Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of transferring prisoners to serve their sentences in
the states of their nationality
Olim SAIDOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
In this article, the issues, basics and conditions of transfer of
prisoners to serve their sentences in the states of their
nationality are analyzed. The author reveals the relationship
between the conditions of transfer of prisoners to serve their
sentences in the states of their nationality with the norms of
international law, international criminal law, and national law,
Also, it’s given the opinions and reasoning of jurists on these
issues. As a result of this analysis, the conditions for the transfer
of prisoners are classified.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp86-95
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
international cooperation,
basics of transferring,
conditions of transferring,
extradition,
transfer of prisoners.
Маҳкумни жазо ўташни давом эттириш учун фуқароси
бўлган давлатга топшириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
халқаро ҳамкорлик,
топшириш асослари,
топшириш шартлари,
экстрадиция,
маҳкумни топшириш.
Мазкур мақолада жазо ўташни давом эттириш учун
фуқароси бўлган давлатга маҳкумни топшириш бўйича
халқаро ҳамкорлик масалалари, асослари ва шартлари
таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан мазкур асос ва
шартларнинг халқаро ҳуқуқ, халқаро жиноят ҳуқуқи ҳамда
миллий ҳуқуқ нормалари билан боғлиқ жиҳатлари кенг
ёритилган
бўлиб,
бу
борада
турли
ҳуқуқшунос
олимларнинг фикр ва мулоҳазалари келтирган. Таҳлил
натижасида, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда маҳкумларни топшириш шартлари таснифланган.
1
PhD, Researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: olimsaidov1976@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
87
Вопросы передачи лиц, осужденных для отбывания
наказания в государства их гражданства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
международное
сотрудничество,
основания передачи,
условия передачи,
экстрадиция,
передача осужденных.
В данной статье проанализированы вопросы, основания
и условия передачи лиц, осужденных для отбывания
наказания в государства их гражданства. Автором широко
раскрывается
взаимосвязь
основании
и
условия
международного сотрудничества по уголовным делам с
нормами
международного
права,
международного
уголовного права и национального права. А также, в статье
приведены мнения и рассуждения учёных правоведов по
данным вопросам. В результате данного анализа
классифицируются условия передачи осужденных.
Мамлакатимизнинг амалдаги жиноят
-
процессуал қонунчилигида, маҳкумни
топшириш учун ҳуқуқий асослари ва шартлари белгиланмаган. Мазкур жараён
фақат халқаро шартнома ёки давлатларнинг ваколатли органларининг ўзаролик
принципи асосидаги ёзма келишувларда ўз аксини топган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Туркманистон
Республикаси
билан
“Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазо ўташни давом
эттириш учун топшириш тўғрисида”ги шартномаси мавжуд бўлиб, шартноманинг
3-
моддасига
кўра,
маҳкумнинг
(қонуний
вакили)
ёки
унинг
яқин
қариндошларининг
Аҳдлашувчи томонлардан ҳар бирининг марказий органига
юборган аризаси маҳкумни топшириш тартибини қўзғатиш учун асос бўлиб
хизмат қилиши белгиланган.
Юридик адабиётларда маҳкумларни топшириш асослари ва шартларини
аниқлашда ягона ёндашув мавжуд эмас. Мисол учун, А.И.
Бойцов маҳкумларни
топширишнинг меъёрий ва фактик асосларини аниқлайди [1.
Б
. 363.].
Бунда
давлатнинг
имзолаган
халқаро
шартномаси
ва
ўзаролик
принципига
асосланган
давлатларнинг
ёзма
келишуви
мавжудлигини
ҳамда
маҳкумларни
топшириш
халқаро
ҳуқуқ
нормаларини
ҳисобга
олган
ҳолда
давлатлараро
муносабатлар
шаклида
амалга
оширилишини
таъкидлайди
.
Бошқа
олимлар
эса
тегишли
давлат
органларининг
тақдимномаси
,
хорижий
давлатнинг
ваколатли
органларининг
сўровини
,
шунингдек
маҳкумнинг
ўзининг
(
унинг
қонуний
вакили
)
уни
топшириш
тўғрисидаги
масалани
суд
томонидан
кўриб
чиқиш
учун
берган
илтимосномаси
асосида
амалга
оширилиши
керак
деб
тушунилади
[2.
Б
. 211; 16.
Б
. 110
–
119].
Бундай
илтимоснома
билан
мурожаат
қилиш
ҳам
ҳукм
чиқарувчи
,
ҳам
жазони
ижро
этувчи
давлат
ваколатли
органларига
оғзаки
ёки
ёзма
шаклда
берилиши
мумкин
.
