Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Foreign experience in the modern system of training,
retraining and advanced training of managerial personnel
Rano TURAKHUJAEVA
1
Academy of Public Administration under the President of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This article discusses the experience of Germany, South
Korea, the UAE and Malaysia in the training and retraining of
managerial personnel in the public service. The experience of
educational technologies and organizational activities of leading
educational institutions for the training of civil servants in these
countries was also analyzed in detail.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp13-23
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
public service,
retrain managerial staff,
foreign experience,
educational technologies,
Germany,
UAE,
South Korea,
Malaysia.
Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишнинг замонавий тизимлари бўйича
хориж тажрибаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат хизмати,бошқарув
кадрлари қайта тайёрлаш,
хориж тажрибаси, таълим
технологияси,
Германия,
БАА,
Жанубий Корея,
Малайзия.
Мазкур
мақолада
давлат
хизматида
бошқарув
кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Германия,
Жанубий Корея, БАА ҳамда Малайзия тажрибаси тадқиқ
этилган. Шунингдек, ушбу мамлакатлардаги давлат
хизматчиларини
тайёрлаш
бўйича
етакчи
ўқув
муассасаларининг таълим технологиялари ва ташкилий
фаолияти тажрибаси атрофлича таҳлил қилинган.
1
PhD student, the Academy of Public Administration under the President of the Republic of Uzbekistan.
E-mail: rano.dba@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
14
Зарубежный опыт современных систем подготовки,
переподготовки
и
повышения
квалификации
управленческих кадров
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственная служба,
переподготовка
управленческих кадров,
зарубежный опыт,
образовательные
технологии,
Германия,
ОАЭ,
Южная Корея,
Малайзия
.
В данной статье рассматривается опыт Германии, Южной
Кореи, ОАЭ и Малайзии по подготовке и переподготовке
управленческого персонала на государственной службе.
Также подробно проанализирован опыт использования
образовательных
технологий
и
организационной
деятельности ведущих учебных заведений по подготовке
государственных служащих в указанных странах.
Ҳар
бир мамлакат ривожланиши, дунё ҳамжамиятида юқори ўринларни
эгаллашида албатта давлат хизмати кадрлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу нуқтаи
назардан
ҳар
бир мамлакат ўз кадрларини юқори даражада тайёрлаш ҳамда қайта
тайёрлашга алоҳида эътибор қаратади. Бу борада
Ўзбекистонда давлат хизматида
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2022 йил 8 августда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги
қонуни имзоланди ва 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кучга кирди. Ушбу
қонунинг 42
-
моддасида белгиланганидек, эндиликда давлат фуқаролик
хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириб бориш
давлат даражасидаги аҳамиятга эга бўлди.
Ушбу Қонунга мувофиқ кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш, давлат
фуқаролик хизматчиларини тоифалаш ва уларга малака мартабаларини
(даражалари) бериш орқали хизмат карьерасининг лавозим поғоналаридан
босқичма
-
босқич ўтишни назарда тутувчи давлат фуқаролик хизматининг “карьера
модели”ни жорий этишни назарда тутади. Шунга мувофиқ илғор хориж тажрибасини
ўрганиш, мазкур соҳани замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш ва янги
босқичга чиқариш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш бўйича Германия
Федератив Республикаси Европа мамлакатлари орасида алоҳида эътибор
қозонган. Германия давлат хизматида
2019
йил ҳисобига кўра қарийб 4,5 млн.
ходим фаолият олиб боради. Германияда давлат хизматида банд бўлган
шахсларнинг уч тоифаси мансабдор шахслар; давлат муассасаларининг
хизматчилари; давлат муассасаларининг ишчилари
[7]
фарқланади.
Мансабдор шахслар тегишли давлат ҳокимияти (федерация, ерлар,
жамоалар) томонидан тайинланса, давлат муассасаларининг хизматчилари ва
ишчилари
хизматга
кириш
тўғрисидаги
шартнома
орқали
хизмат
муносабатларига киришадилар.
Мансабдор шахслар давлат хизматчиларининг алоҳида категорияси бўлиб,
махсус бошқарув функцияларини амалга оширадилар ҳамда алоҳида ҳуқуқий ва
сиёсий мақомга эга бўладилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
15
Мансабдор шахсларнинг мақоми махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга
солинган бўлиб, бундай қонун ҳужжатларига мувофиқ Германия давлат хизматида
бўлган мансабдор шахсларнинг 16 та категорияси
мавжуд
(1-
жадвал)
[8]:
1-
жадвал.
