Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Concept and essence signing a contract
Kambariddin MEKHMONOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2022
Received in revised form
10 September 2022
Accepted 25 October 2022
Available online
15 November 2022
The article analyzes the possibilities of regulatory
framework for concluding a contract, its execution and legal
approaches. Despite the fact that in Uzbekistan there is a certain
legal framework, the issue of ensuring compliance with the
terms of contracts, there are still unresolved issues at legislative
level. In market economy, the demand and need for contract,
the interest in effective resolution of disputes arising from
contractual relations are increasing. To date, according to the
author, the conclusion of contract and its essence are not
sufficiently disclosed. In the process of concluding a contract, it
is necessary to comply with the requirements expressed in the
content of law, and principle of freedom to conclude a contract
must be fully and predominantly implemented. In the process of
analysis, the author studied these issues more widely and
expressed his own position. In final part of the article, the
author put forward proposals for improving the legislation on
conclusion of the contract.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp6
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
contract drafting,
essence of contract,
principle of freedom of
contract,
essential terms of contract.
Шартнома тузиш тушунчаси ва моҳияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
шартнома тузиш
,
шартнома моҳияти,
шартнома эркинлиги
тамойили
,
шартноманинг муҳим
шарти.
Мақолада шартнома тузиш, уни расмийлаштириш
бўйича норматив
-
ҳуқуқий база имкониятлари ва бу
борадаги
ҳуқуқий
ёндашувлар
таҳлил
қилинади.
Ўзбекистонда шартнома тузишга доир талабларга риоя
қилиш ҳақида қарашлар анчадан буён мавжуд бўлса
-
да,
қонунчиликдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича
олдинги силжиш кузатилмади. Бозор иқтисодиёти
шароитида шартномага бўлган талаб ва эҳтиёж,
шартномавий
муносабатлардан
келиб
чиқадиган
1
PhD, Acting Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: qambariddin@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
69
низоларни самарали ҳал қилишга бўлган қизиқиш тобора
кучайиб бормоқда. Бугунги кунда муаллифнинг қайд
этишича, шартнома тузиш ва унинг моҳияти етарлича очиб
берилмаган. Шартнома тузиш жараёнида қонунчилик
мазмунида ифодаланган талабларга риоя қилиниши,
шартнома тузиш эркинлиги тамойили тўлақонли ва
устувор равишда амал қилиниши шарт деб ҳисобланади.
Муаллиф таҳлил жараёнида ушбу масалаларни кенгроқ
ўрганиб, ўзининг муаллифлик позициясини билдирган.
Мақоланинг хулоса қисмида эса, шартнома тузишга доир
қонунчиликни
такомиллаштириш
бўйича
муаллиф
томонидан таклифлар илгари сурилган.
Понятие и сущность заключение договора
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
заключение договора
,
сущность договора
,
принцип свободы
договора
,
существенные условия
договора.
В статье анализируются возможности нормативно
-
правовой базы заключения договора, его оформления и
правовые подходы. Несмотря на то, что в Узбекистане
существует
определенная
правовая
база,
вопрос
обеспечения соблюдению условиям контрактов, до сих пор
остаются нерешенные вопросы на законодательном
уровне. В условиях рыночной экономики усиливаются
спрос и потребность в договоре, заинтересованность в
эффективном разрешении споров, возникающих из
договорных отношений. На сегодняшний день, по
замечанию автора, заключение договора и его сущность
недостаточна раскрыты. В процессе заключения договора
необходимо соблюдать требования, выраженные в
содержании закона, а принцип свободы заключения
договора должен реализовываться в полной мере и
преимущественно. В процессе анализа автор более широко
изучил эти вопросы и высказал свою авторскую позицию. В
заключительной
части
статьи
автор
выдвинул
предложения по совершенствованию законодательства о
заключении договора.
