Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The situation of schools and educational affairs in
Turkestan
(About Inomjon Khidiraliev’s social activities)
Bakhtiyor ALIMOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
This article focuses on the social activities of the well-known
state and public figure, skillful diplomat I. Khidiraliev in
Turkestan, his efforts to develop the school and educational
sphere in the periodical press.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp136-142
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Turkestan,
Khidiraliev,
school,
education,
Education Week,
newspaper.
Туркистонда мактаб ва маориф ишларининг аҳволи
(Иномжон Хидиралиевнинг ижтимоий фаолиятига
доир)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Туркистон,
Хидиралиев,
мактаб,
маориф,
маориф ҳафталиги,
газета.
Ушбу мақолада таниқли давлат ва жамоат арбоби, моҳир
дипломат И.
Хидиралиевнинг Туркистондаги ижтимоий
фаолияти,
унинг
мактаб
ва
маориф
соҳасини
ривожлантириш борасидаги саъй
-
ҳаракатларининг даврий
матбуот саҳифаларида ёритилиши масалаларига эътибор
қаратилган.
1
Researcher, Repression Victims Memorial Museum, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
137
Положение школ и образования в Туркестане
(Об
общественной деятельности Иномжона Хидиралиева)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Туркестан,
Хидиралиев,
школа,
образование,
неделя образования,
газета.
Данная статья посвящена общественной деятельности
известного государственного и общественного деятеля,
умелого дипломата И.
Хидиралиева в Туркестане, его
усилиям по развитию школьно
-
просветительской сферы в
периодической печати.
Туркистон замини азал
-
азалдан илм
-
фан ва маърифат марказларидан бири
бўлган. Шу боисдан ҳам таълим тизими, илм
-
маърифатга бўлган муносабат доимо
ҳукмдорларнинг назарида бўлиб келган. Бу юртда ҳукмронлик қилган сулолалар ва
ҳукмдорлар
томонидан доимий тарзда маориф ва илм
-
фан муаммолари бартараф
этилиб, унинг ривожланишига ҳомийлик кўрсатиб борганлар. Аммо Туркистон чор
Россияси томонидан истило қилинганидан сўнг унинг таълим
-
тарбия тизимида бир
қатор
ўзгаришлар ҳам рўй берди. Бу даврда таълим
-
тарбия масканларининг сони
ҳамда турида ҳам бир қатор ўзгаришлар кузатилган.
Бу даврда Туркистонда таълим
-
тарбия соҳаси асосан мактаб
-
мадрасалар
билан бир қаторда, рус
-
тузем мактаблари ҳамда жадид маърифатпарварлари
ташкил этган янги усул мактабларида ҳам олиб борилган эди. Таълим масканлари
ўртасида, асосан янги усул мактаблари, анъанавий таълим масканлари ва рус тузем
мактаблари ўртасида мафкуравий курашлар ҳам кечган. Рус тузем мактабларида
кўпроқ бой, ўзига тўқ оилаларнинг фарзандлари таълим олганлар. Янги усул
мактаблари эса иложи борича маҳаллий аҳолининг иқтидорли болаларини
таълимга жалб этишга уринган эди. Янги усул мактаблари томонидан тайёрланган
миллий ёш зиёлилар қатлами кейинги даврда Туркистоннинг ижтимоий
-
сиёсий
тарихида чуқур из қолдириши ҳам бежизга бўлмаган эди.
1917 йил февраль инқилобидан сўнг, апрель ойига келиб Туркистон комитети
ҳокимият тепасига келади. Шу йил октябрь тўнтарилишидан сўнг эса ташкилланган
большевиклар ҳукумати таркибида Т.
Рискулов, Н.
Тўрақулов, И.
Хидиралиев,
А.
Рахимбоев, Қ.
Отабоев каби маҳаллий миллат вакиллари ҳам ҳокимият
поғоналарида фаолият олиб борганлар. Уларнинг аксарияти янги усул мактаблари
ёки рус тузем мактабларининг тарбияланувчилари эдилар. Жумладан, 1922–
1924
йилларда Туркистон Марказий ижроия қўмитаси (МИҚ) раиси лавозимида фаолият
юритган Иномжон Хидиралиев ҳам рус тузем мактаби тарбияланувчиси бўлган.
1891 йилда Фарғона вилояти Наманган уезди Поп волостида таваллуд топган
.
