Авторы

  • Умарали Гулматов
    Базовый докторант, Институт Истории Академии наук Узбекистана

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp226-234

Ключевые слова:

железнодорожные коридоры логистика локомотив электрификация Афрасияб Тальго

Аннотация

После обретения нашей страной независимости, в результате увеличения потребности населения в быстром и экономичном железнодорожном транспорте, в сфере был проведен ряд реформ. Кроме того, многие проблемы, оставшиеся от транспортной политики советского правительства в Узбекистане, ждали своего решения. В данной статье на основе различных источников анализируется становление железнодорожного транспорта в Узбекистане в период 1991-2022 гг. и многие вопросы в нем.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Rail transport in Uzbekistan yesterday and today:
problems and solutions

Umarali GULMATOV

1


Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2023

Received in revised form

15 June 2023
Accepted 25 June 2023

Available online

15 July 2023

After the independence of our country, as a result of the

increase in the need of the population for fast and economical

railway transport, a number of reforms were carried out in the

field. In addition, many problems left over from the transport

policy of the Soviet government in Uzbekistan were waiting for
their solution. In this article, based on various sources, the

establishment of railway transport in Uzbekistan during 1991-

2022 and many issues in it are analyzed.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp226-234

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

railway corridors,

logistics,

locomotive,

electrification,

Afrosiyob,

Talgo.

Ўзбекистон темир йўл транспорти кеча ва бугун:
муаммо ва ечимлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

темир йўл коридорлари,
логистика,

локомотив,

электрлаштириш,
Афросиёб,

Талго.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг

аҳолининг тезкор ва тежамкор темир йўл транспортига

бўлган эҳтиёжининг ортиши натижасида соҳада қатор
ислоҳотлар ўтказилишига сабаб бўлди. Қолаверса, совет

ҳукуматининг

Ўзбекистонда

юритган

транспорт

сиёсатидан қолган талайгина муаммолар ҳам ўз ечимини

кутиб турган эди. Ушбу мақолада турли манбалар асосида

1991

–2022 йиллар давомида Ўзбекистонда темир йўл

транспорти барпо қилиниши ва ундаги кўплаб масалалар

таҳлил қилинган.

1

Basic doctoral student, Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: umarali.gulmatov@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

227

Железнодорожный транспорт в Узбекистане вчера и

сегодня: проблемы и решения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

железнодорожные
коридоры,

логистика,

локомотив,
электрификация,
Афрасияб,

Тальго

.

После обретения нашей страной независимости, в

результате увеличения потребности населения в быстром и

экономичном железнодорожном транспорте, в сфере был
проведен ряд реформ. Кроме того, многие проблемы,

оставшиеся

от

транспортной

политики

советского

правительства в Узбекистане, ждали своего решения.

В данной статье на основе различных источников
анализируется становление железнодорожного транспорта в

Узбекистане в период 1991–2022 гг. и многие вопросы в нем.

Транспорт тизими муайян давлатни ҳар томонлама ривожлантиришда

муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Янги Ўзбекистон учун самарали
транспорт

-

логистика тизимини ташкил қилиш бугунги кунда энг муҳим стратегик

масалалардан биридир. Ўзбекистонда мавжуд ҳудудлараро транзит ва
коммуникация йўллари, маданий ва тарихий манбаларга бой манзиллар, табиий

-

иқтисодий ресурслар минтақалараро интеграция учун катта имконият ва шарт

-

шароитларни тақдим этади. Шуни ёдда тутиш керакки, ўтмишда заминимиз Осиё
цивилизациясида муҳим рол ўйнаган. Бу ерда Буюк Ипак йўлининг марказий
боғловчи тугуни, бугунги кунда логистика деб номланадиган марказ орқали
моддий ва номоддий бойликлар –

аждодларимизнинг тажрибаси, илмий ва

маънавий ютуқлари ҳам тарқалган. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Осиё ва Европани
ўзаро боғлаб турувчи марказ сифатида қатор давлатлар ўртасида товар
алмашинувини ошириш учун келажакдаги савдо йўлакларини ўзида жамлаш
имкониятига эга. Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилганидан сўнг
транспорт соҳасини янада ривожлантириш, аҳолини транспортга бўлган
эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотлар ўтказиш, ўтказилаётган ислоҳотларни
изчил тарзда давом эттириш устувор вазифалардан бирига айланган эди. Чунки
кундан

-

кунга тараққий этаётган дунёда илдам ҳаракатланиш учун ушбу соҳа сув

ва ҳаводек зарур ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 24 январда

Олий Мажлисига йўлланган мурожаатномада “Маҳсулотларимизни ташқи ва ички
бозорларга етказиш, уларнинг таннархини тушириш учун энг катта масала –

транспорт

-

логистика соҳасини ривожлантиришимиз зарур” [17;3], –

деб

таъкидлаган эди.

