Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Providing interdisciplinary integration in
“
education
”
lessons in primary grades
Safiya NIYOZOVA
1
Termez State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 September 2022
Accepted 20 October 2022
Available online
25 November 2022
This article highlights some of requirements and conditions
for the implementation of integrated education in primary
classes, and describes general features of integrated lesson in
details. A theoretical and practical foundations of improving the
process of ensuring interdisciplinary integration in
“
education
”
lessons in primary grades are also discussed. At the same time,
the author classifies training technology of the integrated
lesson. The ideas presented in this regard are expressed on the
example of
“
education
”
classes. This article can be widely used
by students of primary education of higher educational
institutions, independent researchers.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp112-119
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
primary education,
integration,
structure of integrated
lessons,
competence,
knowledge,
skills,
“
educational
”
lessons.
Бошланғич синфларда “тарбия” дарсларида фанлараро
интеграцияни таъминлаш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
бошланғич таълим,
интеграция,
интеграцион дарсларнинг
структураси,
компетентлик,
билим,
малака,
кўникма,
“тарбия” дарслари.
Мазкур мақолада бошланғич синфларда интеграцион
таълимни йўлга қўйишнинг айрим талаб ва шартлари
ёритилган бўлиб, интеграцион дарснинг умумий хусусиятлари
атрофлича баён этилади. Шунингдек, бошланғич синфлардаги
“тарбия” дарсларида фанлараро интеграцияни таъминлаш
жараёнини такомиллаштиришнинг назарий
-
амалий асослари
ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, муаллиф интеграцион
дарсга доир машғулот технологиясини таснифлайди. Бу
борада келтирилган фикрлар “тарбия” дарслари мисолида ўз
ифодасини топган. Мазкур мақоладан олий таълим
муассасаларининг бошланғич таълим йўналиши талабалари,
мустақил изланувчилар кенг фойдаланишлари мумкин.
1
Teacher, Termez State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
113
Обеспечение междисциплинарной интеграции на
занятиях «образование» в начальных классах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
начальное образование,
интеграция,
структура
интегрированных уроков,
компетентность,
знания,
умения,
«образовательные» уроки
В данной статье освещены некоторые требования и
условия реализации интегрированного обучения в
начальных
классах,
а
также
подробно
описаны
общие особенности интегрированного урока. Также
рассматриваются теоретические и практические основы
совершенствования процесса обеспечения межпредметной
интеграции на «воспитательных» уроках в начальных
классах. При этом автор классифицирует обучающую
технологию интегрированного урока. Представленные на
этот счет идеи выражены на примере «воспитательных»
занятий. Данная
статья может быть широко использована
студентами
начальных
классов
высших
учебных
заведений, независимыми исследователями.
КИРИШ
Болага ниманидар ўргатиш, мустақил фикрлашга, илмий дунёқарашга
ўргатиш ҳам унинг шахсига катта диққат
-
эътибор ўқитувчи маҳоратини талаб
қилади. Ўқитувчи дарсни шундай ташкил этмоғи лозимки, бу жараёнда
ўқувчиларнинг нафақат хотираси машқ қилмасдан мустақил фикрлаш қобилияти
ҳам
машқ қилдирилиши лозим.
Қолаверса, инсоний камолотни таъминлашда ўқувчиларнинг ўз иштироки
уларнинг билим олиш ва тарбияланиш йўлида бевосита қатнашиши масаласи
янгиланаётган миллий педагогикада долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун
таълим ва тарбия жараёнида қатнашаётган ҳар бир боланинг онгли эҳтиёжи ва
ички қизиқишини уйғотиш талаб қилинади.
Бундай эҳтиёж ва қизиқиш эса фақат мустақил ишлаш қобилиятига эга
бўлган кишида бўлади.
