Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Guardianship bodies under the legislation of foreign
countries and Uzbekistan
Feruzakhon URMANBAYEVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2022
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2023
Available online
15 February 2023
This article presents the opinions of a number of legal scholars
that guardianship and patronage are strictly related to civil law
norms, and some of them about the complex institutional nature of
guardianship and patronage. Also in this regard, examples are
given from the legislation of foreign countries, including the Civil
Code of France, the Civil Code of Spain, the Civil Code of the
Republic of Kazakhstan. The Civil Code of the Republic of
Uzbekistan also contains articles on the institution of guardianship
and guardianship. In addition, the opinions of K.I. Sklovsky and
N.M. Ershova on this issue are given.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1/S-pp116-125
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legal norms,
civil law,
family law,
civil law institution,
guardianship,
div of guardianship and
guardianship,
Civil Code,
Family Code.
Хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистон қонунчилигида
васийлик ва ҳомийлик институтлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқ
нормалари,
фуқаролик ҳуқуқи,
оила ҳуқуқи,
фуқаролик
-
ҳуқуқий
институт,
васийлик,
ҳомийлик
,
васийлик ва ҳомийлик
институтлари,
Фуқаролик кодекси,
Оила Кодекси.
Ушбу мақолада бир қатор ҳуқуқшунос олимларни
васийлик ва ҳомийликни қатъий равишда фуқаролик
ҳуқуқига тааллуқлилигини, айримларини эса васийлик ва
ҳомийликнинг комплекс
институтлилиги борасидаги
фикрлари келтирилган. Шунингдек, бу борада хорижий
мамлакатлар қонунчилигида, жумладан, Франция Фуқаролик
Кодекси, Испания Гражданлик Кодекси, Қозоғистон
Республикаси Фуқаролик Кодексидан мисоллар келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида ҳам
васийлик ва ҳомийлик институти ҳақидаги моддалар
келтириб ўтилган. Бундан ташқари, К.И.
Скловский ва
Н.М.
Ершоваларни мавзуга оид қарашлари келтириб ўтилган.
1
Independent researcher, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
132
Органы опеки и попечительства в законодательстве
зарубежных стран и Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
правовые нормы,
гражданское право,
семейное право,
гражданско
-
правовой
институт,
опека,
попечительство, органы
опеки и попечительства,
Гражданский кодекс,
Семейный кодекс.
В данной статье представлены мнения ряда ученых
-
правоведов о том, что опека и патронат строго связаны с
гражданско
-
правовыми нормами, а также о сложной
институциональности опеки и попечительства. Приведены
примеры из законодательства зарубежных стран, в том числе
ГК Франции, ГК Испании, ГК РК. В Гражданском кодексе
Республики Узбекистан также есть статьи об институте
опеки и попечительства. Кроме того, приводятся мнения
К.И.
Скловского и Н.М.
Ершовой по данному вопросу
.
Бир қатор ҳуқуқшунос олимлар васийлик ва ҳомийликни қатъий равишда
фуқаролик ҳуқуқига тааллуқлилигини билдиришса [1], айримлари васийлик ва
ҳомийликнинг
комплекс институтлилиги борасидаги фикрларга қўшилишади [2].
Бу борада хорижий мамлакатлар қонунчилигида белгиланган нормаларга
эътибор қаратадиган бўлсак, Франция ҳуқуқи бўйича, васийлик бўйича қоидалар
Фуқаролик кодексида белгиланган (Франция Фуқаролик кодексининг X титули
2-
боби 1
-
томи). XX асрнинг иккинчи ярмида васийлик институти Францияда
сезиларли даражада ўзгарди: кодекс матнига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди (1964 йил 14 декабрь, 1974 йил 5 июль, 1975 йил 11 июль, 1985 йил
23 декабрь, 1989 йил 10 июль, 1993 йил 8 январь қонунлари). Бу ўзгаришлар
натижасида Франциянинг амалдаги Фуқаролик кодексининг васийлик
тўғрисидаги нормаларининг аксарият қоидалари оммавий
-
ҳуқуқий тус касб этади.
Маълумки, кодекс ҳажм бўйича катта ва кўплаб муносабатларни қамраб олади.
Квебек Гражданлик кодексидаги васийлик ва ҳомийлик “Шахслар тўғрисида”ги
биринчи китобда жойлаштирилган. Тегишли нормалар “Шахсларнинг муомала
лаёқати тўғрисида” деб номланадиган тўртинчи титулнинг ичидаги иккинчи
бобда ҳамда учинчи титул (“Вояга етмаган болаларни васийликка олиш” ва “Вояга
етмаганлар устидан назоратнинг режимлари тўғрисида”)да белгиланган [3].
