Авторы

  • Сурайё Эшбоева
    Преподаватель, Термезский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp120-127

Ключевые слова:

урок студент экологическая политика природа общество культурное наследие человек экология

Аннотация

В данной статье представлены отличная системы экологического образования и ее внедрение в систему образования, снижение антропогенного ущерба природы, основные принципы экологического образования, совершенствование представлений об экологии у учащихся начальных классов на основе творческого подхода, основное внимание уделяемое охране окружающей среды, рациональному и экономному использованию природы, окружающей среды - информации о технологиях, направленных на оздоровление окружающей среды, ресурсов, основанных на экологических концепциях, духовных ценностях, культурном наследии, формировании элементов экологического образования через внеклассные занятия.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Methodology for improving the creative approach to
formation of ecological concepts in primary education

Surayyo ESHBOEVA

1

Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022
Received in revised form

25 September 2022

Accepted 20 October 2022

Available online

25 November 2022

The development of excellent system of environmental

education and its introduction into educational system,

reduction of anthropogenic damage to the nature, main
principles of environmental education, improvement of the

concepts of ecology in elementary school pupils based on

creative approach, the main focus on environmental protection,

rational and economical use of nature, environment

information about technologies aimed at improving the

environment, resources based ecological concepts, spiritual

values, cultural heritage, formation of elements of

environmental education through extracurricular activities are
revealed in this article.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp120-127

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

lesson,

student,

environmental policy,
nature,

society,

cultural heritage,

human,

ecology.

Бошланғич таълимда экологияга оид тушунчаларни
шакллантиришда креатив ёндашувни такомиллаштириш
методикаси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

дарс,

ўқувчи,

экологик сиёсат,

табиат,

жамият,

маданий мерослар,

инсон,

экология.

Ушбу мақолада экологик таълимнинг мукаммал

тизимини ишлаб чиқиш ва таълим тизимига жорий этиш,
табиатга етадиган антропоген зарарни камайтириш,

экологик таълимнинг асосий негизлари, бошланғич синф

ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни креатив

ёндашув асосида такомиллаштиришга асосий эътибор
атроф

-

муҳит

муҳофазаси,

табиатдан

оқилона

ва

тежамкорлик

билан

фойдаланиш,

атроф

-

муҳитни

яхшилашга

қаратилган

технологиялар,

экологик

1

Teacher, Termez State University. E-mail: surayyoeshboyev93@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

121

тушунчаларга асосланган манбалар, маънавий қадриятлар,

маданий мерослар, дарсдан ташқари машғулотлар орқали
экологик тарбия элементлариниг шакллантирилиши каби

маьлумотлар баён қилинган.

Методика совершенствования творческого подхода

к формированию экологических представлений

в начальном образовании

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

урок,

студент,

экологическая политика,
природа,

общество,

культурное наследие,
человек,

экология.

В данной статье представлены отличная системы

экологического образования и ее внедрение в систему
образования, снижение антропогенного ущерба природы,

основные

принципы

экологического

образования,

совершенствование представлений об экологии у учащихся

начальных классов на основе творческого подхода,
основное внимание уделяемое охране окружающей среды,

рациональному и экономному использованию природы,

окружающей среды –

информации о технологиях,

направленных на оздоровление окружающей среды,
ресурсов, основанных на экологических концепциях,

духовных ценностях, культурном наследии, формировании

элементов экологического образования через внеклассные

занятия.

КИРИШ

Табиатнинг ривожланиш қонуниятларини англаб етган ҳолда ўз мустақил

касбий фаолиятини ташкил этиш, инсон фаолияти таъсирининг яқин ва узоқ
келажакдаги оқибатларини инобатга олиш, техник воситалардан оқилона ва
рaционал фойдаланиш, экологик сиёсат, табиий олам компонентлари, табиий ва
антропоген объектлар, табиий комплекс, табиий экологик тизим, ишлаб чиқариш
тизими ва улар моҳияти, таҳдидларнинг олдини олиш шакл ва методлари, атроф

-

муҳит ва инсонга кўрсатилган экологик зарарни белгилаш ва ҳисоблаш, экологик
аудит, экологик суғурта, экологик хавфсизлик тизимини бошқариш каби
йўналишлар бўйича билим, кўникма, малака, ахлоқ ва тафаккурга эга
бўлишларини тақозо этади.

