Авторы

  • Бахром Назаралиев
    Заместитель декана по работе с молодежью и духовно-воспитательной работе, Факультет международной экономики и менеджмента, Университета Мировой Экономики и Дипломатии

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp174-178

Ключевые слова:

конституция массовые беспорядки Гражданское оружие стратегия национальный интерес безопасность дипломатия горячие точки политическая элита народ армия Талибан политическая грамотность

Аннотация

В данной статье особый акцент сделан на конституционных реформах, которые рассматриваются как основополагающее направление государственных реформ, основанных на специфике системы правопорядка и безопасности, формирующейся в современном мире. На данный момент дано подробное объяснение идеи создания правового пространства, которое приобрело социальное значение для устойчивого развития и борьбы с различными угрозами.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Dangerous world

objective solution

Bakhrom NAZARALIYEV

1

University of World Economy and Diplomacy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022

Received in revised form

25 September 2022

Accepted 20 October 2022

Available online

25 November 2022

In this article, a special emphasis is placed on constitutional

reforms, which are considered as the fundamental direction of

state reforms based on the specific aspects of the order and

security system formed in the modern world. At this point, a

detailed explanation has been given of the idea of creating a

legal space that has acquired social significance for sustainable

development and combating various threats.

2181

–1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181

1415

vol3

iss10/S

pp1

74-178

This is an open

access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

constitution,

geopolitics,

mass unrest,

weapons,

strategy,

national interest,

security,

diplomacy,

hot spots,

political elite,

people,

army,

Taliban,

political literacy.

Таҳликали дунёда –

объектив ечим

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Конституция,

геосиёсат,

оммавий

тартибсизликлар,

қурол–яроғ,

стратегия,

миллий манфаат,

хавфсизлик,

дипломатия,

қайноқ

нуқталар,

сиёсий элита,

халқ, армия,

Толибон,

сиёсий саводхонлик.

Мазкур мақолада замонавий дунёда шаклланган тартибот,

хавфсизлик тизимининг ўзига хос жиҳатларидан келиб

чиққан ҳолда давлатчилик ислоҳотларининг фундаментал

йўналиши сифатида кўрилган конституциявий ислоҳотларга

алоҳида урғу берилган. Шу ўринда турли хил таҳдидларга

қарши курашиш, барқарор ривожланиш учун ижтимоий

маънони касб этган ҳуқуқий макон яратиш ғоясига батафсил

тушунтириш берилган

.

1

Deputy Dean for the work with youth and spiritual and educational affairs, Faculty of International Economics and

Management, University of World Economy and Diplomacy.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

175

Опасный мир –

объективное решение

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

конституция,

геополитика,

массовые беспорядки,

оружие,

стратегия, национальный

интерес,

безопасность,

дипломатия,

горячие точки,

политическая элита,

народ, армия,

Талибан,

политическая

грамотность.

В

данной

статье

особый

акцент

сделан

на

конституционных реформах, которые рассматриваются как

основополагающее направление государственных реформ,

основанных на специфике системы правопорядка и

безопасности, формирующейся в современном мире. На

данный момент дано подробное объяснение идеи создания

правового пространства, которое приобрело социальное

значение для устойчивого развития и борьбы с

различными угрозами.

Олиб борилган таҳлиллар, дунёда юз бераётган геосиёсий қарама

-

қаршиликлар

ва зиддиятлар, шунингдек, фуқаролик урушлари

-

ю оммавий

тартибсизликлар сони ва ҳажми ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Кучли армия ва замонавий қурол

-

яроғлар билан таъминланганлик

бу

мамлакат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишининг кафолати эканлиги

тўғрисидаги қарашлар ўз кучини йўқотиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир давлатнинг ўз стратегияси ва манфаатлари бор.

Шу ўринда, дипломатия, қўшни давлатлар ёки халқаро ҳамжамият билан олиб

борилаётган ижобий фондаги муносабатлар ўз йўлига эга. Аксар ҳолларда, катта

давлатлар манфаатлари кичик давлатлар манфаатлари билан қарама–қарши

келиб қолиш масаласи айни ҳақиқат.

Хусусан, Сурия, Ливия, Ироқ, Ғазо сектори, Кашмир,

Венесуэла, Беларусия,

Тайвань, Афғонистон муаммоси, Россия–Украина зиддиятлари ва дунёнинг бошқа

қайноқ нуқталаридаги ҳолатлар бунга яққол мисол бўла олади.