ГФР давлат хизматида категориялар тизими
Бўғин
Категория
(даража)
Лавозимлар
Лавозим талаблари
Қуйи
А1
-
А5
ёрдамчи,
техник
персонал
Қуйи
мансаблардаги хизматга халқ мактабини
муваффақиятли тугатган ва тайёргарликни ўтаган
шахслар қабул қилинади. Қонун ҳужжатларида
мазкур
мансаблардаги хизматга қабул қилишдаги ёш цензи
(16-
30 ёш) ўрнатилган.
Ўрта
А6
-
А9
ҳукумат
секретарлари,
обер
-
секретар,
гаупт
-
секретар
ва бошқалар
Ўрта мансаблардаги хизматга халқ мактабини
муваффақиятли
тугатган,
1
йил
давомида
тайёргарликдан ўтган ва ушбу категориядаги
мансабни эгаллаш учун махсус имтиҳонни топширган
16 ёшдан 32 ёшгача бўлган шахслар қабул қилинади.
Юқори
А10
-
А13
ҳукумат
инспекторлари
Юқори мансабларга ўрта таълим мактабини
тугатган, 3 йил давомида махсус тайёргарликни ўтаган
ва ушбу категориядаги мансабни эгаллаш учун махсус
имтиҳонни топширган шахслар қабул қилинади.
Катта
А14
-
А16
ҳукуматнинг
юқори
мансабдор
шахслари
Катта мансабларга олий маълумотга эга бўлган,
биринчи давлат имтиҳонини топширган, 2 йил
давомида тайёргарликни ўтаб иккинчи давлат
имтиҳонини топширган шахслар қабул қилинади.
Давлат хизматида мансаб бўйича ҳаракатланиш малакасини мажбурий
тартибда ошириб бориш ва мансаб поғонаси бўйича кетма
-
кетликда
ҳаракатланиш
принциплари асосида амалга оширилади. Ушбу принципларга
биноан мансабдор шахснинг бирон
-
бир мансаб бўйича кўтарилишида махсус синов
ёки давлат имтиҳонини топшириш билан тасдиқланадиган мажбурий тартибдаги
малакани ошириш, мансаб поғонасидаги барча мансабларни босиб ўтиши талаб
этилади.
Хизмат бўйича ҳаракатланиш тайёргарлик ва синов муддатини назарда
тутади. Синов муддати (камида 1 йил) давомида хизматчи мансаб бўйича
кўтарилиши мумкин эмас. Қуйи даражадаги хизматчиларни тайёрлаш муддати
6 ойни, синов муддати –
1 йилни ташкил этади.
Ўрта даражадаги мансабни эгаллаш учун хизматчи 1 йилдан кам бўлмаган
тайёргарлик муддатини ўтаб, мансаб имтиҳонини топширади ҳамда 2 йил
давомида синов муддатини ўтайди. Имтиҳонни ўртадан юқори баҳода топширган
хизматчилар учун синов муддати 1 йилга (айрим ҳолларда 6 ойгача)
қисқартирилиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, ўзининг шахсий хислатлари ва ишининг натижаларига
кўра ўрта даражадаги мансабни эгаллаши мумкинлигини исботлаб берса, қуйи
даражадаги хизматчилар ҳам ўрта даражадаги мансабни эгаллаш имкониятига
эга
бўладилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
16
Германия Федератив Республикасида бошқарув кадрларини тайёрлаш ва
малакасини ошириш учун алоҳида ўқув тизими мавжуд. Германия Ички ишлар
вазирлиги ҳузуридаги Давлат бошқаруви федерал академияси бу тизимда
марказий ўрин эгаллайди. Академияда малака ошириш ва қайта тайёрлаш
дастурлари аниқ ранг учун мос бўлган компетенцияларни шакллантириш ва
ривожлантиришга қаратилгандир.
