Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of state and public organizations in improving
the environmental situation in the Ferghana Valley during
the years of independence
Dadakhan NORKUZIEV
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2022
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2023
Available online
15 February 2023
The article is devoted to the activities of state and public
organizations to improve the environmental situation in the
regions of the Ferghana Valley during the years of
independence.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1/S-pp46-53
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Fergana Valley,
environmental problem,
infectious disease,
atmosphere,
public,
environmental movement,
environmental standard,
environmental culture.
Мустақиллик
йилларида
Фарғона
водийсида
экологик вазиятни яхшилашда давлат ва нодавлат
ташкилотларининг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона водийси,
экологик муаммо,
юқумли касаллик,
атмосфера,
нодавлат,
экоҳаракат,
экологик меъёр,
экологик маданият.
Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийси
вилоятларида экологик вазиятни яхшилашда давлат ва
нодавлат ташкилотлари фаолияти ҳақида тўхталиб
ўтилган.
1
Basic doctoral student, Department of History, Namangan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
47
Роль государственных и общественных организаций
в улучшении экологической ситуации в Ферганской
долине в годы независимости
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская долина,
экологическая проблема,
инфекционное
заболевание,
атмосфера,
негосударственное,
экодвижение,
экологический стандарт,
экологическая культура.
Статья посвящена деятельности государственных и
негосударственных
организаций
по
улучшению
экологической обстановки в регионах Ферганской долины
в годы независимости.
Бугунги кунда ҳам мамлакатда экологик муаммоларни бартараф этиш ва
уларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга
оширилган бўлса
-
да, аммо бу билан чегараланиб бўлмайди. Атроф
-
муҳитни
соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат
бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда барча фуқаролар
биргаликда ҳаракат қилишлари лозим.
Фарғона водийси вилоятлари қишлоқ ва шаҳарларида ҳам йиллар давомида
аҳоли соғлиғини сақлаш, шаҳар ва қишлоқ экологияси муаммоларига етарли
эътибор берилмай келинди. Оқибатда биргина Марғилон шаҳрида болалар ўлими
ва ҳомиладор аёлларда учрайдиган хасталиклар, юқумли касалликлар авж олди.
XX
асрнинг 90
-
йиллари бошида болалар ўлими ва аёллардаги камқонлик
касаллиги бўйича вилоятдаги энг салбий кўрсаткичли ҳолат Марғилон шаҳрига
тўғри келган, ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ҳокимлиги бу борада
вужудга келган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилган. Хусусан,
1993 йилда Марғилон шаҳрида ободончилик, тозалик, атроф
-
муҳитнинг
мусаффолигини таъминлаш мақсадида 13 миллион 580 минг сўмдан зиёд маблағ
сарфланди. Марғилон шаҳар ҳокимиятида махсус “Ободонлаштириш” жамғармаси
ташкил этилиб, ушбу жамғармага шаҳардаги барча меҳнат жамоалари, ҳатто
фуқаролар ҳам имкон даражасида ўз ҳиссаларини қўшдилар
[1].
Шунингдек, 1993 йили Андижон вилоятида экологияга кўп зарар етказган
корхона ва ташкилотлардан 16 таси устидан иш қўзғатилган. Табиат муҳофазасига
доир қонунларни қўпол равишда сабабсиз бажармаган 4 та корхона ва
ташкилотнинг турли омборхона, асфальт тайёрлаш, оҳак пишириш, ёғочни қайта
ишлаш цехларининг иш фаолияти батамом тўхтатиб қўйилди. Андижон вилояти
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назорат инспекцияларининг иш фаолиятини
такомиллаштириш ва таъсирчанлигини оширишга қаратилган бир қатор
тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, Избоскан, Пахтаобод ва Қўрғонтепа
туманларида вилоятдаги барча кучларни сафарбар этган ҳолда ёппасига
атрофлича текширишлар ўтказилди. Ер, сув, ҳаво, ўсимлик дунёсини муҳофаза
қилишнинг аҳволи ўрганилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур
[2].
