Авторы

  • Дилабар Саидова
    Доктор философских педагогических наук (PhD), доцент, Институт переподготовки и повышения квалификации директоров и специалистов дошкольных образовательных организаций

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp151-159

Ключевые слова:

ценностная ориентация аксиологическое мировоззрение аксиологическая проблема подход когнитивный рефлексивный микрофакторы субкультура интериоризация экстериоризация

Аннотация

В данной статье разработана социально-педагогическая модель формирования ценностных ориентаций воспитанников детских домов. При формировании системы ценностей воспитанников детских домов за основу были взяты системный, аксиологический, культурно-гуманитарный, экологический, личностно-ориентированный подходы.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Socio-pedagogical model of the formation of a system of
values among children

Dilabar SAIDOVA

1


Institute of Retraining and Advanced Training of Directors and Specialists of Preschool Educational

Organizations

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2022
Received in revised form

15 January 2023

Accepted 25 February 2023

Available online

15 March 2023

In this article, a socio-pedagogical model of the formation of

value orientations of children in orphanages in the process of

continuous learning is developed. System, axiological, cultural-
humanitarian, ecological, and personality-oriented approaches

were taken as the basis for the formation of the system of values

of foster caregivers.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp1

51-159

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

value orientation,

axiological worldview,
axiological problem,

approach, cognitive,

reflexive,

micro factors,

subculture,

interiorization,
exteriorization.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини шакллантиришнинг ижтимоий

-

педагогик модели

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қадриятлар

ориентацияси,

аксиологик дунёқараш,
аксиологик муаммо,
ёндашув, когнитив,
рефлексив,

микроомиллар,
субмаданият,
интериоризация,

екстериоризация

.

Ушбу

мақолада

меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларининг

қадриятлар

ориентациясини

шакллантиришнинг ижтимоий

-

педагогик модели ишлаб

чиқилган.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларда

қадриятлар тизимини шакллантиришда тизимли, аксиологик,
маданий

-

инсонпарварлик, муҳитли, шахсга йўналтирилган

ёндашувлар асос сифатида олинган.

1

Doctor of Philosophical Pedagogical Sciences (PhD), Docent, Institute of Retraining and Advanced Training of

Directors and Specialists of Preschool Educational Organizations.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

152

Социально

-

педагогическая модель формирования

системы ценностей у воспитанников детских домов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

ценностная ориентация,

аксиологическое

мировоззрение,

аксиологическая

проблема,

подход,

когнитивный,

рефлексивный,

микрофакторы,

субкультура,

интериоризация,

экстериоризация

.

В данной статье разработана социально

-

педагогическая

модель

формирования

ценностных

ориентаций

воспитанников детских домов. При формировании системы

ценностей воспитанников детских домов за основу были

взяты

системный,

аксиологический,

культурно

-

гуманитарный,

экологический,

личностно

-

ориентированный подходы

.

Республикамизда Meҳрибoнлик yйлapи eтим

-

ecиp бoлaлap вa oтa

-

oнa

қapамоғидан мaҳpyм бўлгaн бoлaлap yчyн Дaвлaт интepнaти тaълим

-

тapбия

мyaccacacигa aйлaнтиpилиб, ижтимoий

-

иқтиcoдий, мaънaвий

-

мaъpифий, тaълим

-

тapбия тизимининг йўнaлиш вa тaмoйиллapи, xўжaлик таъминоти, тиббий xизмaт
соҳасини тўлиқ ислоҳ этишнинг меъёрий асослари яратилди. Болалар
шаҳарчалари ташкил этилиб, етим болаларни оила муҳитида тарбиялаш,
муваффақиятли ижтимоийлашувини таъминлаш тизими такомиллаштирилди.