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги денгиз транспортига тўғридан

-

тўғри кириш имконига эга бўлмаган давлатлар билан барча чегараларини
бўлишиб, нафақат дунёдаги денгизлар, балки денгиз йўлларига чиқиш
имкониятига эга бўлмаган давлатлар билан чегарадош икки давлатдан биридир

[11;54-

64]. Бу ўз навбатида, денгиз йўлларига чиқиш учун Ўзбекистоннинг ташқи

савдо юклари бирор бандаргоҳга етиб бориши ёки бу бандаргоҳлардан етиб
келиши учун камида икки давлат ҳудудидан транзит тарзда ўтиши экспорт
юклари нархига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаслигини англатади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

228

Бугунги кунда географик жойлашувнинг ана шу хусусиятларидан келиб

чиқиб, мамлакат ҳудуди орқали ташиладиган транзит юклар ҳажмини ошириш,
техник жиҳатдан жаҳон талабларига жавоб берадиган самарали инфратузилмани
яратиш транспорт тизимининг долзарб масаласи ҳисобланади.

1991 йилга қадар Ўзбекистон ССР транспортнинг бирорта тури –

автомобил

йўллари, темир йўллар, ҳаво транспорти орқали жанубий, ғарбий ва шарқий
халқаро транспорт йўлакларига чиқиш имкониятига эга эмас, фақат шимолий
йўналиш мавжуд эди.

Яқин давргача ҳам мамлакатимизнинг транспорт

-

транзит имкониятларини

амалга оширишда катта танловлар бўлмаган. Ўзбекистон хориж давлатлари билан
ўзаро иқтисодий алоқаларини учун асосан учта денгиз порти орқали амалга
ошириши мумкин эди. Булар Ильичевск порти орқали Қора денгизга, Санкт

-

Петербург орқали Болтиқ денгизига ва Владивосток орқали Узоқ Шарқ портларига
чиқиш имконияти эди. Ушбу портларга республикадан мос равишда 3 минг, 4 минг
300 ва 8 минг километр масофани босиб ўтиш юк ташиш нархини сезиларли
даражада оширарди [14;5]. Ушбу йўллар орқали камида иккита давлат ҳудудини
босиб ўтишга тўғри келар эди.

Бу эса нафақат ташқи дунё билан, балки республика ичида ҳам ўзаро

алоқаларнинг чекланишига сабаб бўлган. Масалан, Фарғона водийси ва
мамлакатимизнинг жануби –

Сурхондарё вилоятини бошқа вилоятлар билан

боғлаш учун қўшни давлатлар темир йўл тармоқларидан фойдаланилар эди. Бу
ҳолат

бир қанча муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлар

эди. Хусусан,

айланиб ўтиш учун катта вақт сарфланар, чегарадан ўтишда божхона
муаммоларига дуч келинар, бошқа республикалар ҳудудига кириш

-

чиқиш учун

ортиқча сарф

-

харажатлар қилинар ва булар ечим топилиши шарт бўлган асосий

муаммолардан эди. Бундан ташқари, нафақат юқоридаги ҳудудлар, балки,
Қорақалпоғистон АССР ва Хоразм вилояти ҳам темир йўл тармоқларига уланиш
жиҳатидан республиканинг бошқа вилоятларидан ажралиб қолган эди. Темир йўл
транспорти орқали ташилаётган юклар шимолий йўналишда –

Қорақалпоғистон

АССР ва Хоразм вилоятига 360 километр, жанубий йўналишда –

Сурхондарё

вилоятига Туркманистон ҳудудидан 194 километр, ғарбий йўналишда –

Фарғона

водийсига Тожикистон ҳудудидан 100 километр қўшимча масофани кесиб
ўтишига тўғри келар эди [15;12].