Шунингдек, Давлат ва маҳаллий бошқарув Федерал олий мактаби бошқарув
кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда алоҳида ўрин
тутади. Давлат ва
маҳаллий бошқарув Федерал олий мактабида ўқув жараёни 3 йил муддатгача
чўзилади, уларнинг ярмини аудиторияларда ўқиш, ярмини эса жойларда амалиёт
ўташ эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, Жанубий Кореядан фарқли ўлароқ, Германияда кадрлар
(давлат хизмати) масалаcи билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик ташкил
этилмаган. Бунда ҳар бир давлат ташкилоти ва давлат бошқаруви органининг
кадрлар бўлими муҳим рол ўйнайди.
Давлат бошқарувининг федерал тизими ҳамда номарказлашуви оқибатида
Германиянинг ҳар бир ери (Land)да давлат хизматчилари малакасини ошириш
бўйича таълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилган. Аксарият ҳолларда
улар “давлат бошқаруви академияси/мактаби/институти” деб номланиб, аниқ
касбий кўникма ва компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган.
Мисол учун,
Бавария Давлат бошқаруви мактаби (BVS)
1920 йилда ташкил
этилган бўлиб, ўрта бўғин давлат хизматчиларининг малакасини ошириш билан
шуғулланади. BVS ўз ўзини молиялаштириш асосида фаолият олиб бориб,
тингловчилар фақат тўлов асосида ўқишга
қабул қилинади[2]
Уч йилда бир марта BVS махсус аккредитация (узлуксиз таълим тизимида
сифатни баҳолаш)дан ўтиши белгилаб қўйилган. Асосий штатда профессор
-
ўқитувчиларнинг сони 20 тани ташкил этади. Ўқув курсларининг амалий
муаммоларни ечишга қаратиш
мақсадида, турли ташкилотларнинг етакчи
мутахассислари орасидан умумий ҳисобда 1,7 минг давлат хизматидаги амалиётчи
ўқитувчи соатбай тарзда таълим жараёнига жалб этилади. Бунда улар учун аввалам
бор ўқитиш методикаси бўйича махсус малака ошириш курслари ташкил этилади.
BVSнинг Мюнхен, Хольцхаузен, Лауинген, Нойштадт ва Нюрнбергда таълим
марказлари мавжуд. Йил давомида жами 2,2 минг ўқув курсларида (ишлаб
чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда) 32 минг давлат хизматчиси ўз
малакасини оширади. Ўқув курслар қуйидаги мавзулар бўйича ташкил этилади:
•
Менежмент
;
•
мулоқот самарадорлиги
;
•
офис
-
менежмент
;
•
оммавий ахборот воситалари
билан ишлаш
;
•
ахборот технологиялари
;
•
персонални бошқариш
;
•
молия ва иқтисод
;
•
ижтимоий, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини бошқариш
каби ўқув
курсларида ўз малакаларини ошириб боришади.
BVSда илмий фаолият йўлга қўйилмаганлиги сабабли ушбу таълим
муассасаси асосан тор мутахассисликдаги
давлат хизматчилари учун махсус
малака ошириш курсларини ташкил этади. Ушбу ташкилот тизимида маркетинг ва
жамоат билан ишлаш, мижозларга хизмат кўрсатиш ва режалаштириш бўлимлари
мавжудлиги алоҳида эътиборга моликдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
17
Яна бир таълим муассаса
Бавария давлат хизмати олий мактаби
1974 йилда
ташкил этилган. Мазкур институт биринчи даражали юқори мансаблар учун
давлат хизматчиларини тайёрлайди
[3]
Давлат хизматчиларини тайёрлаш барча соҳалар бўйича йўлга қўйилган.
Институт битирувчилари бошқарувнинг умумий ва ички соҳаларида, шаҳар,
вилоят ва туман маъмуриятларида, ташкилотларнинг кадрлар бўлимида, ўрмон
хўжалиги хизмати ва бошқа соҳаларда фаолият олиб боради.
Институт тингловчилари синов муддатига қабул қилинган давлат
хизматчиларидир. Ўқишни муваффақиятли битирганлар давлат хизматига тўлиқ
қабул
қилинади.
Институтда қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим дастурлари мавжуд:
информатика ва бошқарув; полиция комиссарлари учун таълим дастури;
ҳуқуқшунослик; архив ва кутубхона иши; молия; ижтимоий соҳа.