Бошланғич
таълим
тизими
ўқувчиларида
мустақил
ишлашни
шакллантириш бобида ўқиш дарслари барча ўқув фанлари орасида ўзига хос ўрин
тутади. Ёш авлоднинг маънавий камолоти кўп жиҳатдан уларни мустақил
ишлашга ўргатиш жараёнининг самарадорлигига боғлиқ.
Масалан, тарбия дарсларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар бутун ўқув
йили давомида кўплаб инсоний фазилатларни фарқлаб оладилар ва ушбу
фазилатларни ўзларида мужассам
этишга ҳаракат қиладилар. Кўплаб мақол ва
ривоят, ҳикояларнинг мазмун
-
моҳиятини ўзлаштирадилар. Дарсликда берилган
насрий ва шеърий асарлар билан танишадилар, уларда кўтарилган ғоялар,
инсоний
фазилатларни
улуғловчи
ҳикматлар,
ҳадисларни
ўқийдилар,
ўрганадилар. Агар биз ўқиш дарсларини “тарбия” дарслари билан боғлаб ўтсак, ҳар
бир ўрганаётган мавзудан ахлоқий фазилатларни улуғловчи қарашларни топиб,
ўқувчилар онгига сингдира олсак, ёшларимизни комил инсон қилиб тарбиялашга
катта ҳисса қўшган бўламиз. Мазкур жараёнда интеграциялашган таълимнинг
ўрни катта эканлигини кўришимиз мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
114
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Интеграциялашган таълим
-
тарбия, фанлараро алоқаларнинг айрим
жиҳатлари машҳур педагогларнинг (Й.
Коменский, Д.
Локк, И
.
Гербарт,
М.
Песталосси, К.
Ушинский ва бошқ.), дидактикларнинг (И.Д. Зверев, М.А. Данилов,
В.Н. Максимова, С.П.
Баранова, М.Н.
Скаткин ва бошқ.), психолог олимларнинг
(Э.Н.
Кабанова
-
Меллер, Н.Ф.
Тализина, Й.А.
Самарина, Г.И.
Вергелес), медист
олимларнинг
(М.Р.
Лвов,
В.Г.
Гореский,
Н.Н.
Светловская,
Й.М.
Колагин,
Г.Н.
Приступова) ишларида кўриб чиқилган.
Бир қатор ишлар бошланғич таълимдаги фанлараро ва фанлар ичидаги
алоқаларга бағишланган. Бу муаммолар ўқув фанларини интеграциялашга
ўтишнинг (Т.Г.
Раизаева, Г.Н.
Аквилева, Д.И.
Тройтап, Г.В.
Балтукова, Н.Й.
Веленкин,
Н.М.
Дружнина, Т.С.
Назарова, И.К.
Блинова, Р.Г.
Матушова ва б.) яқин ривожланиш
зонасидир.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ҳозирги
вақтда педагогик амалиётда фанлараро боғланиш асосида таълим
жараёнини интеграциялаш борасида изланишлар давом этмоқда. Олиб
борилаётган ишнинг фойдалилигини тан олган ҳолда унинг характерини
белгилаб ўтамиз. Бундай тарбиявий иш катта самарага эга. Мазмун ва таълим
мақсади интеграцияси бўйича масалани фақат таълим фалсафаси асосида ечиш
мумкин. Методологик аппарат асосидаги таълим фалсафаси бошида фаннинг
идеал шакллари, универсал тоифалари туриши керак.
Аслида ҳам интеграция русум ҳам, навбатдаги компания ҳам эмас. У шундай
анъаналар аксики, улар бугун инсон фаолиятининг барча соҳаларини таърифлаб
беради. Бу фаолият кенгликлари ўзгарди, даврнинг долзарб муаммолари туғилди.
Улар табиат ва инсон ягона тизим ва боғлиқликда мавжудлигини ёдга солиб,
инсон яшаши учун илмий асосланган фойдаланишнинг ташкилини талаб қилади.
