Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The content and structural elements of the concept of
“human cultural level”
Lola SOKHIBOVA
1
Karshi State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2022
Received in revised form
15 January 2023
Accepted 25 February 2023
Available online
15 March 2023
This article analyzes scientific approaches to the content and
structural elements of the cultural level of a person and the
concept of cultural level. It has been philosophically analyzed
that the level of awareness of national and universal human
values, the standard of knowledge of humanistic ideas formed
by mankind over the centuries, and the level of mastering social
and professional knowledge are included in the set of structural
elements of the cultural level of a person.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp224-228
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
cultural level of a person,
concept of cultural level,
knowledge,
idea,
value,
structural elements of
cultural level of a person,
main parameters.
Шахс маданий савияси тушунчасининг мазмуни ва
таркибий элементлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
шахс маданий савияси,
маданий савия тушунчаси,
билим,
ғоя
,
қадрият
,
шахс маданий
савиясининг таркибий
элементлари,
асосий параметрлари.
Мазкур мақолада шахс маданий савияси ва маданий
савия тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементларига
илмий ёндашувлар таҳлил қилинган. Шахс маданий
савиясининг таркибий элементлари туркумига миллий ва
умуминсоний қадриятлардан хабардорлик даражаси,
инсоният томонидан асрлар давомида шакллантирилган
инсонпарварлик ғояларидан воқифлик меъёри, ижтимоий
ва касбий билимларни ўзлаштирганлиги даражаси кириши
фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган.
1
Doctor of Philosophy (PhD), Social Sciences Department, Karshi State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
225
Содержание и структурные элементы понятия
«культурный уровень человека»
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
культурный уровень
человека,
знание,
представление,
ценность,
структурные элементы
культурного уровня
человека,
основные параметры.
В данной статье анализируются научные подходы к
понятию,
содержанию
и
структурным
элементам
культурного
уровня
человека.
Философски
проанализировано, что к структурным элементам
культурного уровня человека относятся уровень осознания
национальных и общечеловеческих ценностей, уровень
знания гуманистических представлений, сформированных
человечеством на протяжении веков, уровень овладения
социальными и профессиональными знаниями.
ХХI асрда замонавий социум маданий ҳаёти бемисл ўзгарди. Ижтимоий
ҳаётнинг
барча соҳалари янги ва янги моддий ҳамда маънавий қадриятлар,
тажрибалар, билимлар, ғоялар билан бойиб бормоқда. Шу муносабат билан
индивидуумнинг ушбу қадриятлар, тажрибалар ва билимларни ўзлаштирганлиги
даражасини “ўлчаб” кўриш, аниқлаш зарурияти туғилмоқда. Бунинг учун эса
дастурилаввалда “маданий савия” тушунчаси инсоннинг маданий жиҳатдан
ривожланганлиги ифодаси сифатида кўриб чиқилмоғи лозим.
“Маданий савия” тушунчасининг вужудга келиши шахснинг моддий ва
маънавий қадриятларни ўзлаштирилгани даражасини аниқлаш зарурияти билан
боғлиқ
[1]
. Ўтган асрнинг 70
-
йилларида Россия Федерациясидаги Урал социология
мактаби вакиллари маданият билан боғлиқ эмпирик тадқиқотларни йўлга
қўйдилар. Бу изланишларни амалга оширган олимлар тез орада қадриятларнинг
шаклланиши қонуниятларини аниқлаш, айни пайтда уларнинг инсон томонидан
ўзлаштирилиши жараёнини илғаб олиш учун илмий муомалага янги тушунча
киритиш даркорлигини тушуниб етдилар. Юзага келган эҳтиёжга жавобан орадан
сал ўтиб, Л.
Коган томонидан илмий муомалага “маданий савия” тушунчаси
киритилди
[1].
Албатта, ўтган вақт мобайнида инсон маданий фаолиятининг
ўзига хос
хусусиятлари муфассал тадқиқ қилиб борилди. Бу тадқиқотлар жузъан “маданий
савия” тушунчасининг мазмунини ҳам бойитиш имконини берди. Бугунги кунда
маданий савия деганда инсон ижтимоий қиёфасининг ўта муҳим аломатларидан
бири тушунилади.