Фуқаролик муомаласи мол
-
мулк (товар)ни ўзлаштириш ва тасарруф этиш
билан боғлиқ ҳаракатлар содир этишни тақозо этади. Аксарият ҳолларда ушбу
ҳаракатлар шартнома воситасида амалга оширилади. Мулкдор ўз мулкини
тасарруф этиш юзасидан шартнома тузар экан, унда ўзининг манфаатини, эркини
ифода этиши, ўзаро тарафлар манфаатни акс эттириши зарур. Айнан шартнома
воситасида товар, иш, хизматлар эркин айирбошланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида мулкдор ўзига тегишли мол
-
мулкдан қандай
фойдаланишни ўзи мустақил ҳал қилади. Агар ушбу муносабатда ишлаб чиқарувчи
ташкилот иштирок этса, у ўз маҳсулотини ишлаб чиқариб, ўзи мустақил равишда
тасарруф этади (хоҳласа, хорижга сотади). Шартнома шартларини тарафлар
ўзлари белгилайди ҳамда муайян иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда
уларнинг манфаатлари мувозанати акс эттирилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
70
Бугунги кунда нафақат одатдаги товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан
балки, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш юзасидан ҳам кенг доирада
шартномалар тузилмоқда. Айрим мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики,
йирик компаниялар тегишли лицензияларни олишда устуворликни қўлга
киритиш мақсадида янги ихтироларга доир инновацион ахборотларни доимий
равишда кузатиб бормоқда
[1.
Б.
53]. Шунингдек, янги объектлар доираси ҳам
кенгайиб бормоқда [2
.
Б.
1683
–
1686].
Демак, шартнома ёрдамида иштирокчилар ўртасидаги муносабат ўзини ўзи
тартибга солади. Шартномада тараф манфаатининг амалга ошиши шартномани
лозим даражада бажарилиши ҳамда зарур иқтисодий натижага эришишга олиб
келади. Шартнома унда иштирок этувчи шахсларга манфаатларини ва
мақсадларини эркин келишиб олиш ҳамда натижага эришиш учун қандай
ҳаракатлар
қилинишини аниқлаб олишга имкон беради.
Шу билан бир қаторда шартнома тарафлар ўртасидаги келишувга
умуммажбурий юридик кучга эга бўлишни тақозо этади. Зеро, шартнома нафақат
тарафларнинг эркини келишиб олиш, балки ўз хоҳиши билан келишувга эришиш,
тарафлар зиммасига муайян мажбуриятни олишни англатади.
Албатта ҳар қандай шартнома ўзини ўзи тартибга солишга йўналтирилган
бўлса
-
да, қонуннинг юридик кучига таянади. Бироқ қонун шартномавий
муносабатларни ўз ҳолича тартибга солмайди. Қонун йўли билан давлатнинг
жамият хўжалик ҳаётига аралашувининг муайян белгиланган чегаралари мавжуд
бўлади. Шартнома эса, оммавий ва хусусий манфаатлар, шу жумладан, фуқаролик
муомаласи иштирокчиларининг манфаатлари иқтисодий мувозанатини вужудга
келтиради ҳамда сақлайди.
Ҳар
қандай
қонун давлат номидан қабул қилинади. Давлатнинг асосий
мажбурияти, шахсни унинг ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солиши мумкин
бўлган ҳар қандай фаолиятдан, шу жумладан, хусусий шахслар томонидан
таҳдидлардан ҳимоя қилишдир. Горизонтал муносабатлардаги бир томоннинг
ҳуқуқлари бошқа томон тарафидан бузилган тақдирда давлат нафақат муносабат
билдириши, балки бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиши зарур. Давлат,
шунингдек, ўзи ўрнатган ҳимоя қоидаларининг таъсирини кузатиши ва агар ушбу
қоидалар
билан таъминланган ҳимоя самарасиз эканлиги аниқланса, жавоб
бериши керак [3].
Фуқаролик кодексининг 353
-
моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг
фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор
қилиш
ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Бу шартномага берилган
анъанавий таъриф ҳисобланади. Моҳиятан шартнома битим турларидан бири
бўлиб, унинг хусусияти шундаки, тегишли ҳуқуқий самара вужудга келиши учун
бир неча шахсларнинг эрк
-
иродаси изҳор қилиниши талаб қилинади. Бу билан
шартнома биргина шахснинг хоҳиши етарли бўлган бир томонлама битимлардан
(ҳисобга ўтказиш, шартномадан бир томонлама воз кечиш каби) фарқланади
[4
. Б.
58].
