Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Historical development of the formation of pedagogical
terms
Malokhat ODILOVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2023
Received in revised form
15 May 2023
Accepted 25 May 2023
Available online
15 June 2023
The emergence and development of pedagogical terms is
inextricably linked with the development of the language,
therefore the richer the language is, the greater the content and
essence of words and terms is. The study of pedagogical terms
by types and groups made it possible to illuminate the history of
the formation of pedagogical terms and their practical use on a
large scale based on historical approaches. This article analyzes
the historical development of the formation of pedagogical
terms.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp261-270
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
term,
pedagogic terms,
historical development,
writing.
Педагогик
атамалар
шаклланишининг
тарихий
тараққиёти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
атама,
педагогика фанига оид
атамалар,
тарихий тараққиёт,
ёзув.
Педагогик атама ва терминларнинг пайдо бўлиши ҳамда
ривожланиши тил тараққиёти билан узвий боғлиқ, шунинг
учун тил қанчалик бой бўлса, сўз ва атамаларнинг мазмуни,
моҳияти шунчалик катта бўлади. Педагогик атамаларни
тур ҳамда гуруҳлар кесимида ўрганиш, тарихий
ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиш
тарихи ва амалиётда қўлланилишини кенг миқёсда ёритиш
имконини берди. Мазкур мақолада педагогик атамалар
шаклланишининг тарихий тараққиёти
таҳлил қилинади.
1
PhD Student, Namangan State University. E-mail: odilovamalohat@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
262
Историческое развитие образования педагогических
терминов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
термин,
педагогические термины,
историческое развитие,
письмо.
Возникновение и развитие педагогических терминов
неразрывно связано с развитием языка, поэтому чем
богаче язык, тем больше содержание и сущность слов и
терминов. Изучение педагогических терминов по видам и
группам позволило осветить историю формирования
педагогических
терминов
и
их
практического
использования в больших масштабах на основе
исторических подходов. В данной статье анализируется
историческое развитие образования педагогических
терминов.
Педагогик атама ва тушунчалар мазмуни очиб берувчи манбалар мажмуаси
анча кенг бўлгани учун уларни шартли равишда уч турга бўлиш мумкин:
Биринчи турга ҳеч қандай ўзгартириш ва таҳрирсиз фойдаланса бўладиган
китоблар киради. Улар кўп асрлар давомида ўз асллиги бўйича сақланиб келган
педагогик атамалардир:Авесто, Қуръони Карим таълимотлари, қадимги
Юнонистон ва Шарқ уйғониш давридаги манбалардан иборат бўлиб,
моҳиятида
педагогик атама ҳамда унга оид тушунчалар қўлланилган. Таъкидлаш жоизки, бу
турдаги китоблар имкон қадар ҳар бир оилада бўлиб, келажак авлодларга мерос
сифатида ўтиб келган. Бинобарин, педагогик тушунчалар узоқ ўтмишдан буён
авлодлар тарбияси учун аждодлар мулкига айланиб бўлган.
Иккинчи турга тарбияловчи, маънавий
-
ахлоқий ўқиш учун хизмат қилувчи
китоблар киради. Жумладан, эртаклар, достонлар, ҳикоялар, масаллар, мақол ва
маталлар тўпламлари ва бошқалар. Табиийки, бу китобларни ўқиш учун саводли
бўлиш керак, бунга илк таълим дарсликларининг ҳам кенг рўйхати хизмат
қилади.Учинчи турга илмий ва ўқув адабиётлар киради. Жумладан, алифболар,
асарлар, саводхонликни ривожлантирувчи ўқув қўлланмалар, ўқув псалтерлари,
қўшиқ тўпламлари, хронографлар, тиббиётга оид дарсликлар ва шу каби манбалар
маълум бир педагогик тушунча ҳамда ҳодисаларнинг аниқ мазмуни белгиланган
педагогик атамалар тизимини ўз ичига олади.
Тадқиқот таҳлилларига асосланиб таъкидлаш жоизки,
п
едагогик атамалар
умумтуркий терминларга ясовчи қўшимчалар қўшиш орқали ясалади:
-
чи
аффикси: ўқитувчи, ўқувчи;
-
қ (
-
оқ) аффикси: ўқимоқ, ёзмоқ;
-
в (
-
ов) аффикси:
икков, ялқов;
-
м (
-
им) аффикси: ўқигандим, ёзгандим;
-
ма аффикси: кўргазма,
тарқатма. Бошқа тилдан ўзлашган педагогик атамалар ўзбек тилидаги ясовчи
қўшимчанинг қўшилишидан ҳосил бўлган терминларнинг қуйидаги қолиплари
мавжуд: 1. Юнонча термин + ўзбекча аффикс: идеаллик, педагоглик; 2. Форс
-
тожикча термин + ўзбекча аффикс: гуруҳим, даргоҳим, дастурим, зийраклик,
режасизлик.