Маданий
савия шахснинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан
воқифлиги меъёрини, инсоният томонидан асрлар давомида тўпланган билим ва
ғояларни
ўзлаштирганлиги даражасини, мазкур қадриятлар ва билимлар асосида
фаолият кўрсатиш малакасини ифодаловчи тушунчадир.
Мазкур тушунча, “бир
томондан, инсоннинг жамиятда мавжуд бўлган, аждодлар ва авлодлар томонидан
яратилган миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштириш даражасини
ифодаласа, иккинчи томондан, инсоннинг онги билан фаолияти ўртасидаги ўзаро
алоқадорликнинг мустаҳкамлигини
характерлайди. Учинчидан, маданий савия
инсон маънавий
-
интелектуал фаолиятининг ўзига хос шакли, кўриниши ва унинг
натижасидир”
[2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
226
Таъкидлаш зарурки, тушунча мазмуни анча чуқур, бой ва мураккаб. Бу
борада мазкур муаммони махсус тадқиқ қилган рус олими А.
Жигуновнинг
мақоласида баён қилинган фикрларга мурожаат этиш зарур, деб ҳисоблаймиз
[3].
Унинг фикрига кўра,
шахс маданий савиясининг икки жиҳати мавжуд: махсус
-
маданий ва умуммаданий жиҳатлар.
Шахс маданий савиясини ушбу икки жиҳат
бирлиги сифатида тасаввур қилсаккина уни яхлит тизим сифатида тадқиқ қилиш
имкони юзага келади. Махсус
-
маданий жиҳат шахснинг таълимий ва малакавий
параметрлари, илмий
-
техник салоҳияти, ижодий имкониятлари, ҳаёти ва меҳнат
фаолияти давомида эришган ютуқлари билан тавсифланади. Шахс маданий
савиясининг махсус
-
маданий даражаси жамиятда ҳукм сураётган ижтимоий
-
иқтисодий шарт
-
шароитлардан келиб чиқиб, аниқланмоғи ва баҳоланмоғи даркор
[3].
Чунки шахс муайян таълим йўналишини, эгалламоқчи бўлган билимлари
доирасини мавжуд иқтисодий шарт
-
шароитлардан келиб чиқиб белгилайди.
Унинг илмий
-
техник салоҳияти, уни рўёбга чиқариш меъёри ҳам жамиятда қарор
топган ижтимоий шарт
-
шароит ва иқтисодий вазиятга монанддир.
Шахс маданий савиясининг умуммаданий жиҳати эса унинг инсоният
цивилизацияси ютуқларидан воқифлиги, маънавий маданият маҳсулларидан
хабардорлиги ҳолати, маданий фаолиятининг аҳволи, унинг майллари, эҳтиёж ва
манфаатлари характери, аҳлоқий қиёфасининг ўзига хос хусусиятларидан таркиб
топади
[3]
. Умуммаданий элементларнинг аҳамияти айниқса беқиёс, чунки инсоният
цивилизацияси давомида эришилган ютуқларни ўзлаштирмаган, маънавий
маданиятнинг ноёб дурдоналаридан хабардор бўлмаган, хусусан адабиёт, театр,
кинематография, музей, мусиқа ва қўшиқчиликка дахлдор асарларни билмаган
шахсни маданиятли дейиш қийин. Асрлар давомида шаклланган ахлоқий қоидалар,
умумижтимоий эҳтиёж ва манфаатлар, инсонпарвар мақсад
-
муддаолардан
хабардорлик хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Маданий савия умуммаданий
жиҳати ривожи катта ижтимоий аҳамиятга
эга. Чунки унинг ривожи охир
-
оқибатда
жамият иқтисодий потенциаллари юксалишига олиб келади, ижтимоий соҳадаги
алоқаларнинг барқарор касб этишига, умумижтимоий ижтимоий
-
маънавий
муҳитнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Барча илмий категориялар каби “шахс маданий савияси” ҳам
ўз таркибий
элементларига
эга. Мутахассислар бу элементларни “шахс маданий савиясининг
асосий параметрлари” деб номлайдилар
[3]
. Бу элементлар туркумига миллий ва
умуминсоний қадриятлардан хабардорлик даражаси, инсоният томонидан асрлар
давомида шакллантирилган инсонпарварлик ғояларидан воқифлик меъёри,
ижтимоий ва касбий билимларни ўзлаштирганлиги даражаси киради
[3].
