Авторы

  • Дилфуза Жураева
    Директор Государственного архива Сурхандарьинской области

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp135-142

Ключевые слова:

"Янгиабад" "Иттифак" "Комсомол" наши соотечественники "печатник" "националист" "контрреволюционный повстанец" "иностранный шпион" "богач" "священнослужитель" "мулла" "имам" и "ухо"

Аннотация

В этой статье описывается страшный период репрессий, в котором крестьяне со всех регионах страны Советов, жившие как патриоты, просветители, искатели знаний, были приговорены к тюремному заключению по ложному обвинению как «националисты», «враги советского строя», «провокаторы», «диверсанты», а некоторые были зверски расстреляны. Среди них были дети Сурханского оазиса.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Truths in archives

Dilfuza JORAEVA

1

State Archive of Surkhandarya region

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2022
Received in revised form

25 September 2022

Accepted 20 October 2022

Available online

25 November 2022

This article describes terrible period of repression, in which

peasants from all regions of Soviet country, who lived as
patriots, enlighteners, seekers of knowledge, were sentenced to

prison imprisonment on false charges

nationalists

,

enemy of

the Soviet system

,

provocateur

,

saboteur

and, and some

were brutally shot. Children of the Surkhan oasis were among
them.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp135-142

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Yangiabad

,

Ittifaq

,

Komsomol

,

our compatriots

printer

,

nationalist

,

counter-revolutionary

rebel

,

foreign spy

,

rich

,

clergy

,

mullah

,

imam

and

ear

.

Архив тахламларидаги ҳақиқатлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

“Янгиобод”,

“иттифоқ”,

“комсомол”,

“босмачи”,

“миллатчи”,
“аксилинқилобий исёнчи”,

“чет эл жосуси”,

“бой”,

“руҳоний”,

“мулла”,

“имом” ва “қулоқ”.

Ушбу мақолада ҳозирги кунга қадар машъум давр

сифатида таърифланиб келинаётган қатағон йилларида

шўролар мамлакатининг барча ҳудудларида юртсевар,
маърифатпарвар, илм

-

урфонга интилувчилар каби амал

-

тақал кун кўриб юрган оддий деҳқонлар ҳам “миллатчи”,

“совет тузуми душмани”, “иғвогар”, “қўпорувчи” деган

сохта айблов билан қамоққа маҳкум этилди, баъзилари эса
аёвсизларча отиб ташланди. Мақола шундай инсонлар

орасидан бўлган Сурхон воҳаси фарзандлари ҳақида сўз

боради.

1

Director of the State Archive of Surkhandarya region. E-mail: rustamkhurramov@mail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

136

Правда в архивах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

«Янгиабад»

,

«Иттифак»

,

«Комсомол»

,

наши соотечественники
«печатник»

,

«националист»

,

«контрреволюционный

повстанец»

,

«иностранный шпион»

,

«богач»

,

«священнослужитель»

,

«мулла»

,

«имам»

и «ухо»

.

В этой статье описывается страшный период репрессий,

в котором крестьяне со всех регионах страны Советов,

жившие как патриоты, просветители, искатели знаний,
были приговорены к тюремному заключению по ложному

обвинению как «националисты», «враги советского строя»,

«провокаторы», «диверсанты», а некоторые были зверски

расстреляны. Среди них были дети Сурханского оазиса.

КИРИШ

Шукурки, халқимиз асрлар оша орзиқиб кутган истиқлол туфайли шонли

йўлни босиб ўтган юртимиз тарихини чуқур ўрганиш, ҳали

-

ҳамон мавҳумлигича

қолиб

келаётган ҳаёт саҳифаларига ойдинлик киритиш ишлари давлат сиёсати

даражасига кўтарилди. Шу боис, ўз Ватани ҳамда миллати тарихини пухта
билишга интилиш –

ҳар бир инсон учун муҳим ҳаётий тамойилга айланди.

Айниқса, қизиллар уюштирган ва “оммавий террор” дея ном олган ўша унутилмас
ва машъум йилларда қатағонга учраганлар тақдири билан қизиқиш, уларга оид
ҳужжат ҳамда маълумотларни излашга қизиқиш янада ортиб бормоқда. Чунки:
“Юз минглаб юртдошларимиз “босмачи”, “миллатчи”, “аксилинқилобий исёнчи”,
“чет эл жосуси”, “бой”, “руҳоний”, “мулла”, “имом” ва “қулоқ” сингари тамғалар
остида қатағонга учрадилар”.

