Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of the principle of justice in determining
the punishment for crimes
Akrom TOSHPULATOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2023
Received in revised form
15 May 2023
Accepted 15 June 2023
Available online
25 June 2023
The article explores the essence of the principle of justice
and its significance in sentencing. The author proposed to
eliminate some inconsistencies in the legislation, pointing out
that the punishments specified in some articles of the Criminal
Code of the Republic of Uzbekistan do not comply with the
principle of justice.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3-pp1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
act,
crime,
responsibility,
punishment,
justice.
Жиноят учун жазо белгилашда одиллик принципининг
аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қилмиш
,
жиноят,
жавобгарлик,
жазо,
одиллик.
Мақолада
одиллик
принципи
моҳияти
,
унинг
жазо
тайинлашдаги
аҳамияти
масалалари
тадқиқ
қилинган
.
Муаллиф
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
айрим
моддаларида
белгиланган
жазолар
одиллик
принципига
мос
эмаслигини
кўрсатган
ҳолда
,
қонунчиликда
бундай
номувофиқликларни
бартараф
қилишни
таклиф
қилган
.
1
Independent applicant, Candidate of legal sciences Tashkent State University of Law. E-mail: a.toshpulatov4@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
20
Значение принципа справедливости при определении
наказания за преступления
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
деяние,
преступление,
ответственность,
наказание,
правосудие.
В
статье
исследуется
сущность
принципа
справедливости, его значение при назначении наказания.
Автор предложил устранить некоторые несоответствия в
законодательстве, указав, что наказания, указанные в
некоторых статьях Уголовного кодекса Республики
Узбекистан, не соответствуют принципу справедливости.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8
-
моддасида одиллик принципи
акс эттирилган бўлиб, у жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни
жиноятнинг оғир
-
енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик
даражасига мувофиқ бўлиши кераклигини ҳамда ҳеч ким айнан битта жиноят учун
икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслигини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми нормаларида
белгиланган жазолар ҳар доим ҳам одиллик принципи мазмунига мосми, бу
жазолар қилмишнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилигини етарли баҳолай
оладими, деган масалалар жиноят ва жиноят
-
процессуал қонунчилиги
такомиллаштирилаётган бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР
Тадқиқотда соҳа олимларининг одиллик принципига оид доктринал
қарашлари
ҳамда мамлакатимиз жиноят қонунчилиги нормалари таҳлил қилинди.
Тадқиқот методлари сифатида ҳуқуқий, тарихий, эмпирик тадқиқот каби
усуллардан фойдаланилди.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Одиллик (адолат) жиноят ҳуқуқи соҳаси олимлари учун доимо долзарб
масалалардан ҳисобланади. Чунки қонунийлик, тенглик ва инсонпарварлик ҳар
доим ҳам адолатни (одилликни) таъминлай олмаслиги мумкин.
Шунинг учун ҳам айрим олимлар одилликни жиноят ҳуқуқининг асосий,
бирламчи принципи [1], деб ҳисоблашади. Бунда одиллик принципидан тенглик,
инсонпарварлик, айб учун жавобгарлик принциплари келиб чиқади ва уларнинг
барчаси қонунийлик принципида бирлашади.
В.С.
Нерсесянц фикрича, одиллик (адолат) ҳуқуқнинг ички хусусияти бўлиб,
ҳуқуқ ўз моҳиятига кўра адолатли бўлиши кераклигини таъкидлаган [2].
Ч.Беккариа
фикрича,
жиноят
ҳуқуқида
одиллик
тенглик
ва
инсонпарварликда намоён бўлади, жамиятдаги мавжуд ижтимоий воқеликка
жавоб берадиган ва жиноятларни олдини олишга хизмат қиладиган жиноят
қонуни
адолатли деб ҳисоблаш мумкинлигини билдиради [3].
А.В.
Наумовнинг фикрига кўра, жиноят ҳуқуқида одиллик бошқа муҳим
принципларни, аввало қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва
инсонпарварлик принципларини ўзида мужассамлаштиради [4].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
21
М.Х.
Рустамбаев одиллик икки жиҳатга жавоб бериши, яъни жиноят
қонунининг одиллиги ва жиноят учун суд томонидан тайинланадиган жазонинг
одилона бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтган.
Айрим олимлар, одиллик нафақат жиноят содир қилган шахсга нисбатан
адолатли жазо тайинлашни, балки айбсиз шахсларни жиноий таъқиб қилишдан
воз кечиш, жазодан озод қилиш, реабилитация қилишни ҳам қамраб олишини
билдиришган [7].
Адабиётлар таҳлили умумий қилиб олганда одиллик принципи қилмиш ва
шахснинг ижтимоий хавфлилигига мос жазо берилишида ифодаланишини
кўрсатди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Одиллик принципи қонун ва жазонинг одил бўлишини назарда тутади.