Форс
-
тожик элементларининг педагогик атамаларга оид ўзбекча
терминларни ҳосил қилиши: 1. туркий терминга қўшилади: бесўроқ, бебош;
2. Арабча терминга қўшилади: бебаҳо, бетарбия, ноқобил.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
263
Педагогика фанини ўқитишда ўз ва ўзлашма сўзлар қўшилиши орқали
ясалувчи гибрид лексемалар ҳам учрайди. Улар: 1. Туркий термин +арабча термин:
тилхат; 2. Арабча термин +туркий термин: дунёқараш, тартиббузар; 3. Туркий
термин + форс
-
тожикча термин: сўровнома; 4. Русча термин + арабча термин:
фотонусха, фотосурат, фотоҳужжат; 5. Русча термин + форс
-
тожикча термин:
кружокхона, ботаникахона.
Арабча ўзлашмалар.
Ўзбек тили лексикасида арабча терминларнинг
мавжудлиги Марказий Осиё ҳудудининг араблар томонидан босиб олиниши ҳамда
бунинг тарихий
-
ижтимоий оқибатлари билан боғлиқдир. Тадқиқотда педагогик
атамалар синхрон аспектда текширилаётгани боис унда фақат бугунги кунда
истеъмолда бўлган арабча ўзлашмалар ҳақида фикр юритдик. Хусусан: қаламдон,
баён, давомат, дарс.
Форс
-
тожикча ўзлашмалар.
Нутқда форс
-
тожикча ўзлашмалар миқдори
арабча ўзлашмаларга нисбатан кам бўлиб, уларнинг баъзилари архаиклашган
(масалан: жавонмардлик, нодуруст). Педагогик атамаларда фаол қўлланадиган
форс
-
тожикча ўзлашмалар: баҳо, гуруҳ, беш.
Рус тили ва у орқали Европа тилларидан кирган ўзлашмалар.
Рус тили ва
у орқали Европа тилларидан сўз ўзлаштириш форс
-
тожик, араб тилларига
нисбатан анча кейин юз берган. Бу жараён, асосан, XIX асрнинг иккинчи ярмидан,
яъни Марказий Осиёнинг Чор Россияси томонидан истило этилишидан бошланди.
Демак, педагог нутқининг лексикаси ҳам XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб рус
тили ва у орқали Европа тилларидан сўз ўзлаштириш ҳисобига бойиб борган.
Педагогик атамаларни тур ҳамда гуруҳлар кесимида ўрганиш, тарихий
ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиш тарихи ва амалиётда
қўлланилишини кенг миқёсда ёритиш имконини берди. Жумладан:
−
педагогик тушунчаларнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнига
эрамиздан олдинги асрнинг биринчи ярмидан бошлаб аждодларимиз томонидан
қўлга киритилган қадимий таълим
-
тарбияга оид мерослари
;
−
энг муҳим педагогик тушунчаларнинг мазмунини кўриб чиқиш, улардан
фойдаланиш, ўзаро таъсир қилиш усуллари ва шакллари;
−
педагогик тушунчаларнинг хорижий сўзлар асосида мулоқот истеъмолига
кириб келиши ва уларнинг таълим амалиётида қўлланилиши;
−
ХI
-
ХVII асрлар давомида педагогикага оид атамалар мазмунининг
узлуксизлигини ёритиш.
Педагогик атама ва тушунчаларни таҳлил қилиш қулай бўлиши учун 4 та
гуруҳларга ажратиб чиқилди (1.1
-
жадвал):
1.1-
жадвал.
Педагогик атама ва тушунчаларнинг гуруҳланиши
Умумий
педагогик
хусусиятлари
юзасидан
Таълим
муассасаларининг
номлари ва вазифалари
Юзасидан
Ўқув жараёни
иштирокчиларини
билдириши
юзасидан
Таълим –
тарбия
мазмуни, шакл, усул
ва натижалари
юзасидан
1.
2.
3.
4.
таълим, маърифат,
таълим, тарбия ва
уларнинг
ҳосилалари
мактаб, университет,
лицей, коллеж,
аудитория(лар),
академия, синфлар ва ҳ.к.
ўқувчи, талаба,
таълим олувчи,
ўқитувчи, маърузачи
ҳ.к.