Дарҳақиқат, Президент Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганларидек, ёшларимиз ҳақли

равишда мамлакатимиз келажаги учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишга қодир
бўлганлиги, бугунимиз ва эртамизни ҳал этувчи кучига айланиб бораётганлиги
барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бу соҳада олиб борилаётган кенг миқёсли
ишларимизни, хусусан, таълим

-

тарбия бўйича қабул қилинган умуммиллий

дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур [1].

Экологик таълимнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш ва таълим

тизимига жорий этиш даркор. Экологик таълим

-

тарбия қанчалик эрта бошланса,

яъни умумтаълимнинг бошланғич бўғини ҳисобланган кичик мактаб ёшидан
йўлга қўйилса, шунчалик ижобий ва самарали бўлади. Оила, жамият, таълим

-

тарбия муассасалари ва бошқа соҳаларда экологик тафаккур, экологик онг ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

122

экологик маданият узлуксиз тарзда шакллантирилиб борилиши зарур. Бошланғич
синфларда табиий фанларни ўқувчиларга самарали ўқитиш экологик пойдевор
сифатида ўрнатилишини давр тақозо этмоқда [2].

Бунинг учун ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси энг аввало, экологик

тафаккур, экологик таълим

-

тарбия ва экологик маданият тушунчаларини ўқувчи

ёшларга сингдира олиши лозим. Бунинг учун ҳозирги кунда табиатга етадиган

антропоген озорни камайтиришда биолог, географ, геолог, метеролог каби касб

эгаларининг ҳамкорлиги жуда зарурдир.

Бу муносабатлар моҳиятини кичик ёшдаги ўқувчилар онгига етказа олиш,

уларнинг табиатга бўлган муносабатини тўғри равишда амалга ошира билишга

ўргатиш экологик таълимнинг асосий негизини ташкил қилади. Экологик

билимларнинг илмий асослари назарий, амалий билимлар ва мустақил ишлар

жараёнида тушунтирилади [3].

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни креатив

ёндашув асосида такомиллаштиришда дарс муҳим восита ҳисобланади. Чунки

ўқувчилар ўқув фанларини ўрганишда ўзининг илмий дунёқарашини маълум

даражада шакллантиради. Мазкур жараёнда ўқитувчи ўз тафаккури ва фаолияти

уйғунлиги орқали дарснинг самарадорлик даражасига эришади. Ўқитувчи

ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенцияларини

ҳисобга

олган ҳолда ўқув материалини тизимли баён қилишда хилма

-

хил усул ва

услублардан фойдаланади [4].

Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид тушунчаларни

креатив ёндашув асосида такомиллаштиришга асосий эътибор атроф

-

муҳит

муҳофазаси, табиатдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, атроф

-

муҳитни яхшилашга қаратилган технологияларни қўллаш билан боғлиқ бўлган

глобал билимларга эга бўлишдан иборат.

Бугунги кунда барқарор ривожланиш, глобал ва ҳудудий

-

экологик

муаммоларни билиш билан боғлиқ бўлган масалаларга эътибор қаратилмоқда. Шу

билан бирга экологик тушунчаларнинг асосий манбаларидан бири ўзбек

халқининг маънавий қадриятлари, табиатни, атроф

-

муҳитни ва маданий

меросларни асраб

-

авайлаш билан боғлиқ қадриятларни ҳимоя қилиш, сақлаш,

уларни кўпайтириш ва келажак авлодга етказиш билан боғлиқ бўлган шахсий

масъулият, виждонлилик, бурчга садоқат, қатъиятлилик, ташаббускорлик каби

фазилатлар шаклланади ва

улар такомиллаштирилади.

