Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The use of zoomorphisms as praise in Uzbek language
culture
Dilfuza KADIROVA
1
Kokand State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
In this article, praise zoomorphisms and their stylistic
features in Uzbek culture are analyzed and explained through
examples. Human appearance and character traits are reflected
through animal names and their characters are revealed.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp2
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
zoomorphism,
zoonym,
praise,
simile,
national-cultural,
metaphor,
character,
standard,
symbol,
appearance,
feature.
Ўзбек тили маданиятида зооморфизмларнинг мақтов
сифатида ишлатилиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
зооморфизм,
зооним,
мақтов,
ўхшатиш,
миллий
-
маданий,
метафора,
характер,
эталон,
тимсол,
ташқи кўриниш,
хусусият.
Ушбу
мақолада
ўзбек
маданиятида
мақтов
зооморфизмлар ва уларнинг услубий хусусиятлари
мисоллар орқали таҳлил қилинган ва ёритиб берилган.
Инсон ташқи кўриниши ва характер хусусиятларининг
ҳайвон номлари орқали акс эттирилгани уларнинг
характерлари очиб берилган
.
1
Kokand State Pedagogical Institute. E-mail: dilfuza.charmed.qodirova@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
22
Использование зооморфизмов как похвалы в узбекской
языковой культуре
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
зооморфизм,
зооним,
похвала,
сравнение,
национально
-
культурный,
метафора,
персонаж,
эталон,
символ,
внешний вид,
признак.
В данной статье анализируются и объясняются на
примерах хвалебные зооморфизмы и их стилистические
особенности в узбекской культуре. Внешность человека и
черты характера отражаются через названия животных и
раскрываются их характеры.
Оламда ҳамма нарса бир
-
бирига боғлиқ яратилганидек, инсоният ҳам табиат
билан чамбарчас яшайди. Кишининг хатти
-
ҳаракатлари, характери ва ташқи
кўринишини ҳайвон ёки ўсимлик номлари билан аташ ёки ўхшатиш бунинг яққол
исботидир. Тарихдан ҳозирги кунга қадар ёмон хулқли одамлар ёввойи йиртқич
ҳайвонларга, яхши фазилатли инсонлар уй ҳайвонларига, сезгир, ҳаракатчанлар
баъзи қушларга ўхшатилиши анъанага айланиб қолган.
Инсоният азал
-
азалдан борлиқдаги ҳайвонлар ва жониворлар билан жуда
яқин муносабатда бўлган.
Зооморфизм ёки зооморфик тасвирлар деганда инсон ёки нарса
-
буюмнинг
образли тавсифини шакллантириш мақсадида ҳайвонлар тимсолидан кўчма
маънода фойдаланиш учун ишлатилади.
Маълумки, инсонларнинг ўхшатиш ва қиёслашга асосланган образли
фикрлаш жараёнининг вужудга келиши бадиий тафаккурнинг ўсиши, изчил
ривожланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўхшатишлар ўзига хос образли тафаккур тарзининг маҳсули сифатида юзага
келади. Шунинг учун ҳам улар нутқда ҳамиша бадиий
-
эстетик қимматга молиқ
бўлади, нутқнинг эмоционал
-
экспрессивлиги, ифодалилиги, таъсирчанлигини
таъминлашга хизмат қилади.
Халқнинг дунёни тушуниши ва англашидаги ўзига хослик, яъни миллий
-
маданий ва миллий стреотиплар ўхшатиш эталонида ўз аксини топади. Халқнинг
миллий образли тафаккур тарзининг маҳсули сифатида турғунлашган
,
эталонлашган образлар миллий идрокни ифодалайди.
Ўзбек тилидаги зооморфизмларни таҳлил қилиб чиқсак:
Масалан, ўзбек тилидаги
мусичадай беозор (одам) ўхшатишини бошқа
тилларда учратиш қийин. Мусичага ўхшатиш эталонида миллий
-
маданий
коннотация мавжуд, унда “беозорлик” белгисининг ўзбекка хос таъкиди ўз
ифодасини топган. Мусичага хос юмшоқ табиат ва ҳаракат ўзбек идрокида ижобий
талқин топади.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир одамнинг фазилатларини ва унинг
шахсиятини тушунишга қаратилган, уларнинг метафора талқинида сўзсиз
тушуниш билан ажралиб туради. Хусусан, шер, бўри, арслон, ит, ғоз, бургут ва шу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
23
каби ҳайвонлар матн сатҳида кўп учрайди ва ёрқин аксиологик рангга эга ва ёрқин
концептуал таркиб билан ажралиб туради. Ўзбек маданиятида арслон, қоплон,
шер, йўлбарс, бургут, лочин, қирғийларни
–
мард, жасур, ботир, довюрак
кишиларга; товус, булбулларни
–
гўзал, хулқли кишиларга; гул, ғунча, сарв ва ой,
юлдуз, қуёш сингариларни гўзал ва сулув қизларга нисбатан ишлатилади.
Зооморфизмлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Характер, табиати, шахсий хусусиятлар кўра:
Фойдаланишига кўра кўп қўлланиладиган зооним шер
“қўрқув билмас,
жасур, мард”
маъноларини англатади. Ушбу сўз достон матнида ҳам бахшилар
томонидан кенг фойдаланилади. Ўзбек халқлари турмушида ва бадиий ижодида
метафорик қўлланиши туфайли шахснинг тенгсиз куч
-
қудратини, жасоратини
ифодаловчи восита бўлиши билан бир қаторда, шахс исмлари, исмларга қўшилган
ҳолда
ижтимоий мавқе билдирувчи белги сифатида ҳам кенг қўлланилган.
Асадбек билан
шердек олишаман, деб ўйлаган эди, аммо ғанимнинг қуён эмас,
ўз номига яраша арслон эканини ҳисобга олмабди
[3].
Бўри
зооними “Довюрак, мард, шижоатли” маъноларини англатади.
Қуйидаги масалда бунинг далилини кўришимиз мумкин.
Бўри итдан сўрабди:
–
Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми?
Ит жавоб берибди:
–
Йўқ.
–
Уларга ҳеч хиёнат қилдингми?
–
Йўқ.
–
Мен уларга ҳужум қилганимда сен уларни қўриқлаганинг ростми?
–
Рост.
–
Эй, амакиваччам, энди айтчи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима
деб атайдилар?
–
Улар бундай инсонларни мақтаб “бўри” дейдилар.
–
Нодон ва паскаш кимсаларни ким деб атайдилар!
–
...
–
Сендан биз билан бирга бўри бўлиб қолишлигингни сўрагандик!
Унамадинг! Мен уларнинг болалари ва чорва молларига бир неча бор хужум
қилдим... Натижада улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар!
Сен одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса паст
назар билан қарашларини тушунишинг керак.
Кейинги зооним
арслон
асосан эркакларга нисбатан
“кучли, қўрқмас,
бақувват, азамат”
маъноларида ифодаланади.
Унинг арслондай кўркам гавдаси, кенг пешонаси, чуқур самимият ифодаси
билан тўла йирик, ҳушёр кўзлари, кир яктаги ичидан қавариб турган кенг кўкраги,
бақувват қўллари... унга жуда ёқди
[4].
Одамлар итларни бир неча минг йиллар аввал хонакилаштирганлар ва ўша
даврдан бери бу мавжудотлар вафодор дўстларга айланган. Улар нисбатан ақлли,
садоқатли ва инсон ҳаётининг барча жабҳаларида жуда фойдали шериклардир.
Дарқиқат, ўзбекларда итларни ўзгача ардоқлашади “садоқатли,
вафодор, ҳушёр,
зийрак” белгилари орқали ифода этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
24
Шунда Абдураҳмон тақдир бу қиз билан уни чамбарчас боғлаганини, энди у
ҳозиргина
дуч келгани –
меҳр остонасида итдай садоқат билан умр кечиришини
юраги зирқираб англади.
Қўй
“юввош” одам ҳақида кенг ишлатилади. Қўйга ўхшатиш эталони ҳам
ўзбекча миллий
-
маданий нигоҳ ўз аксини топган. Аммо бундай ўхшатиш эталони
бошқа миллий маданиятларда, тилларда ҳам мавжуд бўлса
-
да, уларда бу эталон
“юввошлик” эмас, балки бошқа белгилар учун ўлчов сифатида қўлланилади.
Мусулмонқул қўй каби Тошкент ҳокими Салимсоқбекни ўлдириб, ўрнига
Азизбекдек золимни белгилади ва ўзини мингбоши эълон қилиб, ақлсиз бир гўдакни
хон кўтариб, эл елкасига минди
[5].
Бургут зооними “ўткир нигоҳли, жасур”
маъноларида ифодаланади.