Таълим дастурлари қуйидаги асосий компетенцияларни шакллантириш ва
ривожлантиришга қаратилган: мослашувчанлик, устувор вазифаларни белгилаш,
турли хил
соҳаларда фаолият олиб бора олиш қобилияти.
Таълим олиш уч йил давом этиб, дуал тизим асосида йўлга қўйилган:
назарий қисм Институтда, амалий қисм эса ўзининг иш жойида ташкил этилади.
Иш берувчи ташкилот ва Институт яқин ҳамкорлик асосида тингловчининг ўқув
режасини ишлаб чиқишади. Муваффақиятли битирган тингловчиларга махсус
диплом топширилади. Битирувчиларнинг касбий ўсиш мониторинги ҳар уч йилда
бир маротаба тизимли тарзда олиб борилади.
Германия тажрибасидан фарқли равишда БААда давлат хизмати масалалари
бўйича махсус вазирлик мавжуд эмас, шунингдек, “давлат хизматчиси” (public servant,
civil servant) деган тушунча ҳам давлат ишчисига нисбатан қўлланилмайди. Аммо
бунинг ўрнига асосан “ҳукумат ишчиси” (government employee) деган атама қабул
қилинган
.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг давлат тузилиши федератив
конституцион монархия бўлиб, мамлакат етти субъектдан, яъни амирликдан
иборатдир. Давлат президент томонидан идора қилинади ва шу билан бирга
президент Абу
-
Даби амири ҳисобланади, ҳукумат раҳбари эса бир пайтнинг ўзида
Дубай амиридир.
Давлатнинг ички ва ташқи сиёсати ҳамда стратегик масалалари бўйича
Иттифоқ олий кенгаши
қарор қабул қилади. Кенгаш мамлакатнинг етти субъекти
амирларидан иборатдир. Кенгаш Ҳукумат раҳбари (Вазирлар кенгаши раиси)
номзодини тасдиқлайди. Ўз навбатида Ҳукумат мунтазам равишда Иттифоқ олий
кенгаши олдида ҳисобот беради.
Кўп давлатларда, масалан Германия, Жанубий Корея ва Малайзияда, давлат
хизмати тўғрисида махсус қонун қабул қилинган ва ушбу қонун давлат
хизматининг
зарур ҳуқуқий пойдеворини яратади. Лекин БАА тажрибаси бу
борада бироз ўзига хослиги билан ажралиб туради.
БААда федерал давлат сектори (таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш, суд, вазирлик ва идоралар тизими)да банд бўлган ишчиларнинг ҳуқуқий
мақоми “Федерал Ҳукуматнинг Инсон ресурслари бўйича қонуни” [4] билан
белгиланган. Федерал давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини
бошқариш ва ривожлантириш бўйича ягона сиёсатни 2008 йилда ташкил этилган
Инсон ресурслари бўйича федерал идора (FAHR)
юритади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
18
БАА ҳукумати ишчилари қуйидаги уч тоифа ҳамда бир неча даражаларга
тақсимланади:
•
юқори тоифадаги мансабдорлар (махсус А ва В даражалар, шунингдек,
1-
ва 2
-
даражалар);
•
ўрта бўғин ходимлари (3
-, 4-, 5-
ва 6
-
даражалар)
;
•
ижро этувчи бўғин ходимлари (7
-14-
даражалар).
БААнинг 67 та федерал вазирлик ва идораларида жами 120 мингга яқин,
маҳаллий даражада эса 150 мингдан ортиқ фуқаро фаолият юритади[1]
Бошқарув кадрлари учун мунтазам тренинг ва ўқув курсларини ташкил
этиш давлат хизматчиларини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада
FAHR федерал тизимнинг барча бўғинларини қамраб олган қатор тизимларни
жорий этган. Тренинг курслари ходимларнинг техник, хулқий ва бошқарув
имкониятлари ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Тренинглар ва
малака ошириш курслари ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш
бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилади. Қуйида FAHR томонидан
жорий қилинган электрон таълим олиш тизимлари келтирилади.
