Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors causing public protest movements
Boburjon KHASANOV
1
Mirzo Ulugbek National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2023
Received in revised form
15 February 2023
Accepted 15 March 2023
Available online
25 April 2023
This article highlights the reforms carried out to improve the
lifestyle of citizens in our country, the mass protests that took
place in foreign countries, and the factors that caused them.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp258-264
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
protest,
demonstration,
mass,
factor,
unrest,
socio-political situation,
security,
philosophy.
Оммавий
норозилик
ҳаракатларини
келтириб
чиқарувчи омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
норозилик,
намойиш,
оммавий,
омил,
тартибсизлик,
ижтимоий
-
сиёсий вазият,
хавфсизлик,
фалсафа
Мазкур мақолада мамлакатимизда фуқароларнинг
турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган
ислоҳотлар, хорижий давлатлар мисолида содир этилган
оммавий норозилик намойишлари, уларни келтириб
чиқаруви омиллар ўрганиб чиқилган.
1
Researcher, Mirzo Ulugbek National University of Uzbekistan. E-mail: sherzodxamrayev1990@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
259
Факторы, вызывающие общественные протестные
движения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
протест,
демонстрация,
масса,
фактор,
беспорядки,
общественно
-
политическая ситуация,
безопасность,
философия
.
В данной статье освещаются реформы, проведенные для
улучшения образа жизни граждан в нашей стране,
массовые протесты, имевшие место в зарубежных странах
и их вызвавшие факторы
.
Кириш.
Маълумки, сўнгги бир асрда гегимон давлатлар томонидан ер
шарини минтақаларга бўлиш, тарафдор бўлмаган кичик давлатларда сиёсий
-
ижтимоий, иқтисодий ва криминоген вазиятни издан чиқариш орқали аҳолини
оммавий норозиликлар тўлқинига тушириш ва амалдаги ҳукуматни ағдариш
амалиёти кенг фойдаланилмоқда.
Адабиётлар таҳлили ва методология
. Бугунги кунда оммавий
норозиликлар келиб чиқариши мумкин бўлган омиллар ўрганилганда, дастлаб
бирон
-
бир омил норозилик намойиши келтириб чиқариши, кейинчалик эса
норозилик намойишида кескинликнинг ортиши билан оммавий тартибсизликка
айланиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Кескинликнинг ортиш ҳолати, ушбу
норозиликлар вақтида давлатнинг намойишчиларга тазйиқ ўтказиши, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг оломонга куч ишлатиши ёки улар билан тўғри
тушунтириш ишлар олиб борилмаслиги, шунингдек, оломоннинг талаби
қондирилмаслиги
билан изоҳланиши мумкин.
Дунёда бўлиб ўтаётган оммавий норозиликларнинг пайдо бўлиш
механизмига эътибор қаратсак, барча оммавий норозиликларда ўхшаш жиҳат
мавжуд. Бу аҳолини жумбушга келтирувчи давлатнинг ўз фуқароларига нисбатан
қилган
нотўғри ҳаракати ҳисобланади.
Масалан, 2018 йил 17 ноябрь куни Франция президенти Эмманюэль
Макронни мамлакат бўйлаб дизель ёқилғисининг тан нархини ошириш тўғрисида
имзолаган ҳужжати аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Шу вақтда
норози кайфиятдаги аҳолининг эътирозлари мамлакат раҳбарияти томонидан
эътиборсизлик билан қаралганлиги оқибатида, кейинчалик Франциянинг барча
шаҳар марказларида бир вақтнинг ўзида “сариқ жилет” кийган ҳолда омма
тўпланган.
Оммавий норозилик ҳаракатлари ва тартибсизликларда жумбушга келган
оломон
амалдаги ҳукумат олдига 25 та талаб қўйган. Булар мамлакатда солиқлар
миқдорини камайтириш, ойлик ва пенсия миқдорини ошириш, кредит
фоизларини камайтириш, мамлакатда монополияга чек қўйиш, таълим, қишлоқ
хўжалиги ва тиббиёт соҳаларида ислоҳотлар ўтказишдан амалдаги ҳукумат ва
президент Э.Макронни истеъфосини талаб қилганлар
.
