Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Fatimid dynasty
Kobiljon ZAKHIDOV
1
University of New Century
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2022
Received in revised form
10 October 2022
Accepted 25 November 2022
Available online
25 December 2022
The article analyzes the emergence of the Ismaili sect of Shia,
the construction of the city of al-Cairo by representatives of the
Fatimid dynasty, the history of the name of the city, the
representatives of the Fatimid dynasty, and the authenticity of
the
ф
ir rule.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6-pp21-25
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Ismailits,
Fāṭ
imids,
al-Cairo,
Javkhar al-Sakali,
ʿ
Ubaydits,
Al-Azhar.
Фотимийлар сулоласи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
исмоилийлар,
фотимийлар,
ал
-
Қоҳира,
Жавҳар ас
-
Сақалий,
убайдийлар,
ал
-
Азҳар.
Мақолада шиаликнинг исмоилийлик фирқаси пайдо
бўлиши, ал
-
Қоҳира шаҳрининг фотимийлар сулоласи
вакиллари томонидан қурилиши, шаҳарнинг номланиш
тарихи, фотимийлар сулоласи вакиллари, уларнинг
ҳукмронлигининг ҳаққонийлиги таҳлил этилган.
Династия Фатимиды
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
исмаили́ты,
Фатимитов,
Аль
-
Каир,
Жавхар ас
-
Сакалыт,
Ибади́ты,
Аль
-
Азха́р.
В статье анализируется возникновение исмаилитской
секты
шиитов,
строительство
города
Аль
-
Каир
представителями династии Фатимидов, история названия
города, представители династии Фатимидов, подлинность
их правления.
1
PhD (doctor of philosophy) in history, Docent University of New Century.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
6 (2022) / ISSN 2181-1415
22
Маълумки, шиалик исломнинг асосий диний ва сиёсий оқимларидан бири.
Бу оқим Али ибн Абу Толиб шахси билан боғлиқ. Пайғамбар (
ﷺ
) вафотларидан
кейин халифаликка сайланган Абу Бакрга Али ибн Абу Толиб олти ой, яъни
Фотиманинг вафотига қадар байъат бермаган. Бу Али ибн Абу Толибни
халифаликка бошқалардан кўра ҳақлироқ деб ҳисобловчи гуруҳ шакллана
бошлаганидан дарак эди. Кейинчалик Усмон ибн Аффоннинг ўлимидан кейин
ушбу гуруҳ очиқчасига сиёсий майдонга чиқди. Уммавийлар даврида Ҳусайн ибн
Алининг (680 йил) Карбалода ўлдирилиши туфайли шиалар сиёсий кучга айланди.
Шиалар давлат бошқаруви фақат Пайғамбар (
ﷺ
) авлодлари, яъни Фотима ва Али
авлодлари қўлида бўлишини талаб қилардилар.
Шиаларнинг исмоилийлар мазҳаби вакили Убайдуллоҳ 909 йили қўзғолон
қилиб, Ифриқияни
*
Бағдод ҳукмронлигидан чиқарди. У ўзини ал
-
Маҳдий, яъни
исмоилийларнинг кутилаётган имоми деб танитди ва Ифриқия маркази Қайравон
*
шаҳрининг жанубий
-
шарқида ал
-
Маҳдия шаҳрини қурдирди. Натижада шу йилдан
эътиборан дунё сиёсий харитасида яна битта диний бошқарувга асосланган
“Фотимийлар давлати” пайдо бўлди. Мазкур сулола 909 йилдан 972 йилгача
Тунисда, 969 йилдан 1171 йилгача Мисрда ҳукмронлик қилди.
Маълумки, ислом дини Миср ҳудудига халифа Умар ибн ал
-
Хаттоб даврида
кириб келган. 640 йили халифа томонидан қўйилган волий Абу Мусо ал
-
Ашъарий
Мисрда Фустот шаҳрини қурган. 969 йили Фотимийлар сулоласи Фустот шаҳри
*
яқинида “
ةرهاقلا ةنيدملا
” Қоҳира (ғалаба қилувчи) шаҳрини бунёд этдилар.
Фотимийлар сулоласи вакили Муъиз Лидинуллоҳ даврида Қоҳира шаҳрини
ўзларига пойтахт этиб танладилар.
Тадқиқотларда янги қурилган шаҳарга “ал
-
Қоҳира” номи берилиши
борасида баъзи ноаниқликлар учрайди. Тадқиқотчи Ю.