Мустақилликнинг

дастлабки

йилларида

ҳам

республикамизнинг

Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятига олиб борадиган темир йўлларнинг
қўшни

Туркманистон ҳудуди орқали ўтиши ҳал қилиниши муҳим бўлган

масалалардан бири бўлиб қолган эди. Бу йўлдан юриш нафақат катта вақтни тақозо
қилар, балки ортиқча оворагарчиликлар ҳамда йирик маблағ талаб этар эди.

Ушбу масалани ҳал қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Навоий

-

Учқудуқ

-

Султонувайстоғ

-

Нукус темир йўлини қайта қуриш ва янги линияларини барпо

этиш ҳақидаги қарори [1] қабул қилинди. Ушбу лойиҳадан темир йўл орқали
йўловчи ва юк ташиш салоҳиятини ошириш, янги ерлар ҳамда фойдали қазилма
конларини ўзлаштириш, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудларида

ишлаб чиқариш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, давлатнинг

яхлит темир йўл тармоғини шакллантириш каби мақсадлар кўзланган эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

229

Ушбу лойиҳа натижасида 1994

-

2001 йиллар мобайнида Навоийдан

Нукусгача умумий узунлиги деярли 700 километр бўлган пўлат излар ётқизилди
[10]. Мазкур темир йўл ишга туширилгач, энг аввало, Қорақалпоғистон

Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига кўп миқдорда халқ учун керакли
маҳсулотлар етказиб берила бошланди. Мазкур темир йўл Навоий, Учқудуқ,
Мискин, Тўрткўл шаҳарларидан ўтиб, Нукусгача етказилган. Олдинлари
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
вилоятига бориш учун Туркманистон орқали ўтадиган Туркманобод (Чоржўй) –

Урганч темир йўлидан фойдаланилар эди. Ушбу темир йўл эса орадаги масофани
450 километрга, қатнов вақтини эса 6

-

7 соатга камайтирди. Шундан кейин

мамлакатмиз ғарбий ҳудудларга бориш учун 19 миллион АҚШ долларига тенг
маблағни тежаб қолинадиган бўлди [18;24

-

25]. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу

темир йўл минерал ресурсларга бой бўлган минтақани ўзлаштиришда катта
аҳамиятга эга эди.

Мустақилликкача

бўлган

даврда

республикамизнинг

жанубий

вилоятларидан кесиб ўтган темир йўл линиялари замонавий транспорт
талабларига тўлиқ жавоб бермас, мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам
мазкур темир йўл тармоқларида муаммолар мавжуд эди. Хусусан, мамлакатимиз
бўйлаб темир йўл орқали ҳаракатларни амалга ошириш учун қўшни
республикалар ҳудудини камида икки маротаба кесиб ўтишга тўғри келар, бундан
ташқари, мавжуд темир йўллар сифат жиҳатидан ҳам мукаммал қурилмаган эди.
Бу ҳудудлардаги қазилма бойликларини ўзлаштириш учун

транспорт салоҳияти

етарли эмас, халқ хўжалигига хизмат қилиш талаб даражасидан анча паст эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги қарорига [5] кўра, Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон

темир йўли қурилиши бошланди. Ушбу темир йўл линияси

мамлакатимиз иқтисодиётига улкан фойда келтириши кутилган лойиҳа эди. Яъни,
жанубий ҳудудлар –

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини иқтисодий

салоҳиятини ошириш, ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, табиий ер
ости бойликларини ўзлаштириш кабилар асосий мақсадлар қаторига киритилди.
Ўз навбатида шуни таъкидлаш лозимки, мазкур темир йўл линияси денгиз
сатҳидан 1800 метрдан ортиқ баландликдаги тоғ тизмасидан кесиб ўтиши керак
эди. Шу сабабдан мутахассислар томонидан илғор замонавий технологиялардан
фойдаланилди ҳамда умумий узунлиги 223 километр бўлган пўлат излар
ётқизилиб, замонавий кўприклар барпо этилди [13;708]. Янги магистралнинг ишга
туширилиши минтақа саноатининг катта тармоғини ҳамда транспорт соҳасидаги
ташув хизматларини ривожлантириш учун қулай шароит яратди. Жумладан,
Хонжиза полиметалл, Шарғун ва Бойсун конларини ўзлаштириш, цемент
заводларини бунёд этиш каби ишлар бошланди. Йилига 700 минг тонна рудани
қайта

ишловчи ва 200 минг тонна калий ўғит ишлаб чиқарувчи завод бунёд

этилди. Ушбу линия орқали йўловчи ва юк ташиш масофаси 170 километрга
қисқарди

[3].