Биргина мамлакатдаги сиёсий
-
ижтимоий вазият, аҳолининг кайфиятини
эътиборга олмасдан қабул қилинган ҳужжат ва жумбушга келган оломон
талабларини зудлик билан ўрганмаслик ортидан Европанинг 12 та давлатлари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
260
бўйлаб 600 кун давомида оммавий норозилик ҳаракатлари ва тартибсизликлар
бўлиб ўтган
.
Муҳокама.
Оммавий норозиликларни олдини олишнинг ўзига хос
жиҳатларидан бири шуки, норозиликлар вужудга келгандан сўнг уни бартараф
қилиш
имконсиз жараён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, оммавий
норозиликларни бартараф этишдан кўра, унинг пайдо бўлишига имконият
яратувчи ҳолатларни аниқлаш ва зарур чора
-
тадбирлар белгилаш муҳим жараён
ҳисобланади. Бунда дастлаб оммавий норозиликларни келтириб чиқарувчи
омилларни аниқлаб олиш лозим.
Соҳа мутахассисларининг фикрича, оммавий норозиликларни келтириб
чиқарувчи омилларни таҳлил қилганда, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш
мумкин.
Бирламчи омиллар:
1.
давлатдаги ижтимоий
-
иқтисодий аҳволнинг танглиги;
2.
ишсизлик даражасининг юқорилиги;
3.
мамлакатда муттасил давом этиб келаётган беқарор сиёсий вазият;
4.
мамлакат ҳудудларидаги турли хил миллий
-
этник зиддиятлар;
5.
диний
конфессия
вакиллари
ўртасидаги
муносабатларнинг
ёмонлашуви;
6.
миллий озчиликка нисбатан дискриминация мавжудлиги.
Иккиламчи омиллар:
1.
оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда йўл қўйилган хато
ва камчиликлар;
2.
қўшни давлатлар ҳудудидаги оммавий норозиликлар таъсири;
3.
йирик давлатлар манфаатларига хизмат қилувчи тенденциоз
сайтларнинг (Ozodlik radiosi, Eltuz.com ва бошқа) провокацион фаолиятлари.
Бундан ташқари, ушбу омилларни давлатга нисбатан таъсир ўтказиш
субъектларига қараб ички ва ташқи омилларга ҳам ажратиш мумкин.
Ички омиллар:
давлатдаги ижтимоий
-
иқтисодий аҳволнинг танглиги
,
мамлакатда муттасил давом этиб келаётган беқарор сиёсий вазият, ишсизлик
даражасининг
юқорилиги,
диний
конфессия
вакиллари
ўртасидаги
муносабатларнинг ёмонлашуви, миллий озчиликка нисбатан дискриминация
мавжудлиги, оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда йўл қўйилган
хато ва камчиликлар.
Ташқи омиллар:
чегара ҳудудлардаги турли хил миллий
-
этник зиддиятлар,
қўшни давлатлар ҳудудидаги оммавий норозиликлар таъсири, йирик давлатлар
манфаатларига хизмат қилувчи тенденциоз сайтларнинг (Ozodlik radiosi, El
tuz.com
ва бошқа) провокацион фаолиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Мутахасcислар фикрича, ижтимоий адолат мезонларининг қўпол равишда
бузилиши, аҳоли эҳтиёжи учун зарур товарларнинг танқислиги ёки
ушбу
маҳсулотлар нархининг кескин кўтарилиб кетиши, фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларини ошкора поймол қилиниши ва мансабдорларга хос жиноятлар
(порахўрлик, бюрократизм ва тамагирлик)нинг авж олиши, сингари иллатлар ҳам
оммавий норозиликларни вужудга келтирадиган омил ўлароқ қаралади.
Санаб ўтилган мазкур ҳолатлар ўртасида давлатдаги ижтимоий
-
иқтисодий
аҳволнинг танглиги ва аҳолининг ўз вақтида ҳал қилинмаган турли муаммолар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
261
юзасидан норозилик намойишларининг кейинчалик оммавий тартибсизликларга
айланиб кетиши энг муҳим сабаблардан биридир.
