Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Classification of operational-search actions and the
grounds for their conduct
Vokhidjon KHOMIDOV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2023
Received in revised form
15 February 2023
Accepted 15 March 2023
Available online
25 April 2023
This article discusses the classification of searches and
investigative actions, as well as the opinions of scientists
involved in research in this area. The specific differences
between conducting a search at a person's place of residence
and his office or production premises are discussed, as well as
the need to adhere to criminal procedural rules at the stage of
filing a case with a court. The article also raises the issue of the
need for clarity in the procedures for obtaining permission to
transfer objects containing traces of a crime, such as vehicles,
containers, and other places. The classification of buildings and
places to be searched, including private homes, territories,
vehicles, and other places are described. The article also
discusses the issue of the categories of persons who have the
right to use the right of immunity during the conduct of
operational-search activities, including members of the
Supreme Council of Judges, judges, and prosecutors. The
necessity of reflecting these categories directly in the current
legislation is substantiated.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp82-90
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
investigative action,
search,
investigator,
prosecutor,
judge,
decision,
sanction.
Тинтув тергов ҳаракати таснифи ва уни ўтказиш асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тергов ҳаракати,
тинтув,
суриштирувчи,
терговчи,
прокурор,
судья,
қарор
,
санкция.
Ушбу
мақолада
тинтув
тергов
ҳаракатининг
таснифи
,
бу
борада
тадқиқот
олиб
борган
олимларнинг
фикрлари
,
ишни
судга
қадар
юритиш
босқичида
жиноят
-
процессуал
нормаларнинг
устуворлигини
таъминлашда
шахснинг
турар
-
жойида
тинтув
ўтказиш
билан
унинг
хизмат
,
ишлаб
чиқариш
биноси
ёки
ўзга
жойда
тинтув
ўтказишнинг
ўзига
хос
фарқли
томонлари
,
уларни
ўтказиш
бўйича
рухсат
1
Independent applicant, the Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.
E-mail: alialiey779@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
83
олиш
процессуал
тартибида
ҳам
ўзига
хослик
бўлиши
заруряти
,
ўзида
жиноят
изларини
сақловчи
бошқа
объектларни
,
жумладан
“бино” тушунчаси
билан
қамраб
олинмаган
транспорт
воситалари
(
автомобиллар
,
самолётлар
,
катерлар
ва
ҳ
.
к
.),
контейнерлар
ва
бошқа
жойлар
тинтувнинг
мустақил
объекти
бўлиб
ҳисобланиши
мумкинлиги
,
тинтувни
ўтказиш
объектлари
;
бинолар
,
шахсий
тинтув
,
ҳудуд
,
транспорт
,
бошқа
жойлар
таснифланиши
,
депутатлар
,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
Сенати
аъзолари
,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Инсон
ҳуқуқлари
бўйича
вакили
(
омбудсман
),
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
бўйича
вакил
,
Ўзбекистон
Республикаси
Судьялар
олий
кенгашининг
аъзоси
,
судьялар
ва
прокурорлар
фаолиятини
тартибга
солувчи
тегишли
қонунларларда
дахлсизлик
билан
боғлиқ
қайд
этилган
кафолатлар
асосида
тинтув
тергов
ҳаракатини
ўтказишда
иммунитет
ҳуқуқидан
фойдаланиш
ҳуқуқига
эга
бўлган
шахслар
тоифасини
белгилаш
ва
уларни
бевосита
амалдаги
ЖПКда
акс
эттириш
зарурати
асослантириб
берилди
.
Классификация оперативно
-
розыскных действий и
основания их проведения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
следственное действие,
обыск,
дознаватель,
следователь,
прокурор,
судья,
постановление,
санкция.
В данной статье рассматривается классификация
обысков и следственных действий, а также мнения ученых,
занимавшихся
исследованиями
в
этой
области.
Обсуждаются конкретные различия между проведением
обыска в месте жительства человека
и его служебном или
производственном помещении, а также необходимость
придерживаться уголовно
-
процессуальных норм на стадии
обращения дела в суд. В статье также поднимается вопрос о
необходимости
ясности
в
процедурах
получения
разрешения на передачу объектов, содержащих следы
преступления,
таких
как
транспортные
средства,
контейнеры и другие места. Описывается классификация
зданий и мест, подлежащих обыску, включая частные дома,
территории, транспортные средства и другие места.
