Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of improving the grounds for issuing a guilty verdict
without imposing a penalty
Talibjon OBIDOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2023
Received in revised form
15 May 2023
Accepted 15 June 2023
Available online
25 June 2023
This article analyzes the issues of improving the grounds for
issuing a guilty verdict without imposing a penalty. In addition,
the article describes issues related to the simplification of
proceedings in criminal cases, that is, the "Plea Agreement".
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3-pp42-48
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
guilt,
accusation,
punishment,
responsibility,
crime,
sentence,
confession,
agreement,
trial,
judge.
Жазо
тайинламасдан
айблов
ҳукми
чиқариш
асосларини такомиллаштириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
айб,
айблов,
жазо,
жавобгарлик,
жиноят,
ҳукм
,
иқрорлик,
келишув,
суд,
судья.
Мазкур мақолада жазо тайинламасдан айблов ҳукми
чиқариш асосларини такомиллаштириш масалалари
таҳлил этилган. Бундан ташқари, мақолада жиноят ишлари
бўйича иш юритишни соддалаштириш билан боғлиқ, яъни,
“Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув”га доир масалалар
ҳам баён этилган.
1
Independent applicant, Tashkent State University of Law, Chairman of the Shaykhant
а
khur District Criminal Court
in the city of Tashkent. E-mail: akrom.tojibayev@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
43
Вопросы
совершенствования
оснований
для
постановления
обвинительного
приговора
без
назначения наказания
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
вина,
обвинение,
наказание,
ответственность,
преступление,
приговор,
признание,
соглашение,
судебное разбирательство,
судья.
В
данной
статье
анализируются
вопросы
совершенствования
оснований
для
вынесения
обвинительного приговора без назначения наказания.
Кроме того, в статье рассмотрены вопросы, связанные с
упрощением производства по уголовным делам, то есть с
«соглашением о признании вины».
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 30 апрель куни
ўтказилган
референдумда
янги
таҳрирдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси қабул қилинди ва у 2023 йил 1 майдан кучга кирди.
Асосий қомусимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадрияти
олий қадрият сифатида белгиланиб, унинг ҳуқуқларини давлат томонидан
ҳимояланиши
тўлиқ кафолатланди.
Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояланиши давлат томонидан
кафолатланса, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш, жиноий тажовузлардан
ҳимоялаш, шу билан бирга, аксинча шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш
ҳам суд томонидан амалга оширилади.
Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида суд тизимига бағишланган бобига алоҳида эътибор қаратилиб,
суд ҳокимиятининг мустақиллигини, дахлсизлигини кафолатланиши белгилаб
қўйилди. Жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
шундай талаблар бор: “Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга
бўйсунадилар. Суднинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятида ҳар
қандай тарзда аралашишга қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди. Судьялар дахлсиздир. Давлат
судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди”
[1].
Давлатда қонун устуворлигини, адолатни таъминлаш суднинг асосий
вазифалари сифатида эътироф этиларкан, судлар томонидан қабул қилинаётган
ҳукм
ва қарорлар доимо жамиятнинг, фуқароларнинг диққат марказида бўлади.
Республикамизда олиб борилаётган суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида жиноят
-
процессуал қонунчилик такомиллаштирилиб, айрим жиноят ишлари бўйича иш
юритиш соддалаштирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК “Айбга
иқрорлик тўғрисидаги келишув” деб номланган 621
-
боб билан тўлдирилди [2].
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича жиноят ишини юритиш,
жиноят процессуал қонунчиликда соддалаштирилган жиноят ишини юритишни
назарда тутиб, қонун мазмунига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир
бўлмаган ва оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган гумонланувчи ёки
айбланувчи айбига иқрор бўлиб, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
44
келтирилган зарарни бартараф этганда, унинг илтимосномасига асосан назорат
қилувчи
прокурор билан келишувтузилади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
572-
моддасига асосан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузган жиноятлар
бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус
қисмининг
тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг
ярмидан ошмаслиги белгиланган.
Жиноий ишларни юритиш қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятларнинг
олдини олиш, шахс, давлат ва жамият манфаатларини самарали ҳимоя этилишини
таъминлаш лозим. Шундай экан, гумонланувчи, айбланувчи айбига иқрор бўлиб,
жиноятни очилишига фаол ёрдам бериб, жиноят иши бўйича етказилган зарарни
тўлиқ қоплаганда, манфаатдор томоннинг бузилган ҳуқуқлари тикланади ва
бузилган ижтимоий муносабат тикланиб, жиноят содир этган шахсга нисбатан
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига риоя этилган ҳисобланади.