Ортиқча

валюта

тўловлари

тўланмаслиги

республика

иқтисодиётини ортиқча харажатдан озод қилди.

Айни вақтда Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон темир йўл йўлаги қурилиши жуда

катта стратегик аҳамиятга ҳам эга бўлган эди. Масалан, Ўзбекистондан

ташиладиган юклар Форс кўрфазигача энг қисқа йўл –

Ўзбекистоннинг

Хўжадавлат бекатидан Серахс орқали Туркманистондан транзит сифатида ўтиш –


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

230

Эроннинг Бандар

-

Аббос портигача 2909 километрни, шу йўл орқали Чобаҳор

портигача эса 3762 километрни ташкил этарди. Янги лойиҳа амалга

оширилганидан сўнг эса Чобаҳор портигача бўлган масофа 1592 километргача,

Бандар

-

Аббос портигача бўлган масофа эса 694 километргача қисқарди [7;4].

Иқтисодий глобаллашув жараёнида мазкур магистралнинг ишга

туширилиши қўшни давлатлар билан ўзаро иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини

жадаллаштириш ҳамда келгусида Афғонистон ва Эрон орқали Форс кўрфази

бандаргоҳларига чиқиш учун катта имкон берди.

Трансафғон йўлагини ривожлантириш, Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон темир

йўл йўналишида ташув самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳамда ушбу

йўлнинг мантиқий давоми сифатида “Ҳайратон

-

Мозори Шариф темир йўл

қурилишини

амалга ошириш тўғрисида” 2009 йил 20 ноябрда Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори [6] эълон қилинди. 2010 йил

22 январдан Афғонистонда 75 километрлик “Ҳайратон

-

Мозори Шариф” темир йўл

қурилиши

бошланди ва 4 ноябрь санасида қурилиш ишлари якунланди. Ушбу

лойиҳа учқун 129 миллион АҚШ доллари сарфланди [3].

Ушбу темир йўл Афғонистон халқи учун мамлакатдаги илк магистрал бўлса,

ўзбек мутахассислари учун хорижий давлатдаги дастлабки тажриба ҳисобланади.

“Хайратон

-

Мозори Шариф” темир йўлининг барпо этилиши Ўзбекистон ва

Афғонистон ўртасидаги ташув хизматларида ортиқча сарфланаётган маблағларни

тежаш имконини берди. Бундан ташқари, Афғонистонга турли давлатлар

томонидан юбориладиган гуманитар ёрдамларининг янада ортишига шароит

яратиб берди. Яна бир муҳим томони шундаки, “Трансафғон” транспорт

йўлагининг Ўзбекистон ҳудудида ривожлантирилиши, нафақат қўшни давлатлар

иқтисодиётининг юксалишига ўз ҳиссасини қўшади, балки, мамлакатимизнинг

мана шу темир йўл ёрдамида ғарбда Эроннинг денгиз порти орқали Осиё ва

Европа давлатлари билан, шарқда эса тўғридан

-

тўғри Ҳинд океанига чиқиб,

Жанубий ва Жануби

-

Шарқий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва сиёсий

алоқаларни олиб боришда катта аҳамият касб этади [14;5].

Мамлакатимиз ҳудудида ягона темир йўл тизимини ташкил қилиш масаласини

якунлаш, Хитойдан Марказий Осиё орқали Европагача етиб бориши

режалаштирилган халқаро темир йўл коридорини яратиш, шунингдек, Фарғона

водийсини ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли учун қулай шарт

-

шароитларни яратиш мақсадида 2013 йил 18 июнда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “Электрлаштирилган Ангрен

-

Поп темир йўл линиясининг

қурилишини ташкил қилиш чора

-

тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ–

1985-

сонли қарори

[16] қабул қилиниб, денгиз сатҳидан 2 минг 200 метр баландликда жойлашган,

Қамчиқ

довони орқали ўтадиган 123,2 километр узунликда бўлган янги темир йўл

лойиҳаси ва унинг энг муҳим қисми бўлган узунлиги 19,2 километрлик туннел

қурилиши бошланди. Қурувчилар ушбу вазифани белгиланган муддатидан 4 ой

олдин –

жами 32 ой ичида қуриб битказдилар [3].