Маълумки, мазкур кодекснинг тузилиши ва мазмунига Франция фуқаролик ҳуқуқи
сезиларли даражада таъсир кўрсатган. Квебек Гражданлик кодексидаги васийлик
ва ҳомийликнинг ўрни Франция Фуқаролик кодекси билан ўхшашдир.
Ушбу муаммо 1889 йилдаги Испания Гражданлик кодексида
ҳам
Франциядаги каби ҳал қилинган. Ушбу кодекснинг “Шахслар тўғрисида”ги
биринчи китоби фуқаролик, никоҳ ва ажралиш, оилавий муносабатлар, васийлик
ва ҳомийлик масалаларини тартибга солади. Шунга ўхшаш нормалар Латвия
Республикаси Фуқаролик конунида ҳам мавжуд. Мазкур қонуннинг биринчи қисми
“Оила ҳуқуқи” деб номланса, унинг тўртинчи бўлими тўлиғича васийлик ва
ҳомийликка
бағишланган. Васийлик ва ҳомийликнинг умумий қоидалари
Қирғизистон, Беларусь, Озарбайжон давлатлари Фуқаролик кодексларининг
биринчи бўлимида жойлаштирилган.
Пандект тизимлари васийлик ва ҳомийликка оид қоидаларни фуқаролик
қонунчилигининг
ичида жойлаштиради, бироқ уларни оилавий ҳуқуқ бўлимига
киритади. Японияда васийлик институти оилавий муносабатларни тартибга
солувчи Фуқаролик кодексининг тўртинчи бўлимига киритилган [4].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
133
Хорижий мамлакат юридик адабиётларида васийлик ва ҳомийлик “вояга
етмаганларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи чоралар
мажмуи”дан ташкил топувчи фуқаролик
-
ҳуқуқий институт сифатида эътироф
этишади [5].
Шунга қарамасдан, васийлик ва ҳомийлик институти барча мамлакатларда ҳам
фуқаролик қонунчилиги нормаларида ифодаланмаган. Хусусан, Қозоғистон
Республикаси Фуқаролик кодексида васийлик ва ҳомийлик ҳақидаги қоидалар мавжуд
эмас. Қозоғистон Республикасининг 1998 йил 17 декабрдаги “Никоҳ ва оила
тўғрисида”ги Қонунининг 4
-
бўлими “Васийлик ва ҳомийлик” ка бағишланган бўлиб,
унда нафақат вояга етмаган шахслар, балки вояга етган шахсларнинг ҳам
манфаатларини муҳофаза қилиш қоидалари белгиланган. Мутахассисларнинг
фикрича, Қозоғистон Республикасининг бу борадаги ҳуқуқий тизими фуқаролик ва
оила қонунчилигининг предметини чегаралайди ва васийлик ва ҳомийлик
институтининг ўрнини собиқ иттифоқ ҳуқуқи анъаналарига ҳамоҳанг белгилайди [6].
Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистоннинг
васийлик ва ҳомийлик институтининг ҳуқуқий табиатига оид ўзига хослиги,
мазкур институтни тартибга солишга оид нормаларнинг бир пайтнинг ўзида
иккита ҳуқуқий соҳаси –
фуқаролик ва оила қонунчилигида белгиланганлигидир.
Фикримизча,
васийлик
ва
ҳомийлик
институтини
фақат
оила
қонунчилигида ифодалашнинг ўзи мақсадга мувофиқ бўлмайди. Чунки бу ҳолат
биринчидан, васийлик ва ҳомилик тайинланишининг асосий мақсади билан
боғлиқ. Васийлик ва ҳомийликда фуқарони шундай жойлаштириш талаб
этиладики, бунда мазкур фуқаро муомала лаёқатининг етарли бўлмаган қисми
бошқа жисмоний шахснинг ҳаракати ёрдамида тўлдирилиши таъминланади,
зарурий ҳолатларда эса унинг манфаатларини ҳимоя қилинади. Муомала
лаёқатининг етишмаган қисмини тўлдириш жараёни васий ва ҳомийнинг,
шунингдек, васийлик ва ҳомилик органининг васийлик ёки ҳомийликдаги
шахснинг манфаатларига мос келувчи унинг эркини шакллантириш ёки ушбу
эркнинг етишмаган қисмини алмаштиришга йўналтирилган ҳаракатида
ифодаланади. Васийликдаги ёки
ҳомийликдаги шахснинг манфаатлари йўлидаги
юридик ҳаракатлар васий ёки ҳомий амалга ошираётган энг муҳим ҳаракатлар
ҳисобланади. Амалиётда юридик оқибатларга эришишга қаратилган юридик
ҳаракатлар учун амалда шахснинг манфаатларини амалга ошириб ва ҳимоя қилиб
келаётган шахслар томонидан васийлик ёки ҳомийлик расмийлаштирилиши талаб
этилади. Шубҳасиз, васийлик ва ҳомийлик –
шахсни жойлаштириш шакли
ҳисобланади, бироқ жойлаштириш манфаатларни ҳимоя қилишни ва вакилликни
назарда тутади. Васийнинг васийликдаги
шахснинг ҳаёт кечириши учун шароитни
таъминлаш ёки унинг шахсига таъсир кўрсатиш мажбурияти иккиламчи
ҳисобланади. Шу боис, васийлик ва ҳомийликнинг ўрнатилиши васий ва
ҳомийнинг, шунингдек, васийликдаги ва ҳомийликдаги шахснинг фуқаролик
ҳуқуқ
ва мажбуриятларини амалга оширишга муҳим таъсир кўрсатади ҳамда ушбу
муносабатларни фуқаролик қонунчилигининг предмети сифатида тан олинишини
талаб қилади [7].