Иномжон Хидиралиев аввал Попда, 1906 йилдан эътиборан Қўқонда ташкил
этилган рус
-
тузем мактабларида таҳсил олган
[1. 8-9].
Бу даврда Туркистондаги бошқа сиёсий арбоблар қатори, Иномжон
Хидиралиевни ҳам ўз бошидан оғир ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий қийинчиликни
ўтказишига тўғри келган.
Большевиклар сиёсий ҳокимиятни олгандан сўнг ҳам Туркистон халқлари
ҳаётида
кўплаб қийинчиликлар, иқтисодий тангликлар, сиёсий бўхтонлар ниҳоятда
авж олган эди. Туркистон халқлари совет ҳукуматининг ваъдаларига мувофиқ,
бу ҳукуматдан кўп ўзгаришларни кутган эдилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
138
Аксинча, большевикларнинг олиб бораётган ички ва ташқи сиёсати туфайли,
миллий ўлкалардаги мактабларнинг фаолиятига ҳам турли йўллар билан зарба берила
бошланди. 1917 йил Туркистоннинг мактаб ёшидаги болаларнинг атиги
25 фоизи таълимга тортилган эди, холос [2.17]. Бу даврдаги иқтисодий қийинчиликлар
сабабидан маориф ва мактаблар тизимини ҳам инқирозга юз тутган эди.
Бу жараёнларни Иномжон Хидиралиевнинг қуйидаги фикр мулоҳазалари
ҳам исботлаб турибди:
“Янги иқтисодий сиёсати билан маориф ишлари орқага
кетди. Туркистон маорифга муҳтож. Бу вақтга келиб ҳукумат ўқитиш ишларини
қуйидагича
олиб боришни ўйлайдир. 8 ёшгача бўлган болалардан бир фоизини,
8-
11 ёшлардагиларни 19 фоизини, 11
-
15 ёшлардагиларни 4 фоизини ўзи ўқитмоқда.
Албатта уларнинг тарбияси ҳозирги иқтисодий ҳолимизга қараб бўлур. Маориф
ишларини кучайтириш учун моддий куч керак. Шу билан бир қаторда халқимизни
ҳам кўмаги зарурдир. Ҳал қилинмай қолган масалаларимиз бўйича биз марказга
махсус комиссия юборамиз”
[3].
Шунга ўхшаш маълумотлар қуйидаги асарда ҳам келтириб ўтилган; янги
иқтисодий сиёсат (НЭП)нинг 1921 йилда кириб келиши бюджетда кескин
камомадга олиб келди ва Туркистонда анча мактаблар ёпилиб кетди. Расмий
мактаблар сони Наркомпроснинг бошланғич ва ўрта мактаб тизимини маҳаллий
бюджет зиммасига ўтказиб юбориш ҳақидаги 1923 йилги қароридан олдин ҳам
анча қисқариб кетган эди [4
-195].
Туркистонда 1918 йилнинг октябрида ташкил этилган Ўзбек билим юртини
аҳволи ҳам яхши бўлмаган. Буни қуйидаги маълумотлар ҳам тасдиқлаган: “ Унга
дастлаб турк офицери Фахрий, сўнг Шокиржон Рахимий, Афандизода ва Абдулла
Авлоний бирин
-
кетин мудир бўлган. Ўзбек ўқитувчилари етишмаслиги туфайли
дарслар усмонли, татар, рус тилларида олиб борилди.
Бир неча ойлаб маош
берилмагани учун ўқитувчилар деярли келмасди. Мураббийсиз қолган 200 нафар
ўқувчининг кўпчилиги қишда совуқ хоналарда касал бўлиб, билим юртини ташлаб
кетдилар. Ўзбек билим юрти қозоқ, татар билим юртларига қараганда ҳам оғирроқ
аҳволга келиб қолганди”
[5-29].
Бу таълим масканига ҳам етарли даражадаги эътибор қаратилмаганидан,
унинг дастлабки битирувчилари салкам беш йил ўтиб билим юртини
тамомлаётганлигини қуйидаги маълумотларда кўрсатиб ўтилган:
1923 йил 12 май куни Ўзбек билим юртининг мудири Салимхон Тиллахонов
муҳим тадбирни очди. Бу тадбирда билим юртининг беш йиллик фаолиятида
биринчи марта битирган беш кишига диплом топширилди. Тадбирга келган
И.