“Maaref”
таълим портали. 2013 йилда ишлаб чиқилган ва 6 йил давомида
30 мингдан ортиқ федерал ва маҳаллий ҳукумат ишчилари 2,1 мингдан зиёд бепул
тренинг курсларида иштирок этиб малакасини оширган. Ушбу тизимда,
шунингдек, инсон ресурслари мавзусига оид махсус рукн мавжуд бўлиб, унда
кадрлар масалалари юзасидан 25 та махсус курс жамланган. Платформадаги ҳар
бир ўқув курс FAHR буюртмасига кўра аккредитациядан ўтган 156 та
мамлакатнинг энг етакчи таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган.
“Al Mawrid e
-
Learning”
инновацион таълим портали 2019 йилда татбиқ
қилинган. Порталдан жой олган тренинглар, дастурлар ва ўқув материаллар
университет ва таълим муассасалари, махсус компания ва етакчи халқаро
ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.
“Government Skills Bank”
дастури. 2019 йилда FAHR ташаббуси билан ташкил
этилган. Мазкур платформа БАА ҳукуматида фаолият кўрсатаётган энг
истеъдодли, бой тажриба ва юқори малакага эга мутахассислардан иборат тармоқ
бўлиб, унда иштирокчилар ўзаро тажриба ва билим алмашиш имконига эга.
Иштирокчиларнинг чоп этган илмий мақолалари ва тадқиқот натижалари
фойдаланувчиларга бепул тарзда тақдим этилади. Тармоққа аъзо бўлиш учун
мезон ва талаблар мавжуд, мутахассис номзоди унинг иш берувчиси, бошлиғи ёки
ҳамкасблари
томонидан илгари сурилади.
2008 йилда Вазирлар маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги томонидан
“БАА ҳукумати лидерлар дастури”
(UAE Government Leaders Programme) ташкил
этилди. Ушбу лойиҳанинг мақсади мамлакат ишларига энг истеъдодли кадрларни
жалб этиш ва тарбиялашдан иборат. Мазкур платформа федерал, маҳаллий ва
хусусий сектор бўғинларида ишлайдиган ходимларга катта имкониятлар яратади.
Дастур нафақат ўқув семинарлари ва маърузалардан иборат, балки ҳар бир
иштирокчига лидерлик масалалари бўйича индивидуал маслаҳатлар беришни
ҳамда
тажрибали раҳбарлар билан
алоқа ўрнатишни назарда тутади. Маъруза
ўқишга ва семинарларни ташкил этишга дунёнинг энг таниқли мутахассислари
жалб этилади. Сўнгги 10 йилда жами 1,5 мингдан ортиқ тингловчи ушбу дастурни
тамомлаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
19
Қайд
этиш жоизки, БААда давлат секторида фаолият юритиб келаётган
кадрларнинг малакасини ошириш бўйича алоҳида таълим муассасаси мавжуд
эмас. FAHR ушбу вазифани мамлакат ва хорижнинг етакчи таълим муассасалари
билан ҳамкорликда амалга оширади. Ҳукумат ишчиларнинг салоҳиятини янада
ошириш мақсадида уларнинг магистратура ва докторантура дастурларида таълим
олишларини қўллаб
-
қувватлайди.
Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Корея
Республикасида қатор ислоҳотлар амалга оширилган.
Унинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, давлат хизмати тизими бандликни
кафолатлаш, мунтазам равишда малака ошириш, фаолият самарадорлигини
баҳолаш, касбий ўсиш, рағбатлантириш, ижтимоий таъминот, ҳуқуқий ҳимоя ва
жавобгарлик каби муҳим жиҳатларни ўз ичига қамраб олади. Мазкур масалалар
билан Корея Республикасининг Персонални бошқариш вазирлиги (Ministry of
Personnel Management) шуғулланади.
Корея Республикасида давлат хизмати тизимнинг асосий тамойиллари
сифатида масъулиятни чуқур ҳис қилиш, ўз ҳаётини халқ учун хизмат қилишга
бағишлаш, давлат хизматида меритократия тизимининг йўлга қўйилганлигини
таъкидлаш жоиз.
2018 йилда мамлакатда давлат хизматчиларининг умумий сони тахминан
1 миллион кишини ташкил этган. Улардан 670 минг нафари марказий ҳукуматда,
370 минг нафари эса маҳаллий бошқарувда фаолият олиб борган.