В статье также обсуждается вопрос о категориях лиц,
которые
имеют
право
на
использование
права
неприкосновенности
при
проведении
оперативно
-
розыскных мероприятий, включая членов Высшего Совета
судей, судей и прокуроров. Обосновывается необходимость
отражения
этих
категорий
непосредственно
в
действующем законодательстве.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
84
Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг асослантирилган қарорига биноан,
прокурорнинг санкцияси билан ўтказилиши жиноят
-
процессуал нормаларда
белгиланган. Жиноят
-
процессуал муносабатларда тинтувнинг таснифлаш масаласи,
нафақат назария, балки суд
-
тергов амалиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу
ўз навбатида ўтказиладиган тинтувнинг турига қараб, мазкур муносабатларни
тартибга соладиган қонун нормаларининг ўзига хослиги учун тергов органидан
ўтказилиши зарур бўлган тинтувнинг турини тўғри аниқлашни талаб этади.
Шу билан бирга, тинтув турларини таснифлаш зарурати мазкур тергов
ҳаракатни
амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишнинг мураккаблиги,
тинтув қилинаётган объектлар ўртасидаги тафовут, мазкур тергов ҳаракатини
ўтказишда шахс ҳуқуқларини чекланишининг турли даражаси, уларнинг жиноят
-
процессуал муносабатлар субъекти сифатидаги фарқи билан ифодаланади
[1].
Назаримизда, мазкур шароитларни ҳисобга олиш, тинтувнинг турларга ажратиб
кўрсатиш имконини беради.
Фикримизча, тинтув турларини аниқ бир асос бўйича таснифлаб бўлмайди.
Тинтув турларини тинтув ўтказилаётган объектлар, уларнинг ўтказиш бирин
-
кетинлиги, тегишли субъектнинг ўзига хос жиҳатлари, процессуал тартиби ва
ўтказиш вақтини белгилаб берувчи шарт
-
шароитлар сингари асослар бўйича
таснифлаш лозим.
Олимларнинг тинтув объектини нима ташкил этиши ҳақидаги тасаввурлари
асосан бир
-
бирига мос келиб, фақатгина айрим деталлари билан фарқланади.
Кўпчилик тинтув қилинаётган объектларни бино ва иншоотлар; жой участкалари;
алоҳида фуқаролар (яъни шахсий тинтувни ажратиб кўрсатиш)га бўлиш мумкин, деб
ҳисоблайди
[2]
. Бошқалар бу рўйхатга транспорт воситаларини ҳам киритади
[3].
Шахсий тинтувга нисбатан Р.С.
Белкин қидирув тадбирларининг объектлари бўлиб
инсон танаси, унинг уст
-
боши, пойабзали, унинг ёнидаги предметлар хизмат қилади,
деб аниқлик киритади
[4].
Лекин амалдаги ЖПКнинг 158
-
моддасига мувофиқ, тинтув
турлари бўлиб, турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биноси ёки ўзга жой ёхуд бирор
шахс бўлиши мумкинлиги белгиланган.
Гарчи жиноят
-
процессуал қонун нормаларида бир
-
биридан алоҳида
кўрсатилган бўлсада, айрим муаллифлар бино ва иншоотлар тушунчасига уйлар,
квартиралар, хизмат иншоотлари ва бошқа алоҳида иморатларни киритади. Бу
билан улар турар
-
жой ва нотурар
-
жой биноларини бир гуруҳга бирлаштиради.
ЖПКда бино ва иншоотнинг туридан қатъий назар тинтувни ўтказиш асослари ва
тартиби бир хил этиб белгиланган бўлсада, назаримизда, уларнинг барчасини
битта таснифга бирлаштирилиши мантиқан нотўғридир.
Маълум бўладики, “турар жой”, “хизмат”, “ишлаб чиқариш” биноси ёки “ўзга
жой” деганда нимани тушуниш лозимлигига ойдинлик киритиш лозим экан. Лекин
биринчи навбатда “бино” деганда нимани тушуниш лозимлигини билиб олсак.