Чунки бугун биз “машъум” дея баҳолаётган даврда сурхондарёлик юзлаб

бегуноҳ инсонлар отилиб, сургун қилиниб, қамалиб кетди, бир сўз билан айтганда,
улар чинакам қатағон қурбонларига айланишди. Бундай инсонларга мажбуран
тақалган “айб”лар совет тузумида рўй бераётган, асл моҳиятига кўра
мустамлакачилик руҳидаги сиёсатига, мазмунан эса риёкор совет идеологиясига
мос ва хос эди. Шўро ҳокимияти ўрнатилган илк даврларда совет ҳукуматига
қарши

курашганлар, сиёсий душман, қулоқлар

сифатида, кейинчалик эса тўқиб чиқарилган турли сохта “иш”лар бўйича

айбланиб, маҳв этилди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, елкасига зулмкор давр
куйикли фожеалар юклаган инсонлардан кўпининг номи тарих саҳифаларидан
ўчиб кетган бўлса

-

да, ҳар қалай, архив ҳужжатларида

абадий сақланиб турибди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Оммавий равишда қатағон қилинганлар ҳақида архивларда сақланаётган

ҳужжатлар

орқали ўрганиш, қатағонга учраганлар шаънини тиклаш, зарур

ҳолларда эса уларнинг пок номларини абадийлаштириш –

бугунги кун

авлодларининг аждодлар руҳи олдидаги бурчи ҳисобланади. Ана шу жиҳатларни

инобатга олган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев 2020 йил

8 октябрда “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар

хотирасини абадийлаштиришга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

137

Фармойишга имзо чекди. Фармойиш асосида биз ҳам Сурхондарё вилоят давлат

архивида сақланаётган ҳужжатларни қайтадан ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам

Сурхон воҳасида минглаб инсонлар арзимас, ҳатто, баъзан ғалати туюлувчи, аммо

давлат сиёсатига доир сохта “айб”лар билан қамоққа олинганлигининг гувоҳи

бўлдик. Шу боис, мисол тариқасида 1925–1936 йиллар оралиғида сиёсий “айб”

қўйилганлар, қулоқ қилинганлар бошига қандай кутилмаган балолар ёғилганлиги

билан алоҳида қизиқдик. Негаки, “1929–1933 йилларда ҳокимият тепасида турган

И. Сталин зўравонлик, террористик усуллари билан миллионлаб инсонлар ҳаётига

зомин бўлган коллективлаштириш ва саноатлаштириш сиёсатини ўтказиб, “буюк

бурилиш”ни амалга оширди”.

Бунинг маъноси шуки, “бурилиш ясаш” учун И.

Сталин қатағонлар ва

ижтимоий сафсатабозликка, сохталикларга асосланган тоталитар тузум

ўрнатишга муваффақ бўлди. Архив ҳужжатларини ўрганиш жараёнида маълум

бўлдики, Сурхондарё ҳудудида қатағонга учраганларнинг аксарияти ана шу сиёсат

қурбонига айланганлар. Чунки ўша йиллари “халқлар отаси” сифатида улуғланган

“доҳий” юритаётган “коллективлаштириш” сиёсати туфайли оддий деҳқон

одамлар ҳам “жамоа хўжалигини талон

-

тарож қилган”, “чегарани бузиб ўтиш

орқали контрабанда билан шуғулланган” каби кечириб бўлмас “жиноятлар” содир

этганликда айбланганлар. Шуниси ҳам борки, оммавий террор ташкил этиш учун

“айблов хулосаси” тўқишда совет ҳукумати ҳудудларнинг ўзига хос

хусусиятларини инобатга олган. Масалан, Сурхондарё вилояти Афғонистон билан

чегарадош бўлганлиги боис, жуда кўплаб одамларга “чегарани бузиб ўтганлик” ёки

“контрабанда билан шуғулланиш” каби “айб”лар жиноят сифатида тиркалган.