Узоқ йиллар давомида Шимолий Африка ва Яқин Шарқнинг кўплаб

давлатларида юз берган зиддиятлар хронологиясини тадқиқ этган ҳолда, ушбу

зиддиятлар юзага келишининг асосий сабаблари, шу билан бирга, ушбу

зиддиятларга ким ёки нималар замин яратгани борасида бир қанча фикрлар мавжуд.

Шулар орасида, имкон қадар объектив ёндашув сифатида мазкур

зиддиятлар келиб чиқишига, асосан давлат ижтимоий функцияларини бажармай

қўйганлиги, мамлакатдаги иқтисодий инқирозлар, нарх

-

наволарнинг асоссиз

равишда ошиши, ишсизликнинг юқори суръатда ўсиши, коррупция ва бошқа

бюрократик тўсиқлар сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.

Агар

давлат, ижро органи, сиёсий элита ўз билганича иш тутса, халққа қулоқ

тутмаса, уни эшитмаса, халқ дарди билан яшамаса, охир

-

оқибат бу нимага олиб

келади

-?

Бу каби инқирозли ҳолат тегишли давлат ривожланишидан манфаатдор

бўлмаган кучлар ва айрим давлатлар учун қўл келади, якунда эса ижтимоий

портлашлар юз беради.

Таъкидлаш жоизки, бардавом тараққиёт тинчликдек муқаддас тушунча

билан чамбарчас боғланган. Тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик ҳар қандай

ривожланиш стратегияларини тизимли амалга ошириш учун кафолат вазифасини

ўтайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

176

2020

–2021 йиллар Белорусь Республикасида, жорий йилнинг январь ойида

қўшни Қозоғистонда юз берган воқеалар, ўз навбатида Ўзбекистон учун тегишли
хулосалар чиқаришга ундайди.

Жафокаш афғон халқининг яқин ёки ўрта истиқболдаги келажаги

юзасидан

дунёнинг энг кучли ақл марказлари ҳам аниқ башоратлар бериша олмаяпти. Улар
биздан узоқда эмас, халқаро ташкилотлар Афғонистондаги очлик, одам савдоси ва
озиқ–овқат хавфсизлигининг оғир оқибатлари хақида салбий статистикаларини
тақдим этиб келмоқда. Эътиборли жиҳати, дунё ҳамжамияти тўлиқ тан олмаган
Толибон қўлида Тинчликпарвар кучлар ва АҚШдан қолган замонавий қурол

-

яроғлар мавжуд.

Илмий доираларда ҳам Афғонистон бўйича катта мавҳумлик: Толибон

таянчида қайси давлат, кучлар ёки шахслар тургани ҳозирча номаълум.

Бу каби мавҳум ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон муҳим миллий

манфаатларини илгари суриш мақсадида, юқорида таъкидлаб ўтилган ижтимоий
инқирозларга учрамаслик учун халққа қулоқ тутиши, унинг хоҳиш–истакларини
рўёбга чиқариши, одамларни узоқ вақтлардан буён қийнаб келаётган долзарб
масалаларни ечиши, ўз навбатида ҳар бир ечимни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб
қўйиши

масаласини навбатдаги ислоҳотларнинг асосий мезонлари сифатида

белгилаб олди.

Конституциявий комиссия маълумотларига кўра, халқдан 80 мингдан ортиқ

таклифлар келиб тушган бўлса, уларда акс эттирилган муаммоларнинг кўпчилиги
сўнгги 5–6 йилда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ўлароқ
тўлиқ ёки қисман ҳал бўлган. Яъни мавжуд муаммолар юзасидан, давлат раҳбари
сайловолди компанияда илгари сурилган таклифларда, шунингдек, Президент
ташаббуси орқали тузилган харакатлар стратегиясида ва тараққиёт стратегиясида
тўхталиб, ушбу муаммоларни ечими бўйича мақбул таклифлар ва устувор
йўналишларга урғу бериб кетилган.

Бироқ ушбу

ечимлар вақтинчалик характер касб этмаслиги, халқни қийнаб

келаётган муаммоларга тизимли ёндашиш мақсадида, Конституцияда акс
эттирилиши зарурий омил эди.