Иккинчидан, қайд этилганидек, васийлик фақат қариндошлар ёки оиланинг
бошқа аъзолари томонидан белгиланмаслиги лозим, аксинча, мутахассислар
таъкидлаганидек, васийлик бегона кишилар томонидан амалга оширилганда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
134
“кўпроқ холислик”ни кузатиш мумкин. Чунки бу ҳолатда қариндошларда
васийликдаги шахснинг мол
-
мулкига нисбатан мерос ундиришга оид ғаразли
мақсадлар
пайдо бўлиши мумкин [8]. Замонавий муносабатларда бу муаммо
аввало, муомалага лаёқатсиз фуқароларга нисбатан амалга оширилганда юзага
келиши мумкин, зеро вояга етмаганлар камдан
-
кам ҳолларда мол
-
мулк эгаси
ҳисобланадилар. Умуман олганда, васийлик васий (ҳомий) ва васийликдаги
(ҳомийликдаги) шахс ўртасидаги қариндошлик муносабатлари мавжудлигини
талаб этадиган биологик эмас, балки фақат юридик воқеъликдир.
Учинчидан, фикримизча, васийлик ва ҳомийлик ўрнатилиши натижасида
оилавий
-
ҳуқуқий муносабат юзага келмайди. Юқорида қайд этилганидек, қонун
чиқарувчи “оила аъзоси” атамасидан фақат шартли ҳолда фойдаланиши мумкин ва
васий (ҳомий)ни ва васийликдаги (ҳомийликдаги) шахсни муайян ҳолларда ва
муайян мақсад учун оила аъзоларига тенглаштириши мумкин.
Шу боис васийлик ва ҳомийлик институтининг умумий қоидаларини ҳамда
мазкур институтнинг “оғирлик марказини” оила қонунчилигига ўтказиш асоссиз
ва фуқаролик қонунчилиги тизимининг яхлитлигини бузган бўлар эди.
Айни пайтда ушбу институт нормалари асосий қисмининг
фуқаролик
ҳуқуқига соҳавий мансублиги, васийлик ва ҳомийликнинг қонуний вакиллик
институтига мослигини англатмайди. Бу ҳолатга ўз вақтида Н.М.
Ершова [9] ва
К.И.
Скловский ҳам эътибор қаратишган эди. Қонуний вакиллик ота
-
оналар ва
фарзандликка олувчиларда
болаларга нисбатан вужудга келади ва шу сабабли
васийлик ва ҳомийликка мос келмайди. К.И.
Скловскийнинг фикрича, вакиллик
“васийлик бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш воситаси
ҳисобланади, яъни васийликка нисбатан ёрдамчи тусга эга”
[10].
Бироқ амалдаги ФКда васий ва ҳомийнинг муомалага лаёқатсиз
шахс номидан вакиллик қилишига оид қоидалар белгиланган. Жумладан, ФКнинг
131-
моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни
уларнинг ота
-
оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар. ОКнинг
94-
моддасида белгиланишича, ота
-
она, фарзандликка олувчилар, васийлар ва
ҳомийлар
вояга етмаган болаларнинг хусусий мулкини фуқаролик қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқарадилар ва тасарруф этадилар.