Шартнома тарафларнинг келишуви бўлгани боис уни тузилиши учун бир
тараф шартнома тузишга бўлган эрк
-
иродасини изҳор қилиши, иккинчи тараф эса,
уни қабул қилиши ҳамда таклиф этилган шартлар асосида тузилишига розилиги
талаб қилинади. Бошқача қилиб айтганда, бир
-
бирига мос бўлган эрк
-
ирода
маълум қилиниши, яъни келишув (consensus)га эрилиши зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
71
Ўзбекистон миллий ҳуқуқ тизими қитъа ҳуқуқ тизимига мансуб бўлгани
боис, бир қатор Европа мамлакатлари қонунчилигида ифодаланган хусусиятларни
ўзида жамлайди. Бироқ қитъа ҳуқуқи ва инглиз ҳуқуқ тизимида ўзига хосликлар
мавжуд. Буюк Британияда инглиз умумий ҳуқуқи (common law) инсофлиликни тан
оладими ёки йўқми ва бундай инсофлилик нимани ўз ичига олиши ҳақидаги
замонавий мунозаралар эътиборга молик. Паула Гиликер фикрича, инглиз ва
Канада судлари томонидан инсофли ишлашни рағбатлантириш учун қабул
қилинган
асосий тамойиллар музокаралар босқичига қадар кенгайтирилиши
мумкин. Олий суд шартнома мажбурятини инсофли бажарганларга адолат билан
ёндашган [5. Б.
133
–
147].
Истеъмолчилар ўзларига келган ҳар қандай шартни қабул қилишга
одатланганлар, чунки улар билан музокара қилишнинг иложи йўқ. Демак, бу
атамаларни ўрганишнинг шунчаки расмиятчилиги ҳеч қандай мақсадга хизмат
қилмайди. Ушбу бир томонлама тузилган шартномалар корхоналарга
истеъмолчига нисбатан назоратсиз устунлик беради, чунки кўпчилик одамлар
онлайн шартнома мажбуриятларини ўқимайдилар [6. Б.
339
–
360].
Бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш
мақсадида ишлаб чиқариш жараёнини рақамли кузатиб бориш (Digital traceability)
имконияти ҳақида сўз юритилмоқда. Бундай кузатиш ўз навбатида озиқ
-
овқат
маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, барча иштирокчилар занжири билан
муносабат ўрнатиш талаб қилинади. Гарчи бу борада истеъмолчилар ушбу
жараёнда иштирок этишга ҳар доим ҳам рўйхушлик билдиришмайди [7].
Бу ўринда шартномаларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик
ҳолатлари
юз бериши мумкин. Шу боисдан, шартномаларда кўпинча бузилиш
ҳолатларида мавжуд бўлган ҳимоя чоралари кўзда тутилади, яъни иккинчиси
томондан бузилган тақдирда ҳар бир томон учун мавжуд бўлган сумма ёки шартни
(“зарарни қоплаш шарти”) кўзда тутади. Бу борада Малайзия шартномалари
тўғрисидаги қонуннинг 1950
-
моддаси 75
-
бандига биноан, фақат “оқилона
компенсация” даражасига қадар амалга оширилиши мумкин. Холбуки, Сингапур ва
Англияда, агар шарт “жарима” деб топилса, у умуман бажариб бўлмайдиган
бўлиши
мумкин. Малайзия қонунчилиги, шунингдек, қонунда “оқилона
компенсация” учун қисқартирилган баҳолаш кўзда тутилганлиги билан фарқ
қилади
[8.
Б.
451
–475]. Асосийси, олдиндан тўланиши мумкин бўлган зарар ва
шартномавий жавобгарлик ҳақидаги шартларни белгиланиши орқали тарафлар
рискни баҳолаш имкониятига эга бўлади.
Шартнома тузиш натижасида зарар етказилиши мумкин. Зарар етказишдан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича инглиз қоидалари (tort law), агар даъвогар
етказилган зарарни қоплашни талаб қиладиган
бўлса, у ҳолда ҳимояга эҳтиёж йўқ,
чунки зарар етказиш факти мавжуд. Қолаверса тегишли натижаларга эришилган,
яъни: бепарволик ва ихтиёрийлик каби ҳимоя воситалари орқали; даъвогар ўз
ҳаракатлари
билан ўзига зарар етказилишига сабаб бўлган ва ҳ.к
. [9
. Б.
33
–
55].