Маҳкумга
ушбу
ҳуқуқ
унинг
топширилишининг
ҳуқуқий
оқибатлари
кўрсатилган
ҳолда
тушунтирилиши
шарт
[1.
Б
. 363].
Маҳкумларни
топшириш
соҳасидаги
халқаро
шартномаларда
шундай
талаб
мавжудки
,
унга
кўра
суд
маҳкумнинг
топшириш
тўғрисидаги
аризасини
қаноатлантирганда
фуқаролиги
ёки
доимий
яшаш
жойидаги
давлатнинг
консуллик
муассасаларини
,
қонуний
вакилини
ва
адвокатини
,
яқин
қариндошлар
ёзма
равишда
хабардор
қилиниши
шарт
[9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
88
МДҲ
доирасида
қабул
қилинган
“Озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган
шахсларни
жазони
ўташни
давом
эттириш
мақсадида
топшириш
тўғрисида”ги
конвенциянинг
ижобий
томони
шундаки
,
давлат
ваколатли
органлари
жавобининг
аниқ
муддатларини
белгиловчи
нормалар
мавжудлигидадир
.
Демак, маҳкумни фуқаролиги мавжуд бўлган давлатга
топшириш тўғрисидаги сўровни қабул қилган ваколатли орган зарур ҳужжатлар
олинган кундан бошлаб 40 кундан ортиқ бўлмаган муддатда розилик бериши ёки
рад этиши шарт; ваколатли орган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги қарор ҳақида
сўралаётган давлатни
бир ой муддатда хабардор қилиши шарт.
В.М.
Волженкинанинг фикрича, ратификация қилинган халқаро шартнома
маҳкумларни топшириш соҳасида давлатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни
ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари учун зарурдир, халқаро шартнома бўлмаса,
давлатлар бундай топширишнинг концептуал шартлари бўйича ўзаро
келишишлари керак [4
.
Б
. 34.].
Хуллас
,
жазо
ўташни
давом
эттириш
учун
маҳкумни
топшириш
учун
иш
қўзғатиш
учун
асос
сифатида
қуйидаги
ҳолатларни
ҳисобга
олиш
керак
бўлади
:
1)
маҳкумнинг
(
қонуний
вакили
)
ёки
яқин
қариндошларининг
топшириш
тўғрисидаги
илтимосномаси
;
2)
топширилиши
сўралаётган
давлат
билан
икки
ёки
кўп
томонлама
шартноманинг
мавжудлиги
;
3)
ўзаролик принципининг аниқ механизми мавжудлиги кабилар.
Мазкур белгиланган асосларга таянган ҳолда маҳкумларни топшириш
тартиби бир қанча шартлар асосида амалга оширилиши талаб этилади.
Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги халқаро шартномаларда, хусусан,
универсал шартномалардан БМТ Намунавий шартномаси, минтақавий доирада
1983 йилги Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Европа конвенцияси ҳамда МДҲ
доирасида қабул қилинган “Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
шахсларни жазони ўташни давом эттириш мақсадида топшириш тўғрисида”ги
конвенциясида ва Ўзбекистоннинг давлатлар билан имзолаган икки томонлама
шартномаларида умумий шаклда қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши
кераклиги белгилаб қўйилган:
1)
маҳкум томонидан содир этилган қилмиш маҳкумнинг фуқаролиги ёки
доимий яшаш жойидаги давлат қонунларига мувофиқ жиноят деб топилиши
ҳамда суд ҳукми қонуний кучга кирган бўлишилиги;
2)
маҳкумнинг ёки қонуний вакилининг ёзма шаклда ифодаланган
топширишга розилиги мавжудлиги;
3)
хорижий давлат суд ҳукмини тан олишлиги;
4)
маҳкумнинг жазо ўташни истаган давлат фуқаролиги ёки доимий яшаш
жойи мавжудлиги;
5)
давлат ваколатли органлари томонидан топшириш шартлари келишиб
олинган бўлишлиги;
6)
топшириш тўғрисидаги илтимоснома олинган вақтда ўталмаган жазо
муддати камида олти ойни ташкил этиши (1983 йилги Маҳкумларни топшириш
тўғрисидаги Европа конвенциясида алоҳида ҳолларда тарафлар маҳкумнинг
жазони ўташнинг қолган муддати кўрсатилганидан кам бўлса ҳам топширишга
рози бўлишлари мумкинлиги келишиб олинган);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
89
7)
топширишнинг
барча
босқичларида
маҳкумларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши.
Ҳар
бир шартни батафсилроқ кўриб чиқамиз.