Бино –
кишиларнинг яшаши, билим олиши, ишлаши, ҳордиқ чиқариши учун
ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш мақсадлари, шунингдек, ҳайвон, паррандаларни
боқиш ва буюмларни сақлаш учун қуриладиган иншоот
[5].
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексининг 2
-
моддасига
мувофиқ, бино –
функционал мақсадига
қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва
ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ
ҳажмни
ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи
конструкциялардан иборат қурилиш тизими
[6].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
85
Айрим олимларнинг фикрича, бино деганда инсоннинг доимий ёки вақтинча
яшаши учун мўлжалланган, қонуний асосда алоҳида фуқаролар, уларнинг
бирлашмалари, барча эгалик шаклидаги ташкилотлар, муассасаларга тегишли
якка иморатлар ва уларнинг қисмлари тушунилади. Бундай бинолар сирасига
гаражлар, саройлар, омборхона бинолари, хизмат хоналари ва бошқалар кириши
мумкин
[7].
Маълум бўладики, бино деганда биз ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи иморатни
тушунишимиз лозим экан.
Уй
-
жой кодексининг 9
-
моддасига мувофиқ, фуқароларнинг доимий яшашига
мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб
берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар,
вақтинчалик уй
-
жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун
интернат
-
уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)
сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади. Турар
жой кўчмас мулк ҳисобланади
[8]
. Ушбу Кодекснинг 10
-
моддасига мувофиқ, турар
жойларга қуйидагилар киради: уйлар; кўп квартирали уйлардаги квартиралар;
бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва ўзга турар жойлар.
Маълумки, шахснинг турар
-
жойида тинтув ўтказиш билан унинг хизмат,
ишлаб чиқариш биноси ёки ўзга жойда тинтув ўтказишнинг ўзига хос фарқли
томонлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27
-
моддасига
мувофиқ, фақат турар
-
жой дахлсиздир. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва
тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни
кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши
мумкин эмас
[9]
. Эътиборли томони шундаки, амалдаги ЖПК 18
-
моддасининг
бешинчи қисмида қонун чиқарувчи, шахс эгаллаб турган турар жой ёки бошқа
бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш фақат ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва
тартибда амалга оширилиши мумкинлигини мустаҳкамлаб қўйган. Таҳлиллардан
маълум бўладики, фақат шахсий тинтув ва инсоннинг турар жойида
ўтказиладиган тинтув, унинг конституциявий ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ
экан. Ўз навбатида, хизмат, ишлаб чиқариш биноси ёки ўзга жойда ўтказиладиган
тинтувлар шахснинг конституциявий ҳуқуқларига тааллуқли эмас деган хулоса
ҳам
келиб чиқади. Бу эса, қайд этилган объектларнинг туридан келиб чиқиб,
тинтув ўтказиш процессуал тартиби бўйича ҳам ўзига хос ёндашувнинг бўлиши
зарурлигини кўрсатади.
ЖПКнинг 161
-
моддасига мувофиқ, тинтув суриштирувчи ёки терговчининг
асослантирилган қарорига биноан, прокурорнинг санкцияси билан ўтказилади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув прокурорнинг санкциясисиз ўтказилиши
мумкин, лекин бундай ҳолда кейинчалик шу ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт
соат ичида прокурорга хабар қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар
суриштирувчи
ёки
терговчининг
прокурорга
юборган
хабарномасида
асослантирилиши лозим. Хабарноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади.
Амалдаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларида “хизмат биноси”га таъриф
берилмаган экан. Лекин бинога берилган таърифнинг мазмунидан келиб чиққан
ҳолда
хизмат биносига қуйидагича ёндашиш мумкин: хизмат биноси
–
фуқароларнинг меҳнат фаолиятини олиб боришга мўлжалланган, санитария,
ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган
тартибда махсус хизмат фаолияти билан машғул бўлишга мўлжалланган жойдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
86
Юқорида келтирилган фикрлар асосида, ишлаб чиқариш биноси деганда, биз
бевосита ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган иморатларни тушунишимиз
мумкин бўлади.
