Авторы

  • Бахытгуль Аскарова
    Старший преподаватель, кафедра административной деятельности органов внутренних дел, Академия Министерства Внутренних Дел Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp221-225

Ключевые слова:

безопасность дорожного движения административное правонарушение административная ответсвенность дорожно-транспортное происшествие транспортное средство приостановление возобновление ответственность показатели дорожно транспортных происшествий правовые основы

Аннотация

В данной статье проанализировано и изучено современное состояние обеспечения дорожной безопасности, последние нормативно-правовые акты в данной области, основные факторы совершения транспортных правонарушений и дорожно-транспортных происшествий, а так же имеющиеся пробелы в законодательстве в данной сфере. Существующие проблемы и недостатки в данном направлении освещаются на основе анализа официальной статистической информации. В качестве основных причин существующих проблем правоприменительной практики приводятся правовые пробелы в законодательстве, а также приводятся предложения и рекомендации, направленные на их устранение.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improvement of administrative and legal mechanisms for
ensuring road safety

Bakhitgul ASKAROVA

1


Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2023

Received in revised form

15 June 2023
Accepted 25 June 2023

Available online

15 July 2023

This article analyzes and studies the current state of road

safety, the latest regulations in this area, the main factors in the

commission of transport offenses and traffic accidents, as well

as existing gaps in the legislation in this area. Existing problems

and shortcomings in this direction are highlighted on the basis
of the analysis of official statistical information. As the main

reasons for the existing problems of law enforcement practice,

legal gaps in the legislation are given, as well as proposals and

recommendations aimed at eliminating them.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp221-225

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

traffic safety,

administrative offense,
administrative liability,
traffic accident,

vehicle,

suspension,

renewal,

liability,

traffic accident rates,

legal framework.

Йўл

ҳаракати

хавфсизлигини

таъминлашнинг

маъмурий

-

ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

йўл ҳаракати хавфсизлиги,
маъмурий ҳуқуқбузарлик,
маъмурий жавобгарлик,

йўл

-

транспорт ҳодисаси,

транспорт воситаси,
тўхтатиш,

тиклаш,

жавобгарлик,

йўл

-

транспорт ҳодисалари

кўрсаткичи,

ҳуқуқий

асослар.

Мазкур мақолада республикамизда йўл ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг бугунги ҳолати,

ушбу соҳада қонунчиликда қабул қилинган норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар,

йўл

транспорт

соҳасидаги

ҳуқуқбузарликлар ва йўл

-

транспорт ҳодисалар содир

этилишининг асосий омиллари, ушбу соҳадаги бугунги

кунда қонунчилигимизда мавжуд бўшлиқлар таҳлил

қилинган ва ўрганиб чиқилган. Мақолада кўтарилаётган
масала бўйича мавжуд муаммо ва камчиликлар статистик

маълумотлар таҳлили асосида ёритилган. Ҳуқуқни қўллаш

1

Senior lecturer, Department of Administrative Activities of Internal Affairs Bodies, Academy of the Ministry of

Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. E-mail: khitgul@inbox.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

222

амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг асосий сабаби

сифатида қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар келтирилиб
ўтилган ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф

ва тавсиялар берилган.

Совершенствование

административно

-

правовых

механизмов обеспечения безопасности

дорожного

движения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

безопасность дорожного

движения,
административное
правонарушение,

административная
ответсвенность,

дорожно

-

транспортное

происшествие,
транспортное средство,
приостановление,
возобновление,

ответственность,
показатели дорожно
транспортных

происшествий,

правовые основы.

В данной статье проанализировано и изучено

современное

состояние

обеспечения

дорожной

безопасности, последние нормативно

-

правовые акты в

данной

области,

основные

факторы

совершения

транспортных правонарушений и дорожно

-

транспортных

происшествий, а так же имеющиеся пробелы в
законодательстве в данной сфере. Существующие

проблемы и недостатки в данном направлении освещаются

на

основе

анализа

официальной

статистической

информации. В качестве основных причин существующих
проблем правоприменительной практики приводятся

правовые пробелы в законодательстве, а также приводятся

предложения и рекомендации, направленные на их

устранение.

Маълумки, бугунги кунда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса

йўл

-

транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларнинг

оқибатларини минималлаштиришга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга ошириш

кечиктириб бўлмас вазифалардан бирига айланган.