йўриқнома,
педагогика,
дидактика, дарс, синф,
машқ, машғулот ҳ.к.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
264
–
умумий педагогик хусусиятларга эга атама ва тушунчалар: “таълим”,
“маърифат”, “таълим”, “тарбия” ва уларнинг ҳосилалари. Ушбу энг муҳим
педагогик атамалар бошқа педагогик тушунчалар учун негиз бўлиб хизмат қилди;
–
таълим муассасаларининг номлари ва вазифаларидан келиб чиқиб
белгиланадиган
атамалар:
“мактаб”
,
“университет”
,
“лицей”
,
“коллеж”
,
“аудитория(лар)”, “академия”
,
“синфлар”
ва шу кабилар;
–
ўқув жараёнинг иштирокчиларини билдирувчи атамалар: “ўқувчи”,
“талаба”, “таълим олувчи”, “ўқитувчи”, “маърузачи” ва бошқалар;
–
таълим ва тарбиянинг мазмуни, шакллари, усуллари, натижаларини
тавсифловчи атамалар: “йўриқнома”, “педагогика”, “дидактика”, “дарс”, “синф”,
“машқ”, “машғулот” ва бошқалар.
Эрамиздан аввалги мингинчи йилларнинг ўрталарида энг қадимги
аждодларимиздан Авесто асари ёзма маърифий ёдгорлик бўлиб қолган.
Зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авесто асари мундарижасидан
авлоддан авлодга оғзаки ва ёзма равишда ўтиб келган жуда кўплаб
афсона ҳамда
ривоятлар ўрин олмаганда эди, биз бугун улар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга
бўлмас эдик. Зардуштнома достонида Зардушт ибн Баҳром ибн Пажду (Достондан
парча): “Мен паҳлавий деб аталган ёзувлар битилган Шоҳона китоблардан бирини
кўрдим. У асраб келингандир барча оқиллар ва устозлар устози мобедлар
мобедида. Унда олам ҳодисалари, аждодлар ва шоҳлар ишлари ҳақда битилган.
Унда оламга саодатли Зардушт келтирган Авесто ва Зенданинг ҳикоятлари
битилган”.
Шу ўринда педагогик атаманинг “паҳлавий
ёзувлари”
тушунчасини
изоҳлаб
ўтишимиз жоиз, тарихий манбаларда
“
паҳлавий
ёзувлари”
бу
–
махсус алифбо
эканлиги, оромий ёзувидан келиб чиққан энг қадимги ёзувлиги ва паҳлавий
ёзувининг икки тури, биринчиси –
Паҳлавий ёзуви, иккинчиси –
Аршакий ёзувлари
мавжуд эканлиги тўғрисида қисқача маълумотлар учрайди. Шунингдек, Паҳлавий
саман исми санскритча “ғамҳўрлик кўрсатувчи” маъносини ҳам билдиришини ва
“Авесто оромий ва паҳлавий
ёзувлари асосида яратилган махсус алифбода дастлаб
тўққиз ҳўкиз терисига ёзилган” [1], мазмунидаги маълумотларни учратиш мумкин.
Авесто асари эрамиздан аввалги VI асрнинг охири ва IV асрнинг бошларида
яратилган бўлиб, у узоқ даврлар маҳсули саналади, даврлар ўтиши билан қайта
-
қайта
ишланиб келинган. Асарнинг тўлиқ китоб ҳолида шаклланиши эрамиздан
аввалги биринчи асирга тўғри келиши
барча манбаларда алоҳида қайд этилади.
Ғарб, рус ва ўзбек олимлари мазкур асар мазмунини ҳар томонлама таҳлил этишга
ҳаракат
қилган.
Авесто асарида инсон шахсининг камолотга эришишига оид маърифий
фикрлар маълум бир тизимда ифода этилган. Мазкур асар ғоялари орқали
қадимги даврларда мамлакатимиз ҳудудида яшаган халқларнинг табиий, илмий,
маърифий ҳамда ижтимоий қарашлари борасида, тўғрироғи, педагогик
атамаларнинг тарихий ривожланишига оид муҳим маълумотларга эга бўламиз.
Авесто диний характерга эга бўлиш
билан бирга ўзида фалсафий, сиёсий,
филологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни қамраб олган асардир.