Сурхондарё вилоят давлат архиви фондларида сақланаётган ҳужжатларнинг

аксар қисми ана шу нуқтаи назардан қаралган ҳолда иш тутилганлигидан далолат

бериб турибди. Чунки одамлар арзимаган майда

-

чуйда ишлар учун ҳам судланиб

қамалиб

кетаверганлар. Масалан, ўша йиллари тегирмонларда ун торттириш учун

аҳолидан тўловлар олинган. Тегирмончилар бу тўловларни давлатга

топширишлари шарт бўлган. Ҳатто бу ҳақда Ўзбекистон ССР Адлия Халқ

Комиссарлигининг 1933 йил 4 январда “Яширинча ун тортиш, тегирмон ҳақини

ўғирлаш ва растрата қилиш билан қатъий курашиш тўғрисида”ги айланма

(циркуляр) хати жойларга юборилган. Шу асосда прокуратура ходимлари ва район

назоратчилари текширишлар ўтказиб туришган. Сурхондарё вилоят давлат

архивида “Паттакесар” тумани ижроия қўмитасининг қишлоқ хўжалик бўлимига

тегишли 210

-

архив фондида “Янгиобод”, “Иттифоқ”, “Комсомол” жамоа

хўжаликларида текшириш ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд. Унда

ёзилишича, Янгиариқ қишлоқ шўросига қарашли “Янгиобод” жамоа хўжалиги

тегирмончиси 22 ёшли Худоёров Турсун “тегирмон ҳақи” сифатида аҳолидан

ундирилган 48 центнер унни “дон тайёрлаш” идорасига топширмай, талон

-

тарож

қилган, дейилган.

Бу ҳақда ўша кезлари район назоратчиси бўлган Житких деган нозир

протокол тузиб, прокуратура органларига топширган. Протоколда 1933

йилнинг

4 январидан то 1933 йилнинг 30 июнига қадар 48 центнер ун талон

-

тарож

қилганлиги

қайд этилган.

Ана шу протокол асосида тегирмончи Турсун Худоёровга қарши жиноий иш

қўзғатилиб, қамоқ жазоси тайинланган. Тергов пайтидаги қийноқлар туфайли,

Т.

Худоёров “айб”ини тан олган: “гарнцевий сбор”, яъни “тегирмон ҳақи”


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

138

йиғимлари ҳисобидан 48 центер унни хўжалик аъзоларига вақтинчалик, яъни

улар то пахта ҳосилини йиғиб, меҳнатига ҳақ олгунга қадар қарзга берганман”, дея

кўргазма беришга мажбур бўлган. Аммо унинг бу эътирофу важлари инобатга

олинмаган, аксинча, унинг қилмиши “умумий хавфга эга” деб топилган. Шу тариқа,

Турсун Худоёров “алоҳида аҳамиятга эга оғир жиноят содир этган”ликда айбланиб,

1932 йил 7 августда чиқарилган қонунда кўзда тутилган модда бўйича судланиб

жазоланиши учун “иши” Ўзбекистон ССР Олий судига юборилган.

Шу ўринда тергов жараёнлари атайлабми ёки саводсизлик натижасидами

кўпчилик жиноий ишларда исм

-

фамилиялар чалкаштириб юборилганлигини

эслатиб ўтиш ўринли бўлади. Чунки кўплаб “жиноий иш”ларда кўрсатилган

манзил, келтирилган рақамлар, далил ва исботлар, фактлар айнан бир хил. Аммо

исм

-

шарифлар терговчилар томонидан маълум бир ўзгартиришлар билан “дело”га

киритилган. Масалан, Термиз туманидаги “Янгиариқ” қишлоқ шўросига қарашли

“Комсомол” жамоа хўжалиги раисининг исм

-

шарифи “жиноий иш”нинг турли

варақларида гоҳ Гаимов Гулмат, гоҳ Гимат Гаимов тарзида ёзилган. Қўлда ёзилиб,

рус тилида битилган ва судланиш учун юборилган рўйхатда Гаимов Гульмат деб

кўрсатилган, лекин машинка ёзувидаги ҳужжатда

(жиноий иш рақами бир хил –

Д.Ж.)