Бугунги кунда экологик нохушликлар кўпинча экологик қонунларни

билмаслик ҳамда уларга риоя этмаслик оқибатида келиб чиқади. Шу сабабдан,

соғлом табиий атроф

-

муҳитни сақлаш кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг экология

қонунчилиги

тўғрисида

қай даражада хабардорлиги ва унга амалда риоя

этишлигига боғлиқ бўлади [5].

Бошланғич

синф

ўқувчиларида

экологияга

оид

тушунчаларни

шакллантиришда креативлик фаолиятини ташкил қилишда синфдан ташқари

тарбиявий ишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий хусусияти

-

ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашдан иборат. Ўқувчилар кундалик

ишларининг давоми сифатида синфдан ташқари тарбиявий ишларда бевосита

турли мазмундаги суҳбатлар, савол

-

жавобларда қатнашади, кечаларни ташкил

қилишда

иштирок этади, деворий

газеталар яратади, ролларни бажаради,

тинглайди, қолаверса, булар орқали билими

ва

маънавий

дунёси бойиб боради [6].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

123

Ҳар

бир фан соҳасида илмий изланишлар олиб борувчилар ўз тадқиқоти

жараёнида объектни ўрганиш учун турли методлардан фойдаланади. Адабиётлар

таҳлили шуни кўрсатдики, экологик тарбия ва табиат муҳофазаси турли даврда

турлича изоҳланган. Зероки, инсон фаолиятининг табиатга таъсири ва табиатни

муҳофаза қилиш зарурати, экологик таълим

-

табиянинг тарихий асослари

кишилик жамиятининг ривожланиш даврларида ўз аксини топган.

Аёнки, инсон

табиатнинг

бир бўлаги,

яъни

табиат

инсонни

яратган. Лекин

инсон

жисман

ва

ақлан

ривожланиши

билан

табиатга

озор

бера

бошлаган.

Техника

ривожланиши

ўз

навбатида

фойдали

қазилмалардан

кенг

миқёсида

фойдаланишга

олиб

келди.

Тарихдан

маълумки,

баъзи

ривожланган

мамлакатлар

ўзга

ҳудудларни

ўз

мустамлакаларига

айлантирди,

бу

ерларнинг

табиий

бойликларидан

ваҳшиёна фойдаландилар, ўрмонлар

кесилди, ўсимлик

ва

ҳайвонлар

қирилди, фойдали

қазилмаларнинг

тикланиш

ёки тикланмаслиги

эътиборга

олинмасдан

ишлатилди.

Оқибатда, ўсимлик

ва

ҳайвонларнинг

кўплаб

турлари

йўқ

бўлиб

кетди.

Бугунги

кунда,

экологик

тарбия, экологик тафаккур, экологик маданият

масалаларига

катта эътибор қаратилмоқда. Айнан

бошланғич

синфларда

дарс ва

дарсдан

ташқари

вақтларда

экологик

тарбия

мунтазам

такомиллаштирилмоқда.

Яьни дарсдан

ташқари

вақтларда

ўқувчиларни

табиат

қўйнига

,

табиат

музейларига

саёҳатга

олиб

чиқиб,

шанбаликлар,

суҳбатлар,

эрталиклар

ўтказиш

жараёнида

экологик

тарбия

элементлариниг шакллантирилиши фикримизни

асослайди. Қолаверса, экологик тарбия бериш мақсадида янги авлод

дарсликларидан

креатив мазмундаги экологик билимларнинг ўрин олиши

бу

албатта

ўқувчиларнинг экологик билим

савиясининг

ошишига хизмат қилади.

Бугунги кун бошланғич

синф

ўқувчилари “Табиий фанлар”ни

ўқиш

жараёнида

асосий

экологик

тушунчаларга эга

бўладилар.

Улар

табиатни

севишга,

ўсимликларни

ардоқлашга, ҳайвонларни

парвариш

қилишга

ўрганадилар.