Фанни англаш жараёнида ижтимоий инсонпарварлик, илмий, техник билим
методологиялари ўзаро боғланишда кўринади. Айнан интеграция асосида
даврнинг долзарб муаммоларини ечиш мумкин. Интеграцион ёндашув қўлланиши
“тарбия” фанини ўқитишда амалий натижаларга эришиши илмий исботланган.
Бироқ айрим олимлар интеграцияни механик бирикишга хавф туғдиради,
деб ҳисоблашади. Таълим муассасалари раҳбарлари кўпинча интеграцион
курснинг мақсад ва вазифаларини аниқлашда керакли ўқув дастурини танлашда,
ўқитувчилар малакасини оширишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Шундай
қилиб, интеграция таълим ривожланишга замин яратган ҳолда ҳар бир мактабда
долзарб муаммо ҳам бўлиб келмоқда. Бу интегратив ёндашув моҳиятини
тушунмасликдан келиб чиқяпти. Таълим тизим ташкилотчилари зиммасига бу
масалани тўғри ечишда катта масъулият юклайди. Таълим мазмунининг
инсонийлаштиришда асосий механизм деб, интеграцияни англаш қадриятни, яъни
замонавий мактабнинг ривожланишида илғор анъаналар аҳамиятини аниқлашга
имкон беради.
Дидактик олимларнинг текширувларида услубнинг амалий фаолият билан
самарали бўлгани кўрсатилади. Н.Н.
Скаткин, И.Й.
Лернер, Й.К.
Алексюк,
Й.К.
Бабанскийнинг кузатишларида таълим услубларига тааллуқли иккиламчи тур
белгиларининг таърифи берилади. Улар услуб
–
ифода, мазмун ва таълим
усули эканлигини исботлаб беришган. Гегель фалсафадаги услубни мазмун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
115
ҳаракатининг
шакли сифатида кўрсатади. Таълим жараёнида турли хил мантиқий
тизимлар орқали ўқитувчи ва у билан биргаликда ўқувчилар ўз билим, қобилият
ва кўникмаларини дедуксия, индуксия, синтез, умумлаштириш, аниқлаштириш,
таққослаш шаклида ифодалашади.
Бошланғич мактаб фанларининг интеграцион алоқалари кам ишлаб
чиқилган бўлиб, қарама
-
қарши ифодаланган. Бу алоқаларнинг моҳияти ҳақида
олимлар орасида қарама
-
қаршиликлар
кўп.
Интеграция атама ва услубий нуқтайи назардан ҳодиса сифатида нима
эканлигини кўриб чиқайлик.
Интерграция лотинча интегратио –
тиклаш, тўлдириш, интегер –
бутун
сўзидан келиб чиққан. Бу борада икки тушунчага эгамиз:
1.
Тизим, организмнинг алоҳида табақалаштирилган
қисм ва вазифаларнинг
боғлиқлик ҳолатини билдирувчи тушунча ва шу ҳолатга олиб борувчи жараён.
2.
Табақалаштириш жараёнлари билан бирга амалга оширилаётган
фанларни яқинлаштириш жараёни.
Умуман, таълим мазмунини интеграциялаш
–
дунё анъанаси
(ғоя, фикр,
интилиш) бўлиб, интегратив ёндашиш турли даражадаги тизимли алоқаларнинг
объектив яхлитлигини акс эттиради.
Интеграциялаш мобайнида бир
-
бирига боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга
тушади, шу тизим қисмларнинг ишлаши ва ўрганиш объектининг яхлитлиги
тартибга солинади. Бу умумий қоидаларни қандай қилиб мактаб таълимида
қўллаш
мумкин? Замонавий дидактик ва методикада таъкидланишича,
ўқувчиларни ўқитиш, ривожланиши ва тарбиясининг муваффақиятлари уларда
дунё бирлиги ҳақида тушунчанинг шаклланганлиги “тарбия” дарсларида
фанлараро ва фанлар ичидаги алоқаларни еча олишлари билан боғлиқ.