Ўз навбатида “ўзга жой” деганда юқорида санаб ўтилганлардан ташқари
бошқа барча жойларни тушунишимиз мумкин. Айнан мазкур жумла, жиноят
-
процессуал ҳуқуқ назарияси ва айниқса амалиёт ходимларида қатор
тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Чунки, “ўзга жой” деган жумла ўзининг
мазмуни билан барча жойларни қамраб олади.
Аксарият олимлар тинтувнинг алоҳида тури –
ўзга жойдаги тинтувни
ажратиб кўрсатар экан, ҳақли равишда унинг алоҳида ҳудуд кимнингдир қонуний
тасарруфида бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Агар жой участкаси қандайдир
жисмоний ёки юридик шахс тасарруфида бўлмаса, у ҳолда тинтув ўтказишга ҳожат
йўқ, кўздан кечиришнинг ўзи кифоя
[10]
. Мазкур тоифага нафақат ер участкалари,
балки сув объектлари (масалан, якка шахс мулки ҳисобланган ҳавзалар) киради.
Ҳақиқатдан ҳам, билдирилган фикрлар асосли бўлиб ҳисобланади. Чунки оддий
мисол, ўлдирилган мурда фермернинг даласида кўмилганлиги бўйича маълумот
келиб тушса, гарчи тегишли жойни кавлаш зарурати мавжуд бўлса
-
да, тинтув эмас,
балки ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказилиши
мантиқан тўғри бўлади. Худди шундай ҳолатни қудуқларни, дарёларни ва бошқа
жойларни кўздан кечиришда ҳам кўришимиз мумкин. Лекин, эътибор
қаратишимиз
зарур бўлган жиҳат шуки, агар шахснинг ҳовлисини ёки унинг турар
жойидаги бинонинг бошқа қисмини кавлаш талаб этилса, бу ҳолатда тинтув
ўтказилиши шарт.
Фикримизча, қонун чиқарувчи асоссиз равишда кўп ҳолларда ўзида жиноят
изларини сақловчи бошқа объектларни, жумладан “бино” тушунчаси билан қамраб
олинмаган транспорт воситалари
(автомобиллар, самолётлар, катерлар ва ҳ.к.)
,
контейнерлар ва бошқаларни мустақил тинтув объекти деб ҳисобламайди.
Ваҳоланки, тергов амалиётининг таҳлили айнан транспорт воситалари ҳам тинтув
объекти бўлаётганлигини кўрсатади
[11]
. Айрим хорижий мамлакатлар
қонунчилигининг таҳлилидан ҳам маълумки, транспорт воситалари тинтувнинг
алоҳида мустақил объекти сифатида эътироф этилган
[12].
Шунингдек, бугунги кунга келиб ўзида далил бўлиб хизмат қиладиган
ахборотни сақлаши мумкин бўлган уяли алоқа воситалари ёки интернет
бутунжаҳон ахборот тармоғидаги электрон манзиллар ҳам тинтув объекти
бўлиши ёки бўлмаслиги масаласи юзасидан фикрлар мавжуд
[13]
. Дарҳақиқат,
қонун чиқарувчи томонидан ЖПКнинг 158
-
моддасида, тинтув объекти сифатида
назарда тутилган “ўзга жой” жумласи ўзининг мазмунига кўра ҳар қандай жойни
назарда тутиши мумкин. Оддий мисол, шахснинг уяли алоқа воситалари,
планшети, бошқа техник қурилмалари, сайтлари ёки интернет бутунжаҳон
ахборот тармоғидаги
ижтимоий тармоқларини ҳам бошқа жой деб баҳолаш
мумкин. Лекин санаб ўтилган мазкур жойлар амалдаги жиноят
-
процессуал қонун
нормаларида тўғридан
-
тўғри тинтув объекти сифатида қайд этилмаган. Шунинг
учун ҳам, бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида шахснинг
уяли алоқа
воситаси, планшети, бошқа техник қурилмалари, сайтлари ёки ижтимоий
тармоқларини ўрганиш ва улардаги иш учун аҳамиятли маълумотларни олиш
зарур бўладиган бўлса кўздан кечириш тергов ҳаракати ўтказилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
87
Эътиборлиси, ЖПКнинг 170
-
моддасига мувофиқ “Гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчининг телефонлари ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари
орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар
орқали узатиладиган ахборотни олиш суриштирувчининг, терговчининг прокурор
томонидан санкция берилган қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан амалга
оширилади”. Лекин, айнан мазкур қурилмалар орқали тайёрланган, сақлаб
қўйилган
ёки узатилган
матнли, график ва мультимедиа ахборотларини олиш
учун фақат терговчининг қарорини кифоя қилади. Назаримизда, мазкур ҳолатда
қонун чиқарувчи икки хил ёндашувдан борганлиги бир қарашда тушунарсиздир.