Республикамизда ўтган давр мобайнида йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш соҳасида бир қатор ташкилий

-

ҳуқуқий чора

-

тадбирлар амалга

оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
концепцияси, 2022–2026 йилларга мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий
дастури қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда

[1]

. Йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад
ҳам аввало, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишнинг
қонуний

кафолатларини мустаҳкамлашдир. Бу борада йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлашнинг янгича ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш, ушбу фаолият
йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш орқали мавжуд
муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этишнинг энг самарали методларини ишлаб
чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунга қарамасдан, мамлакатимизда йўл

-

транспорт ҳодисалари, улар

натижасида етказилган зарар оқибатлари ортиб бормоқда. Жумладан, таҳлилларнинг

кўрсатишича, 2022

йилнинг биринчи ярмида йўл

-

транспорт ҳодисаларнинг 54

фоизи

субъектив омиллар (тезликни ошириш, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш ва

ҳ.к.), 46

фоизи эса объектив омиллар (йўл қопламалари сифатсизлиги ва ёмонлиги, йўл

белгиларининг мавжуд эмаслиги) оқибатида содир этилган

[2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

223

Шу боис фикримизча, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг маъмурий

-

ҳуқуқий

воситаларини кучайтириш, хусусан жавобгарлик доирасидан

четда қолган

қилмишлар

учун

жавобгарлик

белгилаш,

ушбу

тоифадаги

маъмурий

ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги ишларни юритиш тартибини такомиллаштириш,

шунингдек йўл

-

траспорт ҳодисалари ва уларнинг юзага келишига сабабчи бўлаётган

омилларни аниқлаш талаб этилади

.

Бугунги кунда маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқариш натижасида

юзага келаётган йўл

-

транспорт ҳодисалари кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Масалан, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа

иштирокчиларининг мастлиги ёки маст

эмаслигини аниқлаш учун текширувдан

ўтишдан бўйин товлаши (МЖтКнинг 131

-

м.) ҳуқуқбузарлиги 2019

йилда –

4561

та,

2020 йилда –

5805

та, 2021 йилда –

11449

та, 2022 йилда –

9139

та содир этилган

[3].

Бу эса, жазо турини оғирлаштириш билан бирга, оғир оқибатли йўл

-

транспорт

ҳодисаларининг юзага келишига замин яратади.

Амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигимизда маъмурий

жавобгарлик доирасидан четда қолган қилмишлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136

-

моддаси диспозицияси аниқ

ёритилмаганлиги ушбу моддани қўллашда мансабдор шахслар томонидан турли

муаммолар ва эътирозлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, норма

диспозициясида келтирилишича,

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг

алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки

маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин

товлаши

тегишли жавобгарликка сабаб бўлади. Қонун нормасидан кўриниб

турибдики,

гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари ва психотроп моддалар

таъсири остида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик мантиқий қаралганда

жавобгарлик доирасидан четда қолган ҳамда нормани қўллашда баҳсли вазиятни

юзага келтиради.

Шу сабабли, фикримизча МЖтКнинг 136

-

моддасида

транспорт воситалари

ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг

алкоголли

ичимликдан маст ҳолда ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,

психотроп моддалар ёки шахснинг ақл

-

идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа

моддалар таъсири остида эканлигини

аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин

товлаганлик

учун жавобгарликни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда йўл

-

транспорт ҳодисаларини ўз вақтида ва сифатли аниқлаш,

айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш ҳамда йўл

-

транспорт

ҳодисаларининг оқибатларини минималлаштириш соҳасида ҳам бир қатор

муаммолар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этмасдан туриб ҳаракат хавфсизлигини

таъминлаб бўлмайди. Хусусан, йўл

-

транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг

белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши,

ҳуқуқбузарлик аломатларини яшириш мақсадида йўл

-

транспорт ҳодисасига учраган

транспорт воситаларини таъмирлаш ва тузатишга уриниши каби ҳолатлар кўплаб

кузатилмоқда. Натижада, ички ишлар органлари томонидан сифатли ва холисона

текширув ўтказиш имкониятлари камаймоқда, йўл

-

транспорт ҳодисалари далиллари

йўқолиши кузатилмоқда.

Айниқса, терговга қадар текширув жараёнида аҳамиятли далиллар

йўқотилишига сабаб бўлган йўл

-

транспорт ҳодисасига учраган транспорт

воситаларини ўзбошимчалик билан таъмирлаш ва тузатиш ҳаракатлари учун

жавобгарликнинг назарда тутилмаганлиги юқоридаги муаммоли масалаларнинг

асосий сабабларидан бўлиб қолмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

224

Шу боис фикримизча, Ўзбекистон Республикаси МЖтКни қуйидаги

мазмундаги алоҳида норма билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир:

137

1

-

модда. Йўл

-

транспорт ҳодисаси натижасида зарар кўрган

транспорт воситаларини ўзбошимчалик билан таъмирлаш

Йўл

-

транспорт ҳодисаси содир этган транспорт воситаларини ички ишлар

органлари масъул ходимларининг рухсатини олмасдан, ўзбошимчалик билан

таъмирлаш, агарда мазкур ҳаракат терговга қадар текширув жараёнида

далилларни йўқотилишига олиб келса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш

бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

Амалиётда номаълум шахс томонидан йўл

-

транспорт ҳодисаси содир этилиб,

унинг ҳодиса жойидан яшириниши оқибатида ҳуқуқбузар топилгунга қадар

маъмурий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетиши билан боғлиқ

муаммолар ўзига хос аҳамият касб этади. Хусусан,

бундай ҳолатлар натижасида

ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлаш ва шахсни жавобгарликка

тортиш муаммоларининг юзага келиши жабрланувчиларнинг эътирозларига сабаб

бўлмоқда. Масалан, 2019 йилда –

1097

та, 2020

йилда –

1093

та, 2021 йилда –

1102

та,

2022 йилда –

987

та маъмурий иш ҳужжатлари тўхтатилишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 36