Авестонинг китоб ҳолидаги матни эрамиздан олдин ўн икки минг ошланган мол
терисига олтин ҳарфлар билан битилган. Бу нусха Искандар Македонский
истилосига қадар Истаҳр шаҳрида сақланган. Искандар Истаҳрни босиб олгач,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
265
Авесто китобида баён этилган тиббиёт, нужум, илми ҳикмат соҳаларига оид
ғояларни
юнон тилига таржима қилдиради ва қолган фикрлар битилган
саҳифалар ёқиб юборилади. Зардуштнинг мазкур китоби бизга қадар икки нусхада
етиб келган. Зардуштийлик динининг ғоялари хусусида сўз борганда, уларнинг
тўғрилик билан яшаш ва ахлоқий унсурларга асосланганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтиш лозим. Инсон ва унинг жамиятда тутган ўрнига нисбатан
муносабат масаласи готлар мазмунида ўз ифодасини топган. Авесто педагогик
атамаларнинг тарихий ривожланиши ва амалиётда қўлланилишидаги тарбиявий
манба сифатида катта аҳамиятга эга.
Аждодларимиз томонидан эрамиздан олдинги IХ
-
VI асрларда пайдо бўлган
аҳмонийлар, эрамиздан аввалги III аср ўрталарида ташкил топган Грек
-
Бақтрия,
эрамизнинг I асрида ташкил топган Кушонлар, эрамизнинг V асрида юзага келган
эфталитлар, сўнгра сосонийлар, Турк хоқонликларида ижтимоий маданиятни
юксалтириш баробарида қўлга киритилган қадимий маданият таркибидаги
таълим
-
тарбияга оид мерос муҳим ҳисобланади. Ҳозирги туркий ва форсийзабон
халқларнинг бизгача етиб келган муҳим археологик топилмалари, тарихчилар,
адабиёт ва санъат намояндаларининг ижодий мероси, санъат ҳамда адабий
асарларнинг намуналари бунга исботдир. Бундай муҳим манбалар сирасига юнон
олимлари Геродот, Суқрот, Плутарх, Полиенларнинг тарихий, географик ҳамда
ахлоқий асарлари, алломаларимиз Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий,
файласуф, шарқшунос ва педагог
-
олимлар Ў.
Алеуов, М.
Орифий ва бошқалар
томонидан олиб борилган тадқиқотлар киради. Таъкидлаш жоиз, тадқиқотчилар
томонидан қайд этилган маълумотларга қараганда, энг қадимги тарбияга оид
ёдгорликлар бизгача бевосита етиб келмаган. Маънавий маданият ёдгорликлари
сифатида педагогик атамалар моҳияти
қадимги грек тарихчиси Геродотнинг
“Тарих”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит
-
турк” каби тарбиявий асарлари,
Ўрхун
-
Энасой битикларидаги адабий
-
тарихий манбаларда сақланган. Мазкур
ёдгорликлар
моҳиятини
ўрганиш
инсонларнинг
маънавий
маданияти
шаклланишида катта рол ўйнаган. Тарбия инсоннинг ақлий ва ахлоқий жиҳатдан
таркиб топишига таъсир этган. Бинобарин бу, ўз навбатида жамият ижтимоий
тараққиётининг қарор топишига ёрдам берган.
Энг қадимги кишиларга хос бўлган тарбиявий хислатлар, уларнинг дастлабки,
оддий истаклари, орзу
-
умидлари қадимги эпосларда акс этган афсонавий образлар
ҳамда
қаҳрамонлар қиёфасида ўз ифодасини топган. Энг қадимги маданий
бойликларни уч гуруҳга ажратилган манбалар асосида ўрганилади:
1. Археологик қазилмалар натижасида
топилган кўргазмали ашёлар.
2. Халқ оғзаки ижоди материаллари ҳамда ёзма манбалар.
3. Буюк адиблар, алломаларнинг ижодий мероси.
Маълумки, ибтидоий кишилар меҳнат фаолияти жараёнида ёш авлодга ҳам
меҳнат қилиш, амалий фаолиятни йўлга қўйиш юзасидан педагогик билим, кўникма
ва малакаларни ҳосил қилдирган. Уруғчилик жамоаси босқичида болалар
меҳнатининг кўлами кенгайиб, касб
-
ҳунар фаолиятининг турлари кўпайган.
Тажрибали кишилар болаларни тарбиялаш билан бирга уларга ёзишни ўргата
бошлаган. Мазкур даврда ҳарбий
тарбиянинг бошланғич кўринишлари юзага келади.
Болаларга ҳарбий саводхонликни, унинг сирларини ўргатиш мураккаб жараён бўлиб,
ушбу тарбияни ташкил этиш учун махсус билим ҳамда тайёргарлик талаб этилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
266
Шу сабаб махсус ҳарбий билим ҳамда тайёргарликка эга бўлган кишилар дарс
машғулотларига жалб этилган. Жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан тараққий этиши
болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларининг олдини олиш, кишиларни турли
касалликлардан даволашга оид билимларни беришга бўлган эҳтиёжни юзага
келтирди. Ушбу эҳтиёжларни йўлга қўйишга оид ҳаракатларнинг ташкил этилиши
натижасида қатор мактаблар фаолият юрита бошлаган. Мактаблардаги асосий
эътибор болаларга оғзаки билимлар бериш ва ёзув кўникмаларини шакллантиришга
қаратилган. Дастлаб сураткашлик ривожланиб,
пиктографик хат пайдо бўлган.