Хидиралиев битирувчиларни чин дилдан табриклади
[6-30].
Туркистон МИК раиси И.Хидиралиев, 1923 йилнинг мартида Тошкентда
ташкил этилган маориф ҳафталигида иштирок этиб, маориф тизимида ҳал
қилиниши
керак бўлган қуйидаги долзарб муаммоларга эътибор қаратган:
“Ушбу
ҳафтада Туркистонда мактабларга қараш демакдир. Туркистондаги мактаблар
жуда аянчли ҳолатда. Туркистонда совет тузумига қарши бўлганлар,
(тескаричилар деб ном олишган.) босмачилар томонидан меҳнаткашларга қарши
бошланган фуқаролар урушлари сабабли қишлоқ, овулларимиз ҳозиргача мактаб
қура олмайди. Рус ва ўзбек қишлоқларининг баъзиларида эски кўринишдаги
(таъмирталаб бўлса ҳам дейилмоқда
-
А.Б) мактаблар бўлса ҳам, уларда ҳеч бир
мактаб йўқ. Шўролар мактаби Туркистон қишлоқларида бир дона ҳам йўқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
139
Душманларни ер билан яксон қилган шўролар ҳокимияти қишлоқ хўжалигини
турғазишга фурсат топди. Лекин халқнинг зулматдан чиқариш ва улар орасидаги
саводсизларни кўплиги бунга яъни маорифни йўлга қўйиш ишига моне бўладир. Энди
совет ҳукумати шунинг учун шаҳар ва қишлоқларда шўро мактабларини оча
бошлади”
[7].
Натижада, бундай муаммоларни ҳал этиш йўли, совет мактабларига асос
солиш билан таълим олишга иштиёқманд ёшларни уларга кўпроқ жалб қилиш
бўлган. Хидиралиев мана шу хатти
-
ҳаракатлари орқали, совет россиясининг
мустамлакасига айланган Туркистонда маориф ва мактаб тизимини яхшилаш
йўлларини излайди. Қандай йўл тутмасин саводсиз ва билимсиз бўлиб бораётган
халқ фарзандларини мактабларга жалб қилиш имкониятларини қидирган. Ушбу
масалаларни ҳал қилишда “Кўмак” уюшмасининг ташкил этилганлиги муҳим
аҳамият касб этган. Бу уюшма мадади орқали бир қанча мактаблар бунёд этилган,
шу билан бирга ўрта мактаб ва кейинчалик ташкил этилган олий мактабларнинг
ўқувчиларини ҳам моддий томонлама қўллаб
-
қувватлайдилар.
“Кўмак” уюшмасига нафақат деҳқонлар, балки шаҳарларнинг ишчи ва
меҳнаткашлари ҳам жалб этилганлигини И.
Хидиралиевнинг қуйидаги
фикрларидан билишимиз мумкин;
“улар қишлоқ мактабларини асбоб, дарслик ва
ўқитувчилар билан таъмин қилиш йўлида ҳам кўп ёрдам кўрсатдилар. Шаҳар
меҳнаткашлари шаҳар билан қишлоқни боғлашга, саноатни йўлга қўйишга,
деҳқонлар
ўртасида
кооперативларни
кучайтиришга
тиришадилар.
Кооперативнинг деҳқонлар учун бўлган фойдасини сўзлаб турмоққа эҳтиёж йўқдир.
Лекин Туркистонда мактаб ва маориф ишлари шундоқ каттадирким, бу ишда
деҳқонларнинг ўз ёрдамларисиз, маорифнинг мазкур эҳтиёжларини таъмин қилиш
мумкин эмас
” [8].
Туркистонликлар, хусусан асосий машғулоти деҳқончилик бўлган бу
юртнинг деҳқонлари томонидан мактаб ва маориф ишларига ҳали етарли
даражада кўмак берадиган шароитда ҳам, тасаввурда ҳам эмас эдилар. Чунки
марказий русия деҳқонларига берилган имтиёзлар Туркистон деҳқонларига
берилмаган эди. Шундай бўлсада, И.Хидиралиев томонидан Туркистон деҳқонлари
билан марказий русия деҳқонлари фаолиятини
қуйидагича қиёслаб кўрсатган;
“
Маориф ишларига кўмак масаласида марказий русия деҳқонлари биздан жуда
олдинда турадурлар. Русия деҳқонлари ўзлари бош бўлиб мактаб ва маорифга кўмак
тўплайдилар. Мактаб ва маориф ишларини ўз кучлари билан йўлга қўядилар.