Шунингдек, дарс жараёнида

ўқувчиларда

экологияга оид тушунчаларни

шакллантириш

ўқитувчи

ҳикояси

ҳамда

дарсликларда

ўз

ифодасини

топган

мавзулар

орқали

тушунтирилиб борилади [7].

Умуман ўқувчиларга

экологик таълим

-

тарбия беришга

доир

мавзулар

“Табиатшунослик” дарсларига

киритилган. Шунга

қўшимча

тарзда

айтиш

мумкинки,

бу

дарсликларда

эса

экологик креативликни

сингдирувчи

мавзулар ва

топшириқлар киритилса, ҳамда миллий маросимларимиздан

фойдаланиб

ўқувчилар

онгига

етказилса,

мақсадга

мувофиқ

бўлар

эди.

Бунда

миллий

маросимларда

акс

этган

(

ҳикоя

,

ривоят,

топишмоқ,

ҳадисларда

,

ҳикматларда

мақоллар)

экологик

тарбияга

оид

тушунчалар

келтирилса,

ўқувчиларнинг билим

савияси

янада

юқори

бўлади [8].

“Табиий фанлар” ўқувчиларнинг тафаккур, куч ва қобилиятларининг

ўсишига, кўрганларини кузата билиш ва таҳлил қилишларига, тўғри, мантиқий

асосланган хулоса ва якунлар ясашларига ҳар томонлама ёрдам бериши билан бир

қаторда

дарсларда ўқувчилар умумтаьлим муносабатида бир қанча қимматли

кўникма ва малакаларни турли манбалардан (атроф

-

муҳит, тажриба, китоб,

турли

кўрсатмалар) билим ола билишни, баъзи энг оддий асбоблар (компас, термометр,

флюгур…) дан фойдалана билишни, баьзи макет, муляж, гербарийларни

тайёрлашни, ўз кузатишларини ёзма ва оғзаки қайд қила билиш ҳамда

умумлаштириши лозим бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

124

“Табиий фанлар” атроф

-

муҳитни муҳофаза қилишдаги бошланғич билим ва

кўникмаларни ҳосил килишга ёрдам беради дея бежизга айтилмадик. Чунки бу

дарсларда ўыувчиларда табиатни ўрганиш, ундан тўғри фойдаланиш, уни

ўзгартириш ва қўриқлаш каби тушунчаларни ҳосил килиш керак. Ўқувчиларда

мустақил кузатишлар олиб бориш, ихтиёрий диққат эътибор ва иштиёқнинг

ўсиши учун биринчидан, уларни табиатдаги гўзалликни кўра билишга ўргатиш,

иккинчидан, кузатишлар учун маьлум мақсадларни қўйиш, кузатишлар олиб

бориш режасини белгилаш ҳамда ўтказилган ишнинг у ёки бу ўқув вазифасини ҳал

қилишдаги аҳамиятини онгига етказиш лозим [9].

Бошланғич

синф

ўқувчиларида

экологияга

оид

тушунчаларни

шакллантиришда креатив ёндашувни

татбиқ этишнинг

ҳар

бир

босқичида

табиий

-

илмий

билимларни

жадал

ўргатишга хизмат

қиладиган

таълим

технологияларини

танлаш

ўқитувчининг

асосий

вазифаларидан

бири

ҳисобланади

.

Креатив ёндашув

асосида бошланғич синф ўқувчиларига табиий

-

илмий билимларни такомиллаштиришнинг аниқ шаклларини

танлаш

талаб

этилади [10].

Бундай

шакллар

сирасига

дарснинг анъанавий

ва

ноанъанавий

турлари,

синфдан

ташқари

таълим

-

тарбия жараёнини

киритиш

мумкин.