Гимад Гаимовга, яъни “Комсомол” хўжалиги раисига тергов протоколида

қуйилган

“айб”лар: “Хўжалик бошқаруви раиси Гимад Гаимов ўзи камбағаллардан

бўлиб, колхоз ташкил этилгандан буён унинг аъзоси бўлса

-

да, хўжалик ишларига

совуққонлик билан қарайди. У отаси 1927 йилда қулоқ қилиниб, Тожикистонга

сургун қилинган Чоршанги

Чориев, оталари 1931 йилда қулоқ қилинган

Бердиёров ҳамда Тилов Абдуназаровлар билан алоқада бўлиб келади. Айтиб

ўтилган қулоқларнинг ҳаммаси колхоз аъзолигидан чиқарилган, лекин шунга

қарамасдан, улар ҳозиргача колхозда ишлайди, белгиланган нормада озиқ

-

овқат

маҳсулотларини олиб келишади. Агар одамлар Гаимовга бу ҳақда айтишса,

у “Бу сизларнинг ишингиз эмас, нима қилаётганимни мен ўзим яхши биламан”, деб

жавоб беради. Район ташкилотлари томонидан қулоқ деб топилган барча

хўжаликлардан колхоз тозаланиши ва улар “Бауман” колхозига ишлаш учун

юборилиши керак, деган қатъий кўрсатма берилишига қарамай, Гаимов уларни

ҳамон

колхозда ушлаб турибди ва бу ҳақда сўраганларга “бизнинг колхозимизда

қулоқлар ҳам, қулоқлар хўжалиги ҳам йўқ” деб жавоб бермоқда” деб кўрсатилган.

Гап шундаки, тергов ҳужжатида 1933 йилнинг март ойида “Комсомол”

колхозига 12 тонна буғдой берилган бўлиб, шунинг 8 тоннасигина тарқатилган,

қолган

5 тоннасини эса Гаимовнинг ўзи камомад қилган, яъни талон

-

тарожликка

йўл қўйган, деб кўрсатилган. Яъни, у “колхозчиларга нон етишмай турган пайтда,

буғдойнинг 3 тоннасини ўз қариндоши Ражаб Ашуровга

(ҳужжатда Ашуров

Жарқўрғон туманининг Каптархона қишлоғидаги колхоздан қочиб келиб,

Янгиариқ қишлоғига жойлашган деб кўрсатилган –

Д.Ж.)

5 пуд буғдой берган

,

12 пуд буғдой эвазига эса ўзи фойдаланиши учун сигир олган, 3 пуд буғдой эвазига

хотинига тақинчоқлар олган, 3 пуд буғдой эвазига этик тиктириш учун тери олган,

2 пуд буғдойни бозорда сотган, ҳозирги кунда унинг уйида 6 пуд буғдой

сақланмоқда. У биринчи

навбатда ўзини, сўнгра эса колхозчиларни озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан таъминлаяпти. Натижада колхозчилар четга қочиб

кетишаяпти, масалан, бугунги кунга қадар колхоздан тахминан 40 та хўжалик

бошқа районларга ўтиб кетган”. Шу тариқа, Гулмат Гаимов (Ғойимов)га ўша

йилларда амалда бўлган ЖПКннинг 143

-

ва 149

-

моддаларининг 1

-

қисми билан

айблов эълон қилиниб, судланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

139

Сурхондарё вилоят давлат архивининг совет даври халқ судига оид фондида

429-

сонли ҳужжати бор. У 1930 йилларга оид бўлиб, № 182 рақами билан

сақланмоқда. Ушбу ҳужжат халқ судининг Термиз участкасида кўрилган 166

-

“иш”

ҳақида. Ҳужжатда 1894 йилда Термиз туманига қарашли “Саловот” қишлоғидаги
“Мангузар” қишлоқ Шўроси ҳудудида туғилган, миллати ўзбек, Исаев Абдувоит
тўғрисида маълумотлар келтирилган. Тергов ҳужжатларида Исаев саводсиз
пахтакор

-

деҳқон эканлиги, оиласида хотини, укаси ва уч ўғли борлиги, шунингдек,

Исаев Абдувоит ўзига тегишли 1 та сигир ва 1 от билан колхозга аъзо бўлганлиги,
инқилобий ҳаракатларда иштирок этмагани, лекин бундан аввал қулоқлар билан
жиноий алоқада бўлганлиги учун судланганлиги қайд этилган.