Таълимдаги интеграция ўқув фанлари мазмунини конструкциялашга тизимли
ёндашиш орқали кўриб чиқилади.
Дарҳақиқат, интеллектуал тараққиётни тахмин этган ва унинг ривожи
йўлида қатор ижтимоий
-
иқтисодий соҳалардаги туб ислоҳотларнинг амалга
ошишини шартлаётган бугунги глобаллашув асри жамиятнинг бир қатор
ижтимоий
-
гуманитар соҳа вакилларининг олдига аниқ ва асосланган талабларни
қўймоқда
.
Холбуки, айнан глобаллашув даври бутун инсониятнинг келажагига жиддий
хатарлар солиб келаётганлигини кундалик ҳаёт, қолаверса, ўсиб келаётган ёш
авлоднинг ахборот оқими, турли характердаги ва ташқи томондан етарлича
англанмаган ғоялар билан суғорилган мафкуралар гирдобида адашмай тўғри
йўлни
танлашида юзага келаётган тўсиқлар исботламоқда. Жамият ривожи,
истиқболи билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланувчи фанларнинг фалсафий
масалалари қаторида, таълим фалсафаси ҳам инсоннинг таълим олиш
жараёнидаги интеллектуал даражасини ўрганишга ёндош ҳолда, шахсни
ижтимоий
-
инсонпарварлик, табиий
-
илмий жиҳатдан камолга етказиш масалалари
билан шуғулланади. Мантиқан олиб қаралганда ҳам “таълим” сўзи
–
инсонга
ўқитиш, тушунтириш асосида билим бериш, унга тарбиянинг назарий
фазилатлари, маълум ҳунарни эгаллаш
учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва
амалий малакаларини ўргатишдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
116
И.Г.
Песталоцци катта дидактик материал асосида ўқув фанларининг турли
йўналишдаги ўзаро боғлиқликларини ёритиб берди. Бунда у қуйидаги
тамойилларга амал қилди:
❖
шахснинг ўз қадр
-
қимматини англаши;
❖
болани табиат ато этган қобилият ва имконият асосида тарбиялаш;
❖
болани ҳар томонлама тарбия этишга қаратилган кўргазмалилик.
У бир фаннинг иккинчи фандан ажратиб олинишидаги алоҳида ноўрин
жиҳатларини ҳам асослаб берди. Ўз даврида Я.А.Коменский, К.Д.Ушинский каби
Ғарбнинг машҳур илғор педагоглари маълум муддат таълим тизимида устувор
ўринга эга бўлган суҳбатга асосланган методларни кескин қораладилар ва бу
методларнинг мутлақлигини инкор этдилар. Улар ўз қарашлари ҳамда
тажрибалари билан бу
методларни амалий ва кўргазмали методлар билан
тўлдириш шартлигини исботлашга ҳаракат қилдилар. Мамлакатимизда амалга
оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ, таълим
-
тарбиявий жараёнда жамият ва
атроф
-
муҳит ўртасидаги алоқаларни уйғунлаштириш, атроф
-
муҳитга ижодий
муносабатни ўрнатиш ва шакллантириш муаммолари муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунга келиб, анъанавий ўқитиш ўрнини шахсга йўналтирилган
ёндашувлар эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан қайд этиш лозимки, ХХ асрнинг
якуни технократик тараққиётга нуқта қўйиб, гуманитар маданиятнинг
ибтидосига йўл очди. Куч ва қўрқув мантиғининг онг ва муҳаббат фалсафасига
алмашингани XXI асрнинг ўзига хос стратегиясидир. Демак, таълим
-
тарбияда ҳам
амалга оширилувчи ислоҳотлар мана шу мантиққа мос тарзда, жамиятга хизмат
кўрсатиши лозим. Бу ўринда ноанъанавий ўқитиш шакли –
интеграциянинг
аҳамияти янада ошиб боради. Негаки, интеграциянинг даражасига қараб, унинг
қўлланилиш
техникасига кўра, амалга оширилган технологиянинг истиқболини
белгилаш мумкин бўлади. Зеро, интеграция етарлича намоён бўла олган, турли
характерли мазмуннинг сингдирилиши натижасида янги сифатий ҳолатга ўтишда
асосий омил бўлиб юзага чиқа олувчи фактор ҳисобланади. Интеграция чуқур,
ноанъанавий таълим билан тавсифлана олувчи, турфа характердаги катта ҳажмли
ўқув материалининг уйғунлашувини ўзида намоён этади.