Шу

билан

бир

қаторда

,

турли

байрамлар: “Меҳржон”,

“Зираворлар

фестивали”, “Асал байрами”,

“Қушлар байрами”, “Қушлар

қанотли

дўстларимиз”, “Гуллар байрами”

каби

тадбирлар ҳам ўқувчиларнинг табиат ва уни асрашга оид ижодий (креативлик)

билим ва амалий тажрибаларини бойитишга хизмат қилади. Шу билан бир

қаторда

,

ушбу

тадбирлар

ўқувчиларда

меҳнатсеварлик,

табиатни

эъзозлаш,

экологияни

асраб

-

авайлаш,

табиат

неъматларидан

оқилона фойдаланиш

ва

уларни қадрлаш,

уларнинг

инсон

саломатлигини

сақлашдаги

аҳамиятини

англашга оид

билимларини бойитади.

Бошланғич

синф

ўқувчиларида

экологияга

оид

тушунчаларни

шакллантиришда креатив

ёндашувга асосланган ҳолда

ўқувчиларга

табиий

билимларни

ўргатиш

мақсадида

дастур мавзулари

билан

боғлиқ

ҳолда

алоҳида

ўқув

материаллари,

савол

-

топшириқлар,

иллюстрaциялар,

аудио

-

видео,

мултимедиа

воситаларни

ҳам

танлашлари лозим.

Ўқувчиларнинг

фанга

оид

компетенцияларини

мустаҳкамлаш мақсадида ўқитувчилар дарсликларга

қўшимча

тарзда

алоҳида

машқлар тизимини

ҳам

танлаб

ўқув

жараёнига

татбиқ

этишлари

керак. Бунда ўқув топшириқларининг

сермаҳсуллиги,

атроф

-

муҳитдаги

воқелик

билан алоқадорлиги,

кўргазмалилиги, ёрқинлигию ранг

-

баранглиги ҳам

муҳим аҳамиятга эга. Яна бир муҳим томони,

бошланғич синф ўқувчиларига

тақдим этилган табиий

-

илмий билимларнинг самарадорлигини аниқлашдан

иборат бўлади.

Бунда ўзлаштирилган билим, кўникма, малака

ва

компетенцияларни

назорат

қилиш

,

аниқлаш

ва

шаклланганлик

даражасини

баҳолашдан

иборат

бўлган

педагогик

фаолият

амалга оширилади.

Бошланғич

синф

ўқувчиларида

табиий

-

илмий

билимларни ўрганиш

асосида

ҳосил

бўлган

таянч

ва

фанга

оид

компетенцияларнинг шаклланганлик

даражасини

аниқлаш

ва

ташҳислашда

тест

топшириқлари ҳамда амалий машқлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Бинобарин, ўқитувчи дарсга тайёрланар экан, аввало, унинг мақсадларини

белгилайди. Дарс мақсадларига мувофиқ дарс мавзуси, мазмуни, шакл, метод ва

воситаларини аниқ тасвирлайди. Шунингдек, дарс самарадорлигини ошириш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

125

мақсадида дарсликда киритилмаган ўқув материаллари, дарс мазмунига мувофиқ

келувчи шеър, бадиий парчалар, халқ мақоллари, маталлари, топишмоқлари ва

ўқувчиларда қизиқиш, жонланиш, ҳис

-

ҳаяжон уйғотувчи бошқа қизиқарли

маьлумотларни киритиш лозим бўлади.

Табиат ҳодисаларини кузатиш учун она тили ва ўқиш саводхонлиги

дарсларида ҳам оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш учун бой ҳамда қизиқарли
маълумотлар берилади. Шунингдек, ўқувчилар нафақат она тили ва ўқиш
саводхонлиги дарсларида, балки унга оид синфдан ташқари машғулотларда ҳам
танишадиган бадиий асарларда келтирилган табиат ҳодисалари билан узвий
боғланиши керак [11].

