Авторы

  • Джамшиджон Шералиев
    Студент, Факультет истории, Джизакский государственный педагогический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp256-260

Ключевые слова:

семья духовность семейная духовность родитель ребенок подросток национальная мораль маскулинизм ислам хадисы Коран независимость реформы национальная гордость

Аннотация

В данной статье изложены взгляды автора на воспитание подростков в семье с акцентом на национальные и духовные ценности, на особенности национального воспитания в узбекской семье. Также отмечается, что внимание к семье, семейной духовности и семейному воспитанию в Узбекистане поднялось на новый, высокий статус.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Education of youth with an emphasis on national and

spiritual values

as a source of the formation of a healthy

ideology

Jamshidjon SHERALIEV

1

Jizzakh State Pedagogical University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2023

Received in revised form

15 May 2023

Accepted 25 May 2023

Available online

15 June 2023

This article presents the author's views on the upbringing of

adolescents in the family with an emphasis on national and

spiritual values, on the features of national education in the

Uzbek family. It is also noted that attention to the family, family

spirituality, and family education in Uzbekistan has risen to a

new, high status.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp256-260

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

family,

spirituality,

family spirituality,

parent,

child,

teenager,

spirituality,

national morality,

masculinism,

Islam,

Hadith,

Quran,

independence,

reform,

national pride.

Ёшларни миллий

-

маънавий руҳда тарбиялаш –

соғлом

мафкурани шакллантириш манбаи сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

оила,

маънавият,

оила маънавияти,

ота

-

она,

фарзанд,

ўсмир,

маънавият,

Мазкур мақолада муаллифнинг оилада ўсмирларни

миллий

-

маънавий руҳда тарбиялаш, ўзбек оиласидаги

миллий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари хусусидаги фикр

-

мулоҳазалари баён қилинган. Шунингдек, унда Ўзбекистонда

оила, оила маънавияти ва оила тарбиясига бўлган эътибор

ўзининг янги, юксак мақомига кўтарилганлиги ҳақида сўз

1

Student, Faculty of History, Jizzakh State Pedagogical University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

257

миллий ахлоқ,

маскулизм,

Ислом,

Ҳадис

,

Қуръон

,

истиқлол,

ислоҳот,

миллий ғурур.

боради

.

Воспитание молодежи с акцентом на национальные и

духовные ценности –

как источник формирования

здоровой идеологии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

семья,

духовность,

семейная духовность,

родитель,

ребенок,

подросток,

духовность,

национальная мораль,

маскулинизм,

ислам,

хадисы,

Коран,

независимость,

реформы,

национальная гордость.

В данной статье изложены взгляды автора на

воспитание подростков в семье с акцентом на

национальные и духовные ценности, на особенности

национального воспитания в узбекской семье. Также

отмечается, что внимание к семье, семейной духовности и

семейному воспитанию в Узбекистане поднялось на новый,

высокий статус.

Ҳар

бир оиланинг

маънавий

-

маданий даражаси шу мамлакатдаги тар

-

биянинг мақсади, даражаси, аҳамияти ва эътибори билан белгиланади. Тарбия

оила маънавияти ривожланишининг олдида боради. Шу туфайли оила ўзи амалга

оширган тарбияга қараб ўз маънавияти ва тараққиётига баҳо беради.

Демак, оила –

халқ ҳаёти, маънавиятининг кўзгусидир. Халқ ичидан чиққан

доҳийлар, тарихий шахслар мамлакат тарихида ўз ғоялари билан қанчалик муҳим

тарихий ролни бажарса, оилавий тарбия мақсади, идеалини ўзгартириш,

юксалтириш орқали ҳам ана шундай миллий тикланиш, юксалишига эришиши

мумкин. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб мустақил Ўзбекистон оилалари ана

шундай педагог имкониятни қўлга киритди.

Педагогик тушунчалар сафига “Оила маънавияти” тушунчаси кираётган

масъулиятли бир пайтда педагогик ғоялар, идеаллар, мақсадлар қандай пайдо

бўлганлиги, ривожланганлиги, мақсадга эришмоқ учун қандай воситалардан

фойдаланилганлиги, қандай қилиб ижтимоий бўҳронлар синовидан ўтганлиги ёки

аксинча, инқирозга учраганлигини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Тарих қай бир

миллат оила маънавиятини тарбия орқали мустақил, қатъий мустаҳкамлаб кела

олган бўлса, ўзининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаб,

ривожлантириб келганини кўрсатади.