2013 йил ноябрь ойида Украина давлатида бошланган евромайдон
воқеаларини бунга мисол тариқасида олсак, ижтимоий адолатсизликнинг юқори
даражаси, Украина аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасидаги катта фарқ,
ижро этувчи, суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги
коррупция аҳолининг ҳукуматга нисбатан оммавий норозилигига олиб
келганлигига амин бўламиз
.
2021 йил охирида Туркия давлатининг лира пул бирлиги қадрсизланиши
оқибатида мамлакатда аҳоли учун зарур бўлган маҳсулотларнинг нархи кескин
ошиши, пойтахт Анқара ва марказий шаҳарларда аҳолини оммавий тўпланиб,
норозилик намойишлари уюштиришига сабаб бўлган. Натижада норози
кайфиятдаги тўпланган аҳоли амалдаги ҳукуматнинг 30 фоиз раҳбарияти
истеъфога кетишига эришган
.
Баъзи давлатлардаги сиёсий вазиятнинг бебарқарор ҳолатини ҳам
келгусида оммавий норозиликларга туртки берувчи куч сифатида кўриш мумкин.
Бунга далил сифатида, 2019 йил 4 октябрда Ироқ давлатида оғир сиёсий
вазият натижасида бошланган оммавий норозиликларни келтиришимиз мумкин.
Ироқ сўнгги ўн беш йил давомида уруш ва диний низолар гирдобида қолган.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ироқда 2018 йилдан ишсизлик даражаси
йилига 7.9 фоизга ўсмоқда, аммо бу ёшлар орасида икки баробардан ҳам юқори
тахминан 25 фоиздан ортиқ. Деярли 17 фоиз меҳнатга лаёқатли ироқликлар фақат
вақтинчалик иш топишлари мумкин, 2014 йилдан буён мамлакат аҳолисининг
деярли тўртдан бир қисми кунига 1.9 доллардан кам маблағ эвазига яшамоқда
.
Ҳар
олтинчи оилада озиқ
-
овқат танқислиги мавжуд. Мамлакатни қайта
тиклаш учун 88 млрд доллар маблағ талаб қилинмоқда.
Давлатдаги сиёсий беқарорлик ҳолати ҳақида гапирилганда шуниси
эътиборлики, бунда амалга оширилган оммавий норозиликлардан нафақат ички
кучлар, шунингдек ташқи кучлар ҳам ўз манфаатларида йўлида фойдаланишади.
Бундай норозиликлар мамлакатга ташқи кучларнинг осонлик билан суқилиб
киришига имконият яратади.
Сиёсий беқарор давлатлардаги оммавий норозиликлар жараёнида,
ҳукуматнинг
тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан куч ишлатиши ва
бундан жабр кўрган
аҳолининг “ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ниқоби остида
суқилиб кириш сценарийси ҳозирда жуда кўп йирик давлатлар томонидан
қўлланиб
келинмоқда.
Оммавий норозиликлар жамиятдаги турли қарама
-
қарши миллий
-
этник
гуруҳларнинг ўзаро айирмачилик руҳидаги низолари таъсири остида ҳам вужудга
келиши мумкин.
Бундай турдаги оммавий норозиликлар кўпроқ аввалги собиқ иттифоқ
таркибида бўлган давлатларга хос бўлиб, унинг сабаблари таҳлил қилинса,
уларнинг аксариятининг илдизлари ўтмиш хатоларига, яъни собиқ совет тузуми
совет
давлатини тузишда чегараларни белгилашда амалга оширилган нотўғри
сиёсатига ва ўша даврда йўл қўйилган миллий камситишларга, шунингдек, давлат
сиёсатини номақбул олиб борилиши каби ҳолатларда кўришимиз мумкин.
Мисол тариқасида 1991 йилда бошланган Озарбайжон ва Арманистон
ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросини келтиришимиз мумкин. Тоғли Қорабоғ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
262
автоном вилоят сифатида 1923 йилда Озарбайжон ҳудудида ташкил этилган
бўлиб, бу ерда асосан арман миллатига мансуб аҳоли (89.24 %) истиқомат қилади.