Назарий жиҳатдан айблов ҳукми, Ўзбекистон Республикаси номидан
чиқарадиган, судьяларнинг жиноят ҳодисаси бўйича берилган жиноий
-
ҳуқуқий
баҳоси ҳамда жиноят туфайли келиб чиққан ҳуқуқий оқибатларни бевосита ва
холисона акс эттириш, жиноят содир этилган тақдирда шахсга нисбатан жазо ёки
бошқа жазо чораларини қўллаш, етказилган зарарни
қопланишини таъминлашга
қаратилган қарори акс этган процессуал ҳужжат ҳисобланади.
Демакки, ҳукм, шу жумладан айблов ҳукми муайян жиноят ишини баҳоловчи
ўша жараён учун якуний суд қарори ҳисобланади. Унинг қабул қилиниши барча
учун мажбурий бўлган оқибатларни юзага келишига сабаб бўлади.
Айблов ҳукми уч турга бўлинади:
1. Жазо белгилаб чиқариладиган айблов ҳукми;
2. Жазодан озод қилиб, чиқариладиган айблов ҳукми;
3. Жазо тайинламасдан чиқариладиган айблов ҳукми.
Жазо тайинламасдан чиқариладиган айблов ҳукми: 1) маҳкум содир этган
жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия акти эълон қилинган
бўлса; 2) мазкур жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб
қилиш
муддати ўтиб кетган бўлса; 3) ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш
ижтимоий хавфлилигини йўқотса ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли
бўлмай қолса; 4) маҳкумнинг тузалишига жамоат бирлашмалари ва жамоалар
томонидан қўлланиладиган жамоат таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари
кўриш йўли билан эришиш мумкин бўлса; 5) ҳукм чиқариш вақтигача судланувчи
вафот этган бўлса; 6) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71
-
моддасига
мувофиқ, шахсни ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жазодан озод
қилиш
учун асослар мавжуд бўлса (ЖПКнинг 463
-
моддаси 3
-
қисми) чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК “Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув”, деб
номланган 621
-
боб билан тўлдирилиши, қонуннинг ушбу талабларини амалиётда
қўлланиши
бошланиши билан, мазкур тоифадаги ишларни кўриш жараёнида
жиноят иши бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга,
судланувчиларга
нисбатан
инсонпарварлик
принципларини
қўллаш
имкониятларини кенгайтириш мумкинлиги кўриниб қолди.
Дарҳақиқат, Жиноят
-
процессуал қонунчилигидаги келишув –
жиноят
-
процессуал шаклнинг бир тури. Бу процесс иштирокчиларининг ЖПК нормалари
билан тартибга солинадиган, ўз позицияларини мувофиқлаштириш орқали
ҳуқуқий
аҳамиятга эга натижани олишга қаратилган фаолият. Келишув тушунчаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
45
ва таснифи иккита асосий хусусиятга асосланади. Биринчидан, келишув фақат
жараён иштирокчилари ўртасида бўлиши мумкин. Уларнинг процессуал
мустақиллиги даражаси бошқача бўлиши мумкин, аммо қонун хатти
-
ҳаракат
вариантини танлашда ва эркинликни кафолатлашда ҳуқуқ субъектининг маълум бир
минимал иродасини бевосита қабул қилиши ёки назарда тутиши керак. Иккинчидан,
қонун субъектларнинг ҳохиш
-
иродасини мувофиқлаштириш зарурлигини бевосита
белгилайди. Розилик бериш шакли, келишмовчилик (эътироз) билдириш усуллари,
тасдиқлаш механизми ҳар хил бўлиши мумкин, аммо келишиш процедурасининг ўзи
жиноят
-
процессуал қонунчилигида мустаҳкамланган бўлиши керак
[3].
Айбига иқрорлик тўғрисида келишув эса жиноят процессининг исталган
босқичида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатларда прокурор ҳамда
гумонланувчи, айбланувчи, ёки судланувчи ўртасида тузиладиган келишувдир.