Ўқувчиларнинг “Табиий фанлар” бўйича кузатиш ва амалий ишлари

математика дарслари билан ҳам боғлиқ. Унда Ернинг шакли ва унинг сутка ҳамда
йиллик айланиши билан танишиш ўқувчиларга кун ва туннинг, йил фаслларининг
алмашинув қонуниятлари ҳақида ўз ёшларига мувофиқ дастлабки тушунчаларни
бериш билан бир қаторда, уларга Ватанимиз табиатининг хилма

-

хиллиги, табиат

компонентларининг жанубдан шимолга маълум изчилликда тақсимланиш
сабабларини тушунтиришларига имкон беради.

Ўқувчилар маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг баъзи турлари билан

табиатда, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхонасига қилинган саёҳатларда
ўқув тажриба боғида танишадилар. Мазкур жараёнда мавзу бўйича дарсда
табиатнинг инсон ҳаёти учун аҳамияти таъкидлаб ўтилади, кишилар меҳнати
билан табиий шароитлар ўртасидаги ўзаро алоқа очиб берилади. Ўқувчилар
саёҳатлар, тажриба ва кузатишлар жараёнидан олган таассуротларидан табиий
фанлар, она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, технология, тасвирий саньат
ва мусиқа дарсларида фойдаланадилар.

Шундай қилиб, бошланғич синфларда экологияга оид тушунчаларни

креатив ёндашув асосида такомиллаштиришни фанлараро алоқадорлик
мазмунида

ҳам

амалга

ошириш

ўқувчиларда

атроф

-

муҳит

ҳақидаги

маълумотларни яхшироқ эгаллашга ёрдам беради.

Бундан ташқари бошланғич синф ўқувчиларида экологияга оид

тушунчаларни шакллантиришда креативлик фаолиятини такомиллаштиришда
тарбия дарсларининг ҳам ўрни

беқиёсдир.

Шуни

ҳисобга

олиб

тарбия

дарсликларида

экологик

таълим

-

тарбия

берувчи

мавзулар

қисман

бўлса

-

да, ўз

аксини

топган.

Таъкидлаш ўринлики, болалик даври инсон ҳаётининг илк беташвиш

босқичи ҳисобланади. Болалар атроф

-

муҳит ва унда рўй бераётган ҳодисаларни

англашга эмоционал

-

ҳиссий ёндашадилар. Бунинг натижасида уларда аста

-

секин

ҳодисалар

моҳиятини ифодаловчи шахсий қараш, сифат ва мустақил муносабат

шаклланиб, уларнинг руҳиятида сақланиб қолади.

Табиатнинг

кучли тарбиявий

салоҳиятини ҳисобга олиб, оилавий

ҳамкорликда

табиат

қўйнига

саёҳат уюштириш

ўз навбатида ўқувчиларнинг

кузатувчанлигини, ўраб турган табиий

муҳитдан эстетик завқланишини,

ҳамдардлик туйғусини, табиат қўйнида ўзларини қандай тутиш қоидалари ва
одобини шакллантиришга, уларнинг соғлом, маънавий ва интеллектуал
ривожланишига ёрдам беради [12].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

126

Ушбу жараёнда ота

-

онасининг атроф

-

муҳитга хатти –

ҳаракати болада қандай

муносабат уйғотади? Ахлат ва чиқиндиларни дуч келган ерларга тўкиш, уни

ёндириш, айниқса, кузги хазонрезги даврда хазонларни ёқиб ҳавони булғайдиган

нохуш ҳолатларга беихтиёр кўзимиз тушади. Энг ачинарлиси, биз баъзан бу жараёнга

болаларни ҳам тортмоқдамиз, шу каби ишларни уларга буюриб, охир

-

оқибатда

уларни бундай салбий ҳаракатларнинг бевосита иштирокчисига ҳам айлантирамиз.

Ўз навбатида эса болалар катталар ҳаракатидан, муносабатидан ўрнак оладилар [13].