Қолаверса, мазкур ҳолат қайсидир маънода Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 27
-
моддаси талабларига ҳам зид бўлиб ҳисобланади.
Лекин, сўнгги йилларда ахборот технологиялари орқали содир этилган
жиноятларн саккиз баробар ошганлиги мазкур масалага алоҳида ёндашиш
зарурлигини кўрсатади. Зеро, бу турдаги жиноятлар бўйича далилларнинг асосий
қисмини
шахсларнинг уяли алоқа воситалари, планшетлари, бошқа техник
қурилмалари, сайтлари ёки ижтимоий тармоқларидаги электрон маълумотлар
ташкил этади. Шу билан бирга, замонавий техник қурилмалар орқали, масофадан
туриб ҳам уяли алоқа воситаси ёки ижтимоий тармоқдаги маълумотларни ўчириб
юбориш мумкин. Бу эса, ҳодиса содир бўлган жойда топилган электрон
қурилмаларни тезкорликда кўздан кечириш, ишга тааллуқли маълумотларни
олиш ва ўрнатилган тартибда қайд этиш заруратини кўрсатади. Шунинг учун ҳам
бугунги кунда айрим ривожланган давлатларда мазкур масала бўйича бир қарорга
келинган. Хусусан, Россия Федерацияси Конституциявий судининг 2018 йил
25 январдаги №189–О
-
сонли ажримига мувофиқ, тергов органлари ҳодиса содир
бўлган жойда топилган абонент қурилмаларининг электрон хотирасида
жойлашган жиноят иши учун аҳамиятга эга бўлган маълумотларни кўздан
кечириши, ўрнатилган тартибда олиши ҳамда улар бўйича экспертиза ўтказиши
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, жумладан ёзишмалар, почта, телеграф
ва бошқа хабарлар дахлсизлиги ҳуқуқига зарар етказмайди
[14].
Юқоридагиларни инобатга олиб, шахснинг уяли алоқа воситаси, планшети,
бошқа техник қурилмалари, сайтлари ёки ижтимоий тармоқларини тинтувнинг
алоҳида объекти сифатида белгилаш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келиш
мумкин.
Ўтказилган таҳлиллар асосида тинтувни ўтказиш объектининг турлари
асосида, қуйидаги таснифини таклиф этиш мумкин:
1.
Бинолар тинтуви:
1.1.
турар
-
жойда;
1.2.
нотурар
-
жой биносида (ангарлар, ишлаб чиқариш бинолари, хизмат
хоналари ва бошқалар).
2.
Шахсий тинтув:
2.1.
инсон танаси;
2.2.
инсоннинг унинг
уст
-
боши, пойабзали;
2.3.
инсоннинг қўлидаги юки.
3.
Ҳудуд
тинтуви:
3.1. ер участкалари;
3.2. сув ҳавзалари.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
88
4.
Транспорт воситалари тинтуви
:
5.
Бошқа жойлар тинтуви
(контейнерлар ва ҳ.к.)
.
Шунингдек, амалдаги жиноят
-
процессуал қонунчилиги таҳлили асосида
тинтув турларини тинтув қилинаётган шахсларга қараб ҳам бўлиш мумкин.
Қуйидагилар
бундай тасниф гуруҳлари ҳисобланади:
–
умумий тартибдаги тинтув, унда тинтувга алоқадор шахслар учун қўшимча
процессуал кафолатлар бўлмайди;
–
тинтувга алоқадор шахсларга тақдим этиладиган қўшимча процессуал
ҳаракатларга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган тинтув.