Одатда, шартнома тузиш иккита ҳолат бўйича фарқланади. Биринчидан,
бўлажак шартнома тарафлари бир
-
бирининг эрк
-
иродасини изҳор қилинишини
тўғридан
-
тўғри қабул қилиб олади (ҳозир бўлганлар) ва иккинчидан, улар бундай
имкониятга эга бўлмайди (ҳозир бўлмаганлар). Биринчи ҳолатда тарафлардан қай
бири ва қандай тартибда шартнома тузишга таклифни билдириши ва бошқа тараф
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
72
қачон
унга жавоб қайтариши муҳим бўлмайди, чунки бўлажак шартноманинг
шартлари тарафлар ўртасида ўзаро мулоқот жараёнида шакллантирилади.
Иккинчи вазиятда эса, ҳар доим иштирокчиларнинг эрк
-
ирода изҳор қилишларида
вақт оралиғи мавжуд бўлади ва бу ўз навбатида берилган таклифни чақириб олиш
ёки унга берилган жавобни ўзгартиришни; шартнома тузишга розиликнинг
аҳамияти; шартнома тузилган вақтини аниқлаш учун жавобни қайси вақтда қабул
қилиб олинганлиги ва бошқаларни келтириб чиқаради. Бунда асосийси, шартнома
тузиш жойида тарафларнинг жисмонан мавжуд бўлиши эмас, балки
контрагентнинг ўз эрк
-
иродасини билдириш имкониятига қаралади, масалан
телефон, компьютер ёки бошқа коммуникацион технологиялар ёрдамида эрк
-
ирода изҳор қилиниши мумкин.
Ҳозир
бўлганлар ўртасида ёки ҳозир бўлмаганлар ўртасида шартнома
тузишда эрк
-
ирода шаклланиши ва изҳор қилинишига кўра шартнома тузиш
жараёни қуйидагича фарқланади:
1)
Оферта ва акцептдан фойдаланган ҳолда шартнома тузиш;
2)
Музокаралар ўтказиш натижасида шартнома тузиш, бунда тарафлар
таклифларни биргаликда ишлаб чиқади ва уни айирбошлаш орқали
шартноманинг аниқ шартларини келишиб олади;
3)
Музокара
жараёнида
“оралиқ”
шартномалардан
фойдаланилади
(ҳошияли, очиқ шартли шартнома, опцион ва бошқалар);
4)
Мажбурий шартнома тузиш (масалан, оммавий шартномалар), бунда
тарафлар музокара ўтказиши ёки савдолашишлари истисно этилади. Худди
шундай шартлар бевосита дастлабки шартнома тузишда ҳам
қўлланилади;
5)
Кимошди савдоси натижаларига кўра шартнома тузиш. Бунда оферта бир
томонлама шакллантирилмайди ва адресатга йўналтирилмайди. Масалан,
товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти;
6)
Ахборот
-
коммуникацион
технологияларидан
фойдаланган
ҳолда
шартнома тузиш.
Шартнома тузилиши учун қонунда белгиланган тартибда ва шаклда
тарафлар ўртасида барча муҳим шартлар хусусида келишувга эришилиши талаб
қилинади
.
Юқорида таъкидланганидек, шартнома мажбуриятни вужудга келтирувчи
асос, яъни мажбуриятни юзага келтириши, ўзгартириши ёки бекор қилиши
мумкин. Масалан, олди
-
сотди шартномаси тарафлар учун ашёни мулк қилиб
топшириш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради; ушбу
шартномада белгиланган ҳақни ўзгартириш ҳақидаги келишув тарафлар учун
вужудга келган мажбуриятни ўзгартиради; ушбу шартномани бекор қилиш
ҳақидаги келишув мажбуриятни бекор қилади.
Шартнома фақатгина мажбуриятни вужудга келтириши, ўзгартириши ёки
бекор қилишидан ташқари бошқа ҳуқуқий натижаларга ҳам йўналтирилиши
мумкин. Масалан, сервитут ўрнатиш ҳақидаги келишув чекланган ашёвий
ҳуқуқларни белгилайди. Лицензия шартномаси эса интеллектуал мулкка нисбатан
мустасно ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Корпоратив шартнома эса
корпоратив ҳуқуқларни амалга ошириш тартибини белгилайди. Демак, шартнома
мажбурият
-
ҳуқуқий муносабатдан ташқарига ҳам чиқиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
73
Шартнома битим бўлгани сабабли табиийки унга нисбатан битимлар
ҳақидаги
умумий қоидалар қўлланилади. Бу ҳақда ФКнинг 353
-
моддаси иккинчи
қисмида кўрсатилган. Бу қоида илгари Рим ҳуқуқида мавжуд бўлган lex specialis
derоgat generali, яъни махсус қонун умумий қонунни бекор қилади принципига мос
келади.