Ҳозирги
кунда тобора оммалашиб бораётган бола шахсини ривожлантиришга
қаратилган технологиялар бизнинг юртимизда ҳам ҳаётга татбиқ этилиб
келинмоқда. Инсоннинг билиш қобилияти, инсоннинг таълим олиш жараёнидаги
комплексли ривожланишини эҳтимол қилувчи машғулотларни дарснинг
мундарижаси, мазмунига мувофиқ педагогик технологияларни тўғри ва онгли
қўллашни
назарда тутган ҳолда ташкил этиш талаб этилади. Бунда педагог асосий
эътиборни таълим олувчининг дунёқарашини кенгайтириш мақсадига қаратади.
Бу кўпроқ интеграцион типда ўтказиладиган машғулотлар бўлиб, уларни
ташкил этишда ўқитувчи фанлараро интеграцияга хос қатор жиҳатларни яхши
ўзлаштириши лозим бўлади. Таъкидлаш керакки, интеграция айрим бўлакларнинг
ёки
элементларнинг
бир
-
бирига
қўшилиши,
бир
бутунга
айланиши,
яхлитланишидир.
“Интеграция” тушунчаси XVIII асрдаёқ Спенсер томонидан изоҳланган эди.
Интегратив таълимни йўлга қўйишдан олдин, унинг таснифи –
интегратив
таълимнинг синфларга бўлиниши (классификация) борасида маълум тушунча
ҳосил қилиш лозим бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
117
Педагогика фанлари доктори, профессор Р.А.
Мавлоновада бу тасниф
қуйидагича ифода этилади:
–
чегарадош фанлар асосида тузилган курслар; –
асосий фанлар асосида
тузилган курслар;
–
умумий илмий тушунчалар, қонуниятлар, назариялар асосидаги курслар;
–
фан эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни, табиатни илмий нуқтаи
назардан ўрганиш услублари, оламнинг илмий кўринишини ўрганиш асосидаги
курслар;
–
комплекс объектлар асосида;
–
турли муаммолар асосида;
–
фаолият асосида.
Бинобарин, мазкур тадқиқотда урғу бериб қаралаётган бошланғич
таълимдаги “тарбия” дарсида интеграция ўз атрофида ўқиш, математика,
табиатшунослик, расм, меҳнат сингари ўқув фанларини жамлайди.
Ўз дарсини интеграциялашган усулда ташкил этаётган ўқитувчи бошланғич
синф ўқувчисининг ёши, ақлий ривожланиш даражаси ва албатта қизиқишлари
доирасига мос тарзда восита ва усуллар танлайди.
Интеграцион дарс лойиҳасининг тематикаси ўқув дастурининг қайсидир
масаласига тегишли бўлиши мумкин, бунда алоҳида қаралган иқтидорли
ўқувчилар ва умуман, синф ўқувчиларидаги мазкур мавзу юзасидан ўзлаштириш
даражасини белгиловчи билимни чуқурлаштириш, ўрганиш жараёнини
дифференциаллаштириш мақсад қилиб олинади. Интеграцион дарс одатдаги
дарслардан:
–
аниқлиги, ихчамлиги, ўқув материалининг зич кўлами;
–
дарснинг ҳар бир босқичида интеграцияланаётган ўқув фанларининг ҳар
тарафлама мантиқий шартланганлиги;
–
берилаётган ўқув материалидаги кенг кўламли ахборотга эгалиги билан
ажралиб туради.