1.
Маҳкум томонидан содир этилган жиноят ҳукм чиқарган давлат ҳамда
ҳукмни ижро этувчи давлат қонунларига мувофиқ жиноят деб тан олиниши керак.
Давлатнинг жиноят қонунчилигида тегишли қоида бўлмаса, ҳуқуқбузарлик
жиноят деб тан олиниши мумкин эмас [21]. Бундан ташқари, агар шахс жиноий
жавобгарлик ёшига етмаган бўлса, жиноят таркиби йўқ деб ҳисобланади.
Шунингдек, халқаро шартномаларда, томонлар агар қонунчилигида
чиқарилган ҳукм, хорижий давлатда судланган фуқароси содир этган қилмиши
жиноят деб топилса
-
ю, лекин озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони
назарда тутмаса, у ҳолда ҳукмни ижро этувчи давлат суди жиноят қонунчилигидан
ташқарига чиқмасдан, чет эл судининг ҳукмига энг мос келадиган жазо тайинлаши
кераклиги белгилаб қўйилади.
Ҳукмни
ижро этиш давлати қонунчилиги бўйича ушбу қилмиш учун
озодликдан маҳрум этишнинг энг узоқ муддати ҳукм бўйича тайинланганидан кам
бўлса, ҳукм ижро этиш давлати суди худди шундай қилмиш учун бу давлат
қонунчилигида назарда тутилган озодликдан маҳрум этишнинг энг узоқ
муддатини белгилайди [19].
Бинобарин, маҳкумларни топшириш нафақат муайян муддатга озодликдан
маҳрум этилганларга, балки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган шахсларга ҳам
тегишлидир. Шу билан бирга, айрим икки томонлама битимлар маҳкумларни
нафақат озодликдан маҳрум қилиш, балки бошқа турдаги жиноий жазоларга
топшириш имкониятини истисно қилмайди.
Шу билан бирга, жазо давлат томонидан тайинланган жазодан оғирроқ
бўлмаслиги ва ижро этувчи давлат қонунида назарда тутилган жазонинг энг
юқори муддатидан ошмаслиги керак.
Давлатларнинг миллий қонунчилигида озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар тоифаси кўрсатилмаганлиги
маҳкумларни топшириш соҳасидаги миллий ҳуқуқий тартибга солишдаги
бўшлиқлардан бири деб ҳисобланади. Жамиятдан ажратиш билан боғлиқ
бўлмаган жазони ўтаётган шахсларни топшириш имконияти на халқаро, на
миллий даражада кўзда тутилмаган. Мазкур ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш
мақсадида халқаро шартномаларда алоҳида моддаларида томонларнинг келишиб
олиши мақсадга мувофиқ бўлади.
2.
Маҳкумни топширишнинг мажбурий шарти
-
унинг розилигидир. Ёши,
жисмоний ҳолати, ақли заифлик ва бошқа касалликларнинг мавжудлиги сабабли
ўз хоҳиш
-
иродасини билдиришнинг иложи бўлмаса, унинг қонуний вакилининг
розилиги олинади [6
. 17.
Б
. 85
–
90].
Бундай
розилик
ихтиёрий
равишда
берилиши
керак
,
бу
эса
маҳкумни
қабул
қилувчи
давлат
томонидан
белгиланиши
шарт
.
Мамлакатимизнинг
амалдаги
жиноят
-
процессуал
қонунчилиги
маҳкумларни
топшириш
масаласи
тартибга
солинмаганлиги
учун
маҳкумнинг
розилиги
на
топширишнинг
ажралмас
шарти
,
на
топширишни
рад
этиш
учун
асос
сифатида
белгиланмаган
.
Хорижий
давлатнинг
ваколатли
органи
томонидан
Ўзбекистон
Республикасига
топшириш
тўғрисидаги
ариза
билан
боғлиқ
ҳолда
,
маҳкумнинг
розилиги
зарурати
фақат
халқаро
шартномаларда
кўрсатиб
қўйилган
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
90
Маҳкумларни
топшириш
масаласи
миллий
қонунчилигида
мустаҳкамланган
давлатлар
амалиётига
назар
ташласак
,
қизиқ
ҳолатда
дуч
келамиз
.
Хусусан
,
Россия
Федерацияси
Жиноят
-
процессуал
кодексининг
470-
моддасининг
илгари
амалда
бўлган
нашрида
маҳкумни
топшириш
фақат
маҳкумнинг
(
унинг
қонуний
вакилининг
)
розилиги
билан
ёки
хорижий
давлатнинг
ваколатли
органнинг
таклифига
биноан
амалга
оширилиши
назарда
тутилган
бўлса
, 2003
йилда
Россия
Федерацияси
Жиноят
-
процессуал
кодексига
киритилган
ўзгартиришлар
муносабати
билан
ушбу
қоида
55-
бобдан
чиқариб
ташланди
.
