Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Interpretation by the composer Dilor Omonullayeva of the
poems of the poet Usmon Azim
Jakhongir YORKULOV
1
State Conservatory of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
This article is devoted to the study of creative tandem of
famous modern Uzbek artists, composer Dilor
о
m Amanullayeva
and poet Usman Azim. The authors' modern songs are analyzed
from the point of view of the problem of studying the interaction
of words and music.
2181-1415/© 2022 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp217-221
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Composer,
Poet,
Word,
Music,
National stage,
Creator.
Композитор Дилором Омонуллаева ижодида шоир Усмон
Азим шеърлари талқини (эстрада қўшиқлари мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Композитор,
шоир, сўз,
мусиқа,
миллий эстрада, санъат,
ижодкор.
Ушбу мақолада замонамизнинг машҳур ва истеъдодли
бастакори Дилором Омонуллаева ва буюк шоир Усмон
Азимнинг ўзаро ижодий ҳамкорлиги борасида фикр
юритилади. Муаллифларнинг қаламига мансуб замонавий
қўшиқлари таҳлил этилиб, сўз ва мусиқа билан боғлиқ
масалалалар икки ижодкор тимсолида ифода топган.
1
Doctoral Candidate, Faculty of Musical Arts, State Conservatory of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
218
Интерпретация
композитором Дилором Омонуллаевой
стихов поэта Усмона Азима
(на примере эстрадных песен)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
композитор,
поэт, слово,
музыка,
национальная эстрада,
творец.
Данная статья посвящена исследованию творческого
тандема известных современных узбекских творцов,
композитора Дилором Омонуллаевой и поэта Усмона Азима.
Проанализированы современные песни авторов с точки
зрения проблемы исследования взаимодействия слова и
музыки.
Ҳар
даврнинг ўз кашфиётлари, ўз янгиликлари содир бўлиб тургани каби
мусиқа оламида ҳам
XX
аср
ўрталарида
ўзига хос қиёфа юзага келди, яъни
мамлакатимизда эстрада йўналишига асос солинди.
Ўзбек бастакорларидан
Икром
Акбаров, Энмарк Салихов,
Манас Левиев,
Мутал Бурхонов
,
улуғ хонандаларимиздан
эса Ботир Зокиров, Юнус Тўраев,
Эсон Қандов, Муҳаббат Шамаева, сўнгра
Фаррух
Зокиров, Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева каби ижодкорларимиз бу санъат
турига
ўзининг муносиб
ҳиссасини
қўшдилар
.
XX
асрнинг охири
XXI
аср бошига келиб
эса
ўзбек эстрада
санъатида ўзига хос
йўналишларига эга бўлган
бетакрор қирралар шаклланди.
Аслида
бу соҳа узоқ вақт
давомида енгил жанр сифатида эътибордан четда қолиб келаётган эди
.
Жиддий
муносабат ва изланишлар
90-
йиллар охиридан бошлаб жадаллашди.
Айни
шу
даврда ижодкорларимиздан
Надим Нархўжаев, Аваз Мансуров, Ҳабибулла Раҳимов,
Алишер Икромов, Муҳаммаджон Отажонов
сингари бастакорларимиз эстрада
санъатининг қўшиқ жанрида самарали ижод қилдилар
.
Айниқса
,
бу соҳанинг
ривожида халқимизнинг таниқли ва суюкли бастакори, Ўзбекистон Республикаси
санъат арбоби, профессор Дилором Омонуллаеванинг хизмати алоҳида таҳсинга
сазовордир.
Аввало, бу композиторимизнинг ҳам саъй
-
ҳаракати билан 1996 йил Тошкент
давлат консерваториясида илк бор
“Эстрада ижрочилиги” бўлимининг
очилиши
ва
самарали фаолият олиб бориши ўзбек миллий эстрадасининг келажагига замин
яратди,
қолаверса
,
Дилором Омонуллаеванинг ўзи бу жанрнинг мавқеини юқорига
кўтаришда ва тарғиб этилишида катта улушини қўшиб келмоқда
.
Муаллифнинг ижодий бисотида 300дан ортиқ эстрада қўшиқлари
мавжуд.
Улар ҳар хил жанрларда ёзилган бўлиб
,
турли
ижрочилар ва тингловчилар
аудиториясига мўлжалланган. Узоқ йиллар давомида эстрада ижрочилигининг
педагогик ва услубий масалалари билан шуғулланган устоз
-
бастакор
,
эстрада
ижрочилиги
долзарб муаммоларининг ечимини тадқиқ этишга ҳам алоҳида
эътибор қаратиб келмоқда.
Хусусан
,
миллий эстрада ижрочилиги назарияси ва
амалий масалалари бастакорнинг қаламига
мансуб “Эстрада хонандалиги”
(
Т. 2007;
Т 2015) “Эстрада ва жаз
вокализлари” (Т.2014)
каби ва яна бир қатор илмий
-
услубий
ва ўқув қўлланмаларида ўз аксини топган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, барча
муаллифлик асарларида
классик андозавий
,
европача куйлаш услублари сақланган
ҳолда уларни
миллий оҳанг ва анъанавий ижрочилигимизга хос бўлган қирралар
билан пайванд этишга ҳаракат қилганини
кўришимиз мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
219
Миллий оҳанг ва эстрада ижрочилигини ўзига хос намунасини яратиш билан
бирга бастакор қўшиқларида матн масаласига алоҳида
жиддий
эътибор қаратади.