Русияда деҳқонлар ўз ҳисобларидан мактабларни тузатарлар, мактаблар учун ер
белгилар, бирлашиб мазкур ерни ҳайдарлар, мактаблар учун бирлашиб ашёсини
ҳозирлайдирлар. Натижада русияда мактаб ва маориф ишлари, маориф идоралари
билан деҳқонлар ўртасида ясалган келишув
асосида йўлга қўйиладир. Биз бу борада
ҳам русиядан орқада қолганмиз. Туркистонда бошланган маориф ҳафтаси айниқса
қишлоқ
ва овулларда халқнинг эътиборини жалб қилиши ва юқорида кўрсатилган
русиядаги каби ишларни амалга қўйиши керакдир”
[9].
Юрт “оқсоқоли”нинг саъй
-
ҳаракатлари зое кетмади. Туркистонда мактаб ва
маориф ишлари жонлана бошлайди. Тўғри, ҳар бир иш бошланганида ўзини
йўлини топиб олгунига қадар, муаммоларга дуч келади. Бу масалада ҳам шундай
ҳолатлар
кузатилган. Боиси, шошма
-
шошарлик билан тўлиқ билим эгалламаган
ёш педагог кадрларни мактабларга жалб этиши натижасида таълим
-
тарбия
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
140
ишларида олдинга силжиш бўлмаган. Ҳатто ота
-
оналар ўз фарзандларини бу
мактабларга жўнатмай қўйганлигига оид фактлар учрайди. Сабаби, болалар бир
йилдан ортиқ ушбу мактабларда ўқисалар ҳам ҳарф танишдан у ёғига ўта
олмаганлар. Аммо мусулмон мактабларида бу вақт ичида ўқувчилар бемалол ўқиш
ва ёзишни мукаммал ўргана олганлиги таъкидланган [10
-196].
Бу
камчиликларни бартараф этиш йўлида, И.Хидиралиев бутун Туркистон
бўйлаб мактаблар фаолияти билан танишади. Уларга имкон қадар моддий
кўмаклар ажратиб борган. Буларни қуйидаги мисоллар ҳам кўрсатиб турибди.
Жумладан, даврий матбуотда
”марказ ижроқўм раиси ўртоқ Хидиралиев
томонидан Қўқондаги 9
-
сонли “Хидиралиев” номли
интернатга берган 5.000 сўм
ҳадяси ва бу маблағ ўртоқ Мироқилов орқали топширилгани
” ҳақида ёзади [11].
Бу маблағни олганларидан сўнг Қўқондаги “Хидиралиев” интернатининг
таълим ҳайъати томонидан ташаккурнома қуйидаги мазмунда вақтли матбуотда
шундай эълон қилинади; “
Марказий идораларда ўтирган ўртоқларимиз, бизни
эсдан чиқармасдан бардам қўлларини узатишларига биз интернат ҳайъат
таълимияси ҳам бутун ўқувчилар, ўзимизнинг раҳматимизни билдирамиз деб,
ўқувчилар номидан Зуфар Файзий.
”
[12].
Яна бир маълумотда келтирилишича, 1923 йилнинг июл ойида
И.
Хидиралиев
туғилган она юрти Попга ташрифи ва у ерда ўзи таҳсил олган
мактабга (
илгари бу жойда рус
-
тузем мактаби фаолият кўрсатган эди. 1905 йилда
И.
Хидиралиев ушбу мактабдан ўқитувчи томонидан ўқувчиларга сабоқ бермасдан,
ўқитувчини
уйида мажбурий меҳнатга жалб қилинишини танқид қилганлиги
сабабидан ҳайдалган эди
.)
[13-
23] борганлиги таъкидланган.