Жиноят қонуни одил бўлиши учун биринчидан, асосланган бўлиши, яъни жиноят
қонуни
олдига қўйилган вазифаларни бажарадиган даражада жавобгарлик
белгиланган бўлиши; иккинчидан, жамиятдаги жиноятчилик даражасини ҳисобга
олиб, уни камайтиришга йўналтирилган бўлиши, учинчидан, жамиятда юзага
келаётган ўзгаришлар туфайли пайдо бўлаётган янги жиноятлар турларига
нисбатан ўз вақтида жавоб реакцияси (қилмишларни жиноят деб топиш) орқали
ҳуқуқий
бўшлиқни тўлдириши керак.
Жазо одилона бўлиши учун биринчидан, жазо жиноят туфайли етказилган
зарарнинг миқдори ва уни содир этиш усули ҳамда жиноий тажовуз объектига,
яъни қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига мувофиқ бўлиши, иккинчидан,
айбдорнинг жинси, ёши, оилавий аҳволи ва унинг хавфлилик даражасини
ифодалайдиган бошқа шахсий хусусиятларига мос бўлиши, учинчидан, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган бўлиши,
жиноятнинг қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлиги инобатга олинган
бўлиши керак.
Жиноят қонунида акс этмаган аммо, жиноят ҳуқуқи назариясида мавжуд
жазонинг индивидуаллиги принципи одиллик принципини амалга оширишнинг
асосий воситасидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) Махсус қисмининг
айрим нормаларини таҳлил қилиш жиноятлар учун назарда тутилган жазолар ҳар
доим ҳам одиллик принципига мос келмаслигини кўрсатди.
Баъзи ҳолларда қонун чиқарувчи қонун билан қўриқланадиган объектларни
белгилашда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда бир
томонламаликка, ҳуқуқни қўлловчи органларнинг маълум бир позицияни
бўрттириб кўрсатишларига ён беришига йўл қўйилаётгандек туюлади.
Фикримизча, ушбу ҳолат ЖКга 2019 йил 2 майдаги Қонун билан учувчисиз
учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш,
сақлаш ёки улардан фойдаланиш жинояти учун жавобгарлик белгилаган
2444-
модданинг киритилиши ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон
Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган 2601
-
моддага киритилган
ўзгартиришлар, шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда
(рухсатсиз) фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган 1162
-
моддасига
киритилган ўзгаришларда намоён бўлади [12].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
22
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф
равишда (рухсатсиз) фойдаланиш жинояти учун жавобгарлик белгиланган
ЖК 2601
-
моддаси мазмунига кўра республиканинг самовий ҳудудидан самолёт
ёки вертолёт каби катта транспорт воситалари билан қонунга хилоф равишда
фойдаланиш
учун жавобгарлик, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин юзага келади. Ҳолатдаги парадокс (қарама
-
қаршилик)
шундаки, агар самовий ҳудуддан самолёт ёки вертолёт каби транспорт
воситаларидан бир неча юз ёки минг марта кичик, нархи ўртасида ҳам жуда катта
тафовут борлиги, оддий йўл сумкаси ичида ҳам олиб юриш мумкин бўлган
учувчисиз учадиган аппаратлар (дрон)дан қонунга хилоф фойдаланиш бирдан
ЖК 2444
-
моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради. Бошқача қилиб
айтганда, самолёт билан ҳаво ҳудудидан биринчи марта қонунга хилоф равишда
фойдаланиш МЖтК 1162
-
моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан юз бараваригача жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий
қамоққа
олишга сабаб бўлади.
Худди шундай қилмиш биринчи марта учувчисиз учадиган аппаратлар
(дрон) билан содир этилса, ЖКнинг 2444
-
моддаси биринчи қисми билан уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, ЖКнинг
2444 мазмунига кўра учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва
эҳтиёт
қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш
ёки улардан фойдаланиш ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Масалан, кичик ҳажмдаги, бирор бир маросимларни тасвирга олишга
мўлжалланган дроннинг паррагини олиб кириш ҳам жиноий қилмиш ҳисобланади.
Яна бир парадокс шундаки, шахс агар ўқотар қуролнинг асосий бўлган қисмлари
билан боғлиқ ғайриқонуний ҳаракатлар содир қилса, жиноий жавобгарлик келиб
чиқади, аммо ўқотар қуролнинг асосий қисми бўлмаса жиноий жавобгарлик келиб
чиқмайди. Маросимларни тасвирга олишга мўлжалланган дронларнинг ҳар қандай
бутловчи ёки эҳтиёт қисми билан боғлиқ ғайриқонуний ҳаракатлар эса, жиноят
деб топилади.