2022-

2026

йилларга

мўлжалланган

Янги

Ўзбекистоннинг

Тараққиёт

стратегиясида “Ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш
ижодий салоҳиятини қўллаб

-

қувватлаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни

қўллаб

-

қувватлаш ҳамда рағбатлантириш ва рўёбга чиқариш каби вазифалар

белгилаб берилган[1]. Бу эса меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида
қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий

-

педагогик хусусиятлари,

фасилитацион ёндашув асосида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида
қадриятлар

тизимини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга

хизмат этади.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантиришга доир ижтимоий тарбия мазмуни бошқа таълим муассасаларидан
ўзига хосликлари, тарбияланувчилар контингенти (етим ва ота

-

она қарамоғисиз

қолган

болалар) жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Мазкур ижтимоий мақомга эга

болалар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар тизими болаликдаёқ
орттирилган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун ривожлантирувчи
имкониятларга эга бўлиши, махсус профилактик

-

коррекцион чора

-

тадбирларни

амалга

ошириш, болаларнинг мустақил ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган бўлиши

зарур.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантиришга доир тадқиқотлар кўп амалга оширилмаган бўлса ҳам,
ижтимоийлашув билан боғлиқликда мазкур масаланинг турли жиҳатлари ёритиб
берилган

[2].

Жумладан,

И.Е.Байтингер

томонидан

болалар

уйи

тарбияланувчиларида ижодкорликни намоён бўлишининг ўзига хосликлари
ёритиб берилган. В.Н.Чумаковнинг “Жисмоний маданият воситасида болалар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

153

уйлари тарбияланувчиларини ижтимоийлаштириш” деб номланган ишида
болалар уйларида яшаётган тарбияланувчиларнинг шахсини шакллантиришда
жисмоний маданиятнинг ўрни ва педагогик шарт

-

шароитлари ёритиб

берилган[3]. Муаллифнинг фикрича, тарбияланувчи шахсини ривожлантириш
учун нафақат жамиятдаги ўз ўрнини белгилаб олиш, шахсий ўз

-

ўзига ишончни

юксалтириш, балки ўз

-

ўзини билиш эҳтиёжи, ўз

-

ўзини адекват баҳолаш каби

сифатларни шакллантириш муҳим. Болалар уйлари тарбияланувчилари шахсига
таъсир кўрсатишнинг ўзига хос жиҳати сифатида туристик

-

ўлкашунослик ишини

татбиқ этиш алоҳида аҳамият касб этади[4].

Э.Tўxтaмypoдoвнинr “Болалар уйларида тарбияланувчиларни оилавий

ҳaётra тарбиялашнинг ижтимоий

-

педагогик асослари” мaвзycидaги номзодлик

диссертациясида eтим болаларни оилага тайёрлаш муаммоси тaдқиқ этилган
бўлса[5], Ў.Асқарованинг “Меҳрибонлик уйлари ўсмирларида миллий ғурурни
тарбиялашнинг

педагогик

хусусиятлари”

мавзусидаги

номзодлик

диссертациясида ўсмир ёшидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида миллий
ғурур

туйғусини ривожлантириш муаммоси назарий

-

амалий жиҳатдан

ўрганилган[6]. Я.Чичерина эса болалар уйлари тарбияланувчилари билан олиб
бориладиган коррекцион

-

педагогик иш шакл, метод ва воситаларини ишлаб

чиққан[7]. Г.Юсупова Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар
тизимини шакллантиришнинг

амалий

-

технологик жиҳатларини ёритиб берган.

Муаллиф тарбияланувчилар билан олиб бориладиган коррекцион

-

профилактик

ишлар тизимини тақдим этган.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида салбий хулқ

-

атворнинг намоён

бўлишини ўрганиш асосида Л.И.Божови[8] ва

А.М.Прихожанлар [9] Давлат

қарамоғидан кетгандан сўнг кўпчилик вазиятларда тарбияланув

-

чиларда ижобий

ҳолат

кузатилмаган, шу жумладан, ҳаётий фаолият учун зарур қадриятлар тизими

ҳам шаклланмаган. Шунингдек, етим болаларнинг алоҳида психологик сифати
тарзида уларнинг ривожланишида девиант хулқ