Пиктографик
бу –
педагогик атамалардан бўлиб, “pictus” [4; 687] лотин тилида –
бўёқда чизилган, тасвирланган, “grapho” юнончада –
ёзаман деган маънони
билдиради. Умумий мазмуни нарса
-
буюм, воқеа
-
ҳодиса, иш
-
ҳаракатларни шартли
белги
-
расмларда акс эттиришдан иборат ибтидоий ёзув тури.
Пиктографик хатдан кейин қўшни мамлакатлардан кириб келган ҳарфлар
ёрдамида ёзиш усули пайдо бўлади.
Ҳарф
ҳам
педагогик атама бўлиб, араб тилида
“товушнинг ёзувдаги шакли; ундош товуш; сўз” [4; 591] маъносини билдириб,
товушнинг ёзма нутқ учун қабул қилинган шакли, белгисидир. Ҳарфлар ёрдамида
ёзиш усули тез тарқала бошлайди. Эрамиздан олдинги минг йиллик ўрталарида
оромий, Александр Македонский истилосидан сўнг эса юнон, шунингдек, форсий
миххат
ёзувлари ҳам маълум вақтларда қўлланилиб келган. Педагогик атама
сифатидан
Форсий миххат ёзувлари
қадимда Олд Осиёда қўлланган ва форсларга
алоқадор бўлган мих ёки поначаларга ўхшаш чизиқча (белги)ларни лой
тахтачаларга ўйиб туширишдан иборат идеографик ёзув тури. Бу даврда
Миххатлар ҳарф, товуш, бўғин ёзувларига анча яқинлашиб, шундай ёзувларнинг
келиб чиқишига асос бўлган. Милоддан аввалги 1
-
минг йиллик охирларида
Миххатлар ўрнини оромий ёзуви эгаллаган.
Оромий
ёзуви
–
ғарбий сом ёзувларидан бири, оромийлар милоддан аввалги
1-
минг йилликнинг бошларида финикий ёзуви асосида шакллантирган консонант
ёзув
(милоддан олдинги III
-
I асрларда) [5; 220].
Финикий
ёзуви
–
соф консонант ёзув
бўлган. Ҳарфлар жуда содда, эслаб
қолиш ва ёзиш учун қулай шаклга эга бўлган. Улар муайян қатъий тартибдаги
кетма
-
кетликда жойлашган, яъни алифбони ташкил қилган. Финикий ёзуви
ўнгдан чапга қараб горизонтал ҳолатда, дастлабки пайтларда сўзлар бир
-
биридан
ажратилмасдан ёзилган. Финикий
алифбосининг пайдо бўлиши инсоният учун
ёзувни такомиллаштириш борасида қўйилган буюк қадам бўлган.
Консонант
ёзув
–
лотинчада “consonans” –
ундош товушли ёзув туридир.
Бунда сўзнинг фақат ундош товушларигина ифодаланади. Унли товушлар
эса
ўқиш жараёнида матн мазмунига қараб тиклаб талаффуз этилади (уйгур, араб
ёзувлари каби). Оромийлар финикий ёзувининг алифбо таркибини ўзгартирмаган
ҳолда (оромий алифбоси ҳам фақат ундошларни ифодаловчи 22 ҳарфдан иборат
бўлган), унга айрим ўзгаришлар киритилган: ҳарфларни ташкил этувчи унсурлар
сонини камайтириш ёки унсурлар шаклини ўзгартириш орқали жуда кўп
ҳарфларнинг
шаклларини соддалаштирган ва ёзувни тез ёзишга мослаштирган.
(1-
иловада келтириб ўтилган.)