Оиланинг жамият ҳаёти ва тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида машҳур

маърифатпарвар жадид намоёндаларидан Абдурауф Фитрат шундай деб ёзади:

“Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

258

тотувлигига боғлиқ, тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг

интизомига таянади, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади.

Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий

муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса, шунда бу

миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади”.

Дарҳақиқат, бола тарбияси борасида ўзбекларнинг ўзига хос, узоқ тарих

тажрибаси синовидан ўтган ажойиб анъаналари бор. Халқимизнинг тарбия
борасидаги етук миллий маънавияти ҳамма вақт умуминсоний қадриятларнинг
таркибий қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Миллий

-

маънавий тарбия ўзининг муайян услублар тизимига эга бўлган. Бу

ҳакида “Ўзбек педагогикаси антологияси”да тушунтириш, намуна кўрсатиш,
одатлантириш (ўргатиш, машқ қилдириш), илтимос қилиш, тилак

-

истак

билдириш, маслаҳат бериш, ундаш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш,
олқиш(оқ

йўл тилаш) тақиқлаш, таъна(гина, ўпка) қилиш, танбеҳ бериш, койиш,

қарғаш, қўрқитиш, узр сўраш, лаънатлаш, уриш, калтаклаш сингарилар махсус
қайд

этилган. Фарзандни оқ қилиш –

ўзбек миллатида қарғишларнинг энг кучлиси

ва сўнггиси бўлган.

Қадимда

оналар “Ҳай

болам, отангни гапини икки қилма, икки дунёинг

куйиб кетади”, деб фарзандларини диёнатга, иймон

-

у эътиқодга, хулқ

-

у одобга

чақирганлар.

Мустақил Ўзбекистонда таълим

-

тарбия ишларини тўғри йўлга қўйилиши

миллий ва умуминсоний қадриятларнинг барча имкониятларидан тўла ва
самарали фойдаланишни тақозо этади. Жаҳон маданиятини миллий
маънавиятимизга ижобий таъсир қилишини инкор қилиб бўлмайди, албатта.

Таълим

-

тарбия жараёнида бошқа халқлар педагогик меросини ижобий

томонларидан қанчалик фойдаланмайлик, барибир ўзбек миллий қадриятлари
маънавий камолотимизнинг асоси бўлиб қолади.Болаларга мукаммал тарбия
бериш маънавий

-

ахлоқий тарбиянинг равнақи учун омил яратади. Ҳадисларда

айтилганидек, ота

-

оналарнинг фарзандларига қолдирадиган энг катта мероси

уларга ўргатадиган ахлоқи ва одобидир.

Ҳар

бир мамлакатда амалга ошириладиган таълим

-

тарбия тизими негизида

муайян мақсадлар ётади. Бу мақсадлар давлат сиёсати билан белгиланади. Миллий
истиқлол вазифалари эса бугунги кунда таълим

-

тарбия тизими мазмунини

янгилашни талаб

этади. Бу тарихий зарурат эса ижтимоий тарбия билан оилавий

тарбияни узвий боғлаш лозимлигига ундайди. Миллий ахлоқ эса миллий
тарбиянинг таркибий қисми бўлганлиги учун, ундан фойдаланиш оилавий
тарбияга ҳам, ижтимоий тарбияга ҳам тааллуқлидир.

Миллий тарбия эса инсон шахсини шакллантиришда миллий

-

маданий мерос

ва қадриятлардан фойдаланиш асосида ҳар бир шахснинг маънавиятига ўзига хос
миллий йўналиш беришга ҳаракат қилишдир. Зеро, миллат мавжуд экан, унинг
маънавий камолоти билан боғлиқ бўлган тарбиянинг ўзига хос миллий усуллари,
мазмуни ва йўналиши ҳам такомиллашиб бораверади.