-

атвор кўринишларининг намоён

бўлиши таъкидлаб ўтилган. Албатта бундай ўзига хосликларнинг ривожланиши
низоли вазиятларни деструктив йўл билан ҳал этилганлиги, шахслараро
муносабатларни ўрнатишдаги қийинчиликлар, шахсий хавотирнинг юқори
эканлиги, ўз

-

ўзини баҳолашнинг нодекватлиги, ўз

-

ўзини бошқариш ва ўз

-

ўзини

назорат қилиш даражасининг пастлиги, мотивацион тажовузкор

-

ликнинг юқори

даражада эканлиги билан боғлиқдир.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўзларига ўхшаган болалар билан

бирлашишга интилади, агар кимда ижтимоий захира мавжуд бўлса, бу унга
одатдаги хулқ

-

атворни намойиш этишни таъминлайди. Мазкур турга мансуб

болаларда норасмий жамоада қатъий ўрнатилган мулоқот мавжуд бўлмайди;
биргаликда меҳнат қилишга зарурият мавжуд эмас; бўш вақтни бирга ўтказишга
эҳтиёжи бор; ўқув фаолиятида ўзлаштиришдан ортда қолиш сабабларини
муҳокама қилишмайди; кучли бўлишга имкон берувчи зарурий билимлар,
зукколик ва меҳнат кўникмаларини эгаллашмайди; дадиллик, қатъийлик ва
уддабуронлик юқори аҳамиятга эга тарзда қадрланади.

Норасмий гуруҳлар таъсирида меҳрибонлик уйларидаги тортинчоқ ва босиқ

болалар ҳам қўполлик қила бошлайди; тиришқоқ ўқувчилар паст баҳога оддий
қарай

бошлайди; очиқ мулоқотманд болалар ҳамма нарсага безовталик билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

154

қарашади. Норасмий ўсмирлар гуруҳи жиноятчиликка мойил тажрибали киши
таъсири остида криминал тўдага ҳам айланиши мумкин.

Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини

шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни умумлаштириш асосида
қуйидаги номақбул сабабларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: катталар
билан кам мулоқотда бўлиш; меҳрибонлик уйлари тарбиячиларининг педагогик

-

психологик тайёргарлигининг пастлиги, болаларда қадриятлар тизимини
шакллантиришга

доир

ижтимоий

-

педагогик

фаолиятни

ташкил

этиш

компетентлигига эга эмаслиги; болаларнинг шахсий ва ўқув соҳасидаги
муаммоларига бефарқлик; тарбиявий дастурлар ва тадбирларни ўтказишда
юзакилик; тарбияланувчиларга табақалаштирилган тарзда ёндашувнинг мавжуд
эмаслиги; турли психик ривожланиш даражасига эга болалар билан бир хил дастур
асосида ижтимоий ишни ташкил этиш кабилар.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантиришнинг педагогик шарт

-

шароитларига асосланган ҳолда, мақсадга

йўналтирилган, мазмунли, ташкилий ва аналитик

-

натижавий компонентларни

ўзида акс эттирувчи ижтимоий

-

педагогик модели ишлаб чиқилди (1

-

расм).

Моделнинг кутилган натижани кафолатлаши қуйидаги кўрсаткичлар

асосида белгилаб олинди:

-

моделлаштириш босқичларининг кетма

-

кетлиги ва ўзаро алқадор

-

лиги;

-

жараённи амалга ошириш босқичларининг мазмунан ва мантиқан ўзаро

мослиги;

-

жараённи амалга оширишнинг навбатдаги босқичининг янги маълумотлар

ва далиллар билан бойиб бориши;

-

нуқтаи назарлар, қоидалар, тамойилларнинг яхлитлиги;

-

мақсад ва кутиладиган натижанинг бир

-

бирига айнан мос келиши;

-

тадқиқот объекти ҳақидаги билимларнинг ортиб бориши;

-

яхлит тузилма ва унинг ўзаро алоқадор элементларининг мавжудлиги.

Моделнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги белгиланди:

-

тадқиқот муаммосини ҳал этишда навбатдаги фаолият учун мўлжал

-

манзилли асосларни яратиб олиш;

-

фаразларни асослаш;

-

тадқиқотнинг вазифаларини аниқ белгилаш.

Меҳрибонлик уйларида ижтимоий тарбиянинг мақсади қадриятлар

тизимини шакллантириш тарзида белгилаб олинди. Мазкур мақсадга эришиш
учун қуйидаги вазифалар аниқлаштирилди: тарбияланувчилар томонидан сиёсий

-

ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ҳаёт, миллий мерос ва маданиятга доир
комплекс билимларнинг ўзлаштирилишига эришиш; тарбияланувчиларнинг
билишга қизиқишини ошириш, интеллектуал ва ижодий, ижтимоий муҳитни фаол
ўзлаштириш ва қайта яратиш, кундалик вазифаларни ҳал этишда эгалланган
билим ва кўникмалардан фойдаланиш қобилиятини ривожлантириш; фаол
фуқаролик позициясини, мафкуравий иммунитетини, касбий фаолиятга
йўналганлик, соғлом турмуш тарзини тарбиялаш.

1-

расм. Узлуксиз таълим тизимида меҳрибонлик уйлари

тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантиришнинг ижтимоий

-

педагогик модели


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

155













































Мақсад

тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантириш.

Қадриятлар

тизимини таркиб топтириш йўналишлари

Ижтимоий

-

сиёсий

(“Мен ва олам” муносабати)

Шахсий (ўз

-

ўзини англаш ва ҳаётий

мақсад муносабати)

Касбий йўналганлик (“Мен ва меҳнат”

муносабати)

Бадиий

-

ижодий (“Мен ва маданият”

муносабати)

Оилавий ҳаётга

тайёрлаш (“Мен ва

оила” муносабати)

Соғлом турмуш маданияти (“Мен ва

саломатлик” муносабати)

Самарали мулоқот –

“Мулоқот мактаби”

Мақсадга йўналтирилган компонент

Вазифалар

Таълимий

Тарбиявий

Ривожлантирувчи

Мазмунли компонент

Ташкилий компонент

Самарали шакл ва методлар

Самарали воситалар

Мунозара, муаммоли вазиятлар,

жамоавий ижодий иш, гуруҳий фаолият,

воқеий

-

ролли ўйинлар, психологик

тренинглар

Маданий тадбирлар, китобхонлик

кечалари, учрашувлар ижтимоий

лойиҳалар, интеллектуал ўйинлар

Аналитик

-

натижавий компонент

Мезонлари

Когнитив, мотивацион, эмоционал, фаолиятга доир

Даражалари

Юқори, ўрта, қуйи


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

156

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларда

қадриятлар

тизимини

шакллантиришда тизимли, аксиологик, маданий

-

инсонпарварлик, муҳитли,

шахсга йўналтирилган ёндашувлар асос сифатида олинди. Айниқса, меҳрибонлик
уйлари тарбияланувчилари билан ишлашда муҳитли ва шахсга йўналтирилган
ёндашув алоҳида аҳамият касб этиши аниқланди.

Муҳитли ёндашувга мувофиқ болани ўраб турган социумнинг ижобий

эмоцияларга бойлиги унинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Шахсга
йўналтирилган ёндашувнинг моҳияти эса боланинг субъективлигини тўлиқ
намоён қилишга йўналтирилган ижтимоий муҳитнинг ижодийлик, ҳамкорлик ва
яратувчанлик билан уйғунлашувини талаб этади.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантириш тамойиллари сифатида

ижтимоий бўшлиқларни тўлдириб,

рағбатлантириб бориш; мустақил фаолият ва ташаббускорлик; маънавий

-

ахлоқийлик; рефлексивлик; талабчанлик ва ғамхўрликнинг уйғунлигини
таъминлаш, педагогик таъсир кўрсатишнинг самарадорлиги кабилар асос қилиб
олинди. Айниқса,

меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг кундалик

фаолиятида юзага келадиган қийинчиликларни енгиб ўтишга доир тарбиявий
фаолиятни ташкил этишга йўналтирилган педагогик таъсир кўрсатишнинг
самарадорлиги тамойили тадқиқот доирасида муҳим аҳамият касб этди.