Шу билан бирга, ЖПКнинг 165
-
моддасига мувофиқ дипломатик дахлсизлик
ҳуқуқига
эга шахсларга нисбатан ўтказиладиган тинтув ҳам алоҳида процессуал
тартибга эга. Тинтув дипломатия ваколатхонаси ҳудудида ўтказилаётганда
дипломатия ваколатхоналари ва уларнинг дипломатия дахлсизлигига эга бўлган
ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари эгаллаб турган биноларда фақат
дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг илтимосига кўра
ёки унинг розилиги
билан ўтказилиши мумкин. Дипломатия ваколатхонаси ходимларининг ёки
уларнинг вояга етган оила аъзоларининг истиқомат жойларида ёхуд улар эгаллаб
турган бошқа биноларда тинтув уларнинг илтимосларига кўра ёки розиликлари
билан ўтказилиши мумкин.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, санаб ўтилган имтиёзлар Ўзбекистон
Республикасида аккредитация қилинмаган бўлсада дипломатия дахлсизлигига эга
бўлган ажнабий вакилларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳам берилади.
Шу тариқа, айрим тоифадаги шахсларга нисабатан уларнинг дипломатик
иммунитети ёки масъулиятли хизмат фаолияти билан боғлиқ мавқеини ҳисобга
олган ҳолда ЖПК билан шахсий тинтув ўтказиш ёки шахс эгаллаб турган бинони
тинтув қилиш учун рухсат олишнинг алоҳида тартиб
-
таомили белгиланган
*
.
Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида тинтув қилишда алоҳида
тоифадаги шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар белгиланган. Масалан, Россия
Федерацияси ЖПКнинг 448 ва 450
-
моддаларига мувофиқ, уларда шахсий тинтув
ўтказиш ёки улар эгаллаб турган бинони тинтув қилиш
учун РФ Давлат Думаси
ёки РФ Федерация Кенгаши, судьялар учун эса РФ Конституциявий Суди ёки
судьялар малака ҳайъати қарори керак бўлади
[15]
. Лекин Ўзбекистон
Республикаси ЖПКга мувофиқ, алоҳида тоифадаги шахсларга, хусусан
депутатлар,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман),
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, судьялар ва
прокурорларга нисбатан қўшимча кафолатлар берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги
қонуннинг
[16] 64-
моддаси ўнинчи қисмига мувофиқ, судьянинг турар жойига ёки
хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш,
уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, унинг телефондаги
сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув
қилиш, шунингдек унинг хат
-
хабарларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни
*
Единственное исключение из этого предписания содержится в ст.449 УПК РФ, положения которой
допускают производство личного обыска в отношении этих лиц на месте преступления.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
89
кўздан кечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат суднинг қарорига биноан ёки
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан амалга оширилиши
мумкин
[16].
Бу каби ҳолатни, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги
ва 2021 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
тўғрисида”ги ва бошқа дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг фаолиятига
доир Қонунларда ҳам кўриш мумкин.
Фикримизча, депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича
вакили
(омбудсман),
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоси,
судьялар ва прокурорлар фаолиятини тартибга солувчи тегишли қонунлар ҳамда
амалдаги ЖПКнинг 223 ва 239
-
моддалар талаблари асосида тинтув тергов
ҳаракатини ўтказишда иммунитет ҳуқуқидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган
шахслар тоифасини белгилаш зарур. Чунки, амалдаги ЖПК 1
-
моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят
-
процессуал кодекси билан белгиланади. Бу эса, жиноят
-
процессуал муносабатларга
доир барча кафолатлар айнан ЖПК билан тартибга солинишини тақозо этади.
Шунингдек, гарчи амалдаги жиноят
-
процессуал қонунчиликда қуйида
келтирилган ҳолатлар тўлиқ ўз ифодасини топмаган бўлсада, жиноят
-
процессуал
ҳуқуқ назариясида тинтув ўтказишнинг расмий асосини белгилаш тартибидан
келиб чиқиб ҳам алоҳида гуруҳларга бўлиш мумкин. Масалан:
–
суднинг рухсатномаси (айрим давлатлар прокурор санкцияси) талаб
этилмайдиган тинтувлар Бу каби тинтувлар фақат терговчининг қарори асосида
ўтказилади. Масалан, гараж, ташкилот (муассаса) биноси, ташкилотга тегишли
бўлган ҳудудлар ва бошқа жойларда ўтказиладиган тинтувларни ўтказиш кўзда
тутилган.