Оромий
ёзуви
асосида вужудга келган суғдий ёзув (эрамизнинг I
-
VI асрларида)
маданияти қадимги туркий, уйғур (уйғур алифбоси VI
-
VII асрлардан XII асргача), мўғул
ва манжур ёзувларининг шаклланишида замин вазифасини бажаришган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
267
Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарига келиб, оромий ёзуви
негизида Авесто, Хоразм (хоразм ёзуви
II-
III асрларда), Сўғд, Кушон, Рун (Ўрхун
-
Энасой (энасой)
ёзуви
V-
VIII асрларда), уйғур ва бошқа ёзувлар пайдо бўлади ва
таълим
-
тарбиянинг, яъни педагогик атамаларнинг ривожланишида муҳим
аҳамият касб этади. Ана шу даврга келиб, Хитойда қоғознинг ихтиро этилиши,
Ҳиндистонда
ҳисоблаш, ўнлик сонлар тизимининг пайдо бўлиши, Месопотамияда
ер куррасининг 154 градусларга, суткани соатларга, минут ва секундларга
бўлишнинг ўйлаб топилиши, Марказий Осиёда Ўрта денгиз билан Ҳиндистонни
ўзаро боғловчи карвон йўлининг вужудга келиши, кейинчалик Хитойдан
Марказий Осиё орқали Ўрта денгизга Буюк ипак йўлининг очилиши каби воқеалар
мазкур ҳудудларда яшовчи халқлар маданиятининг ривожланиши ва ёзувнинг
тарқалишига сабаб бўлади. Демак, эрамизнинг бошларида ҳозирги Марказий Осиё
ҳудудида
педагогик атамаларнинг шаклланиш тарихи бошланган ва амалиётда
қўлланилган.
Турли халқларда ўқиш учун дарсликлар ва китобларнинг турлилиги деярли
бир хил бўлган, бу ҳам педагогик тушунчалар мазмунини бир хил ўзлаштиришни
таъминлади. ХII
-
XIII асрлардан бошлаб тарихий воқеаларнинг хронологик
тартибга солинган тавсифлари бўйича турли минтақалар ва даврларда тақдим
этилган хроникалар яратила бошланди. Ушбу китобларнинг бутун мажмуаси
болаларга ва катталарнинг кундалик ҳаётида уйда, таълим
-
тарбия берилаётган
ҳар қандай масканда, ҳатто бўш вақтларида ҳам ҳамроҳ бўлди. Бундай ёндашувда
шахснинг унга ҳамроҳ бўлган ўша педагогик атамалар мазмунига мувофиқ яшашга
интилиши табиий ҳолат эди.
Мовароуннаҳрда VIII
-
IX асрларда ислом динининг кенг тарқалиши барча
соҳалар, фан, маданият, фалсафа, ижтимоий ҳаёт ривожига ўз таъсирини кўрсатди.
Ўша давр тарихини таҳлил қилар эканмиз, машҳур мутафаккирлар, қомусий
олимлар етишиб чиққанини кўрамиз. Демак, ўша давр тарихи, маданияти, илм
-
у
фани, таълим–тарбия жараёни ўзига хос тарзда бўлган. Бу ўринда таълим
-
тарбия
ишларининг ривожланиши ғояларини чуқур таҳлил этишимиз, уни атрофлича
мантиқий баҳолаш, имкон даражасида тарихий меросимизнинг илмий
-
назарий
асосларидан фойдаланиш йўлларини излаш зарурияти келиб чиқади.
Шу даврда Бухоро шаҳрида мусулмон Шарқидаги илк илмгоҳ
-
мадраса бунёд
этилди. Мамлакат маънавий ҳаётининг асоси ҳисобланган ислом мафкурасига бу
даврда “устод” деб аталган дин ва илм пешволари раҳнамолик қиларди.
Шунингдек, таълим
-
тарбия соҳасига оид ўзаро муносабатлар, устоз
-
шогирд
муносабатлари пайдо бўла бошлаганлигини қайд этишимиз мумкин. Аббосий
халифалар (750
-
1258) даврида, айниқса дастлабки, уч асрда фан ва адабиёт,
шунингдек, тарихнавислик ҳам равнақ топди. Араб тили илм ва фан аҳллари учун
асосий восита ролини ўйнади.
VII асрдан XIV асрнинг биринчи ярмигача Ўрта Осиёда бир нечта турдаги
таълим муассасалари мавжуд эди. Улар:
мактаб
,
мадраса
,
қорихона
,
далойилхоналар
ҳисобланган.
Тарихий ёндашувлар асосида ушбу педагогик
атамалар назарий жиҳатдан таҳлил этилганда:
Мактаб –
араб тилида, ўқиш жойи, ёзув столи, бўлим, идора каби
маъноларни билдиради. Ўқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга савод ўргатиб, уни
маълумотли қилувчи таълим
-
тарбия муассасаси.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
268
Мадраса
–
араб тилида, мактаб, ўқув юрти, фандаги йўналиш маъноларини
билдиради. Яқин
ва Ўрта Шарқ мамлакатларида, шунингдек, кўпгина мусулмонлар
яшайдиган ҳудудларда диний олий ўқув юртига нисбатан қўлланилади.