А
.
Г
.
Вениаминовнинг
фикрига
кўра
,
ушбу
қонунчиликдаги
янгилик
Россия
Федерациясининг
бу
соҳадаги
халқаро
шартномалари
ва
келишувларига
ҳамда
хорижий
фуқаро
бўлган
маҳкумларга
нисбатан
инсонпарварлик
муносабатига
асосланган
ушбу
дастурнинг
моҳиятига
зид
бўлганлиги
сабабли
салбий
деб
ҳисоблайди
[3.
Б
. 119.].
Фикримизча
,
мазкур
ҳолат
халқаро
ҳуқуқ
нормаларига
зид
ҳисобланиб
,
давлатлар
миллий
қонунчилигида
буни
аниқ
кўрсатиб
ўтишлари
мақсадга
мувофиқ
ҳисобланади
.
Ф
.
Давыдов
,
И
.
Зимина
фикрларига
кўра
,
маҳкумнинг
топшириш
давлатнинг
хайрихоҳлигининг
намоёнидир
ва
ҳеч
қандай
ҳолатда
унинг
бурчи
эмас
.
Маҳкумнинг
фуқаролиги
бўлган
давлатда
жазони
ўташ
тўғрисида
илтимоснома
бериш
ва
зарарли
оқибатларга
олиб
келган
тақдирда
уни
рад
этиш
имкониятини
тан
олган
ҳолда
,
улар
маҳкумни
мажбуран
ўтказишга
рухсат
берадилар
.
Ҳукмни
ижро
этиш
жиноятчи
суд
томонидан
ҳукм
қилинган
давлатнинг
суверен
ҳуқуқи
бўлганлиги
сабабли
,
фақат
шу
давлат
ҳукмни
ўзи
тўлиқ
ижро
этиши
ёки
тегишли
деб
топса
,
уни
ижро
этиш
ваколатларини
бошқа
давлатга
топшириши
мумкин
[5.
Б
. 27].
К
.
Е
.
Колибаб
маҳкумнинг
топширишга
розилиги
мажбурий
эмас
деган
фикрга
қўшилар
экан
,
судга
маҳкумни
топшириш
тўғрисидаги
иш
юритиш
материалларини
кўриб
чиқишда
содир
этилган
жиноятнинг
оғирлигини
,
жазо
муддати
,
маҳкумнинг
жазони
ўташ
вақтидаги
хатти
-
ҳаракати
ҳисобга
олишни
таклиф
қилади
.
Агар
маҳкум
кичик
ёки
ўртача
жиноят
учун
жазо
ўтаётган
бўлса
,
унда
унинг
фикрига
кўра
,
маҳкум
топширилиши
керак
.
Агар
оғир
ёки
ўта
оғир
жиноят
содир
этилган
бўлса
,
ижтимоий
адолатни
таъминлаш
учун
жиноятчи
жазонинг
муҳим
қисмини
ҳукм
қилинган
давлатда
ўташи
керак
[8.
Б
. 95.].
Бу
нуқтаи
назар
,
бизнинг
фикримизча
,
мунозарали
.
Бизнингча
,
маҳкумларни
топшириш
тўғрисида
қарор
қабул
қилишда
Суд
маҳкумнинг
истагини
инобатга
олиши
ва
мажбуран
ўтказишга
йўл
қўймаслиги
керак
.
Чунки
,
мазкур
жараён
маҳкумнинг
ҳуқуқларидан
бири
бўлганлиги
учун
,
ундан
фойдаланиш
ёки
фойдаланмаслик
уни
ўзига
боғлиқ
бўлиши
керак
.
Агар
халқаро
шартномаларга
мурожаат
қиладиган
бўлсак
,
унда
1978
йилги
Берлин
конвенцияси
маҳкумнинг
розилигисиз
топширишга
рухсат
беради
,
чунки
бу
шарт
мажбурий
шартлар
рўйхатига
киритилмаган
[10].
Бундан
ташқари
,
1997
йил
Европа
Кенгаши
конвенциясига
қўшимча
протоколи
[7]
маҳкумнинг
розилигисиз
мажбуран
топшириш
ҳолларини
тартибга
солган
,
бўлиб
,
унга
кўра
,
маҳкум
жазони
ўташ
даврида
давлат
ҳудудидан
ташқарида
ҳукм
чиқарилган
давлатдан
қочиб
кетган
ҳамда
бундай
маҳкум
суд
қарори
мавжуд
бўлган
тақдирда
депортация
қилинган
тақдирда
амалга
оширилади
.