Моделнинг

мақсад

ва

вазифаларини

аниқлаштириш

асосида

тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантиришга доир ижтимоий

-

педагогик фаолият йўналишлари аниқлаштирилди.

Қадриятлар

тизимини таркиб топтиришда қуйидаги муносабатлар тизимига

асосланилди: ижтимоий (“Мен ва олам” муносабати); шахсий (шахсий ўз

-

ўзини

англаш ва ҳаётий мақсад муносабати); касбий йўналганлик (“Мен ва меҳнат”
муносабати); бадиий

-

ижодий (“Мен ва маданият” муносабати); оилавий ҳаётга

тайёрлаш (“Мен ва оила” муносабати); соғлом турмуш маданияти (“Мен ва
саломатлик” муносабати), самарали мулоқот тизими.

“Мен ва олам” муносабати тизими тарбияланувчиларда жамоавий

мажбуриятларни бажаришга тайёрликни шакллантириш, уларни муваф

-

фақиятли

ижтимоийлаштиришга имкон беради. Мазкур йўналишдаги ижтимоий

-

педагогик

фаолият жараёнида турли вазиятлардаги хулқ

-

атвор қоидалари билан танишиш,

ижтимоий

-

ҳуқуқий ва иқтисодий масалаларга йўналганлик кўникмасини

ўзлаштириш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳаётий режаларини тузиш ва амалга
ошириш малакалари таркиб топади.

Шахсий ўз

-

ўзини англаш ва ҳаётий мақсад муносабати тизимида

тарбияланувчиларда “инсон –

мулақ қадрият” эканлиги ҳақидаги тасаввурлар, ўз

-

ўзига ижобий муносабат, ўз

-

ўзини англаш ва ўз

-

ўзини ривожлантириш таркиб

топтирилади. Ўзи ва атрофдагиларнинг хулқ

-

атворини таҳлил этиш ҳамда

баҳолаш малакалари ривожлантирилади.

“Мен ва меҳнат” муносабати тизимида тарбияланувчиларда моддий

неъматларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ишни масъулият билан бажариш,
кишиларнинг меҳнатига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш,
иродавий сифатларни ривожлантириш кўзда тутилди.

“Мен ва маданият” муносабати тизимида тарбияланувчиларни театр, кино,

тасвирий, мусиқа санъати, ёзувчи, шоир, рассом, ҳайкалтарошларнинг асарлари,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

157

халқ амалий санъати, халқ ижодиёти ва фольклори, халқ ҳунармандчилиги билан
таништириш, ижодий фаолиятнинг хилма

-

хил турлари (расм чизиш, мусиқа

чалиш, қўғирчоқ театри)га жалб этиш амалга оширилди.

“Мен ва оила” муносабати тизимида тарбияланувчиларни оилавий ҳаётга

тайёрлаш, оила қонунчилиги, эр

-

хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, оилавий

муносабатларнинг ахлоқий асослари билан таништириб борилди, рўзғор
бюджетини режалаштириш, тадбиркорлик ва кичик бизнес, оила хўжалигини
юритиш қобилияти таркиб топтирилди.

“Мен ва саломатлик” муносабати тизимида тарбияланувчиларда соғлом

турмуш тарзини тарғиб этиш, ўз саломатлигига аксиологик муносабатни таркиб
топтириш, бошқаларга ёрдам кўрсатишга тайёрлик акс этади. Тарбияланувчилар
инсон организми, касалликларнинг сабаблари ва профилактикаси, фавқулодда
вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари ва ўз

-

ўзини ҳимоя қилиш қоидалари

ҳақидаги билимларни эгаллайди, биринчи тиббий тез ёрдам кўрсатиш
кўникмасини ўзлаштиради.