-

моддасига мувофиқ, маъмурий жазо

ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар

учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай

қўлланилиши мумкин. Шунингдек, жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки

жиноят иши тугатилган бўлса

-

ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий

ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши

қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агарда бир йиллик

муддат ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан

кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга, қонун нормасида

тўхтатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар терговга қадар

текширув органлари томонидан қайта тикланган ҳолларда маъмурий жазо

чорасини қўллаш мумкин бўлган муддат қайд этиб ўтилмаган.

Бу эса ўз навбатида содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати учун жазо

муқаррарлигини таъминлаш имконини бермайди ҳамда жабрланувчиларнинг

ҳақли эътирозларини юзага келтиради. Шу боис МЖтКнинг 36

-

моддасини

қуйидаги мазмундаги алоҳида қисм билан тўлдириш лозим:

“Тўхтатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш терговга қадар

текширув органлари томонидан қайта тикланган ҳолларда маъмурий жазо чораси

шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан

эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин”

.

Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг амалдаги таҳририда

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишларни юритишни тўхтатиб туриш ва

қайта тиклаш асослари назарда тутилмаган бўлиб, бугунги кун амалиётида

таклиф этилаётган асосларни қўллаш муаммолари ўзига хос аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, қуйидаги ҳолатлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ишларни юритишга тўсқинлик қилади ва бундай ҳолатлар иш юритишни

вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб этади:

иш бўйича ҳуқуқбузар тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим

бўлган шахс аниқланмаган бўлса;

ҳуқуқбузар шахс аниқ, лекин унинг қаерда эканлиги номаълум бўлса;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2023) / ISSN 2181-1415

225

ҳуқуқбузар шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ва уни

суриштирувга таъминлаш имконияти бўлмаса;

ҳуқуқбузар ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган

оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган бўлса.

Натижада, ҳуқуқни қўллаш амалиётида маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритишдан тўхтатиш имконияти йўқолади ҳамда
жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетади.

Айрим хорижий давлатлар қонунчилигини ўрганиш мазкур масала юзасидан

қандай ёндашувни қўллаш лозимлигини яққол кўрсатади. Масалан, фикримизни
Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг

28.10-

моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича иш

юритишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш)

[4]

билан ҳам асослаш мумкин.

Мазкур норма биз юқорида келтириб ўтган муаммоли вазиятларга ечим бўлиб
хизмат қилади.

Юқоридагиларга асосан, назаримизда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг

271

1

-

моддасига қуйидаги мазмундаги алоҳида асосларнинг киритилиши ҳуқуқни

қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилади:

271

1

-

модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни

тўхтатиш ва тиклаш асослари

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритиш тўхтатилади ҳамда улар бартараф этилган
тақдирда қайта тикланиши мумкин:

иш бўйича ҳуқуқбузар тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим

бўлган шахс аниқланмаган бўлса;

ҳуқуқбузар шахс аниқ, лекин унинг қаерда эканлиги номаълум бўлса;

ҳуқуқбузар шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ва уни

суриштирувга таъминлаш имконияти бўлмаса;

ҳуқуқбузар ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир

ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган бўлса.

Фикримизча, юқорида келтирилган таклифларнинг инобатга олиниши

ҳамда жорий этилиши:

биринчидан

, маъмурий ҳуқуқбузарликларни квалификация

қилиш (малакалаш) амалиётини янада такомиллаштиришга;

иккинчидан

,

амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларнинг
бартараф этилишига хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–

316-

сон “2022–2026 йиллар

давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий
дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори. https://lex.uz/pdf

s/6106551

2.

ЙТҲлар бўйича фожиали рақамлар: Давлат нималар қилмоқчи? //

https://kun.uz/95097717 (мурожаат вақти: 16.06.2023).

3.

Судларда маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларнинг кўрилиши

динамикаси // https://stat.sud.uz/file/2023/03.05 (мурожаат вақти: 18.0

5.2023).

4.

Кодекс Российской Федерации об административных правонарушениях от

30 декабря 2001 года N

195-

ФЗ // http://zakonbase.ru/koap/ (мурожаат вақти:

24.05.2023).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-316-сон “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори. https://lex.uz/pdfs/6106551

ЙТҲлар бўйича фожиали рақамлар: Давлат нималар қилмоқчи? // https://kun.uz/95097717 (мурожаат вақти: 16.06.2023).

Судларда маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларнинг кўрилиши динамикаси // https://stat.sud.uz/file/2023/03.05 (мурожаат вақти: 18.05.2023).

Кодекс Российской Федерации об административных правонарушениях от 30 декабря 2001 года N 195-ФЗ // http://zakonbase.ru/koap/ (мурожаат вақти: 24.05.2023).