Қирқ
йигитнинг ҳар бири Бургутдай, карчиғайдай, Кўнгли ўсиб кўк бўйи, Кўкси
қорли Олойдай
(Т.
Сулаймон. Солнома).
Қарчиғай
“абжир, уддабурон, эпчил, беҳад шиддатли, ғайратли, ушлаган
жойидан кесадиган” маъноларда эркакларга нисбатан ишлатилади.
Келавер, нак карчиғайдай йигит экан... Тўйда аралашиб
-
қуралашиб юраверади киши.
Кийик “чаққон, ҳушёр, беозор, учқур” маъноларида ишлатилади.
Кийикдай чаққон Хонзода бегим йигитнинг елкасидан тутиб, ўзини тез
ўнглади ва унга секин раҳмат айтди
[6].
Ўзбек маданиятида фил тимсоли “қудратли, бардошли, бақувват, катта”
маъноларини англатади.
Ўшанда тишлари сўйлоқ, ўзи нимжонгина, зангидай қоп
-
қора, кўримсизгина
бир бола эди, мана энди филдек йигит бўлди.
Ташқи қўриниш, жисмоний хусусиятларига кўра:
Инсоннинг ташқи кўриниши, асосан тана тузилишига нисбатан ўзбек
маданиятида айиқ зооними эркакларга нисбатан “бақувват, зўр, кучли”
маъноларида кенг қўлланилади. Инглизларда эса айиқ катта, қўпол каби салбий
маъноларида ишлатилади.
Тўхта, нобакор! –
деб мулла Фазлиддин битгасининг қаршисидан чиққан эди,
юзига қора ниқоб тутган айиқдай зўр йигит уни елкаси билан уриб четлатди
-
да,
кўчага отилди.
Қуш
зооними
ўзбек маданиятида 2 хил маънода қўлланилади. Биринчи
маънода
“енгил, вазни жуда кам”
бўлса, иккинчи маънода эса
“мулойим, ёқимли
ҳаракат”
ҳақида инсонларга нисбатан ифодаланади.
Кўчадан гуррос сурон билан бир тўда йигит келар, саф олдида белига шоҳи
қийик
боғлаган хипча қоматли йигит карнай
-
сурнай овози ва қўш доира гижбангига
қушдек рақс тушар, ҳар замонда қўлларини қанотдек ёзиб, дўстлари томон учиб
келиб, “Ҳа
-
ҳа
-
а!”
деб қичқирар эди.
Эркакларни ташқи кўринишини ифодалашда нор сўзи қўлланилади. Ушбу
сўз
“бақувват, мард, соғлом, етилган йигит”
деган сифатлар билан тасвирланади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида қуйидагича таъриф берилган:
1
Бир ўркачли эркак туя
Нордек йигит бўпти,
–
деди қувониб. –
Исталавойда шепповар экан. Худоё,
умридан барака топсин.
Ғоз
ўзбек менталитетида “тик, қаддини тик тутиши, бўйнини чўзиши,
керилиб юриши” ижобий маъноларида қўлланилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
25
Юрганда қаддини букмай, ғоздай юради. Гапирганда башарасини
тириштирмай, текис гапиради.
Йигит
-
қизларни ташқи кўринишини тасвирлаш суқсур сўзи орқали
ифодаланилади. Ушбу сўз “чиройли, гўзал, келишган” маъноларида қўлланилади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ушбу сўзга қуйидагича таъриф
берилган:
Суқсур.
Ўрдаксимонлар оиласига мансуб, патлари ғоят гўзал ва ранг
-
баранг
қуш [2]
.
Илгари ҳам суқсурдай қиз эди. Аммо мана шу ўтган уч йил ичида шунчалик
очилиб, ўзгариб кетдики, унинг олдида суқсур ҳам ип эшолмай қолгандай.
Умуман,
негадир гўзалликни суқсурга ўхшатадилар. Суқсур
–
бу қуш, ўрдакнинг бир тури.
Ўзбек халқ оғзаки ижодида энг кўп қўлланган тимсол булбулдир. Мумтоз
адабиётида А.
Навоий, Бобур, Мақсуд Шайхзодалар ижодларида ҳам булбул
образига тез
-
тез мурожаат қилганлар.
Булбул “ширин тилли, жон
-
дили билан
куйламоқ, юксак даражада мадҳ этмоқ”
маъноларини ифодалайди.