Бундан
ташқари
,
кўп
томонлама
ва
икки
томонлама
халқаро
шартномалар
қоидаларига
кўра
,
ҳукмни
ижро
этувчи
давлат
маҳкумнинг
розилиги
мажбурланган
ҳолда
эмас
,
балки
ихтиёрий
равишда
берилганлигини
консуллик
ваколатхонаси
орқали
мустақил
равишда
текширишга
ҳақли
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
91
Маҳкумларни
топширишга
бағишланган
сўнгги
тадқиқотларда
маҳкумни
топшириш
хоҳишини
инобатга
олиш
,
суд
томонидан
жазони
енгиллаштириш
имкониятини
,
худди
шундай
қилмиш
учун
яна
жиноий
жавобгарликнинг
йўқлиги
тўғрисидаги
қоидаларни
қонун
билан
мустаҳкамлаш
таклиф
қилиниши
замонавий
жиноий
ва
жиноий
-
процессуал
сиёсат
нуқтаи
назаридан
жуда
оқилона
деб
ўйлаймиз
.
Зеро
,
мазкур
қоидалар
,
давлатлараро
келишувларда
ўз
аксини
топмоқда
.
1998
йилги
МДҲ
Конвенциясининг
4-
моддасига
мувофиқ
,
маҳкумнинг
(
қонуний
вакилнинг
)
фуқаролиги
бўлган
давлатга
топшириш
тўғрисида
ариза
(
илтимоснома
)
бериш
ҳуқуқи
,
шунингдек
унинг
ҳуқуқий
оқибатлари
топшираётган
давлатнинг
ахлоқ
тузатиш
муассасаси
маъмурияти
ходимлари
томонидан
ёзма
равишда
тушунтирилиши
кераклиги
белгиланган
.
Шундай
қилиб
,
фикримизча
маҳкумнинг
розилиги
ёки
унинг
ёзма
аризаси
(
илтимосномаси
)
топшириш
жараёнининг
зарур
шартларидан
бири
ҳисобланади
ва
унинг
мавжуд
эмаслиги
,
маҳкумни
топширишни
рад
этиш
учун
асос
бўлиши
керак
.
3.
Хорижий давлат суд ҳукмини тан олишлиги.
Халқаро шартномалар хорижий давлат ҳукмларининг тан олиши учун
асослар ва шартларни белгилайди. Миллий қонунчиликнинг вазифаси ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга хорижий ҳукмларни тан олиш билан боғлиқ халқаро
шартномалар нормаларидан фойдаланишни таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 3
-
моддасига
мувофиқ, жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар,
башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган
шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан
суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда
бўлган қонунчиликка мувофиқ олиб борилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 54
-
боби Ҳукмга
бағишланган бўлиб, унга асосан ҳукм чиқариш, уни асослари, шартлари, турлари
ва бошқа унга боғлиқ масалалар ўз аксини топган. Бироқ, Жиноят
-
процессуал
кодексида бу фақат мамлакатимиз судларининг ҳукмларига нисбатан татбиқ
этиладими ёки хорижий давлат суд ҳукмлари учун ҳам мазкур нормалар амал
қиладими, бунга аниқлик киритилмаган. Шундай қилиб, миллий қонунчиликда
“хорижий суд ҳукми” тушунчаси мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 65
-
боби ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни
юбориш асослари, шартлари ва тартибини белгилайди. Шунингдек, мазкур бобда
ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қиладиган ваколатли орган –
Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси эканлиги белгиланган.
Ушлаб бериш тўғрисидаги қарор бир вақтнинг ўзида хорижий давлат
судининг ҳукмини тан олиш ҳам ҳисобланади. Ушлаб бериш тўғрисидаги қарор
устидан шикоят қилганда, суд шикоят берган шахснинг айбини муҳокама
қилмаслиги
керак. Бу ерда тегишли хорижий ҳукмни тан олиши, айбни тўғридан
тўғри тан олинишини англатади. Суд муҳокамаси жараёнида суд фақатгина ушбу
шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини текшириш билан
чекланади, яъни, ушлаб бериш учун асослар мавжудлигини (рад этиш асослари
йўқлигини)
ва
бунинг
учун
талаб
қилинмайдиган
ҳужжатлар
расмийлаштирилишининг тўғрилигини текширади. Шунга кўра, бундай вазиятда
суд амалда фақат экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорнинг тўғрилигини
текшириб, хорижий давлат ҳукмининг Ўзбекистон Республикаси суди ҳукми
кучига тенг эканлигини тан олади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
92
Юқоридаги
бобларда
экстрадиция
ва
маҳкумларни
топшириш
институтларини бир биридан фарқли жиҳатлари муҳокама қилинди ва тегишли
хулосаларга келинди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳукмни тан олиш масаласида
асосий эътибор маҳкумни топшириш жараёнида чиқарилган ҳукмни тан
олинишига қаратамиз.