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг 1994 йил
15
апрелдаги
қарори
билан
тасдиқланган
“Фарғона
водийсининг
автоматлаштирилган экологик мониторинг системасини тузиш” дастури асосида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
48
водийдаги экологик шароитни ўрганиш, баҳолаш, башорат қилиш ва экологик
ҳолатни
соғломлаштириш учун тавсияномалар бериш мақсадида Фарғона
политехника институти қошида “Минақавий экологик мониторинг илмий
-
тадқиқот маркази” ташкил этилади
[3].
Марказнинг ўз олдига қўйган мақсадларига водий атмосферасининг ҳолати,
фауна, флора, ерости ва ерусти сувлари, тупроқ қатлами, инсон саломатлиги,
ўсимликлар ва жониворлардаги касалликларнинг тарқалиши,
ишлаб чиқариш
корхоналарининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш
вазифалари қўйилди. Лекин марказ узлуксиз фаолият олиб бора олмади.
Фарғона вилояти “Экосан” жамғармаси ва табиатни муҳофаза қилиш
қўмиталари
билан ҳамкорликда 1995 йил мобайнида ер, сув, ҳаво ва
биоресурсларни муҳофаза қилиш бўйича 2845 та муассаса, саноат корхонаси ва
ташкилотда тегишли тартибда текширишлар ўтказди. Шаҳарлар атроф
-
муҳитига
салбий таъсир кўрсатган 261 та корхона ва ташкилотнинг цех ва бўлим
агрегатлари тўхтатиб қўйилди
[4]. Шунингдек, Фарғона водийсида ягона бўлган
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам атроф
-
табиий муҳитга зарар келтирувчи
асосий манбалардан бири ҳисобланади. “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва
фуран бирикмалари заводлари аҳоли уй
-
жой ҳудудлари
яқинида жойлашганлиги
ҳам Фарғона шаҳар ва унинг атроф ҳудудларига ўта ёмон салбий таъсир кўрсатган.
Республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ёрдамида экологик
муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини биргаликда ҳал қилиш мақсадида
Фарғона вилоятига 1996 йилда Швейцария халқаро ёрдам кўрсатиш корпуси ва
Америка халқаро ривожланиш агентлиги мутахассислари ташриф буюрди.
Швейцария томонидан қўмита аналитик таҳлил назорат лабораториясини жиҳозлаш
бўйича 75 минг долларлик жиҳозлар билан ёрдам берилади. Шунингдек, 1997 йилда
АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги томонидан вилоятдаги ишлаб чиқариш
корхоналарининг фаолияти атрофлича ўрганилиб, “Ўзнефтниқайтаишлаш” давлат
ишлаб чиқариш корхонаси ва Қувасой цемент комбинатида ишлаб чиқариш
цехларини жиҳозлаш юзасидан шартномалар имзоланди
[5]. Бундай тадбирлар
айнан иқтисодий самарадорликни кўзлабгина қолмай, балки атроф
-
муҳит
мусаффолиги учун кўрилган ишлар сифатида қаралади.
Ўзбекитон Республикаси Олий Мажлиснинг 1998 йил 16 июндаги “Наманган
ва Фарғона вилоятларида табиатни муҳофаза қилишга доир қонун
ҳужжатларининг ижроси тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу масала бўйича вилоят
ҳокими
қарорининг тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимликлар
томонидан бажарилиши асримизнинг бошларида ҳам талаб даражасида деб
бўлмас
эди. Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудий коммунал
-
фойдаланиш бирлашмаси ва Наманган шаҳар ҳокимлигига экологик
-
санитария
талабларига жавоб бермаганлиги боис Наманган шаҳар чиқиндихонасини
концервация қилиш ва барча қонун талабларига мос келувчи янги чиқиндихона
қуриш вазифаси топширилган. Ушбу объект марказлашган маблағ ҳисобига
қурилиб, 2001 йилнинг 1 чорагида фойдаланишга топширилиши лозим эди. Аммо
ҳозирги кунга қадар объектнинг умумий смета қийматига нисбатан 3,6 фоиз
миқдорида маблағ ўзлаштирилди. Қолаверса, Наманган шаҳри марказида
жойлашган “Наманган экстракт
-
ёғ” ҳиссадорлик жамияти шаҳарнинг аҳоли зич
яшайдиган қисмига жойлашган бўлса
-
да, лекин санитария
-
ҳимоя тизимига эга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
49
эмас эди. Ушбу корхонани шаҳардан ташқарига чиқариш бўйича жамият
раҳбарияти ҳеч қандай ҳаракат олиб бормаган. Ёки “Поп
-
тола”, “Қўғай
-
тола”
ҳиссадорлик жамиятларига жойлашиб қолган аҳоли хонадонларини ўз маблағлари
ҳисобидан
экологик хавфсиз жойларга кўчириш вазифаси юклатилган эди. Аммо
ушбу корхоналарнинг раҳбарлари масалага эътиборсизлик билан қараб келганлар.
