Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The activity of the Senate: its organizational and legal
forms
Khamid KHOTAMOV
1
Senate Committee on Judicial and Legal Affairs and Anti-Corruption
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2022
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2023
Available online
15 February 2023
This scientific article includes the activities of the Senate of
the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the procedure for
conducting plenary sessions, review, approval or rejection of
incoming laws, the processes of implementation of tasks in the
direction of parliamentary control, existing problems and
proposals aimed at their elimination.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1/S-pp227-231
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
plenary session,
Senate Council,
approval of the law,
rejection,
committee conclusion,
permanent senator,
right of legislative initiative,
parliamentary control,
reconciliation commission.
Сенат фаолияти: унинг ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ялпи мажлис,
Сенат Кенгаши,
қонунни
маъқуллаш,
рад қилиш,
қўмита
хулосаси,
доимий асосда ишловчи
сенатор,
қонунчилик
ташаббуси
ҳуқуқи,
парламент назорати,
келишув комиссияси
.
Ушбу илмий мақола Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг фаолияти, ялпи мажлисларни
ўтказиш тартиби, келиб тушган қонунларни кўриб чиқиш,
маъқуллаш ёки рад қилиш, парламент назорати
йўналишидаги вазифаларни амалга ошириш жараёнлари,
мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга
қаратилган таклифларни ўз ичига олган
.
1
General Counsel of the Secretariat of Senate Committee on Judicial and Legal Affairs and Anti-Corruption
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
228
Деятельность Сената: его организационно
-
правовые
формы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
пленарное заседание,
Сенатский совет,
одобрение закона,
отклонение,
заключение комиссии,
бессменный сенатор,
право законодательной
инициативы,
парламентский контроль,
согласительная комиссия
.
В данную научную статью включены основные
направления деятельности Сената Олий Мажлиса
Республики Узбекистан, порядок проведения пленарных
заседаний, рассмотрения, утверждения или отклонения
поступающих законов, процессы реализации задач в
направлении парламентского контроля, существующие
проблемы и предложения, направленные на их устранение
.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси)
ҳудудий
вакиллик палатаси бўлиб, Сенат иши ялпи мажлисларга ва унинг
қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади .
Сенат фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Қонун ва
бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади .
Сенат фаолиятининг ташкилий шакли унинг мажлиси ҳисобланади. Сенат
мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади .
Қайд
этиш жоиз, бугунги кунда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар
натижасида кўплаб қонунлар ишлаб чиқилмоқда ёки амалдаги қонунларга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу эса ўз
-
ўзидан Сенат ялпи
мажлисларининг ўтказилиш даврийлигига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатмоқда.
Шу ўринда, Сенат ялпи мажлисларининг ўтказилиш даврийлиги билан
боғлиқ айрим статистик маълумотларни келтириб ўтсак.
Жумладан, 2015
-
2019 йилларда 25 та (бир йилда ўртача 5 та) ялпи мажлис
ўтказилган бўлса, кейинги 3 йил, яъни 2020
-
2022 йилларнинг ўзида жами 36 та
(бир йилда ўртача 12 та) ялпи мажлис ўтказилган.
Бу эса 2020–2022 йилларда ўтказилган ялпи мажлислар сони
2015
–2019 йилларга нисбатан икки баравардан ҳам кўпни ташкил этади.
Ушбу статистик маълумотларни бежиз келтирмадик. Сенатда ҳар бир
қонунни
маъқуллаш ёки рад қилишнинг ортида, шу билан бирга, ҳар бир масала
ортида жуда катта меҳнат ётади. Чунки Сенатга келиб тушган масала дастлаб
қўмитада
давлат органлари ва ташкилотлари,
қўмита ҳузурида ташкил этилган
экспертлар, мутахассислар, энг асосийси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
билан биргаликда кўриб чиқилади, таклиф ёки эътирозлар муҳокама қилинади.
Муҳокамалар якунида масала бўйича қўмита хулоса тайёрлайди ва Сенат
мажлисида кўриб чиқиш учун Сенат Кенгашига таклиф киритади.
Шу ўринда таъкидлаш лозим, айрим масала ёки келиб тушган айрим
қонунлар
бир неча ой давомида кўриб чиқилади, амалиётдаги муаммолар ҳамда
хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилади, статистик маълумотлар таҳлил
қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
229
Бу масалалар, ўз навбатида, ишчи
-
ходимларга бўлган талаб ва малакали
кадрларга нисбатан эҳтиёжни вужудга келтиради.
Маълумки,
мамлакатимизда
хотин
-
қизларнинг
ижтимоий
-
сиёсий
фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиш, тадбиркорлик
ташаббусларини янада қўллаб
-
қувватлаш ҳамда камситилишига йўл қўймаслик,
шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши устидан
тизимли парламент назоратини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин
-
қизлар ва гендер тенглик
масалалари қўмитаси ташкил этилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш
соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг юритиш, ахборот сиёсати ва
давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун
ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент
назоратини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати
ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ташкил
этилди.
Оролбўйи минтақасини ривожлантиришда парламент иштироки ва
назоратини кучайтириш мақсадида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш
масалалари қўмитаси ташкил этилди, кейинчалик қўмитанинг номи Оролбўйи
минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси этиб
ўзгартирилди.
Бир сўз билан айтганда, илгари Сенатда 7 та қўмита фаолият юритган бўлса,
бугунги кунга келиб қўмиталар сони 10 тага етди.
Бироқ доимий асосда фаолият юритувчи сенаторлар ҳамон ўша
-
ўша, яъни
қонунда белгиланганидек, сенаторлар умумий сонининг тўртдан биригача бўлган
миқдорда белгиланади .