Қорихона
–
(қори –
ўқувчи, Қуръонни қироат билан ёддан ўқувчи
киши+хона) 1. Мусулмонларнинг қорилар тайёрлайдиган диний ўқув юрти. 2.
Масжиднинг Қуръон тиловат қилиш учун ажратилган бўлмаси, қироатхона
мазмунида қўлланилади.
Далойилхона –
араб тилида, далойил –
далиллар маъносини билдиради.
Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларидаги эски диний мактаб. Далойилхонага саводи
чиққан болаларгина қабул қилинган. Унда дастлаб (тахминан 1
-
2 ой) болаларга
Қуръоннинг айрим сура ва оятлари, сўнгра асосий китоб –
“Дояоил ул
-
хайрот”
ёдлатилган.
Мактаблар бошланғич таълим муассасаси ҳисобланиб, унда болаларга ёзиш
ва ўқиш ўргатилган, дин ҳақида дастлабки маълумотлар берилган. Мадрасалар
юқори турувчи ўқув муассасаси ҳисобланган.
Қорихона
ва
далойилхона (
“
Далоил
ал
-
хайрот
”) қуйи диний хизматчиларни тайёрлаган. Мактаблардаги таълим
тизими бир қанча босқичли ва пухта ташкил этилгани боис савод ўрганиш кўп
вақтни олар эди. Чунончи, фақатгина алифбони ўрганишга 3
-
4 ойдан бир йилгача,
баъзида ундан ҳам кўп вақт сарфланар эди. Ўқувчилар ХIII асрда ёзилган Қуръони
каримнинг одоб
-
ахлоқ масалаларига оид қоидалар шеърий шаклда баён этилган
“
Панднома
” (Насиҳат китоби) деб номланган тўртинчи қисмини ўқишлари учун
ҳам бир нечта қисмларни ўқишлари зарур бўлган.
Мактабни тамомлаган ўқувчилар таълимни давом эттириш учун
мадрасаларга кирганлар. Мадраса одатда икки бўлимдан, яъни: қуйи
(
ибāдат
ал
-
ъислāм
)
ва юқори (масъола) бўлимлардан иборат бўлган. Лекин барча
мадрасаларда ҳам бўлимлар шундай номланмаганини қайд этиш лозим. Масалан,
Бухоро мадрасаларида қуйи бўлим
“мушкулāт”
деб юритилган. Биринчи бўлимда
талабалар дин аҳкомларини ўрганганлар. Иккинчи бўлимда эса –
Қуръони каримга
мувофиқ ҳолда баён этилган исломнинг асосий қонунлари ўқитилган. Бундан
ташқари, араб тилшунослиги, мантиқ, тарих, шеър ёзиш илми, метафизика ва
бошқа фанлар ҳам ўқитилган. Мадраса талабаларини шартли равишда учта курсга
бўлиш мумкин.
Биринчи, яъни бошланғич курс
аднā
(қуйи), иккинчи курс –
авсат
(ўрта) ва учинчи курс –
аъло
(юқори) деб номланган. Бироқ, курсларнинг номлари
ҳамма мадрасаларда ҳам бир хил бўлмаган. Шу ўринда бундай курсларга ажратиш
фақат йирик мадрасаларда мавжуд бўлгани, талабалар сони 20 кишига етмаган
кичик мадрасаларда эса талабаларнинг барчаси фақат битта мударрисга
машғулотга қатнаганларини қайд этиш лозим.
Мадрасаларда таълимнинг предметли тизимидан фойдаланилмаган.
Машғулотлар махсус китоблар бўйича ўтказилган.
Ушбу китобларни ўрганишни
шартли равишда уч даврга бўлиш мумкин:
1.
Филология фанлари. Бу даврда араб ва форс
-
тожик тили, шунингдек,
шеърият ва риторикани ўрганишга доир қўлланмалар ўзлаштирилган.
2.
Диний билимлар ва ислом ҳуқуқи. Бунда Қуръони карим ва унинг кўплаб
тафсирлари ўрганилган.
3.
Умумий таълим. Ушбу даврда табиатшунослик каби дунёвий фанлар
ўқитилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
269
Ҳар
бир китобни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун муайян муддат белгиланмаган
бўлиб, талабанинг қанча вақт давомида ўқиши унинг сабр
-
тоқатига ва
ўзлаштиришига боғлиқ эди. Чунончи, қуйи курсни ўзлаштириш учун талабаларга
камида 7
-
8 йил зарур бўлган.
VIII асрнинг биринчи ярмида араблар Ўрта Осиёни тўлиқ забт этгач, ислом
дини билан бирга араб тили ва ёзуви, араб маданияти ҳам кириб келди. Ислом
динининг муқаддас китоби “Қуръони Карим” ота
-
она ва фарзандлар муносабатлари,
бола тарбияси кабиларни йўлга қўйишда дастурул
-
амал вазифасини бажарган.