Юрт оқсоқоли Наманганга ташрифи вақтида Марказ ижроқўмининг кўчма
йиғилишини ўтказган. Бу йиғилиш жараёнида Намангандаги 3 та ва
Кетмонтепадаги 1 та интернатнинг аҳволи ва фаолияти таҳлил қилинган. Кўриб
чиқилган масала юзасидан қуйидагича қарор қабул қилинади ”
Мазкур интернат
мактаблар учун зарур бўлган ўқув қуроллари ва нарсалар сотиб олиш учун 60.000 сўм
берилсин. Ўқувчиларни мактаб ҳудудида боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги билан
шуғулланишлари учун, махсус боғ участкалари ажратиб беришликни Наманган
ревкомига топширилсин. Интернатнинг болалар ётоқхонасини замон талабларига
жавоб берадиган даражага кўтариш мақсадида, мазкур интернат бинолари тезлик
билан таъмирдан чиқаришликни маҳаллий хўжалик бўлимига юклатилсин. Буни
назорати уезд
-
шаҳар ревкомига топширилсин.
”
[14-23].
Иномжон Хидиралиев Туркистон МИК раиси сифатида фаолият олиб борар
экан, юқоридаги
ишлар билан чекланиб қолмади. Яна маориф соҳасида
кузатилаётган долзарб муаммоларни ўртага ташлаган. Унинг фикрича; “
Мактаб ва
маорифсиз зироат билан машғул бўлиш, бу кунгача суғорилмаган ерларни ишлатиш,
Туркистон тоғларидаги табиий бойликлардан фойдаланиш, бутун саноат ва
хўжалик ишларини тараққий қилдириш ҳеч мумкин эмас. Жойларда ҳукумат
идораларини тозалаб, маҳаллий халқ турмушига мувофиқ ишлайдиганларни
фаолиятини йўлга қўйиш ҳам мактаб ва маориф ишларига боғлангандир
” [15].
Ўз фикрини давом эттирар экан, Маориф ҳафталигига ўрта ва олий ўқув
юртларида таълим олаётган Туркистонлик талабаларни ҳам жалб қилинишлари
кераклигини таъкидлайди. Уларни мана шундай ишларга жалб этиш орқали
чиниқтириб борилмаса, ёшларимиз ўз олдиларидаги мақсадларига эриша
олмаслигини тушуниб етган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
141
Иномжон Хидиралиев томонидан Туркистонда саводсизликка қарши кураш
йўлида жонбозлик кўрсатаётган ҳар бир кишининг фаоллигини: “
Маориф ишини
йўлга қўйиш ва ривожлантиришдаги фидоийлик, Туркистон меҳнаткашлари учун
уруш фронтлари ва майдонларида курашиш иши билан
тенглаштирилган
.”
[16].
1922 ўқиш йилида, Тошкентда ташкил этилган “Кўмак” уюшмаси ташаббуси,
Туркистон ҳукуматининг кўмаги, Бухоро жумҳуриятининг ҳаракатлари
натижасида, дастлаб Туркистон ва Бухородан 70 яқин ўқувчи Германияга кетган
эди. Маълумотларга қараганда, ўша вақтда Германияда Россиянинг 15.000,
Япониянинг 14000, Туркиянинг 3000, ҳатто Хитойдан 4000 дан зиёд талабаси
таълим олаётган бўлган
[17].
Туркистонликларнинг хорижга чиқиб таълим олишдаги бу кўрсаткичи
Хидиралиевни қаноатлантирмаган. Шу боисдан ушбу масалада қуйидагиларни
таъкидлайди;
“кўп миллионли Туркистонимиздан 70 тагина талаба бўлиши, ҳеч
вақтда бизни қаноатлантира олмайди. Ҳаракат қилиб келгуси йилларда Оврўпанинг
ҳар
бурчагига 70.000 талаб
талабаларимизни юборишимиз керакдир”
[18].
Орадан бир йил ўтгач таълим ва мактаб ишларига бўлган эътибор ўзини
самарасини бера бошлади. Хидиралиев ушбу жараёнга қуйидагича тўхталиб ўтган;
“
Таълим ва мактаб ишларига кучли эътибор натижасида Туркистонда, Масков,
Петербург, Боку, Қозон ва бошқа шаҳарларда, ҳатто чет элларда, ўрта ва олий
мактабларда Туркистоннинг ўқувчилари сони 10.000 кишига етди. Бу ҳол албатта
Туркистоннинг истиқболи учун шодланарли ҳолдир”
[19].
Бундан ташқари И.
Хидиралиев мактаб ва маориф ишларини ривожланиши,
ўқувчи ёшларни илмга қизиқтиришни йўли бу кутубхоналар фаолиятига эътибор
бериш деб билган. “
Мана шу мақсад йўлида Хидиралиев томонидан маориф учун
инқилоб қўмитасига қолдирилган 1900 сўм маблағ, 250 газ газламани мусулмон
кутубхонасига инқилобий қўмитаси раиси Акбар Ўрозалиев орқали топширилган”
[20].