Исаев Абдувоит тергов пайтида ўзи ҳақида қуйидагича кўргазма берган:

“Мен атиги 63 кун колхозга раислик қилдим, шундан 30 куни давомида ариқ
тозалаш ишлари билан банд бўлдим. Бор кучимни камбағалларни ҳимоя қилиш ва
колхозни мустаҳкамлашга бағишладим. Колхоз ишига совуққонлик билан
ёндашганларни аъзоликдан чиқардим. Шунингдек, мен руҳонийнинг ўғли Ҳошим
Одил колхозга тегишли отни сотиб юборгани учун, қулоқнинг ўғли Тўра Хидиров
доимий равишда ишга чиқмаганлиги, 1928 йилгача 20 таноб ери бўлганлиги,
бундан ташқари у колхоз бошқарувининг рухсатисиз колхоз отида гуруч ва бошқа
маҳсулотлар олиб келиш учун Шерободга борганлиги, унинг акаси колхозга
тегишли 1 та отни олиб қочгани учун қулоқ қилдирдим. Мен юқоридан юборилган
директиваларга асосан қилинган меҳнат ҳисобини тўғри олиб бордим, донни
меҳнат кунига қараб тўғри тақсимладим”. Ҳа, у шундай деган. Шунга қарамасдан,
терговчи турли илмоқли савол беришда давом этаверган:

Савол:

–Нима учун сиз баҳорги экин ишлари бошланган, отлар етишмаётган

бир пайтда колхозга тегишли битта отни Тожикистон ССРнинг Узун қишлоғида
яшайдиган қариндошингизникига жўнатиб юбордингиз? Жавоб: –У отни мен эмас,
устидан акт тузилган ва органга топширилган Дисахон Аминов олиб қочган. Унга
25/IV гача отни қайтариб олиб келиш таклиф этилганди, лекин у отни олиб
келмади.

Савол:

–Нима учун сиз фуқаро Муталлиб Оловуддиновга колхоз сигирини

сўйишга рухсат бердингиз ва гўштини у билан биргаликда сотдингиз, бир қисмини
эса

шахсий эҳтиёжларингизга ишлатдингиз? М. Оловуддинов қамоққа олингандан

сўнг, уни қутқаришга ҳаракат қилдингиз?

Жавоб:

–Бу сигирни фуқаролар Қодир Иноятов ва Муталлиб Оловуддиновлар

сўйишган. Бу тўғрида акт тузилган ва органга топширилган, уларни нега озод

қилишганини мен билмайман, бу ишга бошқа аралашганим йўқ.

Савол:

–Нима учун сиз пахта контракцияси учун берилган буғдойни меҳнат

кунига қараб эмас, текинтомоқлар сонига қараб тарқатдингиз?

Жавоб:

–Нотўғри. Мен буғдойни меҳнат кунларига қараб тақсимлаб

чиққанман.

Савол:

–Агар шундай қилган бўлсангиз, нега меҳнат куни кўп бўлган

бригадаларга оз, меҳнат куни оз бўлганларга кўп буғдой тақсимлаб бердингиз?

Жавоб:

–Билмайман, менинг хат

-

саводим йўқ. Лекин мен бор пайтимда

бундай иш бўлмаган, ахир менинг ўзим ҳам оз миқдорда буғдой олдим

-

ку.

Сиз айтаётган бу гаплар аввалги раис пайтида бўлган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

140

Савол:

–Нима учун бригадирларингиз ва сизнинг ўзингиз белгиланган

нормада эмас, ундан кўп буғдой олдингиз? Масалан, сиз 209 килограмм, 1

-

бригада

бошлиғи 117 килограмм, 2

-

бригада бошлиғи 95 килограмм, учинчи бригада

бошлиғи эса 120 килограмм буғдой олган. Буни қандай изоҳлайсиз?

Жавоб:

–Йўқ, шахсан мен ўзим биринчи марта 19 кг, иккинчи марта 11 кг,

учинчи марта 38 ёки 39 кг буғдой олганман, холос. Бригадирлар ҳақида эса ҳеч
нарса билмайман”.