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда ягона

темир йўл тармоғи вужудга келди. 2016 йилнинг 27 август санасида Ангрен

-

Поп

темир йўл йўналишида “Тошкент

-

Андижон” йўловчи поездининг биринчи қатнови

амалга оширилди [19]. Ангрен

-

Поп темир йўли қурилиши натижасида, Фарғона

водийсини мамлакатимизнинг бошқа вилоятлари темир йўллари тизими билан

бевосита боғлаш имкони пайдо бўлди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

231

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон ҳудудида

қадимдан

мавжуд бўлган халқаро савдо йўлаклари бугунги кунда асосан, шимолга

йўналтирилгани янада йирик муаммолардан бири эди. Бу эса, жанубий ҳудудларда
транспорт йўлакларининг ривожланмай қолиши, ушбу йўналиш бўйлаб
манфаатдорлик ҳиссаси сезиларли даражада камайиб кетишига олиб келарди.

2022 йил 15

-

16 сентябрь саналарида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг

Самарқанд саммити ўтказилди. Ушбу саммит доирасида ташкилотга аъзо
давлатларнинг халқаро иқтисодий тармоқлари, транспорт ва транзит
йўлакларини ўзаро манфаат асосида бирлаштиришга қаратилган яна бир муҳим
ҳужжат

“Хитой

-

Қирғизистон

-

Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси

бўйича уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланди. [20;6] Мазкур темир йўл
қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакатлар ўртасида ягона
транспорт тармоғини яратишда муҳим омил бўлади. Хитойдан Ўзбекистон орқали
Европанинг бир қатор давлатларига ва Жанубий коридор бўйлаб Форс кўрфази
давлатларига ташувларни амалга ошириш эса ўз навбатида, Жанубий

-

Шарқий

Осиё, Ўрта Осиё ва Европа минтақаларини ўзаро боғлаш имконини беради.
Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини янада ошириб, савдо географиясини
кенгайтиради [20;6].

“Хитой

-

Қирғизистон

-

Ўзбекистон”

темир

йўлининг

барпо

этилиши

давлатларнинг савдо

-

транзит имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, ўзаро

ҳамкорликни

кучайтириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги бозорларга

чиқишда жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мазкур битим лойиҳасига кўра,
2023 йилнинг биринчи ярмигача янги темир йўлнинг техник ва иқтисодий
асослари ишлаб чиқилиши лозим... бўлиб, лойиҳа тахминан, 3

-

5 миллиард

долларга баҳоланган [12].

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳани амалга ошириш деярли 20 йилдан ортиқ

давр мобайнида режалаштирилаётган бўлиб, якуний қарорга келинмаётган эди.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг ташаббуси билан ШҲТ саммити доирасида
улкан режани амалга ошириш учун якдил қарорга келинди. Дастлабки ҳисоб

-

китобларга кўра, темир йўл қурилганидан сўнг бу йўналишлардан ўтадиган юклар
миқдори 5 миллион тоннадан 10 миллион тоннагача етиши кутилмоқда [3].
Бундан ташқари, мазкур йўл тармоғи орқали юкларни тез, арзон ва сифатли ҳолда
етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.

Навбатдаги масалалардан бири поездларнинг қатнови билан боғлиқ эди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида республиканинг бир қанча ҳудудларидаги
вокзалларда энг йирик муаммолардан бири –

чипта топиш муаммоси эди.

Мустақилликкача бўлган даврда ҳам бундай муаммолар мавжуд эди. Бироқ бу
даврга келиб, уддабурон

чиптафуруш

-

ходимларнинг қилаётган ишлари ақлга

сиғмас эди. Айни даврда чиптафурушлар учун белгиланган жазолар, амалда
қўлланилмаётган

эди. Нари борса, ички ишлар ходимлари томонидан икки

-

уч соат

ушлаб турилар ёки уч

-

тўрт сўм жарима тўлатилиб, озод қилиб юбориларди.