ФК 103
-
моддасига мувофиқ, бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти
қонунчиликка, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва
шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (Фуқаролик Кодексининг III бўлими)
тегишлиси бўйича қўлланилади. Демак, шартномалар тўғрисидаги умумий
қоидалар
бир тарафлама битимларга нисбатан субсидиар равишда қўлланилиши
мумкин. Чунки бу ўринда қоида қонунга, бир тарафламалик хусусиятига ҳамда
битим моҳиятига зид эмас. Масалан, ФКнинг 364
-
моддасига кўра, агар шартномада
барча муҳим шартлар келишиб олинмаган бўлса, у тузилмаган бўлиши ҳақидаги
қоида
муайян ҳолатларда бир тарафлама битимларга нисбатан татбиқ этилиши
мумкин. Хусусан, агар кафолатда муҳим шартлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда у
берилмаган бўлади ва кафил учун мажбуриятни юзага келтирмайди.
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг
қоидаларида
ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён
этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар
тўғрисидаги умумий қоидалар (234–
352-
моддалари) қўлланилади. Бу ҳам юқорида
таъкиланган
lex specialis derоgat generali
принципига мувофиқ.
Маълумки, шартнома эркинлиги фуқаролик ҳуқуқининг асосий ва
фундаментал принципларидан бири ҳисобланади. Фуқаролик муомаласи
иштирокчилари шартнома тузишда эркин бўлиб, умумий қоидага кўра, шартнома
тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди, қонунда (масалан, оммавий шартнома)
ёки ўз ихтиёрига кўра олган мажбурият (масалан, дастлабки шартнома тузиш)
ҳолатлари бундан мустасно.
Шартнома ФК 2 ва 354
-
моддаларининг (шартнома тузиш эркинлиги
принципи), 102
-
моддаси учинчи қисмининг (шартнома тузиш учун тарафларнинг
келишилган хоҳиши мавжудлиги), 105, 107, 108, 110, 111
-
моддаларининг
(тегишли шаклларга риоя қилиш), 364
-
моддасининг (шартнома тарафлари
ўртасида унинг барча муҳим шартлари юзасидан келишувга эришиш) талабларига
жавоб бериши лозим [10. Б.
33
–
55].
Шартнома эркинлиги икки шаклда намоён бўлади:
а)
шартнома тузиш ҳақида қарор қабул қилиш ва шерикни танлаш
эркинлиги (шу жумладан, мажбурий шартнома тузишдан холи бўлиш) ва
б)
тузиладиган шартнома мазмунини белгилаш эркинлиги (шу жумладан,
номланмаган шартномалар ва аралаш шартномаларни тузиш).
Бу ўринда бошқа бир савол туғилади, агар шартнома мазмунини ўрганиш
натижасида муайян белгиларга кўра уларни фарқлаш имконияти мавжуд бўлмаса,
у ҳолда қандай йўл тутилади? Бу ўринда шартнома номланмаган шартнома
сифатида кўрилиши мумкин. Масалан, шартнома нарсаси сифатида муайян
ҳаракатларни ўзини тийиб туриш назарда тутилган бўлса (хусусан, махфийлик
ҳақидаги
келишув), товар неустойкаси, шартли депонлаш (эскроу) шартномаси,
футболчи трансфери ва бошқалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
74
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Ф–
5464-
сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб
чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини тасдиқлаш
ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим қилинди [11]. Унда
опцион шартномаси, ақлли (смарт) шартнома, талабга кўра ижро шартномаси
(абонент шартномаси) ва бошқа номланадиган шартномалар пайдо бўлмоқда.