Абдувоит Исаев терговчи саволларига “Мен саводсизман”, “Бундай ишлардан

хабарим йўқ”, “Мен ҳамиша ҳаммадан кам буғдой олганман”, ҳатто, терговчининг
“Нима учун 48 килограмм буғдой

ҳисобига Паттакесардан уй

-

жой, 32 килограмм

буғдой эвазига ўзингизга тўн сотиб олдингиз, нега итларингизни боқиш учун 40
килограмм буғдой ажратдингиз?” деган саволига: “Уй

-

жойни мен эмас, собиқ

колхоз раиси, партия аъзоси, ҳозирда партия ячейкаси котиби бўлиб ишлаётган
Тўра Раҳмонов сотиб олган, бу уйда ҳозир қандайдир ўқитувчи яшаяпти, тўн сотиб
олиш ва ит ҳақида эса ҳеч нарса билмайман”, дея жавоб беришларига қарамасдан
уни, ҳатто,

“йўнғичқа сотиб олиш”да ҳам айблашган.

Кўриниб турибдики, эндигина колхозга раислик қила бошлаган Абдувоит

Исаевнинг бўйнига турлича сохта “айб”лар қўйилаверган.

Мана шундай тутуриқсиз терговдан кейин эса, у терговчига қайта

-

қайта

“саводим йўқ” дея таъкидлагани ҳолда,

“ҳаммаси ўз сўзларимдан ёзиб олинди” деб

тасдиқлаган ва тергов ҳужжатларига имзо ҳам қўйган. Шундан сўнг Абдувоит
Исаевнинг ўзи қулоқ, укаси Абдусаид Исаев эса қулоқнинг ёрдамчиси деб топилиб,
ҳар

иккаласи қулоқ қилиб юборилган.

Биз бу мисолларни бежиз келтирмаяпмиз, яъни эътиборингизни айнан

оддий деҳқону батраклар, гарчанд, етарлича саводга эга бўлмаса

-

да, янги ташкил

этилаётган хўжаликларига деҳқонларнинг раис этиб сайланиши ва тез орада
бадном қилиниши замирида бутун мамлакат бўйлаб давом этаётган озодлик
ҳаракатининг

пайини қирқишдек мақсад бор эди. Сурхондарёда ҳам 1928–

1929 йилларда ер

-

сув ислоҳотлари ўтказилиб, деҳқонларни жамоа хўжаликларига

бириктириш сиёсати амалга оширилди. Аслида уни ўтказиш учун тайёргарлик
1927 йилдаёқ бошланган эди.

Ниҳоят, Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси

томонидан 1928 йил 1 ноябрда 192

-

сонли “йирик бойларнинг ердан меҳнатсиз

фойдаланишини тугатиш тўғрисида”ги декрети қабул қилинади. Декретга асосан,
Сурхондарё округида йирик

бойларнинг 20 гектардан ортиқ суғориладиган ерлари ва лалми ерларнинг

45 гектаридан ошиқчаси

тортиб олинадиган бўлди. Шунингдек, руҳонийлар, собиқ

амир амалдорлари, бойлар, савдогарлар ва судхўрларнинг ер

-

мулки миқдоридан

қатъий

назар тугатишга қарор қилинди.

Совет режими айниқса руҳонийларнинг аҳоли ўртасидаги таъсирини

йўқотишга алоҳида эътибор қаратди. Руҳонийлар дейилганда “муфтий”

,

“мударрис”

,

“мулла”

,

“имом”

,

“хатиб”

,

“ноиб”

,

“эшон”

,

“миѐн”

,

“ўроқ”

,

“хўжа”

,

“ҳожи”

,

“халфа”

сингари номлар билан аталган дин вакиллари тушунилар эди. Улардан

сўнг амир даврида хизмат қилган амалдорларнинг бутун мулкини тортиб олиш
кўзда тутилди. Бу гуруҳга бекликлар ва амлокдорликларда хизмат қилган “бек”

,

“бекча”

,

“амлокдор”

,

“тўқсабо”

,

“қоровулбеги”

,

“мирохур”

,

“элбеги”

,

“дарға”

,

“ясовул”

,

“арбоб”

,

“амин”

,

“оқсоқол”

,

“саркор”

,

“закотчи”

,

“жевачи”

каби унвонлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

141

билан юритилган амалдорлар киритилди. Эътиборли томони, совет тузуми бу
одамларни ўзи учун хавфли билиб, уларни аниқлаш мақсадида қайта