2000 йилга келиб Ўзбекистонда оила, оила маънавияти ва оила тарбиясига

бўлган эътибор ўзининг янги, юксак мақомига эга бўлди. Хусусан “Миллий
истиқлол ғояси:асосий тушунчалар ва тамойиллар” рисоласида оиланинг
маънавий, мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан бири


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

259

эканлиги, чунки оила кўп асрлик мустаҳкам маънавий таянчларга эга эканлиги,
илк маънавий, мафкуравий тушунчалар оилада сингдирилиши алоҳида эътироф
этилди. “Оиладаги соғлом муҳит”,

-

дейилади рисолада, “соғлом мафкуравий

шакллантириш манбаидир. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги,
фаровонлигини, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш –

миллий мафкурада кўзда

тутилган мақсадларни амалга оширишда таянч бўлади”.

“Барча даврларда оилани мустаҳкамлашга, унинг тўлиқлигини таъминлашга

ҳаракат қилинган. Ажралишлар қораланган. Агар оилада эр тасодиф туфайли
вафот этса, уй эгасининг хотини, фарзандларининг моддий ва маънавий
масъулиятларини қариндошлари ўз зиммасига олган. Етим қолган болаларига ота
тарбиясини беришган. Қўни

-

қўшни, маҳалла

-

куй уларнинг ҳ олидан хабар олиб

туришган. Бу ҳолат мана шу оиладаги ўғил фарзанд вояга етиб, барча
ташвишларни ўз зиммасига олгунча давом этган”.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳозирги глобаллашув даврида замонавий

Европа оилалари маънавиятида кескин ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу оилашунос
олимларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган. Инглиз олимаси К. Бох ўзининг
“Европада оилавий ҳаёт шакллари” номли илмий ишида қатор ташвишли
ўзгаришларни, жумладан, Европа мамлакатларида никоҳсиз, эркин яшашнинг кенг
тарқалаётганини, ажралишларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини, оилаларда
фарзандлар сони, умуман туғилишни кескин камайиб бораётганлиги
кузатилаётганлигини ёзади.

“Нима учун мен фарзандли бўлишни истамайман,

-

дейди 34 ёшли оила

қурган

берлинлик

тадбиркор

Габриэла

Тангейзер,

-

Чунки

тўйиб

-

тўйиб

ухламоқчиман. Мен кўп китоб ўқийман, шунинг учун уйқудан тўймасам бўлмайди”.
Унинг ватандоши Андреас Херманн даромадини икки баробар кўпайтириш ва
фарзандли бўлишдан воз кечиш ақидасига таяниб яшайди.

Бунинг асосий сабаблари сифатида Европа турмуш тарзининг урбанизация

(шаҳарлашуви),

саноатлашуви;

хотин

-

қизларнинг

ишлаб

чиқаришдаги

иштирокининг

тобора

фаоллашаётганлиги,

эр

-

хотин

муносабатларида

эркинликнинг

бурчнинг камайиши ҳисобига орта бораётганлиги,никоҳсиз бирга

яшаш шакллари пайдо бўлаётганлигини келтиради. Бу эса ўз навбатида Европа
оилаларида болаларнинг маънавий шаклланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Вақтинча бирга яшаш урф бўлаётганлиги жамиятнинг

нафақат маънавиятида,

балки саломатлигида ҳам ўз таъсирларини қолдирмоқда. Жумладан, аёллар
орасида ВИЧга чалинаётган аёллар, ҳатто болалар сони кўпаймоқда. Ҳозир
Европада бу дардга чалинганларнинг 58 фоизини эркаклар, 42 фоизини аёллар
ташкил қилаётгани бунинг яққол далилидир. 2000 йилга келиб ВИЧ юққан аёллар
сони 15 миллионга етиши илмий башорат қилинган эди.

Маълумки, ўзбек (мусулмон) оилаларида қизларни хаёли

-

иболи, уятчан,

тортинчоқ, итоаткор, ён босувчи, оила бошлиғи ҳисобланмиш эрининг
талабларига бўйсунувчи руҳида тарбиялаганлар,ўғил болаларда эса, кучли, жасур,
ғайрат

-

шижоат, тадбиркорлик, ҳукмдорлик қобилиятлари шакллантирилган.