Ўзбекистон халқаро хамжамиятнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўз

давлатчилик ислоҳотларини олиб бормоқда. Ҳар бир иш дунё хамжамияти
эътиборида турибди. Катта эҳтимол билан улар томонидан Ўзбекистон бош
қомусидаги

нормалар, уларнинг мазмун

-

моҳияти, амалга оширилаётган

ислоҳотларга, реал ҳаётга муштарак эканлиги бўйича ўзига хос назорат амалга
оширилиб келинади.

Мазкур солиштирув натижалари бевосита Ўзбекистоннинг халқаро

миқёсдаги рейтинг ва индекслар бўйича баҳоланиши учун бирламчи манбаа бўлиб
хизмат қилади.

Агар Конституция нормалари халқ хоҳиш

-

истагига ҳамоҳанг бўлса, инсон,

унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий муҳофазаси акс этган бўлса ва энг
асосийси халқнинг ўзи томонидан эътироф этилса, тан олинса, ҳеч ким мавжуд
сиёсий тизимга салбий таъсир ўтказа олмайди. Асл ҳақиқат ҳам шундан иборат.

Қайд

этиш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқий ва сиёсий

саводхонлиги кундан–кунга ошиб бормоқда. Конституциянинг янги лойиҳаси
юзасидан 80 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани бунинг яққол далилидир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

177

Экспертларнинг аниқлашича, ҳозирги вақтда аҳоли орасида Конституцияни

очиб ўқимаган одамлар ҳам етарлича кўп миқдорда. Олиб борилган таҳлиллар,
мазкур сиёсий жараён сабабли, китоб дўконларидан ўқиб чиқиш ҳамда келгусида
ўз таклифларини бериш мақсадида Конституцияни сотиб олган шахслар сони
сезиларли равишда ортганини кўрсатмоқда. Умуман олганда, сўнгги 5 ой ичида
халқнинг сиёсий фаоллигида ижобий ўсиш кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий

-

демократик давлат, эркин фуқаролик

жамиятини қуриш йўлидан бораётган экан, жамият олдида ҳам бу борада сиёсий
жараёнларга нисбатан фаол бўлиш шарти турибди. Халқ қанча билимли, савияли
ва тафаккурли бўлса, давлат шунча ривожланади. Энг асосийси, ташқи
таъсирларга бардошли бўлади.

Тарихдан маълумки, мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда, энг аввало

зиёлиларни йўқотишга ҳаракат қилишган. Негаки, соғлом фикрлаш ва тафаккур
қилиш қобилиятига эга бўлган инсон, атрофда бўлаётган жараёнларни таҳлил
қилиб, оқ ва қорага ажратишни, ўз ўрнида саволлар беришни бошлайди. Бу эса
мустамлакачилик сиёсатини олиб бораётган ҳокимият учун зид бўлган ҳолат
сифатида баҳоланган.

Халқ сиёсий саводхонлиги ва фаоллигининг ижобий тенденциялари ҳақида

гап кетганда, ёрқин мисол сифатида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини келтириб
ўтиш мумкин. Ортиқча сўзга ўрин, чекка

-

чекка қишлоқлардаги оддий

инсонларнинг дахлдорлик ҳисси Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги
рақамларида эълон қилиб келинмоқда. Айниқса, республикамиз Президентининг
шахсан ўзи мазкур лойиҳанинг нечоғли халқчил дастур эканлигини алоҳида
эътироф этиб келмоқда.

Мамлакатдаги фикрлар хилма

-

хиллиги ўз ўрнида салбий қарашлар ва

танқидларга ҳам йўл беради. Бу табиий ҳолат, бу демократия. Ҳамма ўз қарашлари
ва дунёқарашига эга.

Конституциявий ислоҳотларга старт берилганидан сўнг, шарҳ ёзиш

функцияси фаол бўлган сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда жуда
ҳам

кўп саволлар ва ёндашувлар кузатилди.

Ўз навбатида, улар орасида Президент ваколат муддатларини ноллаштириш

масаласи ҳам акс этди. Нимага деб ўйлайсиз? Бу албатта ён атрофимизда, Россия
Федерациясида ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам айнан кузатилган
амалиёт. Яъни бу жаҳон тажрибаси. Бу ҳеч қачон рад этиб бўлмайдиган
статистика.