Улар 1820 йилда чор Россияси томонидан бу ерларга кўчириб олиб келинган. СССР
тарқалгандан сўнг арманлар сепаратистик ҳаракатни бошлашди ва икки миллат
озарбайжон ва арманлар ўртасида миллатлараро можаро вужудга келди. 1991 йил
сепаратистик режим Тоғли Қорабоғ мустақиллигини эълон қилди, лекин дунёнинг
ҳеч бир мамлакати бу мустақилликни тан олмади
.
Давлатлар ўртасидаги чегараларни делимитация ва демаркация қилиш
ишларининг тўлиқ якунланмаганлик ҳолати ҳам чегара ҳудудларида яшовчи
аҳоли пунктлари ўртасида ўзаро оммавий низоларни келтириб чиқарувчи
сабаблардан бири бўлмоқда.
Мисол учун, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида 970 кмдан ортиқ умумий
чегара бўлиб ўтган йиллар мобайнида унинг 510 кмга яқини демаркация
қилинган. Шу сабабли ҳам чегара ҳудудларда бот
-
бот қуролли тўқнашувлар бўлиб
туради. 2020 йил 7 май куни Тожикистон ва Қирғизистон чегара ҳудудида
Қирғизистон
фуқароларининг баҳсли ҳудудда 4 гектар ер майдонини
ўзлаштиришлари натижасида у ерда яшовчи қирғизлар ва тожиклар ўртасида
тўқнашув бўлиб оммавий норозилик ва тартибсизликлар келиб чиққан
.
Диний конфессия вакиллари ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви
натижасида вужудга келган оммавий норозиликларга 2020 йил 24 февраль куни
Ҳиндистон
давлатида бошланган воқеаларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Ҳиндистон парламенти Покистон, Афғонистон ва Бангладешдан келган
қочқинларга фуқаролик беришни соддалаштириш бўйича Фуқаролик тўғрисидаги
Қонунга
ўзгартириш киритди, аммо бир шарт билан, улар индуистлар, сикҳлар ёки
насронийлар бўлиши мумкин, фақат мусулмон бўлмасликлари
керак. Шу билан
бир вақтда, кўплаб штатларда
маҳаллий мусулмонлар Ҳиндистон фуқароси
эканини исботлаши керак бўлади. Агар улар керакли далиллар келтира олишмаса,
улар депортация қилиниши мумкин бўлган.
Ушбу қонун лойиҳаси ҳиндистонлик мусулмонларни ғазаблантирди.
Уларнинг фикрича, сўнгги тузатишлар конституцияга зид, чунки расман дунёвий
ҳисобланган
мамлакатда аҳолининг бир қисми диний эътиқодидан келиб чиқиб
камситилган. Ҳиндистон шимоли
-
шарқий штатлари аҳолиси ҳам қонунга эътироз
билдириб, улар Бангладешдан келган миллионлаб одамлар уларнинг штатларида
доимий қолиб кетишидан хавотирда бўлишган.
Бу тузатишларни маҳаллий аҳоли манфаатларига зид деб ҳисоблаб,
мусулмонлар оммавий норозиликлар тўлқинини бошлашган
.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, оммавий тадбирлар вақтида ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
идора
ходимларининг
ёки
оммавий
тадбирлар
ташкилотчиларининг
тадбирларни
ташкил
қилиш
ва
ўтказишда
масъулиятсизликка йўл қўйиши, турли нотўғри қарорлар қабул қилиши ҳам аҳоли
томонидан оммавий норозилик ҳолатларини келтириб чиқариши, бу эса келгусида
оммавий тартибсизликларга айланиб кетиши эҳтимолини ошириши мумкин.
Натижалар.