Р.
Кабулов ЖК Махсус қисми нормалари ҳар доим ҳам қилмишнинг
ижтимоий хавфлилигига мос эмаслиги тўғрисида қуйидагиларни билдирган:
“бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёхуд такроран ёки
хавфли рецидивист томонидан содир этилган одам савдоси ЖКнинг 135
-
моддаси
иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилиниб, ушбу қисм
санкциясида беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
назарда тутилган. Айни вақтда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб одам ўғрилаш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 137
-
моддаси
иккинчи қисмида беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
назарда тутилган. Бундан, одам савдоси мақсадида одам ўғрилаганлик учун учун
жавобгарлик бундай қилмишнинг фақат одам ўғирлаганликка нисбатан ижтимоий
хавфлилигини ҳисобга олмаган ҳолда белгиланган, деган хулоса келиб чиқади.
Бундай муаммо
ЖК 135
-
моддаси учинчи қисми ва 137
-
модданинг учинчи қисмини
таққослаганда янада яққолроқ намоён бўлади [13].
Р.
Кабуловнинг фикрларини қўллаб
-
қувватлаган ҳолда, кейинги йилларда
ЖКга киритилаётган ўзгартиришларда илмий асосга таянилмай
ишлаб
чиқилаётганлиги, жиноят ва уни содир қилган шахснинг ижтимоий хавфлилигини
етарли ҳисобга олмаганлигини таъкидлаш жоиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
23
Жумладан, 2022 йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда шов
-
шув
бўлган воқеани вазиятга боғлаб таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Вилоятда
яшовчи аёл оиласидагилар билан келишмовчилик сабабли, Тошкент шаҳрига
кетиб қолган. Унинг қаерда яшаб турганлигини аниқлаган эри ва қайнотаси
Тошкент шаҳрига келиб, аёлни мажбурлаб, машинага ўтқазиб, уйига олиб
кетишган. Ушбу ҳолатга баҳо берган ички ишлар идоралари ҳолат бўйича одам
ўғрилаш жинояти бўйича ЖКнинг 135
-
моддасига асосан жиноят иши
қўзғатилганлигини
билдиришди.
Ушбу ҳолатни таҳлил қилганимизда, ўғил ва ота (аёлнинг эри ва
қайнотаси)нинг қилмиши бир гуруҳ шахслар томонидан олдинда тил бириктириб
одам ўғрилаганлик сифатида ЖКнинг 137
-
моддаси иккинчи қисми “в” банди
билан квалификация қилиниб, жазо сифатида беш йилдан ўн йилгача озодликдан
маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган (бу ҳолатда аёлни мажбурлаб олиб
кетишдан мақсад уни уйига қайтариш бўлган).
Тасаввур
қилайлик, иккита шахс кўчада кетаётган аёлни мажбурлаб
машинага тиқиб, ўғирлаб кетса ва уни қўшни давлат ҳудудига ўтказиб, бошқа
шахсга сотиб юборса, қилмиш амалдаги қонунчилик бўйича қандай квалификация
қилинади
ва жазоланади. ЖКнинг одам савдоси учун жавобгарлик белгиланган
135-
моддасининг иккинчи қисми “а” бандида ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки
зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини
қўллаш
орқали, “и” бандида жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат
чегарасидан олиб ўтган
ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб
турган ҳолда содир этилган жиноят учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан
маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Яъни шахсни ўз уйига мажбурлаб қайтариш учун қилинган ҳаракат ўн
йилгача, аксинча шахсни ўғирлаб, уни товар сифатида сотиб юбориш эса саккиз
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги, ЖКнинг
8-
моддасида белгиланган одиллик принципи моҳиятига зид ҳисобланади.
Шунга ўхшаш ҳолат талончилик учун жавобгарлик белгиланган
ЖК 166
-
моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган жазо чораларида
ҳам мавжуд.
ЖК 166
-
модданинг биринчи қисмида оддий талончилик (квалификация
қилувчи
белгилар мавжуд бўлмаган) учун уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш жазоси белгиланган.
ЖК 166
-
модданинг иккинчи қисмида а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли
бўлмаган
зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, б) анча миқдорда,
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдинлан тили бириктириб содир этилган
талончилик учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмидаги озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг максимал муддати бир хил эканлиги ҳам одиллик принципига
мувофиқ эмас.