2000 йил 14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Коммунал
хизмат кўрсатиш вазирлиги 1999 йил 20 октябрдаги қарорда тасдиқланган
тадбирлар режасини ўз вақтида бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан бирга қўшма буйруқ қабул
қилинди. Тадбирлар режасига кўра Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва
Жиззах вилоятларидаги чиқиндихоналардаги аҳвол ўрганиб чиқилиб, таҳлил
асосида таклифлар тайёрланиши лозим эди
[6].
Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2002 йилдаги Олий
Мажлисга тақдим этган ҳисоботига кўра, Атроф
-
муҳитга етказилган зарарни
қоплаш
юзасидан жарима белгилаш ва даъво тақдим этиш 2001 йилга нисбатан
бир ярим мартага кўпайиб, жами 138 миллион сўмни ташкил этган. Табиий
муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган 1767 корхона, цех, ҳаракатланувчи манба ва
объектлар иши тўхтатилди
[7].
Фарғона водийсида нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳақида сўз
кетганда, 2001 йилда Қўқон шаҳрида ташкил топган “Саломатлик Плюс Экология”
нодавлат нотижорат ташкилотини келтириб ўтиш жоиз. Ушбу ташкилот
асосчилари тиббиёт ҳодимлари бўлиб, мазкур ташкилот аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзини ҳамда янгича экологик дунёқарашни шакллантиришга
кўмаклашишни мақсад қилган. Айнан ушбу ташкилот томонидан “Тозалик
–
соғлик гарови” деб номланган лойиҳа ҳам амалга оширилди. Лойиҳада Қўқон
шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Урганжисой бир неча йилдан буён чиқиндига
тўлганлиги, 25 километрдан иборат мазкур ҳудудни тозалаш масаласи ўртага
ташланди. Натижада аҳоли ҳашар йўли билан ушбу муаммони бартараф этди
[8].
Атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар
билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб
бориш
Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг
устувор йўналиши ҳисобланади. Аҳолининг атроф
-
муҳит ҳолати тўғрисида ахборот
олиш ҳуқуқи, жамоат соғлиғини сақлаш ғояларининг тарғиб қилиниши натижасида
кўпгина мамлакатларда экологик масалаларга кенг эътибор берила бошланди.
Экологик муаммолар замонавий соғлиқни сақлаш муаммолари билан бир қаторда
инсоният тақдирида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
2006 йили “Саломатлик Плюс Экология” нодавлат нотижорат ташкилоти
мазкур Фонд томонидан эълон қилинган танловда “Соғлом келажак учун ёшлар
ташаббуси” деб номланган лойиҳа билан иштирок этиб, уч миллион сўмдан ортиқ
миқдордаги грант маблағини қўлга киритди. Мазкур лойиҳа ўсмирлар ўртасида
турли хил юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган
тадбирларни ўз
ичига олган. Лойиҳа доирасида тренинглар ўтказилиши натижасида ёшлар
орасида тарғиботчи тренерлар тайёрлашга эришилди. Ёш тарғиботчи тренерлар
ўз тенгдошлари ва ёшлар ўртасида экология ва атроф
-
муҳит муҳофазаси, экологик
маданиятни ва унинг
аҳолига таъсири борасида тарғиб қилишда кўмакчи
сифатида иштирок этиб
келдилар
[8].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
50
Кейинги йилларда Андижон вилоятида атроф
-
муҳитни муҳофаза қилишга
алоҳида эътибор берилган дейишга асос бор эди. Ҳокимликлар томонидан
тегишли қарор қабул қилиниб, бир қатор ташкилотларга амалий ёрдам
кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг экологик муҳофазаси бўйича тузилган
Дастур шу мақсадларга йўналтирилган. Вилоятда 2005 йилгача мўлжаллаб
тузилган тадбирларнинг мазмун
-
моҳияти атроф
-
муҳитнинг мусаффолигини
таъминлашга қаратилган. Бироқ вилоятда Дастур ижроси етарли таъминланмаган
ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этмаган корхона ва
ташкилотлар бор. Вилоятдаги йирик корхоналардан “ЎзДЭУавто”, “Олтин
-
Дери”
Ўзбек
-
Турк ва “Навоий интернейшнл” Ўзбек
-
Америка қўшма
корхоналарида
чиқиндилар билан боғлиқ масалалар ҳал этилмаган.