Маданий савиянинг дастлабки элементи миллий ва умуминсоний
қадриятлардан
хабардорликдир. Маданий тараққиёт ютуқлари, маданият
маҳсуллари эса айнан қадриятларда жам бўлади. Бинобарин, миллий
қадриятлардан
воқифлик миллий маданият ютуқларидан хабардорликни,
умуминсоний қадриятлардан воқифлик эса умуминсоний маданият ютуқларидан
хабардорликни англатади. Айнан шунинг
учун баркамол инсон шахсини
шакллантириш, жузъан –
шахс маданий савиясини юксалтиришнинг муҳим
вазифаларидан бири унинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан
хабардорлигини ошириш масалалари билан боғланади
[4].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
227
Шахс учун миллий қадриятлардан воқиф бўлишнинг аҳамияти беқиёс.
Миллатнинг ҳар бир вакили асрлар мобайнида қарор топган миллий маданият
хусусиятларини миллий қадриятлар орқали қабул қилади. Шунингдек, айнан
миллатнинг турфа қадриятлари шахс дунёқарашини миллат эҳтиёж ва
манфаатларига
мослаштиради.
Ўз
миллатининг
қадриятларини
чуқур
ўзлаштирмаган, ундан хабардор бўлмаган шахсни маданиятли инсон сифатида
қабул
қилиш бағоят қийин. Бу борада ўзга миллат маданияти, унинг
қадриятларидан хабардорлик ҳам “қутқармайди”: шахс ўз миллати қадриятларини
ўзлаштирганидан кейингина бошқа миллий қадриятлар билан танишмоғи даркор.
Акс ҳолда, ўзига хос “аксиологик нигилизмнинг” юзага келиш хавфи пайдо бўлади:
шахс бирон
-
бир қадриятлар тизимини тан олмай, уларга эътибор бермай қўяди.
Маданий савиянинг кейинги элементи ижтимоий ва касбий билимларнинг
ўзлаширилганлигидир. Хусусан, барча замонларда жамият ҳақидаги билимлар
муҳим аҳамиятга эга бўлган. Замонавий социумдаги, жаҳон майдонидаги
ижтимоий муносабатлар, иқтисодий алоқалар, сиёсий вазият мураккаблашгани
сайин унга бўлган эҳтиёж, уни ўзлаштириш зарурияти тобора ортиб бораётир.
Чунки ижтимоий билимлардан хабардор бўлмасдан туриб, бугунги кишилик
жамиятининг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш қонунларини англаб бўлмайди.
Бундай билимларни ўзлаштирган инсон ўз ҳаёти ва фаолиятини жамият эҳтиёж ва
манфаатларига мувофиқлаштира олади. Шу сабабдан ўзи яшаётган жамиятда
содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятини билган, улар устида мантиқан
фикрлай оладиган, жамият ривожининг мақсад
-
муддаолари ва мўлжалларини
тасаввур қилган шахснигина муайян маданий савияга эга деймиз.
Лекин шахс маданий савияси нуқул ижтимоий билимларни ўзлаштирганлик
билан чекланмайди. Шунингдек, у муайян касбкорни эгаллаган, маълум касбий
муваффақиятларга эришган бўлмоғи шарт. Бунинг учун шахс илмий ва тизимли
характерга эга касбий билимлардан хабардор бўлиши керак. Касбий билимлар
бирмунча мураккаб тизимга эга. Масалан, жисмоний маданият ўқитувчиси
эгаллаши зарур бўлган касбий билимлар табиатини тадқиқ қилган тадқиқотчилар
И.
Исломов ва О.