Интеграциялашган дарсда мақсадни бир неча фанларнинг алоқадорлигини
инобатга олган ҳолда белгилаш лозим бўлади. Бундай машғулотда ўқувчига
бериладиган топшириқларнинг оптимал юклама кўламини зимдан ҳисоб
-
китоб
қилиб
олиш керак.
Машғулотни олиб борувчи бир неча ўқув фанлари ўқитувчиларининг
дарсдаги фаолияти, ҳатти
-
ҳаракати мувофиқлаштирилиши шарт. Мазкур
машғулотларнинг
пировард
натижада
хулосаланиши
талаб
қилинади.
Интеграциялашаётган фанларнинг биттаси асосий деб олиниши даркор. Мисол
учун, бошланғич синфларда ўтиладиган “тарбия” дарслари мундарижасида
интеграция жараёнини кўриб ўтсак.
Аломаларнинг илмий қарашлари асосида тузилган мавзулардаги машғулотни
ўтказиш учун ўқитувчи ўз иш фаолиятини қуйидаги кетма
-
кетликда режалаштираркан,
бу билан
у таълим мазмунига қўйилган талабларга мос келувчи дарсни
лойиҳалаштирган ҳисобланади. Ушбу машғулотни табиатшунослик, математика,
одобнома дарслари ҳамда инглиз тили билан уйғунлаштириш мумкин бўлади.
Турли ўйинлар болаларнинг мазкур ёш хусусиятларига мўлжалланган
бўлиши билан бирга, улардан мустақил сюжетли ўйинларда, ўқувчиларнинг
тадқиқотчилик хусусиятларини такомиллаштирувчи билишга оид ўйинларда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
118
фойдаланиш мумкин. Шунингдек, дарс жараёнида муайян меҳнат топшириғини
бажариш жараёнига оид электрон тақдимотлар, дарснинг интеграцион қиёфасини
таъминловчи табиатшунослик, математика, она тили ва одобнома, жисмоний
маданият
сингари
фанлараро
боғлиқликка
ишора
қилувчи
турли
видеороликларни намойиш этиш ўринлидир.
Масалан, фанда табиатга оид эртак, мультфильм эпизодлари экранда
намойиш этилиши, ўқувчилар томонидан мавзуга оид шеър ва мақолларнинг
ифодали ўқиб берилиши сингари воситалар жараённи тезлаштиради,
интенсивлаштиради. Қолаверса, табиат жонзотларини ўрганишга қаратилган
“Мен кимман?”, тез муддатда бажаришга ўргатувчи “Эстафета”, ранглар ва
шаклларни ўргатувчи “Хўп”
каби ривожлантирувчи ўйинларни ўтказиш ҳам
дарснинг талаб даражасида муваффақиятли бўлишини таъминлайди.
Хулоса ва таклифлар. Шундай қилиб, интеграцион таълимнинг самараси
таълим шаклини тўғри, педагогик асосланган тарзда танлаш билан кескин
равишда боғлиқ бўлиб, бунда ҳар уч турдаги: таълимий, тарбиявий,
ривожлантирувчи мақсадларнинг чуқур таҳлили талаб қилинади.
Предметлараро интеграцияни, шунингдек, соғлом муҳит, ўзаро ҳурмат ва
ижодий ҳамкорлик ҳукм сурган педагогик жамоадагина амалга ошириш мумкин
бўлади. Интеграцион дарснинг ютуқли жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
1.
Бу турдаги машғулотларда бола оламни бир бутун, яхлит ҳолда тасаввур
этишни бошлайди.
2.
