Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The emergence and distinctive features of related rights
Gulnora KHUDAIBERDIEVA
1
, Zafar TOSHEV
2
Specialized Branch Tashkent State University of Law
Higher School of Judges
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 September 2022
Accepted 20 October 2022
Available online
25 November 2022
The article analyzes and defines the origin, composition and
subject of regulation, subjects of related rights, comments on
national legislation in the field of related rights, reveals the
features of related rights.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp218-223
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legal relationship,
object,
subject,
related rights,
copyright,
human rights,
subsequent law,
international norms.
Турдош ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва ўзига хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқий
муносабатлар,
объект,
субъект,
турдош ҳуқуқлар,
муаллифлик ҳуқуқи,
инсон ҳуқуқлари,
эргашма ҳуқуқ,
халқаро нормалар.
Мақолада турдош ҳуқуқларнинг вужудга келиши, таркиби
ва тартибга солиш предмети, объектлари, субъектлари
таҳлил қилинган ва таърифи берилган бўлиб, турдош
ҳуқуқлар соҳасидаги миллий қонунчилик нормалари
шарҳланган, турдош ҳуқуқларнинг хусусиятлари очиб
берилган.
1
PhD in Law, Docent Specialized Branch Tashkent State University of Law. E-mail: xgulnora@gmail.com.
2
Doctoral student of Higher School of Judges.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
219
Возникновение и особенности смежных прав
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
правоотношения,
объект,
субъект,
смежные права,
авторское право,
права человека,
последующее право,
международные нормы.
В статье анализируются и определяются создание,
состав и регулирование предмета и объектов смежных
прав,
интерпретируются
нормы
национального
законодательства в сфере смежных прав, раскрываются
признаки смежных прав.
Турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқининг таркибий қисми, хусусан,
муаллифлик ҳуқуқи қонунчилиги билан тартибга солинадиган ҳуқуқ соҳасининг
алоҳида йўналиши ҳисобланади. Миллий қонунчиликка кўра турдош ҳуқуқлар
яратилган асарларни ижро этиш, ёзиб олиш, нусха кўпайтириш, эфир ёки сим
орқали узатиш ва бошқача усулда такрорлаш (қайта ишлаб чиқариш,
фойдаланиш)да юзага келадиган муносабатларни
ҳуқуқий
тартибга солади.
Турдош ҳуқуқлар фуқаролик
-
ҳуқуқий муносабатлар орқали вужудга келади ва
тартибга солинади [1]. Ана шу муносабатлар муаллифлар билан жисмоний шахс
бўлган субъектлар (ижрочилар, артистлар, актёрлар, дирежёрлар, пантомимочилар
ва бошқалар) ва юридик шахс бўлган субъектлар (теле
-
радио ташкилотлари, кабель
орқали кўрсатувчи ва эшиттирувчилар, ижрони ёзиб олувчилар, фонограмма ишлаб
чиқарувчилари ва бошқалар) ўртасида юзага келади.
Турдош ҳуқуқлар деганда яратилган асарларни ижро этиш, техника
ёрдамида ёзиб олиш, нусха кўпайтириш, эфир ёки кабель орқали узатиш ва
бошқача усулда такрорлаш (қайта ишлаб чиқариш, фойдаланиш)да юзага
келадиган муносабатларни
ҳуқуқий
тартибга
солиш тушунилади.
Турдош ҳуқуқларни тушунишда, аввало, муаллифлик ҳуқуқи қоидалари ва
принциплари таърифланиши ҳамда таҳлил қилиниши лозим. Агарда муаллиф асар
яратса, турдош ҳуқуқлар субъекти ҳисобланмиш жисмоний шахс –
актёр, артист,
дирижёр, ижрочи, созанда ва бошқалар бу асарни ижро этади ёки уни бошқача
усулларда такрорлайди, яъни эфир (кабель) орқали узатади ёки фонограммада
ёзиб олади.