Қолаверса, вилоятдаги барча
пахта тозалаш корхоналарида шу аҳволни кузатиш мумкин эди.
Андижон шаҳрининг географик жойлашуви, чуқурликда ўрнашганлиги
ҳавога
тарқалаётган айрим чиқиндиларнинг тарқалиб кетишига имкон бермайди.
Қолаверса, шаҳарда аҳолининг зичлиги, саноат корхоналарининг ушбу ҳудудда
кўплиги, транспорт воситаларининг тобора кўпайганлиги атроф
-
муҳитга жиддий
таъсир кўрсатди.
Анжидон шаҳрида рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг сони тобора
кўпайиб бориши натижасида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Мисол
учун, Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасидаги сув таъминоти ҳовузининг атрофида
сунъий чиқиндихона пайдо бўлганлиги бунинг исботидир. Натижада, шаҳардаги
сунъий чиқиндихоналар нафақат шаҳарнинг экологик ҳолатига, балки аҳоли
саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиб келган. Коммунал ҳудуди фойдаланиш
бирлашмасига қарашли 1
-
автотранспорт корхонасининг транспорт воситалари
чиқиндиларни айнан шу жойга тўкиб кетиши натижасида янгидан чиқиндихона
шаҳар экологик ҳолатининг ёмонлашишига олиб келган
[9].
Аҳоли ўртасида экологик мусаффоликнинг зарурати хусусида тарғибот
-
ташвиқот ишларини кучайтириш, экологик мониторинг бўйича замонавий
лаборатория ташкил этиш, аҳолини ҳамда саноат ва транспорт корхоналари
раҳбарларини атроф
-
муҳитнинг экологик ўзгаришлари ҳақидаги ахборот билан
мунтазам таъминлаш чораларини кўриш бугуннинг долзарб вазифасидир.
Атроф
-
муҳит муҳофазасига қаратилган вазифаларни бажаришда давлат
ташкилотлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамияти
институтлари, сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этмоқда. Республикамизда
экологик муаммолар ва атроф
-
муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам
бериш, атроф
-
муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида
жамоатчилик иштирокининг фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, бу борада
қабул
қилинган қонунлар ҳамда қарорлар ижросини таъминлаш фақат давлатнинг
вазифасига бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам
бурчи бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2011 йил
28 сентябрь куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари
қўмитасининг
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни “Атроф табиий муҳит сифатини нормативлар билан тартибга солиш” деб
номланган бўлими 14 ва 15
-
моддалари талабларининг Андижон, Наманган ва
Фарғона вилоятларидаги ижроси юзасидан қўмита эшитувига бағишланган
йиғилиши бўлиб ўтди. Бу борада атроф
-
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
51
бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги
мезонларни ишлаб чиқиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан
Андижон вилояти 379 та хўжалик юритувчи субъектдан 284 тасида (75 фоиз),
Наманган вилоятида 270 та хўжалик юритувчи субъектдан 196 тасида (73 фоиз),
Фарғона
вилоятида 687 та хўжалик юритувчи субъектдан 555 тасида (81 фоиз)
атроф
-
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини
тартибга солувчи экологик меъёрлар ишлаб чиқилишига эришилган.