Айрим мутахассисларнинг фикрича, қонуний вакиллик шаклларидан яна
бири васийлик ва ҳомийлик ҳисобланади. Вакилликнинг бу шакли қонуний
вакилликнинг энг асосий ва муҳим шаклларидан бири ҳисобланиб, уни тартибга
солиш давлат ва жамият ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Чунки
бу
вакиллик бевосита ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси, ривожланиши, уларнинг
камолга эришиб, жамиятда ўз ўрнини топиб, давлат ривожланишига ўз ҳиссасини
қўшиши, шу билан бирга, жамиятдаги айрим муомала лаёқати чекланган ва
лаёқатсиз шахсларга ёрдам кўрсатиш каби инсонпарварлик, меҳр
-
оқибат билан
боғлиқ ҳисобланади
[11].
Фикримизча, васийлик ва ҳомийликни тўлиқ маънода қонуний вакиллик
шакли сифатида баҳолаш бир қадар нотўғридир. Чунки қонуний вакиллик ота
-
она
ва фарзандликка олувчи томонидан амалга оширилади ҳамда бунда учинчи
шахсларнинг назорат ва кимгадир ҳисобдорлик талаб этилмайди. Васийлик ва
ҳомийликда
эса аксинча, васийлик ва ҳомийлик органининг тўлиқ назорати
остида муайян маънодаги вакиллик амалга оширилади бу ҳақда васий ҳамда
ҳомий
ҳисобот бериб боради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
135
Таъкидлаш лозимки, васийлик ва ҳомийлик институтини фақат фуқаролик
-
ҳуқуқий
институт сифатида талқин этиш мумкин эмас. Чунки ушбу институт
нормаларининг катта қисми васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларни аниқлаш,
васийлик ва ҳомийликни белгилаш, васий ва ҳомий фаолияти устидан назорат
қилишни ташкил этади. Давлат бошқарув органларининг ушбу масалалар бўйича
вазифалари васийлик ва ҳомийлик фаолиятини ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Ташкилий вазифаларни васийлик ва ҳомийлик органларининг фаолияти орқали
таъминловчи маъмурий
-
ҳуқуқий тусдаги нормаларнинг мавжудлиги васийлик
ва ҳомийлик институтининг тўлиғича фуқаролик
-
ҳуқуқий институт бўлиш
имкониятини бермайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Хусусан
Е.Ю. Валявина шундай фикрни билдиради / Гражданское право:
Учебник. Ч. III / Под ред. А.П.
Сергеева, Ю.К.
Толстого. М., 1998. –
С. 414.
2.
Шундай нуқтаи назарни С.М.
Корнеев асослантиришга ҳаракат қилади /
Гражданское право: В 2 т. Т. I: Учебник / Отв. ред. Е.А.
Суханов. 2
-
е изд., перераб. и
доп. М., 1998.
–
С. 144.
3.
Гражданский кодекс Квебека. Серия: Современное зарубежное и
международное частное право. М., 1999. –
С. 62–
77.
4.
Вагацума
С., Ариидзуми
Т. Гражданское право Японии (в двух книгах).
Кн. 1. М., 1983.
5.
Гражданское и торговое право капиталистических государств. Ч. II:
Учебник / Под ред. Р.Л.
Нарышкиной. М., 1984. –
С. 274.
6.
ССРИнинг Никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунчилик асосларининг
26-
моддаси васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги умумий қоидаларни белгиланган
ҳолда
васийлик ва ҳомийликнинг ҳолатига кўра ўзининг ҳуқуқини мустақил
амалга ошира олмайдиган ва мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етмаган
шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланиши
назарда тутилган эди // Ведомости ВС СССР. 1968. №
27. Ст. 241.
7.
Ушбу омилга П.И.
Седугин эътибор қаратган эди / Комментарий к
Семейному кодексу Российской Федерации / Под общ. ред. П.В.
Крашенинникова,
П.И. Седугина. М., 1997. –
С. 11.
8.
Шершеневич
Г.Ф. Учебник русского гражданского права (по изданию
1907 г.). М., 1995. –
С. 456, 457.
9.
Ершова
Н.М. Проблемы гражданско
-
правового регулирования личных и
имущественных отношений в сфере семьи: Дисс. … докт. юрид. наук. М., 1979. –
С. 97.
10.
Скловский
К.И. Представительство в гражданском праве и процессе
(вопросы теории: сущность, содержание, структура):
Дисс. … канд. юрид. наук.
Ростов
-
на
-
Дону, 1981. –
С. 65.
11.
Сеитниязов
К.П. Фуқаролик ҳуқуқида вакиллик ва уни амалга ошириш
муаммолари: Ҳуқуқ магистри академик даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. –
Тошкент: 2014. –
Б. 31–
32.