Турдош ҳуқуқларни муаллифлик ҳуқуқига нисбатан иккиламчи ҳуқуқ ёки
“такрорланадиган ҳуқуқ” дейиш мумкин. Агарда муаллиф ёки асар бўлмаса,
турдош ҳуқуқлар субъекти ҳам, ижро ҳам бўлмайди ва тегишли ҳуқуқий
муносабатлар юзага келмайди. Шунинг учун ҳам айтиш мумкинки, турдош
ҳуқуқлар
муаллифлик ҳуқуқига эргашиб юрадиган ҳуқуқ соҳасидир.
Юқоридагиларга кўра,
“Турдош ҳуқуқлар –
бу ўрнатилган қонунчилик
доирасида муаллифлик ҳуқуқи билан ёнма
-
ён юрадиган, уни турли кўриниш ва
усулларда рўёбга чиқарадиган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан асарларни
ижрога қаратиш, ишлаб чиқариш ёки бошқа кўринишларда такрорлаш натижасида
юзага келадиган ўзига хос муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ ва
эркинликлар тизими”
, дейиш мумкин.
Турдош ҳуқуқлар интеллектуал мулк объекти яратилганда объект идрок этиш
учун мавжуд бўлган пайтда дарҳол пайдо бўлади. Қонунда турдош ҳуқуқларнинг
пайдо бўлиши ва ҳимоя қилиниши учун рўйхатдан ўтиш ёки бошқа
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
220
расмиятчиликларга риоя қилиш талаб қилинмайди. Бундан ташқари, турдош
ҳуқуқларнинг
пайдо бўлиши учун муаллифнинг ўз ишининг объектидан
фойдаланишга, масалан, лицензия шартномасини тузишга розилигини олиш керак.
Турдош ҳуқуқлар ёки муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ ҳуқуқлар деярли ҳар
бир киши ҳар куни алоқада бўлганлар тоифасига киради. Плеерда ёки радиода,
телевизион дастурларда, спектаклларда ижро этиладиган мусиқа
–
ушбу
объектларнинг барчасини ҳимоя қилиш турдош ҳуқуқлар билан тартибга
солинади.
И.
Насриев турдош ҳуқуқлар субъектларини бошқачароқ туркумлаб,
“аудиовизуал асар муаллифлари дейилганда, саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий
муаллифи, муайян аудиовизуал асар учун махсус яратилган матнсиз ва матнли
мусиқа асарининг муаллифи, саҳналаштирувчи оператор тушунилади”, деб уқтиради.
Назаримизда, олимнинг бундай туркумлаши республикамизнинг амалда бўлган
қонунчилигини
таҳлил этиши натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Бизнингча,
бу фикрга унчалик қўшилиб бўлмайди. Уни мавжуд ҳуқуқий асосларга таяниб ва
ривожлантириб айтиш мумкинки, турдош ҳуқуқлар субъектлари, аввало, яратилган
асар (объект)ларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб аниқланади.
Республикамиз қонунчилигини бошқа давлатлар қонунчилиги билан
қиёслаганда
турдош ҳуқуқлар субъектлари тизимига янада ойдинлик киритиш
мумкин. Масалан, Германия қонунчилигига кўра, ижрочилар деганда, “асарни
ижро этувчилар ёки уни саҳналаштирувчи ёхуд уни ижро этишда иштирок этувчи
шахслар” тушунилади (бу ўринда “саҳналаштирувчи” деганда асарни саҳнада ижро
этаётганлар тушунилади). Ижрочиларга ҳуқуқий таъриф бераётганда, аввало, улар
томонидан асарни ижро этишдаги ижодий ёндашуви, асарни бадиий етказишдаги
иштироки бевосита ҳисобга олиниши керак. Франция қонунчилигига кўра,
ижрочилар тоифасига “бадиий асарни
гапириб берувчилар” ҳам киритилган.
Ҳуқуқий
адабиётлар ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий
ҳужжатларга мувофиқ, саҳналаштирувчи режиссёрларни қуйидаги асосларга кўра
турдош ҳуқуқлар субъектлари тизимига киритиб бўлмайди:
биринчидан
,
саҳналаштирувчи режиссёр бадиий ёки адабий асарни ижро
этмайди;
иккинчидан
,
саҳналаштирувчи режиссёр худди фильм режиссёрига ўхшаб
бир хил ижодий ва хизмат вазифасида бўлади, яъни
асарни саҳналаштиришни
ташкил этади;
учинчидан
,
у асарнинг кейинги ижролари давомида асардан фойдаланишда
алоҳида ҳуқуқларга эга бўлади. Саҳналаштирувчи режиссёрнинг ҳуқуқий
мақомини аниқлашда Рим конвенцияси қоидаларига таянилса янада мақсадга
мувофиқ бўлади.