Мазкур савол муҳокамасига келганда, таассуфки, кўпчилик айни бир шахсни

такрорий қайта сайланиши жумласини тушунади холос. Шу ўринда, мазкур
масалага субъектив ёндашган ҳолда асосий эътиборни айни бир шахсни кейинги
муддатга қолдириш масаласига эмас, аксинча, ҳолатга объектив жиҳатдан
ёндашиб, тараққиёт барқарорлиги, ислоҳотлар узвийлиги, бардавомлиги, амалга
оширилаётган стратегиянинг давомийлиги ва энг асосийси давлат хавфсизлиги
кафолати сифатида кўришимиз керак деб ўйлайман.

Ўзлари чет давлатларда туриб, аноним профиллардан ғаразли фикрлар

билдираётган, бирон

-

бир аргументсиз танқид қилаётган ва халқда ҳокимиятга

қарши тушунча шакллантираётган кучларга қарши муносиб жавоб бериш учун
етарли асослар бор менимча.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

178

Кези келса одамлар бир оиласини боқиш, уни уддасидан чиқишга

қийналишади, бироқ 35 миллиондан ортиқ халқни уддасидан чиқиш осонми?
Албатта осон эмас. Давлатни, сиёсий тизимни ва элитани танқид қилиш жуда ҳам
осон. Бунинг учун махсус билимлар талаб этилмайди. Айтмоқчиманки, ушбу
тизимда бир кун бўлса

-

да ишлаб кўрган, халқни дарди ва муаммолари билан кеча

ва кундуз банд бўлган инсон тафаккурида танқидга ўрин қолмайди.

Агар биз давлат раҳбари ким бўлиши ёки қанча муддатга сайланиши эмас,

балки

бошланган, амалга оширилаётган, ўз навбатида ижобий ҳосиласини

бераётган стратегия ижодкорини танлаш ва уни ушлаб қолиш масаласи,
давлатимизни бугуни ва эртаси учун нақадар муҳим ўлчов эканлигини ҳис қилсак,
маррани тўғри олган бўламиз.

Бу борада, аҳолидан эркин фикр ва эркин сўз шароитида, чалғиб

қолмасликлари, ўз нуқтаи

-

назарларини тўғри шакллантиришлари, сиёсий

жиҳатдан узоқни кўра билишлари ва энг муҳими давлат тараққиёти билан боғлиқ
ҳар

қандай масалага ҳушёр тортиб, муҳим миллий манфаатлар кесими орқали

қарашлари талаб этилади.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, янги таҳрирдаги Конституция нафақат

ҳуқуқий

маконни мустаҳкамлаш масаласи, балки, таҳликали дунёда юз бераётган

турли ҳил таъсирларга чидамли бўлишнинг асосий шарти сифатида намоён
бўлмоқда. Халқни қийнаган масалаларни катта

-

кичиги бўлмайди, ҳамма таклиф ва

мулоҳазалар инобатга олиниши керак. Энг керакли, объектив ва кўпчилик
томонидан

лозим

деб

топилган

фикр

-

мулоҳазалар

янги

таҳрирдаги

Конституцияда акс этиши лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси,

Тошкент,

2020

йил.

(https://lex.uz/docs/20596).

2.

Каримов

И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –

Т.: “Ўзбекистон” –

1997.

3.

“Бугун

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари

билан учрашди” номли мақола, “Халқ сўзи”

газетаси. (https://xs.uz/uzkr/post/bugun–

prezident

shavkat

mirziyoev

konstitutsiyavij

komissiya

azolari

bilan

uchrashdi).

4.

“Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўриладиган чора–

тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
20.05.2022 йилдаги 2122–

IV-

сон Қўшма Қарори, (https://lex.uz/docs/6037982)

.

5.

Бўронов

С. “Ўзбекистон геосиёсати” ўқув қўлланма, Шарқшунослик

университети, Тошкент, 2021

йил.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент, 2020-йил.(https://lex.uz/docs/20596);

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: “Ўзбекистон” – 1997.

“Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди” номли мақола, Халқ сўзи газетаси. (https://xs.uz/uzkr/post/bugun-prezident-shavkat-mirziyoev-konstitutsiyavij-komissiya-azolari-bilan-uchrashdi);

“Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 20.05.2022 йилдаги 2122-iv-сон Қўшма Қарори, (https://lex.uz/docs/6037982);

Бўронов С. “Ўзбекистон геосиёсати” ўқув қўлланма, Шарқшунослик университети, Тошкент, 2021-йил.