Чиптафурушларнинг бундай фаолиятига асосий сабаб қилиб чипта нархининг
арзонлаштирилганини кўрсатиш мумкин. Арзон чипталарни кўтара савдо орқали
сотиб олиш анчайин қулай, албатта. Бу масалани ҳал қилиш мақсадида ҳеч қандай
огоҳлантиришларсиз бундай номақбул ишларни амалга оширган ходимларни
ишдан бўшатиш каби чоралар кўрилди. Аввалига йўловчилар чипталарни 45 кун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

232

олдин сотиб олиш имконига эга эдилар. Ўз навбатида бу ҳолат ҳам
чиптафурушларга яхшигина қўл келарди. Шунинг учун ҳам бу муддат 20 кунга
қисқартирилди [8;7].

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги муаммолардан яна бири –

халқаро поездлар қатновининг камайиб кетганлиги бўлган эди. Хусусан, Россия
ҳукумати

Барнаул, Оренбург, Томск, Новосибирск йўналишлари бўйича бир қатор

қатновларни бекор

қилди. Бир оз вақтдан сўнг Андижон, Самарқанд, Душанбе

шаҳарларидан ҳам Москвага қатновлар тўхтатилди. Оқибатда, нафақат,
Ўзбекистон учун, балки, бутун МДҲ давлатлари учун оғир иқтисодий ҳолатларга
олиб келди. Негаки, бу даврдаги темир йўл йўлакларининг муҳим йўналишлари
Россия томон борган эди. Бундай узилишларга энг асосий омил сифатида вагонлар
камлиги, борларининг ҳам хизмат муддати тугаб қолганлигида эди. Албатта,
бундай сифатсиз транспорт техникалари билан кўзланган мақсадга эришиш
мушкул эди. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш йўлидаги кўплаб ҳаракатлардан
сўнг, 1994

-

йил 11

-

августидан Андижон

-

Москва йўналиши, 12

-

августдан эса

Самарқанд

-

Москва поездлари қайтадан қатнай бошлади [9;7].

Маълумки, республикамизнинг туризмни салоҳияти жуда катта бўлиб,

бунинг учун ҳам транспорт инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилади.
Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб Бухоро

-

Хива йўналишида тезюрар йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. “Тошкент
йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан ишлаб
чиқарилган мазкур замонавий поезд 12 та вагондан иборат бўлиб, эконом, бизнес
ва ВИП турларига бўлинган [3]. Ушбу янги йўловчи поезднинг қатнови йўлга
қўйилиши

билан қадимий шаҳарларимиз –

Самарқанд, Бухоро ва Хива ўзаро бир

йўлда бирлашди. Бундан ташқари, кейинчалик Фарғона водийсидан Урганч
шаҳрига қадар янги қўшимча рейслар жорий қилинди. Бу омиллар эса ўз
навбатида мамлакатимиз аҳолиси ҳамда чет эллик сайёҳлар мамлакатимиз бўйлаб
саёҳат қилишлари учун янада қулай шароитлар яратди.

Умуман, мустақиллик йилларида темир йўл транспорти соҳасидаги мавжуд

муаммоларни бартараф этиш, янги тармоқлар барпо этиш мақсадида
Ўзбекистонда кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатимиз
темирйўлчилари томонидан 2297 километрдан ортиқ янги темир йўллар қурилди,
4961,3 километр темир йўллар реконструкция қилинди, 2088 километр
масофадаги темир йўл участкалари электрлаштирилди [3].

Шунингдек, қуйидаги йирик темир йўл инфратузилмалари бунёд қилинди: [2]

1-

жадвал

Йирик темир йўл инфратузилмалари

Йўналиш номи

Қурилган

йили

Узунлиги

1.

“Навоий

-

Учқудуқ

-

Султонувайстоғ

-

Нукус” темир

йўли

1994

–2001 йиллар

341,6 км

2.

“Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон” темир

йўли

2003

–2007 йиллар

223 км

3.

“Ангрен

-

Поп

электрлаштирилган

темир

йўли”

“Қамчиқ” темир

йўл

туннели

(19,2

км

)

орқали

2013

–2016 йиллар

123,2 км

4.

“Бухоро

-

Мискин” темир йўли

2016

–2017 йиллар

357,3 км

5.