“Самарали

мулоқот”

тизимида

тарбияланувчиларда

коммуникатив

малакалар ва мулоқот маданияти ривожлантирилади, оғзаки ва ёзма нутқ
малакалари эгалланади, ахборот маданияти ва ахборот истеъмоли маданияти
ўзлаштирилади.

Моделнинг ташкилий компоненти тарбияланувчиларда қадриятлар

тизимини шакллантиришга қўйиладиган педагогик талаблар ҳамда ташкилий

-

методик жиҳатни ўзида акс эттирди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланув

-

чиларида

қадриятлар тизимини шакллантиришда қуйидаги талабларга асосланилди:
тарбияланувчиларга ахлоқий танлов, мустақил қарор қабул қилиш, ижтимоий
ролларни ўзлаштириш имконини берувчи тарбиявий вазиятларни яратиш;
ҳамкорликдаги фаолият жараёнида қадриятлар, идеаллар ва андозаларни ишлаб
чиқиш; фаолият натижаларини баҳолаш, тарбияланувчиларнинг ютуқларини
таҳлил этиш, рефлексия, фаолиятга, ўз

-

ўзига ва атроф

-

муҳитга аксиологик

муносабатни шакллантириш.

Тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантиришда қуйидаги

самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланилди: жамоавий ижодий иш;
гуруҳий ҳамкорликдаги фаолият; мунозара; муаммоли вазиятлар таҳлили; ўз

-

ўзини таҳлил этиш; тарбияланувчиларнинг хатти

-

ҳаракатларини ахлоқий таҳлил

этиш чизмаси; воқеий

-

ролли, вазиятли

-

ролли ўйинлар; маданий тадбирлар;

китобхонлик кечалари; учрашувлар; ижтимоий лойиҳалар; интеллектуал ўйинлар
ва ҳ.к.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантириш билан боғлиқликда

қуйидаги самарали ижтимоий

-

педагогик иш

воситаларидан фойдаланилди:

1)

меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва ҳозирда ҳаётда ўзининг

муносиб ўрнини топган кишилар билан учрашувлар; аҳлоқий дилемма, педагогик
вазиятларни ҳал этиш; жамоавий ижодий ишлар;

2)

ижтимоий лойиҳалар (“Мукаммал оила”, “Оилавий қадриятлар”)ни

ишлаб чиқиш; оила хўжалигини юритишга мўлжалланган “Оилавий академия”ни
ташкил этиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

158

3)

ижтимоий

-

ролли ўйинлар (“Ўз уйимизни қурамиз!”), “Оилавий

можаро” ўйини; “Инсон оиласиз бахтли бўлиши мумкин (мумкин эмасми)ми?”
мавзусидаги дебат ва ҳ.к.

Моделнинг аналитик

-

натижавий компоненти ўзида тарбияланувчиларда

қадриятлар

тизимини шакллантириш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда

диагностик воситаларини акс эттирди. Тарбияланувчиларда қадриятлар

тизимини шакллантиришнинг когнитив, мотивацион, эмоционал ва фаолиятга
доир мезонлари ҳамда мазкур мезонларга мос кўрсаткичлар ишлаб чиқилди:

1)

когнитив –

олам ва одам муносабатлари ҳақидаги билимларга эгалик,

субъектив ва объектив қадриятларга доир тасаввурларнинг мавжудлиги;

2)

мотивацион –

ижтимоий аҳамиятга эга меъёр ва қадриятларга

йўналганлик, ҳаётий мақсад ва идеалларнинг мавжудлиги;

3)

эмоционал –

ўз имкониятларига ишониш, ўз

-

ўзига ижобий муносабат,

бошқа кишилар учун қайғуриш, эмпатия ва толерантлик;

4)

фаолиятга доир –

ўз хулқ

-

атворини бошқара олиш, эзгу амалларни

бажариш; бошқаларга ёрдам беришга тайёрлик.

Тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантиришнинг диагностик

воситалари сифатида қадриятлар тизимини аниқлаш методикаси, “Тугалланмаган
гаплар” методикаси, “Ёзилмаган тезис” методикаси, “Проектив расм” методикаси,
Ассоциатив тест аниқлаштирилди (иловаларга қаранг).

Узлуксиз таълим тизимида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини шакллантиришнинг педагогик шарт

-

шароитларига

асосланган ҳолда, мақсадга йўналтирилган, мазмунли, ташкилий ва аналитик

-

натижавий компонентларни ўзида акс эттирувчи ижтимоий

-

педагогик модели

ишлаб чиқилди.

Меҳрибонлик

уйлари

тарбияланувчиларида

қадриятлар

тизимини

шакллантиришда тизимли, аксиологик, маданий

-

инсонпарварлик, муҳитли,

шахсга йўналтирилган ёндашувлар асос сифатида олинди. Айниқса, узлуксиз
таълим жараёнида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан ишлашда
муҳитли ва шахсга йўналтирилган ёндашув алоҳида аҳамият касб этиши
аниқланди

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 —

2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
Фармони.

2.

Байтингер И. Е. Творческая деятельность детей

-

сирот младшего

школьного возраста как фактор социально

-

педагогической адаптации в

условиях детского дома: автореф. дис. кан. пед. наук. –

Челябинск, 2000. –

22 с.

3.

Чумаков В.Н. Социализация воспитанников детских домов средствами

физической культуры. –Челябинск, 2008. –

109 с.

4.

Чумаков В.Н. Социализация воспитанников детских домов средствами

физической культуры. –Челябинск, 2008. –

109 с.

5.

Тўхтамуродов Э. Болалар уйларида тарбияланувчиларни оилавий ҳаётга

тайёрлашнинг ижтимоий ва педагогик асослари: Педагогика фанлари номзоди. ...
дисс. –

Т., 1995. –

151 б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2023) / ISSN 2181-1415

159

6.

Ў.М.Асқарова Меҳрибонлик уйлари ўсмирларида миллий ғурурни

тарбиялашнинг педагогик хусусиятлари: Педагогика фанлари номзоди. ...дисс.
Автореф. –

Т., 2001. –

21 б.

7.

Г.Юсупова Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар

тизимини шакллантириш технологияси. Педагогика фанлари номзоди. ... дисс. –

Т.,

2011.

142 б.

8.

Божович Л.И. Личность и ее формирование в детском возрасте. –

СПб.:

Питер, 2008. –

400 с.

9.

Прихожан А.М. Психология сиротства. –

СПб.: Изд

-

во «Питер», 2007. –

416

с.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Байтингер И. Е. Творческая деятельность детей-сирот младшего школьного возраста как фактор социально-педагогической адаптации в условиях детского дома: автореф. дис. кан. пед. наук. – Челябинск, 2000. – 22 с.

Чумаков В.Н. Социализация воспитанников детских домов средствами физической культуры. –Челябинск, 2008. – 109 с.

Чумаков В.Н. Социализация воспитанников детских домов средствами физической культуры. –Челябинск, 2008. – 109 с.

Тўхтамуродов Э. Болалар уйларида тарбияланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий ва педагогик асослари: Педагогика фанлари номзоди. ... дисс. – Т., 1995. – 151 б.

Ў.М.Асқарова Меҳрибонлик уйлари ўсмирларида миллий ғурурни тарбиялашнинг педагогик хусусиятлари: Педагогика фанлари номзоди. ...дисс. Автореф. – Т., 2001. – 21 б.

Г.Юсупова Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантириш технологияси. Педагогика фанлари номзоди. ... дисс. – Т., 2011. – 142 б.

Божович Л.И. Личность и ее формирование в детском возрасте. – СПб.: Питер, 2008. – 400 с.

Прихожан А.М. Психология сиротства. – СПб.: Изд-во «Питер», 2007. – 416 с.