад, 1954. –
С. 133; Шаниязов
К.Ш., Исмаилов
Х.И.
Этнографические очерки материальной культуры узбеков конца ХIХ –
начала
ХХ в. –
Ташкент, 1981. –
С. 54
-
59; Жабборов И. Узбеки. –
Тошкент, 2003.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
7
22.
Шаниязов
К.Ш., Исмаилов
Х.И. Этнографические очерки материальной
культуры узбеков конца XIX
-
начала ХХ в. –
Ташкент, 1981, –
С.
40
–
41.
23.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Оққўрғон қишлоғи.
2022 йил.