Қўмиталар
сони 3 тага кўпайгани билан доимий асосда фаолият юритувчи
сенаторлар сонини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмаган.
Бу албатта ишнинг самарасига, қонунларни кўриб чиқиш, парламент
назорати тадбирлари сифатига таъсир кўрсатиши мумкин.
2015-
2019 йилларда Сенатнинг 25 та ялпи мажлиси ўтказилиб, уларда
давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларига доир 494 та масала, шундан 226 та
қонун
кўриб чиқилган бўлса, биргина 2020
-
2022 йилларнинг ўзида жами 36 та
ялпи мажлис ўтказилган бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларига
доир 540 дан ортиқ масала кўриб чиқилган. Шундан 239 та қонун кўриб чиқилиб,
эътиборли жиҳати шуки, 18 та қонун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
амалдаги қонунларга зидлиги ҳамда уларда қайта кўриб чиқилиши ва
такомиллаштирилиши лозим бўлган нормалар мавжудлиги сабабли рад этилган.
Шу сабабли доимий асосда фаолият юритувчи сенаторлар сонини қайта
кўриб чиқиб, уни ошириш лозим.
Бундан ташқари, Сенат фаолияти билан боғлиқ, бугунги кунда долзарб
бўлган яна бир масалага эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6
-
моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб,
қонун
чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
230
Шунга кўра, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга ошириш учта
компонентни ўз ичига олади:
1) қонун лойиҳасини илгари суриш (яъни концептуал асосли ташаббусни
қонун
лойиҳасига айлантириш);
2) қонун лойиҳаси устида ишлаш ва унинг матнини тегишли ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш учун зарур бўлган максимал даражага етказиш;
3) қонун лойиҳасини қабул қилиш (тасдиқлаш).
Ҳозирги
вақтда қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширишнинг асосий
таркибий қисмларидан бири –
Сенатда Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи йўқ.
Миллий асосда қонунларни ишлаб чиқиш ва ҳудудий манфаатлар бугунги кунда
тобора муҳим аҳамият касб етиб бормоқда. Шуни таъкидлаш керакки,
Конституциянинг 77
-
моддасига биноан Сенат ҳудудий вакиллик палатасидир.
Ўтган йиллар давомидаги Сенатнинг тажрибаси шуни кўрсатдики, Сенат
томонидан парламент назорати ва халқ билан мулоқот доирасида аниқланган
муаммолар бўйича йилига ўртача 10 дан ортиқ қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб,
қонунчилик
ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган органларга тақдим этилмоқда.
Юқорида таъкидланган ҳолатларга қарамай, Сенатга қонунчилик ташаббуси
ҳуқуқи
берилмаган.
Бу борада қатор хорижий давлатларнинг конституциявий тажрибаси
ўрганилди. Масалан, Австрия (41
-
модда), Белоруссия (99
-
модда), Бельгия (75
-
модда), Германия (76
-
модда), Қозоғистон (61
-
модда), Испания (87
-
модда), Италия
(71-
модда), Россия (104
-
модда), Франция (39
-
модда), Польша (118
-
модда),
Руминия (73
-
модда) каби мамлакатлар Конституциясига мувофиқ парламентнинг
юқори палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига
эга.
Шунинг учун Сенат аъзоларини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга
субъектлар доирасига киритиш зарур.
Ушбу таклифни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси
Конституциясига, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
тўғрисида”ги Конституциявий Қонунга, “Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги ва бошқа қонунларга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.
Сенатга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш Сенатнинг қонунчилик
жараёнидаги фаоллигини, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради,
қонунларни муҳокама қилишнинг дастлабки босқичида давлат ва минтақавий
манфаатлар
мувозанатини,
шунингдек
Сенатнинг
назорат
фаолияти
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу таклиф икки палата ўртасида манфаатлар тўқнашувига олиб келмайди
(баъзи экспертлар таклиф қилганидек), чунки Сенат томонидан рад этилган
қонунлар
бўйича келишув комиссиялари иши институти амалда ўзини тўлиқ
оқлади.
Қонунчилик
ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш жараёни “Қонун
лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Қонун
билан мураккаб ва қатъий тартибга солинади.
Бундан ташқари, баъзи сенаторлар аллақачон қонунчилик ташаббуси
ҳуқуқига
эга (яъни, айрим Сенат аъзолари Жўқорғи Кенгес депутатлари
ҳисобланади) ва бошқа сенаторлар бу ҳуқуққа эга эмаслиги мантиқан нотўғри.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2023) / ISSN 2181-1415
231
Сенат аъзоларига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш қонунларни қабул
қилишнинг
амалдаги тартибига (қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қабул
қилиниши, Сенат томонидан маъқулланиши ва Президент томонидан
имзоланиши) зид келмайди. Ушбу таклиф давлат ҳокимияти ваколатларининг
тақсимланишига (моҳиятига) салбий таъсир кўрсатмайди, яъни, мувозанатни,
ҳокимиятнинг
учта тармоғининг тенглигини, уларнинг ўзаро чекланиши ва ўзаро
боғлиқлигини таъминлайдиган тизим.
Хулоса ўрнида айтганда, Сенатга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бериш
соғлом рақобатни юзага келтиради деб ҳисоблайман.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий
Қонунининг
2-
моддаси.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси, 2002 йил, 12
-
сон.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2002
йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий
Қонунининг
3-
моддаси.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси, 2002 йил, 12
-
сон.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий
Қонунининг 10
-
моддаси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 2002 йил, 12
-
сон
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий
Қонунининг
6
-
моддаси.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси, 2002 йил, 12
-
сон.