Сухоруковнинг фикрича,
Қоҳира шаҳрининг қурилиши асли арман миллати вакили қўмондон Жавҳар ас
-
Сақалига топширилган. Қўмондон биринчи тошни қўйишдан олдин юлдузлар
жойлашувининг қулай вақтини кутган. Қурилиш учун мўлжалланган ерни
қўнғироқчалар
осилган арқонлар билан ўрашни буюрган. Юлдузларнинг қулай
жойлашувини билган заҳоти мунажжимлар арқондан тортиб қурилиш
бошланишини ишора қилишлари керак эди. Бир
пайт қўнғироқчалар чалина
бошлабди, аммо, у мунажжимлар томонидан эмас, балки таранг тортилган
арқонлар ёнидан учиб ўтган чумчуқлар таъсирида чалинган экан. Жавҳар шаҳар
қурилиши
учун пойдеворнинг биринчи тошини қўйишга улгурибди. Аммо
мунажиммларнинг хабар беришича,
айнан шу пайт самода қурилиш учун энг ёмон
таъсир кўрсатадиган Марс юлдузи кўринган экан. Шунингдек, мунажжимлар
келажакда бу шаҳарни турклар босиб олиши ҳақида башорат берадилар. Аммо
Жавҳар тақдирга тан бериб, шаҳар номини Марс сайёрасининг арабча номи яъни
“ал
-
Қоҳира” ва шунингдек, “Ғалаба қилувчи” маъноси билан атаган экан [1].
Аммо тадқиқотчининг юқоридаги фикрлари бир неча жиҳатдан
мунозаралидир. Аввало, қўмондон Жавҳар ас
-
Сақалий (ваф. 992
й.)нинг арман
миллатига мансублиги масаласи ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
*
Ҳозирги Тунис шаҳри
*
ناوريقلا
–
Ағлабийлар сулоласи пойтахти 670 йили ᾽Уқба
бин Нофи᾽
қурдирган шаҳар. Ҳозирги Тунис давлати
ҳудудида жойлашган.
*
Фустот шаҳри ҳозиргача сақланиб қолган ва уни “Қадимги Қоҳира”, деб аталади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
6 (2022) / ISSN 2181-1415
23
Муаллифнинг ўзи таъкидлаганидек, ас
-
Сақалий (
يلقصلا
) нисбаси араб тилида
“сицилиялик” маъносини билдиради. Айнан Жавҳарнинг Сицилиялик эканлигини
Али Заде ҳам таъкидлайди
[2]
. Аммо юқоридаги афсона ҳақида ҳеч қандай
маълумот бермаган. Иккинчидан, Марс сайёраси араб тилида “
خي ّرملا
-
ал
-
Миррих”
[3]
тарзида талқин этилади. Шунингдек, тадқиқотларда
[4]
ал
-
Қоҳира шаҳри
қўмондон Жавҳар раҳбарлиги остида қурилганлигини таъкидлайдилар, аммо бу
далиллар шаҳарнинг ал
-
Қоҳира деб номланиши айнан ушбу шахс билан
боғлиқлигини билдирмайди. Яна шуни таъкидлаш керакки, фотимийлар сулоласи
вакиллари ўз раҳбарликлари давомида ўзларига ал
-
Маҳдийа ва тадқиқот объекти
бўлиб турган ал
-
Қоҳира шаҳарларини бунёд этдилар. Шаҳарлар қурилиши ва
албатта унинг номланиши давлат раҳбарлари учун стратегик аҳамиятга эга масала
ҳисобланади. Демак, ал
-
Қоҳира шаҳрининг қурилиши Жавҳар ас
-
Сақалийга
топширилган бўлса
-
да, унинг номланиши фотимийлар сулоласи вакилларидан
ал
-
Муъиз Лидиниллоҳ Абу Тамим (953–975) шахси билан боғлиқ. Шунингдек,
ал
-
Қоҳира номи оддийгина арабча (
ةرهاقلا
) “Ғалаба қилувчи (победоносная
[5],
побеждающая
[6]
)” билан сифатланган бўлиши керак.
Ислом тарихида шиа оқими илк диний
-
сиёсий гуруҳ ҳисобланади. Айнан шу
оқим таъсирида бир неча шиа мазҳаблари вужудга келди. Уларнинг энг йириги
имомийлар мазҳаби бўлиб, уларнинг фикрича, давлатни бошқариш Муҳаммад
пайғамбардан кейин Али авлодларига тегишлилиги ва унигина ҳақли равишда
имом деб аташ мумкин. Али ибн Абу Толиб, унинг икки ўғли, Зайн ал
-
Обидин,
Муҳаммад Боқир ва Жаъфар ас
-
Содиқлар имом бўлган.