ХХI асрга келиб эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглаштирилган бўлса

-

да,

уларнинг жинсий хулқ хусусиятлари сақланиб қолди ва давом этмоқда. Буни Ғарб
ижтимоий фанларида ривожланаётган изланишларда маскулизм ва феминизм
йўналишларида ҳам кузатиш мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

260

Маскулизм –

эркакларга хос бўлган кучли, иродали, қатъиятлилик, куч

-

қудратини

намоён этишга интилувчан, таваккалчи, қаттиққўллик каби

хусусиятларни намоён этиш билан, феминизм эса аёлларга хос бўлган
бўйсунувчанлик,

итоаткорлик,

таъсирчанлик,

ҳамдардлик

билдиришга,

қайғуришга

мойиллик

хусусиятларини

умумлаштиради.

Тадқиқотларда

аниқланишича,

аёллардаги

шаддодлик,

қизиққонлик,

ташкилотчилик,

тадбиркорлик

хусусиятлари

баъзи

ҳолларда

эркаклар

томонидан

“ўзбилармонлик” сифатида қабул қилиниши аниқланган. Шунингдек, эркакларда
учраши мумкин бўлган баъзи сифатлар –

майдагаплик, мижғовлик, эзмалик эркак

кишига хос бўлмаган хусусиятлар тариқасида аниқланган.

Хулоса қилиб айтганда, фарзанд тарбияси шунчалик масъулиятли ишки,

бу ишда игнанинг учидек хато инсон ҳаётини остин

-

устун қилиб юборади,

тузатилмас хатога олиб келади. Айниқса, ҳозирда республикамизда давом этаётган
кенг ислоҳотлар даврида оилада ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш
зарурати туғилмоқда. Бунинг учун эса буюк тарихимиз саҳифаларини, урф

-

одатларимизни, қадр

-

қимматимизни, ота

-

оналарнинг ўзлари чуқур ўрганмоқлари,

сўнгра эса уларни ўз фарзандларига ўргатишлари зарур.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

У.

Ахмедова, Ўзбек аёлининг ижтимоий

-

маънавий хулқи ва унинг

истиқболи. ХХI аср бўсағасида Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий салоҳиятини
оширишга кўмаклашиш имконияти //Симпозиум материаллари //. Т., 1999.

2.

Баркамол авлод тарбиясининг маънавий ва ҳуқуқий жиҳатлари. Т.:

“Наврўз”, 2013.

3.

Бьюкенен Патрик Жозеф. Ғарбнинг ўлими. Т.: “Илм

-

Зиё

-

Заковат”,2021.

4.

М.Иномова, Оилада болаларнинг маънавий

-

ахлоқий тарбияси. Т.: 1999.

5.

Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент: 2000.

6.

М.Холматова, Жамиятнинг барқарор ижтимоий тараққиёти тизимида

аёллар: Ўтмиш, ҳозирги давр ва келажакдаги йўналишларнинг таҳлили. ХХI аср
бўсағасида. Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий салоҳиятини оширишга
кўмаклашиш имкониятлари. Симпозиум материаллари, Т.,1999.

Библиографические ссылки

У.Ахмедова, Ўзбек аёлининг ижтимоий-маънавий хулқи ва унинг истиқболи. ХХI аср бўсағасида Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш имконияти //Симпозиум материаллари //. Т., 1999.

Баркамол авлод тарбиясининг маънавий ва ҳуқуқий жиҳатлари. Т.: “Наврўз”, 2013.

Бьюкенен Патрик Жозеф. Ғ¬арбнинг ўлими. Т.: “Илм-Зиё-Заковат”,2021.

М.Иномова, Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси. Т.: 1999.

Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент: 2000.

М.Холматова, Жамиятнинг барқарор ижтимоий тараққиёти тизимида аёллар: Ўтмиш, ҳозирги давр ва келажакдаги йўналишларнинг таҳлили. ХХI аср бўсағасида. Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш имкониятлари. Симпозиум материаллари, Т.,1999.

Ю.Шаамирова, Нотўлиқ оилаларда ўсмирларни миллий-маънавий тарбиялаш. Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Тошкент: 2006.

Ўзбек педагогикаси антологияси: Икки жилдлик. Ж. I.Т.:“Ўқитувчи”,1995.