Мазкур соҳада Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси томонидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари
билан ҳамкорликда бир қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилган. Йиғилишда
ушбу масалада қонун талаблари ижросини таъминлаш ишлари талаб даражасида
эмас. Жумладан, Андижон вилоятидаги атроф
-
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши
мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик йўсиндаги
мезонларни ишлаб чиқиш шарт бўлган корхоналарнинг 25 фоизида, Наманган
вилоятида 27 фоизида, Фарғона вилоятида 19 фоизида экологик меъёрлар ишлаб
чиқилмаган ёки муддати ўтган ҳолда тегишли экологик меъёрларсиз фаолият
кўрсатганлиги қайд этилди
[10].
Аҳолининг атроф
-
муҳит ҳолати тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи, жамоат
соғлиғини сақлаш ғояларининг тарғиб қилиниши натижасида кўп мамлакатларда
экологик масалаларга эътибор берила бошланди. Бугунги кунда экологик
муаммолар замонавий соғлиқни сақлаш муаммолари билан бир қаторда инсоният
тақдирини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Экоҳаракатнинг ҳудудий марказларида ўтказилган бир қатор анжуманларда
атроф
-
муҳит муҳофазасига масъул бўлган айрим мансабдор шахслар томонидан
ҳудудлардан
мақсадли фойдаланиш, уларнинг санитария ҳолатини яхшилаш
бўйича назорат ишлари етарли даражада олиб борилмаётганлиги, аксарият
ҳолларда
ободонлаштириш масалаларидаги ишлар ўз ҳолига ташлаб
қўйилганлиги таъкидланган. Натижада ноқонуний чиқиндихоналар пайдо
бўлмоқда, соғломлаштириш ҳамда умумтаълим ва бошқа қатор муассасалар, аҳоли
турар жойларига яқин бўлган ҳудудларда, шунингдек, анҳор бўйларида қаттиқ
маиший ва
ишлаб чиқариш чиқиндиларининг тўпланиши ва айрим ҳолларда
уларнинг ёқилиши натижасида атроф
-
муҳит ифлосланиб, инсонлар саломатлигига
зарар етказилмоқда. Бу аввалига оддий ҳолатга ўхшаб туюлса
-
да, ҳозирга кунда
эса бу ҳолатга эътибор берилмаслигининг ўзи хато ҳисобланади
[11].
Истиқлол йилларида мамлакатда экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш
соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, экологик назоратни амалга
ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва жамоатчиликниниг
экологик хабардорлигини кучайтириш соҳасида маълум бир ишлар амалга
оширилди.
Давлат органлари ва халқаро ташкилотларнинг қўллаб
-
қувватлаши асосида
Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари экология ва тиббиёт соҳасида фаолият
олиб бораётган ННТ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм,
Бухоро, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Фарғона, Наманган ва Тошкент
вилоятларида аҳолининг экологик
-
ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш,
экологик назоратни амалга ошириш, жойлардаги экологик муаммолар ечимини
топишга жамоатчиликни кенг жалб қилишга йўналтирилган қатор лойиҳаларни
амалга оширди
[12].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
52
Шунингдек, 2015 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон делегацияси Буюк
Британияда бўлиб, экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият
олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар
ўтказди. Шунингдек, Экоҳаракатнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлими қошида
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолисининг экологик хабардорлиги,
экологик маданият ва билим даражасини оширишга қаратилган Ахборот
-
ресурс
маркази ташкил этилиб, моддий техника жиҳозлари (замонавий компьютер
техникалари ва хона мебеллари) билан жиҳозланди
[13].
Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг
маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлашда экотизимларни сақлаш, атроф
-
муҳит
мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни
қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг
жалб қилиш энг муҳим масалалардан саналади.
2017 йил 13 февраль куни Фарғона политехника иститутида Экологик
муаммоларни ҳал этишда ННТларнинг ўрни мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Бундан
кўзланган асосий мақсад жамоатчиликнинг содир бўлаётган экологик
муаммоларига эътиборни қаратиш ва бу муаммоларнинг олдини олишда
жамoатчиликни
фаоллаштиришга қаратишдан иборат бўлди
[14]. Шунингдек,
Фарғона вилоятида “Экологик патруль” назорати ишини мактабларда
ўқувчилардан бошлаш таклифи билдирилади, бу ишни бажариш учун вилоят ва
шаҳар халқ таълими бошқармаларига ҳамда “Маҳалла фонди”
фаолларига, маҳалла
қўмитаси раисларига мурожаат қилиш
таклифи берилди. Бу ўз навбатида,
экология билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш ва ҳал этишнинг ўзига хос
ечими ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитасига давлат назоратини амалга оширишда бир қатор ваколатлар
берилмоқда. Шу билан бирга, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат
органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик
жамиятининг ролини кучайтириш чора
-
тадбирларини назарда тутувчи
“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш концепцияси” қабул қилинди
[15].