Ушбу мазҳаб таъсирида исмоилийлар мазҳаби ажралиб чиқди ва Мисрда
фотимийлар сулоласига асос солди. Унинг биринчи халифаси Абу Муҳаммад
Убайдуллоҳ ўзини шиалар кутаётган имом “ал
-
Маҳдий” деб таништирди.
Убайдуллоҳнинг ўзини Муҳаммад пайғамбар томонидан келиши башорат
қилинган
муқаддас зот, яъни “ал
-
маҳдий” деб таништириши аббосийлар ва
андалусиядаги уммавийлар сулоласи халифаларига нисбатан мусулмонлар
орасида юқори мавқега эга бўлишдан бошқа нарса бўлмаган.
Ас
-
Суютий ўзининг “ал
-
Арфу ал
-
вардий фи ахбор ал
-
маҳдий” асарида ўзини
“маҳдий” деб даъво қилган йигирма нафар кимсани тадқиқ этган.
Жумладан,
Убайдуллоҳни ёлғончи маҳдийлардан санайди
[7].
Тадқиқот доирасида ўзининг долзарблигини сақлаб турган муаммолардан
яна бири –
ушбу сулоланинг мантиқий
номланишидир.
Аввало, фотимийлар деб ном олган сулола айнан қайси Фотима номи билан
боғлиқлигини аниқлаб олиш зарур. Чунки тадқиқотчи Л.
Массиньон Фотимани
Пайғамбар қизи эмас, балки ал
-
Ҳусайн ибн Алининг қизи Фотима билан боғлайди
[8].
Ҳақиқатан ал
-
Ҳусайн қизининг исми Фотима бўлганини тарихчилар ҳам
тасдиқлайдилар
[9]
. Аммо М.
Канард ушбу сулоланинг номини Алининг онаси
Фотима шахси билан боғлайди
[10].
Фикримизча, сулоланинг “фотимийлар” деб аталиши айнан Муҳаммад
пайғамбарнинг қизи ва Али ибн Абу Толибнинг хотини Фотима номи билан боғлиқ.
Сулола фотимийлар деб аталганда, қайси шахс номи остида эканлиги
аниқланди, аммо манбаларда сулолани “фотимийлар” эмас, балки “Убайдийлар”
сулоласи деб аташ масаласи
кўтарилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
6 (2022) / ISSN 2181-1415
24
Ибн Халдун ушбу сулоланинг биринчи раҳбари Убайдуллоҳнинг исми билан
боғлаб, “Убайдийлар” давлати деб ҳисоблаб, раҳбарларни “Халифа” деб қабул
қилган
[11]
. Шунингдек, мусулмон сулолалари генеалогияси билан шуғулланган
тадқиқотчилар Айдин Али Зода
[12]
, К.Э.Босворд
[13]
, С.Лэн Пуллар
[14]
ушбу
сулолани “фотимийлар”, деб атаб, раҳбарларни халифалар деб ҳисоблаганлар.
Аммо ас
-
Суйутий ўзининг “Тарих ал
-
хулафо” асарида мазкур сулолага
нисбатан бўлган салбий туйғуларини яширмайди. Жумаладан ушбу сулолага
нисбатан “нажас”, “жирканч” иборасини қўллаган. Шунингдек, уларни халифа деб
ҳам
атамайди
[15]
. Шунингдек, тарихчи аз
-
Заҳабий ушбу сулолани на
ҳошимийларга ва на фотимийларга мансуб эмаслигини таъкидлайди
[16].
Агар мазкур сулолани ортодоксал
ислом таълимотига зид бўлган шиалик
эътиқоди бўйича бошқарилганлиги назарга
олинса, бу сулола вакилларини
оддийгина султонлар деб аташ мақсадга мувофиқ.
Икки асрдан кўпроқ давр мобайнида ҳукмронлик қилган убайдийлар
сулоласи ўзларининг салбий жиҳатларини кўрсатишга улгурдилар. Маълумки,
шиалик бир неча гуруҳ ёки мазҳабларга бўлинади. Албатта турли фирқаларга
бўлиниб кетиши муайян инсон шахсияти билан боғлиқ бўлади. Фотимийларнинг
олтинчи раҳбари ал
-
Ҳоким Абу Али ал
-
Мансур (386/411–996/1021) ўзини худо деб
эълон қилди ва ўзига эътиқод қилишни талаб этди. Фирқанинг “друзлар” номи
ал
-
Ҳокимнинг тарғиботчиларидан бўлган Ништегин Дарозий (ваф. 1019
й.) исми
билан боғлиқ. Фирқанинг таълимоти бўйича Аллоҳ инсон кўринишида ерга
одамлар орасига тушиши мумкин ва шу орқали ал
-
Ҳокимни ерга қайтишини
кутадилар. Яна бир исмоилийлик фирқасининг асосий шаҳобчаси қарматийлик
бўлиб, IX аср охирида Ироқда вужудга келган, Сурия ва Яманда тарқалган. Улар
ислом қонун
-
қоидаларини инкор этиб, ибодат этгани масжидга мурожаат
қилмаган. Каъба, Қора тош зиёратини бидъат, бутпарастлик деб ҳисоблаганлар.