Парпиевлар унинг таркибини қуйидагича тасаввур қилади:
мақсадли компонент; мазмунли компонент; технологик компонент; натижали
компонент
[5]
. Муаллифларнинг хулосалари асосида мулоҳаза юритадиган бўлсак,
касбий билимлар, қайси соҳага тааллуқли бўлмасин, муайян касбнинг мақсади,
мазмуни ва ижтимоий аҳамияти, уни амалга ошириш жараёни, кўзланган
натижаларга эришиш йўлларига доир билимлардан таркиб топади. Боз устига,
бундай
билимлар
замон
талабларига
мувофиқ
равишда
муттасил
такомиллаштириб борилмоғи даркор. Ана шундай характерга эга бўлган ва
такомил топиб бораётган касбий билимлар шахс маданий савиясининг таркибий
элементи саналади.
Шахс маданий савиясининг яна бир муҳим таркибий элементи инсоният
томонидан асрлар давомида шакллантирилган инсонпарварлик ғояларидан
воқифлик меъёри билан боғлиқ. Инсонпарварлик ёки “гуманизм –
лотинча ибора
бўлиб, инсонийлик томон интилиш ёки инсоннинг инсондек яшаши учун зарур
бўлган шарт
-
шароитларни яратиш деган маънони билдиради. Инсон қачон ўзи
ҳақида, ўзининг оламдаги ўрни, ўз табиатининг моҳияти ва ўзининг нималарга
қодирлиги, ўз борлиғининг маъноси ва мақсади ҳақида ўйлай бошласа, ана ўшанда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2023) / ISSN 2181-1415
228
гуманизм содир бўлади”
[6].
Ушбу мулоҳазадан ўзгача хулоса чиқарса ҳам бўлади:
шахс гуманизм ғояларини ўзлаштиргач, ўзи, ўз ҳаётининг мазмуни, интилмоғи
лозим бўлган асл ҳаётий мақсадлар, амалларининг инсоний мақcадларга мос ёки
мос эмаслиги, ўз мақсадларининг жамият мақсад
-
муддаолари билан уйғунлиги
хусусида мулоҳаза юрита бошлайди. Инсонпарварлик ғояларини ўзлаштирмасдан
туриб, инсон ҳаётининг мазмуни ва мақсади, асл инсоний эҳтиёж ва манфаатлар
ҳақида тизимли ва рационал фикр юритиш бирмунча мушкул. Бу ғоялардан
хабардор бўлмасдан туриб, ўз ҳаётий интилишларини жамият, миллат ва Ватан
манфаатлари билан уйғунлаштира билиш бағоят қийин. Шу боисдан ҳам
инсонпарвар ғояларни ўзлаштирган, уларга асосланган фалсафий мулоҳазаларга
қодир инсоннигина муайян даражада маданий савияга эга шахс сифатида эътироф
этиш, қадрлаш мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, шахс маданий савияси мураккаб ва
ўзига хос таркибга эга ҳисобланади. Бу таркибий элементлар инсон ҳаёти ва
фаолиятида креатив салоҳиятга эга шахсни қужудга келтиришда дастуриламал
бўлиб хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Коган
Л.Н. Культурный уровень и культурная деятельность. //
Исследование культурной деятельности и культурного уровня населения городов
Урала. –
Свердловск, 1979. –
С. 3–
13.
2.
Чориев
А.Ч. Инсон фалсафаси. Мустақил шахс.Иккинчи китоб.
–
Т.: Chinor
ENK, 2002.
–
Б.
220.
3.
Жигулин
А.А. Общекультурные параметры личности.
// Гуманитарные
научные исследования, 2012,
–
№ 3.
4.
Рўзиева
Р. Жамиятнинг маънавий янгиланишида миллий ва умуминсоний
қадриятлар уйғунлигини шакллантириш масалалари: Фалс.ф.д. илмий дар. олиш
учун ёз. дисс. автореф.
–
Т.:
ЎзР ФА ФҲИ, 2012.
–
Б.
4.
5.
Исломов
И.А., Парпиев
О.А. Жисмоний маданият ўқитувчиси касбий
тайёргарлиги жараёнининг айрим замонавий педагогик хусусиятлари.
// НамДУ
илмий ахборотномаси, 2020,
–
№1.
–
314
б.
6.
Чориев
А., Чориев
С. Ренессанс даври Европа фалсафаси.
–
Т.: Тафаккур
қаноти, 2015.
–
Б. 13.