Низога сабаб бўлаётган яна бир ҳолат –
бу турдош ҳуқуқлар субъекти бўлган
фонограмма ишлаб чиқарувчининг ҳуқуқий ҳолатини аниқлашдир. Россия
Федерациясининг қонунчилигида турдош ҳуқуқлар субъектлари (ижрочилар,
фонограмма ишлаб чиқарувчилар, эфир ва кабель орқали узатувчилар) деб, уларга
алоҳида ва тушунарли ҳуқуқий мақом берилган. Ўзбекистон қонунчилигида эса
турдош ҳуқуқлар субъектлари ҳисобланган фонограмма ишлаб чиқарувчиларга
аниқ ҳуқуқий таъриф берилмагани сабабли уларнинг ҳуқуқий табиати ҳанузгача
тушунарсиз қолмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
221
Юқорида баён қилинган жисмоний шахс бўлган турдош ҳуқуқлар
субъектларининг ҳуқуқий ҳолати юридик шахс бўлган турдош ҳуқуқлар
субъектлари (эфир ёки кабель орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи
ташкилотлар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий
ҳолатидан
қонунчиликда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, асарлардан
фойдаланиш усуллари, ҳимоя муддатларининг қўлланиши, ҳуқуқининг тугаши
каби жиҳатларига кўра тубдан фарқ қилади. Масалан, ижрочининг ҳуқуқлари у
асарни ижро этган пайтдан бошлаб 50 йил давомида ҳимояда бўлса, кабелли
телевидениенинг ҳуқуқи асарни кабель орқали узатган пайтдан бошлаб 50 йил
давомида амалда бўлади. Аслида эса, БИМТнинг 1996 йилдаги “Ижролар ва
фонограммалар бўйича Шартномаси”нинг 5
-
модда 2
-
бандида давлатлар ўз
қонунчилигида
ижрочи вафотидан кейин ҳам худди муаллифлар каби, уларнинг
ҳуқуқлари ҳам яна ҳимоя қилинишда давом эттирилиши лозимлигини белгилаб
қўйишлари
белгиланган.
Халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланишича, турдош ҳуқуқлар субъектлари
билан муаллифлар
ҳуқуқлари
бир
-
бирига ўхшаб кетади. Бу ҳолатни
Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги
пакт ва бошқа ҳужжатларда ҳам кўриш мумкин.
Муаллифлардан фарқ қилиб,
жисмоний шахс бўлган турдош ҳуқуқлар
субъектлари асарни ижро этган, такрорлаган ёки қайта ишлаб чиқарган пайтдан
бошлаб субъект сифатида вужудга келадилар ва
тегишли ҳуқуқий мақомга эга
бўладилар. Турдош ҳуқуқлар субъектларининг фаолияти айни вақтда
интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 1038
-
моддасига кўра “интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс
эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуқ бундай натижа ёки хусусий
аломатларни акс эттирувчи восита ифодаланган моддий объектга нисбатан мулк
ҳуқуқидан
қатъи назар, мавжуд бўлади”, дейилган. Демак, турдош ҳуқуқлар
субъектларининг ҳуқуқлари мутлақ
ҳисобланади ва у учинчи шахсларга фақат
шартнома (рухсат) асосида ўтказилиши мумкин.
Юридик шахс бўлган турдош ҳуқуқлар субъектларининг вужудга келиши
ўзига хос хусусиятларга эга. Улар аввало, дастлаб юридик шахс мақомини олиш
билан характерланади. Бу субъектларнинг фаолияти давлат томонидан
лицензияланади.
Юридик шахс ҳисобланган турдош ҳуқуқлар субъектлари, аввало, хўжалик
юритувчи субъектлар ҳам ҳисобланади. Улар юридик шахс сифатида давлат
рўйхатидан ўтса
-
да, лекин ўз Уставларида белгиланган фаолият билан
шуғулланишлари учун тегишли тартибда лицензия оладилар.