Процессуал келишувнинг уч тури мавжуд бўлиб, булар: айбига иқрор бўлиш
тўғрисида келишув, ҳамкорлик тўғрисида келишув ҳамда томонларнинг
ярашувидир
[4].
Процессуал келишувнинг моҳиятини айбланувчининг айбига нисбатан
муносабатига боғлиқлиги яъни дифференциал ёндашув ташкил этади.
Ўзбекистон қонунчилигида ярашув тўғрисидаги ишларни юритишни
процессуал келишувнинг миллий шакли сифатида баҳолаш мумкин, бироқ унинг
Жиноят кодекси 661
-
моддасида санаб ўтилган жиноятлар билан
чекланганлиги,
процессуал жиҳатдан мукаммал эмаслиги, уни тўлақонли процессуал келишув деб
аташ имконини бермайди.
Процессуал келишув институти аслида англо
-
саксон ҳуқуқ тизими “маҳсулоти”
эканлиги, унинг эволюцияси ва континентал ҳуқуқ тизимидаги шаклларини
ўрганиш, қиёсий таҳлил унинг ҳуқуқий табиатини тўлароқ намоён қилади.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган
тақдирда тузилади:
1)
гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек
ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса;
2)
илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан
маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса;
3)
гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан
қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек
етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф
этган бўлса.
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин
эмас, агар:
1)
ЖПКнинг 61
-
бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса;
2)
шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал
биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса.
Назарий методологияга бағишланган асарларда айбига иқрорлик тўғрисидаги
келишувдаги низоси юзасидан иштирокчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш тизим
тушунчаси борасида анча якдилликни кўриш мумкин. Уларда ишлаб чиқилган
тарифларга кўра, тизим –
бу ўзаро боғлиқ ва бир
-
бири билан алоқага эга
элементлардан ташкил топган яхлит объектдир
[5].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
46
Мана шу тушунчалар асосида жиноят процессининг тизими ҳақидаги
фикрларни кўриб чиқадиган бўлсак, улар бир қанча хусусиятга эга. Жумладан,
М.С.Строговичнинг таъкидлашича, жиноят процесси иштирокчиларининг айбига
иқрорлик тўғрисидаги келишув фаолиятлари муайян тартибда ва муайян кетма
-
кетликда амалга оширилади. Натижада, процессуал ҳаракатлар ва процессуал
муносабатлар бирлиги жиноят процесси тизимининг барча қисмларида бир
-
бирига мос келган ҳамда бир
-
бирини тақозо этган
ҳолда, ўз ифодасини топади
[6].
Деярли шунга яқин мазмундаги фикрларни К.Ф.
Гуценко ҳам билдиради,
унинг ёзишича, жиноят процессининг тизими –
бу суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувини кўриш ва ҳал қилиш
жараёнида процесснинг бошқа иштирокчилари билан вужудга келадиган
муносабатлар доирасида амалга ошириладиган ҳаракатлар муайян тартибда ҳамда
ўрнатилган процессуал шаклга тўлиқ амал қилган ҳолда олиб борилади. Мазкур
фаолиятни юритишнинг энг муҳим жиҳати шундаки, у нафақат тартибланган
ҳаракатлар йиғиндисидан, балки муайян чегарада ва доирада амалга
ошириладиган ҳаракатлар тизимидан иборатдир
[7].
Ф.М.
Муҳитдиновнинг таъкидлашича: “... жиноят процесси яхлит тизим
сифатида кўрилса
-
да, аммо у бир неча алоҳида, муайян мустақилликка эга
бўлаклардан, яъни жиноят процессининг кичик тизимчаларидан ташкил топган.
Бу тизимчалар эса, ўз навбатида, ўзаро уйғун ва яхлит тарзда жиноят
процессининг умумий тизимини ташкил қилади”.
Муаллифнинг фикрига кўра, жиноят процесси тизимининг функцияси:
“... суриштирув, тергов, прокурор ва суд органларининг жиноят ишини тергов
қилиш
ва судда муҳокама қилиш, суд қарорларини (ҳукмларни) назорат
босқичларида текшириш жараёнида фуқаролар ўртасида вужудга келадиган,
ривожланадиган ва тугатиладиган, кўп қиррали функцияларни тартибга солувчи
муносабатлардан ташкил топган. Жиноят процессидаги мана шу узлуксиз ва
давомий муносабатлар яхлит бир тизимни ташкил қилади” [8].