Давлат қонунчилиги маҳкумларни топширишнинг икки хил ҳолатини
белгилайди:
а)
давлат томонидан ўз фуқаросини хорижий давлатга топшириш;
б)
ўз фуқаросини хорижий давлат томонидан давлатига топширилиши.
(Мазкур ҳолат МДҲ давлатлар миллий қонунчилигида белгиланган, фақат
Ўзбекистон ва Арманистон миллий қонунчилигида тартибга солинмаган).
Ҳар
икки ҳолатда ҳам гап маҳкум ҳақида кетаётгани учун ҳукмни бекор
қилиш, айбловни ўзгартириш таклиф этилмайди. Суд маҳкумнинг айбдорлиги ёки
айбсизлиги тўғрисидаги хорижий қарорнинг моҳиятини ва ҳукмнинг бошқа
масалаларини муҳокама қилишга ваколатли эмас, яъни хорижий давлат суди
томонидан тайинланган жазонинг маҳкум фуқароси бўлган мамлакатда ижро
этилиши ҳақида қарор ўқиб эшиттирилади, холос [14
.
Б
. 354.].
В
.
Ш
.
Табалдиеванинг
қайд
этишича
,
суднинг
муҳим
ҳисобланган
назорат
қилиш
ваколати
,
унинг
давлат
чегарасида
хорижий
давлат
судининг
ҳукмини
ижро
этилиши
масалаларини
ҳал
қилиш
билан
боғлиқ
бўлган
ҳуқуқидан
келиб
чиқади
[15].
Масалан
,
Россия
Федерацияси
Жиноят
-
процессуал
кодексининг
472-
моддасига
биноан
,
агар
хорижий
давлат
суди
томонидан
қамоқ
жазосига
ҳукм
қилинган
Россия
Федерацияси
фуқаросини
топшириш
тўғрисидаги
апелляция
шикояти
кўриб
чиқилса
,
суд
РФ
қонунчилигига
асосан
,
мазкур
фуқаро
жиноятчи
эмас
ёки
амал
қилиш
муддатининг
тугаганлиги
сабабли
,
хорижий
суд
ҳукми
ижро
этилмайди
деган
хулосага
келиши
мумкин
ҳамда
РФ
қонунчилигига
ва
халқаро
шартномаларига
мувофиқ
,
хорижий
суд
ҳукмини
тан
олишни
рад
этиш
юзасидан
қарор
чиқариши
мумкин
.
Қолган
барча
ҳолларда
,
суд
хорижий
давлат
судининг
ҳал
қилув
қарорини
тан
олиши
ва
ижро
этиш
тўғрисида
ажрим
чиқаради
.
Суднинг ажрими Россия
Федерацияси Жиноят
-
процессуал кодексининг 393
-
моддасида белгиланган тартибда
ижрога қаратилади. Хорижий давлат судининг ҳукми бекор қилинган, ўзгартирилган,
шунингдек, Россия Федерациясида жазони ўтаётган шахсга нисбатан хорижий
давлатда чиқарилган амнистия ёки афв этиш тўғрисидаги актлар қўлланилган
тақдирда, хорижий давлат судининг кўриб чиқилаётган ҳукмини ижро этиш ушбу
модданинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
биринчидан,
мамлакатимиз қонунчилигида ушлаб бериш бўйича хорижий
давлат ҳукмларини тан олишни етарлича тартибга солинган;
иккинчидан,
халқаро шартномаларида хорижий давлат суд ҳукмни тан олиш
асослари ва шартлари белгилаб қўйилган бўлиб, миллий қонунчиликда тан олиш
тартиби ўз аксини топмаган. Бу тартиб, албатта, Жиноят
-
процессуал хусусиятга
эга, лекин унинг мазмуни ва шартлари нафақат процессуал, балки моддий
нормалар билан ҳам белгиланиши керак.
4.