Иномжон Хидиралиев ёшларни билимли қилиш ишига эътибор бериб, бу
жараёнларни кузатар экан, юрт “оқсоқоли”нинг қуйидаги фикрларидан уни
ёшлар
келажагидан умиди ва ишончи катта эканлигини билиш мумкин; “
Улар
Туркистонни келгусида тараққий қилгувчи кучларидир. Туркистоннинг ҳам бир неча
йилдан кейин ўзининг профессори, педагоги, агрономи, муҳандиси ва докторлари
етишур. Мана шу тайёрланаётган ўқувчиларимизга ёрдам кўрсатиб, суянчиқ
бўлишлик Туркистонда яшаган ҳар кимнинг виждонли вазифасидир”
[21].
Хулоса қилиб шуни таъкидлашимиз мумкинки, Туркистон МИК раиси
Иномжон Хидиралиев ёш бўлишига қарамасдан юрт “оқсоқоли” сифатида
самарали ишларни амалга ошира олди. У ўзининг барча чиқишларида берилган
топшириқ ва вазифаларга ким бўлишидан, қандай лавозимда иш олиб боришидан
қатъий
назар виждонан бажаришликни талаб этган.
Шу сабабдан, бу анъана ва чақириқларга амал қилган Иномжон Хидиралиев
совет ҳукумати томонидан топширилган барча вазифаларни ватан равнақи ва халқ
фаровонлигини ўйлаб сидқидилдан бажариб келган. Лекин шундай бўлишига
қарамасдан
Иномжон Хидиралиев ҳам Туркистоннинг фидоий ва шонли
фарзандлари қатори совет куч ишлатар тизимининг қурбонига айланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
142
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Р.Т.Шамсутдинов “Таниқли давлат ва жамоат арбоби Иномжон
Хидиралиев ҳаётига чизгилар” “Akademnashr” 2022 й.
2.
Ўзбекистон тарихи (1917
-
1991 йиллар).
-
Тошкент: Ўқитувчи, 2013.
3.
Туркистон шўроларининг 11
-
қурултойида Туркистон Марказий Ижроқўми
раиси
И.Хидиралиевнинг қилган маърузаси) // Туркистон газетаси. –
1922 й.
–
9 декабрь.
4.
А.Холид. Ўзбекистон таваллуди. Тошкент. “Akademnashr” 2022 й.
5.
Б.Ирзаев. Германияда таълим олган Туркистон ёшлари. Тошкент. 2022 й.
6.
Б.Ирзаев. Германияда таълим олган Туркистон ёшлари. Тошкент. 2022 й.
7.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.1923 йил.
23 март.
8.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.1923 йил.
23 март.
9.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.1923 йил.
23
март
.
10.
А.Холид. Ўзбекистон таваллуди. Тошкент. “Akademnashr” 2022 й.
11.
Ф.Зуфар. Рахмат! //Туркистон МИК раиси Хидиралиевнинг Қўқондаги
“Хидиралиев” интернатига ҳадяси муносабати билан. Туркистон газетаси.
1923 йил 4 май.
12.
Ф.Зуфар. Рахмат! //Туркистон МИК раиси Хидиралиевнинг Қўқондаги
“Хидиралиев” интернатига ҳадяси муносабати билан. Туркистон газетаси.
1923 йил 4 май.
13.
Р.Т.Шамсутдинов. “Жасоратларга тўла ҳаёт сохиби” Андижон,1992 й.
14.
Р.Т.Шамсутдинов. “Жасоратларга тўла ҳаёт соҳиби” Андижон,1992 й.
15.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.
1923 йил.
23 март.
16.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.
1923 йил.
23 март.
17.
Т.Салимхон. Четга кўпроқ ўқувчилар юбориш керак. Туркистон газетаси.
1923 йил, 11 март.
18.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.
1923 йил.
23 март.
19.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида.
Туркистон газетаси.
1923 йил.
23 март.
20.
Мусулмон кутубхонасига зўр ёрдам // Туркистон газетаси. 1923 йил.
11 апрел.
21.
И.Хидиралиев. Маориф ҳафтаси тўғрисида. Туркистон газетаси.
1923 йил.
23
март.