Бу ўринда қонунчиликда назарда тутилмаган шартномага нисбатан
қонунчиликда
назарда
тутилган
шартномалар
ҳақидаги
қоидалар
қўлланилмаслигига
эътибор қаратиш зарур. Бундай шартномларга нисбатан
битимлар, мажбуриятлар ва шартномалар ҳақидаги умумий қоидалар
қўлланилади. Бироқ қонунчиликда назарда тутилмаган шартномага нисбатан у
ёки бу шартномаларга доир алоҳида нормаларни ифодаловчи қонун аналогияси
қўлланилиши
мумкин.
Қонунчиликда
назарда тутилмаган шартноманинг тузилиши ўз
-
ўзидан уни
ҳақиқийлигини келтириб чиқармайди. Бундай шартномалар айрим ҳолларда
ҳақиқий
эмас деб топилиши мумкин. Чунки қонунни айланиб ўтиш, аҳлоқ
-
одоб ва
ҳуқуқ
-
тартиботга қарши мақсадларда тузилиши эҳтимоли бўлади. Масалан,
“жория хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома” қонунчиликда назарда
тутилмаган шартнома, шу билан бирга бундай шартнома ўз
-
ўзидан ҳақиқий
саналмайди (ФК 116
-
модда).
Шартноманинг муҳим шарти учтага бўлинади. Биринчидан, шартнома
нарсаси (предмети) ҳақидаги шарт. Шартнома нарсаси тарафлар мажбуриятини
етарли даражада аниқлаш имконини бериши ва уларнинг эрк
-
иродаси суд
томонидан қабул қилинадиган даражада бўлиши зарур. Масалан, олди
-
сотди
шартномасида тарафлар аниқ нима ва қанча миқдорда топширилишини аниқ
белгилашлари зарур. Пудрат шартномасида эса бажариладиган ишлар аниқ
идентификацияланиши керак (шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларини, техник
топшириқни келишиб олиш орқали).
Муҳим шартнинг иккинчи тоифаси
қонун, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатда
муҳим
деб кўрсатилган ёки бундай шартнома учун зарур бўлган шартдир.
Бу ўринда одатда ФКда ёки қонун ҳужжатларида алоҳида кўрсатилган шартнома
ҳақида сўз боради.
Бир қатор ҳолларда қонун чиқарувчи шартноманинг муҳим шартини аниқ
кўрсатиб ўтади (масалан, суғурта шартномаси) ёки бошқа ҳолларда шартноманинг
бундай муҳим шартининг мавжуд бўлмаслиги шартномани тузилмаган деб топишга
сабаб бўлишини кўрсатиб ўтади (масалан, ФК 485
-
моддасига кўра кўчмас мулкда
баҳонинг муҳим шартлиги ёки ФК 577
-
моддасига кўра, ижара ҳақининг миқдори
тўғрисида тарафлар ёзма шаклда келишган шартлар бўлмаган тақдирда, бино ёки
иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилмаган ҳисобланиши ва бошқалар).
Муҳим шартнинг учинчи кўриниши тарафлардан бирининг
аризасига кўра
келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар
ҳисобланади. Бу дегани,
тарафлардан бири ўзи юбораётган офертада (юборилаётган шартнома
лойиҳасида) кўрсатиб ўтган ҳар қандай шарт муҳим шартга тенглаштирилади ва
шартнома тузилган деб ҳисобланиши учун тарафлар ўртасида келишиб олиниши
зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
75
Шундай фикрлар ҳам билдирилиши мумкинки, тарафлар томонидан
билдирилган шартни муҳим деб топиш учун офертадан таклиф этилаётган
шартлар ёки улардан айримлари шартноманинг муҳим шарти эканлиги тўғридан
-
тўғри кўрсатилиши талаб қилинади. Шу боисдан офертада у ёки бу таклифнинг
шарт сифатида кўрсатилиши оферент учун келишиб олиниши шарт дебталқин
қилинади. Бунда айрим истиснолар шартноманинг ҳуқуқий натижасига, ҳуқуқ ва
мажбуриятларга тааллуқли бўлмаган ўзгартириш ва қўшимчаларга нисбатан
қилиниши
мумкин. Масалан, шартномани олган акцептант шартноманинг бошқа
шартларига тегмаган ҳолда айрим реквизитларни хусусан, ўзининг вакилининг
Ф.И.Ш., оферент томонидан тасдиқланган шартнома лойиҳасидаги банк
ҳисобварағи ҳақидаги маълумотларни ўзгартириши мумкин.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, шартнома тузиш алоҳида юридик билим
ва тажрибани талаб қилиши билан бир қаторда, қонунчиликда ифодаланган
талабларга (мазмунга) риоя қилиш, тарафлар манфаати мувозанатини
инсофлилик тамойилига мос равишда таъминлаши зарар. Шунингдек,
шартноманинг ҳақиқий эмаслиги ёки шартнома тузилмаганлик фактини келтириб
чиқарувчи сабаблардан йироқ бўлишга имкон бериши зарур.