Маҳкумларни топширишнинг зарурий шарти маҳкумнинг жазо ўташни
давом эттирмоқчи бўлган давлат фуқаролигига эга бўлиши керак ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
93
Шу билан бирга, маҳкумларни фақат ҳукмни ижро этаётган давлат
фуқаролари бўлган шахсларга топшириш имкониятини чеклаш мутлақо тўғри
бўлмайди. Мавжуд халқаро шартномалар амалиётига кўра, маҳкумларни
топшириш институти ҳукм ижро этилаётган давлат ҳудудида доимий яшовчи
шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади
[11].
Маҳкумларни топшириш тўғрисида қарор қабул қилишда нафақат
маҳкумнинг фуқаролигини, балки унинг доимий яшаш жойини ҳам ҳисобга олиш
керак. Юқорида айтилганлар МДҲнинг 1998 йилги кўп томонлама конвенцияси
билан тасдиқланган, унга кўра маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга
топширишга уни ратификация қилган ҳар бир давлат фуқароларига нисбатан ҳам,
бундай давлатларда қамоқ жазосига ҳукм қилинган доимий яшаш жойига эга
бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам рухсат этилади [10].
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисидаги қонунига [18] мувофиқ
фуқаролиги бўлмаган шахс
сифатида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий
яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет
давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахслар ҳисобланади.
Шундай қилиб, давлат фуқаролари ҳам, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам
жиноят
-
процессуал қонун ҳужжатларида маҳкумларнинг қонун олдида тенглиги
принципига мувофиқ фуқаролиги бўлган давлатда жазони ўташ учун ариза
(илтимоснома) бериш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумларни топшириш жараёни
субъектлари сифатида тан олиниши керак. Бежиз эмаски, Ўзбекистон
Республикаси ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг
ҳудудидан ташқарида амалга оширади.
5.
Манфаатдор давлатларнинг ваколатли органлари маҳкумни бир
давлатдан иккинчи давлатга топшириш тўғрисида келишиб олишлари зарурдир.
Хусусан, ўтказиш жойи, вақти ва тартибини бир бирига хабардор этиши керак
бўлади, акс ҳолда маҳкумни топшириш ҳаракати амалга оширилмаслиги мумкин.
Мазкур қоидалар одатда, давлатлараро халқаро шартномаларда, миллий
қонунчиликда
белгилаб қўйилади.
Бу жараён маҳкумларни топшириш тартиби билан боғлиқ бўлганлиги учун
мазкур масалани кейинги параграфда батафсил муҳокама этамиз.
6. Маҳкум томонидан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг
энг кам муддати, қоида тариқасида, камида олти ой ёки бир йилни ташкил этиши
керак (Бир йиллик муддат Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган икки
томонлама шартномаларида назарда тутилмаган. Лекин бошқа давлатларнинг
икки томонлама шартномаларида буни учратиш мумкин. Масалан, Россия
Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Маҳкумларни топшириш
тўғрисидаги шартномасининг 5
-
модда 3
-
қисмида. (02.12.2002 й.)).
Ўз ўрнида, биз ушбу шартни ихтиёрий деб ҳисоблашимиз мумкин, чунки
юқоридаги муддатга нисбатан истисно ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра агар
муддат олти ойдан кам бўлса ҳам, томонлар топшириш тўғрисида келишиб олиши
мумкин [13, 20].
Шу билан бирга, амалиёт шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда судлар жиноят
қонунчилигида
назарда тутилган ижро ҳолатидаги жазонинг ўталмай қолган энг
кам муддати белгиланган жазо муддатидан кам бўлган ҳолларда шахсни хорижий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
94
давлатга топширишни рад этади. Ўзбекистон Республикаси суди амалиётига кўра,
фуқаролик давлатида жазонинг ўталмаган муддати Ўзбекистон Республикаси суди
томонидан белгиланган жазо муддатига имкон қадар мос келиши лозим.
7.
Топширишнинг
барча
босқичларида
маҳкумларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши зарурлиги юқоридаги
параграфларимизда ҳам таҳлил этилган бўлиб, топширишнинг асосий
шартларидан бири ҳисобланади. Маҳкум жиноят содир этганидан қатъий назар, у
инсон бўлганлиги учун
унинг белгиланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатлари халқаро нормаларда, миллий қонунчиликда ва халқаро
шартномаларда ўз аксини топади. Халқаро одат ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда,
давлатлар халқаро мажбуриятларини бажариш йўлида мазкур ҳуқуқ ва
эркинликларни таъминлайди. Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги барча
ҳужжатларда
давлатлар уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний
манфаатларини келишиб оладилар ва унга риоя этадилар. Давлатлар томонидан
мазкур нормаларнинг бажарилмаслиги ёки бажарилишига ишонч йўқлиги
маҳкумларни топширишда рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Хуллас, маҳкумларни топшириш асослари миллий қонунчиликда батафсил
тартибга солиниши лозим ҳисобланади. Фикримизча, маҳкумни топшириш
асослари ва шартларини таҳлил қилишда барча асос ва шартлар бажарилиши
мажбурийдир, деган хулосага келишимиз мумкин. Чунки мазкур асос ва
шартлардан бирортаси бажарилмаса, топшириш рад этилиши кўзда тутилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бойцов А.И. Выдача преступников. С. 363.