Шунингдек, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш учта алоҳида жиноят таркибини ташкил қилган ҳолда,
ушбу учта жиноят учун белгиланган жазо чоралари бир хилда белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
24
Фикримизча, банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ўз
банкротлигини яширишдан кўра, қасддан банкротликка олиб келишнинг
ижтимоий хавфлилиги юқорироқ бўлади, чунки биринчи ҳолатда шахснинг
тадбиркорлик соҳасида адашганлиги, нотўғри ҳисоб
-
китоб қилганлиги каби
сабаблар билан унинг ўзи ҳоҳламаган ҳолда банкрот бўлиши юзага келса, иккинчи
ҳолатда
шахс атайлаб банкротликни келтириб чиқаради. Бундай ҳолда иккала
қилмиш учун бир хил жазо назарда тутилганлиги ЖК 8
-
моддасидаги одиллик
ҳамда
9-
моддасидаги айб учун жавобгарлик принципларига мос эмас.
Қилмишнинг
оқибати ва унга нисбатан белгиланган жазо ўртасида
номутаносибликни ЖКнинг
хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган
товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд
ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланган
186-
моддаси ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини
қонунга
хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритганлик учун
жавобгарлик белгиланган 1861
-
моддасида назарда тутилган жазоларда ҳам
кўришимиз мумкин.
ЖК 186
-
моддасининг иккинчи қисмида одам ўлишига олиб келган қилмиш
учун уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси, одамлар ўлимига,
бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган қилмиш учун етти
йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
ЖК 1861
-
моддасида эса, одамлар ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келтириб
чиқармасада, этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга
хилоф ишлаб чиқарганлик ёки муомалага киритганлик учун квалификация
қилувчи белгиларга қараб ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
белгиланган.
Бу ҳолат биринчидан, Конституциянинг 24
-
моддасидаги яшаш ҳуқуқи ҳар
бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ҳақидаги нормага мос эмаслиги,
иккинчидан,
ЖК билан қўриқланадиган
объектлар орасида инсон, унинг ҳаёти
устувор эканлигига, учинчидан, одиллик принципига мувофиқ келмайди.
ХУЛОСА
Умуман олганда амалдаги ЖКда айрим қилмишлар учун белгиланган
жазолар қилмиш ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос эмаслиги каби
ҳолатлар кўп учрайди. Биз ҳозирги вақтда янги таҳрири ишлаб чиқилаётган
ЖКда
бундай номувофиқликлар кўриб чиқилиши, жиноятлар учун белгиланадиган
жазолар жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги, оқибати ва уни содир қилган
шахснинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак, деб
ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Энциклопедия уголовного права. Т.1. Понятие уголовного права. –
Издание
професора Малинина –
ЛГУ им А.С.Пушкина, 2
-
е изд. СПб., 2008. Стр. 277.
2.
Нерсесянц В.С. Философия права. М., 1998. Стр. 28.
3.
Беккариа Ч. Рассуждения о преступлениях и наказаниях. СПб., 1803. Стр. 236
-237.
4.
Наумов А.В. Российское уголовное право. Общая часть. М. ИНФРА
-
М. Стр. 52.
5.
М.Ҳ.Рустамбоев, Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Олий ўқув юртлари учун
дарслик.
Т.: “ILM ZIYO”, 2005
-
480 б. 56
-
б.
6.
Гладких В.И. О соответствии наказаний степени общественной опасности
преступлений // Безопасность бизнеса. 2017. № 2. Стр. 43
-47.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
25
7.
Возмещение материального вреда потерпевшим. Сравнительно
-
правовое
исследование: научно
-
практическое пособие / А.С. Автономов, В.Ю. Артемов, И.С.
Власов и др.; отв. ред. С.П. Кубанцев. М.: Институт законодательства и
сравнительного правоведения при Правительстве Российской Федерации;
КОНТРАКТ, 2016. Стр.304.
8.
Гонтарь И.Я. Принцип справедливости и
институт вины в уголовном праве
// Lex russica. 2013. № 8. Стр. 906
-919.
9.
Андрусенко С.П. Восстановление социальной справедливости и
назначение соразмерного наказания в контексте принципа non bis in idem //
Журнал российского права. 2015. № 2. Стр. 102
-111.
10.
Питецкий В.В. О недостатках воплощения принципа справедливости в
действующем Уголовном кодексе РФ // Российская юстиция. 2014. № 4. Стр. 52
-54.
11.
Иногамова
-
Хегай Л.В. Концептуальные основы конкуренции уголовно
-
правовых норм: монография. М.: НОРМА; ИНФРА
-
М,
2015. Стр. 288.
12.
“Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят,
Жиноят
-
процессуал
кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун.
02.05.2019. ЎРҚ
-534. https://lex.uz/docs/4320255
13.
Кабулов Р. Некоторые вопросы совершенствования уголовного
законодательства современного Узбекистана.//Фан ва таълим замонавий
босқичда: Ислоҳотлар ва стратегик йўналишлар. Халқаро илмий
-
амалий
конференция материаллари тўплами. Тошкент
-2021. 83-
б.