Фаолият юритиш учун тегишли лицензия (рухсатнома) олган юридик шахс –
телевидение, кабелли телевидение, радиостанция бир вақтнинг ўзида оммавий
ахборот воситаси мақомини ҳам олади. Бу турдаги субъектларнинг ҳуқуқий
ҳолати лицензия ва оммавий ахборот воситаси эканлигини тасдиқловчи
гувоҳнома мавжуд бўлгандагина юзага келади. Уларни оммавий ахборот воситаси
сифатида рўйхатга олишни Ўзбекистон Республикаси Прези денти ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) амалга оширади.
Уларнинг фаолият йўналишлари ўзларининг Уставларида белгиланган бўлади.
Бундай турдаги субъектлар бир вақтнинг ўзида қонунчиликка кўра, турдош
ҳуқуқлар
субъектлари, деб тан олинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
222
Турдош ҳуқуқлар субъектлари
ҳисобланган
юридик шахслар расман тан
олинса ёки олинмаса
-
да, лекин телевидение, радиостанция, кабелли телевидение,
фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар ҳамда жисмоний шахс бўлган
субъектлар –
ижрочи, артист, актёр, раққос, дирижёр ва бошқалар муаллифлик
ҳуқуқининг объектлари ҳисобланган фан, адабиёт ва санъат асарларини ижрога
қаратишлари
ёки қайта ишлаб чиқаришлари, такрорлашлари билан ҳуқуқий
ҳолатга эга бўладилар, ва, шу аснода, маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз
зиммалари оладилар.
Турдош ҳуқуқлар субъекти бўлган юридик шахслар –
телевидение, кабелли
телевидение, радиостанциялар ўз фаолиятини тегишли тартибда лицензия олгандан
сўнг бошлаши юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжатларида белгилангани билан
ўзига хос ҳолатда намоён бўлади. Республикамизда
ўрнатилган бундай тартиб давлат
телерадиокомпаниялари билан хусусий телерадиостудиялар ўртасида тенгликни
таъминлашга қаратилган. Масалан, Англияда мустақил телевидение бўйича алоҳида
комиссия мавжуд. Комиссия 1991 йилда “Телерадиоэшиттириш тўғрисида”ги
қонунга мувофиқ таъсис этилган. У Англияга ёки Англиядан кўрсатув узатувчи
телерадиокомпаниялар фаолиятини лицензиялаштиради ва мувофиқлаштиради.
Лицензиялар эса танлов асосида берилади.
Юқорида келтирилган турдош ҳуқуқларнинг бу тоифадаги субъектлари бир
вақтнинг ўзида оммавий ахборот воситаси сифатида ҳам алоҳида мақомга эга
бўлади. Бу субъектлар айни вақтда жамиятда ҳар бир шахснинг сўз эркинлигини
таъминлаш ва тегишли ахборот узатишга хизмат қилади. Республикамизда
турдош ҳуқуқларнинг жисмоний субъекти бўлган ижрочи
-
артистлар ва аудио
маҳсулотларини
ишлаб чиқарувчилар ҳамда бундай маҳсулотларни сотиш,
ижарага бериш билан шуғулланувчилар фаолияти ҳам тегишли тартибда
лицензияланади.
Турдош ҳуқуқларнинг субъектлари ўз ҳуқуқий табиатига кўра иккиламчи
ҳуқуқ
эгалари сифатида, яъни муаллифлар томонидан яратилган асарларни
такрорлаш, қайта ишлаб чиқариш ёки ижро қилишлари билан ажралиб туради.
Турдош ҳуқуқлар субъектлари асардан фойдаланишда муаллифлар сингари
ташаббус кўрсатиш тамойилидан фойдаланмайдилар. Аниқроқ
айтганда, муаллиф
ўзи яратган асарни бутун ҳаёти давомида ўзгартириш, унга қўшимчалар киритиш
ёки ундан бошқача усулда фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлади. Турдош
ҳуқуқлар
субъектлари эса асардан фақат фойдаланишлари мумкин, холос.
Шунингдек, турдош ҳуқуқлар субъектлари асардан фақат қонун доирасида ва
шартнома (лицензия)да белгиланган доирада фойдаланиш имкониятига эга.