Ўзбекистон Республикасида яқин беш йил давомида Ҳаракатлар стратегияси
доирасида барча соҳалар каби атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар
ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётимизнинг барқарор ривожланиш кафолати бўлмоқда.
Экологик муаммоларнинг инсон хавфсизлигига таъсирини эътиборга олган ҳолда
туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, соҳани ривожлантиришнинг зарур
ташкилий
-
ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ҳар бир давлат ёки минтақанинг
географик ўрни, табиий шароитлари, олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлари унда
шаклланган жамиятнинг ўзига хос қарашлари билан боғлиқ. Ўзбекистонда
мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб, атроф
-
муҳитни муҳофаза
қилиш масалаларига ва бу соҳада мустақилликкача бўлган даврдан бизга “мерос”
қолдирилган
экологик муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб
келинмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
53
ФАОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Комилов
А. Муҳим –
ижтимоий ҳимоя // Олтин водий 1993 йил 2 март.
2.
Каттахўжаев Ж. Экологик муҳит муҳофазага муҳтож // Андижоннома.
1993 йил 28 декабрь.
3.
ЎзМА, М
-114-
фонд, 1
-
рўйхат, 69
-
йиғма жилд, 144
-
варақ орқаси.
4.
Иброҳимов
О., Шарипов
У. Гард юқмасин Фарғонамизга. Атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш учун ҳаммамиз масъулмиз // Фарғона ҳақиқати. 1996 йил 4 июнь.
5.
Жакпаров
С. Табиатни асраш –
фарзандлик бурчимиз // Фарғона ҳақиқати.
1997 йил 24 май.
6.
ЎзМА, М
-37-
фонд, 1
-
рўйхат, 5293
-
йиғма жилд, 148
-
варақ.
7.
ЎзМА М
-37-
фонд, 1
-
рўйхат, 7821
-
йиғма жилд, 226
-
варақ.
8.
“Саломатлик плюс экология” қанот боғлаган ташаббус // Жамият.
2007 йил 8 март.
9.
Минавваров
М. Чиқинди –
чиқинди эмас // Andijonnoma. 2002
-yil
23 октябрь.
10.
Қонуннинг
Фарғона водийсидаги ижроси ўрганилди [Электрон ресур] /
http
s://parliament.gov.uz/uz/analytics/3786/?sphrase_id=8044183 Мурожаат этилган
сана: 20.12.2019 йил.
11.
Шарипова
Д. Атроф муҳитни муҳофаза қилишда давлат ва жамоат
ташкилотларининг ўрни ва роли / http://eco.uz/uz/yangiliklar/1594
-atrof-mu-itni-
mu-ofaza-ilishda-davlat-va-zhamoat-tashkilotlarining-rni-va-
roli Му
-
рожаат санаси:
05.03.2020 йил.
12.
Атроф
-
муҳитни муҳофаза қилишга жамоатчиликни жалб қилишнинг
ташкилий
-
ҳуқуқий асослари ва механизмлари: Ўзбекистон тажрибаси, халқаро
амалиёт/http://eco.uz/uz/yangiliklar/1636
-atrof-mu-itni-mu-ofaza-ilishga-
zhamoatchilikni-zhalb-ilishning-tashkilij-u-u-ij-asoslari-va-mekhanizmlari-zbekiston-
tazhribasi-khal-aro-
amalijot Мурожаат этилган сана: 14.02.2020 йил.
13.
ЎзЭҲЖА. Экоҳаракатнинг Матбуот хизмати маълумоти. –
Тошкент,
10.01.2020.
14.
ЎзЭҲЖА. Экоҳаракатнинг Матбуот хизмати маълумоти. –
Тошкент,
08.06.2021.
15.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2030 йилгача бўлган
даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида [Электрон ресур]
. / https://lex.uz/docs/4574008