Қўшиқнинг
таянч асоси бўлган шеърларни
юксак маҳорат ва юқори дид
билан
танланганидан бўлса керак, асарларда Ватанни севиш, миллатни тараннум этиш
каби ғоялар, инсон дарди,
тақдири, қалбнинг нозик кечинмалари, муҳаббат
изтироблари ва бир
умр ушалмайдиган армонлар куйланади. Буларнинг бари
бастакор
қўшиқларида юксак санъаткорона ифодасини
топган
ва асл шеърият
дурдоналарига маҳорат билан
мурожаат этганлигига амин бўламиз
.
Биламизки
,
ҳар бир ижодкорнинг илҳоми замирида унга туртки бўлувчи
воқеа
-
ҳодиса, манба ётади. Шу жиҳатдан
бастакор
асарларининг яратилишида эса
бадиий адабиётнинг
таъсири ва ўрни бўлакча
.
Қўшиқ
мусиқа ва сўзнинг сеҳрли
омухталигида вужудга келади.
Дилором Омонуллаева ижодида
Ўзбекистон халқ
шоири Усмон Азим шеърларига
басталанган қўшиқлар бастакор
ижодининг ёрқин
саҳифаларидан бири.
Бу икки истеъдодли ижодкорнинг ҳамкорлик жараёни ўзаро
бир
-
бирига мутаносиб бўлгани боис
,
юқори
бадиий қийматга эга бўлган асарлар
дунёга келди.
Қўшиқлар
матнини таҳлил этар эканмиз, унда шоирнинг
юрагидаги ички
кечинмалари
,
дарду
-
ҳасратлари
,
алам ва қувончлари
бастакор
асарларида худди
ўша юракнинг
оҳангларидек уйғунлашиб кетганлигининг
гувоҳи бўламиз.
Гўё
шоир бу шеърларни ёзишидан олдин, бастакорнинг
ҳис
-
туйғуларию
ғояларини
аввалроқ билгандек. Шоирнинг “Сиз ёққансиз менга ҳамиша” шеърини юқоридаги
фикрларнинг бир мисоли сифатида келтиришимиз мумкин:
Сиз
ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор.
Ўйловдимки
,
юрак топишар,
Биздан кетгач сабр
-
у ихтиёр.
О, мен сизни қанчалар кутдим –
Мана –
оқ соч, мана бу –
ажин.
Кунларимни тортқилаб
ютди
Шум ёлғизлик –
фаришта ғажир.
Ортингиздан кетишим мумкин,
Йўл тугаса йўлсиз тентираб.
Аммо
айтинг, йиғлайсиз нечун
Манглайингиз деворга тираб?
Йўқ, ҳеч сизга етмасин озор,
Тушунаман –
йиллар, андиша
Фақат сизга айтмовдим ошкор –
Сиз ёққансиз менга ҳамиша.
Бу қўшиқ изҳорли оҳангларга бой бўлиб,
лирик кайфиятга чўмдирувчи
,
сеҳрли оламга
етаклайди. Бунга асарнинг
sol minor
тоналлиги вазмин
Andantino con
anima
темп сурати асос бўлади. Шеър қандоқ яратилган бўлса, қўшиқ ҳам худди шу
вазминликда инсоннинг оғриқли, юракда ечилмай қолган тугунлар, буларнинг
ҳаммасига эса ошиқлар ўртасидаги андишанинг кучлилиги сабаб
қилиб
кўрсатилган
ва натижада эса айрилиқ қисматига юз тутган манзара ифодаланади
.
Қўшиқ
нақоратсиз, (бандли
қўшиқ
)
шаклида ёзилган.
Барчамизга маълум бу асарни
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда
Кумуш Раззоқова
ўз вақтида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
220
моҳирона ижро этган ва бугунги кунга қадар 30 йилдан ошибдики,
ҳамон халқимиз
томонидан иштиёқу
илиқлик билан тинглаб келинади.
Хонанда репертуаридан
ўрин олган яна бир машҳур қўшиқлардан бири –
“Ёмғир ёғди...” асаридир. Табиат
билан ўзаро боғлиқ, инсоннинг
умр тасмаларидан
ўрин олган воқеа
–
тим қора тунни, ўша тунда эса тонгга қадар тинимсиз
юракни
эзадиган
изтироблар, аччиқ хотиралар ёмғирнинг тинимсиз ёғиб турган
ҳолати
орқали ифодалаб берилган. Бу асарнинг интонацион
куй негизида
,
бастакор
айни
шеърнинг нолали оҳангларини сақлаб қолишида кўринади
.
Қолаверса, асарнинг
мусиқий
темпи, ривожланиш сурати
ва динамикаси ҳамда унинг мусиқий
шиддати
шеър матнида тўлқинланаётган
ҳиссиётларни очиб беришга кўмаклашади.