Давлат хизматчилари қуйидагича таснифланади:
•
умумий хизмат (general service), яъни маъмурий ишлар, технологиялар ва
тадқиқотлар;
•
махсус хизмат (special service), яъни судялар, прокуратура, ўқитувчилар,
полиция, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари;
•
сиёсий хизмат (political service), яъни халқ томонидан сайланган ёки
Миллий ассамблея томонидан тасдиқланган мансабдор шахслар.
Шу билан бирга, умумий категорияга тегишли давлат хизматчилари юқори
мансабдор шахслардан ташкил топган (Senior Civil Service) ва жами 9
та даражага
бўлинган
(1-
расм)
.
1-
расм. Давлат хизматчиларининг даражалари
3-4-
даражалар
(бошқарма бошлиғи
ўринбосари ва бўлим
бошлиғи )
5-
даража
(бўлим бошлиғи ўринбосари)
6-9-
даражалар
(умумий персонал)
Вазир ўринбосари ва
бошқарма бошлиғи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
20
Давлат хизматига иқтидорли номзодларни танлаб олиш очиқ имтиҳон
орқали амалга оширилади. Танлов давлат хизматига кирмоқчи бўлган фуқаролар
учун ёши, жинси, маълумоти ва иш жойидан қатъий назар тенг имконият ва
шароитлар яратади. Ҳар йили танлов ёзма тест синовлари ва интервью асосида 5,
7 ва 9 даражаларга қабул қилиш учун ўтказилади.
Давлат секторида инсон ресурсларини ривожлантириш Жанубий Корея
ҳукуматининг
доимо эътибор марказида бўлиб келган. Ушбу соҳада изчил ва
тизимли сиёсатни йўлга қўйиш мақсадида 1949 йилда Инсон ресурсларини
ривожлантириш институти (NHI), 1965 йилда эса Маҳаллий даражадаги давлат
хизматчиларини малакасини ошириш институти (LOGODI) ташкил этилган.
Ҳукумат
тарбияланувчи –
яъни бўлажак давлат хизматчиларида юксак
масъулият ва бурч туйғуларини шакллантириш, келажакда зарур бўладиган
билимлар ва тажрибани ривожлантиришга эътибор қаратади. Янги қабул
қилинганлар
ўртасида қадриятлар ҳақидаги билимларини кучайтиришга эътибор
қаратилади. Шу билан бирга, бошқарма бошлиғи ўринбосари (5
-
даража),
бошқарма бошлиғи (3 ва 4
-
даража) ва олий лавозимларга тайинланганлар учун
лидерлик дастурлари амалга оширилади. 4 даражадаги ва ундан пастдагилар учун
бир йилда энг камида 100 соатлик дарслар билан ўз билимларини ошириш
мажбурий ҳисобланади. Ўқиш курслари натижаси давлат хизматчисининг
карьерасидаги ўсишига таъсирини ўтказади.
Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги томонидан давлат
хизматчиларига исталган шаклда ва смарт
-
таълим платформаси (The Government
e-
Learning platform) орқали исталган вақтда
таълим хизматларидан фойдаланиш
учун қулай муҳит яратилган. Онлайн курслар ва тегишли мобил иловалари давлат
бошқаруви фалсафаси, давлат хизматининг истиқболли йўналишлари, маъмурий
ва профессионал билимлар, лидерлик, хорижий тиллар, шунингдек, бошқа
ресурслардан фойдаланиш имконини беради. Мазкур платформада жами
1,4 мингдан ортиқ мунтазам курслар, 12 мингга яқин видеоконтент, 3,9 мингдан
зиёд электрон китоб ва 200 га яқин аудиокитоб мавжуд. Платформа 95 та давлат
ташкилотлари, 177 та таълим муассасалари томонидан фойдаланилади
[6].
Таъкидлаш жоизки, Жанубий Кореяда бошқарув кадрларини тайёрлаш ёки
қайта
тайёрлаш Ўзбекистон амалиётидан тубдан фарқ қилади. Юқорида эътироф
этилган таълим муассасаларида магистратура дастурлари мавжуд эмаслиги,
асосан лавозимларга янги тайинланган, давлат хизматига янги қабул қилинган,
давлат хизматчиларининг бир даражадан иккинчи даражага ўтишида, шунингдек,
маълум бир эҳтиёжга қараб малака ошириш курсларига эътибор қаратилиши
кузатилади. Мазкур малака ошириш курслари мутахассислар ҳамда манфаатдор
ташкилотлар билан ҳамкорликда тузилади ва улар тингловчиларда маълум бир
компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга
қаратилади
.
Давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича Малайзия тажрибаси. Давлат
тузилиши федератив конституцион монархия бўлмиш Малайзия 13 та субъект
(штат) ва 3 та федерал ҳудуддан иборат. Тарихнинг турли босқичларида мамлакат
аввал Португалия, сўнгра Голландия ва Буюк Британияга қарашли мустамлака
бўлган. Шунинг учун ҳам Малайзиянинг ҳозирги сиёсий институтлари, хусусан
давлат хизмати тизими, шаклланиши ва ривожланишига Буюк Британиянинг
муайяан таъсири кўзга ташланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
21
Малайзия
Давлат хизмати департаменти (PSD)
1934 йилда ташкил этилган
бўлиб, инсон ресурсларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича ягона давлат
сиёсатини амалга оширади. Шунингдек, 1957 йилда Малайзия Федерал
Конституциясининг 144 моддасига кўра
Давлат хизмати комиссияси (PSC)
ташкил
қилинган. Комиссиянинг асосий функцияси давлат хизматчиларини ишга қабул
қилиш
ва лавозимга тайинлаш, нафақа (пенсия)га чиқариш, ротация қилиш ҳамда
интизомий назоратни олиб боришдан иборат.
Мамлакат қонунчилигига кўра Малайзия давлат хизматчилари 5 та тоифа ва
54 та даражага бўлинган
(2-
расм)
.
2-
расм. Малайзия давлат хизматчиларининг даражалари
2018 йилда Малайзияда давлат хизматчиларининг аҳоли сонига нисбати
1:20,3 ни, уларнинг умумий сони эса тахминан 1,7 миллионни ташкил қилган.
Мамлакатда давлат хизматчиларининг малакасини тизимли тарзда ва
мунтазам равишда оширишга катта эътибор берилади. Бунда 1959 йилда ташкил
этилган
Давлат бошқаруви миллий институти (INTAN)
муҳим аҳамиятга эга. INTAN
Малайзия Давлат хизмати департаментининг ҳузурида фаолият олиб боради.
Институтда давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича қуйидаги 9
та
кластер (департамент)лар мавжуд: давлат сиёсати ва бошқаруви, иқтисодиёт ва
давлат молияси, лидерлик ва ижро интизомини ривожлантириш, бошқарувни
ривожлантириш ва инновация, сиёсат ва тадқиқотни ривожлантириш, касбий
ривожланиш ва этика, инновацион технологияларни бошқариш, тил маҳорати.
Институтда умумий ҳисобда 263 та ўқув дастури мавжуд. 2018 йилда
INTANда жами 302 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари малака оширган.
Улардан 251 минг нафари масофавий таълим платформаси (ESPA, E
-Learning in
Public Sector) орқали малака оширган.
ESPA тизимида жами 262 та ўқув курси 29 та категорияларга ажратилган
ҳолда
тақдим этилади. Ушбу курсларнинг 106 таси INTAN томонидан ишлаб
чиқилган. Ушбу тизим давлат хизматчиларининг бутун ҳаёти давомида билим
олишга интилишини таъминлашга
хизмат қилади [5].
C-Suite
53-54-
даражалар
48-52-
даражалар
45-47-
даражалар
(ўрта бўғин давлат хизматчилари)
41-44-
даражалар
(кичик персонал)
1-40-
даражалар
(
ёрдамчи
персонал)
Олий даражадаги мансабдорлар
(вазир, раис, бош котиб ва ҳ.к.)
Юқори бўғин давлат
хизматчилари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
22
Ўқув курслари ва тренингларни ишлаб чиқишда INTAN мутахассислари
ADDIE (таҳлил, дизайн, ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда баҳолаш
босқичларини ўз ичига олади) услубидан кенг фойдаланади. Бунда тренинг
қатнашчиларининг
умумий савияси (билим ва кўникмалари), уларнинг лавозим
йўриқномалари ва бажарадиган вазифалар кўлами, компетенциялари, шунингдек,
стратегик эҳтиёжлар таҳлил қилинади. Шу асосда тренинг ёки ўқув курс дастури
ишлаб чиқилади. Ушбу жараён курснинг аниқ мақсадини белгилаш, тренинг
контенти, фойдаланиладиган методологиялар (маъруза, кейс
-
стади, ролли
ўйинлар, динамик муҳокама, тақдимотлар, ёзма топшириқлар) ҳамда баҳолаш
усулларини танлашдан иборат.