Шартнома моҳиятан иштирок этувчи тарафларга муайян мажбурятни
юкласа
-
да, уларнинг манфаатига хизмат қилади. Бу ўз навбатида, тарафларга ўз
хоҳиши ва манфаатларини кўзлаб, шартнома тузиш орқали товарлар, ишлар ва
хизматларни фуқаролик муомаласида бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Yahong Li, Imitation to Innovation in China. Cheltenham, UK: Edward Elgar,
2010.
–
P. 53.
2.
Mehmonov K.M., & Musaev E.T. (2021). Legal Regime of Digital Rights.
Ilkogretim Online, 20(3), 1683-1686.;
Мехмонов
К
.
М
. (2021).
Саноат
мулки
объектларини
ҳуқуқий
муҳофаза
қилишнинг
доктринал
асослари
.
Журнал
правовых исследований
, 6(4).
3.
Monika Florczak-
Wątor
. Protection of the Weaker Party to a Property Development
Contract under Polish Law. Implementation of the Model of the State’s Protective Duties in
Practice. Journal volume & issue Vol. 110. DOI https://doi.org/10.15388/Teise.2019.110.9.
https://www.doaj.org/article/0bac50d646974d3c869ca88270a3096a.
4.
Principles, definitions and model rules of european private law. Articles and
Comments.
2008.
https://www.ccbe.eu/fileadmin/speciality_distribution/public/
documents/EUROPEAN_PRIVATE_LAW/EN_EPL_20100107_Principles__definitions_and_mod
el_rules_of_European_private_law_-_Draft_Common_Frame_of_Reference__DCFR_.pdf. 58-
б
.
5.
Kumar, M., Heidemann, M. Contract Law in Common Law Countries: A Study in
Divergence. Liverpool Law Rev 43, 133
–
147 (2022). https://doi.org/10.1007/s10991-
022-09312-8. https://link.springer.com/article/10.1007/s10991-022-09312-8#citeas
6.
Prasad D., Mishra P. Unconscionability of E-contracts: A Comparative Study of India,
the United Kingdom, and the United States. Liverpool Law Rev 43, 339
–
360 (2022).
https://doi.org/10.1007/s10991-022-09306-6. https://link.springer.com/article/ 10.1007/
s10991-022-09306-6#citeas
7.
Zhou X., Zhu Q., Xu Z., The role of contractual and relational governance for the
success of digital traceability: Evidence from Chinese food producers, International Journal
of Production Economics (2022), DOI: https://doi.org/10.1016/j.ijpe.2022.108659.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
5 (2022) / ISSN 2181-1415
76
8.
Teng J., Kalaiarasu K. Divergence and Convergence in the Law of Contractual
Penalties and Liquidated Damages Clauses in England, Singapore, and Malaysia. Liverpool
Law Rev 43, 451
–
475 (2022). https://doi.org/10.1007/s10991-022-09309-3.
https://link.springer.com/article/10.1007/s10991-022-09309-3#citeas.
9.
Tamblyn N. The Defence of Illegality in Private Law. Liverpool Law Rev 43,
33
–
55 (2022). https://doi.org/10.1007/s10991-021-09287-y. https://link.springer.com/
article/10.1007/s10991-021-09287-y#citeas.
10.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2009
йил
18
декабрдаги
“Хўжалик
шартномаларини
тузиш
,
ўзгартириш
ва
бекор
қилишни
тартибга
солувчи
фуқаролик
қонун
ҳужжатлари
нормаларини
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
қарорининг
2-
банди
. // https://lex.uz/acts/
2026051#2026059.
11.
https://regulation.gov.uz/ru/d/29059.