2.
Бирюков П.Н. Международное уголовно
-
процессуальное право и правовая
система Российской Федерации: теоретические проблемы: дис ... д
-
ра юрид. наук.
Воронеж, 2001. С. 211.
3.
Вениаминов А.Г. Институт экстрадиции как форма сотрудничества РФ в
сфере уголовного судопроизводства. С. 119.
4.
Волженкина В.М. Международное сотрудничество в сфере уголовной
юстиции. СПб., С. 34;
5.
Давыдов Ф., Зимина И. Передача иностранцев для отбывания наказания в
страну их гражданства // Преступление и наказание. 2002. № 11. С. 27.
6.
Договор между Республикой Узбекистан и Азербайджанской Республикой
о передаче лиц, осужденных к лишению свободы, для дальнейшего отбывания
наказания (Подписан в г. Ташкенте 18.06.1997 г.). Ст. 4.
7.
Дополнительный протокол к Конвенции о передаче осужденных лиц
(Страсбург, 18 декабря 1997 г.).
8.
Колибаб К.Е. Институт передачи осужденных для отбывания наказания в
другие государства // Журнал российского права. 1999. № 5/6. С. 95.
9.
Конвенция о передаче осужденных к лишению свободы для дальнейшего
отбывания наказания от 06.03.1998 г. // Информационный вестник Совета глав
государств и совета глав правительств СНГ. 1998. № 1. С. 47–
53.
10.
Конвенция о передаче лиц, осужденных к лишению свободы, для
отбывания наказания в государстве, гражданами которого они являются (Берлин,
19 мая 1978 г.).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
95
11.
Конвенция о правовой помощи и правовых отношениях по гражданским,
семейным и уголовным делам (Минск, 22.01.1993 г.).
12.
Крымов А.А. Уголовно
-
процессуальная деятельность органов и
учреждений уголовно
-
исполнительной системы России: дис. … д
-
ра юрид. наук. С.
370.
13.
Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Европа конвенцияси (21.03.1983
й.), 3
-
модда 2
-
қисм.;
14.
Панюшкина О.В. Нормы законодательства Россий Федерации о
признании и исполнении приговоров инстранных судов. Международное и
европейское право. Вестник ВГУ. Серия Право. 2007, №2,
-
С. 354.
15.
Табалдиева В.Ш. Статус суда, осуществляющего контроль за законностью
и обоснованностью оказания международной правовой помощи по уголовным
делам // www.tracc.jurfak.spb.ru
16.
Дилдора УМАРХАНОВА,. “ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО
ҲАМКОРЛИК
МЕХАНИЗМИНИНГ ХАЛҚАРО
-
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ТАҲЛИЛИ.”
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ 2.2 (2021): 110
-119.
17.
Умарханова Д. ПРАВОВОЕ РЕГУЛИРОВАНИЕ МЕЖДУНАРОДНОГО
СОТРУДНИЧЕСТВА ПО УГОЛОВНЫМ ДЕЛАМ В ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВЕ ВОСТОЧНО
-
АЗИАТСКИХ СТРАН //Review of law sciences. –
2020.
–
№. 3. –
С. 85
-90.
18.
“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисида” қонуни (2020 йил 13
март қабул қилинган).
19.
Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон Республикаси билан
“Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазо ўташни давом
эттириш
учун
топшириш
тўғрисида”ги
шартномаси.
Ўзбекистон
Республикасининг 2009 йил 7 декабрдаги ЎРҚ
-234-
сон Қонуни билан
ратификация қилинган. 10
-
модда 4
-
қисм. // Ўзбекистон Республикаси Халқаро
шартномалари тўплами. 1
-4-
сон (25
-
28). 2010 йил. –
Б.47.
20.
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасидаги “Маҳкумнинг жазони
ўташ учун у фуқароси бўлган давлатга топшириш тўғрисида”ги шартномаси
(01.05.1998 й.), 5
-
модда 3
-
қисм.
21.
Boudewijn de Jonge. Transfer of criminal proceedings: from stumbling block to
cornerstone of cooperation in criminal matters in the EU. Springer Nature, 2020.