2017 йилда Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида ўтказилган
рекорд ош тадбирида ташкилотчилар томонидан ОАВда кенг ёритилиб, кириш
чегараланмаган деган маънода рекламалар берилганлиги сабабли, “Амир Темур
хиёбони” атрофида 120.000 дан ортиқ фуқаролар йиғилиб, ош тарқатиш билан
боғлиқ жараёнда турли кўнгилсизликлар содир бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
263
2018 йил 30 июнда Ёшлар кунига бағишланиб “Миллий”, стадионда
ўтказилган тадбирга кириш чипталари кассаларда текин тарқатилмоқда
мазмунида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши натижасида 30.000
кишига мўлжалланган стадионга тахминан 50.000га яқин фуқаро ташриф буюрган.
Бу ўз навбатида, стадион ҳудудига кира олмаган фуқаролар томонидан жуда ҳам
қаттиқ норозиликка сабаб бўлган.
Шу билан бирга, турли байрамлар ва сиёсий тадбирларда (митинг ва
намойишлар) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан оммага нисбатан
турли қуроллардан ўринсиз фойдаланиши кутилмаган оқибатларга олиб келиши
мумкин. Оммавий тартибсизликларнинг бошланғич босқичида ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи
органларда куч ва воситаларнинг етарли даражада бўлмаслиги, оломонга
тушунтириш ишларини олиб бормасдан, унинг етакчиларини қўлга олишга
қаратилган
ҳаракатлари оммани
ғалаёнга ундовчи сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирги
кунда оммавий норозиликларни ташкил қилиш билан бирор
мамлакатда сиёсий беқарорлик ҳолатини вужудга келтиришда йирик давлатлар
ахборот
коммуникация
технологияларидан
оқилона
фойдаланишмоқда.
Жумладан, ўзларининг манфаатларига хизмат қилувчи тенденциоз сайтлар
орқали яширин фаолият билан мамлакат аҳолиси онгига салбий ахборот
-
психологик таъсир ўтказиб, уларда давлат бошқарувига нисбатан норозилик
кайфиятини уйғотиш ва давлат сиёсатига қарши норозилик чиқишлари
уюштиришга чорловчи ахборотлар тарқатилмоқда.
Хулоса.
Хулоса қилиб айтганда, хорижий мамлакатларда рўй берган
оммавий норозилик намойишлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аҳолини
норозилик кайфиятини кучайтирувчи омилларга қарши курашишда нафақат
амалдаги ҳукумат, балки ҳар бир фуқаролар жавобгар ҳисобланади.
Ҳозирги
кунда мамлакатимизда ҳукмронлик сураётган тинчлик, амалдаги
ҳукуматимиз томонидан миллатлараро ва динлараро тотувлик ҳамда
иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб
борилаётган кенг кўламли ишларга ҳар биримиз камарбаста бўлишимиз зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2020.
2.
wikipedia.org /Движение_жёлтых_жилетов;
3.
Мы
–
Желтые
жилеты:
наши
первые
600
дней/colonelcassad.livejournal.com/6670795.html Ярошинская А. От Майдана до
войны с Россией. // Росбалт. Дата обращения 14 октября 2015;
4.
Беспорядки в Турции после обвала лиры: nur.kz/world/1943667;
5.
Как
и
почему
начались
протесты
в
Ираке.
https://www.bbc.com/russian/news-49945488;
6.
Тоғли қорабоғ мухтор вилояти. https://uz.wikipedia.org/;
7.
Что происходит на границе Кыргызстана и Таджикистана? Читайте
больше:nur.kz/world/1
988319;
8.
Ҳиндлар нега Исломга қарши исён кўтармоқда. https://sputniknews
-
uz.com;
9.
Nusratullayevich, P. T. B. (2022). The role of Alisher
Navoi’s spiritual heritage in
the moral education of youth. EPRA International Journal of Research and Development
(IJRD), 7(4), 38-39.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
2 (2023) / ISSN 2181-1415
264
10.
Туробов, Б. Н. (2022). ШАРҚШУНОС ЕЭ БЕРТЕЛЬС МУТАФАККИР АЛИШЕР
НАВОИЙ ИЖОДИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА. ФИЛОСОФИЯ И
ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ, (SI
-2).
11.
Hamdamova, M., & Turobov, B. (2020). An introduction to ancient p philosophy
in Beruni's works. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, 24(S1), 676-681.