ХУЛОСА

Ўқувчиларнинг атроф

-

муҳитга бўлган ножўя муносабатига ота

-

оналар

муносабат билдиришлари ва бунинг салбий оқибатини тушунтириб, табиий муҳит

тозалиги, ҳавонинг мусаффолиги, авваламбор бизнинг саломатлигимиз, ҳаётимиз

барқарорлигини таъминлашини астойдил уқтиришлари лозим. “Тоза муҳит бу

соғлом ҳаёт муҳити” қоидасини оиланинг турмуш тарзи ва дунёқараши, кундалик

зарурияти амалий кўникмаси ва ҳаётий эҳтиёжига айлантириш зарур [14].

Хуллас, болада соғлом турмуш тарзининг илк қоидаларини шакллантиришда

ота

-

оналар атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш, унинг тозалигини сақлаш, сув, ҳаво ва

тупроқни ифлослантирмаслик, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳар

биримизнинг қонуний ҳам инсоний бурчимиз эканлигини ҳаётий мисолларга таяниб

астойдил уқтиришлари лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:

1.

Ш.М.

Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан

бирга қурамиз. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –

Б.

488.

2.

Х.С.

Хушвактова Олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни

муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш.

Педагогика фанлари доктори (DSc) дисс... автореф. –

Чирчиқ, 2021. –

Б

. 60.

3.

С.И.

Қулмаматов

Мустақил таълимни ташкил этишда компьютер

технологияларидан фойдаланиш методикаси: пед.фан.ном. дис... –

Гулистон,

ГулДУ, 2008. –

Б.

122.

4.

Г.А.

Султонова Комплекс экскурсиялар воситасида бошланғич синф

ўқувчиларини экологик тарбиялаш.

Пед.фан.ном. дис... Тошкент, 1998.

Б.

229.

5.

Т.А.

Алимов, А.А.

Рафиков Экологик хатолик сабаблари.

Тошкент:

Ўзбекистон, 1991.

Б.

70.

6.

Х.

Раҳматова Ўқувчиларни синфдан ташқари ишлар жараёнида экологик

-

гигиеник тарбиялашнинг педагогик шарт

-

шароитлари (VII

-

IX синфлар мисолида):

пед. ф.н. дисс... автореф. –

Тошкент, 2005. –

Б.

22.

7.

Х.Б.

Норбўтаев Бошланғич синфларда фанлараро экологик тарбия. //

Замонавий таълим. –

2018.

11-

сон. –

Б. 53–

58.

8.

Ш.

Ширинбоев Табиатшунослик дарсларида экологик

тарбия

//

Бошланғич таълим.

1993.

5-

сон. –

Б. 36.

9.

П.У.

Берданова

Қорақалпоқ

оилаларида

болаларнинг

экологик

маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари (ўсмирлар оиласида):

пед. ф.н. дисс … автореф. –

Тошкент, 2005. –

Б.

19.

10.

Н.

Зайниддинов, А.Х.

Махмудов, Л.И.

Максудова, Шодмонова

Ш.С. Креатив

семинар машғулотларини ўтказиш технологияси ҳақида / “Педагог кадрларни

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда инновaцион технологияларни

тадбиқ

қилиш

масалалари”.

Республика

илмий

-

амалий

конференция

материаллари. Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2014. –

Б. 225–

230.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

127

11.

Гулюкина

П.А. Формирование экологически ориентированного опыта

младших школьников в процессе обучения иностранному языку. Автореф. дис...
канд. пед. наук. –

Москва, 2012. –

С.

26.

12.

Гальперин

М.В. Экологические основы природопользования: Учебник. –

М.: ФОРУМ: ИНФРА

-

М,

2003.

С.

256.

13.

Х.М.

Маматова Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили

ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида).
Педагогика

фанлари

бўйича

фалсафа

доктори

(PhD)

диссерт

atsi

яси

.

Чирчиқ

,

2021.

Б.

120.

14.

Eshboyeva S.K. Use of people's oral creativity in the formation of ecological

concepts of primary school students on a creative basis. // Oriental Renaissance:
Innovative, educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 10 ISSN 2181-
1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 November 2021 ilmiy jurnal
10-son www.oriens.uz Doi 10.24412/2181-1784-2021-10 763-769-page.