Тренинг ва ўқув курсларни баҳолашда тўрт босқичдан иборат Киркпатрик
модели (Kirkpatrick Model)дан фойдаланилади. Биринчи ва иккинчи босқичда
тингловчининг курсга нисбатан эмоционал муносабати (реакцияси) ҳамда
тренингдан маълумот олиши қай даражада самарали бўлганлиги эътиборга
олинади. Учинчи ва тўртинчи босқичларда тренинг натижасида олган билими ва
кўникмалари тингловчининг кундалик фаолиятига ва иш самарадорлигига қай
даражада ижобий таъсир қилгани баҳоланади.
Умуман олганда, Малайзияда йўлга қўйилган малака ошириш тизими
Жанубий Кореяда бўлганидек асосан лавозимларга янги тайинланган, давлат
хизматига янги қабул қилинган, давлат хизматчиларининг бир даражадан
иккинчи даражага ўтишида, шунингдек, маълум бир эҳтиёжга қараб малака
ошириш курсларига эътибор қаратилиши кузатилади.
Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
бўйича ўрганилган хорижий тажриба асосида қуйидаги таклиф ва мулоҳазалар
билдирилади.
Биринчидан,
давлат хизматчиларининг малакали корпусини яратиш,
тизимлиликка асосланган узлуксиз таълим концепциясини жорий этиш давлат
хизмати тизими билан узвий боғлиқ масала ҳисобланади.
Иккинчидан,
бошқарув кадрлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
натижалари асосида уларнинг малакacини ошириш курсларини ишлаб чиқиш
муҳим аҳамият касб этади. Бунда рақамли технологиялар ёрдамида таълимни
янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш юқори самара бериши мумкин, ҳозирда
электрон китоблардан фойдаланиш, рақамли контентни яратишга эҳтиёж
ўсмоқда.
Учинчидан,
давлат хизматига танлаб олинган ҳар бир янги номзод ўз
вазифаларини бажаришга киришиши учун мажбурий тайёргарлик курсидан
ўтиши керак. Давлат хизматчиларини мансаб поғоналари бўйича кўтаришда
уларнинг узлуксиз таълим курсларида мунтазам иштирок этишини ҳисобга олиш
яхши натижа беради.
Шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишда уларнинг нафақат профессионал билимларини (hard skills), балки
шахсий, ижтимоий, бошқарувга оид кўникмалар (sоft skills)ни ривожлантиришга
йўналтирилган ўқув дастурларини таълим жараёнига кенг жорий этиш лозим.
Бундан ташқари таълим жараёнига “Стратегик менежмент”, “Риск менежмент”,
“HR менежмент” каби дастурларни киритиш мақсадга мувофиқдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
23
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Annual
Report
2019.
Achievements
Year
//
https://www.fahr.gov.ae/Portal/Userfiles/Assets/Documents/d3c4912b.pdf
2.
Bayerische Verwaltungsschule // https://www.bvs.de/14/index.html
3.
Hochschule
für
den
öffentlichen
Dienst
in
Bayern
//
https://www.fhvr.bayern.de/
4.
Human
Resources
Law
in
the
Federal
Government
//
https://www.fahr.gov.ae/Portal/en/legislations-and-guides/the-law/human-resources-
law.aspx
5.
Public
Service
Department
Annual
Report
2018
//
https://docs.jpa.gov.my/docs/pnerbitan/ltahunan/lp2018.pdf
6.
The
Government
e-Learning
platform
//
http://e-
learning.nhi.go.kr/english/sub2.html
7.
Заир
-
Бек Е.С., Заир
-
Бек
C
.И. Модели повышения квалификации
государственных служащих в странах Европы // Интеллект. Инновации.
Инвестиции. –
2013.
–
№ 3. –
С. 15
-24.
8.
Рыжкова
К.
Государственная
служба
в
зарубежных
странах:
сравнительный анализ. –
Т.: Baktria press, 2013. –
С. 12
-13.