“Қарши

-

Китоб” темир йўли (электрлаштириш)

2017

–2018 йиллар

124 км


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

233

6.

“Урганч

-

Хива темир йўли

2017 йил

33,8 км

7.

“Мароқанд

-

Қарши” темир йўли участкаси

(электрлаштириш)

2015 йил

140 км

8.

“ Наманган

-

Андижон

-

Марғилон

-

Қўқон ” темир йўл

участкаси (электрлаштириш)

2020 йил

141 км

9.

“Қарши

-

Термиз” темир йўл участкаси

(электрлаштириш)

2018 йил

325 км

Сўнгги

йилларда

79

та

замонавий

электровоз

ва

10

та

йўловчи

ташийдиган

тепловоз

сотиб

олинди

, 120

та

локомотив

замон

талабларига

мос

ҳолатда

қайта

жиҳозланди

[3].

Испаниянинг

жаҳонга

машҳур

“Талго” компанияси

ишлаб

чиқарадиган

,

юқори

тезликда

ҳаракатланувчи

“Афросиёб” электропоездлари

қисқа

муддат

ичида

халқимиз

учун

катта

қулайликларни

туғдирди

.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 13 та янги темир йўл вокзаллари

бунёд этилди. Мавжуд вокзалларнинг 17 тасида реконструкция ва замон
талабларига мос равишда қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди [2].

Мустақиллик йилларида темир йўл транспортини ривожлантириш

мақсадида 7,8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда капитал киритилган
бўлса, шундан 2,4 миллиард доллари хорижий инвестициялар улушига тўғри
келди [3].

Кўриб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон

қилиниши арафасида ва ундан кейинги даврларда ҳам темир йўл транспорти
билан боғлиқ жуда кўп муаммолар мавжуд эди. Буларнинг аксарияти совет
даврида иттифоқ иқтисодиёти манфаатларининг устун қўйилганлиги, республика
аҳолиси ва давлат манфаатларининг эътибордан четда қолдирилиб,
бутуниттифоқ ягона хўжалик тизимининг барпо этилганлиги билан боғлиқ бўлди.
Ушбу алоқалар ҳақли равишда барбод бўлгач, иқтисодиётнинг “қон томири”
ҳисобланган

темир йўл транспортининг моддий ва техник таъминоти билан

боғлиқ жуда чуқур муаммолар юзага чиқди. Республика ҳукумати ва
раҳбариятининг чуқур ўйланган оқилона сиёсати ва амалга оширилган
бунёдкорлик ишлари натижасида ушбу муаммоларнинг аксарияти ўзининг
ижобий ечимини

топди. Бу борадаги жиддий ислоҳотлар давом эттирилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

“Навоий

-

Учқудуқ

-

Султонуиздоғ

-

Нукус темир йўлини қайта қуриш ва янги

линияларини қуриш” тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1993 йилдаги

394-

сон қарори.

2.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ музейидан олинган маълумотлар.

3.

“Ўзбекистон темир йўллари” жорий архивидан.

4.

“Ўзбекистон темир йўллари” жорий архиви маълумотлари.

5.

“Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон янги темир йўл линиясини қурилишини

жадаллаштириш тўғрисида” Вазирлар

Маҳкамасининг 24.01.2003 даги 43

-

сон

қарори.

6.

“Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини

лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш” лойиҳасини
амалга

ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида

Вазирлар

Маҳкамасининг

20.11.2009 йилдаги 29

8-

сонли қарори.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

234

7.

Т.Абдураҳмонов, Тошгузар

-

Бойсун

-

Қумқўрғон: Янги темир йўл

-

стратегик

иншоот // Ўзбекистон овози. –

2006.

24 июнь.

8.

Аслиддин Боли, Норқобил Жалил. Биз ҳаммамиз йўловчимиз: [Тошкент

темир йўл бекатларидаги муаммолар ҳақида] // Ўзбекистон овози. –

1994 йил

20 август.

9.

Интернет манбаси: https://www.railway.uz/uz/gazhk/istoriya_zheleznykh_dorog/

10.

Н.Т.Қудбиев, Халқаро молиявий ҳисоб стандартларига ўтиш долзарблиги.

SJ international journal of teoretical and practical research - 2021, 1 (2), 56- 64.

11.