Бола потенциали ривожланади, теварак
-
атрофни катта қизиқиш билан
ўрганишга киришади, ҳодисалар унинг онгида мантиқий, фикрий, сабабли ечимни
қидириб
топишга ундай бошлайди. Натижада мулоқот қобилияти, таққослаш
-
қиёслаш, умумлаштириш ва хулоса қилиш қобилиятлари тараққий эта боради.
3.
Машғулот шакли стандарт эмаслиги билан қизиқарли –
бундай дарсларда
ривожлантирувчи мақсад айниқса юқори даражада таъминланади.
4.
Ўқитувчи креативлиги, касбий компетенциясини ўстирувчи асосий
омиллардан ҳисобланади.
Демак, дарсларни интеграцион шаклда ташкил этиш нафақат дарснинг
мароқли ва сермазмун ўтишини, балки ўқувчилар дунёқарашининг ҳар томонлама
ривожланишини кафолатлайди. Фанлараро боғлиқлик, фанлараро фалсафий
масалаларни шахсан ҳис этмай туриб, ўқувчига интеграцион машғулотни тақдим
этмаслик тўғри бўлади, зеро, англанмаган интеграция ўқувчи онгидаги билиш
жараёнини мавҳум ҳолатга, у орқали чалкаш хулосаларга тақаб қўяди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Yoshlarga oid davlat siyosati to
‘
g
‘
risida. O
‘
zbekiston Respublikasining qonuni.
2016-yil 14-sentabr.
2.
Azizxo
‘
jayeva N.N. Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat. O
‘
quv
qo
‘
llanma.
–
T.: O
‘
zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg
‘
armasi nashriyoti.
–
2016.
3.
X. Ibragimov., Sh. Abdullayeva Pedagogika nazariyasi. (Darslik)
–
T.:
“
Fan va
texnologiya”
–
2008. 3. www.ziyo.net 4. www.aim.uz.
4.
Файзуллаева
Н
.
Педагогик
билимлар
–
ўқитувчи
касбий
маҳоратининг
назарий
асоси
//Uzluksiz ta’lim ж
.
–
Т
.: 2006. 6-
сон
.
–
102-
бет
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
119
5.
Турдиева
М
.
Олий
таълим
муассасалари
талабаларида
педагогик
тафаккурни
шакллантириш
.
–
Т
.:
Низомий
номидаги
ТДПУ
, 2008.
–
Б.
15.
6.
Xoliqova P.A.
“Leksik tushunchalar haqida ma’lumot” Science and education
–
458
–
465 betlar
7.
R.D. Norqobilova, P. Nazarova.
“
Pedagogical Possibilities of education of young
gene
ration at Abu Rayhan Beruni teaching”.
Web of Sciencentific Research Journal.
ISSN: 2776-0979, Volume 3, Issue 6, June 2022.
–
1908
–
1911
8.
Abduhalimova
Y.N. “Bo‘
lajak o
‘
qituvchilarni kasbiy kompetentlikka tayyorlash
hozirgi davrning dolzarb
muammosi”
Oriental renaissance: innovative, educational,
natural and social sciences scientific journal (253
–
258 bet) 2022-yil.
9.
S.I. Tursunova
“
Uzbekistan is a country of friendship
”
. Web of Scientist:
International Scientific Research Journal. 185-189 B Volume 2, Issue 7, July 2021.
10.
Д
.
У
.
Азимова
On the Example of Abdulla Avloni, The Hero of the National
Awakening Period. Middle european 179 sciearch bulletin. 2022, [177/180] ISSN 2694-9970.
11.
R.D. Norqobilova, S. Xoliyeva.
“
Eastern Scientists Views on Speech
”
. Web of
Sciencentific Research Journal. ISSN: 2776-0979, Volume 3, Issue 6, June 2022. 1434-1437.
12.
U.
Muminova “
Important problems of uzbek anonymity in the works of
kasghari
”. Web of Sciencentific Research Journal. ISSN: 2776
-0979, Volume 3, Issue 9,
sep. 2022.