Бастакорнинг бошқа ижод намунаси матни, яэни
Усмон Азимнинг “Ҳаёт
қўшиғи” шеърига
назар соламиз:
Боғ қўйнида икки дарахт –
Бир
-
бирига интизор.
Сен –
бир дарахт,
Мен –
бир дарахт,
Куйиб
-
куйиб ўтдик ёр.
Аммо баҳор келганида
Очилиш керак экан.
Гулу мева, хазон бўлиб,
Сочилиш керак экан.
Ушбу фалсафий шеърда муҳаббатнинг армони бор, ошиқларнинг бир
-
бирига
интилиб етолмаган ҳолати дарахтлар илдизидан холи бўлиб юриб кета
олмагани
каби
,
боғланиб қолган
кечинмаларни
акс этади. Қўшиқ
лирик аламли ҳиссиётларга
тўла бўлса
-
да, нисбатан ҳаракатчан
кайфиятда талқин этилган.
Юқорида келтирилган қўшиқлардан ташқари бастакор
бисотида шоир
қаламига мансуб яна бир қатор асарлар ўрин олган. Буларга: “Саратоним кетди”,
“Мен сени ҳеч кимга бермайман”, “Миллий театр мадҳияси”, “Шарқ тароналари
мадҳияси” киради. Мазкур ижод намуналари халқимиз қалбидан муносиб жой
эгаллаб,
замонавий
хонандаларнинг ижрочилик репертуарида
мустаҳкам ўринга
эга.
Маълумки, ҳар бир шоирнинг ғазал ва шеърлари
яратилишида севимли
қофия, темп сурати, мавзуийлик доираси бўлади. Шу нуқтаи назардан композитор
ва шоирнинг дунёқарашлари
ва ижодий изланишлари бир
-
бирига ҳамоҳанг тушган
кўринади. Ҳатто эркак шоир томонидан изҳор этиб ёзилган сатрлар
,
бастакор
нинг
маҳорати ортида янгича хусусиятларга эга бўлиб, бошқа қирраларини очиб
беришга кўмаклашади. Мисол тариқасида “Мен сени ҳеч кимга бермайман” қўшиқ
матнини олайлик. Шеър шундай тугайди:
Қанча
ширин дамлар кечмоғи мумкин,
Фақат сен ишонгин, қувонгин, кулгин.
Сен менинг тақдирим, охир азалим,
Сен менинг баҳорим, ойим, ғазалим.
Мусиқа ёрдамида бастакор
ушбу сатрларни аёл нигоҳи билан очиб беришга
ҳам муваффақ бўлган. Бу мусиқанинг бир мунча шўх, ўйноқи характерида
ифодасини топади. Кўз олдимизда
болалигини йўқотмаган, орзу
-
умидларга
интилиб яшайдиган аёл тимсоли гавдаланади. Кумуш Раззоқова ижросидаги бу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
221
қўшиқ
ҳақиқий
шинавандаларини топди десак муболаға бўлмайди. Қолаверса
,
бу
намунани эркак хонанда талқин этишини ҳам энди
тасаввур қилиш қийин. Демак,
эркак шоирлар томонидан унинг ўз нуқтаи
назаридан
ёзилган шеър мазмунини
маҳоратли бастакоргина маъшуқа изҳоридай кўнгилнинг табиий ноласига
айлантира олиши мумкин.
Умуман, шеър ва мусиқа, шоир ва бастакор
руҳияти
яхши қўшиқ
туғилишининг асосоий омилларидан биридир. Шоир Усмон Азим шеърлари асосида
бастакор
Дилором Омонуллаева яратган гўзал қўшиқлар
халқмиз томонидан севиб,
ардоқлаб
келинмоқда. Эстрада услубида бажарилган бу қўшиқлар давр талабига
мос замонавий ижро тамойилларини намойиш этган ҳолда
қалб эхтиёжларини
қондириб ўз тингловчиларини топаолди. Бунга шоир ва бастакорнинг ижодий
ҳамнафаслиги сабабдир
.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳозирги кунда телевидение ва радио
тизимида янграб ва намойиш этилиб келинаётган эстрада ижрочиларининг
репертуарида юқорида қайд этилган асарлар каби, бадиий баркамол ва етук
намуналар ўрин олса
ёшларнинг тарбиясига ижобий таъсир ўтказиш ҳамда
маънавий юксалишига катта омил бўлади деб айтишимиз мумкин.
Шу нуқтаи
назардан Дилором Омонуллаева ижодини намуна қилган ҳолда мумтоз
шоирларимиз ижодига
бугунги кун
ёш бастакорлар эътиборини жалб қилиш
мақсадга мувофиқдир
.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Д.Омонуллаева “Эстрада хонандалиги” Т. 2007
.
2.
Д.Омонуллаева“Эстрада хонандалиги” Т. 2015
.
3.
Д.Омонуллаева“Эстрада ва жаз вокализлари” Т.2014
.
4.
А.Жабборов
“Ўзбекистон
композиторлари,
бастакорлари
ва
мусиқашунослари” Т. 2018
.
5.
У.Азим “Сайланма” Т. 2017
.