“Қуръон” –
дунё маданиятининг улкан бойлиги, барча мусулмонларнинг муқаддас
китоби бўлиб, араб тилида “қироат” маъносини англатади. Қуръон 114 сурадан
иборат. Қуръон кишиларни биродарликка, тинч
-
тотув яшашга, эзгуликка ундайди.
Шунинг учун ҳам у катта ахлоқий аҳамиятга эга. “Қуръон”нинг ахлоқий қиммати
ҳақида
фикр юритилар экан, унинг инсоннинг маънавий камолга етишида қай
даражада муҳим ўринга эга эканлигига амин бўламиз.
Ислом оламида Қуръондан кейинги ўринда турувчи ҳадислар ишончли
ахлоқий манба ҳисобланади. Ҳақиқийлиги пухта ўрганиб чиқилган ишончли
ҳадислар
саҳиҳ дейилади. Саҳиҳ сўзининг маъноси соғлом, тўғри, хатосиз дегани.
Ҳадисни ривоят қилувчи киши иснод, ҳадисларни тўплаган муаллиф эса муҳаддис
деб юритилади. Ҳадисларнинг мавзу доираси жуда кенг бўлиб, унда инсон
ахлоқининг деярли барча жабҳаси акс этган. Муҳаддислар одам ҳаётининг барча
соҳаларини ўз ичига олган ҳаққоний
ҳадисларни тўплаб, бизгача етказишган ва шу
орқали ҳадисларнинг абадий яшовчанлигини таъминлаганлар.
Таъкидлаш зарурки, тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг
шаклланиш тарихи ва амалиётда қўлланилишининг назарий
-
методологик
таҳлили сифатида ҳадислардан ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, юртга
муҳаббат, илмга чорлаш, самимийлик, инсоф, адолат, ўзгалар ҳаққига хиёнат
қилмаслик мавзулари етакчи ўрин эгаллади. Ибратли панд
-
насиҳатлар ва ўгитлар
ҳозирги жамиятимиз аҳлини, айниқса, ёш авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамият
касб этишини алоҳида таъкидлашни тақозо этади. Инсонпарварлик ва
демократизм ғоялари ҳадисларнинг туб мазмунида юқори ўрин эгаллайди.
Шунингдек, педагогик атамалар тўла маънода тарбиявий манфаатларни
ифодалаб, бошқа барча педагогик фикрлар ва тарбиянинг услуб ҳамда
воситаларини тарғиб қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Х.Б.Қодирова, Атама ва изоҳ (Миллий тасвирий ва амалий санъат
атамаларининг ўзбекча
-
русча
-
инглизча изоҳлаш масаласи). Монография. Тошкент –
2019. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, 86 б.
2.
Суперанская А.В., Подольская Н.В., Васильева Н.В. Общая терминология:
вопросы теории. М.: ЛИБРОКОМ, 2012 248 с.; Авербух К.Я. Общая теория термина.
М.: Изд
-
во МГОУ, 2006 252 с.; Ермакова А.В. Природа термина. Вестник
Нижегородского университет имени Н.И. Лобачевского, 2018, № 2, с. 218–
223
3.
Шукуров Р.М. Тюрки в византийском мире (1204–1461). М.: Издательство
Московского университета, 2017. –
631 c.
4.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Учинчи жилд. “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси”". –
Т.: Давлат илмий нашриёти, 2007. 687 б
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2023) / ISSN 2181-1415
270
5.
А.Отахўжаев, Илк ўрта асрлар Марказий Осиё цивилизациясида турк
-
суғд
муносабатлари. Монография. –Т.: ART
-
FLEX, 2010. 220 б.
6.
Odilova, M. (2022). SEMANTIC FEATURES OF PEDAGOGICAL TERMS. World
Bulletin of Social Sciences, 17, 173-175.
7.
Odilova, M. (2022). THE HISTORY OF THE FORMATION OF PEDAGOGICAL
TERMS BASED ON HISTORICAL APPROACHES AND THE MODEL OF THEIR USE IN
PRACTICE.
In НАУКА, ОБРАЗОВАНИЕ, ИННОВАЦИИ: АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ И
СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ (pp. 150
-152).
8.
Odilova, M. (2022). HISTORICAL DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TERMS AND
THEIR INTERPRETATION IN PRACTICE.
In НАУКА, ОБРАЗОВАНИЕ, ИННОВАЦИИ:
АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ И СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ (pp. 153
-155).