Б.А.
Миренскийга кўра ҳам, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувига оид
жиноят процессининг тизими унинг босқичлари тушунчасида намоён бўлади.
Жумладан, унинг ёзишича: “Жиноят процесси жиноят аниқланганлиги сабабли
бошланади ҳамда қонун билан белгиланган ва бир қатор босқичлардан ўтадиган
кетма
-
кетликда
ривожланади.
Ушбу
босқичлар
жиноят
процессининг
вазифаларини бажариш учун шарт
-
шароит яратувчи мантиқий изчил тизимни
ташкил қилади” [9].
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишуви процесси тизимини юритишда
муайян кетма
-
кетликда келадиган, ўзининг мазмун ва процессуал
-
ҳуқуқий
вазифаларига ҳамда муносабат иштирокчиларига эга, бири кейингисининг амалга
оширилиши учун зарур процессуал шароит яратувчи, бир
-
бирига узвий алоқадор
бўлган процессуал бўлаклар –
босқичлар сифатида таърифловчи муаллифлар
қаторига
яна
В.Н.
Шпилев,
В.П.
Божьев,
А.Р.
Михайленко,
К.Ф.
Гуценко,
И.Л.
Петрухин ва бошқаларни киритиш мумкин.
Жумладан, И.Л.
Петрухиннинг таъкидлашича, жиноят процессидаги айбига
иқрорлик тўғрисидаги келишув босқичлари тизими иш бўйича ҳақиқатга эришиш
кафолати, тергов ва суд хатоларини аниқлаш ва бартараф этиш воситаси
ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу тизим айбланувчи ва жиноят процессида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
47
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш
кафолати ҳамдир, чунки у аввалги босқичда қабул қилинган қарорларни
прокурорга ёки судга шикоят қилиш имконини беради
[10].
Бироқ, жиноят
-
процессуал муносабатларнинг “босқичлар”да вужудга
келиши, уларда ривожланиши ва тугатилиши айбига иқрорлик тўғрисидаги
келишув тизимининг вертикал асосини ташкил этади.
Мамлакатимиз жиноят процессида ишларни юритишнинг шундай шакллари
мавжудки, уларни амалга оширишда, аввал таъкидланган босқичлар тизимининг
тушунчалари энди амал қилмайди. Ишларни юритишнинг бундай йўналишларига,
жумладан, ярашув тўғрисидаги ишларни юритиш, ишни судга қадар юритиш
босқичида амнистия актини қўллаш кабиларни киритиш мумкин.
Масалан, ярашув тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларига биноан,
ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг
қонуний
вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд
муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин
берилиши мумкин (ЖПКнинг 583
-
моддаси).
Суриштирувчи,
терговчи,
прокурор
жабрланувчининг
(фуқаровий
даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини
олгач, етти суткадан ортиқ
бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг,
айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқариши
лозим (ЖПКнинг 584
-
моддаси).
Ярашув тўғрисидаги ишларни юритиш жиноят
-
процессуал қонунчилигида
“Алоҳида тоифадаги ишларни юритиш” тизимига киритилган. Лекин унинг мана
шу тизимга кирувчи бошқа иш юритувларидан фарқловчи кўплаб жиҳатлари
мавжуд. Унинг шу тоифадаги бошқа иш юритувларидан фарқловчи энг муҳим
жиҳати –
ярашув тўғрисидаги ариза келиб тушгандан кейин жиноят ишини
юритиш айнан тезлаштирилган хусусият касб этиши билан боғлиқ.
Алоҳида тоифадаги ишларни юритиш тизимида яна тезлаштирилган
тартибда юритиладиган ишлар қаторига –
ишни судга қадар юритиш босқичида
амнистия актини қўллаш юритувини киритиш мумкин.
Мазкур тартибда ишларни юритишнинг асосий хусусияти ҳам айнан амнистия
актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, ишни барча босқичлар кетма
-
кетлигида юритишни давом эттирмай, прокурор амнистия актига асосан жиноят
ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги
илтимосномани беш суткадан кечиктирмай судга юбориши, суд эса терговга қадар
ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши билан бирга судга келиб
тушган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказиши лозим.