-

қайта

текшириш гуруҳларини юборган. Ҳар бир гуруҳ “совет тузумига ёт кишиларни”

аниқлаш ишига “ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиб”, олдинги гуруҳ топа
олмаган хўжаликларни аниқлаб, умумий рўйхатга киритиб бораверган. Иш шу
даражагача бориб етганки, айрим қишлоқларга ҳатто тўрттагача текширувчи
гуруҳлар юборилган. Рўйхатлар шакллантирилгач, ер

-

сув комиссияси томонидан

тугатиладиган хўжаликнинг карточкаси тузилган. Унга тугатилувчи шахснинг
оила аъзолари сони, ер

-

мулки, кўчмас мулклари, иш қуроллари ва ҳайвонлари,

чорваси тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Сўнгра хўжаликни тугатиш
тўғрисидаги қарор чиқарилган, бойнинг мол

-

мулкини мусодара қилиниши

тўғрисида далолатнома тузилган. Охирида қишлоқ кенгашлари томонидан ушбу
хўжаликнинг тугатилганлиги тўғрисида маълумотнома берилган. Амир
амалдорлари, руҳонийлар, савдогарлар ва йирик бойларнинг бутун мол

-

мулки

мусодара қилинган.

Уларнинг яшаши учун ҳеч қандай имконият қолдирилмаган. 1928 йилнинг

1 ноябридан 1929 йил январь охирига қадар ўтказилган ер

-

сув ислоҳотлари

натижасида Сурхондарё округида расман 531 та йирик ер эгалари тугатилган.

Бу жами хўжаликларнинг 1,22

% и эди. Мулкдорлардан 8995 гектар суғориладиган

ер тортиб олиниб, округдаги барча ерларнинг 8,03 % ни ташкил этар эди. Аммо
И.Умаров томонидан ўтказилган архив тадқиқотлари ер

-

сув ислоҳотлари

натижасида мулки тортиб олиниб, қатағон қилинганлар кишилар сони янада
кўпроқ эканлигини кўрсатди.

Вилоят бўйича жами 1335 та собиқ амир амалдорлари, руҳонийлар ва бой

хўжаликлар тугатилган, уларнинг эгалари қатағон қилинган. Қатағон

қилинган

621 оилада 4642 киши яшаши, 68 киши чет элга кетганлиги аниқланди. Фақат
совет тузумига хизмат қилган саноқли бойларга оиласи катта бўлгани сабаб
имтиёз берилиб, мол

-

мулкининг озроқ қисми қолдирилган. Улар ҳам 1930–

1933 йилларда қулоқ сифатида тугатиб юборилган.

Қатағон

қилинганлар ҳақида ўйлар эканмиз, бугунги авлод вакиллари

“Қизил террор” деб атаётган йилларда Ўзбекистонда 1936 йилнинг охиридан

1940 йилгача бўлган давр бўйича ёзувчилар, журналистлар, давлат, жамоат
арбоблари ва ҳокозалардан 5758 киши ҳам қамоққа

олинган, улардан 4811

нафари

отиб ташланган. Ўйлаб чиқарилган сохта айбловлар бўйича Ўзбекистонда 1937–
1939 йилларда ҳаммаси бўлиб, 41 мингдан зиёд киши қамоққа олинган, улардан

37 минг нафардан ортиғи жазоланган, 6 минг 920 киши эса отиб ташланган.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Қатағонга

учраган сурхондарёликлар тўғрисида А.

Боқиев илмий

раҳбарлигида проофессор С.

Турсунов, Э.

Қобулов, И.

Умаров ва бошқалар

ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Қатағон қурбонлари хотира китоби”нинг

1-

жилдида муаллифлар қатағон қурбонлари

сонини даврларга бўлган ҳолда

қуйидагича кўрсатишган:

Мустабид режим томонидан қатағон қилинган ёки чет элга кетиб қолган

3290 нафар, шу жумладан, 1917–1924 йилларда совет босқинига қарши курашган
57 нафар, 1925–1936 йилларда қатағон қилинган 2180 нафар,

1937

–1938 йилларда

турли муддатларга қамалган ёки отувга ҳукм қилинган 926 нафар, 1940–


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2022) / ISSN 2181-1415

142

1950 йилларда жазоланган 59 нафар, 1983–1991 йилларда “пахта иши”

ва “ўзбек

иши”

бўйича жиноий жавобгарликка тортилган 68 нафар юртдошимиз ҳақида

маълумот берилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу билан иш тўхтаб қолмайди.