15.

Eshboeva Surayyo Kahramon kizi. (2022). The current state of improving THE

creative approach in the formation of ecological concepts in primary class students.
International bulletin of engineering and technology, 2(10), 21

28. https://doi.org/

10.5281/zenodo.7157268

16.

Surayyo Eshboeva. (2022). Creative approach to forming ecological concepts in

primary class students. European Scholar Journal, 3(10), 93-95. Retrieved from
https://scholarzest.com/index.php/esj/article/view/2799.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. -Тошкент: Ўзбекистон, 2017 . -488 б.

Х.С.Хушвактова Олий таълим муассасаларида “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш. Педагогика фанлари доктори (DSc) дисс.... автореф. - Чирчиқ, 2021. - 60 б.

С.И.Қулмаматов Мустақил таълимни ташкил этишда компьютер технологияларидан фойдаланиш методикаси: пед.фан.ном. дис... -Гулистон, ГулДУ, 2008. -122 б.

Г.А.Султонова Комплекс экскурсиялар воситасида бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбиялаш. Пед.фан.ном. дис... Тошкент, 1998.-229 б.

Т.А.Алимов, А.А.Рафиков Экологик хатолик сабаблари.- Тошкент: Ўзбекистон, 1991.-70 б.

Х.Раҳматова Ўқувчиларни синфдан ташқари ишлар жараёнида экологик-гигиеник тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари (VII-IX синфлар мисолида): пед. ф.н. дисс... автореф. - Тошкент, 2005. -22 б.

Х.Б.Норбўтаев Бошланғич синфларда фанлараро экологик тарбия. //Замонавий таълим. - 2018.-11-сон. - Б. 53-58.

Ш.Ширинбоев Табиатшунослик дарсларида экологик тарбия// Бошланғич таълим.- 1993.- 5 - сон. - Б. 36.

П.У.Берданова Қорақалпоқ оилаларида болаларнинг экологик маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари (ўсмирлар оиласида): пед. ф.н. дисс … автореф. - Тошкент, 2005. -19 б.

.Н.Зайниддинов Х, А.Х.Махмудов, Л.И. Максудова, Шодмонова Ш.С., Креатив семинар машғулотларини ўтказиш технологияси ҳақида / «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда инновaцион технологияларни тадбиқ қилиш масалалари». Республика илмий-амалий конференция материаллари. Т.: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2014. -Б. 225-230.

Гулюкина П.А. Формирование экологически ориентированного опыта младших школьников в процессе обучения иностранному языку. Автореф. дис... канд. пед. наук. - Москва, 2012. -26 c.

Гальперин М. В. Экологические основы природопользования: Учебник. -М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2003.-256 с.

Х.М.Маматова Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида). Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертatsiяси. Чирчиқ, 2021. - 120 б.

Eshboyeva S.K. Use of people's oral creativity in the formation of ecological concepts of primary school students on a creative basis. //Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences VOLUME 1 | ISSUE 10 ISSN 2181-1784 Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 November 2021 ilmiy jurnal 10-son www.oriens.uz Doi 10.24412/2181-1784-2021-10 763-769-page

Eshboeva Surayyo Kahramon kizi. (2022). THE CURRENT STATE OF IMPROVING THE CREATIVE APPROACH IN THE FORMATION OF ECOLOGICAL CONCEPTS IN PRIMARY CLASS STUDENTS. INTERNATIONAL BULLETIN OF ENGINEERING AND TECHNOLOGY, 2(10), 21–28. https://doi.org/10.5281/zenodo.7157268

Surayyo Eshboeva. (2022). CREATIVE APPROACH TO FORMING ECOLOGICAL CONCEPTS IN PRIMARY CLASS STUDENTS. European Scholar Journal, 3(10), 93-95. Retrieved from https://scholarzest.com/index.php/esj/article/view/2799