Масалиева Ж. Строительство железной дороги Китай

Кыргызстан

Узбекистан: ТEО готово // 24.кг 28.04.2023.

12.

Р.Й.Маҳаммадалиев, А.А.Ниязов, Ўзбекистон Республикаси темир йўл

транспортининг ривожланиш тарихи ва истиқболи // Academic Reasearch in

educational sciences

2021, vol. 2. Б. 708.

13.

Ш.Назаров, Замонавий карвон: Манзил –

тараққиёт, мақсад –

фаровонлик.

“Янги Ўзбекистон” газетаси. 2022 йил. 6 март, 48

-

сон.

14.

Темир йўллар –

миллат куч

-

қудрати // “Темирйўлчи”, 2003 йил 6 июнь.

23-

сон.

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрлаштирилган Ангрен

-

Поп темир йўл линиясининг қурилишини ташкил қилиш чора

-

тадбирлари”

тўғрисида 18.06.2013 йилдаги ПҚ

-1985-

сонли қарори.

16.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил

24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси. 2020 йил

25 январь.

17.

ЎзМЭ, Олтинчи жилд. Тошкент: 2003, 24

-25-

бет.

18.

Интернет манбаси:

19.

https ://uza.uz/uz/posts/toshkent-andizhon-poezdi-atnovi-y-lga-yildi-27-08-2016

20.

Ж

.

Чориев

,

Янги

транспорт

коридорлари

мамлакатлар

ўртасидаги

савдо

-

иқтисодий

алоқаларни

кенгайтиради

: (

Ўзбекистон

Транспорт

вазири

ўринбосари

билан

суҳбат

) //

Янги

Ўзбекистон

, 2022

йил

17-

центабр

, 191-

сон

.

Библиографические ссылки

“Навоий-Учқудуқ-Султонуиздоғ-Нукус темир йўлини қайта қуриш ва янги линияларини қуриш” тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1993 йилдаги 394-сон қарори.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ музейидан олинган маълумотлар.

“Ўзбекистон темир йўллари” жорий архивидан.

“Ўзбекистон темир йўллари” жорий архиви маълумотлари.

“Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линиясини қурилишини жадаллаштириш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2003 даги 43-сон қарори.

“Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2009 йилдаги 298-сонли қарори.

Т.Абдураҳмонов, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон: Янги темир йўл-стратегик иншоот // Ўзбекистон овози. – 2006. – 24 июнь.

Аслиддин Боли, Норқобил Жалил. Биз ҳаммамиз йўловчимиз: [Тошкент темир йўл бекатларидаги муаммолар ҳақида] // Ўзбекистон овози. – 1994 йил 20 август.

Аслиддин Боли, Норқобил Жалил. Биз ҳаммамиз йўловчимиз: [Тошкент темир йўл бекатларидаги муаммолар ҳақида] // Ўзбекистон овози. – 1994 йил 20 август.

Н.Т.Қудбиев, Халқаро молиявий ҳисоб стандартларига ўтиш долзарблиги. SJ international journal of teoretical and practical research - 2021, 1 (2), 56- 64.

Масалиева Ж. Строительство железной дороги Китай – Кыргызстан – Узбекистан: ТEО готово // 24.кг 28.04.2023.

Р.Й.Маҳаммадалиев, А.А.Ниязов, Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг ривожланиш тарихи ва истиқболи // Academic Reasearch in educational sciences – 2021, vol. 2. Б. 708.

Ш.Назаров, Замонавий карвон: Манзил – тараққиёт, мақсад – фаровонлик. “Янги Ўзбекистон” газетаси. 2022 йил. 6 март, 48-сон.

Темир йўллар – миллат куч-қудрати // “Темирйўлчи”, 2003 йил 6 июнь. 23-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўл линиясининг қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари” тўғрисида 18.06.2013 йилдаги ПҚ-1985-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси. 2020 йил 25 январь.

ЎзМЭ, Олтинчи жилд. Тошкент: 2003, 24-25-бет.

Интернет манбаси:

https ://uza.uz/uz/posts/toshkent-andizhon-poezdi-atnovi-y-lga-yildi-27-08-2016

Ж.Чориев, Янги транспорт коридорлари мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиради: (Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари билан суҳбат) // Янги Ўзбекистон, 2022 йил 17-центабр, 191-сон.