899 йили Баҳрайнни босиб олиб, ал
-
Ахсо (Шарқий Арабистон)да ўз давлатларини
тузганлар. Асосчиси Ҳамдам ибн ал
-
Ашъас ибн Абу Тоҳир Сулаймон (914–
943)
даврида қарматийлар 930 йили ҳаж вактида Маккага бостириб кириб, шаҳарни
талон
-
тарож килганлар, бир неча минг ҳожиларни ва Макка аҳолисини қатл этиб,
асирга олганлар. Ўлганларни зам
-
зам қудуғига ташлаганлар. Каъбани вайрон
қилиб, қора тошни иккига бўлиб, Баҳрайнга олиб кетганлар, фақат 22 йилдан
кейин катга тўлов эвазига у Маккага кайтариб берилган
[17].
Юқорида баён этилган воқеа
-
ҳодисалардан имом ас
-
Суйутийнинг ушбу
сулола раҳбарларини халифа ҳисобламай, жирканч ном билан номлашида асос бор
кўринади. Шунингдек, аввало манбалар ва
тадқиқотлардан бу сулолани яҳудий
миллати вакилларига тааллуқлилиги масаласи долзарб аҳамият касб этса
-
да,
тадқиқот доирасига кирмайди. Албатта, К.Э.
Босворд таъкидлаганидек, мусулмон
тарихчилари орасида диндан қайтган, ислом дини шаънига бирон салбий таъсир
кўрсатган кимсага шундай тамға босиш удум бўлган. Аммо бу борада махсус
генеалогик тадқиқот олиб борилса ва бу масалага ойдинлик киртилса, кейинги
тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилар эди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сухоруков
Ю. Каир –
охраняемый и победоносный город // Отдых и
путешествия. –
№ 3. –
Москва: 2001. –
Б. 12–
13.
2.
Али
-
заде
А.А. Исламский энциклопедический словарь. –
М.: Ансар, 2007. –
Б. 286.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3 №
6 (2022) / ISSN 2181-1415
25
3.
Борисов
В.М. Русско
-
арабский словарь. 42000 слов. Под ред. В.М.
Белкина. –
Москва: 1967.
–
Б. 429.
4.
Семенова
Л.А. Из истории фатимидского Египета. Очерки и материалы. –
М.: Наука, 1974. –
Б. 19; Босворт. –
Б. 79; Фильштинский
И.М. История арабов и
Халифата (750
-
1517 гг.) –
М.: АСТ, 2006. –
Б. 202.
5.
Босворт. –
Б. 19.
6.
Фильштинский. –
Б. 202.
7.
Ас
-
Суйути. ал
-
᾽Арфу ал
-
вардий фи ахбор ал
-
маҳдий.
8.
Massignon L. Fatima bint al-Husain et l
᾽origine du noin dynastique “Fatimides”. –
akten des XXIV Internationalen Orientalisten
–
Kongresses. (Munchen: 1957) Wiesbaden:
1959.
–
Б. 368.
9.
Ат
-
Табарий. –
Т. 3. –
Б. 340; аз
-
Зирикли. ал
-
᾽Илом. –
Т. 5. –
Б. 130;
ал
-
Балазурий. Ансоб. –
Т. 5. –
Б. 103.
10.
Canard M. Fatimiden. Bruxelles, 1951.
–
Б
. 850.
11.
Ибн Халдун. Муқаддима. –
Б. 21; Ибн Халдун. Та᾽рих. –
Т. 4. –
Б. 40.
12.
Али Заде. –
Б. 283.
13.
Босворт. –
Б. 78.
14.
Лэн
Пуль. –
Б. 356
-357.
15.
(
لصف
يف
ةلودلا
ةثيبخلا
ةيديبعلا
)
ас
-
Суйутий. –
Б. 322.
16.
Аз
-
Заҳабий. –
Т. 39. –
Б. 39.
17.
Али Заде. Исламский энциклопедический словарь. –
Б. 432; Мюир. –
Б. 519.