Бироқ, юқорида қайд этиб ўтилган алоҳида тоифага кирувчи икки иш
юритуви ҳам жиноят ишларини жиноий
-
ҳуқуқий ва процессуал
-
ҳуқуқий асос ва
шартларда тугатиш масаласини назарда тутади.
Жумладан, ЖПКнинг 589
-
моддаси қоидаларига кўра, агар жиноят ишини
қўзғатишни
рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги
илтимосномани судга юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга
қадар
ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига
ёки терговчига қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқаради.
Бундай ҳолатда иш умумий тартибда юритилиши ёки жиноят ишини
қўзғатиш масаласи умумий тартибда ҳал қилиниши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
3 (2023) / ISSN 2181-1415
48
Юқорида қайд этилган тоифадаги ишлар аслида уларнинг юритувини
тугатиш мақсадида судга юборилса
-
да, лекин шунга қарамай, ушбу тоифадаги
ишларни қисқа муддатда судга юбориш ва ишни тезлаштирилган тартибда судда
ҳал қилиш масаласи ҳал қилинганлигини кўриш мумкин. Шу боис, бу тоифадаги
ишларни юритишдан кўзланган мақсад фақат уларни судда тугатиш зарурияти
билан боғлиқ бўлмай, балки у муайян мезон ва шартлар
пойдеворида ишларни
тезлаштирилган тартибда ҳал қилиш имкониятларига асосланади.
Демак, мамлакатимиз жиноят процессида ишларни тезлаштирилган
тартибда тергов қилиш ҳамда судда муҳокама қилиш ва ҳал қилиш учун етарли
процессуал шарт
-
шароит ва анъаналар мавжуд. Бу анъаналар бевосита жиноят
-
процессуал муносабатлар тизимини дифференциациялаш орқали давом
эттирилиши ҳамда кенгайтирилиши мумкин.
Зеро, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки
инсон қадр –қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга эришилганда суд жазо
тайинламасдан айблов ҳукмини чиқариши мумкинлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг “Айблов ҳукми чиқариш асослари”, деб
номланган 463
-
моддасидаги, “Суд жазо тайинламасдан айблов ҳукмини
чиқарадиган ҳолатлар акс этган 3
-
қисмига қуйидаги: “
5)
ижтимоий хавфи катта
бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик
тўғрисидаги келишувда назарда тутилганда
”, деган мазмун билан тўлдирилиб,
қонундаги 5 ва 6 бандларни, кетма
-
кетлик бўйича 6 ва 7 бандлар деб, ҳисоблаш
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси.
2023.
136
-
модда.
https://lex.uz/docs/6445145
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18
февралдаги ЎРҚ
-675-
сонли
Қонунига асосан киритилган
-
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
18.08.2021 й. 03/21/675/0126
-
сон.
3.
Г.В.Абшилова. Согласительные процедуры в уголовном судопроизводстве
Российской Федерации. 2012.
https://www.dissercat.com/content/soglasitelnye-
protsedury-v-ugolovnom-sudoproizvodstve-rossiiskoi-federatsii.
4.
А.А.Прокопова. Процессуальное соглашение о признании вины в
уголовном судопроизводстве Республики Казахстан. Каких целей он достигает?
Сyberleninka.ru. 2019.
5.
Пожарский
Д.В.
Охранительная
функция
государства:
вопросы
системности //Ж.
Государство и право, 2012, №2. –С. 110.
6.
Строгович М.С. Курс советского уголовного процесса. Общая часть. Т.1., –М.:
Наука, 1968. –С.66.
7.
Уголовный процесс. Учебник для вузов. Изд. четвертое /Под ред. К. Ф.
Гуценко. –М.: Зерцало, 2000. –С.6.
8.
Ф.М.Муҳитдинов, Жиноят процесси: моҳият, мазмун, шакл. –Т.: Адолат,
2002.
–Б.151.
9.
Ўзбекистон Республикаси жиноят процесси: Дарслик /Б. А. Миренский, А.
Ҳ.Раҳмонқулов, Ж.Камалходжаев, В.В.Қодирова. –Т.: Ўзбекистон Республикаси
Академияси, 2004. –Б. 7.
10.
Уголовно
-
процессуальное право Российской Федерации. Учеб. –
2-
е изд.,
перераб.и доп. /Л. Н. Башкатов и др.; отв.ред. И. Л. Петрухин. –М.: Проспект, 2009. –
С.11–
12.