Жуда яхши, булбул сингари ашула қилар экан. Овози Довуд пайғамбарники
сингари дейдилар.
Аёлларга хос зооморфизмлар
Характер, табиати, шахсий хусусиятлар кўра:
Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек лингвомаданиятида инсонни ташқи
кўринишини кўпроқ табиат гўзалликларига қиёсланган ҳолда лисонда акс этади
ва аёл таърифидаги иборалар юзага келади.
Масалан,
оҳу “чаққон, тутқич бермас, учмоқ, елмоқ, енгил ва тез харакат
қилмоқ; ҳуркак, нозик”
маъноларида қўлланилади.
Илгарилар ҳуркович охудек тутқич бермайдиган Робия ҳозир алланечук ювош
бўлиб қолган эди.
Бундан ташқари ўзбек бадиий ижодида метафорик жиҳатидан олинганда
аёлларнинг кўзига нисбатан ҳам ишлатилади.
Товус
зооними
“товланмоқ, турланмоқ”
ва “хиром айламоқ, хиромон, нозик,
назокат билан қадам ташламоқ, ноз
-
таманно билан юрмоқ, рақсга тушмоқ”
деган
маъноларда ифодаланади.
Шу ғала
-
ғовурли тонгда гонг ҳуснига ҳусн бергулик бир чирой билан,
қулоқларида
қашқари балдоқ, кўкрагида тилла баргак, хурмойи бўйнида марварид
маржон, манглайи устида тиллақош билан, Шарқ шоирлари айтмокчи, товусдек
хиромон қилиб бораётган бу гўзал ёноқлари –
эгнидаги лолагул кўйлак товиданми ё
энди уйғониб, ўзининг илк зарларини дунё юзига мўл
-
кўл соча бошлаган дилбар қуёш
шафағиданми, қип
-
қизил эди.
Қалдирғоч
зооними ўзбек шеъриятида, бадиий адабиётида кенг
қўлланилади. Шоир ва ёзувчилар аёлларнинг чиройли қайрилма қошларини
қалдирғочга
тенглаштирадилар.
Муҳаббатнинг ёноқлари иссиқдан қизариб кетган, қайрилма қошлари
қалдирғоч қанотидек ингичка, қуралай кўзлари ўтдай ёниб турарди.
Қуйидаги
жадвалда ўзбек тилидаги зооморфизмларни мақтов сифатида
ишлатилишини кўришимиз мумкин:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
26
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Махмудов
Н., Худойберганова
Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли
луғати.
–
Тошкент: «Маънавият», 2013.
–
320 б.
2.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3
-
жилд. –
Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2020. –
Б. 604
3.
Малик
Т. “Шайтанат” роман (2 китоб) T.: «Шарқ» нашриёти, 2011. (228) –
Б. 90
.
4.
Ойбек. “Қутлуғ қон” (роман). www.ziyouz.com кутубхонаси (190) –
Б. 7
.
5.
Қодирий
А. “Ўткан кунлар” (роман). www.ziyouz.com kutubxonasi (220)
.
6.
Қодиров
П. “Юлдузли тунлар” (роман). www.ziyo
uz.com kutubxonasi (319)
–
Б. 45
.
7.
З.М.
Тухтасинова “Ўзбек лингвомаданиятида лисоний шахсни салбий
баҳолаш моделининг шакллари”. “Чет тилларини ўқитишнинг инновацион
усуллари, таржимашунослик ва филологик тадқиқотларда замонавий ёндашув”
республика илмий
-
амалий конференцияси 1(1), 333
-337, 2022.
Семалар
Зооморфизмлар
Ш
ер
А
рс
лон
Бў
ри
Айиқ
Ф
и
л
Кий
и
к
Ит
Қў
й
Ғоз
Бу
рг
ут
Қарчиғай
Қу
ш
Қалд
и
рғоч
Оҳ
у
Нор
Бу
лбул
Суқ
су
р
Т
ову
с
Мард, жасур
+
+
+
Довюрак
+
Кучли
+
+ +
Садоқатли
+
Юввош
+
Ўткир нигоҳли
+
Абжир
+
Чаққон, ҳушёр
+
Қудратли
+
Бақувват
+
+
Енгил, ёқимли
ҳаракат
+
Қаддини
тик
тутадиган
+
Ширали овоз
+
Чаққон, тутқич
бермас
+
Товланадиган
назокатли
+
Қайрилма
(қош)
+
Гўзал, келишган
+