Хотира

китобининг

кейинги

жилдларида

қатағон

қилинган

бошқа

воҳадошларимиз тўғрисида маълумот бериш учун тайёргарлик

кўрилмоқда.

Ҳеч

бир муболағасиз айтиш мумкинки, ўзбек халқи асрлар давомида ўз эрки

йўлида не

-

не азоб

-

уқубатлар, қийноқлар, адолатсизликларни бошдан кечирди.

Айниқса, мустабид тузум даврида қатағон қурбони гирдобига тушганлар кўп
бўлди. Сурхондарё вилоят

давлат архивидаги совет даврига оид фондлар

тахламида сақланаётган ҳужжатлар ана шундан далолат бериб турибди.

Демак, эл

-

юртимиз озодлиги, эркинлиги йўлида, халқимизнинг ор

-

номусини, миллий анъаналаримиз ва урф

-

одатларимизни ҳимоя қилишда,

босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар
хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб турмоғи лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

А.

Боқиев, С.

Турсунов в.б. “Қатағон қурбонлари” хотира китоби. Биринчи

китоб. “Ўзбекистон” нашриёти.

2.

Эргашев

Ш, Бобосатов

Т. XX аср: Тақдирларда акс этган тарих. Тошкент.,

“O‘ZBEKISTON” нашриёти, 2013 йил., 360

-

бет.

3.

Сурхондарё вилоят давлат архиви, жамғарма

-

8, сақлов бирлиги

-

47, рўйхат

-1.

4.

Сурхондарё вилоят давлат архиви. Жамғарма

-

8, сақлов бирлиги 167,

варақ

-

48, рўйхат

-1.

5.

Сурхондарё вилоят давлат архиви. 22

-

жамғарма, сақлов бирлиги

-167

варақ 50, рўйхат

-1.

6.

Сурхондарё вилоят давлат архиви. 22

-

фонд. Ёзув

-

204, архив

-166, 7-

варақ.

7.

Сурхондарё

вилоят давлат архиви, 76

-

фонд, 1

-

рўйхат, 790

-

иш, 12

-

варақ.

8.

Сурхондарё

вилоят давлат архиви, 76

-

фонд, 1

-

рўйхат, 790

-

иш,

13

15-

варақлар.

9.

Қатағог

қурбонлари Хотира китоби Сурхондарё вилояти биринчи китоб

“Ўзбекистон”

нашриёти

10.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги

даврида /

Тузувчилар: М.

Жўраев, Р.

Нуруллин, С

Каолов ва бошқалар. Т., “Шарқ”,

2000, 326-

бет.

Библиографические ссылки

А. Боқиев, С. Турсунов в.б. “Қатағон қурбонлари” хотира китоби. Биринчи китоб. “Ўзбекистон” нашриёти.

Эргашев Ш, Бобосатов Т. XX аср: Тақдирларда акс этган тарих. Тошкент., “”O‘ZBEKISTON” нашриёти, 2013 йил., 360-бет.

Сурхондарё вилоят давлат архиви, жамғарма- 8, сақлов бирлиги-47, рўйхат-1.

Сурхондарё вилоят давлат архиви. Жамғарма-8, сақлов бирлиги 167, варақ-48, рўйхат-1..

Сурхондарё вилоят давлат архиви. 22-жамғарма, сақлов бирлиги-167 варақ 50, рўйхат-1.

Сурхондарё вилоят давлат архиви. 22-фонд. Ёзув-204, архив-166, 7-варақ.

Сурхондарѐ вилоят давлат архиви, 76-фонд, 1-рўйхат, 790-иш, 12-варақ.

Сурхондарѐ вилоят давлат архиви, 76-фонд, 1-рўйхат, 790-иш, 13-15-варақлар.

Қатағог қурбонлари Хотира китоби Сурхондарё вилояти биринчи китоб «Ўзбекистон» нашриёти

Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида /Тузувчилар: М. Жўраев, Р. Нуруллин, С. Каолов ва бошқалар. Т., “Шарқ”, 2000, 326-бет.