Уларнинг зиммасига муаллифларнинг ҳуқуқларига тўлиқ риоя этиш, асарларнинг
дахлсизлигини таъминлаш, улар томонидан асарлар қайта
ишлаб чиқарилаётганда
ундан фойдаланувчиларга асарнинг ҳимоя қилинаётгани тўғрисида хабар бериш
каби қатор мажбуриятлар юклатилади.
Турдош ҳуқуқлар субъектларига тегишли таъриф бериш орқали уларнинг
ҳуқуқий
ҳолати ва ҳаракат доирасини кенгроқ аниқлаш
мумкин. Яъни, турдош
ҳуқуқлар субъектларининг ҳуқуқий ҳаракат доираси муаллифлар томонидан
белгиланади, десак хато бўлмайди. Бу ҳаракат доирасида асардан қачон, қанча
муддатга, қайси ҳудудда, қандай ҳажмда фойдаланиш мумкинлиги ва қанча
миқдорда ҳақ тўлаш
лозимлиги муаллиф ёки ҳуқуқ эгалари томонидан
белгиланади. Бу муносабатлар одатда лицензия шартномаси орқали амалга
оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
223
Умуман олганда, турдош ҳуқуқлар субъектлари жисмоний ёки юридик шахс
бўлишидан қатъи назар, бевосита муаллифлар изидан борувчи
“эргашиб юрувчи
ҳуқуқ эгалари” ҳисобланадилар. Қонунчиликда турдош ҳуқуқлар субъектларига
кенгроқ тушунча берилган бўлмаса
-
да, лекин фуқаролик қонунчилигидаги норма
ва қоидалар, халқаро шартномалар қоидаларидан юқоридаги хулосага келиш
мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
.
–
Т
.:
Ўзбекистон
, 2017 (The
Constitution of the Republic of Uzbekistan.
–
T.: Uzbekistan, 2017).
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
.
–
Т
.:
Адолат
, 2021 (Civil Code
of the Republic of Uzbekistan.
–
T.: Adolat, 2021).
Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
“Lex.uz” расмий
сайти
, 2021
йил
(Law of
the Republic of Uzbekistan
“
On Copyright and Related Rights
”
. National Database of
Legislation of the Republic of Uzbekistan Official site
“
Lex.uz
”
, 2021).
3.
Инсон
ҳуқуқлари
:
саволлар
ва
жавоблар
.
–
Т
.: 1997.
–
Б
. 17 (Human rights:
questions and answers.
–
T.: 1997.
–
P. 17).
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
.
–
Т
.:
Адолат
, 2021 (Civil Code
of the Republic of Uzbekistan.
–
T.: Adolat, 2021).
Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
“Lex.uz” расмий
сайти
, 2021
йил
(Law of
the Republic of Uzbekistan
“
On Copyright and Related Rights
”
. National Database of
Legislation of the Republic of Uzbekistan Official site
“
Lex.uz
”
, 2021).
5.
Худайбердиева
Г
.
А
. (2021, October).
Турдош
ҳуқуқлар
субъектлари
мулкий
ҳуқуқларини
амалга
оширишда
шартномавий
-
ҳуқуқий
базани
такомиллаштириш
.
In International journal of conference series on education and social sciences (Online)
(Vol. 1, No. 1).
6.
Худайбердиева
Г
. (2021).
Ўзбекистон
мустақиллиги
йилларида
муаллифлик
ҳуқуқи
ва
турдош
ҳуқуқларга
оид
қонунчиликнинг
шаклланиши
ва
ривожланишининг
хусусиятлари
.
Юрист ахборотномаси,
2(4), 63
–
68.
7.
Зиядуллаев
М. (2021). Сильная социальная защита требование времени.
Общество и инновации,
2(5), 64
–
68.
8.
Gulnora K. (2022).
С
opyright application to certain audiovisual works. Web of
Scientist: International Scientific Research Journal, 3(9), 498
–
503.
9.
Raxmatillayev J., & Yusupjonova M. (2022). Shanxay hamkorlik tashkiloti
uchrashuvi natijalari. Eurasian Journal of Academic Research, 2(11), 66
–
69.