–
фақат суднинг рухсати
(айрим давлатлар прокурор санкцияси) асосида
ўтказиладиган тинтувлар. Тинтувни ўтказишнинг мазкур тартиби шахснинг
турар
-
жойида ўтказиш ҳолларига тааллуқли. Чунки, турар жой шахснинг
конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади;
–
маълум бир мансабдор шахс ёки органнинг розилигини талаб этувчи
тинтувлар.
Тинтув ўтказиш кетма
-
кетлиги бўйича уларни дастлабки ва такрорий
турларга, уни ўтказиш шароитларига кўра эса кечиктириб бўладиган ва кечиктириб
бўлмайдиган ҳолатларда ўтказиладиган тинтувларга ҳам ажратиш мумкин.
Юқорида қайд этилганларни сарҳисоб қилган ҳолда тинтув турларини
қайсидир асосга кўра таснифлаш доимо тўлиқ бўлмайди, деган хулосага келамиз.
Юқорида зикр этилган тасниф асосларидан фойдаланиш тинтув турлари
тўғрисидаги тасаввурларни чуқурлаштириш имконини беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
90
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сытников
В.О. К некоторым вопросам о теоретическом и практическом
значении классификации обыска в уголовном процессе Российской Федерации.
В сборнике: Актуальные исследования в области гуманитарных наук. Материалы
международной научно
-
практической конференции. Хабаровск, 2022. С. 30
-34.
https://elibrary.ru/item.asp?id=48125421
2.
Спорные вопросы классификации обыска помещений, хранилищ и иных
объектов. Мисюта И.А. Труды Академии управления МВД России. 2016. № 2 (38). С.
116-119. https://elibrary.ru/item.asp?id=2618846
1; Мисюта И.А. О признаках
жилища как места проведения отдельных видов обыска и выемки. Вестник
Московского университета МВД России. 2016. № 5. С. 161
-164.
3.
Карташова А.Е. Виды обыска и выемки. В сборнике: Юридические науки,
правовое государство и современное законодательство. сборник статей VII
Международной научно
-
практической конференции. 2019. С. 158
-160.
4.
Белкин Р.С. Указ.соч. С.142
-143.
5.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2
-
жилд. Бешик—
Гидрофизика.
Таҳрир ҳайъати: М. Аминов, Б. Аҳмедов, Ҳ. Бобоев ва б. Т.: «Узбекистон миллий
энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2001.—
Б. 27.
6.
https://lex.uz/docs/46868?ONDATE2=23.05.2021&action=compare
7.
https://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/1433
8.
https://lex.uz/docs/106136
9.
https://lex.uz/docs/20596
10.
Напр.: Ратинов А.Р. Указ.соч. С. 12; Баев О.Я. Тактика следственных
действий: Учебное пособие.
-
Воронеж: НПО ≪МОДЭК≫
, 1995. -
С.65 и др.
11.
Ўрганилган жиноят иши материаллари таҳлили.
12.
Обыск транспортных средств
- CrimLib.info
http://crimlib.info/%D0%9E%D0%B1%D1%8B%D1%81%D0%BA_%D1%82%D1%80
%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%80%D1%82%D0%BD%D1%8B
%D1%85_%D1%81%D1%80%D0%B5%D0%B4%D1%81%D1%82%D0%B2
13.
doc.ksrf.ru/decision/KSRFDecision314926.pdf;
https://www.advgazeta.ru/novosti/ks-dlya-izucheniya-soderzhimogo-telefona-pri-ego-
izyatii-sudebnoe-reshenie-ne-trebuetsya/
14.
https://legalacts.ru/sud/opredelenie-konstitutsionnogo-suda-rf-ot-25012018-
n-189-o/
15.
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_34481/.
16.
https://lex.uz/docs/5534923
